Азиз ака укалар,
автомашиналарингизда ёнувчи, портлаш хусусиятига эга нарса-буюмларингизни қуёш нури тўғридан-тўғри тушадигон жойларга қўйманглар!!!
@durdonadur
Фарзандингизга доимо айтиб туришингиз керак бўлган 9 та гаплар
1. Сен кучлисан, енгилма!
2. Мен доим сен биланман.
3. Ҳаммасини уддалайсан!
4. Мен сенга ишонаман.
5. Мен сен билан фахрланаман.
6. Менга ёрдам бераётганинг учун рахмат.
7. Мен сени яхши кўраман.
8. Кунинг қандай ўтди?
9. Бундай вазиятда сен қандай йўл тутган бўлар эдинг?
Меҳр ва эътиборингизни аяманг. Кўпроқ бағрингизга босиб қучоқлаб туринг, эркаланг, у болалигини ҳис қилсин.
Болани урманг! Болага нима яхши-ю нима ёмонлигини тушунтиришдан эринманг.
Қирғизистоннинг Арслонбоб деган жойида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиваччалари Фазл ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг қабри шарифлари. Бу киши Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг акалари бўладилар. Бу кишининг кароматлари бу ердаги халқ орасида жудаям машҳур. Бу кишининг қабрлари жойлашган ерлар жуда сўлим гўша бўлиб, бу ерга фақат хабардорларгина зиёратга келадилар.
Читать полностью…ҲАЙИТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?
-------------
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ҳайит намозини ўқиш Имоми Аъзам Абу Ҳанифа наздида вожибдир. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уни доим ўқиганлар, асло тарк қилмаганлар. Имом Молик ва Имом Шофиъий наздида суннати муаккададир. Имоми Аҳмад бўлса, фарзи кифоя дейдилар.
Ҳайит намозини ўқишга Аллоҳ таолонинг мана бу ҳукми далолат қилади:
ولتكبروا الله على ما هداكم
“Яна рўзани тамом қилиб, Худони улуғлаб ёд қилмоқликларингизни хоҳлайди, чунки сизларни шу ибодатларни қилишга ҳидоят қилди”.
(Бақара сураси, 185-оят).
Тафсир олимлари мазкур оятдаги “Худони улуғлаб ёд қилиш”ни ҳайит намозини ўқишдир, деганлар.
Ҳайит намози ҳам жумъа намози каби балоғатга етган эркакларга, ақли жойида, озод инсонга, кўзи, оёғи саломат кишига, шунингдек, шаҳар ва катта қишлоқларда яшовчиларга вожибдир.
Шу боисдан шаръий узри йўқ одам ҳайит намозга бормаса, қаттиқ гуноҳкор бўлиб қолиши, шубҳасиздир. Йилда бор йўғи икки марта ўқиладиган намозни қолдирмаслик керак. Бундай маъсиятдан Худонинг ўзи асрасин!
Ҳайит намозлари иккитадир. Бири Рамазон ҳайитида, иккинчиси Қурбон ҳайитида ўқилади. Ҳайит намозлари жума намози фарз бўлган кишиларга вожибдир. Икки ҳайит намози ҳам бир хил тартибда адо қилинади. Ҳайит намозларини қуёш икки найза баландлигида кўтарилганидан сўнг заволгача ўқиш мумкин. Ҳайит намозини ўқишга (жамоатга) улгурмаган киши ўзи ўқимайди. Рўза ҳайити куни узр бўлиб, жамоат уни ўқий олмаса, эртасига ўқиш жоиз. Қурбон ҳайити намози ҳайит куни ўқилмаса, кейинги икки кунда ўқилиши мумкин.
Ҳайит намозлари икки ракат вожиб намоз бўлиб, бундай ўқилади: жамоат намоз ўқишга ҳозир бўлиб саф тортганидан сўнг ҳайит намози ўқишга ният қилиб (Ният: “Шу вақтда вожиб бўлган Рамазон (Қурбон) ҳайити намозини барча такбирлари билан, шу имомга иқтидо қилиб, юзимни Каъбанинг бир тарафига қаратиб, холис Аллоҳ учун ўқишни ният қилдим”) такбири таҳрима айтилади (ҳайит намозлари учун иқомат айтилмайди).
