ОТА-ОНАНГ ЎТГАНДАН СЎНГ
Савлат тўккан тоғинг бўлмас,
Яшнаб турган боғинг бўлмас,
Бу дунёдан кўнглинг тўлмас,
Ота-онанг ўткандан сўнг..
Кўзинг бежо, дўст излайсан,
Дўст қидириб ҳўп музлайсан,
Тополмай ҳўнг-ҳўнг йиғлайсан.,
Ота-онанг ўткандан сўнг..
Кўкка боқсанг кўк йиғлайди,
Юлдузлар пўк-пўк йиғлайди,
Ой йиғлайди, сой йиғлайди.,
Ота-онанг ўткандан сўнг.
Саратонда соянг қани,?
Тоғингдаги қоянг қани,?
Фақат армон қийнар сани.,
Ота-онанг ўткандан сўнг..
Суратларда қолиб кетар,
Бор дардини олиб кетар,
Ўткандан сўнг бўзлаб қолма.,
Тирик бўлса бошда кўтар..
Савлат тўккан тоғинг бўлмас,
Яшнаб турган боғинг бўлмас,
Бу дунёдан кўнглинг тўлмас,
Ота-онанг ўткандан сўнг..
Яқинларингизга улашинг!
Бир йигит қудуққа тушиб кетди. Ёрдам сўраб, додлай бошлаган эди, кишилар унинг овозини эшитиб, қудуқдан чиқариб олишди.
Бир киши у йигитнинг қўлига тинчланиб, ўзига келиб олиши учун бир коса сут тутқазди. Йигит сутни ичиб бўлгач, кишилар ундан қандай қилиб қудуққа тушиб кетганини сўрашди. Йигит одамларга қудуққа қандай қилиб тушиб кетганини кўрсатиб бераман деб қудуқ ёнига борган эди яна бехосдан қудуққа тушиб кетди ва ўлди.
Аҳли илмлардан бир киши ушбу ҳикояни зикр қилиб, унинг ҳикматида шундай дейди:
«Ўша бир коса сут йигитнинг ризқи эди. Йигит эса ўша сутни ичганидан сўнг, ризқи поёнига етди ва вафот этди. Шундай экан, ризқингиз келмай қолишидан қўрқманг! Фақатгина ризқ келадиган сабабларни адо этинг холос. Раззоқ-ризқ бергувчи Аллоҳнинг ўзидир! Ҳеч бир жон ўзига битилган ризқи поёнига етмасдан ва ажали келмасдан туриб ўлиб қолмайди!
@durdonadur
Масжидда жамоат билан намоз ўқидим. Намоз тугаши билан ёнимдаги кекса ёшли отахон қулоғимга пичирлади:
— Биринчи сафдаги одамларга яхшилаб қара.
Мен диққат билан уларга қарадим ва отахондан сўрадим:
— Узр, бу билан нима демоқчисиз?
— Ораларида бирор бой ёки амалдорни кўряпсанми?
— Ҳа, лекин озчилик.
— Йўқ, уларнинг ҳаммаси оддий ишчилар. Бири фаррош, бири сувчи яна бири оддий хизматчи.
— Ҳа...
— Аллоҳнинг ҳузуридаги манзилларимиз ҳам ҳудди шундай — деди отахон ва гапида давом этди — менинг ҳозирги ўрнимга ва ўзингникига қара, тўртинчи ё бешинчи сафдамиз. Қиёмат кунида ҳам шундай бўлади! Масжидлар бор бўлсин, Бизларни фош қилди, Аллоҳнинг ҳузуридаги манзилларимизни кўрсатиб қўйди!
Бу гапдан мен даҳшат ва ҳайрат ичида қолдим. Худди биров чакагимга қаттиқ ургандек бўлди.
Аллоҳ таолонинг оятини эсладим:
«Ва пешқадамлар, пешқадамлар. Ана ўшалар, (Аллоҳга) яқин бўлганлар». (Воқеа 10, 11)
Яна Ҳабибимизнинг ҳадислари ёдимга келди:
«(Одамлар) Азон айтишда ва биринчи сафда намоз ўқишда нималар (қандай фазилатлар) борлигини билсалар эди, уларга эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар».
Эҳ отахон, — дедим хаёлан — намозга кечикиб келганлар ҳақида шундай десангиз, умуман намоз ўқимайдиган ёки фақат жума намозини ўқийдиганлар ҳақида нима дер экансиз!?
