durdonadur | Неотсортированное

Telegram-канал durdonadur - ANDIJON DURDONALARI

4937

Ушбу каналда соф Ханафия мазхабида бўлган, ақидаси тўғри деб билган уламоларимизни, ахли илмларимизни сухбат ва насихатларини қўйиб борилади. YouTube kanalimizga ham obuna bo'ling 👇🏻 https://youtube.com/c/AndijonDurdonalari @Faqiirbot

Подписаться на канал

ANDIJON DURDONALARI

📹 ЎҒИЛ БОЛАНИ ШАЬНИ ПУЛ БИЛАН БЎЛМАЙДИ!!!
МУЛЛО АБДУЛЛАТИФ ҚОЗИ ДОМЛА

@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Ҳабибимиз Мухаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳуга: «От эй Саъд…!» -деб айтган камон.

Мадинаи Мунавваранинг диққатга сазовор жойлари.
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Абдуллатиф қози домлам(Аллоҳ Ўз Паноҳида сақласин).

Абдуқаххор “домлани” залолатларидан огоҳлик ва Туркияда пайдо бўлиб шу Абдуқаҳҳор “домла” ёрдамида Ўзбекистонга тарқаётган Манзил номлик адашган сўфилар жамоатидан огоҳлик тўғрисидаги насиҳат!!! (Ёҳуд оқ бўлган шогирд қиссаси , Аллоҳ сақласин)
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

📹 МУЛЛО АБДУЛЛАТИФ ҚОЗИ ДОМЛА.
МУХАББАТ ОШНОСИЙ БЎЛ! МЎМИННИНГ МУХАББАТИ
.
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

👍Байтуллоҳни зиёрати хаммамизга насиб этсин❗️

🕋Умра -2022.

📍Қирғизистон орқали
ТЎҒРИДАН ТЎҒРИ РЕЙС-
ОШ- ЖИДДА
14 кунлик - 16 НОЯБР-💰1500$

ПЕРЕСАДКА БИЛАН
14- кунлик- 21 НОЯБРЬ 1450$
❗️Нархларимиз арзон шошилинг


🕋 Умра - 2022 Ноябрь
ойидаги ЎЗБЕКИСТОН орқали рейслар:

🗓 13 Ноябрь - 15 кунлик Фарғона Дубай орқали Жидда - 1800$;

🗓 14 Ноябрь -15 кунлик Тошкент орқали Тўғридан Тўғри Жидда -1900$;

🗓 15 Ноябрь -15 кунлик Фарғона Дубай орқали Жидда-1800$;

🗓 23 Ноябрь - 15 кунлик Тошкент Қувайт орқали Мадина - 1800$;

🗓 27 ноябрь -15 кунлик Фарғона Дубай орқали Жидда - 1800$;

🗓 30 Ноябрь - 14 кунлик Тошкен Қувайт орқали Мадина - 1800$;

Мурожаат учун :
📞+998-99-604-07-86
📞
+998-88-990-07-86

Telegram:
@Usmanov86

@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Бола 20 рупидан ниқоб сотяпти. Бир мижозга юзланиб:
— "Амаки, ниқоб олинг", деди.
Мижоз эса уни масхаралаб деди:
— "Ниқоб олишга пулим йўқ".
— "Бепул олаверинг", деди болакай.
— "Онангни жаҳли чиқмайдими?"
— "Онам : - "Ҳозир ёмон касаллик тарқалган, пули бўлмаган одамларга ниқобни текинга бер", деганлар", деди болакай.

ОНА
У — АҲЛОҚ мадрасаси.
У — ЯХШИЛИК қилиш инқирозга юз тутган замонда, яхшилик улашиш фурсатини бой бермасликни ўргатадиган буюк мадраса.

Оналар жамиятнинг ярмидир. Қолган ярми эса улардан туғилганлар.

Ҳой аёллар, қадрингизни билинг, ўрнингизни билинг. Ранг-баранг ёлғонларга чалғиманг, алданманг.

