МАХФИЙ, АММО
НОҲОЯТДА ҲАЙРАТОМУЗ
МАЪЛУМОТЛАР
1) Инсоннинг кўзида
шундай тўсиқ - парда
борки, уни фаришта ва
жинларни кўришдан
сақлайди. Ўлим вақтида бу
парда кўтарилади.
2) Қўшиқ, ашула
эшитаётган инсоннинг
олдига шайтон ва жинлар
бир лаҳзада етиб келади.
Ва у одамнинг атрофида
рақсга тушишади. Агар
инсоннинг кўзидаги парда
очилганда эди,
манзаранинг даҳшатидан
юраги ёрилиб кетарди.
3) Ҳар жума кунининг
тонгида оламдаги барча
жонзотлар Сур
чалинишини кутиб қулоқ
солиб турадилар... Эй
Роббим! Хотимамизни
гўзал қил!
4) 1997 йили Тинч
океанининг тубида қаттиқ,
шиддатли овоз пайдо
бўлди... Унинг акс-садоси
5000 кмгача эшитилди...
Бу овознинг келиб
чиқиши, сабаби ҳозирги
кунгача аниқланмади...
5) Оёғингиз увишиб
қолган бўлса юрманг,
қўлингиз увишган бўлса,
унга тиранманг. Чунки
ўзингиз билмаган ҳолда
синиб қолиши мумкин.
6) Уялган ва
ғазабланган вақтда юз
қизаришининг сабаби—
тинч, меъёрда турган асаб
толаларининг вақтинча
фалаж, шол бўлиши—
томирларда одатдагидан
кўп миқдорда қоннинг
ҳайдалишидир.
7) Инсон зим - зиё,
зулматда 3 кундан кўп
қолиб кетса, бир?умрга
кўр бўлиб қолади.
8) Уйқуда йиқилиб
тушиб, сесканиб
кетсангиз, билингки: бу
сизни уйғотиш учун
ақлингизнинг ўйлаб топган
тушдир... Чунки
аъзоларнинг функцияси
тўхтаб қолиш ва ўлиб
қолиш ҳеч гап эмас.
9) Инсон вафот этган
пайтда бош миянинг чап
қисми яна 7 дақиқагача
актив бўлади, бу ҳолатда
барча хотиралари бирма-
бир кўз олдига келади.
Лекин худди тушда
бўлганидек уларни кетма-
кетлигини бошқара
олмайди.
10) Шундай ҳаётий
тажриба бор агар
эшитишни истасангиз
ичингиз сўйлайди
(гапиради)...
Қулоқларингизни ёпинг,
диққат қилинг!
Ичингиздан сас келади...
11) Инсон
организмидаги тириклик
тизими, ҳар куни камида
биттадан хужайрани йўқ
қилади... Агар бу
хужайралар яшаса,
саратонга айланиб
кетади...
Ҳамиша
Субханаллоҳ» (Аллоҳ
айбу нуқсонлардан пок)
Алхамдулиллаҳ» деб
айтинг.
📹 Абдуллатиф қози домла /Тўй ва маросимларни ташкил этиш ҳақида фойдали кўрсатмалар/ →
Читать полностью…ИМОМ ҒАЗЗОЛИЙ НАСИҲАТЛАРИ
Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
Фикр билдирганда: «Бу – менинг қарашим», деб айтинг;
Бирор нарса ёки бирортасини мақтаганда, ошириб юборманг;
Йиғинларда ўзингизгагина алоқадор ишлар билан машғул бўлманг;
Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда, меъёрни билинг;
Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг;
Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
Фақат ва фақат рост гапиринг;
Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
Ҳеч кимни алдаманг, масхараламанг;
Сотган нарсангизни ёқтирмай, қайтариб олиб келишса, қабул қилинг;
Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг;
Чанқаганда, сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;
Бозорда юрганда, ҳеч кимга озор берманг;
Эгасининг рухсатини олмасдан, бировинг нарсасига тегманг;
Оғзингизда луқма билан гапирманг;
Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг.
Германиялик шифокор айтади:
- Арабларда кўзойнак ишлатилиши камдан-кам учрайдиган ҳолат. Сабаби эса, улар ўнгдан чапга қараб тўғри ўқишади. Биз европаликлар эса, лотинчани чапдан ўнгга қараб ўқиймиз. Ҳолбуки, яратилишига кўра, кўз ўнгдан чапга қараб ўқишга мослаштирилган.
-Дода, кампириззи шунчалик севасизми, 70 га кирибсизу хали ҳам "ҳаётим", "меҳрибоним" деб атаябсиз!?