МИХНИНГ ҲАМ ЎЗ ЎРНИ БОР
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Бир шаҳарда одамлар гўзал бир бино қуришибди. У жуда кўркам эди. Устунлари, нақшлари, гумбазлари, пештоқлар, хуллас ҳамма ҳамма нарсаси жуда гўзал эди. Келган одамлар устунларни, чиройли бўёқлар билан чизилган нақшларни, пардаларию пештоқларини мақтар эди.
Лекин, бинони энг баланд қисмида томга қоқилган бир мих ҳақида ҳеч ким гапирмасди. Бир куни мих ўйлаб қолибди: “Ҳамма қисмларни, ҳатто оёқни тагида ётган гиламни ҳам мақташади, мен ҳақимда биров эсламайди ҳам.
Демак мени бу бинога бирор фойдам йўқ”, деб турган жойидан суғрилиб ўзини пастга ташлабди.
Ўша куни қаттиқ шамол бўлиб, михсиз қолган томни ўша қисмини шамол учириб юборибди, қаттиқ ёмғир ёғиб хонани ичига кўп сув кирибди.
Бўёқлар бўялиб кетибди, гиламлар лойқага ботибди, пардаларни расвоси чиқиб, пештоқларгача зарар кўрибди. Ва мих буларни кўриб, одамлар уни гапирмагани, у ҳақида билмагани билан унинг бу хонага аҳамияти қанчалигини англабди.
Қиссадан хисса шуки, ҳаётда ҳам мумкин бизни биров илғар, биров илғамас, биров билар, биров билмас, лекин ҳар бир инсонни бу ҳаётда ўз ўрни бор, у шу жамиятни муҳим бир бўлаги ҳисобланади.
@durdonadur
Мулло Абдуллатиф қози домлам
Хаж ва Умрага борувчи мусулмонларга бебаҳо насиҳат!!!
@durdonadur
🔉 BILIB-BILMAY DINIMIZ DUSHMANLARINING TEGIRMONIGA SUV QUYAYOTGANLAR BOR! Mullo Abdullatif Qozi Domla →
@durdonadur
🎥Mullo Abdullatif Qozi Domla
👇🏻Youtubeda tomosha qiling!!!
https://youtu.be/MPqZtcj_PWk
**Тикувчининг тавбаси**
Бир тикувчи Яратганнинг дўстларидан бирига савол берди:
– Пайғамбаримиз алайхиссаломнинг «Яратганнинг гуноҳкор қулининг тавбасини жон келишидан аввал қабул қилади», деган ҳадиси ҳақида нима дейсиз?
Яратганнинг дўсти саволга жавоб беришдан олдин ундан сўрадилар:
– Касбинг нима?
– Тикувчиман, кийим тикаман.
– Тикувчиликда энг осон нарса нима?
– Қайчини олиб матони кесмоқдир.
– Неча йилдан бери бу иш билан шуғулланасан?
– Ўттиз йилдан бери.
– Жонинг ғарғарага келганида мато кеса оласанми?
– Йўқ, кесолмайман.
– Бир муддат заҳмат чекиб ўрганганинг ва ўттиз йил осонгина қилган ишингни ўша пайтда қила олмасанг, умрингда ҳеч қилмаган тавбангни қандай амалга ошира биласан? Бугун кучинг борида тавба қил! У пайтда балки қила олмайсан! – дедилар.
ҚИЁМАТЛИ —ДЎСТЛАР
Эркак киши ўзига дўст танлашда, касб-у ҳунар танлашда ва бир умрлик жуфт танлашда ҳеч қачон адашмаслиги керак.
Бир куни ишдан чиқиб, бир таксига ўтирдим. Ҳайдовчи сочи оппоқ ёши анча улуғ, қария отахон киши экан. Мен уларга:
- “Амаки, фарзандларингизни қарзидан қутилиб, ҳаммасини уйли-жойли қилиб бўлмаганмисиз ?”, - деб сўрадим.