Билиб қўйинг! Ҳеч бир аёл жамият учун солиҳ фарзанд тарбиялаб беришдан кўра каттароқ фойда етказолмайди!


@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

👍Байтуллоҳни зиёрати хаммамизга насиб этсин❗️

🕋Умра -2022.

📍Тошкент орқали
- 15 кунлик,
💰2000$
📍Қирғизистон орқали - 14 кунлик - Ошдан
💰1450 $ дан. (Оила аъзолари билан бирга борувчиларга чегирмалар бор)
❗️Нархларимиз арзон шошилинг

🗓Ноябрь ойининг 14 ва 21 кунларида Қирғизистон ва Тошкент орқали жўнаб кетилинади❗️

Мурожаат учун :
📞
+998-99-604-07-86
📞
+998-88-990-07-86

Telegram:
@Usmanov86

@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Соқовнинг тилга кириши.
Хазрати Пайғамбарим алайхиссаломнинг мўжизалари.

Умму Жундаб (розияллоҳу анҳо) дан ривоят қилинади:
"Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни кўрдим,  ортларидан Ҳасъам қабиласидан бўлган аёл эргашиб келарди. У: "Ё Расулуллоҳ, мана бу фарзандим оиламнинг қолган аъзолари билан сўзлашолмай қолган", деди. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Менга сув олиб келинглар" дедилар. Олиб келишди.  Расулуллоҳ ўша сув билан қўлларини ювдилар, сўнг оғизларини чайқадиларда, ўша аёлга бердилар
- "Бу сувдан боланга ичкизгин ва устидан қуйгин. Аллоҳ унга шифо беради", деб айтдилар.
Орадан бир йил ўтиб ўша аёлни учратиб қолдим. Фарзандининг ҳолини сўрадим.
У: " Ўғлим дардидан тузалди, ақли ҳам ишлай бошладики, бошқаларга нисбатан янада яхшироқдир," деб жавоб берди".
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Мухаммад Шариф қориака.
Форсий байт - “ Ағисни ё Росулаллоҳ” алайхиссалом.
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Бир қария чўпон қўй-сигирларини боқиб, эрта сахардан то кечгача яйловда юрар эди. Аксар холларда тепаликка яқин ўсган олма дарахти тагида дам олар, олмалари пишган махал ўша дарахт билан сухбатлашар эди:
- Қани болам, мендай бир қариянинг олмасини бериб юбор-чи, - дер эди.
Худди ўша пайт маззаси сўз билан таърифланмайдиган даражада ширин бўлган, хиди хам ўзгача уфуриб турган бир олма – тўп этиб ерга тушар эди. Қария эса ўша ғарқ пишган олмани олиб, қўлидаги кичкинагина қаламтароши билан тилим-тилим қилиб кесар эди-да, халтасидан айронини чиқариб, енгилгина тамадди қилиб олар эди. Сўнг, отасидан қолган Қуръони Каримини авайлабгина қўлига олиб, аста-секин ўқий бошларди.
Чўпон ота ушбу олма кўчатини бундан қарийб йигирма йиллар илгари эккан. Ўша вақтда кўчатни тез-тез суғориб турар эди. Бундан ташқари, намоз учун тахорат олганида обдастадаги ортиб қолган сувларини хам яхши ниятда кўчатга қуйиб юрди.
Қарияниг юзи ювилган тахорат сувида хам хикмат бордир, ким билсин. Хулласи калом, Аллох инояти билан халиги олма кўчати тезда кўкариб, гуркираб ўса бошлади. Орадан кўп вақт ўтмай мева хам беришга тушди.
