durdonadur | Неотсортированное

Telegram-канал durdonadur - ANDIJON DURDONALARI

4937

Ушбу каналда соф Ханафия мазхабида бўлган, ақидаси тўғри деб билган уламоларимизни, ахли илмларимизни сухбат ва насихатларини қўйиб борилади. YouTube kanalimizga ham obuna bo'ling 👇🏻 https://youtube.com/c/AndijonDurdonalari @Faqiirbot

Подписаться на канал

ANDIJON DURDONALARI

🖋️Хазиний.
🎤 Мухаммад Шариф қори.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Мусулмонман деганларга..

Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссалом тилларидан ҳикоя қилиб: "Ким менга эргашса, у мендандир"*, дейди. Бу ким менга эргашмаса, менданмас, деганидир. Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссаломдан: "Албатта ўғлим аҳлимданку?!" деганларини ҳикоя қилиб, бунга: "Эй Нуҳ, албатта у(ўғил) аҳлингдан эмас. Албатта, у яхши амал эмасдир", * дея жавоб қилади.
Демак, эргашишлик гарчи бегона бўлсада, эргашувчини эргашилганнинг бир бўлагига айлантиради. Бунга Салмон Форсий розияллоҳу анҳу мисол бўладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Салмон биздан-аҳли байтдан" деганлар. Ҳаммамиз Салмонни форслик эканлиларини биламиз. Лекин ўзларига эргашгани учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга шундай таълим бердилар. Демак, эргашишлик алоқадорликни исбот этса, эргашмаслик алоқа узилишини қарор топтиради.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий, "Тожул-арусул ҳовий" китобидан
---
* Иброҳим сураси, 36-оят.
** Ҳуд сураси, 45-оят
*** Ҳуд сураси, 46-оят.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

АНДАЛУС
Қуртуба кутубхонасидаги китоблар сони 325 ҳижрий санада 400.000 (тўрт юз минг)дан ортиқ бўлган. Ҳолбуки ўша пайтда босмахоналар ҳали мавжуд эмас эди. Барча китоблар қўлда ёзилар эди. Бу иш нусха кўчирувчи хаттотларга топширилган эди.
Бир кишига бирор китоб керак бўлса нусха кўчирувчининг олдига бориб унга қанақа китоб кераклигини айтар, нусха кўчирувчи эса Қуртуба кутубхонасига бориб мижоз истаган китобдан нусха кўчириб берар эди!

Демак, аждодларимиз китоб ўқишган...!

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

🎯Ўғлингга, қизингга қайнона-қайнотаси
қандай муомала қилишини хоҳласанг,
келинингга, куёвингга шундай муомалада бўл.

🎯Келининг, куёвинг сенга қандай муомала
қилишини хоҳласанг, қайнота-қайнонангга
шундай муомалада бўл.

🎯Эй ака-укалар! Қизингиз, опа-
сингилларингизга эрлари қандай муомала
қилишини хоҳласангиз, хотинингизга шундай
муомалада бўлинг.

🎯Эй опа-сингиллар! Ўғлингиз, ака-
укаларингизга хотинлари қандай муомала
қилишини хоҳласангиз, эрингизга шундай
муомалада бўлинг.

🎯Эй эркаклар! Оналарингиз, хотинларингиз,
опа-сингилларингиз, қизларингизга бегона
эркакларнинг қандай муомала қилишини
хоҳласангиз, сиз номаҳрам аёлларга шундай
муомалада бўлинг.

🎯Эй аёллар! Оталарингиз, эрларингиз, ака-
укаларингиз, ўғилларингизга бегона аёлларнинг
қандай муомала қилишини хоҳласангиз, сиз
номаҳрам эркакларга шундай муомалада
бўлинг...