Такбири таҳрима айтилиб, қўллар боғланганидан сўнг сано ўқилади. Кейин имом эшиттириб, қавм ичларида уч бор такбир (Аллоҳу акбар) айтади. Ҳар такбирда қўллар қулоқлар тўғрисига кўтарилади. Такбирлар орасида қўллар боғланмайди, ёнда тутилади. Бу тариқа уч бор такбир айтилгач, имом эшиттириб қироат қилади. Қавм жим эшитади. Қироатдан сўнг руку ва сужуд қилиниб, иккинчи ракатга турилади.
Иккинчи ракатда имом қироатни тугатганидан сўнг, рукудан олдин, биринчи ракатда айтилганидек, уч бор такбир айтилади. Ва яна бир, тўртинчи такбир айтилиб, рукуга борилади ва сажда қилинади. Саждадан сўнг ўтириб ташаҳҳуд, салавот ва дуо ўқиб салом берилади.
Саломдан сўнг имом минбарга чиқиб иккита хутба ўқийди. Биринчи хутбани кетма-кет тўққиз такбир, иккинчи хутбани етти такбир айтиб бошлаши ва иккинчи хутбани ўн тўрт такбир айтиб тугатиши мустаҳабдир.
Икки ҳайит намозига ғусл қилиб, энг яхши кийимларини кийиб, хушбўй бўлиб бориш суннатдир. Рўза ҳайити намозини адо қилишга боришдан олдин бирор нарса еб олиш суннат бўлади. Қурбон ҳайити намозини ўқиб бўлгунча ҳеч нарса емаслик суннатдир. Қурбон ҳайити намозини ўқишга боришда йўлда овоз чиқариб такбири ташриқ айтилади. Такбири ташриқ будир: “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар. Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Аллоҳу акбар. Ва лиллаҳил ҳамд”.
Такбири ташриқ айтиш вожибдир. У Қурбон ҳайитининг арафа кунидан бошланиб, яъни зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни бомдоднинг фарз намозидан сўнг бошлаб айтилиб, ўн учинчи куни асрининг фарзидан сўнг тугатилади. Ҳаммаси бўлиб йигирма уч фарз намозидан сўнг айтилади.
ОТА-ОНАНГ ЎТГАНДАН СЎНГ
Савлат тўккан тоғинг бўлмас,
Яшнаб турган боғинг бўлмас,
Бу дунёдан кўнглинг тўлмас,
Ота-онанг ўткандан сўнг..
Кўзинг бежо, дўст излайсан,
Дўст қидириб ҳўп музлайсан,
Тополмай ҳўнг-ҳўнг йиғлайсан.,
Ота-онанг ўткандан сўнг..
Кўкка боқсанг кўк йиғлайди,
Юлдузлар пўк-пўк йиғлайди,
Ой йиғлайди, сой йиғлайди.,
Ота-онанг ўткандан сўнг.
Саратонда соянг қани,?
Тоғингдаги қоянг қани,?
Фақат армон қийнар сани.,
Ота-онанг ўткандан сўнг..
Суратларда қолиб кетар,
Бор дардини олиб кетар,
Ўткандан сўнг бўзлаб қолма.,
Тирик бўлса бошда кўтар..
Савлат тўккан тоғинг бўлмас,
Яшнаб турган боғинг бўлмас,
Бу дунёдан кўнглинг тўлмас,
Ота-онанг ўткандан сўнг..
Яқинларингизга улашинг!
Бир йигит қудуққа тушиб кетди. Ёрдам сўраб, додлай бошлаган эди, кишилар унинг овозини эшитиб, қудуқдан чиқариб олишди.
Бир киши у йигитнинг қўлига тинчланиб, ўзига келиб олиши учун бир коса сут тутқазди. Йигит сутни ичиб бўлгач, кишилар ундан қандай қилиб қудуққа тушиб кетганини сўрашди. Йигит одамларга қудуққа қандай қилиб тушиб кетганини кўрсатиб бераман деб қудуқ ёнига борган эди яна бехосдан қудуққа тушиб кетди ва ўлди.
