НИМА УЧУН БОШҚА АЁЛЛАР ЭРНИНГ КЎЗИГА ЎЗ АЁЛИДАН ЧИРОЙЛИРОҚ КЎРИНАДИ?
Бир киши илм ва тажрибаси билан машҳур бўлган бир олимнинг ҳузурига борди ва ўз ҳолатидан шикоят қилди:
— Аёлимни илк бор кўрганимда, Аллоҳ ундан гўзалроғини яратмаган деб ўйлар эдим. Унга совчи қўйганимда, унингдек гўзаллар хам борлигини кўрдим. Унга уйланганимдан сўнг ундан хам чиройлилар жуда хам кўплигини кўрдим. Тўйимизга бир неча йил бўлганидан сўнг дунёдаги ҳамма аёл менинг аёлимдан гўзал кўринди...
Бу гапларни диққат билан тинглаб турган олим зот:
— Сенга бундан хам даҳшатлироқ нарсани айтайми? — деди. Ҳалиги киши:
— Ҳа, — деди. Олим:
— Агар сен дунёдаги барча аёлларга уйланган тақдирингда хам кўчада тентираб юрган итлар кўзингга дунёдаги барча аёллардан чиройлироқ кўринар эди.
Ҳалиги киши:
— Нима учун бундай деяпсиз? — деб сўради. Олим зот айтди:
— Чунки муаммо аёлингда эмас... Агар инсоннинг қалби таъмагир, кўзи ўйноқи бўлса ва Аллоҳдан ҳаё қилмаса, унинг кўзини ўз гўрининг тупроғидан бошқа нарса тўйдира олмайди. Эй мусулмон банда, сенинг муаммойинг ўзингда, сен Аллоҳ ҳаром қилган нарсага қарашдан кўзингни тиймайсан... Аёлинг ўша аввалгидек, энг гўзал аёлга айланишини хоҳлайсанми?
Киши:
— Ҳа, албатта, — деб жавоб берди.
— Кўзингни тий! Аллоҳ таоло айтади: "Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир. Ҳар доим қўлингда бўлмаган нарса ўзинг эга бўлган неъматдан чиройлироқ ва афзалроқ кўринади. Эришганингдан сўнг эса одатдагидек бўлиб қолаверади. Шунинг учун, ўзинг эга бўлган неъматларга рози бўл, фақат ўзини дейдиганлардан бўлма. Акс холда, чирой ва дунё матоси ортидан то қабрга маҳкум этилгунингча югураверасан... Ахир, Аллоҳнинг сен айтган нарсалардан хам гўзалроқ ва ажойиброқ неъматлари бор... Улар Аллоҳнинг ибодати ва солиҳ амаллар... Уларнинг лаззатини фақат уни ҳис қилганларгина билади... Шунингдек, доимо Аллоҳга аёлингни сенинг кўзингда гўзал қилишини ва унинг муҳаббати билан ризқлантиришини сўрашни хам ёдингдан чиқарма.
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ошуро кунида қилинадиган энг катта савоблик амаллар
1.Рўза тутиш.
2.Закот бериш.
3.Тирноқларини олиш.
4.Ғусл қилиш.
5.Касални кўриш.
6.Олимларни зиёрат қилиб насихат тинглаш.
7.Етимларга хадялар бериб бошини силаш.
8.Кийим эхсон қилиш.
9.Жаноза намозига қатнашиш.
10.Силаи рахм қилиш.
11.4 ракат нафл намоз ўқиш.
12.Оиласига кенгчилик / байрам / қилиш.
13.Қарз бериш.
14.Адашган кишига йўл кўрсатиш.
15.Ифторлик бериш
Бу йил ошуро куни сешанба 16 июлга тўғри келяпти тақвимга кўра
Арабистонни иссиғи 50 дан ошди деб баъзилар ваҳима қилиб турган пайтда, иссиқ бўлса ўзига, муҳими совуқдан оёқни эҳтиёт қилиш керак деб маҳси калишда юрган ўзбегимдан айланай.)