Дода пичирлаб жавоб берябди:
-Ээ қанақа севги, исми эсимда йўқ, сўрагани қўрқаман! ))
Сотувчи Мадрасани толиби илмларини келаётганини кўриб, уларга эҳсон олиб чиқиш учун шошилиб дўконига югурди!
@durdonadur
Қўли куйиб қолган қизча бобосига:
- “ Бобо, қўлимни бир куйгани азобига чидолмаяпман, дўзах азобига қандай чидаймиз Бобо?!”
Қизчани бу сўзларидан кўзларига ёш олган кекса Бобоси:
- “ Эй билмадим қизим, гуноҳларимизни кечирсин Аллоҳим”
Йиғлаётган Бобосини юзларидан ўпиб, юпатиш учун қизчаси:
- “ Хаммаси яхши бўлади Бобо, қўрқманг жаннат сиз учун очиқ”
Бобоси:
- “ Қизим бошинг омон бўлсин”
Қизча:
- “ Жаннатга ўзим олиб кираман”…….
@durdonadur
#ибрат
Бир нуроний ота, ўғлини “биродарим” деб чақирар эди. Ундан:
— Нега ўз ўғлингизни биродарим дейсиз? — деб сўрашди.
Шунда ота:
— Қиёматда савоби етмай қолган вақтда, ҳамма бир-биридан қочар экан. Ҳатто ота-она фарзандидан, фарзанд эса ота-онасидан, лекин фақатгина дунёдаги дўст, биродар сизга тарозуда зарур бўлган савобини берар экан. Мен ўғлимни қиёматда биродар ўлароқ учратсам дейман...
@durdonadur
ДЎСТЛИКНИНГ 30 ТА ҲАҚҚИ.
1. Янглишса кечиради;
2. Куз ёшига раҳм қилади,
3. Сирини яширади.
4. Узрини қабул килади.
5. Унга дўсти ғийбат қилинса рад этади.
6. Керак пайтда насиҳат қилади.
7. Дўстлигини ҳимоя қилади.
8. Зиммасидаги вазифаларга риоя қилади.
9. Касал бўлса бориб кўради.
10. Жанозасида қатнашади.
11. Даъватини қабул этади.
12. Совғасини қабул қилади.
13. Яхшилигига эзгулик билан жавоб қайтаради.
14. Яхшилигига миннатдорчилик изҳор қилади.
15. Ёрдамини чиройли қилади.
16. Зарур эҳтиёжини қондиради.
17. Номуси обрўсини ҳимоя қилади.
18. Орзуларини руёбга чиқишида кўмакдош бўлади.
19. Илтимосини қабул қилади.
20. Хоҳиш истакларини инкор этмайди.
21. Аксирганда ЯРҲАМУКАЛЛОҲ дейди.
22. Йўқотган нарсасини қидиришда ёрдам беради.
23. Саломига алик олади.
24. Сухбатини хушлайди (соғинади).
25. Яхшиликларини кўпайтиради.
26. Қасамларини тасдиклайди.
27. Хар қандай ҳолатда ҳам ёрдам беради.
28. Дўст бўлиб душманнинг ишини қилмайди.
29. Уни мусибат ёки оғир пайтида ёлғиз ташлаб қўймайди.
30. Ўзига қайси яхши амални раво кўрса дўстига ҳам илинади ва раво кўради.
@durdonadur
🕋Биз сизни Аллоҳнинг меҳмони бўлишга таклиф қиламиз!
🕋14 кунлик Умра сафарини Август ойида амалга оширмоқчи бўлганлар учун ажойиб янгилик! Имкониятни қўлдан бой берманг!
💰 Нархи: 1400 $
Учиш саналари:
✈️ 04-11-19-26 август Тошкент-Мадинаи-Мунаввара-Тошкент - 1400$
✈️ 01-08-15-22-29 август Наманган-Қувайт-Қувайт-Мадинаи-Мунаввара - 1300$
✈️ 03-12-23 август Ўш-Қувайт-Қувайт-Мадинаи-Мунаввара (таоми билан 1300$ - таомсиз 1200$)
🌙 Муборак сафарни гўзал адо этишингиз учун ажойиб тўпламни таклиф қиламиз:
✈️Авиабилет ( Тошкент - Мадина-Мунаввара; Ўш - Мадина-Мунаввара)
🗃 Расмий Умра виза
🎨 4 юлдузли меҳмонхоналар
🎂 Мадинаи-Мунавварада 2 маҳал,
Маккаи-Мукаррамада 2 маҳал иссиқ таомлар
🚌 Сафар мобайнида транспорт хизматлари
👥 Малакали элликбоши ҳамроҳлиги;
🗃 Тиббий суғурта;
🎁 Ҳадялар.