Чўпон ота у пайтларда ёш бўлгани учун қайсидир чиройли олмага кўзи тушса, дархол қўлини чўзиб олаверарди. Ха... Аммо, орадан йиллар ўтди, халиги қирчиллаган ёшгина йигитча - қариб, бели букилиб, мункиллаган чол бўлди. Олма дарахти эса, аксинча, кун ўтган сайин бўй чўзиб, гўёки чинор дарахтидай баланд бўлиб бораверди.
Олма дарахти қанчалар ўсиб-улғаймасин, барибир чол учун у ёшгина боладай эди. Хали хануз уни “Болам” дея эркалатарди. Йиллар ўтиб анчагина қариб қолган чол ўз боласидай бўлиб қолган олма ёнига келиб, силаб-сийпар эди-да, сўнг:
- «Қани болам, шохингдан бугунги насийбамни хам тушир-чи», дер эди.
Худди айтганидай, хеч қанча вақт ўтмай бир олма тўп этиб тушарди. Айни холат бир неча йиллар бўйи узлуксиз, бирдай такрорланиб турди. Хақиқатан, чол сўраган вақтда олманинг тушмай қолиши - бирор маротаба хам юз бермаган эди. Қишлоқ ахли қариянинг бундай ғайритабиий кароматларини бир неча бор кўргач, “чўпон ота авлиё экан” деган гап хам тарқатиб юборишди.
Кунларнинг бирида чўпон ота яна халиги олма дарахти соясида ўтириб, бироз мизғиб олди. Озгина дам олган бўлиб, сўнг намозини ўқиди. Кейин олмага қараб, хар доимгидай: ўша кунги олмасини сўради. Лекин, нимагадир олма мевалари ғарқ пишиб турса-да, қариянинг қўлига бирорта хам олма тушмади.
Қария хайрон... Бироз кутиб, ўз хохишини такрор ва такрор билдирса хам қўлига ақалли битта хам олма тушмади. Кутди, кутди. Охири натижа бўлмагач, қария бу холатдан жуда қаттиқ таъсирланди: кўзлари ёшга тўлди, киприклари-ю соқоллари йиғидан хўл бўлиб кетди. Сўнг, қўйлари томон охистагина юриб кетди...
Мевага кирганидан буён бу дарахт чолнинг қўлини бирор марта хам бўш қайтармаганди-я! Нима бўлди экан?! Ўй-хаёли, фикри-зикри фақат шунда бўлди. Ўйлайвериб, ўйига етолмади. Қайғуга ботди, дили ғаш бўлди. Худди дарахтдан кўнгли қолгандай бўлди. Чол ўзини бўйи яна-да кичрайиб, бели букилиб, мункиллаб қолгандай чорасиз хис қилди.
Шу алфозда аллақанча вақт юриб, молларини қайтарди-да, қишлоғи сари йўлга отланди.
Бир пайт масжид томондан азон айтилаётганини эшитиб қолди. Бу азон жуда ўзгача, таъсирли айтилаётган эди. Гўё азоннинг ортида қандайдир бир хурсандчилик, қувонч хислари хам яширингандай. Бироз хаяллаб, ўйга чўмган қария - бирданига хаёлини жамлади, ўзини қўлга олди. Тўсатдан хурсанд бўлиб, йўқотган нарсасини топгандай, табассум қилиб жилмая бошлади. Шубхасиз, хаёлига қандайдир ўй келган эди.
Халигина ғам-қайғу ёшлари оққан кўзидан энди қувонч ёшлари оқаётган қария шоша-пиша олма дарахти томон йўлга тушди. Дарахт ёнига етиб келган захоти уни эркалаб, кенг қулочи билан қучоқлай бошлади, ва:
- Болам... Болагинам. Узр. Менинг вафодор дарахтим. Ахир, хамма нарса ёдидан кўтарилаверадиган мендек чолни хафа қилмасдан билдирсанг бўлмасмиди?! Мен бўлсам тушунмабман-а...
Ахир, бугун - рўза ойининг биринчи куни экан-ку!

