durdonadur | Неотсортированное

Telegram-канал durdonadur - ANDIJON DURDONALARI

4937

Ушбу каналда соф Ханафия мазхабида бўлган, ақидаси тўғри деб билган уламоларимизни, ахли илмларимизни сухбат ва насихатларини қўйиб борилади. YouTube kanalimizga ham obuna bo'ling 👇🏻 https://youtube.com/c/AndijonDurdonalari @Faqiirbot

Подписаться на канал

ANDIJON DURDONALARI

ХАЗРАТИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ЎЗЛАРИ ЭШИТГАН МАВЛИДИ ШАРИФ

Имом Табароний раҳматуллоҳи алайҳи ҳасан санад билан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади:
- "Саййидимиз Аббос ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳу Набий алайҳиссаломнинг туғилишлари ҳақидаги қиссани назм шаклига келтириб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга ўқиб бердилар".
Ривоятда келадики :
У - ”Эй Аллоҳнинг Расули мен сизни юксакларга кўтариб мақтагим келаябди. Рухсат берсангиз бирор сўз билан сизни мадҳ қилсам ” - деди".
Расулуллоҳ алайхиссалом -
- ”Айт! Қандай чиройли гапирасан-а, Аллоҳ сени гапиртирмай қўймасин”, - дедилар.
Шунда Аббос розияллоҳу анҳу қиссани айтишни бошладилар:

“ Ушбу ер пайдо бўлишидан олдин руҳингиз жаннатда пишиб етилган эди.
Баргдан тўсиқ тўқиб сақланган жойда руҳингиз соғ ва пок бўлган эди.
(Одам алайҳиссалом емаслиги керак бўлган дарахт мевасини еб қўйиб Роббига осий бўлганида, авратлари ўзларига очилиб қолиб, ўзларини жаннат барглари билан тўса бошлаганлар, бу ерда ўша жойга ишора қилинмоқда.)
Кейин мамлакатларга тушдингиз.
Сиз унда башр ҳам, чайналган гўшт ва алақа ҳам эмасдингиз.
Балки сиз Нуҳ кемасига минган, Насрни* жиловлаб аҳлини ғарқ қилган томчи сув эдингиз.
Олам товоқ бўлиб давом этишни бошлаганида сиз,
Улуғ зотлар сулбидан раҳмларга кўчириб ўтқазилдингиз.
Хатто сизнинг шарафли уйингиз
олийликда баланд тоғ чўққиларидан ҳам юқори.
Сиз туғилган чоғда еру замин ёришиб кетди,
Нурингиз ила уфуқда нур таралиб кетди.
Бизлар эса, ушбу таралган нур зиёсида,
тўғри йўлни босиб ўтамиз.”

*Наср - Нуҳ алайҳиссалом давридаги бутнинг номи.

Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни дуо қилдилар. Аббос розияллоҳу анҳу кексайиб улуғ ёшга етганларида ҳам бирорта тишлари тушмаган эди. (Чунки Набий алайҳиссалом унга :
- ”Аллоҳ сени гапиртирмай қўймасин”, ”Тишингга кумуш қоплама қўймагин” деган маънода дуо қилган эдилар).
Мустафо алайҳиссалом ҳаққиларида айтилган мавлиди шарифни Мустафо алайҳиссаломнинг ўзлари эшитдилар.
Биз ҳам ушбу зиё ва нурдамиз. Эй Аббос розияллоҳу анҳу тўғри айтдингиз. Биз сиздан бир минг тўрт юз кейин бўлсак-да биз ҳам ўша зиё ва нурда тўғри йўлни босиб ўтамиз.
Биз ”ла илаҳа иллаллоҳ”ни Муҳаммад алайҳиссалом орқали танидик. Қуръонни Муҳаммад алайҳиссалом ёрдамида ўргандик. Барчага меҳрибон бўлган Раҳмонни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам орқалигина танидик.
Аллоҳ таоло бизга у кишининг умматларига бериладиган мукофотнинг олийсини берсин, барчаларимизни Расули ва у кишининг умматлари орасида жамласин.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

🖋️Хилватий аълайхиррохма.
📜Туркий мавлуди шариф.
🎤 Мулло Мухаммад Содиқ қори домла.
/ 1. Хамду сано /
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Барчангизга кириб келган моҳи шариф мавлуд ойи муборак бўлсин. Роббим бу ойда Пайғамбаримиз алайҳис саломнинг ҳурматидан гуноҳларимизни кечирган бўлсин.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

ЖАБРОИЛ АЛАЙХИССАЛОМ НАМОЗ ЎҚИГАН ЖОЙЛАРИ

📌 Расмда белгиланган Каъба эшигининг остонаси Жаброил алайҳиссалом ва Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг Макка фатҳи куни хонаи Каъбадан чиқиб, намоз ўқиган жойларидир.

