Енгил кўйлак шалварлар бор.
Буюртмага суннат кўйлак ва чакмонлар хам тикилади.
Мурожаат учун:
+998 99-070-43-56
Умар розияллоҳу анҳу айтдилар:
«Шайтоннинг» зурриёти тўққизтадир:
1. Залитун.
2. Васийн.
3. Лақус.
4. Аъвон.
5. Ҳаффоф.
6. Мурра.
7. Мусаввит.
8. Досим.
9. Валҳон.
Залитун – бозордаги соҳиб бўлиб, кўрган нарсангга ўрнашади.
Васийн – мусибатдаги соҳиб.
Aъвон – султонликдаги соҳиб.
Ҳаффоф – ичкиликдаги соҳиб.
Мурра – сурнай чалгандаги соҳиб.
Лақус – ўт-оловдаги соҳиб.
Мусаввит – хабарлар соҳиби. Инсонлар у тарқатган хабарни оғиздан-оғизга олиб юришади-да, у хабарнинг аслини топа олмайдилар.
Досим – уйлар соҳиби. Киши қачон манзилига кирса, салом ҳам бердирмайди, Аллоҳнинг исмини ҳам зикр эттирмайди. Ва оиладагиларнинг ораларига низо солиб, талоқ, хулуъ, уришиш каби ишларни келтириб чиқаради.
Валҳон – у таҳорат, намоз ва ибодатларда васваса қилади.
@durdonadur
Рамазон - Умра сафари.
29 Март - 16 кунлик
2 Апрел - 14 кунлик
Ош шаҳридан училади.
Нарҳи - 1900$
Жойлар саноғлик, кўп эмас!!!
+998889900786
+998996040786
@durdonadur
Бир йигит бир улуғ кишидан - "Дажжолга одамлар эргашиб кетади дейилади. Мен бунга ишонмайман. Унинг пешонасига кофир деб деб ёзилган бўлса ким ҳам унга эргашарди?" деб сўради.
У киши "Сигарет устига ҳам соғлиққа зарар деб ёзилган. Лекин бу одамларни чекишдан тўхтатмаяпти-ю. Жуда кўп одам сигарет чекади" деб жавоб берди.
Ҳақиқат зоҳир кўзи билан эмас, қалб кўзи билан топилади.
"Кимга Аллоҳ нур бермаган бўлса унга нур йўқдир"
(Нур сураси, 40-оят).
Кўкбўри….
Ислом тарихидан биламизки, буюк тошқиндан кейин Нуҳ алайҳиссаломнинг фарзандлари ерга тушиб, улардан турли ирқ ва турли тилли одамлар тарқалади. Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли Сомдан араблар, форслар ва европаликлар, Ҳомдан ҳиндулар ва ҳабашлар, Ёфасдан эса туркий қавмлар тарқалади.
Ривоятларда айтилишича, туркийлар бой-бадавлат бўлибдилар ва роҳат-фароғатда яшабдилар. Ана шу фароғат ғафлатда қолдириб, бир куни ёғийлар уларнинг ерларига бостириб келиб, барчасини қириб ташлаб, бор бойликларини олиб кетибдилар. Бир ўғил ва бир қиз, икки гўдаккина тасодифан тирик қолибди.
Ана шу икки гўдакни кўк тусли бир она бўри эмизиб, катта қилибди. Бўри сути билан улғайган йигит ва қиз ҳеч нарсадан қўрқмайдиган, бировга бўйсунмайдиган, жасур ва ёвқур бўлиб улғайибдилар. Бугун ер юзида яшаётган туркийлар Кўкбўри сутини ичиб улғайган ўша йигит ва қиздан тарқалган экан. Уларнинг болалари ҳам инсон зоти олдида тиз чўкмайдиган, бировга бўйсунмайдиган, ҳеч нарсадан қўрқмайдиган, ҳақини бировга бермайдиган, ўзлари давлат туза оладиган ва у давлатни бошқара оладиган, керак бўлганда, ўз ерларини ҳимоя ҳам қила оладиган бўлган экан.
Тарихда ҳам шундай эди. Турклар буюк давлатлар, империялар қурдилар. Бутун Осиёни ва Европани бўйсундирдилар. Аммо ўтмиш қайталанди, яна бойлик, роҳат-фароғат уларни ғафлатда қолдирди. Яна ёғий босди. Охирги босқин азобли бўлди. Талофати гўрга, оқибати хунук бўлди.