@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Turki mavludi sharif
Muhammad Siddiq qori akam
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Бир камбағал бечора одам йўлда кетаётса олдидан бир ҳамён чиқибди. Ичини очиб қараса бир тийин танга бор экан, камбағал - "Ота-онам анчадан бери сут ичмагандилар, бу пулга уларга сут олиб бораман" деб ўйлаб турган экан ҳамён оғирлашибди.
Ичини очиб қараса, хамёнда ўн танга турганмиш. Камбағал "Ё Худо, қудратингдан" - деб ҳайрон қолибди-да, - “ Ундан кўра бу пулга битта сигир оламан, шунда ота-онам, фарзандларим ҳам ҳар куни тонгда сут ичадиган бўлишади" - деб ўйлаган экан ҳамён яна оғирлашибди.
Бу сафар уни ичида анчагина пул турган экан. Камбағал - "Ўтган қиш совуқ хонада ота-онам роса қийналишгандилар. Энди бу пулга уйни таъмирлайман" деганди, ҳамён янаям оғирлашибди.
Ўшанда камбағал- "Хотиним анчадан бери -“бу уйда яшамайман" деб айтаётганди. Ундан кўра эски уйни ота-онамга қолдириб, янги уй олиб, кўчиб кетамиз!" деб ўйлаган экан, ҳамён аввалги ҳолатига қайтиб қолибди! Яъни, ичидаги ҳамма пул йўқолиб ўша бир тийин қолибди.


Кўрдингми биродар, ота-онангга яхшилик тиламас экансан, ўзингга қилган барча тилакларинг "бир тийин" бўлиб қолаверади!
@hidoyatdur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Ибн Ваҳб келтирган ривоятда имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Набий алайҳиссаломга салом берганда дуо қилиб, юзини қабрга қаратади, қиблага эмас. Яқинлашиб салом беради, қабрни қўли билан ушламайди». Кўпчилик уламолар зиёрат қилувчи аввал у зотнинг қабрларига қараб салом бериб, сўнгра қиблага қараб дуо қилади, дейишган.

Нофиъ раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Ибн Умар Расулуллоҳнинг қабрларига юз ёки ундан кўп марта салом берганини кўрдим. Қабрларининг олдига келиб: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом бўлсин. Абу Бакрга салом бўлсин, Отам(Умар)га салом бўлсин» деб қайтиб кетар эди»[8].

Ибн Ваҳб раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Зиёрат қилувчи «Ассаламу алайка айюҳан-набийю ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ», яъни «Сизга Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти бўлсин, ё Аллоҳнинг расули», дейди».

Ибн Ҳабиб раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Зиёрат қилувчи Расулуллоҳнинг масжидига кирса: «Бисмиллаҳи. Аллоҳнинг номи билан. Расулуллоҳга салом бўлсин. Бизга Роббимизнинг саломи бўлсин. Аллоҳ ва Унинг фаришталарининг саломи Муҳаммад алайҳиссаломга бўлсин. Ё Аллоҳ! Гуноҳларимни кечир. Менга раҳмат ва жаннат эшикларингни очгин ва мени қувилган шайтондан ҳимоя эт», дейди. Сўнгра Равза томон юзланади. У қабр билан минбар орасидадир. У ерда икки ракъат намоз ўқийди. Бошқа жойда ўқиса ҳам бўлаверади. Лекин Равзада ўқиган афзалдир, чунки Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Уйим билан минбарим орасида жаннат боғларидан бир боғ бор»[9], деганлар. Бошқа ривоятда: «Қабрим билан минбарим орасида», дейилган.

Зиёрат қилувчи у зотнинг қабрлари рўпарасида ўзини хокисор тутган ҳолда вазминлик билан тўхтаб, салавот ва салом айтади. Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумога салом йўллаб, дуо қилади. Масжиди набавийда кечаю кундуз кўп салавот айтишга ҳаракат қилади. Қубо масжиди ва Уҳуд шаҳидларини зиёрат қилишни эътибордан четда қолдирмайди».

