ДЎСТЛИКНИНГ 30 ТА ҲАҚҚИ.
1. Янглишса кечиради;
2. Куз ёшига раҳм қилади,
3. Сирини яширади.
4. Узрини қабул килади.
5. Унга дўсти ғийбат қилинса рад этади.
6. Керак пайтда насиҳат қилади.
7. Дўстлигини ҳимоя қилади.
8. Зиммасидаги вазифаларга риоя қилади.
9. Касал бўлса бориб кўради.
10. Жанозасида қатнашади.
11. Даъватини қабул этади.
12. Совғасини қабул қилади.
13. Яхшилигига эзгулик билан жавоб қайтаради.
14. Яхшилигига миннатдорчилик изҳор қилади.
15. Ёрдамини чиройли қилади.
16. Зарур эҳтиёжини қондиради.
17. Номуси обрўсини ҳимоя қилади.
18. Орзуларини руёбга чиқишида кўмакдош бўлади.
19. Илтимосини қабул қилади.
20. Хоҳиш истакларини инкор этмайди.
21. Аксирганда ЯРҲАМУКАЛЛОҲ дейди.
22. Йўқотган нарсасини қидиришда ёрдам беради.
23. Саломига алик олади.
24. Сухбатини хушлайди (соғинади).
25. Яхшиликларини кўпайтиради.
26. Қасамларини тасдиклайди.
27. Хар қандай ҳолатда ҳам ёрдам беради.
28. Дўст бўлиб душманнинг ишини қилмайди.
29. Уни мусибат ёки оғир пайтида ёлғиз ташлаб қўймайди.
30. Ўзига қайси яхши амални раво кўрса дўстига ҳам илинади ва раво кўради.
@durdonadur
🕋Биз сизни Аллоҳнинг меҳмони бўлишга таклиф қиламиз!
🕋14 кунлик Умра сафарини Август ойида амалга оширмоқчи бўлганлар учун ажойиб янгилик! Имкониятни қўлдан бой берманг!
💰 Нархи: 1400 $
Учиш саналари:
✈️ 04-11-19-26 август Тошкент-Мадинаи-Мунаввара-Тошкент - 1400$
✈️ 01-08-15-22-29 август Наманган-Қувайт-Қувайт-Мадинаи-Мунаввара - 1300$
✈️ 03-12-23 август Ўш-Қувайт-Қувайт-Мадинаи-Мунаввара (таоми билан 1300$ - таомсиз 1200$)
🌙 Муборак сафарни гўзал адо этишингиз учун ажойиб тўпламни таклиф қиламиз:
✈️Авиабилет ( Тошкент - Мадина-Мунаввара; Ўш - Мадина-Мунаввара)
🗃 Расмий Умра виза
🎨 4 юлдузли меҳмонхоналар
🎂 Мадинаи-Мунавварада 2 маҳал,
Маккаи-Мукаррамада 2 маҳал иссиқ таомлар
🚌 Сафар мобайнида транспорт хизматлари
👥 Малакали элликбоши ҳамроҳлиги;
🗃 Тиббий суғурта;
🎁 Ҳадялар.
💤Жойларимиз сони чегараланган!
⭐️Мурожаат учун:
📞 +998889900786
📞 +998996040786
👨🏻💻Turoperator: @hodimingiz
НОЛИМАНГ...
Ўлими аниқ бўлса ҳам ҳаётга ташна хасталарни кўрдим...
Кўзи ожиз бўлса ҳам қалб кўзи очиқларни кўрдим...
Пули кам бўлса ҳам шукри кўпларни кўрдим...
Дарди оғир бўлса ҳам умиди борларни кўрдим...
Ҳали узоқ давом этишим мумкин эди...
Тинч ва хотиржаммисиз, танангиз соғ - омонми нолиманг, неъматларга нонкўрлик қилманг...
Мулло Мухаммад Содиқ қори домла. Саловоти шарифлар.
Бугун Жума айёми!
