durdonadur | Неотсортированное

Telegram-канал durdonadur - ANDIJON DURDONALARI

4937

Ушбу каналда соф Ханафия мазхабида бўлган, ақидаси тўғри деб билган уламоларимизни, ахли илмларимизни сухбат ва насихатларини қўйиб борилади. YouTube kanalimizga ham obuna bo'ling 👇🏻 https://youtube.com/c/AndijonDurdonalari @Faqiirbot

Подписаться на канал

ANDIJON DURDONALARI

⚡️Саудия Арабистони Қироллиги Масжид ан-Набавийни 3 кунга зиёрат қилиш учун 3D виртуал дастур жорий этилди.

3D саёҳатда Масжид ан-Набавийда хоҳлаган жойга боришингиз мумкин
.

Агар сиз уни очсангиз, у ерда ҳамма нарсани кўриш учун ҳар бир ёрлиқни босишингиз мумкин.
Ажабланарли даражада чиройли.
https://vr.qurancomplex.gov.sa/msq/
Биринчи марта босганингизда
У сизга масжиддаги маҳсус жойлар рўйхатини беради.
Қайси бирини томоша қилишни танлашингиз мумкин.
Ва бармоғингиз билан Сиз кўрсатилган жойни айланиб чиқишингиз ва катталаштиришингиз мумкин.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

🕋Хаж покланиш сафари китоби билан
Хаж ва Умра ибодатингизни
Тула тукис адо этинг🕋

Мавзуси: кулланма
Тили: криллча
Сахифаси: 44 бет
Мукаваси: юпка
Хажми: урта
Ранги: каймок ранг
Нархи: 25 000 сум.

Мурожаат Учун ⬇️
📱+998 99 630 90 70

✈️ @XM_68139030

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

"ВАФО"
Жаноби Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг боболаридан бири Ҳошимнинг асл исмлари Амр бўлган. Нега Ҳошим деб ном олганини биласизми?

Араб тилида "ҳашама" сўзи "синдирмоқ", "майдаламоқ" маъноларини англатади. Жаноб Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг боболари Амр Маккаи Мукаррама аҳлига “сарийд” номли таом тарқатгани учун шу номни олганлар. Сарийд - бу нон ва гўштни қайнатилган сувга майдалаб солиб ейиладиган таомдир.
Маккаи Мукаррамага қаҳатчилик келганида Амр узоқ йўл юриб Фаластинга, айнан Ғазо(Ғазза)га ун олгани келадилар. Бу ердан туяларига ун ортиб Маккаи Мукаррамага борадилар. Етиб келгач, туяларини сўйиб, қозонлар осиб Маккаи Мукаррама аҳлига сарийд пишириб тарқатадилар. Ана шу иши туфайли Амр энди Ҳошим деб чақирила бошлайдилар.
Энг қизиғи Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг боболари Ҳошим охирги сафарида айнан Ғазода вафот қиладилар ва шу ерда дафн қилинадилар. Шунинг учун Ғазо "Ҳошимнинг Ғазоси" деб ҳам аталади.

Замон айланди.
Ҳа, замон айланиб, айнан Қурайшни очлик ва ўлимдан сақлаб қолган Ғазо аҳлидан нон ва унни Макка аҳли ман қилиб қўйди!
Мана сизга "вафо"!

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Абдуллажон махсим домла.
Аллоҳдан қўрқиш ҳақида.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

85 га бордизми?
➖88 га бордим
➖Вой вўўў табаррук бўлиб қолибсизку


Шу отахонларни ёшларига етишлик барчаларимизга насиб этсин

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Нурмухаммаджон домла.
Бароат кечаси хақида
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

БАРОАТ ТУНИ

 Шаъбон ойининг ўртасидаги кечанинг фазилати борасида кўплаб ривоятлар келган бўлиб, уларнинг ичида саҳиҳлари ҳам, заифлари ҳам бор. Аммо умумий маънода мазкур ривоятлар бу кечанинг алоҳида фазилатга эга эканлиги ва у кечани ибодат, зикру тасбеҳ ва истиғфор билан ўтказиш савобли бўлишига далолат қилади.

Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар: «Аллоҳ таъоло Шаъбоннинг ўртасидаги кечада махлуқотларига юзланади ва ҳамма бандаларини мағфират қилади. Илло, мушрик ёки бир-бири билан жанжалда бўлган кишилар бундан мустасно» (Байҳақий, Табароний, Ҳайсамий рохимахумуллохлар ва бошқалар ривояти).

Абу Саълаба ал-Хушаний разияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар:
«Шаъбоннинг ўртасидаги кеча келганда Аллоҳ бандаларига назар солади. Ва мўминни мағфират қилади, кофирларга эса вақт беради. Бир-бирига кек сақлаган гина эгаларини эса токи ўзлари уни (яъни гина кудуратни) тарк қилмагунларигача гиналари билан ташлаб қўяди» (Байҳақий, Табароний ва Ибн Қонеъ рохимахумуллохлар ривоятлари).