Намоз ўқиганда у зотнинг қабрларига юзланиш мумкин эмас, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ё Аллоҳ! Қабримни ибодат қилинадиган санам қилиб қўйма. Пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олган қавмларга Аллоҳнинг ғазаби шиддатли бўлади»[10], деганлар.
«Шамоилу мустафо» китобидан
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

СИЗ УЧУН ЭНГ ДАҲШАТЛИСИ НИМА?

АҚШ аэропортларининг бирида журналист сўровнома ўтказмоқда.
- « Сиз учун энг дахшатлиси бу
нима?» деб қўйилган саволга ҳамма турлича жавоб бераяпти. Кимдир уруш деса яна кимлардир зино, қиёмат, касаллик деб жавоб беришар эди.
Шу вақт аэропортнинг кутиш залига оқ яктакда бир мўйсафид
кириб келди. Буни кўрган журналист унга юзланди ва
дарҳол бояги саволини берди:
- Сиз учун энг дахшатлиси бу нима?
Мўйсафид саволга савол билан жавоб берди:
- Сен кимсан?
- Анжелика Уилямс.
- Йўқ, бу исм.
Сен кимсан?
- Журналист.
- Йўқ, бу касб.
Сен кимсан?
- Инглиз.
- Йўқ, бу миллат.
Сен кимсан?
- Одамман, - деди журналист.
Мўйсафидни жилмайганидан қувониб, тўғри жавоб бердим деб мамнун бўлиб турган
журналистга Мўйсафид деди:
- Энг дахшатлиси, бу ўзингни ким эканлигингни ва нима учун яралганингни билмаслигингдир!
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

👍Байтуллоҳни зиёрати хаммамизга насиб этсин❗️

🕋Умра -2022.

📍Қирғизистон орқали
ТЎҒРИДАН ТЎҒРИ РЕЙС-
ОШ- ЖИДДА
14 кунлик - 16 НОЯБР-💰1500$

ПЕРЕСАДКА БИЛАН
14- кунлик- 21 НОЯБРЬ 1450$
❗️Нархларимиз арзон шошилинг


🕋 Умра - 2022 Ноябрь
ойидаги ЎЗБЕКИСТОН орқали рейслар:

🗓 13 Ноябрь - 15 кунлик Фарғона Дубай орқали Жидда - 1800$;

🗓 14 Ноябрь -15 кунлик Тошкент орқали Тўғридан Тўғри Жидда -1900$;

🗓 15 Ноябрь -15 кунлик Фарғона Дубай орқали Жидда-1800$;

🗓 23 Ноябрь - 15 кунлик Тошкент Қувайт орқали Мадина - 1800$;

🗓 27 ноябрь -15 кунлик Фарғона Дубай орқали Жидда - 1800$;

🗓 30 Ноябрь - 14 кунлик Тошкен Қувайт орқали Мадина - 1800$;

Мурожаат учун :
📞+998-99-604-07-86
📞
+998-88-990-07-86

Telegram:
@Usmanov86

@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

🎙muhammadsiddiq qoriaka
📖Surai Voqia

© Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!
@ajdodlarizidan
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

«Аллоҳ» сўзининг ақл бовар қилмас сирлари.

Нидерландиялик психолог Вандер Ҳовен Куръон ўқиш ва «Аллоҳ» сўзини такрорлаш бемор ва соғлом инсонларга қандай таъсир қилишини кашф этганини эълон қилди. Профессор уч йилдан бир қанча бемор устида тадқиқотлар олиб бориб, ҳайратланарли хулосаларга эришди. Беморларнинг баъзиларини мусулмон эмаслигини, айримлари мусулмон бўлса-да, араб тилини билмаслигини таъкидлаган Ҳовен касалларига «Аллоҳ» сўзини ўргатганини айтади. Натижа эса ниҳоятда мукаммал бўлганини, айниқса, руҳий зиқлик ва қон босими кўтарилиши (хафақон) билан оғриганларда яхши натижага эришгани маълум бўлади.