🗓️ Ҳижрий 1377 йил зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида чуқурча тўлатилиб, суваб қўйилди ва атрофидаги оқ мармардан ажралиб турадиган чиройли рангли тўртбурчак мармар қопланди.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

https://youtu.be/XKv-q2AOtJ0?si=eQgBH9ZV3XXa6whM

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Кўз ёш билан ўқийсиз, такрор такрор...

(Расулуллоҳга бўлган мухаббат)

Асли Битлислик бўлган бир олим ўзининг ҳаж сафари асносида Мадинаи Мунавварада кўрган бир воқеани ҳикоя қилади.

Масжиди Набавийдан унча узоқ бўлмаган ердаги таҳоратхоналарнинг олдидан ўтиб кетаётган эдим. Қарасам, таҳоратхонанинг эшиги олдида тўртта полис бир ишга ҳозирлик кўргандек шай бўлиб ичкаридан чиқаётган одамларни кузатиб туришибди. Шу пайт ичкаридан бир йигит чиқиб келди. Полислар шу заҳоти у йигитни ушлаб олдилар. Йигит ёлбориб бақира бошлади:
–Мен тиланчи эмасман, мен ўғри эмасман. Мен жиноятчи эмасман....

Яқинроқ бориб йигитга қарадим. Мен уни танидим. Уни Равзаи Мутаххоранинг рўпарасида доим йиғлаб дуо қилаётганини кўрардим. Оқ сариқдан келган, сийрак соқолли 30-35 ёшлардаги Албаниялик йигит эди. Полисларга дедим:
–Бу йигит нима гуноҳ қилди?
–Сени ишинг бўлмасин. Йўлингдан қолма, Турк.
–Лекин, мен билишим керак, бу одам ўғрими?
–Йўқ! Ўғри эмас. Бу йигит қочоқлардан. Мадинада ноқонуний юрибди. Биз уни олти йилдан буён қувамиз. Ушлолмаймиз. Энди тутамиз деганимизда, Равзага Расулуллоҳнинг соллаллоху аълайхи васаллам ҳузурларига қочиб кириб олади. У ердан чиқаролмаймиз.
–Энди уни нима қиласизлар?
–Биз уни учоққа ўтқазиб Албаниясига жўнатамиз.
Бу сўзларни эшитиб, йигитнинг эси чиқиб кетди. Бақира бошлади:
– Ундай қилманг! Мен ўғри эмасман... Мен жиноятчи эмасман... Мен Расулуллоҳни соллаллоху аълайхи васалламни яхши кўраман. Шунинг учун бу ердаман. Мени кетказманг!...

Полислар эса унинг ёлборишларига парво қилмас эдилар. Унинг қўлларини қайириб судрай бошладилар. Ёлборишлари фойда бермаган йигит полисларга деди:
–Илтимос, менинг юзимни Расулуллоҳ соллаллоху аълайхи васаллам тарафларига қаратинг. У зотга айтадиган гапим бор.
Полислар истар-истамас йигитнинг юзини яшил гумбаз тарафга қаратдилар. Айтақол, нима гапинг бор Расулуллоҳга соллаллоху аълайхи васаллам.
Йигит яшил гумбазга қараб бир оз тикилиб турди. Кейин қўлларини кўтариб илтижокорона ёлборди:
– Ё Расулуллоҳ соллаллоху аълайхи васаллам!
Сиз билан келишганимиз шундай эдими? Сиз билан келишган эдик-ку ахир!
Сизни деб, отамдан, онамдан кечиб, дўконларимни ёпиб бу ерга келдим ахир! Ё Расулуллоҳ соллаллоху аълайхи васаллам!
Сизга қўшни бўламан деб, сўз бердим, ахир.
Энди қаранг буларни, ё Расулуллоҳ соллаллоху аълайхи васаллам !  Менга монелик қилмоқчилар.
Сиз аралашмайсизми, ё Расулуллоҳ соллаллоху аълайхи васаллам!?