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

1970 йилги Хаж мавсуми.
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Умматликни чиройли адо этинг!
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Mullo Doʼst Muhammad Oxund domla - G'iybat. Namoz. Namozda kiyim, bosh kiyim. Janoza (savol-javob)
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Ота-онага яхшилик қилиш фарзанд учун саодатдир

👉 1.  Ота-онасига яхшилик қилиш туфайли фарзанднинг бошига тушган кулфатлари аритилади.
👉 2.  Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг гуноҳи кабираларига каффорот бўлади.
👉 3.  Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг ризқи кенг ва умри узун бўлишига сабаб бўлади.
👉 4.  Ота-онанинг дуосини олиш фарзанднинг дунё ва охирати обод бўлишига сабаб бўлади.
👉 5.  Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг қилган амаллари қабул бўлишига ва  гуноҳлари кечирилиб жаннатга киришига сабаб бўлади.

Ота-онага яхшилик қилиш асосан қуйидаги ишларни адо этиш билан бўлади:

👉 1.Ота-онага холис ният билан яхшилик қилиш; Яъни улар дунёга келишларига сабаб бўлганлари учунгина эмас, балки Аллоҳ таоло буюргани учун яхшилик қилиш.  
👉 2.Ота-онани яхши кўриб улуғлаш;
👉 3. Аллоҳга маъсият бўлмайдиган ўринларда уларга итоат этиш;
👉 4.Ота-онага тавозеъли бўлиш;
👉 5. Ота-она хурсанд бўладиган ишларни қилиш;
👉 6. Ота-онадан олдин овқатланмаслик;
👉 7. Ота-онанинг ҳузурига киришда ҳам, чиқишда ҳам салом бериш;
👉 8. Ота-онанинг олдида овозини баландлатмаслик;
👉 9.  Ота-она учун молини сарфлаш;
👉 10. Ота-она яхши кўрадиган кишиларга ҳам яхшилик қилиш;
👉 11. Сафарга ота-онанинг дуоларини олиб чиқиш;
👉 12. Ота-она шариатга мувофиқ қасам ичган бўлсалар уни адо этиш учун ҳаракат қилиш;
👉 13. Ота-онанинг жаҳллари чиқадиган ишларни қилмаслик;
👉 14. Ота-онани исмлари билан чақирмаслик;
👉 15. Ота-онани камситадиган ишлардан сақланиш;
👉 16. Ота-она вафот этганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳақларини сақлаш.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Дунёни деб ўлиб кетишга арзимайди.. Аллоҳим дунёни қўлимизга бергин, қалбимизга эмас!
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Аслида бизга берилган умримизнинг ҳар дақиқаси неъмат экан. 😥

Кеч англадим ношукурман. 😥

Ҳеч кимга мухтож бўлмай хассага суянмай ўз оёқларимизда юрушимиз неъмат.

Ўз қўлларимиз билан овқат, сув олиб ича олишимиз ҳам неъмат. 😥

Кўзларимиз кўриши ўзимиз нафас ололишимиз неъмат. 😥

Оғриқларсиз тинчлик хотиржамликда ором олишимиз неъмат. 😥

Оғриқлардан дод солиб ёнимдаги жигарларимга эмас, фақат Аллоҳга ёлвориб,
Аллоҳим мехрибоним илтимос ёрдам бер, мани бунчалик қийнама деб фақат Аллоҳга ёлвориб йиғлаганимдан, атрофимда манга термулиб нима қилишга хайрон бўлиб турган фарзандларим, жигарларим манга қўшилиб йиғлашди. 😥

Биз ҳар қандай ҳоллатда ҳам Аллоҳга ва Ўзининг мехрибонлигига мухтожмиз. 😥

Хаттоки ўзимиз хожатга чиқа олишимиз ҳам аслида катта неъмат экан. 😥

Аллоҳнинг бизга берилган неъматларини санаб адоғига ета олмаймиз. 😥

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Бугун Аллоҳга ҳамд айтдингизми ёки аксиришингизни кутяпсизми?

