Ҳиндистонлик рикша ҳайдовчиси Дешраж Жи соҳиб, етим қолган неварасининг ўқишини тўлаш учун уйини сотиб, мана шу рикшада кун кураётган экан.
Ҳиндларга қойил қолмай иложи йўқ, илм-фаннинг қадрига етади. Дунёда катта ИТ фирмаларнинг деярли ҳаммаси Ҳиндлар томонидан бошқарилади (Google, Microsoft, Intel, Nokia, Dell, AMD).
Биз ҳам бефойда нарсаларга эмас, фарзандларимизни ўқитишга кўпроқ пул сарфлашимиз керак!
#ибрат
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ ўғилларининг тарози палласини енги билан тозалаётганини кўриб сўрадилар: "Нега бундай қиляпсан?".
Ўғиллари: "Мусулмонларга йўл чангини ўлчаб қўймаслик учун", дея жавоб қилди.
Фузайл йиғладилар ва шундай дедилар: "Бу ишинг, эй ўғлим, менинг наздимда икки ҳаж ва йигирма умрадан афзалдир!".
Твитерда бир инсон ушбу суратни жойлаб, Саъуд ҳукуматини Бақиъ қабристонига эътибор бермасликда бироз танқид қилибди.
Унга бир қанча Сауъдияликлар қуйидагича изоҳ ёзишган:
"Бақиъ қабристонини ёмғир сувларидан қандай ҳимоя қиламиз, бу иш имконсиз-ку. Бу 14 асрдан буён бўлиб келган нормал ҳолат. Қабрларга ортиқча маблағ сарф этиш қабрпарастларни иши"
Ўн минглаб саҳобалар ётган қабристондаги ортиқча сувни чиқариб ташлашга маблағ сарф қилиш ҳам қабрпарастликка кирадими?!
Булар Риёздаги дискотекаларга милионлаб маблағ ажратишяпти, лекин гап Бақиъга келганда қабрпарастликни рўкач қилишади.
Айтишларича уч хил қалбда ҳикмат бўлмас эмиш:
1. Ғами фақат ризқ топиш бўлган қалб.
2. Одамларга ҳасад қилувчи қалб.
3. Мансаб ва обрўни севган қалб.
Дўстларим хулосаларингиз хаётингизни белгилайди.
Гиламни калтак билан қоқмоқ гиламга озор бермоқ учун эмас, гиламни покламоқ учундир. Aллоҳ сенга ташвиш берар экан, сени имтиҳон қилиб тозалар, чангу ғуборингни кетказар. Қайғурма…
© Жалолиддин Румий рохматуллоҳи аълайҳ
@durdonadur
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким бировнинг шаънига ёки бирор нарсасига зулм қилган бўлса, уни бугун - динор ҳам, дирҳам ҳам бўлмай қолишидан олдин - рози қилиб олсин. Агар солиҳ амали бўлса, ундан қилган зулми миқдорида олинади, яхшиликлари бўлмаса, ҳақ эгасининг ёмонликларидан олиниб бунга юклатилади", дедилар.
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам" китобидан
#Ҳақиқат
Эй инсон!
Сен дунёга келганингда на қорин ғаминг ва на яшаш ғаминг бор эди. Миттигана ожиз танангни ҳам тўла хис қилишни англай олмасдинг. Энди кимсан?
Эртадан кечгача нафсинг, бойлигинг, обрўйинг, мулкинг каби фано нарсалар кетидан қувувчисан.
Бир лаҳза тўхта!
Кетмишингни ўйла!
Нима олиб кета оласан?
Олиб кета олганинг ширин хотира холос. Хотираларни ўзинг яратасан. Энди уйғон хотираларингни беза. Бировларни ўтмишини титма, суриштирма, қўзғама.
Ҳаётдан яхши нарсалар кут!
Ҳар лахзангни халол гўзаллик билан беза! Чиройли яша!
Ана шунда чиройли хотирага айланасан!
@durdonadur
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларига ҳурмат
Туркий ҳукмдорлардан султон Маҳмуд Ғазнавий художуйлиги, суннатга уйғун яшагани, адолатпешалиги билан машҳур эди. Унинг бир вазири бўлиб, вазирнинг Муҳаммад исмли ўғли султонга котиблик қиларди.