4 aвгуст, 2023
17 Муҳаррам, 1445
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
🕌| Андижон дурдоналари
🎧| Абдуллатиф Қори Домла
▶️| Ваххобийлар ёмонлиги 2 қисм
💾| Ҳажми 5.6 Мгб
👥|/channel/durdonadur
🕋Биз сизни Аллоҳнинг меҳмони бўлишга таклиф қиламиз!
🕋14 кунлик Умра сафарини Август ойида амалга оширмоқчи бўлганлар учун ажойиб янгилик! Имкониятни қўлдан бой берманг!
💰 Нархи: 1400 $
Учиш саналари:
✈️ 04-11-19-26 август Тошкент-Мадинаи-Мунаввара-Тошкент - 1400$
✈️ 01-08-15-22-29 август Наманган-Қувайт-Қувайт-Мадинаи-Мунаввара - 1300$
✈️ 03-12-23 август Ўш-Қувайт-Қувайт-Мадинаи-Мунаввара (таоми билан 1300$ - таомсиз 1200$)
🌙 Муборак сафарни гўзал адо этишингиз учун ажойиб тўпламни таклиф қиламиз:
✈️Авиабилет ( Тошкент - Мадина-Мунаввара; Ўш - Мадина-Мунаввара)
🗃 Расмий Умра виза
🎨 4 юлдузли меҳмонхоналар
🎂 Мадинаи-Мунавварада 2 маҳал,
Маккаи-Мукаррамада 2 маҳал иссиқ таомлар
🚌 Сафар мобайнида транспорт хизматлари
👥 Малакали элликбоши ҳамроҳлиги;
🗃 Тиббий суғурта;
🎁 Ҳадялар.
💤Жойларимиз сони чегараланган!
⭐️Мурожаат учун:
📞 +998889900786
📞 +998996040786
👨🏻💻Turoperator: @hodimingiz
12.Оиласига кенгчилик / байрам / қилиш.
13.Қарз бериш.
14.Адашган кишига йўл кўрсатиш.
15.Ифторлик бериш
🕌| Девонабой жомеъ масжиди
🎙| Муҳаммад Содиқ Қори Домла
📚| Ашуро куни фазилати
@durdonadur
Қул ҳаққи намози ҳақида.
Қул ҳаққи намози Ашуро кунида яъни ҳозирдан бошлаб эртага (8 август) аср намозигача ўқиладиган намоз. Бу намоз 4 ракаатли намоз бўлиб, нийят қилдим тўрт ракаатли қул ҳаққи намозини ўқишликни деб нийят қилиниб қуйидагича адо қилинади:
1 - ракаатда Фотиҳа сурасидан кейин 11 маротаба Ихлос сураси ўқилади.
2 - ракаатда Фотиҳадан кейин 3 марта Кафирун сураси ва 11 маротаба Ихлос сураси ўқилади.
3-ракаатда Фотиҳадан кейин 3 маротаба Алҳакумуттакасур ва 11 маротаба Ихлос сураси ўқилади.
4-ракаатда Фотиҳадан кейин 3 маротаба Оятал-курсий ва 25 маротаба Ихлос сураси ўқилади.
Эслатма:
Юқорида айтилиб ўтилган Такасур сураларини билмаган одам ўша суралар миқдорича Ихлос сурасини ўқиб турса бўлади.
Қул ҳаққи намозидан кейин ўқиладиган дуо:
*Я Роббий мен сенинг бир гуноҳкор қулингман. Сенинг қулларинга қарши қарзларим жудаям кўп. Я Роббий сенга нисбатан билиб билмай қилган гуноҳларимни кечиргин. Қулларингдан бўлган қарзларимдан сен қутқар. Эй Роббим мен сенинг бир ожиз қулингман, Сен яратган қулларингдан биронтасига ҳақсиз муомалада бўлгандирман. Камчилик билан ўқиган бу намозимни хатоларини кечириб ўзинг даргоҳингда қабул қилгин. Бу ўқиган намозимни савобини ҳақдорларга бергин. Бу заиф қулингни бу қул ҳақларидан ўзинг қутқар Я Роббим. Амийн!*
@durdonadur
🕋Биз сизни Аллоҳнинг меҳмони бўлишга таклиф қиламиз!