Шу сўзларни айтар экан, йигит ерга шилқ этиб йиқилди. Полислар уни турғазмоқчи бўлишди. Йигит қимирламасди. Полислар уни қутулиб қолишлик учун номер кўрсатяпти деб, бир икки туртдилар. Кейин ичкаридан идишда сув олиб чиқиб юзига сепишди. Фойдаси бўлмади. Йигит қимирламасди. Атрофдагилардан бири: Ўлиб қолмадимикин? –деди. Полислар, "биз унга ўладиган бир иш қилмадик-ку", дейишди.
Кейин "тез ёрдам" чақиришга мажбур бўлишди. Бир оздан сўнг мана шу 7-чи рақамли эшикдан "Ambulance" машинаси келди. Докторлардан бири тушиб йигитнинг бўйин томирини ушлаб кўрди:

–У ўн беш дақиқа олдин ўлган, деди.

Полисларнинг аҳволини кўрсангиз эди... Ерга ўтириб ҳўнграб йиғлай бошладилар... Тиззаларига уриб йиғлардилар:
–Бу одамни ушлаган қўлларимиз синса бўлмасмиди?! Оёқларимиз синса бўлмасмиди?! Биз бу муборак инсоннинг пайғамбар афандимизни бунчалик севишини кошки билганимизда эди... Қўлларимиз синса бўлмасмиди?!...

Кейин машинада маййитни ҳув анави ерга, Бақиъ қабристони тарафга олиб бордилар. Мен орқаларидан бордим. Улар маййитни ювдилар. Мен уларни кузатиб турдим. Тобутини кўтаришаман, дея ҳаракат қилдим. Лекин, полислар йиғлаб шундай дедилар:
–Ҳеч ким тегмасин. Бу қилган гуноҳимиз бизга етарли. Уни бизга қўйиб беринг. Балки, у дунёда бизни кечирар бу муборак йигит....

Кўряпсизларми? Йигит мана шу ерда, одамларнинг кўз ўнгида Расулуллоҳга соллаллоху аълайхи васаллам: "Нега аралашмайсиз, ё Расулуллоҳ?" деди. Шу заҳоти Азроил унинг жонини олди...

Аллоҳ барчамизга мана шу Албан йигити каби Расулуллоҳга соллаллоху аълайхи васаллам нисбатан муҳаббатли бўлишимизни насиб айласин!
Унинг руҳига ва бошқа кимсасизларнинг руҳи учун бир "Фотиҳа" ўқишингизни сўрайман....

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Қурайш кофирлари шоир Ҳассон ибн Собитга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳажв қилиб, масхаралаб шеър айтиши учун пул беришади. Бу унинг Исломни қабул қилишидан олдин бўлганди.
Ҳассон розияллоҳу анҳу айтади. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни бир тепалик ёнида кутиб туради. Сабаби ўша ердан ўтганларида у зотнинг кўринишлари, сифатларига, юриш-туришларига қараб ҳажв қилмоқчи, шеър тўқимоқчи эди. У зот ўтганларини кўрган Ҳассон Қурайш мушриклари олдига қайтиб борди ва улар берган мол, пулни уларга қайтариб берди. Ва: “Мана бу сизлар берган маблағ, мени унга эҳтиёжим йўқ. Сизлар ҳажв қилишимни истаган киши ҳақида бўлса, Аллоҳим, гувоҳлик бераманки, у Аллоҳнинг расулидир”, деди.
Улар: “Сенга нима бўлди, (нега бундай ўзгариб қолдинг)? Биз ахир сени нима учун юборгандик?” дейишди. Шунда Ҳассон ушбу шеър билан уларга жавоб берди:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан таралаётган нур кўзимни қамаштириб юборгач,
(Кўзим кўрмай қолишидан) қўрқиб, кафтим билан кўзларимни тўсиб олдим.
Гўзал сурати кўзимга тушишидан қўрқиб,
Кўришга қурбим етганича унга қарадим.
Қамар ой жисмидаги нурдандир унинг руҳи,
Худди гулсимон юлдуздан тўқилган безак нақш каби.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

