durdonadur | Неотсортированное

Telegram-канал durdonadur - ANDIJON DURDONALARI

4937

Ушбу каналда соф Ханафия мазхабида бўлган, ақидаси тўғри деб билган уламоларимизни, ахли илмларимизни сухбат ва насихатларини қўйиб борилади. YouTube kanalimizga ham obuna bo'ling 👇🏻 https://youtube.com/c/AndijonDurdonalari @Faqiirbot

Подписаться на канал

ANDIJON DURDONALARI

Қирғизистоннинг Арслонбоб деган жойида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиваччалари Фазл ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг қабри шарифлари. Бу киши Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг акалари бўладилар. Бу кишининг кароматлари бу ердаги халқ орасида жудаям машҳур. Бу кишининг қабрлари жойлашган ерлар жуда сўлим гўша бўлиб, бу ерга фақат хабардорларгина зиёратга келадилар.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

ҲАЙИТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?
-------------
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ҳайит намозини ўқиш Имоми Аъзам Абу Ҳанифа наздида вожибдир. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уни доим ўқиганлар, асло тарк қилмаганлар. Имом Молик ва Имом Шофиъий наздида суннати муаккададир. Имоми Аҳмад бўлса, фарзи кифоя дейдилар.

Ҳайит намозини ўқишга Аллоҳ таолонинг мана бу ҳукми далолат қилади:

ولتكبروا الله على ما هداكم

“Яна рўзани тамом қилиб, Худони улуғлаб ёд қилмоқликларингизни хоҳлайди, чунки сизларни шу ибодатларни қилишга ҳидоят қилди”.
(Бақара сураси, 185-оят).

Тафсир олимлари мазкур оятдаги “Худони улуғлаб ёд қилиш”ни ҳайит намозини ўқишдир, деганлар.

Ҳайит намози ҳам жумъа намози каби балоғатга етган эркакларга, ақли жойида, озод инсонга, кўзи, оёғи саломат кишига, шунингдек, шаҳар ва катта қишлоқларда яшовчиларга вожибдир.

Шу боисдан шаръий узри йўқ одам ҳайит намозга бормаса, қаттиқ гуноҳкор бўлиб қолиши, шубҳасиздир. Йилда бор йўғи икки марта ўқиладиган намозни қолдирмаслик керак. Бундай маъсиятдан Худонинг ўзи асрасин!

Ҳайит намозлари иккитадир. Бири Рамазон ҳайитида, иккинчиси Қурбон ҳайитида ўқилади. Ҳайит намозлари жума намози фарз бўлган кишиларга вожибдир. Икки ҳайит намози ҳам бир хил тартибда адо қилинади. Ҳайит намозларини қуёш икки найза баландлигида кўтарилганидан сўнг заволгача ўқиш мумкин. Ҳайит намозини ўқишга (жамоатга) улгурмаган киши ўзи ўқимайди. Рўза ҳайити куни узр бўлиб, жамоат уни ўқий олмаса, эртасига ўқиш жоиз. Қурбон ҳайити намози ҳайит куни ўқилмаса, кейинги икки кунда ўқилиши мумкин.

Ҳайит намозлари икки ракат вожиб намоз бўлиб, бундай ўқилади: жамоат намоз ўқишга ҳозир бўлиб саф тортганидан сўнг ҳайит намози ўқишга ният қилиб (Ният: “Шу вақтда вожиб бўлган Рамазон (Қурбон) ҳайити намозини барча такбирлари билан, шу имомга иқтидо қилиб, юзимни Каъбанинг бир тарафига қаратиб, холис Аллоҳ учун ўқишни ният қилдим”) такбири таҳрима айтилади (ҳайит намозлари учун иқомат айтилмайди).

Такбири таҳрима айтилиб, қўллар боғланганидан сўнг сано ўқилади. Кейин имом эшиттириб, қавм ичларида уч бор такбир (Аллоҳу акбар) айтади. Ҳар такбирда қўллар қулоқлар тўғрисига кўтарилади. Такбирлар орасида қўллар боғланмайди, ёнда тутилади. Бу тариқа уч бор такбир айтилгач, имом эшиттириб қироат қилади. Қавм жим эшитади. Қироатдан сўнг руку ва сужуд қилиниб, иккинчи ракатга турилади.