🕋14 кунлик Умра сафарини Август ойида амалга оширмоқчи бўлганлар учун ажойиб янгилик! Имкониятни қўлдан бой берманг!
💰 Нархи: 1400 $
Учиш саналари:
✈️4-август Тошкент-Мадина-Тошкент
✈️11-август Тошкент-Мадина-Тошкент
✈️19-август Тошкент-Мадина-Тошкент
✈️26-август Тошкент-Мадина-Тошкент
Ўш шахридан хам рейсларимиз бор
🌙Муборак сафарни гўзал адо этишингиз учун ажойиб тўпламни таклиф қиламиз:
✈️Авиабилет ( Тошкент Мадина )
🗃 Расмий Умра виза
🎨 4 юлдузли меҳмонхоналар
🎂 Мадинада 2 маҳал,
Маккада 2 маҳал иссиқ таомлар
🚌 Сафар мобайнида транспорт хизматлари
👥 Малакали элликбоши ҳамроҳлиги;
🗃 Тиббий суғурта;
🎁 Ҳадялар.
💤Жойларимиз сони чегараланган!
⭐️Мурожаат учун:
📞 +998889900786
📞 +998996040786
👨🏻💻Turoperator:@hodimingiz
Қўлимдеги оддий қалампур мўнчоқ. Бу шунақа фойдали нарса экан Инша Аллоҳ умрим охригача фойдаланаман ва сизларгаям тавсия қиламан
Ўзим кўрган фойдаларни санаб ўтаман :
1- тишим умуман қонамаябди ;
2- овқат хазм қилишга қийналардим хозир зўр хазм қилиш ;
3-ўтим димланарди ухам йўқолди ;
4- жиғилдон қайнарди ухам йўқолди ;
5- эркаклар қувватини оширар экан ;
Алҳамдулиллаҳ Роббимни изни билан шифо топябман. Тахминимча аксар дорилар таркибида бор бу нарса сабаб менга тавсия қилган одам 3 махал оғзизга солиб шимиб юринг деди .
Шунга амал қилиб фойда кўрдим, имкон қадар бўлишилар постни одамларга фойдаси тегсин.
Яна бир фойдаси эсдан чиқибди, мошина ичида шунақа зўр хид беради экан жуда ёқимли.
Абу Хурайра розияллоҳу аънҳу ривоят қилган хадиси шарифда, бир одам пайғамбаримиз алайхиссалом олдиларига келиб кечаси ухлолмаганини айтади, Жаноби Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам нима сабабдан ухлолмаганини сўрайдилар. У киши
“ ИФРИТ ” сабабидан ухлолмаганини айтади. Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам у кишига
“ Агар қачоники сен ухламоқчи бўлсанг айтгин - “ Аъузу бикалиматиллахи тааммаати мин шарри ма холақо”
(اَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ)
Аллох Таъолони изни билан сенга бирон нарса зиён қилмайди”.
ИФРИТ - жинларни бир тури, одамларни қўрқитади.
@durdonadur
Устозимиз Ҳазрати Ҳикматуллоҳ домла қуддиса сирруҳу. Ҳозирги кунда ваҳҳобийлик оқимининг фитнасидан огоҳ бўлишлик ҳақида.
Таржимаси билан бирга.
#ИБРАТ
Бир муслима бемор ётган насрония қўшнисининг ҳолидан хабар олгани чиқди.
Ва уни тўшакда ётганини кўрди.
Салом - аликдан сўнг:
- Қўшни, келинг, сизга Қуръони Каримдан ўқиб берай, эшитинг! Тузалиб кетасиз, биз касал бўлсак, Қуръон ила шифо сўраб, дуо қиламиз, тузаламиз, - деди.