Улар менга:
- “Ҳа, ўз фарзандларимни ҳаммасини оилали, уйли-жойли қилиб бўлганман, аммо яна 2 та қиз фарзандларим бор, улар учун ишлаб юрибман,” - деди. Бу жавобдан яна ҳайрон бўлдим. Шунда улар менга:
- “Аллоҳ учун қиёматли дўст тутинган жўрам бор эди. Жуда қадрдон эдик. У қазо қилаётганида менга ўзининг 2 та қизини васият қилиб, уларни яхши жойга узатишимни сўраган эди,” — деб тушунтириш берди, – “Дўстим жуда яхши эди. Мен оиламдан узоқда юрган вақтларимда у менинг фарзандларимни ўйлаб бозор қилиб эшикдан кирмасдан, фарзандларимга озиқ-овқат етказиб, улардан доим ҳабар олиб юрган. Биз Аллоҳнинг розилиги учун, охиратимиз учун дўст тутинганмиз"- деди. Таксист амаки яна - “Шу дўстимнинг 2 та қизларини узатмагунимча, Аллоҳ мени жонимни олмай турсин, мана ишлаб уларни тўйига анча сеп сарпосини йиғиб қўйдим, ҳаммаси тайёр бўлиб қолди, ИншаАллоҳ энди яхши жойга насиб этса, уларни узатиб олсам, кейин ёруғ юз билан дўстимни олдига борсам деб умид билан яшаб, Аллоҳдан ризқ сўраб юрибман,” - деди.
Мен йиғлаб юбордим. Ҳа, ҳали шундай имони мукаммал инсонлар орамиз борда. Ўшалар борлиги учун бу дунё - шунча разолатлар билан ҳам қиёмат бўлмасдан турибдида, деб ўйладим.
Ўша амаки билан хайрлашар эканман, уларга жуда ҳавасим келди. Чунки, унинг ҳақиқий ИМОНИ билан бирга қиёматли, вафодор дўсти бўлган экан. Бу инсонларга ҳавасим келди. Қиёматли дўстлар кўпайсин.
ULAR BILAN BIZNING ORAMIZDAGI FARQ NAMOZDUR!!! Mullo Muhammad Sodiq Qori Domla
@durdonadur
🔉 VASILA ISTIG'OSA ISTIONAT HAQIDA!!! Mullo Muhammad Sodiq Qori Domla
🎥Video xolatida tomosha qiling!!!👇🏻👇🏻
https://youtu.be/cudvMMK0Nwc
@durdonadur
🎥Mullo Abdullatif Qozi Domla
📖JANNAT TAQVODORLARGADUR!!!
👇🏻Youtubeda tomosha qiling!!!
https://youtu.be/XzT7UkGNVX8
🎥Mullo Abdullatif Qozi Domla
📖BIR OYATI KARIMANING TAFSIRI!
👇🏻Youtubeda tomosha qiling!!!
https://youtu.be/b8PU2l4iys4
🎥Mullo Abdullatif Qozi Domla
👇🏻Youtubeda tomosha qiling!!!
https://youtu.be/MPqZtcj_PWk
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Ҳар қачонки мен самоларга меърож қилганимда, менинг фироғимдан ер йиғлади ва ундан сариқ атиргургуллар ўниб чиқди, мен самолардан қайтганимда эса менинг танамдан тер оқиб ерга тушиб ундан қизил атиргуллар ўсиб чиқди!
Огоҳ бўлингким, ким мени ҳидимни ҳидлашни хоҳласа қизил атиргулни ҳидласин!!!"
"Тафсиру Руҳул Баён", 6-жилд, 108-бет, "Исро" сураси, 1-2 оятлар тафсири.
@durdonadur
СУҲБАТДОШЛАР ОЛДИДА ТЕЛЕФОНДАН НОЎРИН ФОЙДЛАНИШ.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам узук олиб, уни тақдилар. Шунда дедилар: "Бугундан бошлаб у мени сизлардан чалғитди. Унга бир қарайман, сизларга бир қарайман". Сўнг уни ташлаб юбордилар".
Имом Насаий рохимахуллох ривоятлари.
Ҳамсуҳбатлардан чалғимаслик ва бунга боис бўладиган нарсаларни тарк этиш Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг мажлислардаги одобларидан эди.
@durdonadur
"Дунё ишлари чала қолади" - деб, Роббингни тарк этма. Зеро мозорлар, ишлари чала қолганлар билан тўладир !
Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
🎥ULAR BILAN BIZNING ORAMIZDAGI FARQ NAMOZDUR!!!
🎤Mullo Muhammad Sodiq Qori Domla
https://youtu.be/rDmtXvzUbBY
https://youtu.be/rDmtXvzUbBY
🎥👆🏻
🎤VASILA ISTIG'OSA ISTIONAT HAQIDA!!!
📖 Mullo Muhammad Sodiq Qori Domla
👇🏻👇🏻👇🏻
https://youtu.be/cudvMMK0Nwc
@ajdodlarizidan