Иккинчи ракатда имом қироатни тугатганидан сўнг, рукудан олдин, биринчи ракатда айтилганидек, уч бор такбир айтилади. Ва яна бир, тўртинчи такбир айтилиб, рукуга борилади ва сажда қилинади. Саждадан сўнг ўтириб ташаҳҳуд, салавот ва дуо ўқиб салом берилади.

Саломдан сўнг имом минбарга чиқиб иккита хутба ўқийди. Биринчи хутбани кетма-кет тўққиз такбир, иккинчи хутбани етти такбир айтиб бошлаши ва иккинчи хутбани ўн тўрт такбир айтиб тугатиши мустаҳабдир.

Икки ҳайит намозига ғусл қилиб, энг яхши кийимларини кийиб, хушбўй бўлиб бориш суннатдир. Рўза ҳайити намозини адо қилишга боришдан олдин бирор нарса еб олиш суннат бўлади. Қурбон ҳайити намозини ўқиб бўлгунча ҳеч нарса емаслик суннатдир. Қурбон ҳайити намозини ўқишга боришда йўлда овоз чиқариб такбири ташриқ айтилади. Такбири ташриқ будир: “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар. Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Аллоҳу акбар. Ва лиллаҳил ҳамд”.

Такбири ташриқ айтиш вожибдир. У Қурбон ҳайитининг арафа кунидан бошланиб, яъни зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни бомдоднинг фарз намозидан сўнг бошлаб айтилиб, ўн учинчи куни асрининг фарзидан сўнг тугатилади. Ҳаммаси бўлиб йигирма уч фарз намозидан сўнг айтилади.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

QURBONLIK QILISHI VOJIB INSONLAR KIMLAR! Mullo Muhammad Sodiq Qori Domla

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

ОТА-ОНАНГ ЎТГАНДАН СЎНГ

Савлат тўккан тоғинг бўлмас,
Яшнаб турган боғинг бўлмас,
Бу дунёдан кўнглинг тўлмас,
Ота-онанг ўткандан сўнг..

Кўзинг бежо, дўст излайсан,
Дўст қидириб ҳўп музлайсан,
Тополмай ҳўнг-ҳўнг йиғлайсан.,
Ота-онанг ўткандан сўнг..

Кўкка боқсанг кўк йиғлайди,
Юлдузлар пўк-пўк йиғлайди,
Ой йиғлайди, сой йиғлайди.,
Ота-онанг ўткандан сўнг.

Саратонда соянг қани,?
Тоғингдаги қоянг қани,?
Фақат армон қийнар сани.,
Ота-онанг ўткандан сўнг..

Суратларда қолиб кетар,
Бор дардини олиб кетар,
Ўткандан сўнг бўзлаб қолма.,
Тирик бўлса бошда кўтар..

Савлат тўккан тоғинг бўлмас,
Яшнаб турган боғинг бўлмас,
Бу дунёдан кўнглинг тўлмас,
Ота-онанг ўткандан сўнг..

Яқинларингизга улашинг!

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

​​ Бир йигит қудуққа тушиб кетди. Ёрдам сўраб, додлай бошлаган эди, кишилар унинг овозини эшитиб, қудуқдан чиқариб олишди.

Бир киши у йигитнинг қўлига тинчланиб, ўзига келиб олиши учун бир коса сут тутқазди. Йигит сутни ичиб бўлгач, кишилар ундан қандай қилиб қудуққа тушиб кетганини сўрашди. Йигит одамларга қудуққа қандай қилиб тушиб кетганини кўрсатиб бераман деб қудуқ ёнига борган эди яна бехосдан қудуққа тушиб кетди ва ўлди.

Аҳли илмлардан бир киши ушбу ҳикояни зикр қилиб, унинг ҳикматида шундай дейди:
«Ўша бир коса сут йигитнинг ризқи эди. Йигит эса ўша сутни ичганидан сўнг, ризқи поёнига етди ва вафот этди. Шундай экан, ризқингиз келмай қолишидан қўрқманг! Фақатгина ризқ келадиган сабабларни адо этинг холос. Раззоқ-ризқ бергувчи Аллоҳнинг ўзидир! Ҳеч бир жон ўзига битилган ризқи поёнига етмасдан ва ажали келмасдан туриб ўлиб қолмайди!