Насроний аёл:
- Майли, фақат, олдин менга озгина сув беринг, жуда чанқадим, - деди.
Муслима унга сув олиб келди. Ичириб қўйди. Сўнг бошини кўтариб қўйишини сўради, ёстиқ қўйиб баландлаб қўйди.
- Мен бир неча кундан бери туз тотганим йўқ, қорним оч, илтимос, бирон таом тайёрлаб беринг, қарашадиган одамим йўқ, - деди. Муслима:
- Ҳозир, бироз кутинг, емак келтираман, - деди.
Ҳеч қанча вақт ўтмасдан, иссиқина, жудаям мазали овқат тайёрлаб келди. Насронияни таомлантирди, сув ичирди, ювиқсиз идишларни ювди. Сўнг келиб:
- Қуръондан бирор сурани ўқиб берайми? - деб яна сўради. Насрония кўзларидан кўзёш тўкиб:
- Мен ўқиб беришингиздан олдин Қуръонни сизда кўриб бўлдим, - деди.
Хулоса: Инсонлар сизни ҳатти - ҳаракатингиз, гўзал одоб - ахлоқингиз, чиройли муомалангиз орқали танисинлар. Қуръонни ўқиш, ёдлаш бу матлуб иш. Асосийси У қалбингизда бўлсин! Одамлар уни сизнинг маслакингизда кўрсинлар!
СИЗ ЕРДА ЮРУВЧИ ҚУРЪОН БЎЛИНГ!
✍ДЕНГИЗ ТУБИДА АЛЛОҲГА САЖДА ҚИЛГАН ЙИГИТ!
Бу дунё ҳаёти мол-дунё, ўйин – кулги, енгил-елпи нарсалардан иборат деб ўйлайдиган ёш йигит эдим… Жумъа куни эди. Дўстларим билан бирга соҳил бўйида ўтирар эдик. Улар одатдагидек ғофил қалблилар жамоаси эди..
Бир пайт “Ҳайя алас солаҳ, ҳайя алал фалаҳ” деган нидони эшитдим. Ҳаётим давомида жуда кўп маротаба “Азон” овозини эшитгандим. Лекин бирор марта бўлса ҳам “фалаҳ” сўзини маъносини тушунмаган эканман. Шайтон қалбимни шунчалар мухрлаб қўйган эканки, ҳатто азон сўзлари мен тушунмайдиган сўзларга айланган эди. Атрофимизда одамлар жойнамозларини солиб, намоз ўқиш учун тайёрланишар эди. Биз эса сув остида дам олиш учун сувга тушиш мосламалари, ҳаво олиш учун мўлжалланган асбобларни тайёрлаш билан овора эдик. Ва ниҳоят махсус кийимларни кийиб, денгизга тушдик. Соҳилдан анча узоқлашиб, денгиз ўрталарига бориб қолдик. Ҳамма нарса кўнгилдагидек эди. Нақадар ажойиб саёҳат!!! Кутилмаганда, тиш ва лаблар орқали оғизга сув киришини тўсиб турадиган, қувурчаси орқали ташқаридан ҳаво олиш учун мўлжалланган резина каучук ҳаво олаётган пайтимда ёрилиб кетди. Шўр сув томчилари оқиб кириб, нафас йўлимни беркитиб қўйди. Ўлишни бошлаётгандим.. Менга ҳаво керак эди! Ҳаво… Ҳавотирга туша бошладим.. Денгиз ҳам қоронғу зулмат эди.. Дўстларим эса мендан узоқда эдилар… Вазият ниҳоятда хатарли эканини англай бошладим.. Мен ўлаяпман… Инграй бошладим.. Шўр сув тобора тиқилиб борарди.. Ҳаётим бир тасма мисоли кўз ўнгимдан ўта бошлади.. ..