Мазмунан юқоридаги ҳадиси шарифлар билан бир хил бўлган яна кўплаб ривоятлар ҳам келган.

Мазкур кеча ҳақида уламоларнинг сўзларидан намуналар:

Муҳаммад Анваршоҳ Кашмирий (вафотлари: 1353ҳижрий) раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Бу кеча яъни Бароат кечасининг фазли борасида саҳиҳ ривоятлар собит бўлган. Аммо, у ҳақда баъзи китобларнинг эгалари зикр қилган заифу мункар гапларнинг эса асли йўқ» («ал-арфу-ш-шазий шарҳу сунани-т-термизий»: 2/172).

Мулло Хисрав Ҳанафий номи билан танилган Муҳаммад ибн Фаромуз рохимахуллох (вафотлари: 885ҳижрий) «дурару-л-ҳуккаам шарҳу ғурори-л-аҳкаам» китобларида шундай дейдилар: «Рамазоннинг охирги ўн кечасини, икки ҳайит кечаларини, Зулҳижжанинг ўнинчи тунини ва Шаъбоннинг ўртасидаги кечани (ибодат билан) иҳё қилиш, мандуб (яъни тарҳиб этилган ва хуш кўрилган, мустаҳаб) амаллар сирасига киради».

Ибн Нужайм Мисрий-Ҳанафий номи билан донг таратган аллома Зайниддин ибн Иброҳим ибн Нужайм рохматуллохи аълайх (вафотлари: 970 ҳижрий) айтади: «Ворид бўлган ҳадисларга биноан Рамазоннинг охирги ўн кечасини, икки ҳайит кечаларини, зулҳижжанинг ўнинчи тунини ва шаъбоннинг ўртасидаги кечани (ибодат билан) иҳё қилиш, мандуб амаллардан саналади» («ал-баҳр ар-роиқ»).

Имом Муҳаммад ибн Идрис Шофеий раҳимаҳуллоҳ (вафотлари: 204 ҳижрий) айтадилар: «бизга етиб келган (осорлар)га кўра дуо бешта кечада (тез) ижобат бўлар экан. Улар: Жума кунининг оқшомида, Азҳо байрамининг оқшомида, Фитр ҳайитининг оқшомида, ражаб ойининг илк кечасида ва шаъбон ойининг ўртасидаги кечада» (Имом Шофеий: «ал-Умм»: 1/264).

Яна кўплаб уламою аҳли илмлар шаъбон ойининг ўртасидаги кечада ибодат билан машғул бўлишнинг фазилатли эканлигини ўз китобларида қайд этганлар. «Ал-мавсуъа ал-фиқҳийя» номли фиқҳий энциклопедиянинг «иҳёул-лайл» (тунни ибодат билан жонлантириш) бобида шундай дейилади: «Фуҳақоларнинг жумҳури Шаъбон ойининг ўртасидаги кечани иҳё қилиш мандуб эканлигини қабул қилишган. Жумҳурга кўра, Шаъбон ойининг ўртасидаги кеча уни (ибодат билан) қоим қилиш мустаҳаблиги билан ажралиб туради. Зеро, унинг фазли ҳақида саҳиҳ ҳадислар ворид бўлган».

Шайх Ваҳба Зуҳайлий шундай дейди: «икки ҳайит кунининг кечалари, қадр тунини иҳё қилиш учун рамазоннинг охирги ўн кунининг кечалари, зулҳижжанинг ўн кечаси ва шаъбоннинг ўртасидаги кечани иҳё қилиш мандуб саналади. Бу эса мазкур кечаларни тўлиқ қамрайдиган ёки уларнинг аксар вақтини ўз ичига оладиган ҳар қандай ибодат билан амалга ошади. Зеро, бу ҳақда саҳиҳ ҳадислар собит бўлган» («ал-фиқҳ ал-ислаамий ва адиллатуҳу»: 2/299).

Юқоридагилардан хулоса қиладиган бўлсак, Бароат кечаси деган ном билан машҳур бўлган Шаъбон ойининг ўртасидаги кеча яъни ойнинг 14-кунидан 15-кунига ўтар кечани ибодат билан тирилтириш улуғ ажру савобларни қўлга киритишга сабаб бўладиган фазилатли кечалардан ҳисобланади. Шунингдек, мазкур кечанинг фазилатли оқ-ойдин кечаларга (айёмул бийз) тўғри келиши туфайли кундузлари рўзадор, кечалари эса ибодатда қоим бўлиш туфайли фазилат устига фазилат бўлиб, ажру савоблар ҳам қат-қат берилади, иншааллох.