@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Масжидда жамоат билан намоз ўқидим. Намоз тугаши билан ёнимдаги кекса ёшли отахон қулоғимга пичирлади:
— Биринчи сафдаги одамларга яхшилаб қара.
Мен диққат билан уларга қарадим ва отахондан сўрадим:
— Узр, бу билан нима демоқчисиз?
— Ораларида бирор бой ёки амалдорни кўряпсанми?
— Ҳа, лекин озчилик.
— Йўқ, уларнинг ҳаммаси оддий ишчилар. Бири фаррош, бири сувчи яна бири оддий хизматчи.
— Ҳа...
— Аллоҳнинг ҳузуридаги манзилларимиз ҳам ҳудди шундай — деди отахон ва гапида давом этди — менинг ҳозирги ўрнимга ва ўзингникига қара, тўртинчи ё бешинчи сафдамиз. Қиёмат кунида ҳам шундай бўлади! Масжидлар бор бўлсин, Бизларни фош қилди, Аллоҳнинг ҳузуридаги манзилларимизни кўрсатиб қўйди!

Бу гапдан мен даҳшат ва ҳайрат ичида қолдим. Худди биров чакагимга қаттиқ ургандек бўлди.
Аллоҳ таолонинг оятини эсладим:
«Ва пешқадамлар, пешқадамлар. Ана ўшалар, (Аллоҳга) яқин бўлганлар». (Воқеа 10, 11)
Яна Ҳабибимизнинг ҳадислари ёдимга келди:
«(Одамлар) Азон айтишда ва биринчи сафда намоз ўқишда нималар (қандай фазилатлар) борлигини билсалар эди, уларга эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар».

Эҳ отахон, — дедим хаёлан — намозга кечикиб келганлар ҳақида шундай десангиз, умуман намоз ўқимайдиган ёки фақат жума намозини ўқийдиганлар ҳақида нима дер экансиз!?

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

МИХНИНГ ҲАМ ЎЗ ЎРНИ БОР
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Бир шаҳарда одамлар гўзал бир бино қуришибди. У  жуда кўркам эди. Устунлари, нақшлари, гумбазлари, пештоқлар, хуллас ҳамма ҳамма нарсаси жуда гўзал эди.  Келган одамлар устунларни, чиройли бўёқлар билан чизилган нақшларни, пардаларию пештоқларини мақтар эди.

Лекин, бинони энг баланд қисмида томга қоқилган бир мих ҳақида ҳеч ким гапирмасди. Бир куни мих ўйлаб қолибди: “Ҳамма қисмларни, ҳатто оёқни тагида ётган гиламни ҳам мақташади, мен ҳақимда биров эсламайди ҳам.
Демак мени бу бинога бирор фойдам йўқ”, деб турган жойидан суғрилиб ўзини пастга ташлабди.

Ўша куни қаттиқ шамол бўлиб, михсиз қолган томни ўша қисмини шамол учириб юборибди, қаттиқ ёмғир ёғиб хонани ичига кўп сув кирибди.
Бўёқлар бўялиб кетибди, гиламлар лойқага ботибди, пардаларни расвоси чиқиб, пештоқларгача зарар кўрибди. Ва мих буларни кўриб, одамлар уни гапирмагани, у ҳақида билмагани билан унинг бу хонага аҳамияти қанчалигини англабди.

Қиссадан хисса шуки, ҳаётда ҳам мумкин бизни биров илғар, биров илғамас, биров билар, биров билмас, лекин ҳар бир инсонни бу ҳаётда ўз ўрни бор, у шу жамиятни муҳим бир бўлаги ҳисобланади.
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Мулло Абдуллатиф қози домлам
Хаж ва Умрага борувчи мусулмонларга бебаҳо насиҳат!!!
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

🔉 BIR OYATI KARIMANING TAFSIRI !!! Mullo Abdullatif Qozi Domla
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

🔉 BILIB-BILMAY DINIMIZ DUSHMANLARINING TEGIRMONIGA SUV QUYAYOTGANLAR BOR! Mullo Abdullatif Qozi Domla
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

🎥Mullo Abdullatif Qozi Domla

👇🏻Youtubeda tomosha qiling!!!
https://youtu.be/MPqZtcj_PWk

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Ақида масалалари - 3 қисм
Домла Хиндистоний рохматуллохи алайх
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

​​**Тикувчининг тавбаси**

Бир тикувчи Яратганнинг дўстларидан бирига савол берди:
– Пайғамбаримиз алайхиссаломнинг «Яратганнинг гуноҳкор қулининг тавбасини жон келишидан аввал қабул қилади», деган ҳадиси ҳақида нима дейсиз?