биринчи инграшимдаёқ.. қанчалар заиф, ожиз эканимни ҳис қилдим.. Аллоҳ таоло бир неча томчи шўр сувга эрк бериши билан, менга қанчалар кучли, Жаббор Зот эканлигини кўрсатиб қўйган эди.. Аллоҳдан ўзга бошпана берадиган, асрайдиган Зот йўқ эканлигига ишонч хосил қилдим.. Тез ҳаракат қилиб сувдан чиқишга уриндим, лекин мен жуда ҳам чуқурда эдим.. Менинг ўлимимда хеч қандай муаммо йўқ эди. Муаммо, қандай қилиб Аллоҳ билан учрашишимда эди.. Мендан қилган амалларим ҳақида сўраган пайтда нима деб жавоб бераман?! Майли, уларни ҳисобламай тура қолай… Лекин намозимчи? Ахир уни ҳам зое қилиб қўйганман-ку?! Шаҳодат калималарини эсладим… Ҳаётим ушбу икки калима билан якунланишини хоҳлардим.. Эндигина “ашҳ..” деганимни биламан, томоғим бўғила бошлади… Гўё бир кўринмас қўл бўйнимдан тутиб гапиришдан тўсаётгандек эди… Бор кучим билан ҳаракат қилдим ".. ашҳ… ашҳ… ашҳ…”
Лекин ушбу ҳарфлардан уёғига ўта олмасдим.. Қалбим билан чинқира бошладим.. “Роббим мени қайтар… Роббим мени қайтар… бир соатга… бир дақиқага… бир лаҳзага бўлса ҳам…”
Лекин э-воҳҳ… Ҳеч нарсани сезмай беҳуш бўла бошлагандим.. Атрофимни қоронғу зулмат ўраб олганди.. Охирги ёдимда қолгани шу эди.. Лекин бутун оламлар Роббиси бўлган Аллоҳ раҳмати жуда ҳам кенг Зотдир.. Тўсатдан кўксимга ҳаво қайтадан кира бошлади… Кўз олдимда эса бир киши ҳаво найчасини оғзимга тутиб турарди. Биз денгизни ўртасида турган ҳолимизда у мени яшаб қолишим учун ҳаракат қиларди… Унинг юзида табассумни кўрдим. Бундан тушундимки, аҳволим яхшиланиб борарди.. Қалбим, тилим, танамдаги ҳар бир ҳужайрам билан: “Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ, Ашҳаду анна Муҳаммадан Росулуллоҳ… Аллоҳга ҳамд бўлсин..” дер эдим.
Сувдан чиққанимда, мен бошқа бир инсонга айланган эдим. Ҳаётга бўлган қарашларим ўзгарди. Кунлар ўтар экан мен Аллоҳга янада яқинлашиб борардим. Ҳаётда мавжудлигим, яшаётганлигим сирини англадим. Аллоҳ таолонинг: “Фақатгина ибодат қилишлари учун..” деган сўзини эсладим.
Нақадар ҳақ гап. Биз беҳудага яратилмаганмиз! Кунлар ўтди… Бу воқеани эслаб денгизга бордим. Махсус кийимларни кийиб сувга тушдим. Бир ўзим денгизни ўртасидаги ўша жойга бордим. Ўша ерда Аллоҳ таъолога сажда қилдим. Ҳаётимда ушбу сажда каби сажда қилганимни эслай олмайман. Мана шу жойда мендан илгари бирор киши сажда қилган ҳам деб ўйламайман. Шояд ушбу макон қиёмат куни шоҳидлик
берса-ю, денгиз ўртасида қилган саждам сабабли Аллоҳ таъоло менга раҳм қилиб, Ўзининг жаннатига дохил айласа эди. Аллоҳим дуоларимни ижобат эт.