Профессор Ховен "Аллоҳ" калимасидаги ҳарфлар беморлар руҳиятига таъсирини шундай изоҳлайди:

«Аллоҳ» сўзининг илк ҳарфи бўлган «Алиф» нафас йўллари тизимидан сирғалиб чиқади ва нафас олишни
изга солади.

"Лом" ҳарфи эса (араб тилидагидек талаффуз қилинганида) тил билинар-билинмас танглайнинг уст қисмига тегади ва жағ бир муддат шу муддатда туриб қолади («лом» ҳарфи ташдидни олгани учун).

Сўнгги ҳарф «ҳ» талаффуз қилинганида жигар ва юрак ўртасида алоқа вужудга келади ва бу жараён сўнггида юрак уриши меъёрига тушади.

Бу изланишни амалга оширган нидерландиялик олим мусулмон эмас, лекин Ислом илмларига қизиққан ва Қуръони Карим сирларини тадқиқ қилган. Бемор тўшагида дард тортаëтган инсоннинг «Аллоҳ!» дея инграганига кўпчилигимиз гувоҳ бўлганмиз. Бирор мусибатга йўлиққан инсоннинг «Аллоҳим!» дея хитоб қилганини эшитмаганлар бўлмаса керак.

• Тутадиган шохи қолмаса, боши берк кўчага кирса, қўл узатадиган инсони қолмаса, банда "Аллоҳ" дея тинчланади. "Аллоҳ" сўзи ҳаётимизнинг асосига айланиб кетганидан, ҳар қандай ҳолатда Аллоҳ деймиз.
• Тўғри йўлни топиш, яхшиликка эришиш, учун «Ё Аллоҳ» деймиз.
• Шайтондан қочиб, Аллоҳдан паноҳ истаганда «Аъузу биллаҳ» деймиз.
• Ҳар ишни «Бисмиллаҳ» дея Унинг номи билан бошлаймиз. Неъматга муносиб кўрса, шукр қиламиз.
• Берганида ҳам, олганида ҳам «Алҳамдулиллаҳ» деймиз.
• Ҳайратланганимизда, «Машааллоҳ» деймиз. Пушаймон бўлганимизда, «Астағфируллоҳ» деймиз.
• Севинганимизда, «Аллоҳу акбар» деймиз. Хафа бўлганимизда, «Инна лиллаҳ...» деймиз.
• Юрагимиз сиқилганида «Субҳаналлоҳ» деймиз. Ғалаба қилганимизда «Насрумминаллоҳ» деймиз.
• Ризқ топганимизда, «Ар-ризқу лиллаҳ» деймиз. Орзу қилганимизда, «Иншааллоҳ» деймиз.
• Бир ишни бажарганимизда, «Биизниллаҳ» деймиз. Машаққат олдида «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» деймиз.
• Ваъда берганимизда, «Валлоҳи ва биллаҳ» деймиз. Бу қадар эслатмалар нури қалбни ёритганида, «Э валлоҳ» демаслик мумкинми?
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Abdullatif qozi domlam

