ULAR BILAN BIZNING ORAMIZDAGI FARQ NAMOZDUR!!! Mullo Muhammad Sodiq Qori Domla
@durdonadur
🔉 VASILA ISTIG'OSA ISTIONAT HAQIDA!!! Mullo Muhammad Sodiq Qori Domla
🎥Video xolatida tomosha qiling!!!👇🏻👇🏻
https://youtu.be/cudvMMK0Nwc
@durdonadur
Яқинда мусулмон бўлган бир яҳудий ҳикоя қилади:
“ Бир мусулмон инсон билан шерикликда анча йиллар тижорат билан шуғулландик. Ишимиз жуда катталашди. Катта фойдалар қилдик. Вақти келиб, иккимиз ажралишга қарор қилдик. Ўртадаги молимизни ҳисобладик. Иккимизнинг улушимиз аниқ бўлди. Шундан сўнг мусулмон шеригим менга деди:
- Мана шу мол ҳам сенга бўлсин.
- Нима учун?
- Биз сен билан шунча йил иш қилдик. Кўп фойдалар қилдик. Бизнинг динимизда «қул ҳаққи» деган бир гап бор. Бу жиддий масала. Яна бирор жойда сенинг ҳаққинг менга ўтиб кетган бўлмасин. Мен ғайри муслим бир инсоннинг ҳақидан қўрқаман. Меники сенга ўтган бўлса, мен розиман.
- «Қул ҳаққи» нима дегани?
- Мен бу масалани сенга тафсилоти билан тушунтира олмайман. Лекин, нозик масала эканини биламан. Истасанг, бу масалани яхшилаб тушунтириб берадиган бир домладан сўраймиз.
Бир илм одамининг олдига бордик. «Қул ҳаққи» тўғрисида маълумотлар олдик. Инсонларнинг молини ноҳақ ейишликнинг жуда нозик томонларигача англатди.
Мен у ердан чиқиб тўғри ўз динимнинг, яъни яҳудий олимининг олдига бордим. Ундан сўрадим:
- Муҳтарам! Мусулмонларда «қул ҳаққи» деган тушунча бор экан. Мусулмонлар ҳаётларида бу нарсадан жуда эҳтиёт бўлар эканлар. Бизда бу ҳақда нима дейилган?
- Бизда агар «қул ҳаққи» деган тушунча бўлганда, ҳеч бир иш қилолмаган бўлардик.
Бизда ҳар нарса «ҳалол».
Бир нарса, хусусан, мусулмонга тегишли бўлган бир молни агар тортиб ололсанг, бу сенинг учун савоб иш ҳисобланади....
Қандай разиллик!
Мусулмонлардачи?
Мусулмонларда бир мол, гарчи душманинг қўлида бўлса ҳам, уни ҳимоя қилишга буюрилган !
Қандай олийжаноблик!
Уйга қайтиб, дарҳол мусулмон бўлдим!!!
__ Бир ғайри муслимни мусулмон бўлишини истасангиз, уни масжидларга олиб борманг. Маърузалар тинглатманг. Фақат, улар билан тижорат қилар экансиз, дуруст ҳаракат қилинг.
Бировнинг ҳаққига риоя қилинг.
Гўзал воиз бўлишингиз шарт эмас.
Ислом одоби билан безанинг!
Шунинг ўзи етади ! __
БУ АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ЯРАТГАНИДИР!
Типратикан илонлар, чаёнлар ва турли заҳарли ҳашаротларнинг ашаддий душмани бўлиб, уларни тутиб, ўлдириб, ейди.
Заҳар таъсир қилмайди. Чунки, унинг танасида заҳар таъсирини кесувчи модда бор.
Инсон учун хатарли эмас. Кечалари чиқиб, ов қилади. Дала ва экинзорларда кўп учрайди.
Хавф сезса, дарров ўралиб олиб, тиконларини хўрпайтиради.
Оғриқ ёки хатардан огоҳлантириш учун чинқирганда, ёш боланикига ўхшаш овоз чиқаради.
Аллоҳ таолонинг Ўзи типратиканни керакли моддалар, жиҳозлар билан яратган.
ТИПРАТИКАННИ ЕЙИШ МУМКИН ЭМАС, ҲАРОМ!
Дори учунми, бошқаси учунми, барибир, типратиканни ейиш ҳаромлигича қолаверади. Мусулмон инсон таомни ҳалолдан исташи фарз бўлганидек, дорини, шифони ҳалолдан исташи фарз.
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ дардни ва давони туширган. Ва ҳар бир дардга даво қилиб қўйган. Бас, даволанинглар. Фақат ҳаром ила даволанманглар», дедилар».