@durdonadur
Х О Р Б Ў Л Г А Н
И С Т Е Ъ Д О Д Л А Р
1980 йиллар. Бир йигит Ленинград Давлат Университетининг Мехмат факультетини битириб аспирантурага топширади. Ўша вақтларда аспирантларга бериладиган стипендия миқдори — 100 рубл эди. Киров номли заводдаги оддий чилангар ёки токарнинг оладиган ойлиги эса аспирантнинг стипендиясидан бир неча баробар ортиқ эди.
Пулсизлик ва ёш хотинининг хархашалари ниҳоят аспирантнинг жонига тегиб, у аспирантурани ташлади. Ўша заводга бориб ишга жойлашмоқчи бўлди.
Одатга кўра, заводнинг кадрлар бўлимида ундан маълумоти ҳақида ҳужжат сўрашди. Унда эса бор-йўғи саккизинчи синфни битирганлик ҳақида аттестат бор эди холос. У даврларда маълумот олиш учун «жиддий» қаралар эди. Шунинг учун йигитни кечки мактабга мажбуран ўқишга юборишди. Қахрамонимиз бу таклифга қаршилик ҳам қилиб ўтирмади. Ҳафтада бир марта ойлик тўланадиган дам олишнинг ҳеч зарари йўқ эди-да.
Аммо, бунинг битта «лекин»и бор эди. Кечки мактабда аспирант ўзини овсарга солиб олишига тўғри келарди. Бу ишни эса, «камчатка»да ўтириб олиб амалга ошириш унчалик ҳам қийин эмас эди. Унинг ёнида пиёниста-боғбон ўтирар эди. У дарс давомида доим ухлашни яхши кўрар эди.
Бир куни ўқитувчи айлананинг майдони «Пи»нинг радиус квадратининг кўпайтмасига тенг келишини тушунтираётган эди. Собиқ аспирант эса ўқитувчини эшитмас эди. Ўқитувчи унга алоҳида дарс бериб қўймоқчи бўлди. Унга аста яқинлашиб баланд овозда сўради:
-- Доиранинг майдони нимага тенг экан?
Ўзининг аспирантлик илмий иши билан фикри банд бўлиб турган аспирант йигит кутилмаган бу саволдан сал довдираб: «Пи...» дея гап бошлади. (бу асло русча сўкиш сўзи эмасди аслида. Бу грекча «Пи» ҳарфи бўлиб, айлананинг узунлигини радиусга нисбатини белгилаган). Синфдагилар рўбарўларидаги синфдошларининг бу сўзини аҳмоқликка йўйиб, мазза қилиб хохолаб кулишди.
Ўқитувчининг уни жиннига чиқаргудек номаъқул танбеҳларидан, ҳатто ўзини шу мактабга ўқитувчи ўлароқ бадарға қилган Яратувчига ҳам тил теккизиб койишларидан ғазабга келган йигит чидаб туролмади. Шартта ўрнидан туриб доскага яқинлашди. Мелни қўлига олиб, досканинг бир четидан бошлаб икки ва уч интегралли мисоллар билан интеграл белгиси остида ниҳоятда моҳирлик билан айлананинг юзасини топиш формуласини тасвирлади ва айлана-доиранинг майдони аслида ПиЭр квадрат эмас, айнан «Пи» эканини, буни ўрта мактаб ўқув қўлланмаларида хато ёзилганини ажойиб тарзда исботлаб берди. Синфдаги ишчи-ўқувчилар гўё гипноз қилингандек, доскада ёзилган тушунарсиз формула ва терминларга тикилганча қотиб қолдилар. Шок ҳолатига тушган ўқитувчи эса, базўр овозини чиқариб пичирлади: «Наҳотки бу мумкин бўлса?» У бу сўзни у ердагиларга эмас, ҳавога айтаётгандек эди.
Шу пайт, ҳозиргина ҳуррак отиб ухлаётган аспирантнинг боғбон партадоши, доскага жаҳл билан урилаётган мелнинг овозидан уйғониб кетди шекилли, бошини кўтариб доскадаги ёзувларга тез кўз югуртириб чиқди ва деди:
-- Биродар, ҳўв анави учинчи қаторнинг чап томонидаги иккилик интеграл белгисининг остидаги ниҳоявий ўтишнинг бундай усули тақиқланган. У бу мисолга мос келмайди....