Аҳли илмлардан бир киши ушбу ҳикояни зикр қилиб, унинг ҳикматида шундай дейди:
«Ўша бир коса сут йигитнинг ризқи эди. Йигит эса ўша сутни ичганидан сўнг, ризқи поёнига етди ва вафот этди. Шундай экан, ризқингиз келмай қолишидан қўрқманг! Фақатгина ризқ келадиган сабабларни адо этинг холос. Раззоқ-ризқ бергувчи Аллоҳнинг ўзидир! Ҳеч бир жон ўзига битилган ризқи поёнига етмасдан ва ажали келмасдан туриб ўлиб қолмайди!
@durdonadur
Масжидда жамоат билан намоз ўқидим. Намоз тугаши билан ёнимдаги кекса ёшли отахон қулоғимга пичирлади:
— Биринчи сафдаги одамларга яхшилаб қара.
Мен диққат билан уларга қарадим ва отахондан сўрадим:
— Узр, бу билан нима демоқчисиз?
— Ораларида бирор бой ёки амалдорни кўряпсанми?
— Ҳа, лекин озчилик.
— Йўқ, уларнинг ҳаммаси оддий ишчилар. Бири фаррош, бири сувчи яна бири оддий хизматчи.
— Ҳа...
— Аллоҳнинг ҳузуридаги манзилларимиз ҳам ҳудди шундай — деди отахон ва гапида давом этди — менинг ҳозирги ўрнимга ва ўзингникига қара, тўртинчи ё бешинчи сафдамиз. Қиёмат кунида ҳам шундай бўлади! Масжидлар бор бўлсин, Бизларни фош қилди, Аллоҳнинг ҳузуридаги манзилларимизни кўрсатиб қўйди!
Бу гапдан мен даҳшат ва ҳайрат ичида қолдим. Худди биров чакагимга қаттиқ ургандек бўлди.
Аллоҳ таолонинг оятини эсладим:
«Ва пешқадамлар, пешқадамлар. Ана ўшалар, (Аллоҳга) яқин бўлганлар». (Воқеа 10, 11)
Яна Ҳабибимизнинг ҳадислари ёдимга келди:
«(Одамлар) Азон айтишда ва биринчи сафда намоз ўқишда нималар (қандай фазилатлар) борлигини билсалар эди, уларга эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар».
Эҳ отахон, — дедим хаёлан — намозга кечикиб келганлар ҳақида шундай десангиз, умуман намоз ўқимайдиган ёки фақат жума намозини ўқийдиганлар ҳақида нима дер экансиз!?
МИХНИНГ ҲАМ ЎЗ ЎРНИ БОР
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Бир шаҳарда одамлар гўзал бир бино қуришибди. У жуда кўркам эди. Устунлари, нақшлари, гумбазлари, пештоқлар, хуллас ҳамма ҳамма нарсаси жуда гўзал эди. Келган одамлар устунларни, чиройли бўёқлар билан чизилган нақшларни, пардаларию пештоқларини мақтар эди.
Лекин, бинони энг баланд қисмида томга қоқилган бир мих ҳақида ҳеч ким гапирмасди. Бир куни мих ўйлаб қолибди: “Ҳамма қисмларни, ҳатто оёқни тагида ётган гиламни ҳам мақташади, мен ҳақимда биров эсламайди ҳам.
Демак мени бу бинога бирор фойдам йўқ”, деб турган жойидан суғрилиб ўзини пастга ташлабди.
Ўша куни қаттиқ шамол бўлиб, михсиз қолган томни ўша қисмини шамол учириб юборибди, қаттиқ ёмғир ёғиб хонани ичига кўп сув кирибди.
Бўёқлар бўялиб кетибди, гиламлар лойқага ботибди, пардаларни расвоси чиқиб, пештоқларгача зарар кўрибди. Ва мих буларни кўриб, одамлар уни гапирмагани, у ҳақида билмагани билан унинг бу хонага аҳамияти қанчалигини англабди.
Қиссадан хисса шуки, ҳаётда ҳам мумкин бизни биров илғар, биров илғамас, биров билар, биров билмас, лекин ҳар бир инсонни бу ҳаётда ўз ўрни бор, у шу жамиятни муҳим бир бўлаги ҳисобланади.
@durdonadur
Мулло Абдуллатиф қози домлам
Хаж ва Умрага борувчи мусулмонларга бебаҳо насиҳат!!!