Қирғизистонлик ҳожи оналар тавоф қилаяптилар. Оёқларида маҳси, қўлларидаги пакетни ичида калишлари. Ҳурмат қилдим ҳожи оналарни. Баъзилар яланг оёғ юрсам қийналаман деб, одамлар намоз ўқийдиган жойда ҳожотхонага кийиб кирадиган оёқ кийимлари билан тавоф қилаётган бир пайтда, маҳсилари билан тавоф қилаяптилар. Аллоҳ ўзи осон қилсин!
Аллоҳдан қўрқган Қози
Усмонли салтанатининг илк йилларида Бурсалик бир киши отни сотиб олганидан кейингина унинг касал эканлигини пайқади. Отни қайтариб бермоқчи бўлди-ю, лекин сотган одам отни қайтариб олмаслигидан хавотирда эди. Шунинг учун, у қозига бориб, ишни расман ҳал қилмоқчи бўлди. Бироқ қозини жойида топа олмади.
Касал от тунда вафот этди. Эртаси куни у бориб қозига бўлиб ўтган ҳодисани айтиб берди ва нима қилиш кераклиги ҳақида ёрдам сўради.
Қози - “Зарарни мен қоплайман!”, деди.
Қозига ҳайрон бўлиб қараган одам: “Бу ишга сизнинг алоқангиз йўқ-ку, нега тўлайсиз?” деди.
Қози - “Тўғри, менинг бу масалага алоқам йўқ. Лекин кеча келганингизда мен иш жойимда бўлсайдим, отни эгасига қайтариб берган ва сиз пулингизни ундириб олган, от эса сизнинг қўлингизда эмас, эгасининг қўлида ўлган бўларди. Менинг ишхонамда йўқлигим сизга зарар келтирибди.
Шунинг учун зарарни мен тўлайман", деди ва зарарни қоплади.
Ўша қози ўз даврининг диний ва дунёвий билимларидан яхши хабардор бўлган, кейинчалик Усмонлилар салтанатининг биринчи шайхул-исломига айланадиган Мулла Фанорий Шамсиддин (1350-1431) эди.
@durdonadur
Мана шу ҳақиқий иймондир
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари у зоти шарифнинг ҳузурларига келиб: «Бизнинг хаёлимизга гапириш жуда оғир нарсалар келади», дейишди. Шунда у Зот: «Мана шундай (васвасалар) келадими?» дедилар. Улар «Ҳа», дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мана шу ҳақиқий иймондир», дедилар.
(Имом Муслим ривоятилари)
#Ҳуқуқий_онг
Вазирлар Маҳкамасмнинг 975 чи қарори.
Боди камера ва хужжат тақдимоти ҳақида амалий тушунча.
Саудия Арабистонида ҳаж вақтида ҳалок бўлганлар сони 900 нафардан ошди. Уларнинг 600 дан ортиғи мисрликлардир, деб хабар беради Times of India..
Нашрнинг ёзишича, Саудия Арабистонида Ҳаж вақтида вафот этган яқинларини дўстлари ва қариндошлари қидирмоқда. Жазирама қуёш ва 51,8 даража ҳарорат остида Маккада 900 дан ортиқ одам вафот этди.
Умуман олганда, зиёратда 1,8 миллион киши қатнашди, уларнинг аксарияти кексалар ва касаллар эди. Ҳалок бўлганлар орасида 600 дан ортиқ мисрлик ва 68 нафар Ҳиндистон фуқароси бор.
AFP маълумотларига кўра, вафот этганларнинг умумий сони 922 кишига етган.
Бундан 67 йил олдин ҳажга келган ҳожилар. 1957-йилда не не машаққатлар билан ҳаж амалини бажаришлик учун Маккайи Мукаррамага келган ҳожилар. Аллоҳ руҳларини шод қилган бўлсин. У вақтдаги имкониятлар билан ҳозирги имкониятларни солиштирсангиз эҳеее...