YO MUHAMMADﷺ DEB YIG'LAB YURADIGON BO'LISHIMIZ KEREK!!!
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Абдуллатиф қози домлам.
Ислом - инсоният қадрини оширади.
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Абдуллатиф қози домла.
УМРИНГИЗНИ ХАР-ХИЛ НОМАҚБУЛ ИШЛАРГА САРФЛАМАНГ!
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Бир куни ёшлик чоғимда Онам менга: "Ҳалол сўзини икки лабинг очиқ ҳолда айта оласанми?" деди. Ҳалол калимасини айтишга ҳаракат қилиб, икки лабимни бир-бирига ёпиштирмаган ҳолда айтдим. Онам маъқуллаб, мени ўпиб қўйди.
Сўнгра Онам: "Ҳаром сўзини ҳам икки лабинг очиқ ҳолда айта оласанми?" деди. Айтишга бир неча маротаба ҳаракат қилдим, лекин айта олмадим. Ҳафа бўлган ҳолда Онамга, "Онажон, ҳаром сўзини айтишга кўп ҳаракат қилишимга қарамай, охирида икки лабим бир-бирига тегиб, ёпилиб қоляпти", дедим. Онам кулиб,
"Ўғлим, бу - ҳалол билан ҳаром орасидаги фарқдир. Ҳаром - (ҳаёт йўллари) ёпиқ ва бахтсизлик, ҳалол - (ҳаёт йўллари) очиқ ва бахт-саодатдир, хоҳлаганингни ихтиёр қил, дунё ва охират эшиклари сен учун очилишини ёки ёпилишини. Агар хато (гуноҳ) қилсанг, Онангни лаблари ёпилиб, юзида маҳзунлик бўлади. Агар яхши амал қилсанг, Онангни лаблари табассум ила очилиб, хурсанд бўлади. Агар Онангни доим табассум ҳолида кўришни хоҳласанг, ҳалол ва яхши (амалларни) лозим тут!" деди.
Катта бўлдим ва Онамнинг "ажойиб табассуми" ни йўқотмасликка ҳаракат қилдим. Онам вафот этган вақтда, видолашиш учун олдига кириб, охирги марта пешонасидан ўпдим, Онамни икки лаби очиқ, табассум ҳолида кўриб, ўзимга-ўзим "Эй Онажон, то сизга йўлиққунимча ҳалолда бўлишлигимга қилган ваъдам, ваъда", деб айтдим.

Болаларингизга бу "айб", дебла эмас, балки, "бу ҳалол" - Аллоҳ бундан рози бўлади, "бу ҳаром" - Аллоҳ бундан ғазаб қилади, деб таълим беринглар! Токи одамлардан қўрқадиган авлод бўлиб эмас, Аллоҳ кузатиб туради деб, махфийда ҳам, ошкорада ҳам Аллоҳдан қўрқадиган авлод булиб улғайсин.

@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

ҚУРЪОНИ КАРИМНИНГ ХАР БИР ОЯТИДА 66 МИНГ ХИЛ МАЪНО БОР.
МУЛЛО АБДУЛЛАТИФ ҚОЗИ ДОМЛА
.
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Turki mavludi sharif Mahalli Qiyom
Abdulmajid Qori akam
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

👍Байтуллоҳни зиёрати хаммамизга насиб этсин❗️

🕋Умра -2022.

📍Тошкент орқали
- 15 кунлик,
💰2000$
📍Қирғизистон орқали - 14 кунлик - Ошдан
💰1450 $ дан. (Оила аъзолари билан бирга борувчиларга чегирмалар бор)
❗️Нархларимиз арзон шошилинг

🗓Ноябрь ойининг 14 ва 21 кунларида Қирғизистон ва Тошкент орқали жўнаб кетилинади❗️

Мурожаат учун :
📞
+998-99-604-07-86
📞
+998-88-990-07-86

Telegram:
@Usmanov86

@hidoyatdur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

📹 🎙TARIQATDA ADASHGANLAR | USTOZ MUHAMMAD SODIQ
@hidoyatdur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Пайғамбарим соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилиш.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабри шарифларини зиёрат қилиш, у зот ва икки соҳиблари Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ва Умар розияллоҳу анҳуга салом бериш, Аллоҳ Таолонинг ёлғиз Ўзидан у зотнинг шафоатларини сўраш, мусулмонлар учун ғолиблик ва муваффақият тилаб дуолар қилишнинг барчаси шариатда бор, ижмо қилинган суннат амаллар ва тарғиб қилинадиган фазилатли ишлардан ҳисобланади.
Имом Нававий ва Камол ибн Ҳумом раҳматуллоҳи алайҳмо у зотнинг, яъни Пайғамбаримиз алайхиссаломни қабрларини зиёрат қилишга ижмо қилинганини келтиришган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қабримни зиёрат қилса, унга шафоатим вожиб бўлади»[1], деганлар.