@durdonadur
🔉 BILIB-BILMAY DINIMIZ DUSHMANLARINING TEGIRMONIGA SUV QUYAYOTGANLAR BOR! Mullo Abdullatif Qozi Domla →
@durdonadur
🎥Mullo Abdullatif Qozi Domla
👇🏻Youtubeda tomosha qiling!!!
https://youtu.be/MPqZtcj_PWk
Жоним фидо сизга, ё Расулуллоҳ!
Макка ва Мадинанинг ўртасидаги масофа тахминан 450 километрни ташкил этади. Бу дегани, (автомашинада) 80 км тезликда тинмасдан ҳаракатлансангиз, 5 соатларда етиб борасиз.
Энди, Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ҳамроҳлигида, 8 кун давомида ушбу масофани ярмини пиёда, ярмини туяда босиб ўтганини тасаввур қилинг...
Ўшанда Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам оғирлигига тоғлар ҳам дош беролмайдиган ғаму ташвишлар юкини елкага ортганча, қоронғу тун зулматида, у зотни ўлдиришга қасд қилган қурайшликлардан тезликда қочиб чиққан эдилар.
Хўш, бу машаққат, безовталик ва чарчоқлар нима учун эди?
Буларнинг бари ушбу динга ёрдам бериш ва бутун оламдаги жаҳолат ва жоҳилият қоронғулигини ҳақ нури ила ёритиш учун эди... Токи у иймоннинг нуридан мўминлар баҳраманд бўлсинлар, неъматлансинлар учун эди.
Ё Расулуллоҳ, сизга жоним ва бутун аҳлим фидо бўлсин!
Аллоҳумма солли васаллим ъала набиййина Муҳаммад ва ъалаа алиҳи васаҳбиҳи васаллам.
Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳунинг ҳаёти ниҳоятда муборак эди, ҳар бир лаҳзаси Аллоҳ ва Расулининг муҳаббати ва итоатида кечди ҳамда дини Исломнинг ривожи учун сарфланди. Бундай бир ихлос ва жонкуярлик уни шундай улуғ мақомга етказдики, у мақомга дунёнинг манаман деган подшолари ҳам етолмаган, етолмайди ҳам.
Ҳазрати Билол буюк бир мужда билан шарафланган зотдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърожга чиққанларида жаннатда унинг қадам товушини эшитганлар. Сўнгра ундан: “Эй Билол, сен қандай амал қиласанки, қадаминг товушини мен жаннатда эшитдим”, деб сўраганларида, Билол розияллоҳу анҳу: “Мен таҳоратсиз юрмайман, таҳорат олган заҳотим дарҳол икки ракат намоз ўқиб оламан”, деб жавоб берган.
Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу саҳобалар оламининг энг кўзга кўринган кишиларидан бири бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжиддаги муаззини бўлган. У асли Ҳабашистонлик бўлиб, Маккадаги худосиз бир киши қўлида қул эди. Унинг Исломга киришини, табиийки, хўжайини ёқтирмади ва шафқатсизларча жазолади. Исломнинг энг ашаддий душмани бўлган Уммая-ибн-Халаф қуёш тиккага келганда уни қизиган қумга ётқизар ва қимирлай олмасин, деб кўкрагига оғир тошни бостириб қўярди. Кейин ҳазрати Билол розияллоҳу анҳуга дер эди:
«Ё Исломдан воз кечасан ёки жазирама иссиқда тинканг қуриб ўласан». Ҳатто ана шундай қийноқ азобида ҳам Билол розияллоҳу анҳу «Аҳад»− Аллоҳ битта… «Аҳад» − Аллоҳ битта», деб айтарди. Уни кечалари қамчилашиб, баданларини моматалоқ қилишар, кундуз куни эса ё Исломни рад қиласан ёки яраларинг қийноғи азобидан ўласан, деб қизиб турган қумга ётқизардилар. Ситамгарлар Абу Жаҳл, Уммая ва бошқалар чарчашиб, бир-бирлари билан ўрин алмашиб, янада оғирроқ азоб берадиган жазо усулларини қўллашиб, бир-бирлари билан баҳслашардилар, аммо ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу эътиқодидан кечмас эди. Ниҳоят, Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳазрати Билол розияллоҳу анҳуни сотиб олди ва Билол розияллоҳу