💤Жойларимиз сони чегараланган!
⭐️Мурожаат учун:
📞 +998889900786
📞 +998996040786
👨🏻💻Turoperator: @hodimingiz
Барчангизга кириб келган моҳи шариф мавлуд ойи муборак бўлсин. Роббим бу ойда Пайғамбаримиз алайҳис саломнинг ҳурматидан гуноҳларимизни кечирган бўлсин.
Читать полностью…ЖАБРОИЛ АЛАЙХИССАЛОМ НАМОЗ ЎҚИГАН ЖОЙЛАРИ
📌 Расмда белгиланган Каъба эшигининг остонаси Жаброил алайҳиссалом ва Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг Макка фатҳи куни хонаи Каъбадан чиқиб, намоз ўқиган жойларидир.
🗓️ Ҳижрий 1377 йил зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида чуқурча тўлатилиб, суваб қўйилди ва атрофидаги оқ мармардан ажралиб турадиган чиройли рангли тўртбурчак мармар қопланди.
Кўз ёш билан ўқийсиз, такрор такрор...
(Расулуллоҳга бўлган мухаббат)
Асли Битлислик бўлган бир олим ўзининг ҳаж сафари асносида Мадинаи Мунавварада кўрган бир воқеани ҳикоя қилади.
Масжиди Набавийдан унча узоқ бўлмаган ердаги таҳоратхоналарнинг олдидан ўтиб кетаётган эдим. Қарасам, таҳоратхонанинг эшиги олдида тўртта полис бир ишга ҳозирлик кўргандек шай бўлиб ичкаридан чиқаётган одамларни кузатиб туришибди. Шу пайт ичкаридан бир йигит чиқиб келди. Полислар шу заҳоти у йигитни ушлаб олдилар. Йигит ёлбориб бақира бошлади:
–Мен тиланчи эмасман, мен ўғри эмасман. Мен жиноятчи эмасман....
Яқинроқ бориб йигитга қарадим. Мен уни танидим. Уни Равзаи Мутаххоранинг рўпарасида доим йиғлаб дуо қилаётганини кўрардим. Оқ сариқдан келган, сийрак соқолли 30-35 ёшлардаги Албаниялик йигит эди. Полисларга дедим:
–Бу йигит нима гуноҳ қилди?
–Сени ишинг бўлмасин. Йўлингдан қолма, Турк.
–Лекин, мен билишим керак, бу одам ўғрими?
–Йўқ! Ўғри эмас. Бу йигит қочоқлардан. Мадинада ноқонуний юрибди. Биз уни олти йилдан буён қувамиз. Ушлолмаймиз. Энди тутамиз деганимизда, Равзага Расулуллоҳнинг соллаллоху аълайхи васаллам ҳузурларига қочиб кириб олади. У ердан чиқаролмаймиз.
–Энди уни нима қиласизлар?
–Биз уни учоққа ўтқазиб Албаниясига жўнатамиз.
Бу сўзларни эшитиб, йигитнинг эси чиқиб кетди. Бақира бошлади:
– Ундай қилманг! Мен ўғри эмасман... Мен жиноятчи эмасман... Мен Расулуллоҳни соллаллоху аълайхи васалламни яхши кўраман. Шунинг учун бу ердаман. Мени кетказманг!...
Полислар эса унинг ёлборишларига парво қилмас эдилар. Унинг қўлларини қайириб судрай бошладилар. Ёлборишлари фойда бермаган йигит полисларга деди:
–Илтимос, менинг юзимни Расулуллоҳ соллаллоху аълайхи васаллам тарафларига қаратинг. У зотга айтадиган гапим бор.
Полислар истар-истамас йигитнинг юзини яшил гумбаз тарафга қаратдилар. Айтақол, нима гапинг бор Расулуллоҳга соллаллоху аълайхи васаллам.
Йигит яшил гумбазга қараб бир оз тикилиб турди. Кейин қўлларини кўтариб илтижокорона ёлборди:
– Ё Расулуллоҳ соллаллоху аълайхи васаллам!
Сиз билан келишганимиз шундай эдими? Сиз билан келишган эдик-ку ахир!
Сизни деб, отамдан, онамдан кечиб, дўконларимни ёпиб бу ерга келдим ахир! Ё Расулуллоҳ соллаллоху аълайхи васаллам!