Бу босқинчи ўрис бўлди. У туркийларнинг ўқимишлиларини, зиёлиларини қирди, зоти пок пайғамбарзодаларни йўқ қилди. Масжидларини ароқхона, қиморхона қилди. Туркийларга ароқ ичишни, чўчқа гўшти ейишни, ўрис хотинлар билан зино қилишни ўргатди. Ёзувини йўқотди, ўрис ёзувига ўтказди, тилини ўрислаштирди.
Бир куни ўрис кетди, юрт ҳур бўлди. Аммо энди туркийлар ўрислашиб қолди. Ўрис ўргатган ароқдан, чўчқадан, фоҳишадан, энг ёмони, ўрис тилидан ажралгиси келмай қолди. Эндиги озод ва ҳур туркийларга ароқ ичиш, чўчқа гўшти ейиш, фоҳишабозлик қилиш осонгина бўлган диёрда динни ушлаш, иймонни сақлаш, виждон билан иш қилиш қийин туюлди ва кўпчилик осон йўлни танлади.
Натижада ҳаром еб, ҳаром ичаётган туркийларнинг авлоди томирларида Кўк бўри сутидан асар ҳам қолмади. Ёвқур оталарнинг авлодлари қултабиат бўлди, қўрқоқ бўлди, ўзи бир иш қилгандан кўра, бировга бўйсуниб, унинг топшириғини бажаришни афзал биладиган бўлди. Ўз тилини қўйиб, босқинчи тилида гапирадиган бўлди, ўзини қул қилганнинг тилини ўз тилидан афзал билди.
Ёфаснинг болалари дунёдаги энг қўрқоқ болаларга айланди, во, дариғ!
Ана шуларга кўнолмай, бир шеър ёздим!
Шеър ёзмадим, ҳайқирдим!
Ҳайқирмадим, бўри бўлиб увилладим!
Увиллаб, Кўкбўри энамни чақирдим!
@durdonadur
Бу эгизаклар - бири қиз, бири ўғил. Гап шундаки, улар туғилганда қиз чақалоқнинг анча мазаси қочиб қолади. Шифокорлар вакуумга қизнинг олдига ўғил чақалоқни ҳам қўйишади. Шунда акаси синглисини қучоқлаб олади. Натижада синглисининг аҳволи яхшиланиб яна ҳаётга қайтади... Бу кадр тарихда "сеҳрли қучоқ" номи билан қолди.
Ёнингиздаги яқинингизга сеҳрли қучоғингизни тақдим қилинг.
Манба: Марказий Осиё канали
/channel/hayotiy_saboqlaar
Ибрат
Биз йўлда учрашдик, Азон эшитилди.
— Юр, жомеъга – дедим. – Бугун жумъа!
— Масжидга бормаслигимни биласан-ку, — деди.
— Биламан-у, аммо қачонгача бормайсан?!
— Нима десам экан, руҳимга тўғри келмайди. Ҳали тайёр эмасман. Қолаверса, шимимнинг тиззалари титилиб, дазмоли бузилишидан ҳам қўрқаман, арзимайди…
Кулгим қистади.
— Ҳазиллашяпсанми?
— Ҳазил-пазили йўқ. Оқ кийимни яхши кўришимни, доғ туширмаслигимни биласан-ку!
Ҳақиқатан ҳам, шундай эди. У кўпинча оқ кийим киярди. Кийимлари доим дазмолланган, тоза, озода эди.
Орадан икки ой ўтиб, бехос, унинг жомеъ масжидида эканлигини эшитиб қолдим. Югурдим. Жомеъдаги намоз сафларининг энг олдида эди.
Секин-аста олдига яқинлашиб паст овозда:
— Қани, оғайни, сенга нима бўлди? Масжидга бормайман демаганмидинг? – деб сўрадим.
Ундан садо чиқмади. Чунки бошдан оёқ оппоқ кафанга ўранганча тобутда ётар, унинг учун жаноза намозларини ўқишларини кутар эди.