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким «астағфируллоҳаллази ла илааҳа илла ҳувал ҳайюл қайюм ва атубу илайҳи» деса, у мағфират қилинур, гарчи жангдан қочган бўлса ҳам», дедилар»
.
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Муборак Мадинайи Мунаввара шаҳрида KFS сотиб олаётганларга норози бўлиб, ич-ичидан жон куйдириб гапираётган оқсоқолнинг сўзлари интернетда муҳокама бўлаяпти.
«Эндигина намозни адо қилиб бўлиб, Ғазодаги мусулмон биродарларимизни ҳақларига дуо қилиб чиқдик. Уларга нисбатан икки юзламачилик қилманглар! Нафсларингизни тийинглар, фойдаси мусулмонларни зиёнига сарф қилинадиган нарсаларга бойкот қилинглар» - деб норози бўлган оқсоқол.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Ислом Рукнлари
Абдуллажон маҳсим домла
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

АРАФА КУНИ ИМКОН ТОПГАНЛАР УЧУН РЕЖА
(ОЛЛОХ РОЗИ БЎЛСИН СИЗЛАРДАН!)

1. Арафа кечаси (ёлғон арафа куни) барвақт ухланг!

2. Эртаси куни саҳарлик қилиш учун саҳарда туринг.

3. Ҳеч йўқ 4 ракаат таҳажжуд намозини ўқинг! Бошингизни саждага қўйиб дунё ва оҳират яхшилигини сўранг! Шундай кунларга етказганига ҳамдлар айтинг!

4. Бомдод вақти киргунча «Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар» (Оли Имрон,18-оят)дан бўлиш учун истиғфор билан машғул бўлинг!

5. Бомдод азонидан беш дақиқа олдин сиз намозга тайёр бўлинг! Тасаввур қилинг таҳоратингизнинг охирги томчиси билан таҳорат аъзоларингизнинг барчасидан гуноҳларингиз оқиб тушиб кетяпти.

6. Таҳоратдан сўнг айтиладиган дуони айтинг!

7. Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбиру ташриқни айтинг!

8. Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонги зикрлар билан машғул бўлинг! Кун чиқиб ўн беш дақиқа ўтгандан сўнг...

9. Ҳаж ва умра савоби ёзилиши учун Ишроқ намозини ўқинг!

10. Сизни энди танлаш ҳуқуқингиз бор. Агар ухламасдан шу кунни ўтказа олсангиз , ухламанг! Ҳар сониянгиз ғанимат билиб зикр, дуолар қилинг! Ва ижобатига ишонинг!

11. Ёки Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб олинг!

12. Сўнг уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракаат Зуҳо намозини ўқинг. Такбир, зикр, тиловатни айниқса:

«Ла илаҳа иллоллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр »ни кўпайтиринг.

13. Пешин намозини ўқинг! Такбир айтинг! Қуръонни бир оз тиловат қилинг!

14.Арафотда ҳожилар учун қилинувчи арафа хутбасини агар имконият топсангиз жон қулоғингиз билан эшитинг!

15. Асрни ўқинг! Такбир айтиб кечки зикрлар, дуолар қилинг!

16. Шом номозига бир соат қолганда Қуръон ўқишни бошланг! Ҳушуъ ила дуолар қилинг!

17. «Эй, Роббим шу куннинг қуёши ботар экан, мен жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатинг ёзилган бандаларинг қаторида ёзгин» деб дуо қилинг!

18. Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! Дуоларингиз қабул бўлишини биз ҳам сўраб қоламиз!

19. Шомга азон айтилди. Ифтор қилишни бошланг!!!
Ундан олдин кўп дуо қилинг! Ёдингизда бўлсин рўзадорнинг дуоси албатта ижобат бўлади!

20. Бу хатни аҳлу оилангиз, яқинларингиз ва жаннатда бирга бўлишни истаган инсонларингизга улашинг!