Читать полностью…🐪🐪 Маккаи мукаррама билан Мадинаи мунаввара ораси 410 километрга яқин масофани ташкил этади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу йўлнинг ярмини туяда қолган ярмини пиёда юриб Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу билан биргаликда ҳаво ҳарорати баланд бўлган саккиз кун давомида босиб ўтганлар.
——— қора чизиқ ҳижрат йўли
……… қизил чизиқ карвон (машиналар) йўли.
ПАЙҒАМБАРЛАР БУЮРГАН АМАЛ.
-Шуъайб алайҳиссалом қавмларига: «Роббингизга истиғфор айтинглар», дедилар.
(Ҳуд сураси 90-оят)
-Ҳуд алайҳиссалом ҳам: «Эй қавмим, Роббингизга истиғфор айтинг», дедилар
(Ҳуд сураси, 52 оят).
-Нуҳ алайҳиссалом ҳам: «Роббингизга истиғфор айтинг…», дедилар.
(Нуҳ сураси, 10 оят).
Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: «Аллоҳга қасамки, албатта мен Аллоҳ таолога бир кунда етмиш мартадан кўп истиғфор айтиб, тавба қиламан», дедилар.
(Имом Бухорий р.а. ривояти)
Аллоҳ таоло яратган барча махлуқотлар ичида У Зотни энг яхши танийдиган зотлар, бутун илмларнинг соҳиблари бўлган пайғамбар алайҳи саломлар истиғфор айтиш кераклигини таъкидламоқдалар.
-Чунки бахт - саодат, фарзанд, бойлик илм - ҳидоят ва бошқа бутун ризқларни йўлини қилинган гуноҳлар тўсиб туради. Гуноҳларни эса ризқнинг йўлидан фақатгина истиғфор олиб ташлай олади. Ва гуноҳлар сабабли келаётган азоб, мусибатларни даф бўлишига сабаб бўлади...
Аллоҳ таоло айтади:
- «Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас»
(Анфол сураси 33-оят)
Роббингиздан мағфират сўранглар, албатта У ўта мағфиратли бўлган зотдир.(Шунда) У зот устларингизга осмондан ёмғир қуйдирур. Ва сизларга мол-дунё, бола-чақа билан мадад берур, ҳамда сизларга боғу бўстонлар (ато) қилур ва сизларга оқар дарёлар (ҳадя) қилур»
(Нуҳ сураси 10-12-оят)
Бу неъматларнинг барчасига биргина мўъжизали калимани кўпроқ айтиб гуноҳларга тавба қилиш билан эришасиз...
Астағфируллоҳа
ва атувбу илайҳ
Мино Макка шаҳрининг шарқий томонида жойлашган ва у Ҳарам ҳудудига киради. Атрофини тоғлар ўраб туради бўлиб у ерда хеч ким яшамайди. Фақат Ҳаж мавсумида ҳожилар учун керак бўлади холос. У дунёда энг кўп чодирлар тикилган шаҳар деса бўлади. У ҳар йил бир вақтнинг ўзида 2млн 6юзминг (бу йил бундан ҳам кўпроқ) кишига ўз бағридан жой беради. Чодирлар жуда ҳам катта ва ҳар бири кондиционерлар билан жиҳозланган.
Читать полностью…НУРИ ЖАБАЛ
(Нур таралган тоғ)
Маккадаги Хиро тоғи. Саодат асри мана шу ердан бошланган. Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга биринчи ваҳийни худди шу тоғдаги ғорда келтирган. Кейинчалик замон ривожланиб баланд баланд иморатлар қурилди. Унинг устидан самолётлар, космик кемалар учиб ўтди. Аммо у ҳамон мағрур ва виқор билан турибди. Аллоҳ Ўзининг Ҳабиби соллаллоҳу алайҳи васалламга биринчи бор "Ўқи" оят-ваҳийсини туширган ғорда икки ракат намоз ўқишлик барча ният қилганларга насиб этсин...Амийн!
Мусулмонман деганларга..
Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссалом тилларидан ҳикоя қилиб: "Ким менга эргашса, у мендандир"*, дейди. Бу ким менга эргашмаса, менданмас, деганидир. Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссаломдан: "Албатта ўғлим аҳлимданку?!" деганларини ҳикоя қилиб, бунга: "Эй Нуҳ, албатта у(ўғил) аҳлингдан эмас. Албатта, у яхши амал эмасдир", * дея жавоб қилади.
Демак, эргашишлик гарчи бегона бўлсада, эргашувчини эргашилганнинг бир бўлагига айлантиради. Бунга Салмон Форсий розияллоҳу анҳу мисол бўладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Салмон биздан-аҳли байтдан" деганлар. Ҳаммамиз Салмонни форслик эканлиларини биламиз. Лекин ўзларига эргашгани учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга шундай таълим бердилар. Демак, эргашишлик алоқадорликни исбот этса, эргашмаслик алоқа узилишини қарор топтиради.
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий, "Тожул-арусул ҳовий" китобидан
---
* Иброҳим сураси, 36-оят.
** Ҳуд сураси, 45-оят
*** Ҳуд сураси, 46-оят.
АНДАЛУС
Қуртуба кутубхонасидаги китоблар сони 325 ҳижрий санада 400.000 (тўрт юз минг)дан ортиқ бўлган. Ҳолбуки ўша пайтда босмахоналар ҳали мавжуд эмас эди. Барча китоблар қўлда ёзилар эди. Бу иш нусха кўчирувчи хаттотларга топширилган эди.
Бир кишига бирор китоб керак бўлса нусха кўчирувчининг олдига бориб унга қанақа китоб кераклигини айтар, нусха кўчирувчи эса Қуртуба кутубхонасига бориб мижоз истаган китобдан нусха кўчириб берар эди!
Демак, аждодларимиз китоб ўқишган...!
Бир куни бўри билан эшак бир масала устида тортишиб қолишибди ва ҳал қилиб бериш мақсадида шернинг ҳузурига боришибди. Шер масалани эшитиши биланоқ бўрини жазолашни буюрибди. Бундан норози бўлган бўри шерга юзланиб:
– Ахир, мен ҳақ эдим-ку! Нимага мени жазолашга буюрдинг? – дебди.
Шунда шер:
– Тўғри, сен ҳақ эдинг. Бироқ, эшак билан тортишганинг сенинг айбинг эди, – деб жавоб қилибди!
P.S.: Ҳаётимиз эшаксифатлар билан тўла. Ҳар бири билан тортишиб ўтирсак, умримиз зое кетгани билан бир қаторда шаънимизга ҳам доғ тушиши ҳеч гап эмас. Уларга эътибор қилманг. Бундайлар ортингиздан ҳанграб-ҳанграб, қолиб кетишади
••┄┄┄❅┄┄┄•••
#ибрат
Олтиндан қиммат сўзлар
– Ҳаётида муваффақият қозонган одамни кўрмадим. Агар кўрган бўлсам, ота-онасига яхшилик қилиш насиб қилган одам бўлади.
– Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.
– Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки саждага йиқилинг.
– Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди
– Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир. Жамол ва чиройнинг сабаби табассумнинг кўпидир. Ҳайбатли, виқорли бўл!
– Инсон таълим олган нарсаларнинг энг чўққиси, ҳар бир фикрни эшитиб, уни ҳурмат қилишидир. Ундан қаноатланиши шарт эмас.
– Солиҳлардан бири: "Фарзандингга Қуръонни ўргат. Қуръон унга барча нарсани ўргатади", деди.
– Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди.
Ўлим энг катта мусибат эмас, балки ҳаётнинг ўзгармас қонунидир. Лекин энг катта мусибат сен ҳаёт бўлганинг ҳолда қалбингдаги Аллоҳдан қўрқувнинг ўлишидир.
Читать полностью…🏚️ Арқом бин Арқом розияллоҳу анҳунинг ҳовлилари ўрни.