📹 Мулло Мухаммад Содиқ Қори Домла /Қизингизни қадрини сақланг/
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Зуннуни Мисрий қ.с. дан:
- Бузилган қалбни қандай қилиб тузатса бўлади? - деб сўрадилар. У зот шундай жавоб бердилар:
- Бешта нарса билан:
1. Ҳалол луқма;
2. Қурони Каримни кўп ўқиш;
3. Солиҳлар суҳбатида бўлиш;
4. Тунги ибодатни бажариш;
5. Саҳарда кўз ёши билан Аллоҳга ёлвориш.


@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Дадам раҳматлидан эшитганман:

Ибн Сино: "Агар кимки шолғомни нонга ўхшаб кўп еса, мабодо жигари йўқ бўлса, янгидан бино бўлади" деган экан.

Гоҳо шўрвага солинган шолғомни егимиз келмаса, мажбурлаб едиришарди. Бу одат менга ҳам ўтган. Фарзандларим овқатдан бирор сабзавотни чиқариб ташлолмайди.

Шолғом ҳақидаги фикрни катта тажрибага эга жарроҳ акахоним, тўрақўрғонлик Қутбиддин Сайфиддинов ҳам тасдиқлаган. Жигар қайта бино бўлиши мумкин экан.

Шолғом жигарга қувват. Ишонмасангиз гепатит билан оғриган ҳар қандай одамдан сўранг, шомғомни ёқтирмайман дейди.

Аллоҳ бирор бир нарсани бекорга яратмаган. У бундан покдир. Субҳаналлоҳ...

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Бутун умр 7 сония ичида….
Худо ўзи рози бўладигон хаёт насиб этсин!
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ деди: «Анбиё ва солиҳларнинг қабрлари олдидаги дуо мустажобдир».

«Сияру аъламин нубало» асаридан.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Абдуллатиф Қози домла. Мавлуди шариф суҳбатларидан, фарзандларимизни нималарга мухаббат қилишлари ҳақида.
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Намозни ора-сирада ўқийдиганларнинг ҳузур-ҳаловати хам ора-сирада бўлар.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Абу Хурайра розияллоҳу аънҳу ривоят қилган хадиси шарифда, бир одам пайғамбаримиз алайхиссалом олдиларига келиб кечаси ухлолмаганини айтади, Жаноби Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам нима сабабдан ухлолмаганини сўрайдилар. У киши
“ ИФРИТ ” сабабидан ухлолмаганини айтади. Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам у кишига
“ Агар қачоники сен ухламоқчи бўлсанг айтгин - “ Аъузу бикалиматиллахи тааммаати мин шарри ма холақо”
(اَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ)
Аллох Таъолони изни билан сенга бирон нарса зиён қилмайди”.
ИФРИТ - жинларни бир тури, одамларни қўрқитади.

@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Фарзанд тарбияси
Муҳаммад Саъид Бутий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Отам Мулла Рамазон роҳимаҳуллоҳ шундай дер эдилар: «Фарзанд гапиришга ҳаракат
қила бошлаши билан унга Аллоҳ калимасини ўргатиш керак. Сўнгра калимаи шаҳодатни ёд
олдириш керак. Шунда бола бу жумлани тўлиқ айтадиган бўлади. Бешикдан тушиб, ақли
кира бошлагач, унга Аллоҳнинг коинотдаги қудратларини, яъни ушбу коинотнинг илоҳи
мавжудлигини, ундаги ҳамма ишларни тадбир қилишини, ҳар бир инсон ўша Зотнинг
бандаси экани ҳақида сўзлаб бериш керак. Ундан кейин пайғамбарларнинг аълайхимуссалом ҳаёти, хусусан,
охирги пайғамбар – Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт тарзлари, ота оналарининг исмлари, туғилган жойлари, Маккаи Мукаррамадан Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилганлари, қўйингки,
у зотнинг сийратлари ҳақида кўп гапириш керак. Ундан кейин Қуръоннинг аввалидан
охиригача ўргата бошлаш керак».
Отам роҳимаҳуллоҳ бу муҳим асосларни фарзандларининг гўдаклик давриданоқ тарғиб
қилардилар.
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Абдуллатиф қози домла.
Уммат ғами
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

МАХФИЙ, АММО
НОҲОЯТДА ҲАЙРАТОМУЗ
МАЪЛУМОТЛАР

1) Инсоннинг кўзида
шундай тўсиқ - парда
борки, уни фаришта ва
жинларни кўришдан
сақлайди. Ўлим вақтида бу
парда кўтарилади.