Имом Байҳақий рохматуллохи аълайҳ келтирган ривоятда: «Ким мени савоб умидида Мадинага келиб зиёрат қилса, қиёмат кунида менинг қўшним бўлади», деганлар.

Абу Авона розияллоҳу аънҳу келтирган ривоятда: «Ким савоб умидида Мадинага келиб мени зиёрат қилса, унинг учун қиёмат кунида гувоҳ ва шафоатчи бўламан», деганлар.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким мени вафотимдан кейин зиёрат қилса, худди ҳаётлигимда зиёрат қилган каби бўлади»[2], дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким мени вафотимдан кейин зиёрат қилса, худди ҳаётлигимда зиёрат қилган каби бўлади. Ким менинг қабримни зиёрат қилмаса, менга бевафолик қилибди»[3], деганлар. Бу ривоят имкон бўлганда у зотнинг қабрларини зиёрат қилишга ҳаракат қилиш лозимлигига далолат қилади. Ер юзидаги барча мусулмонларнинг амали ҳам бунга гувоҳдир. Бу мавзуга тегишли ҳадислар жуда кўп. Ривоятлар ҳам машҳурдир.

Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилдик» дейилишини ёқтирмас эдилар. Абу Имрон Фосий: «Имом Моликнинг ёқтирмаганига сабаб «фалончининг қабрини зиёрат қилдим» дейиш ҳаммага нисбатан айтиладиган гап бўлгани учун, чунки бу гапда Набий алайҳиссаломнинг бошқалардан фарқи, у зотнинг улуғлиги кўзга ташланмайди», дейди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Мен сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Бас, энди уларни зиёрат қилаверинглар»[4], деган ҳадисларидаги қайтариқ соф тавҳид эътиқодини шакллантиришга қарата айтилган эди, чунки Исломнинг аввалида кўпчилик иймонсиз ўтди. Уларнинг қабрларини зиёрат қилишдан қайтарилди. Мусулмонлар ичида вафот этганлар кўпайгач, уларни зиёрат қилишга рухсат берилди, чунки қабристонларни зиёрат қилишда тириклар учун ибратлар, ўликлар учун дуолар манфаати бор.

Фақиҳ Исҳоқ ибн Иброҳим раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Ҳажни ният қилганлар қадим замонлардан бери Мадинаи мунавварадан ўтишни одат қилган. Бундан мақсад Расулуллоҳнинг масжидларида намоз ўқиш, у зотнинг Равзаи муборакларини, минбарларини, қабри шарифларини, ўтирган, қўллари билан ушлаган, оёқлари билан юрган жойларни, Жаброил алайҳиссалом ваҳий олиб келганда суянган устунларни кўриш билан барака умид қилишдир. Шу билан бирга, Масжиди набавийни обод қилган ва обод қилиш пайида бўлган саҳобалар ва мусулмонларни эслаш ва уларнинг барчасидан ибрат олишдир».

Ибн Фудайк раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Ўзим кўрган баъзи кишилардан шундай гапни эшитганман: «Бизлар илм аҳлларидан шундай сўзни эшитган эдик: «Ким Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларида туриб: «Албатта Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга салавот айтурлар...»[5] оятини ўқиб, «Соллаллоҳу таъала алайка, йа Набийяллоҳ», яъни «Сизга Аллоҳ таолонинг салавоти бўлсин, ё Набиюллоҳ» деб етмиш марта айтса, бир фаришта унга: «Сенга Аллоҳнинг салавоти-раҳмати бўлсин, эй фалончи», деб нидо қилади ва унинг барча ҳожатлари раво бўлади»[6].

Язид ибн Абу Саъид Маҳрий айтадилар: «Умар ибн Абдулазизнинг олдига бордим. Хайрлашиб қайтаётганимда менга: «Сенга бир ҳожатим бор. Мадинага борганингда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари олдига бориб, у зотга мендан салом айт»[7], деди.
@durdonadur

Читать полностью…
Подписаться на канал