Аспирант боғбон шеригининг ғоят ўринли танбеҳини тўғри қабул қилди ва доскадаги формулани тўғрилаб қўйди...
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
Бугун Шанба
5 aвгуст, 2023
18 Муҳаррам, 1445
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Jaloliddin Suyutiy qoddasallohu sirrohul aziz ayttilarki:" kim ushbu salovotni har juma kechasi bir bora o'qishga odatlansa ham o'layotib janobimiz sollalloohu alayhi vasallam jamollarini ko'rib vafot etadi ".
Alloohumma solli ala sayyidina Muhammadin nabiyyil ummiyyil habiibil aalil qodri alaziimil jaah va ala aalihi va sohbihi va sallim
🕌| Андижон дурдоналари
🎧| Абдуллатиф Қори Домла
▶️| Ваххобийлар ёмонлиги 1 қисм
💾| Ҳажми 10.6 Мгб
👥|/channel/durdonadur
"ЎСПИРИНЛИК" ЁЛҒОНИ
Ҳозирда 14 ёшдан 20 ёшгача бўлган ёшларни "ўсмирлар" дейилади. "Ўсмирлик" бу ғарбга оид термин бўлиб, ёшларнинг бебошлигини ҳаспўшлаш мақсадида ўйлаб топилган. Исломда эса буюкликка эришиш учун ёш чекланмаган. Умматимиз ёшларига боқинг, улар нелар қилишмаган:
1. Абдурраҳмон Носир. 21 ёш.
Унинг асри Андалус давлатининг олтин даври эди. У бошидан кўп изтиробларни ўтказди. Бунга қарамай ўз даврида энг қудратли давлат барпо қилиб илмий уйғонишга ҳам эришди. Европа қўмондонлари унга ҳавас ила боқишар эди.
2. Муҳаммад Фотиҳ. 22 ёш.
Византия пойтахти Константинополни фатҳ қилди. Ўша пайтгача не-не катта ёшлилар уни фатҳ қилишга уринишмаган дейсиз.
3. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу. 18 ёш.
Абу Бакр ва Умар розиёллоҳу анҳумо каби катта саҳобалар бўла туриб ер юзининг энг катта қўшинларидан бирига қарши мусулмонлар қўшинини бошқарган.
4. Муҳаммад Қосим. 17 ёш.
Ўз даврининг малакали қўмондонларидан бўлган. Синдни фатҳ қилган.
5. Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳу. 17 ёш.
Аллоҳ йўлида биринчи бўлиб камон отган инсон. Олти шўро соҳибларидан. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ишора қилиб: "Бу менинг тоғам. Сизлар ҳам менга тоғангизни кўрсатинг", деган эдилар.
6. Арқам ибн Абил Арқам розияллоҳу анҳу. 16 ёш.
Кетма-кет ўн уч йил уйини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга қароргоҳ қилиб берган.
7. Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу. 16 ёш.
Арабларнинг энг олийжаноб кишиларидан. Уҳуд ғазотида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга ўлим учун байъат қилган. У зотга келаётган найзани қўли билан қайтариб қўли ишламай қолганида гавдаси билан у зотга қалқон бўлган.
8. Зубайр ибн Авом розияллоҳу анҳу. 15 ёш.
Исломда биринчи қилич яланғочлаганлардан. У Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаворийлари эди.
9. Амр ибн Кулсум розияллоҳу анҳу. 15 ёш.
Туғлаб қабиласини бошқарган. У қабила ҳақида: "Агар Ислом келмаганида Бани Туғлаб инсонларни еб қўяр эди", дейишган.
10. Муоз ибн Амр ибн Жамуҳ розияллоҳу анҳу 13 ёш ва
Муаввиз ибн Афро розияллоҳу анҳу 14 ёш.