2) Қўшиқ, ашула
эшитаётган инсоннинг
олдига шайтон ва жинлар
бир лаҳзада етиб келади.
Ва у одамнинг атрофида
рақсга тушишади. Агар
инсоннинг кўзидаги парда
очилганда эди,
манзаранинг даҳшатидан
юраги ёрилиб кетарди.

3) Ҳар жума кунининг
тонгида оламдаги барча
жонзотлар Сур
чалинишини кутиб қулоқ
солиб турадилар... Эй
Роббим! Хотимамизни
гўзал қил!

4) 1997 йили Тинч
океанининг тубида қаттиқ,
шиддатли овоз пайдо
бўлди... Унинг акс-садоси
5000 кмгача эшитилди...
Бу овознинг келиб
чиқиши, сабаби ҳозирги
кунгача аниқланмади...

5) Оёғингиз увишиб
қолган бўлса юрманг,
қўлингиз увишган бўлса,
унга тиранманг. Чунки
ўзингиз билмаган ҳолда
синиб қолиши мумкин.

6) Уялган ва
ғазабланган вақтда юз
қизаришининг сабаби—
тинч, меъёрда турган асаб
толаларининг вақтинча
фалаж, шол бўлиши—
томирларда одатдагидан
кўп миқдорда қоннинг
ҳайдалишидир.

7) Инсон зим - зиё,
зулматда 3 кундан кўп
қолиб кетса, бир?умрга
кўр бўлиб қолади.

8) Уйқуда йиқилиб
тушиб, сесканиб
кетсангиз, билингки: бу
сизни уйғотиш учун
ақлингизнинг ўйлаб топган
тушдир... Чунки
аъзоларнинг функцияси
тўхтаб қолиш ва ўлиб
қолиш ҳеч гап эмас.

9) Инсон вафот этган
пайтда бош миянинг чап
қисми яна 7 дақиқагача
актив бўлади, бу ҳолатда
барча хотиралари бирма-
бир кўз олдига келади.
Лекин худди тушда
бўлганидек уларни кетма-
кетлигини бошқара
олмайди.

10) Шундай ҳаётий
тажриба бор агар
эшитишни истасангиз
ичингиз сўйлайди
(гапиради)...
Қулоқларингизни ёпинг,
диққат қилинг!
Ичингиздан сас келади...

11) Инсон
организмидаги тириклик
тизими, ҳар куни камида
биттадан хужайрани йўқ
қилади... Агар бу
хужайралар яшаса,
саратонга айланиб
кетади...

Ҳамиша
Субханаллоҳ» (Аллоҳ
айбу нуқсонлардан пок)
Алхамдулиллаҳ» деб
айтинг.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

📹 Абдуллатиф қози домла /Тўй ва маросимларни ташкил этиш ҳақида фойдали кўрсатмалар/

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Мулло Абдуллатиф қози домла. /Тавфиқ хақида/

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

​​ИМОМ ҒАЗЗОЛИЙ НАСИҲАТЛАРИ

Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;

Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;

Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;

Фикр билдирганда: «Бу – менинг қарашим», деб айтинг;

Бирор нарса ёки бирортасини мақтаганда, ошириб юборманг;

Йиғинларда ўзингизгагина алоқадор ишлар билан машғул бўлманг;

Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;

Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда, меъёрни билинг;

Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг;

Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;

Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;

Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;

Фақат ва фақат рост гапиринг;

Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;

Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!

Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;

Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;

Ҳеч кимни алдаманг, масхараламанг;

Сотган нарсангизни ёқтирмай, қайтариб олиб келишса, қабул қилинг;

Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг;

Чанқаганда, сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;

Бозорда юрганда, ҳеч кимга озор берманг;

Эгасининг рухсатини олмасдан, бировинг нарсасига тегманг;

Оғзингизда луқма билан гапирманг;

Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Германиялик шифокор айтади:
- Арабларда кўзойнак ишлатилиши камдан-кам учрайдиган ҳолат. Сабаби эса, улар ўнгдан чапга қараб тўғри ўқишади. Биз европаликлар эса, лотинчани чапдан ўнгга қараб ўқиймиз. Ҳолбуки, яратилишига кўра, кўз ўнгдан чапга қараб ўқишга мослаштирилган.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

📹 Қиз тарбияси Жаннатга киришизга сабаб бўлади. Мухаммад Содиқ Қори Домла

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Аҳли сунна вал жамоа, 4 мазхаб ҳақида. Мавлуди шариф эҳсонида.
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

-Дода, кампириззи шунчалик севасизми, 70 га кирибсизу хали ҳам "ҳаётим", "меҳрибоним" деб атаябсиз!?
Дода пичирлаб жавоб берябди:
-Ээ қанақа севги, исми эсимда йўқ, сўрагани қўрқаман! ))

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Сотувчи Мадрасани толиби илмларини келаётганини кўриб, уларга эҳсон олиб чиқиш учун шошилиб дўконига югурди!
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Қўли куйиб қолган қизча бобосига:
- “ Бобо, қўлимни бир куйгани азобига чидолмаяпман, дўзах азобига қандай чидаймиз Бобо?!”
Қизчани бу сўзларидан кўзларига ёш олган кекса Бобоси:
- “ Эй билмадим қизим, гуноҳларимизни кечирсин Аллоҳим”
Йиғлаётган Бобосини юзларидан ўпиб, юпатиш учун қизчаси:
- “ Хаммаси яхши бўлади Бобо, қўрқманг жаннат сиз учун очиқ”
Бобоси:
- “ Қизим бошинг омон бўлсин”
Қизча:
- “ Жаннатга ўзим олиб кираман”…….

@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

#ибрат

Бир нуроний ота, ўғлини “биродарим” деб чақирар эди. Ундан:
— Нега ўз ўғлингизни биродарим дейсиз? — деб сўрашди.
Шунда ота:
— Қиёматда савоби етмай қолган вақтда, ҳамма бир-биридан қочар экан. Ҳатто ота-она фарзандидан, фарзанд эса ота-онасидан, лекин фақатгина дунёдаги дўст, биродар сизга тарозуда зарур бўлган савобини берар экан. Мен ўғлимни қиёматда биродар ўлароқ учратсам дейман...

@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Бўлажак келинларимиз учун насихат
Мулло Мухаммад Содиқ Қори домла.
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

ДЎСТЛИКНИНГ 30 ТА ҲАҚҚИ.

1. Янглишса кечиради;
2. Куз ёшига раҳм қилади,
3. Сирини яширади.
4. Узрини қабул килади.
5. Унга дўсти ғийбат қилинса рад этади.
6. Керак пайтда насиҳат қилади.
7. Дўстлигини ҳимоя қилади.
8. Зиммасидаги вазифаларга риоя қилади.
9. Касал бўлса бориб кўради.
10. Жанозасида қатнашади.
11. Даъватини қабул этади.
12. Совғасини қабул қилади.
13. Яхшилигига эзгулик билан жавоб қайтаради.
14. Яхшилигига миннатдорчилик изҳор қилади.
15. Ёрдамини чиройли қилади.
16. Зарур эҳтиёжини қондиради.
17. Номуси обрўсини ҳимоя қилади.
18. Орзуларини  руёбга чиқишида кўмакдош бўлади.
19. Илтимосини қабул қилади.
20. Хоҳиш истакларини инкор этмайди.
21. Аксирганда ЯРҲАМУКАЛЛОҲ дейди.
22. Йўқотган нарсасини қидиришда ёрдам беради.
23. Саломига алик олади.
24. Сухбатини хушлайди (соғинади).
25. Яхшиликларини кўпайтиради.
26. Қасамларини тасдиклайди.
27. Хар қандай ҳолатда ҳам ёрдам беради.
28. Дўст бўлиб душманнинг ишини қилмайди.
29. Уни мусибат ёки оғир пайтида ёлғиз ташлаб қўймайди.
30. Ўзига қайси яхши амални раво кўрса дўстига ҳам илинади ва раво кўради.

@durdonadur

Читать полностью…
Подписаться на канал