Яратганнинг дўсти саволга жавоб беришдан олдин ундан сўрадилар:
– Касбинг нима?
– Тикувчиман, кийим тикаман.
– Тикувчиликда энг осон нарса нима?
– Қайчини олиб матони кесмоқдир.
– Неча йилдан бери бу иш билан шуғулланасан?
– Ўттиз йилдан бери.
– Жонинг ғарғарага келганида мато кеса оласанми?
– Йўқ, кесолмайман.
– Бир муддат заҳмат чекиб ўрганганинг ва ўттиз йил осонгина қилган ишингни ўша пайтда қила олмасанг, умрингда ҳеч қилмаган тавбангни қандай амалга ошира биласан? Бугун кучинг борида тавба қил! У пайтда балки қила олмайсан! – дедилар.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Мулло Мухаммад Содиқ қори домлам.
Қуръон тиловатлари.
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

ҚИЁМАТЛИ —ДЎСТЛАР

Эркак киши ўзига дўст танлашда, касб-у ҳунар танлашда ва бир умрлик жуфт танлашда ҳеч қачон адашмаслиги керак.
Бир куни ишдан чиқиб, бир таксига ўтирдим. Ҳайдовчи сочи оппоқ ёши анча улуғ, қария отахон киши экан. Мен уларга:
-  “Амаки, фарзандларингизни қарзидан қутилиб, ҳаммасини уйли-жойли қилиб бўлмаганмисиз ?”, - деб сўрадим.
Улар менга:
-  “Ҳа, ўз фарзандларимни ҳаммасини оилали, уйли-жойли қилиб бўлганман, аммо яна 2 та қиз фарзандларим бор, улар учун ишлаб юрибман,” - деди. Бу жавобдан яна ҳайрон бўлдим. Шунда улар менга:
-  “Аллоҳ учун қиёматли дўст тутинган жўрам бор эди. Жуда қадрдон эдик. У қазо қилаётганида менга ўзининг 2 та қизини васият қилиб, уларни яхши жойга узатишимни сўраган эди,” — деб тушунтириш берди, – “Дўстим жуда яхши эди. Мен оиламдан узоқда юрган вақтларимда  у менинг фарзандларимни ўйлаб бозор қилиб эшикдан кирмасдан, фарзандларимга озиқ-овқат етказиб, улардан доим ҳабар олиб юрган. Биз Аллоҳнинг розилиги учун, охиратимиз учун дўст тутинганмиз"- деди. Таксист амаки яна - “Шу дўстимнинг 2 та қизларини узатмагунимча, Аллоҳ мени жонимни олмай турсин, мана ишлаб уларни тўйига анча сеп сарпосини йиғиб қўйдим, ҳаммаси тайёр бўлиб қолди, ИншаАллоҳ энди яхши жойга насиб этса, уларни узатиб олсам, кейин ёруғ юз билан дўстимни олдига борсам деб умид билан яшаб, Аллоҳдан ризқ сўраб юрибман,” - деди.
Мен йиғлаб юбордим. Ҳа, ҳали шундай имони мукаммал инсонлар орамиз борда. Ўшалар борлиги учун бу дунё - шунча разолатлар билан ҳам қиёмат бўлмасдан турибдида, деб ўйладим.
Ўша амаки билан хайрлашар эканман, уларга жуда ҳавасим келди. Чунки, унинг ҳақиқий ИМОНИ билан бирга қиёматли, вафодор дўсти бўлган экан. Бу инсонларга ҳавасим келди. Қиёматли дўстлар кўпайсин.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Нурмухаммад домла.
Қурбонлик ва хайит намози хукумлари.
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Холиқ зотнинг мўъжизаси
Сиз фақат хурмо ва сув истеъмол қилиб бўлсада, яшай оласиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Хурмоси бўлмаган хонадон аҳли очдир», деб айтдилар.

Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти.

Изоҳ: Оиша розияллоҳу анҳо айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Оиша! Хурмоси бўлмаган хонадон аҳли очдир. Эй Оиша! Хурмоси бўлмаган хонадон аҳли очдир» ёки «аҳли оч қолибди» деб икки ё уч марта айтдилар. (Имом Муслим ривояти).