Бир куни Маҳмуд Ғазнавий котибининг исми билан эмас, "Эй, вазирнинг ўғли!" деб чақирди. Бу ҳолдан котиб сергакланди. Бирор янглиш иш қилиб, подшоҳни ранжитиб қуйдимми, деб ўйлади. Бўлган воқеани отасига айтиб, маслаҳат сўради.
Вазир ҳам минг андишада жавоб излаб ҳукмдорга мурожаат қилди. Шунда Маҳмуд Ғазнавий:
- Ташвишланманг, эй, вазир, ҳамиша ўғлингизнинг исмини айтиб чақирганимда таҳоратли бўлардим. Бу сафар таҳоратим йўқ эди. Шунинг учун таҳоратсиз ҳолда уни Муҳаммад, деб чақиришдан, яъни пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак исмларини тилга олишдан қўрқдим, - деб жавоб қилдилар.
@durdonadur
Мусулмонларни қолоқликда айблаган Европа
Гулдаста кўтарган келинлар ёки Европада тозалик қандай бўлган?
XVI- асрда, Англияда, одамларнинг кўпчилиги июн ойида уйланар (оила қурар) эдилар. Чунки у вақтда одамлар йилда бир ҳаммом қилиб чўмилишар, ва у асосан май ойига тўғри келарди. Шу сабаб июн ойида ҳали тозароқ бўлишарди.
Шунга қарамасдан, вақт ўтиб (уларнинг баданларидан) бадбўй ҳид анқий бошларди. Шунинг учун баъзи келинлар таналаридан келаётган ёқимсиз ҳидни кетказиб туриши учун қўлларида гулдаста кўтариб юришар эди. (!)
Энди, ҳаммомга келсак, у иссиқ сув тўлдирилган катта ёғоч бочка бўлиб, аввало уйнинг отасига имтиёз бўларди, у биринчи бўлиб (бочкага тушиб) тоза сувда ювиниб оларди.
Сўнгра, навбат оиладаги ўғил фарзандларга ва уйдаги бошқа эркакларга келарди. Сўнгра аёллар, сўнгра ёш болалар ювинишар, охирида эса (худди ўша ишлатиб келинаётган сувда(!) оиладаги чақалоқни ювинтириш ила якунига етарди.
Бу тарздаги ювиниш тартибидан сўнг сув шу даражада ифлос бўлиб кетардики, ичида бирон нима қолиб кетса, сувнинг ўзгариб кетган рангидан уни топишнинг иложи бўлмасди.
Ана шундан, кераксиз нарсалардан халос бўлиш асносида қимматли нарсани йўқотиб қўймасликка киноя тарзида “болани ҳаммомнинг сувига қўшиб улоқтириб юборма”, деган инглизча ибора юзага келган эди.
Ушбу ҳолатлар ўша вақтлардаги тозалик, гигиена ва саломатликнинг реал ҳолатини кўрсатиб беради. Ҳа, бир неча юз йиллар олдин яшаган европаликлар чўмилиш, ювиниш соғликка жисмоний зарар ва зиён келтиради ва кўп чўмилган болаларнинг таналари нимжон бўлади деб ўйлардилар.
Европаликлар ўша узоқ даврларда асосан икки марта чўмилишарди: (уйланиш ёки турмушга чиқишда) тўйдан олдин ёки бирон касаллик вақтида. Тамом.
@durdonadur
📹 SUNNATNI KICHIGI BO'LMAYDI, SUNNATNI HAMMASI KOTTA! |
MULLO ABDULLATIF QOZI DOMLA
@durdonadur
Жаннатийлиги ҳаётлигидаёқ башорат қилинган Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу мақбаралари.
1908 йилги расм.
Хозирги кунда бу мақбарадан, ёнидаги улуғ зотларни таъйин қилинган мақбараларидан асар ҳам йўқ.
@durdonadur
🌙 Mo'minning orzusi - Muqaddas Makka va Madinaga safar qilish bo'lsa, Biz sizga eng yaxshi sharoitlarda Umra safarini taklif etamiz
📆 7-avgust
✈️ To'g'ridan-to'gri parvoz
Namangan-Jidda-Namangan
🚢 Qizil dengiz sayohati
🏢 Mehmonxonalar:
Madinada
🔹 "Andalus" / "Diyarul huda" / "Mehrob Toyyibah" 200 metr uzoqlikda
Makkada
🔹 "ASEL" 800 METR Uzoqlikda joylashgan
Xizmatlarimiz:
📄 Umra viza (O‘zbekiston).