Арқом бин Арқомнинг уйлари Сафо тоғи олдида бўлган эди.
Набий алайҳис-салом даъватнинг илк Макка даврида дастлабки мусулмонлар билан ушбу уйда махфий жамланиб уларга Қуръон ва ислом таълимотларини ўргатар эдилар.
Ушбу уй ўрни тарихий белги сифатида масжидул ҳаром эшиги ўрнида Арқом бин Арқом номи билан мангу турибди.
Қаттиқ чанқоқдан қайси сувни танлаб ичишни ғам қилаяпсизми; кола ичсаммикан, пепсими ёки компот, ўрик шарбати, балки айрон ичсаммикан?…
Читать полностью…Ўзингиз холис ўйлаб кўринг: қайси динда бундай муҳташам ибодат бор?
Ҳа, фақатгина(!) бизнинг динда бор!!!
Динимиз душманларини ҳам тўғри "тушуниб" қўявериш керак, уларга ҳам осон эмас: бундай маросимларимизни кўргач, уларнинг кўзи чиқиб кетади, юраклари эзилиб, қўрқиб кетишади.
Покистонлик (1999 йилда вафот қилган) шоир ва ёзувчи Мирзо Адиб "Мисбоҳ" деган китобида қуйидагиларни ёзади:
1960 йиллари Деҳлига ишлагани бордим. Кунлардан бирида автобусдан тушиб, чўнтагимни қарасам кимдир мени тунаб кетибди. Ўшанда чўнтагимда 9 рупия ва конвертда меҳрибон онамга ёзган мактубим бор эди, унда: "ишдан ҳайдалдим, бу ой одатда юборадиган 50 рупияни юборолмайман...", деб ёзгандим. Хатни кейинроқ қўлимга рупиялар тушса юбораман деган умидда уч кундан бери чўнтагимга солиб юрган эдим. Мендан ўғирланган 9 рупия арзимас пул бўлганига қарамай, ишдан қувилган, пули ўғирланган одамга 9000 рупияга тенг эди.
Бир неча кундан кейин онамдан хат келди. Мен ҳар доим юборадиган пулни сўраб ёзган бўлсалар керак дея қалбимга хавотир оралади. Лекин хатни ўқиб ҳайратга тушдим. Унда онам менга раҳматлар айтиб ва ҳаққимга дуолар қилиб шундай дебди: "Менга юборган 50 рупия ҳаволанг етиб келди. Болажоним, сен жуда ажойиб инсонсанда, ишингдан ҳайдашларига қарамай маблағни ҳечам кечиктирмай вақтида юборибсан. Сенга омад ва кенг ризқ сўраб ҳаққингга дуо қиламан".
Онамга бу маблағни ким юборди экан, деб бир неча кун ҳайратда юрдим. Кунлар ўтиб қўлимга хунук дастхат билан ёзилган яна бир мактуб келиб тушди. Унда мактуб эгаси шундай ёзарди: "Манзилингни конвертингдан олдим. 9 рупиянгга олдин жамғариб қўйган 41 рупиямни қўшиб онагга, хатингдаги манзилга юбордим. Очиғини айтсам онам ва онанг ҳақида ўйладим. Онанг оч-наҳор қолиб сени ва онангни гуноҳига қолмайин дедим. Сенга саломларим бўлсин. Мен сени автобусда тунаб кетган ўғриман, мени кечир".
Баъзан ҳақиқатдан йироқ соҳта шиорларни кўтариб олганлардан кўра анча шарафлироқ ўғриларни учратиб қоламиз!!!
© Арабчадан таржима.
#ибрат
Фарзандингизни отасига меҳрибон қилиб тарбияланг ва ҳар қадамда отанинг ўрни бошқачалигини ҳис қилиб яшасин.
• Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.
• Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.
• Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.
• Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.
• Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.
• Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.
• Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!
• Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!
Аллоҳ насиб қилиб ҳаж амалини бажаришлик учун Каъбатуллоҳга келганимиздан бери, кўрган энг таъсирли ҳолатимиздан биттаси шу бўлди.