анҳу ҳур мусулмон бўлди. Ислом қудрати улуғ Яратганнинг яккалигини уқтирганидек, Маккадаги бутпарастлар ҳам ўз ўрнида кўплаб маъбуд ва маъбудаларга ишонар эдилар. Шунинг учун ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу қайтариб-қайтариб айтдилар: «Аҳад – Битта, «Аҳад – Битта». Бу унинг Аллоҳга бўлган муҳаббати ва садоқатининг ифодаси эди. Аллоҳ таоло унга шунчалар меҳрибон бўлдики, сон- саноқсиз таъқиб ҳам уни Ўзининг муқаддас номини айтишдан қайтара олмади. Айтишларича, Макка кўчаларидаги болалар уни этагидан тутиб, атрофида «Аҳад!», «Аҳад!» деб айланишиб, мазах қилардилар. Аллоҳ таоло унинг сабр- қаноатига яраша мукофот берди. У Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муаззини бўлиш шарафига муяссар бўлди. Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан уйларида ҳам, сафарда ҳам доимо бирга бўларди ва у Зотнинг намозларига азон айтиб берар эди. Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан сўнг ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу учун Мадинада яшаш ниҳоятда қийин бўлиб қолди, чунки у Пайғамбаримиз соллаллоҳу аҳайҳи васалламни ҳар қадамда ва ҳар бир жойда қўмсар эди. Шунинг учун Мадинадан кетди ва қолган умрини Аллоҳ таолонинг йўлида бошқа жойда юриб ўтказишга қарор қилди. Кунлардан бир куни у тушида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни кўради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга шундай дедилар: «Эй Билол! Нега сиз менинг олдимга ҳеч келмайсиз?» У ўрнидан турибоқ Мадинага йўл олди. У ерга борганида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набиралари Ҳасан ва Ҳусан розияллоҳу анҳулар ҳазрати Билолдан азон айтиб беришини илтимос қиладилар. Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу уларнинг илтимосини қайтара олмас эди, чунки улар унинг учун жуда ҳам азиз эдилар. Азон айтишлари биланоқ, Мадинадаги одамлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам пайтларидаги бахтли кунларини эслашиб, у Зотни қўмсаганларидан ошкора равишда йиғлайдилар. Ҳатто аёллар ўз уйларидан кўз ёш билан кўчага чиқдилар. Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу бир неча кундан сўнг Мадинадан кетдилар ва ҳижрийнинг 20- йилида Дамашқда вафот этдилар.
ХАЛО ОДОБЛАРИ
1. Қазои ҳожат қилмоқчи бўлган шахс ўзи билан Аллоҳ таолонинг исми ёзилган, шунингдек, малоикалар, Азиз, Карим, Муҳаммад, Аҳмадга ўхшаш улуғ исмларни бирга олмаслиги керак.
2. Оёқ ва бош кийими ила истинжо қиладиган нарсаси ва сувини тайёрлаб олиб кейин халога кириши керак.
3. Халога кирганда аввал чап оёғини ичкарига қўяди ва қуйидаги дуони ўқийди:
«Бисмиллаҳи, аъузу биллаҳи минал хубуси вал хабаиси»
Халодан чиқаётганда эса «Ғуфронака! Алҳамду лиллаҳиллазий аҳзаба аннии ал-аза ва аъфании» дейди.
4. Ўтирганда оғирини чап оёғига солиб ўтиради. Икки оёғининг орасини кенг қилиб ўтиради. Ўшанда чиқадиган нарса осон чиқади.
5. Заруратсиз гапирмайди.
6. Ҳожатдан ташқари қолиб кетмайди.
Чунки халода кўп қолиш бавосир ва жигар хасталигига сабаб бўлиши мумкин.
7. Ўтириб сияди.
8. Шамол турган тарафга, сувга, қабристонга, йўлга, одамлар дам оладиган жойларга, ердаги ёриқ ва тешикларга, меваси бор дарахтнинг тагига ва ғусл қиладиган жойига сийиб бўлмайди.
9. Қазои ҳожатни қиблага олдини ёки орқасини тўғрилаб қилиб бўлмайди.