Хурмода 23 хил аминокислота мавжуд.
Масалан, триптофан аминокислотаси миянинг функционал ва руҳий ҳолатини меъёрда ушлаб туради. Тинчлантирувчи ва бироз уйқу чақирувчи хусусиятга эга. Натижада мия ҳужайралари фаолияти тезлашади, склероз олди олинади.
Глютамин аминокислотаси ошқозон кислотасини (ширасини) камайтиради.
Хурмо таркибидаги глюкоза ва фруктоза (26-55%) витамин В5 билан организмда фаол сўрилиб, очлик ҳиссини йўқотади, жисмоний қувватни оширади. Мия ва асаб тизими фаолиятини тўлиқ тиклайди.
Бошқа мевалар каби хурмо таркибида холестерин сақланмайди.
Энергетик қуввати янги пишган мевада 142-274 каллорияга тенг. Хурмо ўзида 77% гача қуруқ моддалар сақлайди ва кам каллорияли маҳсулот ҳисобланади. Шунинг учун бошқа ширинликлар ўрнига қўрқмай истеъмол қилиш мумкин, семизликка олиб келмайди.
Олимларнинг фикрича, бир кунда 10 дона хурмо еса, одам суткалик магний, мис, олтингугурт, темир, кальцийнинг ўрни қопланади. Эътибор беринг, фақат хурмо ва сув билан инсон бемалол бир неча йил яшаши мумкин.
Хурмонинг хусусиятлари ва организмга таъсирини ўрганиш жараёнида қуйидаги фойдали хусусиятлари аниқланган:
Хурмо таркибида хавфли паразитлар, бактериялар, микроблар сақланмайди;
Хурмо таркибидаги моддалар одам организмидаги касаллик чақирувчи зарарли бактерияларни ўлдиради;
Хурмо аёлларда бачадон қисқаришини яхшилайди ва шу туфайли туғруқлар енгил кечади;
Иштаҳани меъёрига келтиради;
Мушаклар функциясини яхшилайди ва тиклайди;
Оч қоринга истеъмол қилиш организмдаги паразитларни ўлдиради.
Демак, хурмо – бу таом, дори, ширинлик ва шарбатдир.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

MAZHAB HIMOYASI DIN HIMOYASIDUR!!! Mullo Abdullatif Qozi Domla

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Мулло Мухаммад Содиқ Қори Домлам. @durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

📹 RUHONIY NONUSHTANI QOLDIRMANG!!!
MULLO ABDULLATIF QOZI DOMLA
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

”Ибодатни қабулияти - халол луқмада!”
Мулло Абдуллатиф қози домлам.
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

🎥Mullo Abdullatif Qozi Domla
📖JANNAT TAQVODORLARGADUR!!!

👇🏻Youtubeda tomosha qiling!!!
https://youtu.be/XzT7UkGNVX8

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

🎥Mullo Abdullatif Qozi Domla
📖BIR OYATI KARIMANING TAFSIRI!

👇🏻Youtubeda tomosha qiling!!!
https://youtu.be/b8PU2l4iys4

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

🎥Mullo Abdullatif Qozi Domla

👇🏻Youtubeda tomosha qiling!!!
https://youtu.be/MPqZtcj_PWk

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

"Ҳар қачонки мен самоларга меърож қилганимда, менинг фироғимдан ер йиғлади ва ундан сариқ атиргургуллар ўниб чиқди, мен самолардан қайтганимда эса менинг танамдан тер оқиб ерга тушиб ундан қизил атиргуллар ўсиб чиқди!
Огоҳ бўлингким, ким мени ҳидимни ҳидлашни хоҳласа қизил атиргулни ҳидласин!!!"


"Тафсиру Руҳул Баён", 6-жилд, 108-бет, "Исро" сураси, 1-2 оятлар тафсири.
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

SAHOBALAR DAVRASIDAGI DOIMIY SUXBAT

MULLO ABDULLATIF QOZI DOMLA

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

СУҲБАТДОШЛАР ОЛДИДА ТЕЛЕФОНДАН НОЎРИН ФОЙДЛАНИШ.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам узук олиб, уни тақдилар. Шунда дедилар: "Бугундан бошлаб у мени сизлардан чалғитди. Унга бир қарайман, сизларга бир қарайман". Сўнг уни ташлаб юбордилар".
Имом Насаий рохимахуллох ривоятлари.

Ҳамсуҳбатлардан чалғимаслик ва бунга боис бўладиган нарсаларни тарк этиш Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг мажлислардаги одобларидан эди.
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Мулло Абдуллатиф Қози Домлам

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

"Дунё ишлари чала қолади" - деб, Роббингни тарк этма. Зеро мозорлар, ишлари чала қолганлар билан тўладир !

Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

Читать полностью…
Подписаться на канал