@durdonadur
БУЮК АЖДОДЛАРИМИЗ ИЗЛАРИДАН…
Аврангзеб Оламгир
Малик-ул Ҳинд, Султон ул Азим, Аврангзеб Оламгир 1618-йил Гужаротда Шоҳ Жаҳон ва Мумтоз Маҳални ўғли сифатида дунёга келди.
Ёшлик йилларини Сўфий Шайхлар тарбиясида ўтказди. Шаҳзодалар учун махсус мадрасаларда Қуръон, фиқҳ, давлат бошқаруви, жанг санъатини ўрганди. Ҳофизи Қуръон бўлган Аврангзеб Фиқҳ ва Ҳадис бўйича ҳам кучли етишиб чиқди.
Дастлаб отаси Шоҳ Жаҳон даврида Деццан вилоятида Волий сифатида Сиёсий фаолиятини бошлади. Сўнгра Бадахшон ва Мултан да Волийлик қилди. Волийлик даврларида Сафавийларга қарши жанглар уюштирди.
1658-йилда Аврангзеб Бобурийларни олтинчи Султони сифатида Тахтга чиқди. Бобурийлар ичида биринчи бўлиб давлатни тўлиқ шарий ҳукмлар билан бошқарди.
Ўз даврининг энг буюк уламолари билан ҳанафий фиқҳи бўйича машҳур бўлган Фатвойи Оламгирия китобини ёзишди.
Аврангзебни даврида Бобурийларнинг энг юқори чўққисига чиқган даври бўлди. Дунёнинг энг буюк иқтисодига айланган Бобурийлар даромади ҳозирги кун билан 21 Триллион $ га етди. Ҳудуди 4 миллион км2, аҳолиси эса 158 миллионга етди.
Жанубий Ҳиндистонга ҳам юзлаб жанглар уюштириб барчасида ғолиб бўлди.
1663-йилда Ладакҳ ни эгаллади.
1664-йилда Шаиста Хон бошчилигида Бенгалда Португалларни мағлуб қилди.
Аракан (Бирма) мусулмонлари Бобурийларга байъат берди.
1686-йил Бижапурни, 1687-йил Голцанда Султонлигини эгаллади.
1680-1707 йилгача бўлган Бобурий Маратҳа жангларида ғолиб бўлиб деярли бутун Ҳиндистони бирлаштирди.
1686-1690-йилларда Биринчи Бобурий Инглиз урушлари бошланди. Дастлаб Бобурийлар Мадрас шаҳри яқинида Адмирал Николсон флотини тор мор қилди. Кейин Баласоре порти ва Ҳинд Океанида ҳам инглиз флотларини ер билан яксон қилди. 1689-йил Эфиопия яқинида ҳам инглиз флотини енгиб Африка Савдо йўлида устунликни эгаллашди. Ва Ниҳоят Бобурий Адмирали Довуд Хон бошчилигида 1689-йил Калкутта, 1690-йил Мумбайни Инглизлардан тортиб олишди.
49 йил Ҳукмронлик қилиб Бобурийлар ичида энг узоқ вақт Султон бўлган, ўз таъсирини Ҳиндихитой, Бирма, Хитой, Малацца, Яқин Шарқгача ўтказган Султон Аврангзеб 88 ёшида (1707- йилда) вафот этди.
@durdonadur
Муносиб жазо!
Бир насроний Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни роса ҳақорат қилган эди. Мусулмонлардан бири буни эшитиб, аччиғи келиб, ўша насронийни қатл қилиб юборди.
Сўнг уни қозига олиб боришди. Қози ундан насронийни қайси қўли билан ўлдирганини сўрайди. Ўнг қўли билан ўлдирганини айтгач, қози унинг ўша қўлини ўпибди. Бу воқеадан сўнг насронийлар кўпчилик бўлиб
Султон Абдулҳамидхонга арз қилишади. Султон Абдулҳамидхон ўша қозини сургун қилиш ҳақида фармон берибди.
Сургун Мадинаи Мунавварага бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзаларини тозалаш экан.
Халифа Абдулҳамидхон қозига унинг муҳаббатига яраша жазо (мукофот) берган эди. Бу ҳақиқий мукофот эди.