🇺🇿 Aviabilet (to'g'ridan to'gri reys)
🚌 Transfer xizmati.
🍱 Ovqatlanish 2-3 mahal
👳 Ellikboshi va yo'lboshchi xizmatlari
🎁 Sovg'alar:
• Nimcha
• Beyjik
• Sumka
• Umra qo‘llanmasi
• Qurʼoni Karim
• Zam-zam suvi
💵 Narxi: 1100$
Hamma xarajatlar shu narx ichida.
+998996040786
Онангиз асранг
Oнангиз ёнида бир зум ўтириб,
Меҳрли кўзларга бир тўйиб қаранг,
Дунё ишларини бир четга суриб,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
Ҳаётдан кетганда қадри билинар,
Томоққа ҳаттоки сув ҳам илинар,
Пушаймон бўларсиз, бағир тилинар,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
Қалбини ғам алам қамраб олмасин,
Йўлингизни кутиб кўзи толмасин,
Кексайган кўнглида армон қолмасин,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
Онасин ҳолидан хабарсиз киши.
Мазмунсиздир умри, баҳору қиши,
Ҳеч қачон тугамас бу дунё иши,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
Оналар пойида бўлса гар жаннат,
Не учун онага қилмайсиз хизмат,
Онадан айрилмоқ энг оғир қисмат,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
Биз учун ҳадисдур айтган ҳар сўзи,
Дунёда онадай зот борми ўзи,
Фақат қувонч билан ёшлансин кўзи,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
P.S.: Бугун оналаримизни йўқлаб қўйиш эсдан чиқмасин!
@durdonadur
Имом Нававийнинг алайхирроҳмани саллаларида тупроқ солинган ҳамён қистарилган эди. Салаф олимларимиз китоб ёзганларида сиёҳли ёзувни қуритиш мақсадида, ёзувга тупроқ сепишган. Бу ҳамёнларни ана шундай тупроқ солиб юриш учун фойдаланишган.
Кунларнинг бирида таҳорат олмоқчи бўлиб, имом Нававий саллаларини ёнларига қўядилар. Ўғри ҳамённи пул солинган деб ўйлаб, саллани олиб қочади. Имом унинг орқасидан тез борадилар. Ўғрининг ўғрилик сабабли гуноҳкор бўлиб қолмаслигини ўйлаб, ортидан: "Мен сенга саллани ҳадя қилдим, ҳадямни қабул эт!", дея қичқирадилар. Шофеъийларда ҳадя саҳиҳ бўлиши учун уни қабул қилиш шарт этилади. Ҳадя саҳиҳ бўлгач, ўғри ҳадя олган бўлиб, гуноҳдан қутилиб қолар эди. Аммо ўғри имомни тушунмайди, "менинг ортимдан қуваяпти", деб ўйлаб, тупроқ солинган ҳамённи олиб қолиб, саллани улоқтиради ва қочиб кетади. Имом бўлса ўғрининг гуноҳкор бўлиб қолмаслиги учун қилган ҳаракатлари баракасидан яна саллаларини қўлга киритадилар.
Қаранг, салафларимиз гуноҳкорларни гуноҳдан қутилтиришни ўйласалар, биз ўзгаларни гуноҳга ботиришга интиламиз, балки-да бегуноҳларни гуноҳкорга чиқарамиз.
@durdonadur
- Отажон!
- Лаббай!
- Месси афсонами ёки Роналдоми?
- Аллоҳнинг изни ила Қуръони Каримнинг барчасини бир раъкатда ўқиган Усмон ибн Аффон афсонадир, болам!
Бир ойда бир марта хам Қуръон ўқий олмаган биз хам "афсона"миз.
@durdonadur
Бир аёл одамлар орасида боласини қаттиқ урар экан. Бола қаттиқ зарбаларга чидаб ҳеч йиғламас экан. Орадан йиллар ўтибди, одатдагидек она боласини одамлар орасида урганида, бу сафар бола қаттиқ йиғлаб юборибди...
Одамлар ажабланиб:
- Эй йигитча, олдинлари онангиз калтаклаганларида миқ этмасдингизку, нега бугун кўзларингиза ёш олдингиз? - деб сўрашибди. Йигитча йиғлаб:
- Онамнинг кексайиб қолганларини ҳис қилдим, чунки зарбалари олдингидек қаттиқ бўлмай қолдибди...