Сизга қўшни бўламан деб, сўз бердим, ахир.
Энди қаранг буларни, ё Расулуллоҳ соллаллоху аълайхи васаллам ! Менга монелик қилмоқчилар.
Сиз аралашмайсизми, ё Расулуллоҳ соллаллоху аълайхи васаллам!?
Шу сўзларни айтар экан, йигит ерга шилқ этиб йиқилди. Полислар уни турғазмоқчи бўлишди. Йигит қимирламасди. Полислар уни қутулиб қолишлик учун номер кўрсатяпти деб, бир икки туртдилар. Кейин ичкаридан идишда сув олиб чиқиб юзига сепишди. Фойдаси бўлмади. Йигит қимирламасди. Атрофдагилардан бири: Ўлиб қолмадимикин? –деди. Полислар, "биз унга ўладиган бир иш қилмадик-ку", дейишди.
Кейин "тез ёрдам" чақиришга мажбур бўлишди. Бир оздан сўнг мана шу 7-чи рақамли эшикдан "Ambulance" машинаси келди. Докторлардан бири тушиб йигитнинг бўйин томирини ушлаб кўрди:
–У ўн беш дақиқа олдин ўлган, деди.
Полисларнинг аҳволини кўрсангиз эди... Ерга ўтириб ҳўнграб йиғлай бошладилар... Тиззаларига уриб йиғлардилар:
–Бу одамни ушлаган қўлларимиз синса бўлмасмиди?! Оёқларимиз синса бўлмасмиди?! Биз бу муборак инсоннинг пайғамбар афандимизни бунчалик севишини кошки билганимизда эди... Қўлларимиз синса бўлмасмиди?!...
Кейин машинада маййитни ҳув анави ерга, Бақиъ қабристони тарафга олиб бордилар. Мен орқаларидан бордим. Улар маййитни ювдилар. Мен уларни кузатиб турдим. Тобутини кўтаришаман, дея ҳаракат қилдим. Лекин, полислар йиғлаб шундай дедилар:
–Ҳеч ким тегмасин. Бу қилган гуноҳимиз бизга етарли. Уни бизга қўйиб беринг. Балки, у дунёда бизни кечирар бу муборак йигит....
Кўряпсизларми? Йигит мана шу ерда, одамларнинг кўз ўнгида Расулуллоҳга соллаллоху аълайхи васаллам: "Нега аралашмайсиз, ё Расулуллоҳ?" деди. Шу заҳоти Азроил унинг жонини олди...
Аллоҳ барчамизга мана шу Албан йигити каби Расулуллоҳга соллаллоху аълайхи васаллам нисбатан муҳаббатли бўлишимизни насиб айласин!
Унинг руҳига ва бошқа кимсасизларнинг руҳи учун бир "Фотиҳа" ўқишингизни сўрайман....
Қурайш кофирлари шоир Ҳассон ибн Собитга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳажв қилиб, масхаралаб шеър айтиши учун пул беришади. Бу унинг Исломни қабул қилишидан олдин бўлганди.
Ҳассон розияллоҳу анҳу айтади. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни бир тепалик ёнида кутиб туради. Сабаби ўша ердан ўтганларида у зотнинг кўринишлари, сифатларига, юриш-туришларига қараб ҳажв қилмоқчи, шеър тўқимоқчи эди. У зот ўтганларини кўрган Ҳассон Қурайш мушриклари олдига қайтиб борди ва улар берган мол, пулни уларга қайтариб берди. Ва: “Мана бу сизлар берган маблағ, мени унга эҳтиёжим йўқ. Сизлар ҳажв қилишимни истаган киши ҳақида бўлса, Аллоҳим, гувоҳлик бераманки, у Аллоҳнинг расулидир”, деди.
Улар: “Сенга нима бўлди, (нега бундай ўзгариб қолдинг)? Биз ахир сени нима учун юборгандик?” дейишди. Шунда Ҳассон ушбу шеър билан уларга жавоб берди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан таралаётган нур кўзимни қамаштириб юборгач,
(Кўзим кўрмай қолишидан) қўрқиб, кафтим билан кўзларимни тўсиб олдим.
Гўзал сурати кўзимга тушишидан қўрқиб,
Кўришга қурбим етганича унга қарадим.
Қамар ой жисмидаги нурдандир унинг руҳи,
Худди гулсимон юлдуздан тўқилган безак нақш каби.