@durdonadur
Рамазон ойида қилинган умра ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
” عُمْرَةٌ فِي رَمَضَانَ تَعْدِلُ حَجَّةً مَعِي “
“Рамазондаги умра мен билан қилинган ҳажга тенг келади” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Рамазони шарифдаги Умра:
Учиш санаси-20.03.2023
Қайтиш санаси-23.04.2023
Йўналиш-
Тошкент-Амман-Жидда
Жидда-Амман-Тошкент
35 кунлик зиёрат.
$2400
~~~~~~~~~~
Учиш санаси-24.03.2023
Қайтиш санаси-07.04.2023
Йўналиш-
Тошкент-Жидда
Жидда-Тошкент
15 кунлик зиёрат.
$1550
~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~
Учиш санаси-25.03.2023
Қайтиш санаси-08.04.2023
Йўналиш-
Тошкент-Жидда
Жидда-Тошкент
15 кунлик зиёрат.
$1550
~~~~~~~~~~~~~~~~~
Учиш санаси-28.03.2023
Қайтиш санаси-11.04.2023
Йўналиш-
Тошкент-Баку-Жидда
Жидда-Баку-Тошкент
15кунлик зиёрат
$1500
~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~
Учиш санаси-26.03.2023
Қайтиш санаси-08.04.2023
Йўналиш-
Фарғона-Дубай-Жидда
Жидда-Дубай-Фарғона
14 кунлик зиёрат.
$1450
~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~
Учиш санаси-29.03.2023
Қайтиш санаси-26.04.2023
Йўналиш-
Ош-Шаржа-Мадина
Жидда-Шаржа-Ош
30 кунлик зиёрат
$2250
~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~
Учиш санаси-08.04.2023
Қайтиш санаси-25.04.2023
Йўналиш-
Ош-Шаржа-Жидда
Мадина-Шаржа-Ош
18 кунлик зиёрат
$1950
~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~
Учиш санаси-11.04.2023
Қайтиш санаси-29.04.2023
Йўналиш-
Ош-Шаржа-Мадина
Тоиф-Шаржа-Ош
19 кунлик зиёрат
$1950
~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~
Учиш санаси-21.03.2023
Қайтиш санаси-03.04.2023
Йўналиш-
Ош-Қувайт-Мадина
Жидда-Қувайт-Ош
14 кунлик зиёрат.
$1450•2 махал овқат.
~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~
•Табаррук жойларга зиёратлар.
•Эллик боши хизмати
Тел:
+998996040786
+998889900786
«Уяти борлар ўлиб кетган!»
Айтишларича Усмонийлар халифалиги даврида Шом юртлари оммавий ҳаммомлар билан таниқли эди. Ҳаммомда иссиқ сув, совун ва бошқа хушбўйликлар бўлгани учун кўплаб одамлар оммавий ҳаммомларда ювинишган.
Кунлирнинг бирида катта бир ҳаммомга ўт кетди. Ичкаридаги одамлар ярим-яланғоч ҳолида жонсарак бўлиб ташқарига қочишди. Баъзи одамлар эса кийимсиз ҳолатда ташқарига чиқишдан уялиб ичкарида қолишди ва аланга ичида куйиб ҳалок бўлишди.
Кейин шаҳарда «Бу ёнғинда кимлар ўлди?», — деган саволга бир киши: «Уяти борлар ўлди!», — деб жавоб берди.
Шу одамнинг гапи тарқаб масал бўлиб қолди. Ҳозир ҳам Шомда бу гап машҳур:
«Уяти борлар ўлиб кетган!»
@durdonadur
🎙Mullo Abdullatif Qozi Domla
📖ULUGʻLARNING FAZILATLI DUOLARI🤲🏻
https://youtu.be/j5a4mvaVS2o
Toʻliq video youTube kanalimizda!
Bugun 18:00 da Premyera✅
@durdonadur
Ақида масалалари ва баъзи аҳкоми шариат масалалари, одоб-аҳлоқ қоидалари баён қилинган Сўфи Оллоҳёр алайхиррохмани “Саботул Ожизин” номлик, бебаҳо бўлган асарини Устозимиз Мухаммад Содиқ қори домламиз ўқиб, шарҳлаганлар.
Устозимизни ҳаққиларига дуо қилиб, такрор -такрор эшитинглар!
@durdonadur
Хаж ва Уъмра зиёрати хақида бир Хадиси шариф.
Бу товофни кўрган дунёдаги энг бахил одамни ҳам қалби эриб кетади...