P.S.: Ота-онамизнинг қадрига етайлик! Илло, ўтаётган вақт бизларни тобора айрилиққа яқинлаштирмоқда...
•••┄┄┄❅┄┄┄•••
КЎЗ ЁШИНГИЗНИ ТИЁЛСАНГИЗ ОХИРИГАЧА ЎҚИНГ!
8 ёшли боланинг онаси вафот этиши билан дадаси фарзандини ёлғиз ва она мехрисиз қолишидан қўрқиб, бошқа аёлга уйланишга мажбур бўлди. Орадан бир неча кун ўтгач ота фарзандини бағрига босиб, эркалаб: - Тойчоғим, янги онанг билан эски онангни орасида қандай фарқ бор, деб сўраб қолди. Бола жудаям беғуборлик билан жавоб берди: - Хақиқий онам менга ёлғон гапирардилар, аммо иккинчи онам доим ростини айтадилар ва айтган гапларида турадилар. Ота хайратланиб сўради: -Қанақасига, болажоним? Ўғил: -Ўйнаб ўтирганимда онамга ёқмайдиган иш қилсам, менга айтардилар: "Агарда қулоқ солмасликни бас қилмасанг ва менга зулм қилаверсанг сенга овқат бермай қўяман", дердилар.. гапларига парво ҳам қилмасдим. Баъзан, кўчада кўп ўйнаб қолиб кетсам, чиқиб мени кўчама кўча излардилар, мени топмагунларича оёқлари қаерга бошласа ўша ерга кетаверардилар. Ва ниҳоят мени топганларидан кейин юз кўзларимдан ўпиб, мени уйга олиб борардилар ва мазали таомлари билан сийлардилар. Энди эса янги онам,"агар yйинни бас қилмасанг сенга овқат йўқ", дедилар. Мана икки кундан бери қорним оч, Менга ёлғончи онамни қайтариб беринг, илтимос дада. Ёлғончи онамни жуда соғиндим.
Намозда саф тортиш низоми ҳаётимизни тартибга солиш учун ҳам жорий бўлган. Бу расм биз мусулмонларнинг ибодатларимиз ва уларнинг ҳаётдаги татбиқи ўртасида ўта катта зиддият борлигини кўрсатади.
@durdonadur
Хазрати Усмон розияллоҳу анху айтдилар:
- “Ким беш вақт намозни ўз вақтида адо этиб, шундай бардавом бўлса, Аллоҳ таоло уни тўққизта неъмат ила икром қилади:
1. Аллоҳ уни яхши кўради.
2. Бадани соғлом бўлади.
3. Фаришталар қўриқлайди.
4. Ҳовлисига барака ёғилади.
5. Юзида солиҳларнинг белгисини зоҳир қилиб қўяди.
6. Қалбини мулойим қилиб қўяди.
7. Сирот кўпригидан чақмоқ чаққанидек (тез) ўтиб кетади.
8. Аллоҳ унга дўзахдан нажот беради.
9. Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга (жаннатда) ёнма-ён қилиб қўяди.
@durdonadur
#Ҳадис
Мусулмоннинг мусулмон устидаги ҳаққи.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмоннинг мусулмон усидаги ҳаққи бештадир:
1. Саломга алик олиш.
2. Касални бориб кўриш.
3. Жанозага эргашиш.
4. (Таом ёки бошқа бирор нарсага) чақирганга жавоб қилиш.
5. Акса урганга жавоб қайтариш", - дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
Имом Муслимнинг ривоятида эса бундай келтирилади: "Мусулмоннинг мусулмондаги ҳақи олтитадир:
1. Йўлиққанда салом бериш.
2. (Таом ёки бошқа бирор нарсага) чақирганга жавоб қилиш.
3. Насиҳат талаб этса, насиҳат қилиш.
4. Агар акса уриб, ҳамд айтса,("Ярҳамукаллоҳ), деб жавоб қайтариш.
5. Касал бўлса, бориб кўриш.
6. Жанозасида қатнашиш".
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
@durdonadur
Бургутга ҳужум қилишга журъати етадиган ягона қуш бу - қарға. Қарға бургутнинг устида ўтириб, бўйнидан тишлайди. Лекин бургут бу ҳамлага жавоб ҳам қайтармайди, вақтини ҳам кетказмайди, куч ҳам сарфламайди. Бургут имкон қадар юксакка кўтарилишга ҳаракат қилади. У қанча баландга кўтарилган сари қарғага ҳаво етишмайди ва йиқилади. Бургут қарғадан озод бўлади.