10. Қазои ҳожат қилаётган шахс осмонга, фаржига ва ўзидан чиқаётган нарсага назар солмайди. Қўли билан ҳар нарсаларни ушламайди. Ўнгга ва чапга алангламайди, мисвок қилмайди.
Холиқ зотнинг мўъжизаси
Сиз фақат хурмо ва сув истеъмол қилиб бўлсада, яшай оласиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Хурмоси бўлмаган хонадон аҳли очдир», деб айтдилар.
Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти.
Изоҳ: Оиша розияллоҳу анҳо айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Оиша! Хурмоси бўлмаган хонадон аҳли очдир. Эй Оиша! Хурмоси бўлмаган хонадон аҳли очдир» ёки «аҳли оч қолибди» деб икки ё уч марта айтдилар. (Имом Муслим ривояти).
Хурмода 23 хил аминокислота мавжуд.
Масалан, триптофан аминокислотаси миянинг функционал ва руҳий ҳолатини меъёрда ушлаб туради. Тинчлантирувчи ва бироз уйқу чақирувчи хусусиятга эга. Натижада мия ҳужайралари фаолияти тезлашади, склероз олди олинади.
Глютамин аминокислотаси ошқозон кислотасини (ширасини) камайтиради.
Хурмо таркибидаги глюкоза ва фруктоза (26-55%) витамин В5 билан организмда фаол сўрилиб, очлик ҳиссини йўқотади, жисмоний қувватни оширади. Мия ва асаб тизими фаолиятини тўлиқ тиклайди.
Бошқа мевалар каби хурмо таркибида холестерин сақланмайди.
Энергетик қуввати янги пишган мевада 142-274 каллорияга тенг. Хурмо ўзида 77% гача қуруқ моддалар сақлайди ва кам каллорияли маҳсулот ҳисобланади. Шунинг учун бошқа ширинликлар ўрнига қўрқмай истеъмол қилиш мумкин, семизликка олиб келмайди.
Олимларнинг фикрича, бир кунда 10 дона хурмо еса, одам суткалик магний, мис, олтингугурт, темир, кальцийнинг ўрни қопланади. Эътибор беринг, фақат хурмо ва сув билан инсон бемалол бир неча йил яшаши мумкин.
Хурмонинг хусусиятлари ва организмга таъсирини ўрганиш жараёнида қуйидаги фойдали хусусиятлари аниқланган:
Хурмо таркибида хавфли паразитлар, бактериялар, микроблар сақланмайди;
Хурмо таркибидаги моддалар одам организмидаги касаллик чақирувчи зарарли бактерияларни ўлдиради;
Хурмо аёлларда бачадон қисқаришини яхшилайди ва шу туфайли туғруқлар енгил кечади;
Иштаҳани меъёрига келтиради;
Мушаклар функциясини яхшилайди ва тиклайди;
Оч қоринга истеъмол қилиш организмдаги паразитларни ўлдиради.
Демак, хурмо – бу таом, дори, ширинлик ва шарбатдир.
🎥Mullo Abdullatif Qozi Domla
📖JANNAT TAQVODORLARGADUR!!!
👇🏻Youtubeda tomosha qiling!!!
https://youtu.be/XzT7UkGNVX8
🎥Mullo Abdullatif Qozi Domla
📖BIR OYATI KARIMANING TAFSIRI!
👇🏻Youtubeda tomosha qiling!!!
https://youtu.be/b8PU2l4iys4
🎥Mullo Abdullatif Qozi Domla
👇🏻Youtubeda tomosha qiling!!!
https://youtu.be/MPqZtcj_PWk
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Ҳар қачонки мен самоларга меърож қилганимда, менинг фироғимдан ер йиғлади ва ундан сариқ атиргургуллар ўниб чиқди, мен самолардан қайтганимда эса менинг танамдан тер оқиб ерга тушиб ундан қизил атиргуллар ўсиб чиқди!
Огоҳ бўлингким, ким мени ҳидимни ҳидлашни хоҳласа қизил атиргулни ҳидласин!!!"
"Тафсиру Руҳул Баён", 6-жилд, 108-бет, "Исро" сураси, 1-2 оятлар тафсири.
@durdonadur