Бу инсон ҳаж амалини бажаришлик учун келиб, кунларнинг энг афзал кунларида, эҳром ўраган ҳолида, намоз вақтини кутиб, Байтуллоҳни ёнида жон топширган бахтли инсонлардан бири бўлди.
Миллиондан ортиқ инсон жанозасини ўқиган, уларни ичида улуғ олимлар, қорилар, Аллоҳнинг авлиёларидан бўлмиш тақводор инсонлар бор эди. Кафанликлари ўзини эҳромидан бўлди. Жанозаси Каъбатуллоҳни ёнида ўқилди. Кўрганларнинг кўпчилиги кўз ёшларини тутиб тура олмадилар. Тобути талаш бўлди. Жанозаси ўқилар ўқилмас тобутни елкага олгани ҳамма шошиб қолди. Аллоҳнинг меҳмони бўлмиш бу инсон юзи кулган ҳолда кетди. Аллоҳ раҳматига олсин!🤲🏾
Оч йўлум, ё раб, Мадина сориға қўйсам қадам,
Равзайи дўстунг тавофини манга қилғил карам,
Ҳужраи Аҳмадни умматга қилибсан муҳтарам,
Орзу айлаб, ҳамиша йиғласам ман дам-бадам,
Кўрмайин ўлсам, кетар кўксум аро минг дарду ғам.
Аввало қилсам ирода, сидқу ихлосим тузиб,
Айшу ишратлар билан ҳою ҳаваслардин безиб,
Бу жаҳон нашъу намосидин тақи кўнгул узиб,
Ул ҳабибинг ишқида дашту биёбонлар кезиб,
Мисли ўлганлар каби айлай вужудимни адам.
Хорлик тортсам биёбонлар аро Адҳам каби
Ким, мададкорим бўлуб, йўл бошласа руҳи наби,
Ул Абу Бакру Умар, Усмон, мадад қилса Али,
Рўсияҳ, шарманда уммат, кел, деса ҳазрат мани,
Жумла армоним кетиб, кўксумда қолмасдур алам.
Аввало йўлға қадам қўйғонда эҳром боғлайин,
Тавбалар айлаб гуноҳимға пушаймон айлайин,
Ҳаж қилиб, Мино бориб турганда чандон йиғлайин,
Муздалифдин тош отиб, иблисни бағрин доғлайин,
Ул «Ҳажар асвад» зиёротин қилиб, кирсам ҳарам.
Улмайин етсам, Мадинага бориб, анда қолай,
То ҳаётим борича йиғлаб юриб хизмат қилай,
Ҳар куни марқадларини гирдидин минг ўргулай,
Гар қазо етса, Ҳазиний, остонингда ўлай,
«Жаннатул-бақя» заминидин насиб этса эгам.
АРАФА КУНИ ИМКОН ТОПГАНЛАР УЧУН РЕЖА
(ОЛЛОХ РОЗИ БЎЛСИН СИЗЛАРДАН!)
1. Арафа кечаси (ёлғон арафа куни) барвақт ухланг!
2. Эртаси куни саҳарлик қилиш учун саҳарда туринг.
3. Ҳеч йўқ 4 ракаат таҳажжуд намозини ўқинг! Бошингизни саждага қўйиб дунё ва оҳират яхшилигини сўранг! Шундай кунларга етказганига ҳамдлар айтинг!
4. Бомдод вақти киргунча «Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар» (Оли Имрон,18-оят)дан бўлиш учун истиғфор билан машғул бўлинг!
5. Бомдод азонидан беш дақиқа олдин сиз намозга тайёр бўлинг! Тасаввур қилинг таҳоратингизнинг охирги томчиси билан таҳорат аъзоларингизнинг барчасидан гуноҳларингиз оқиб тушиб кетяпти.
6. Таҳоратдан сўнг айтиладиган дуони айтинг!
7. Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбиру ташриқни айтинг!
8. Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонги зикрлар билан машғул бўлинг! Кун чиқиб ўн беш дақиқа ўтгандан сўнг...
9. Ҳаж ва умра савоби ёзилиши учун Ишроқ намозини ўқинг!
10. Сизни энди танлаш ҳуқуқингиз бор. Агар ухламасдан шу кунни ўтказа олсангиз , ухламанг! Ҳар сониянгиз ғанимат билиб зикр, дуолар қилинг! Ва ижобатига ишонинг!
11. Ёки Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб олинг!
12. Сўнг уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракаат Зуҳо намозини ўқинг. Такбир, зикр, тиловатни айниқса:
«Ла илаҳа иллоллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр »ни кўпайтиринг.
13. Пешин намозини ўқинг! Такбир айтинг! Қуръонни бир оз тиловат қилинг!
14.Арафотда ҳожилар учун қилинувчи арафа хутбасини агар имконият топсангиз жон қулоғингиз билан эшитинг!
15. Асрни ўқинг! Такбир айтиб кечки зикрлар, дуолар қилинг!
16. Шом номозига бир соат қолганда Қуръон ўқишни бошланг! Ҳушуъ ила дуолар қилинг!
17. «Эй, Роббим шу куннинг қуёши ботар экан, мен жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатинг ёзилган бандаларинг қаторида ёзгин» деб дуо қилинг!
18. Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! Дуоларингиз қабул бўлишини биз ҳам сўраб қоламиз!
19. Шомга азон айтилди. Ифтор қилишни бошланг!!!
Ундан олдин кўп дуо қилинг! Ёдингизда бўлсин рўзадорнинг дуоси албатта ижобат бўлади!
20. Бу хатни аҳлу оилангиз, яқинларингиз ва жаннатда бирга бўлишни истаган инсонларингизга улашинг!
Нодон фарзанд
- Ўғлим, бугун негадир мазам бўлмаяпти, бугун докторга олиб борасанми дегандим..
- Ота биласиз, ишлик одамман, бугун вақтим йуқ эртага олиб борарман..
Ота ўғлининг ортидан қараб қолди. Бироздан кейин катта невараси етти ёшлик болакай чой олиб кирди.
- Бобо яхшимисиз? Нега хафа бўлиб ўтирибсиз? Ёки бирор жойингиз оғрияптими? - деди бобосини қучоқлаб.
- Йўқ, болам яхшиман, ўзинг яхшимисан? Ўқишларинг яхшими?
- Ҳа, яхши, кеча учта беш олдим!
- Баракалла ўғлим, яхши ўқи, яхши ўқисанг даданга ўхшаб катта одам бўласан!
- Бобожон сизга бир гап айтайми?
- Айтақол болам.
-Кеча дадам сизни ойимга "бу чол минғирлайвериб жонимга тегди" деди.
Ота жим қолди бироздан кейин паст эшитилар эшитмас овозда деди:
- Ҳа болам, дадангни қийнаб қўйибман..
Ота энди ўғлига гапирмай қўйди. Нодон ўғил эса отани йўқламасди. Орадан бир неча кунлар ўтди. Бир куни уғилнинг ишхонасидаги телефон жиринглади.
- Дадаси, ўша савил қолгир дориларни олиб келинг, дадангизни мазаси йўқ, оғирлашиб қолди. Тез етиб келинг! Тезроқ мен қўрқяпман!
Шу суҳбатдан кейин ярим соат ўтиб ота жон берди. Доктор бир ой олдин ёзиб берган дориларни кўтариб ховлиққанча кириб келган ўғил эшик ёнида унга тикилиб турган ўз ўғлининг кўзларига тик қараёлмади.
Ота ўғлининг олиб келадиган дориларига эмас, унинг меҳрига, бир оғиз ширин сўзига илхақ бўлиб, жон берганини нодон ўғил билармикин?
Билганда энди нима ўзгарарди. Барибир энди кеч, жуда кеч. Лекин унинг ҳам ўғли бир кун улғаяди.
Қайтар дунё!!!