@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

روي عن حسن البصري: أنه قال : حدثني ثلاثون من أصحاب النبي صلي الله عليه و سلم: 《 أن من صلي هذه الصلاة في هذه الليلة نظر الله اليه سبعين نظرة و قضي الله له بكل نظرة سبعين حاجة أدناه مغفرة》.

تفسير روح البيان

Хасани Басрий рохматуллохи аълайх дан ривоят қилинади, албатта у зот айтдилар:
" Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўттиз (30)та асхоблари розияллоҳу анҳум менга хикоя килиб бердилар- "Кимийки бу (бароат) кечада юз (100) ракъатли намозни ўқиса, Аллох таъоло у кишига етмиш (70) марта назар қилади ва Аллох у кишини хар бир назарига етмиш (70)та хожатини чиқаради, хожатни энг адноси (пасти,кичиги ) магфиратдур".


" Тафсири рухул баён " китобидан.

@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

ШАЪБОН ОЙИ РЎЗАСИ ҲАҚИДА
ХОЛИС ЭСЛАТМА !!!

Шаъбон ”тарқалиш» деган маънони англатади. Араблар ушбу ойда сув излашиб тоғ-адирлар оралаб тарқалиб кетишар эди. Шаъбон ойи фазилатли ойлардан биридир. Бу тўғрида Набий Соллоллоху алайхи ва салламдан саҳиҳ ҳадислар келган !!!

1. Бу ойда имкон қадар кўпроқ нафл рўзалар тутилади !!!

2. Бу ойда мўмин-мусулмонларнинг солиҳ амаллари Аллоҳ Азза ва Жаллонинг ҳузурига кўтарилади.
Қуйида келадиган ҳадиси шарифлар сўзимизга яққол далил бўла олади:

1) Оиша Розияллоҳу анҳодан
ривоят қилинади:

”Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни Рамазондан бошқа ойнинг рўзасини тўлиқ тутганларини кўрмадим. Шаъбонда тутганчалик кўп рўза тутганларини ҳам кўрмадим”!!!
(Бухорий ва Муслим ривояти) !!!

Ушбу ривоятга асосан, Пайғамбаримиз Соллаллоҳу алайҳи ва саллам фақат Рамазон ойининг рўзасини тўлиқ тутганларини билиб оламиз. Демак, Рамазондан кейин энг кўп рўза тутиладиган ой Шаъбон экан !!!

2) Шаъбон ойида кўп рўза тутишнинг ҳикмати нимада? – дейилса, Ҳофиз Асқалоний айтадилар: Бу борада Насоий ва Абу Довуд Усома ибн Зайд Розияллоҳу
анҳудан ривоят қилган, Ибн Хузайма саҳиҳ санаган мана бу ҳадис энг
муносиб жавоб бўла олади:
”Бир куни мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шундай савол бердим: ”Ё Расулаллоҳ, мен биронта ойда
Шаъбон (ойи)дагидек рўза
тутганингизни кўрмадим”?
Расулуллоҳ Соллаллоҳу алайҳи
ва салам дедилар:
"Бу шундай ойки, одамлар Ражаб билан Рамазон ўртасида ундан ғафлатда қолишади. Бу ойда амаллар оламлар Хожасига кўтарилади. Бас, шундай экан, мен амалимнинг ўзим рўзадор ҳолимда кўтарилишини яхши кўраман”!!!
Ушбу ҳадисдаги ”Бу шундай ойки, одамлар Ражаб билан Рамазон ўртасида ундан ғафлатда қолишади», – деб айтган сўзларида инсонлар бу икки буюк ой, яъни Ражаб ва Рамазон ойи билан овора бўлиб қолишлари, натижада, бу (Шаъбон) ойдан ғафлатда қолишларига ишора бор. Демак, юқоридаги ҳадислардан олинадиган фойдалар:

1. Бу ойда энг афзал ибодат – нафл (қўшимча) рўзаларни кўпайтириш !!!

2. Агар кимда ким кўпроқ рўза тутишга қодир бўлса, марҳамат, рўзани кўпайтирсин. Қайси кунлари тутишининг мутлақо фарқи йўқ. Лекин ким кўп кунлар тутишга қодир бўла олмаса, душанба ва пайшанба кунларида ёки "Аййамул бийз", яъни ҳижрий ойнинг 13-14-15 кунлари нафл рўза тутгани маъқул !!!

3. Нафл намозлар фарз намозларнинг кам-кўстини тўлдирадиган омиллар ҳисобланса, рамазондан олдинги ва кейинги нафл рўзалар ҳам ана шулар жумласидандир !!!