Рамазон - Умра сафари.
29 Март - 16 кунлик
2 Апрел - 14 кунлик
Ош шаҳридан училади.
Нарҳи - 1900$
Жойлар саноғлик, кўп эмас!!!
+998889900786
+998996040786
@durdonadur
#Авлиё_зотлар
Абу Туроб айтадилар: «Уч нарсани севасиз, учови ҳам сизларники эмас. Аввало, жонингизни севасиз, жон эса Аллоҳникидир;
Иккинчидан, молни севасиз, мол меросхўрларникидир; Учинчидан, дунёни севасизлар, ҳолбуки, дунёни қўлингиздан оладилар».
* * *
Икки нарсани истайсиз, аммо қўлингизга кирмас! Бири шодлик, бири эса роҳатдир! Бу иккиси жаннатда қўлга киради, булар дунёда қўлга кирмайди!
* * *
Фикрингизни сақланг! Барча нарса фикрдан ҳосил бўлади. Ҳар кимнинг фикрлари дуруст бўлса, унинг қилиқлари ҳам дуруст бўлгай!
* * *
-Ҳақиқий бойлик шуки, ўз тенгларингдан ҳожатсиз бўлгайсан! Ҳақиқий йўқсиллик эса ўз тенгларингга муҳтож бўлгайсан!
* * *
Айтишларича, шайх Абу Туробнинг ажали Басра саҳросида келди. У ўлганда, ювилганда, дафн қилинганда ҳеч киши йўқ эди. Бир неча йиллардан сўнг Абу Туроб қиблага юзланган ҳолда, ҳассасига таяниб жон берганини, азиз жонини Ҳаққа топширганини кўрганлар. У тиз чўккан ҳолда чап қўлида кўзаси бор ҳолда топилган. Унга ҳеч бир жонивор теккан эмасди.
«Ҳадис»ларда келганки, валиларнинг тани чиримас, жониворлар ҳам ундан қочарлар, зарар етказа олмаслар. Улар ўлмайдилар, бир уйдан бошқа уйга борадилар.
Аллоҳ Абу Туроб Нахшабийни раҳмат айласин!
("Тазкират ул-авлиё "дан)
Бу эгизаклар - бири қиз, бири ўғил. Гап шундаки, улар туғилганда қиз чақалоқнинг анча мазаси қочиб қолади. Шифокорлар вакуумга қизнинг олдига ўғил чақалоқни ҳам қўйишади. Шунда акаси синглисини қучоқлаб олади. Натижада синглисининг аҳволи яхшиланиб яна ҳаётга қайтади... Бу кадр тарихда "сеҳрли қучоқ" номи билан қолди.
Ёнингиздаги яқинингизга сеҳрли қучоғингизни тақдим қилинг.
@durdonadur
Ҳасан Басрий рохматуллоҳи алайхни ҳасратлари!
120 та саҳобаи киром розияллоҳу анҳумоларни кўриб, дуосини олиш шарафига эга бўлган Ҳасан Басрий рахматуллоҳи алайҳ шундай : "Мен Қуръони Каримнинг икки муқоваси орасида бўлган барча оятларни ўқидим. 90 та жойда Аллоҳ, кишининг ризқига кафил бўлганини кўрдим. Фақат битта жойда Шайтон инсонни фақирликдан қўрқитиши мумкинлигини кўрдим. Ҳаётда эса инсонларни, Роббисининг 90 та ваъдасини унитиб, Шайтоннинг битта ёлғонига ишониб қолганлигини кўрдим" деган эканлар.
@durdonadur
Рамазон - Умра сафари.
29 Март - 16 кунлик
2 Апрел - 14 кунлик
Ош шаҳридан училади.
Нарҳи - 1900$
Жойлар саноғлик, кўп эмас!!!
+998889900786
+998996040786
@durdonadur
САҲАР ТУРИШДА БАРАКА БОР
Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди:
— Нимага қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай насли қирилиб кетмайди? Аксинча кўпайгани кўпайган. Ваҳоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан иккитадан туғади. Лекин итлар сўйилмаса ҳам, бирдан ўнта болаласа ҳам кўпаймайди. Қўйлар каби сурув бўлиб кетмайди?