Мадинага бориб, Пайғамбаримиз қабрларини зиёрат қилмаган инсон.
Мадина меҳмонхонасида суҳбатлашиб ўтирибмиз. Группамиздан ҳаж зиёратига келган барча инсонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларини қайта-қайта зиёрат қилганини тўлқинланиб, фахр туйиб, қўзида ёш ила айтиб берарди.
Дастурхон четида эса бир шеригимиз суҳбатни кузатиб, кўзидан ёш оқаётганини кўрдим. У кишини ҳам суҳбатга тортиб: "Нега йиғлаяпсиз, ака? Сиз ҳам Пайғамбаримизни зиёрат қилдингизми?" дедим.
У киши хўнграб йиғлаб шундай дедилар: "Шунча гуноҳларни қилиб, Пайғамбаримиз олдиларига зиёратга киргани ҳаё қилдим! Бетим чидамади! У зотни бу ҳолатда зиёрат қилгани кучим етмади!"
Асал сотувчи киши сирка сотувчидан сўради:
— Одамларга нима бўлган ўзи? Сендан кўп харид қилишади-ю, менга қараб ҳам қўймайдилар?
— Мен асалдек ширин тил билан сирка сотаман. Сен эса сиркадек аччиқ-нордон тилинг билан асал сотасан.
Гап молда эмас, муомалада.
Энг муҳими — молдан олдин тақдим этилган гўзал хулқ, чиройли муомала ва мол эгасининг одобдир.
Ширин сўз билан атрофингдаги одамлар қалбини ишғол эт.
"Агар аёл киши эркаклар унга қандай ҳаёлда назар қилишларини билганида эди, ўзини ҳижоб билан эмас темир билан тўсар эди.
Читать полностью…Насроний аёл, "Эй Муҳаммад алайҳиссалом, қанисан? Умматинг туғилган кунингни нишонлаб қизимни ўлдирди!", дея бақирар эди. Жавоби эса ҳайқириқдан кўра тезроқ келди.
1953 йил, Лубноннинг Сайда шаҳрида мусулмонлар одатдагидек Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунларини нишонлар эди.
Лубнонда қадимдан байрамларда осмонга ўқ отиш одати урф бўлиб, бу сафар ҳам шундай тарзда отилган ўқлардан бири машҳур насроний Ғаттос оиласининг кичик қизи бошига қайтиб келиб тегди. Атрофдагилар қизни ўша жойга яқин Ғассон Ҳамуднинг шифохонасига олиб бордилар. Аммо шифокорлар қизнинг оиласига унинг бундай оғир ҳолатида қўлларидан ҳеч нарса келмаслигини, уни Байрутдаги Америка университети шифохонасига кўчириш кераклигини айтишди. Қиз тезликда айтилган шифохонага кўчирилди. Қизнинг муолажаси учун Лубноннинг машҳур шифокорлари АҚШнинг бир гуруҳ шифокорлари билан бирга ҳаракат қилдилар. Лекин бошдаги тешик катта бўлиб борган сари кўп қон кетар, шифокорлар нима қиларини билмас, қизнинг оиласи ҳам умидларини узар ҳолга келган эди. Шунда қизнинг насроний онаси нола қила бошлади: "Қаердасан, эй Муҳаммад алайҳиссалом? Мусулмонларнинг пайғамбари, сен қанисан? Кел, умматинг менинг қизимни не аҳволга солганини кўр", дер ва кўзларидан ёш тўхтамас, тинмай "Мусулмонлар сенинг туғилган кунингни нишонлаб менинг қизимни ўлдирди, ўлдирди...!", дер эди.
Айни вақтда амалиёт хонасидаги шифокорлар ўзларидан бирини қиз билан сўнгги хайрлашув учун аёлни чақириб келишга жўнатди. Шифокор чиқиб, онага қизи жон бериш ҳолатида экани, у билан видолашиб олиши учун ичкарига кириши кераклигини айтди. Бу гапни эшитган онанинг вужудини титроқ босди. Оёқларини зўрма-зўракай ичкарига қараб йўналтирди. Охирги дам... Онанинг ҳолати ҳам жуда ачинарли ҳолга келган эди. Базўр эшикни очди. Очди-ю ҳайратга тушди... Қизи караватга ўтириб, "Эшикни ёпинг она, чиқиб кетмасин, ёпинг", дерди. Она вазиятдан карахт ҳолда гапиролмай қолди. Нима бўлаётганини тушунмасди. Қизи қандай ҳушига келди, қандай қилиб гапирмоқда? Аёлнинг бошида сониялар ичида саволлар кўпайиб кетди.