Зуннуни Мисрий қ.с. дан:
- Бузилган қалбни қандай қилиб тузатса бўлади? - деб сўрадилар. У зот шундай жавоб бердилар:
- Бешта нарса билан:
1. Ҳалол луқма;
2. Қурони Каримни кўп ўқиш;
3. Солиҳлар суҳбатида бўлиш;
4. Тунги ибодатни бажариш;
5. Саҳарда кўз ёши билан Аллоҳга ёлвориш.
✨
@durdonadur
Дадам раҳматлидан эшитганман:
Ибн Сино: "Агар кимки шолғомни нонга ўхшаб кўп еса, мабодо жигари йўқ бўлса, янгидан бино бўлади" деган экан.
Гоҳо шўрвага солинган шолғомни егимиз келмаса, мажбурлаб едиришарди. Бу одат менга ҳам ўтган. Фарзандларим овқатдан бирор сабзавотни чиқариб ташлолмайди.
Шолғом ҳақидаги фикрни катта тажрибага эга жарроҳ акахоним, тўрақўрғонлик Қутбиддин Сайфиддинов ҳам тасдиқлаган. Жигар қайта бино бўлиши мумкин экан.
Шолғом жигарга қувват. Ишонмасангиз гепатит билан оғриган ҳар қандай одамдан сўранг, шомғомни ёқтирмайман дейди.
Аллоҳ бирор бир нарсани бекорга яратмаган. У бундан покдир. Субҳаналлоҳ...
Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ деди: «Анбиё ва солиҳларнинг қабрлари олдидаги дуо мустажобдир».
«Сияру аъламин нубало» асаридан.
Абдуллатиф Қози домла. Мавлуди шариф суҳбатларидан, фарзандларимизни нималарга мухаббат қилишлари ҳақида.
@durdonadur
Абу Хурайра розияллоҳу аънҳу ривоят қилган хадиси шарифда, бир одам пайғамбаримиз алайхиссалом олдиларига келиб кечаси ухлолмаганини айтади, Жаноби Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам нима сабабдан ухлолмаганини сўрайдилар. У киши
“ ИФРИТ ” сабабидан ухлолмаганини айтади. Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам у кишига
“ Агар қачоники сен ухламоқчи бўлсанг айтгин - “ Аъузу бикалиматиллахи тааммаати мин шарри ма холақо”
(اَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ)
Аллох Таъолони изни билан сенга бирон нарса зиён қилмайди”.
ИФРИТ - жинларни бир тури, одамларни қўрқитади.
@durdonadur
Устозимиз Ҳазрати Ҳикматуллоҳ домла қуддиса сирруҳу. Ҳозирги кунда ваҳҳобийлик оқимининг фитнасидан огоҳ бўлишлик ҳақида.
Таржимаси билан бирга.
#ИБРАТ
Бир муслима бемор ётган насрония қўшнисининг ҳолидан хабар олгани чиқди.
Ва уни тўшакда ётганини кўрди.
Салом - аликдан сўнг:
- Қўшни, келинг, сизга Қуръони Каримдан ўқиб берай, эшитинг! Тузалиб кетасиз, биз касал бўлсак, Қуръон ила шифо сўраб, дуо қиламиз, тузаламиз, - деди.
Насроний аёл:
- Майли, фақат, олдин менга озгина сув беринг, жуда чанқадим, - деди.
Муслима унга сув олиб келди. Ичириб қўйди. Сўнг бошини кўтариб қўйишини сўради, ёстиқ қўйиб баландлаб қўйди.
- Мен бир неча кундан бери туз тотганим йўқ, қорним оч, илтимос, бирон таом тайёрлаб беринг, қарашадиган одамим йўқ, - деди. Муслима:
- Ҳозир, бироз кутинг, емак келтираман, - деди.
Ҳеч қанча вақт ўтмасдан, иссиқина, жудаям мазали овқат тайёрлаб келди. Насронияни таомлантирди, сув ичирди, ювиқсиз идишларни ювди. Сўнг келиб:
- Қуръондан бирор сурани ўқиб берайми? - деб яна сўради. Насрония кўзларидан кўзёш тўкиб:
- Мен ўқиб беришингиздан олдин Қуръонни сизда кўриб бўлдим, - деди.
Хулоса: Инсонлар сизни ҳатти - ҳаракатингиз, гўзал одоб - ахлоқингиз, чиройли муомалангиз орқали танисинлар. Қуръонни ўқиш, ёдлаш бу матлуб иш. Асосийси У қалбингизда бўлсин! Одамлар уни сизнинг маслакингизда кўрсинлар!
СИЗ ЕРДА ЮРУВЧИ ҚУРЪОН БЎЛИНГ!