Дўстим, ҳаётингиздаги қарғаларга беҳуда вақт сарфлашни бас қилинг. Аслида қарғалар ҳаётингиздаги кўп жиҳатларни эслатади: умуман ҳаётингизга керак бўлмаган инсонлар, эътиборингизни чалғитувчи фикрлар, муаммолар, ташвишлар... Булар кундан кунга сизни емириб боради. Инсон агар мақсади сари интилса, унинг биров билан баҳслашишга, кимгадир ниманидир исботлашишга вақти ҳам бўлмайди. ОЛДИНГА ИНТИЛИНГ - буларнинг бари ўз-ўзидан йўқолади!!!
@durdonadur
Ундан сўрадим:
— Намоз ўқидингми?
— Йўқ.
— Нега?
— Аллоҳга мени ҳидоят қилишини сўраб дуо қил — деди.
Кейин қаергадир кетаётганини кўрдим:
— Қаерга?
— Ишга.
— Бормай қўяқол.
— Нега?
— Аллоҳдан сенга ризқ сўраб дуо қиламан...
P.S.: Сўрашнинг ўзи камлик қилади, ҳаракат ҳам қилиш керак!
@durdonadur
Кекса отахондан сўрадилар:
- Болаларингизни соғинасизми?
Отахон жавоб берди:
- Мен болаларимнинг болалигини соғинаман... Чунки, у вақтларда болаларим узоққа кетсам мени йиғлаб соғинишар эдилар. Эшикдан кирсам, кулиб кутиб олишарди. Мен уйда бўлмасам мени қидиришар, менсиз овқат ҳам егилари келмас эди... Эндичи... Ҳаммаси акси..."
P.S.: Ота-оналаримиз ҳам шу кўйга тушиб қолишмасин. Илло, қайтар дунёлигини унутмайлик!
Ота-оналаримизни қадрлайлик!
@durdonadur
Саудия Арабистонида 78 ёшни қаршилаган бир отахон чарчоқданми ёки қариликданми йўлда кетаётиб ерга йиқилди. Чақирувга асосан уни тиббий тез ёрдам ходимлари келиб олиб кетишди.
Отахонга 24 соатга етувчи кислород берилди. Эртаси куни отахон ўзига келиб, холати яхшилигини айтиб уйга кетмоқчи бўлди. Доктор эса кўрсатилган хизмат учун кислород нархи бўйича хисобни берди. Хисоб 600 риёл эди. Отахонни кўзига ёш келди. Доктор отахондан пули йўқмикин деб хижолат тортиб, рахми келиб "пулингиз йўқми?" деб сўраганида "тўлашга пулим бор ва қурбим етади 24 соат учун ютган кислород учун 600 риёл …Лекин Оллоҳ 78 йил менга берган кислороди учун хеч нарса тўламадим...биласизми мен ундан қанча қарзман...?"
Доктор бошини эгиб йиғлаб юборди...
@durdonadur
ТАРОЗИ
Бир куни фақирона кийинган, маъюс бир аёл сабзавот дўконига кирди. Дўкон соҳибига тортинибгина яқин борди ва эри оғир хасталик туфайли бирор ишга ярамай, тўшакка ётиб қолгани, етти боласи борлиги, уларнинг очлик азобидан қийналаётганини айтди.
Сотувчи унга терс қараб:
– Эй, тиланчи хотин, дарҳол дўконни тарк эт! – деди.
Аёл эса болаларининг емак ейишга эҳтиёжи борлигини айтиб ёлворганча:
– Илтимос, жаноб, болаларимни қорнини тўйдириб, одамларнинг эшигига ишлагани жўнатаман. Улар пул олиб келган заҳоти қарзингизни қайтараман, – деди.
Дўкондор аёлнинг илтижоларига парво қилмай, уни танимаслиги, доимий харидорларидан эмаслигини айтиб илтимосини рад этди. Шу пайт дўкон ташқарисида турган бир мижоз сотувчи билан аёл ўртасида бўлаётган суҳбатни эшитиб қолди ва ичкарига кириб дўкондорга:
– Бу аёлга сўраган нарсаларини бер, мен кафил бўламан, қарзини қайтаради, – деди.
Унинг гапига кўра сотувчи аёлга қаради-да, истамайгина:
– Оладиган нарсаларингни рўйхат қилганмисан? – дея сўради.