Бироз ўзига келди-ю: "Қизим, кимнинг қўлидан тутай, нима ҳақида гапиряпсан?", деди. Қизнинг жавоби онани ва атрофдагиларни даҳшатга солди: "Муҳаммад алайҳиссалом, она! Хонага Оллоҳнинг расули Муҳаммад алайҳиссалом кирди ва қўлини бошимга қўйди. Шунда жароҳат ҳам, қон ҳам кетди. Сиз эшикни очганингизда у чиқиб кетди", деди.
Қизнинг онаси, оиласи Ғаттос ҳамда АҚШлик шифокорларнинг барчаси исломни қабул қилди.
Бу Ислом дини. Насроний бир она "Эй Муҳаммад алайҳиссалом", деди ва дарҳол жавобини олди. Лубнонликларнинг аксарияти бу воқеани ҳозирга қадар эслайди.
Истимдодни тарки, машойихларни унутишга олиб боради.
Мулло Абдуллатиф қози домлам
@durdonadur
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва салламдан Ҳазрати Ҳусайн розияллаҳу анҳу ривоят қилиб айтадилар:
“ Бахил деб - уни олдида мен зикр қилинсаму, менга салавот айтиб қўймаган инсондир”
@durdonadur
Хасан Басрий рохимахуллох хазратларини маслахатлари.
Мулло Абдуллатиф қози домлам.
@durdonadur
Қадимги тарихий гўзал сурат.
Сурат масжидун Набавийнинг жанубий шарқий тамонидан олинган.
Қизил ранг билан чизилган тўртбурчак жой саййидимиз Усмон бин Аффон розияллоҳу анҳунинг уйлари ўрни эканини билдиради.
Шу жой у киши шаҳид бўлган ҳовлининг ўрни бўлиб, улуғ Усмон розияллоҳу анҳу уйи деб ҳам аталган.
Орқароқда турган оқ гумбаз устидаги яшил нуқта машҳур саҳоба Абу Айюб ал-ансорий розияллоҳу анҳунинг уйлари эканига ишора қилади.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом Маккаи мукаррамадан Мадинаи мунавварага ҳижрат қилиб келганларида дастлабки олти ой мана шу ҳовлида турганлар.
@durdonadur
🎥ULAR BILAN BIZNING ORAMIZDAGI FARQ NAMOZDUR!!!
🎤Mullo Muhammad Sodiq Qori Domla
https://youtu.be/rDmtXvzUbBY
https://youtu.be/rDmtXvzUbBY
🎥👆🏻
🎤VASILA ISTIG'OSA ISTIONAT HAQIDA!!!
📖 Mullo Muhammad Sodiq Qori Domla
👇🏻👇🏻👇🏻
https://youtu.be/cudvMMK0Nwc
@ajdodlarizidan
Савдогарнинг дўконига бир аёл қўлида сават билан кириб келди. Савдогар - “ Келинг нима берай “ деди.
Ҳалиги аёл - “ Афандим, мени 4 та болам бор, эрим бетоб, илтимос менга 4 та нон ва егуликлар беринг, Аллоҳ берган куни албатта пулини олиб келаман “ деди.
Савдогар унга бошдан оёқ қараб, юпин кийинган, жуда камбағал аёллигини тушунди ва “ Йўқ, бепул ҳеч нима бермайман, кетинг, қайтаролмайсиз пулини “ деб ҳайдади. Шунда дўконга кирган бир харидор суҳбатга аралашди ва - “ Мен кафилман, бу аёнинг эри иймон инсофли, ор-номусли одам, албатта қайтаради “ деди.
Савдогар ўйлаб - “ Унда ўзингиз ишонган, қадрлайдиган бир нимани менга берасиз, уни тарозига қўямиз, оғирлиги қанча бўлса шунча махсулот бераман “ деди.
Аёл рози бўлди ва ёнидаги бир қоғоз бўлагини тарозига қўйди.
Савдогар кулиб, тарозига бир бурда нон қўйди ва шу нон билан тарози тенглашади деб ўйлади.
Лекин тарозининг қоғоз турган палласи оғир келди. Савдогар ҳайрон бўлиб, битта нон қўйди. Яна қоғоз оғир келди. Ва ниҳоят тарозига бир нечта нон ва кўп миқдорда егуликлар қўйганида, ахири тарози тенглашди. Ваъдага мувофиқ, уларни аёлга берди, аёл барчасини саватига солиб уйига кетди.