Мавлоно жавоб бердилар:
— Тонгга яқин вақт энг баракотли вақтдир. Бу вақтда қўйлар ҳеч ухламайди. Доим уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, айни шу вақтда ухлаб қолиб, ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан баҳраманд бўлишади. Итлар эса бу баракотдан бебаҳра қолишади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас, ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз, сахарлари бедор бўлинг.
✍🏻 Бир киши Иброҳим ибн Адҳам рохматуллоҳи алайх билан тортишар экан шундай деди:
- Барака деган нарса йўқ нарса
- Иброҳим ибн Адҳам роҳматуллоҳи алайх : Ит ва қўйларни кўрганмисан?
- Ха
- Қайси бирида туғилиш кўпроқ?
- Ит кўпроқ туғади, бир туққанда еттитагача туғади. Қўй эса учтагача туғади.
- Атрофинга қарасанг қайси бири кўпроқ.
- Қўйни кўплигини кўраман.
- Сўйиб йиладиган ва сони жиҳатидан камаядиган қўй эмасми?
- Ха
- Манашу баракадир.
- Киши: Нима учун унақа бўлди? (Нима учун итга қараганда қўйда барака бор?)
- Иброҳим ибн Адҳам рохматуллоҳи алайҳ :
Чунки қўй кечанинг бошланишида дам олишни бошлайди ва бомдоддан олдин уйғониб Аллоҳнинг раҳмати тушиш вақтига етишади ва шу вақтда уни устига барака тушади.
Аммо ит эса кечаси билан хуркиб чиқади ва бомдод яқинлашиш вақтида уйқу эсига тушиб ухлайди. Шу билан Аллоҳнинг раҳмати тушиш вақтини ўтказиб юборади ва барака ундан кўтарилади.
@durdonadur
🔉 TOHA SURASI | 130-135 Oyati karimalar Goʻzal Qiroat Abdulmajid Qoridomla
@durdonadur
Рамазон - Умра сафари.
29 Март - 16 кунлик
2 Апрел - 14 кунлик
Ош шаҳридан училади.
Нарҳи - 1900$
Жойлар саноғлик, кўп эмас!!!
+998889900786
+998996040786
@durdonadur
Она!
Бир она олтита фарзандини улғайтирган бешикни ёқиб юборди. Чунки фарзандларнинг барчаси бола-чақали бўлиб, оналари ҳолидан хабар олмай қўйишган экан. Бешикни ёқиб бўлгач - “Ҳар гал кўзим тушганида ичим ёнавергач уни ёқиб юбора қолдим”, деб айтган экан.
🌸🌸🌸🌸
➖Ибн Сирин раҳимаҳуллоҳ оналарига гапирсалар, ерга кириб кетаётгандек тазарруъ билан гапирардилар. Агар оналари у кишининг олдиларига кирса, юзларининг ранги ўзгарар эди.
➖Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ оналари билан бир товоқдан овқат емасдилар. Бунга сабаб оналарининг егиси келган нарсага қўл чўзиб, оқ бўлиб қолишдан қўрқардилар.
➖Ибн Шурайҳ раҳимаҳуллоҳ масжидда дарс берар эдилар. Оналари келиб: “Тур ўрнингдан! Товуқларга дон бер!” дердилар. У киши оналарига итоат қилиб, дарҳол турар ва дарсни тарк қилар эдилар. Ҳеч қачон оналарини итоб қилиб, у кишига: “Мен дарсдаман”, “Мен лексиядаман”, “Мен зикр мажлисидаман” демаганлар.
@durdonadur
Ал-Хоразмийнинг ажойиб тенгламаси.
Риёзиёт олими ал-Хоразмийдан инсон ҳақида сўрашди. Олим шундай деди:
– Агар инсон яхши хулқ соҳиби бўлса, у 1 га тенг.
– Агар инсон ҳусн соҳиби бўлса, бирнинг ёнига нолни қўш = 10 бўлади.
– Агар инсон бой бўлса, яна бир нолни қўш = 100 бўлади.
– Агар насл-насабли бўлса, яна бир нолни қўш = 1000 бўлади.
– Агар 1 рақами, яъни хулқ йўқ бўлиб кетса, инсоннинг қиймати йўққа чиқиб, нолларнинг ўзи қолади = 000.
@durdonadur