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Нодон фарзанд

- Ўғлим, бугун негадир мазам бўлмаяпти, бугун докторга олиб борасанми дегандим..
- Ота биласиз, ишлик одамман, бугун вақтим йуқ эртага олиб борарман..
Ота ўғлининг ортидан қараб қолди. Бироздан кейин катта невараси етти ёшлик болакай чой олиб кирди.
- Бобо яхшимисиз? Нега хафа бўлиб ўтирибсиз? Ёки бирор жойингиз оғрияптими? - деди бобосини қучоқлаб.
- Йўқ, болам яхшиман, ўзинг яхшимисан? Ўқишларинг яхшими?
- Ҳа, яхши, кеча учта беш олдим!
- Баракалла ўғлим, яхши ўқи, яхши ўқисанг даданга ўхшаб катта одам бўласан!
- Бобожон сизга бир гап айтайми?
- Айтақол болам.
-Кеча дадам сизни ойимга "бу чол минғирлайвериб жонимга тегди" деди.
Ота жим қолди бироздан кейин паст эшитилар эшитмас овозда деди:
- Ҳа болам, дадангни қийнаб қўйибман..
Ота энди ўғлига гапирмай қўйди. Нодон ўғил эса отани йўқламасди. Орадан бир неча кунлар ўтди. Бир куни уғилнинг ишхонасидаги телефон жиринглади.
- Дадаси, ўша савил қолгир дориларни олиб келинг, дадангизни мазаси йўқ, оғирлашиб қолди. Тез етиб келинг! Тезроқ мен қўрқяпман!
Шу суҳбатдан кейин ярим соат ўтиб ота жон берди. Доктор бир ой олдин ёзиб берган дориларни кўтариб ховлиққанча кириб келган ўғил эшик ёнида унга тикилиб турган ўз ўғлининг кўзларига тик қараёлмади.

Ота ўғлининг олиб келадиган дориларига эмас, унинг меҳрига, бир оғиз ширин сўзига илхақ бўлиб, жон берганини нодон ўғил билармикин?
Билганда энди нима ўзгарарди. Барибир энди кеч, жуда кеч. Лекин унинг ҳам ўғли бир кун улғаяди.
Қайтар дунё!!!

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Маккаи Мукаррома 1950 йиллар.
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Мен Хажга бораман….
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

​​ҲЕЧ НАРСА АБАДИЙ ЭМАС

Машҳур актёр Арнольд Шварценеггер ўзининг кўчадаги бронза ҳайкали остида ухлаётган фотосуратини жойлаштириб, унга шундай қайғули таъриф берди: “Вақтнинг ўзгарганини қаранг”. Арнольд Калифорния губернатори бўлганида, ушбу меҳмонхонани шахсан ўзи очган эди.

Ўшанда меҳмонхона маъмурияти Арнольдга шундай деган эди: “Исталган вақтда бу ерга келиб, сиз учун банд қилинган хонани олишингиз мумкин”. Арнольд губернаторлик лавозимини тарк этиб, меҳмонхонага келганида, маъмурият меҳмонхонанинг талабгир эканлигини рўкач қилиб, унга хона беришни рад этди ва эвазига тўлов талаб қилди.

Шунда актёр ухлаш учун мўлжалланган қопни олиб келиб, ҳайкал остида ухлай бошлади. Бу билан у одамларга ушбу ҳақиқатни етказмоқчи бўлди: “Мен муҳим лавозимда бўлганимда, улар мени доим мақташарди, уни йўқотганимда эса, улар мени унутишди ва ваъдасининг устидан чиқишмади. Шунинг учун, лавозимларингиз ёки пулингизга ишонманг. Зеро, на кучингиз, на заковатингиз, ҳеч нарса абадий эмас".

Шундай экан, яқинларингизни қадрланг, уларга кўпроқ вақт ажратинг, улардан эътиборингизни аяманг. Инсонлар билан муносабат – энг қадрли ришталардир. Ҳеч қандай моддий бойлик ва мавқе уларнинг ўрнини боса олмайди. Бойлик ва обрў ортидан қуваман деб, ҳақиқатдан ҳам қадрли нарсани қўлдан бой берманг...

@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

#огоҳлик

Намангандаги қабристонлар бирида бўлгат ҳолат.

Ҳадеб расм тушиб профилга қўяверманглар. Фарзандларингизни расмини ҳам қўйманг. Ёмон одам кимлигингизга қараб ўтирмайди.
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Онангиз асранг!

Oнангиз ёнида бир зум ўтириб,
Меҳрли кўзларга бир тўйиб қаранг,
Дунё ишларини бир четга суриб,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!

Ҳаётдан кетганда қадри билинар,
Томоққа ҳаттоки сув ҳам илинар,
Пушаймон бўларсиз, бағир тилинар,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!