Ҳайратда қолган савдогар қоғозни олиб очиб қараса, ичига “ Ё Роббим, менинг нимага мухтожилигимни фақат ўзинг биласан, менга мухтож бўлган нарсамни насиб эт “- деб ёзилган экан. Савдогар қараса дуонинг оғирлигидан тарозининг бир палласи қийшайиб қолибди...
@durdonadur
Мулло Абдуллатиф қози домлам.
Мўъминнинг камолоти - Пайғамбаримиз алайхиссаломга бўлган мухаббат сабабидан топилади.
@durdonadur
"Агар эркак киши номаҳрам аёлга боқиш жазосини билганида эди, кўр бўлишни орзу қилар эди"
Читать полностью…Ҳаж мавсумида Мино водийсида фалокат юз берди – икки томондан келаётган минглаб ҳожилар бир-бирига тўқнашиб кетиб, тиқилинчда жуда кўп одам ҳалок бўлди. Ўша воқеада омон қолган бир мисрлик ҳожи ҳикоя қилади:
«Тўқнашув бир соатлар чамаси давом этди. Баъзи одамлар тек турган ҳолида ҳам вафот топди. Ҳеч ким ҳеч нарса қила олмай қолди. Бу даҳшатли ҳодисага гувоҳ бўлган одам Қиёмат кунидаги қўрқинчларни бироз ҳис қилган бўлса керак. Тиқилинч, ур-тўполон бироз кучайгач, издиҳомда ҳожиларнинг эҳромлари ечилиб, тушиб қола бошлади. Баъзилари батамом яланғоч бўлиб қолишди. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисда Қиёматнинг кўриниши хабар берганларидек, бирор одам бошқасининг авратига қарайдиган аҳволда эмас эди.
Мен бир амаллаб чеккароқда турардим, оёғим остида кимларнингдир жуссалар бор эди. Бир пайт кимдир оёғимни тишлади. Аммо даҳшатдан аввалига бунинг нималигини сезмадим ҳам. Бу ҳолат бир неча бор такрорлангач, қарасам, оёғим остида қолган бир аёл тириклигини билдириб, ёрдам сўраш учун оёғимни тишлаётган экан. Лекин минг афсуслар бўлсинки, унга бирор ёрдам беришга мажолим йўқ эди. Жоним ҳалқумимга келиб қолган, кўзимга ҳеч нарса кўринмасди.
Ўша кунни эсласам, Аллоҳ таолонинг ушбу ояти тилимга келади:
.У Кунда киши ўз оға-инисидан ҳам, онаси ва отасидан ҳам, хотини-ю, бола-чақасидан ҳам қочур. (Чунки) улардан ҳар бир киши учун у Кунда ўзига етарли ташвиш бўлур!» (Абаса сураси, 34 37 оятлар).
Аллоҳ асрасин, демак, ўша аёлнинг ўрнида онам бўлса ҳам, қўлимдан ҳеч нарса келмас экан».
Қарангки, ўша мисрлик ҳожи бизга Қиёмат ҳодисаларини ҳикоя қилиши учун Аллоҳ унга нажот берибди. Бир неча соат давом этган бу дунёнинг издиҳоми шундай бўлса, бир куни эллик минг йил бўлган Қиёмат куни қандай бўлар экан.
Шояд бу воқеа барчамиз учун ваъз-насиҳат бўлса!
Аллоҳим! Барча ҳожиларнинг ибодатларини қабул қил. Барчамизга дунё ва охират машаққатларини енгил қил. Бизларни балога гирифтор қилма, биз заифмиз.
Ё Рабб! Ўзинг омонда сақла!
#ачинарли
Рамазон ойи келганида масжидларимизга меҳмонлар келгандек бўлиб, масжидлар тўлиб тошиб кетганди. Рамазон ойи битиб меҳмонлар ҳам кетиб, масжидимиз яна мезбонлари билан қолди.
🐪🐪 Маккаи мукаррама билан Мадинаи мунаввара ораси 410 километрга яқин масофани ташкил этади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу йўлнинг ярмини туяда қолган ярмини пиёда юриб Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу билан биргаликда ҳаво ҳарорати баланд бўлган саккиз кун давомида босиб ўтганлар.
——— қора чизиқ ҳижрат йўли
……… қизил чизиқ карвон (машиналар) йўли
@durdonadur
Тарихчи олим шайх Абдулазиз Балий раҳимаҳуллоҳнинг айтишича масжидун Набавий устунларидаги ушбу белги ва рамзлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам 1-ҳижрий йил масжидни бино қилган вақтда масжиднинг баландлиги ана шу жойгача бўлганини билдиради.
@durdonadur