Бадр жангида Абу Жаҳлни ўлдиришган. Абу Жаҳл ўшанда мушриклар қўшини қўмондони эди.
11. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу 13 ёш.
Ваҳий котиби бўлган. Ўн етти кунда сурёний ва иброний тилини ўрганган ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга таржимонлик қилган. Аллоҳнинг китобини ёд олган. Қуръоннинг жамланишида катта ҳиссаси бор.
12. Итоб ибн Усайд розияллоҳу анҳу 18 ёш.
Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам уни Маккага волий қилиб қўйганлар.
13. Молик инб Анас. 17 ёш.
Ана шу пайтдан фатво бера бошлаган. У зот: "Мени фатво айтишим учун Мадинанинг етмишта уламоси гувоҳлик бермагунича фатво учун ўтирмаганман", деган.
Ошуро кунида қилинадиган энг катта савоблик амаллар
1.Рўза тутиш.
2.Закот бериш.
3.Тирноқларини олиш.
4.Ғусл қилиш.
5.Касални кўриш.
6.Олимларни зиёрат қилиб насихат тинглаш.
7.Етимларга хадялар бериб бошини силаш.
8.Кийим эхсон қилиш.
9.Жаноза намозига қатнашиш.
10.Силаи рахм қилиш.
11.4 ракат нафл намоз ўқиш.
#ЭСЛАТМА
Кимки АШУРО куни аҳли аёлига (рўзғори оиласига) кенгчилик қилиб берса, уни йил давомида кенгчилик тарк этмайди.
ИншаАллоҳ эртага 28 июль-
10 Мухаррам - Ашуро кунидир.
Дўстларингизга ҳам эслатинг!
@durdonadur
Мадинаи мунаввара музейида ўрнатилган Бақе қабристони намунаси.
Пайғамбаримиз алайҳис-салом айтганларидек бу қабристон аҳлининг етмиш мингтаси жаннатга ҳисобсиз кирадилар.
Имом Табароний Уккошанинг синглиси Умму Қайс бинту Мухассин розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади:
«У Набий алайҳис-салом билан Бақе қабристонига чиқдилар.
Шунда у зот: «Ушбу қабристон аҳлидан етмиш мингталари жамланиб жаннатга ҳисобсиз кирадилар. Уларнинг юзлари худди Бадр кечасидаги тўлин ой янглиғ бўлади», дедилар.
Аллоҳим бизларни ҳам ўшалар билан бирга қил!
معالم المدينة النبوية
#Гўзал_ҳикоятлар
ЭНГ АҲМОҚ КИШИ УЧУН ҲАССА
Бир куни Ҳорун ар-Рашид Баҳлул деган девонага ўз ҳассасини совға қиларкан, дебди:
— Тақсир, шу ҳасса сизга, уни ўзингиздан ҳам телбароқ бир кишини кўрсангиз совға қилиб юборарсиз.
… Ҳорун ар-Рашид қаттиқ касал бўлиб ётганда Баҳлулни чақиртириб, у билан суҳбатлашмоқчи бўлибди.
— Баҳлул, сафарим яқинлашди.
— Ҳа, сафаргами, хизматкорларингни сафаргоҳга жўнатдингми? Боришингга гўзал жойларни муҳайё қилиб туришибдими?
— Йўқ, улар бормайдиган жойга кетяпман.
— Сенга турли ноз-неъматлар тайёрлаб берадиган ошпазларинг-чи? Улар ҳам боришадими?
— Йўқ, охират сафарига кетяпман. Ҳеч кимни олиб кетолмайман…
— Ҳа, унда ҳалиги ҳассангни ўзингга совға қилсам. Дунёдаги бир сафар учун неча кишини овора қилиб, тайёргарлик кўрганингни биламан-у, абадий охират сафарига тайёргарлик кўрганингни билмадим. Энг аҳмоқ одам сен экансан…