Қалбини ғам алам қамраб олмасин,
Йўлингизни кутиб кўзи толмасин,
Кексайган кўнглида армон қолмасин,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!

Онасин ҳолидан хабарсиз киши.
Мазмунсиздир умри, баҳору қиши,
Ҳеч қачон тугамас бу дунё иши,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!

Оналар пойида бўлса гар жаннат,
Не учун онага қилмайсиз хизмат,
Онадан айрилмоқ энг оғир қисмат,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!

Биз учун ҳадисдур айтган ҳар сўзи,
Дунёда онадай зот борми ўзи,
Фақат қувонч билан ёшлансин кўзи,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Mullo Doʼst Muhammad Oxund domla- Iymon. Islom. Ehson. Farzand tarbiyasi. Halol tijorat
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Роббим бир эшикни беркитса, албатта бошқасини очади... Фақат биз ёпилган эшикка узоқ термулиб қолиб, очилган эшикни пайқамай қоламиз.
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Дадасини қариялар уйига жойлаштириб чиққан бойвачча, машинасига ўтирдида аста жойидан қўзғалди. Машинани орқа ўриндиғида ўтирган 5 ёшлардаги бойваччани ўғли дадасига деди.
- Дада бобожонимни ташлаб кетган жойизи манзилини менга айтинг..
- Манзилини нима қиласан, ёки бобожонингни соғинганингда кўргани келасанми?
- Йўқ, катта бўлсам сизиям ўша ерга жойлаштираман.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Қуръон соҳибига:  «Қироат қилиб, кўтарилавер. Дунёда қандай тартил қилган бўлсанг, шундай тартил қил. Сенинг манзилинг охирги қироат қилган оятинг маконида бўлади», дейилади»
.

Абу Довуд ва Термизий рохимахумуллох ривоят қилганлар

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Оламдан ўтган онасини кўйлакларидан отасига кўрпа тикиб берибди. Отаси кўз ёшларини тия олмади...
🥲🥲🥲

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

#ибрат

Бир аёл одамлар орасида боласини қаттиқ урар экан. Бола қаттиқ зарбаларга чидаб ҳеч йиғламас экан. Орадан йиллар ўтибди, одатдагидек она боласини одамлар орасида урганида, бу сафар бола қаттиқ йиғлаб юборибди...
Одамлар ажабланиб:
— Эй йигитча, олдинлари онангиз калтаклаганларида миқ этмасдингизку, нега бугун кўзларингиза ёш олдингиз? - деб сўрашибди. Йигитча йиғлаб:
— Онамнинг кексайиб қолганларини ҳис қилдим, чунки зарбалари олдингидек қаттиқ бўлмай қолдибди...

P.S.
Ота-онамизнинг қадрига етайлик! Илло, ўтаётган вақт бизларни тобора айрилиққа яқинлаштирмоқда.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Маъноли ҳикоя
Антропология фани олими Африканинг ибтидоий қабилаларидан бирида болалар билан қуйидагича ўйин ўйнади. Лаззатли мевалар солинган саватчани бир дарахт тагига қўйиб, уларга: "Сизлардан ким биринчи бўлиб, саватчага етиб келса, унинг ичидаги меваларни қўлга киритади", деди.
"Бошладик" ишорасини берганда олим фавқулодда қизиқ бир ҳолатнинг гувоҳи бўлди. Болакайлар ширин меваларга етишгунларича бир-бирларининг қўлларидан маҳкам ушлаб, баробар дарахт остига етиб келишганди.
Ҳар бирлари ғолиб бўлиш имкониятига эга бўла туриб, нега бундай қилганлари ҳақида олим сўраганда, болакайлар таажжуб билан: "Қандай қилиб бошқаларимизнинг бахтсизлиги эвазига биримиз саодатли бўлишимиз мумкин?!" дея жавоб қилишди!
Улар ўзларидаги қоида: "Биз бўлганимиз туфайли мен борман!" қоидасига мувофиқ иш тутишганди.
Бу ибтидоий қабила, ўзини улардан афзал ва мутараққий билувчи жамиятлар йўқотиб қўйган саодат сиррига эга эди.

Читать полностью…
Подписаться на канал