Аёл тасдиқ маъносини бериб бош ирғади.
– Ундай бўлса уни тарозининг бир палласига қўй-да, иккинчи палласига ўзинг оладиган нарсаларни қўй. Рўйхат қоғозингни вазнига тенг нарсаларни бераман, – деди.
Аёл бир муддат турди-да, бошини қуйи эгиб чопонининг чўнтагидан бир қоғоз парчаси олиб тарозининг бир палласига қўйди. Шу пайт дўкондор ва кафил мижознинг кўзлари ҳайратдан катта-катта очилди. Тарозининг тош қўйиладиган палласи қоғоз парчасининг оғирлигидан чўкиб кетганди.
Дўкондор кафил мижозга қараб эзғин товушда:
– Ишонмайман... Ишониладиган холат эмас... – деди.
Тарозининг маҳсулот қўйиладиган палласи керагидан ортиқ нарсалар билан тўлди. Дўкондор ваъдага биноан аёл олган ҳамма егуликларни халтага жойлаб, қўлига туқазди. Зудлик билан нималардир ёзилган қоғозни қўлига олди-да, ўқиди. Унда харид қилинадиган маҳсулотлар рўйхати эмас, қуйидаги сўзлар ёзилганди:
“Аллоҳим! Нимага эҳтиёжим борлигини ёлғиз Ўзинг биласан. Шунинг учун, ўзимни сенга таслим этаман. Ўзингга таваккал, Ўзинг омонат берган болаларимнинг ризқини етказ!”.
Дўкондор тош каби қотди-қолди. Аёл унга ташаккур айтиб, дўкондан чиқди. Аёлнинг харидига кафиллик қилган мижоз бир даста пулни дўкондорга берди ва “Қайтими керак эмас” деди. Мижоз дўкондан чиқиб кетаётиб тарози паллаларининг синганига кўзи тушди.
Нима сабабдан тарози палласи сингани ва дуонинг кучи неқадар залворли экани ёлғиз Аллоҳгагина маълум эди...
@durdonadur
#Қизиқарли
🕌 Масжидул Ҳаромнинг 1880 йилги кўриниши
🕋 Ер юзида қурилган илк масжид - Масжидул Ҳаромга виртуал саёҳат
🕋 Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Одамлар учун энг аввал қурилган уй муборак ва оламлар учун ҳидоят қилиб қурилган Баккадаги уйдир" (Оли Имрон сураси, 96-оят).
"Бакка" – Маккаи мукарраманинг номларидан бири.
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@durdonadur
Бир куни Бойлик, Илм ва Оқибат учрашиб қолишди.
Бойлик айтибди:
- Агар мен йўқолиб қолсам, хазиналарда бўламан.
Илм айтибди:
- Агар мен йўқолиб қолсам, китобларда бўламан.
Шунда жим ўтирган Оқибатга қараб:
- Сен йўқолсанг, қаердан топамиз? - деб сўрашганда, Оқибат:
- Мени йўқотиб қўйманглар. Агар мени йўқотиб қўйсанглар, ҳеч қаердан тополмайсизлар... - деган экан.
P.S.: Биродарлар, орамиздан оқибат кўтарилмаслиги учун ушбу ривоятни яқинларимизга ҳам улашамиз!
••┄┄┄❅┄┄┄•••
✅Muqaddas Umra Ziyorati
✅ Hurshidbek domla BILAN BIRGA
✅27 iyul togridan togri res
✅ Tash Jedda-Jedda Tash
✅Umra viza ❤️🔥
🥗🥘2 va 3 mahal o'zbek milliy taomlar
🚌 Safar davomida Avtobus xizmati
🕌 Islom tarixiga oid joylarga sayohatlar
💁♂ Malakali "Ellikboshi xizmati
🎁 Firmamız tomonidan taqdim etiladi👇
👔Nimcha
💼Sumka
🪪Beydjik
💦 5 litr Zam-zam suvi
🏙️ Madina ziyorati
🕌 Masjidul ul Nabaviy
🕌 Qubo Masjidi
🏔️ Uhud toği
🌴 Xurmo boği
🌆 Makka ziyoratlari
🗻 Xiro Ğori
🗻Savr Ğori
🏔Arofat toği
🏔Muzdalifa
🪨 Jamarot
🕌 Jin Masjid
Мурожаат учун +998996040786
Ишончли танлов-Сифатли ҳизмат❗