Яна бир эслатма: уламолар ҳадислардан келиб чиқиб, бу ойда кўпроқ рўза тутиб юрган одамларга Рамазонга бир кун ёки икки кун қолганда янги ой кўриниб қолиш эҳтимолидан келиб чиқиб, рўза тутмасликка маслаҳат беришади.
Аммо агар инсон душанба ва пайшанба, ёки ҳар ойнинг уч кунида тутадиган одатий рўзалари бўлса, Шаъбоннинг ярмидан кейин тутилса ҳам зарари йўқ. Чунки Пайғамбар алайҳиссолату вассалом бундай деганлар:
”Рамазондан бир ёки икки кун
аввал рўза тутманглар !!!
Бироқ, бир киши (нафл) рўза(ларини) тутаётган бўлса, тутаверсин"!!!
(Бухорий ва Муслим ривояти) !!!

Ўйлаймизки, бу холис эслатмадан
керакли хулосалар чиқариб, ушбу ойдан имкон қадар ғафлатда қолмасликка ҳаракат қиласиз !!!
Аллоҳ таоло бизларни Ўзи рози бўладиган амалларга доим муваффақ қилсин !!!
Амийн.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Ўлгандан кейин ҳам савоб
ишлаб олиш учун 6 йўл: 

📍1. Қайси масжидга бўлмасин,
Қуръон қўйиб қўйинг. 
📍 2. Қайси касалхонага бўлса
ҳам, бир ногиронлар учун
аравача бериб қўйинг. 
📍 3. Қайси масжид қурилиши
бўлмасин, қатнашиб қўйинг. 
📍 4. Қайси жойга бўлмасин
одамлар кўп юрар жойга сув
чиқариб қўйинг.
📍5. Дарахт экинг, тоинки
соясида дам олганннинг
савоби бориб турсин.
📍6. Ҳаммасидан энг осони, шу
ёзилганларни бошқаларга
юборинг.

Аллоҳ таоло Ўзи рози
бўладиган амалларда сизу
бизларни ҳам жумлаи мўмин
мусулмонлар қаторида
бардавом бўлишликка
насиби рўзи айласин.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Тайин қилинган ажал соати етса, вафот топгувчидирсан. Хавфсирашинг, қўрқувинг уни ўзгартиролмас, эҳтиёткорлигинг ортга суриб, кечиктиролмас.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

ибрат
Азон янграмоқда.

Намоз вақти кирди.

Бошлиғи билан кетаётган хайдовчи, бошлиғидан, масжидга кириб, намозини ўқиб чиқиш учун изн истайди.

Бошлиқ, хуш қаршиламаса ҳам изн беради. Хайдовчи масжидга кириб намозини ўқир, машинада қолган бошлиғи уни кутишни бошлайди.

Жамоат намозини битириб чиқади. Фақат унинг хайдовчиси чиқмас эди. Бундан асаби бузилган бошлиғи, машинадан тушиб, масжид ховлисига киради. Масжид деразасидан ичкарига қарайди.

Хайдовчи қўлларини дуога очиб дуо қиларди.
Бундан жахли чиққан бошлиқ, деразасини тақиллатиб;

- Хамма чиқиб кетди. Сен нега чиқмаяпсан? Тезроқ чиқмайсанми?  - дейди.

Хайдовчи бошини буриб бир ибратли жавоб беради:
-- Қўйиб юбормаяпдику, чиқиб кетсам?

-- Ким қўйиб юбормаяпди?

-- Сизни ичкарига қўйиб юбормаган Зот қўйиб юбормаяпди.

Тараддуд ичида қолган бошлиқ, дераза олдидан узоқлашар, бориб таҳоратини олиб келар ва ичкарига киради.

- Ана  қара, мени хам ичкарига қўйиб юборди,  - дейди бошлиқ.

- Албатта, қўйиб юборади. Анча вақтдан бери қилинаётган дуолар бекорга кетадими? Сизнинг ташқарида қолишингизга кўнглим ҳеч рози бўлмади. Кўзда ёшим билан ичкарига киришингизни Роббимга дуолар қилдим. Шукурлар бўлсин, дуом қабул бўлди - дейди кўзидаги ёшлари билан хайдовчи.

Биродарингиз хаққига дуоларда эринманг азизлар!
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Усмоний Султон Сулаймон қонуний Франция императори Франсуага қуйидаги мазмунда бир мактуб юборган:

"
Менким, қирқ саккиз юртнинг императори Қонуний Султон Сулаймонман. Менга етган хабарларга кўра, сенинг мамлакатингда "танца" номида хотин билан эркак бир-бири ила қучоқлашиб, халойиқ олдида очиқчасига ўйин тушадиган одат пайдо бўлибди. Ҳудудларимиз битта бўлгани боис, ушбу разолатли ўйиннинг мамлакатимга ўтиш эҳтимоли мавжуд. Номани ҳумоюним қўлингга етгани замон бу ўйинни тўхтатсанг-тўхтатдинг, тўхтатмасанг, мен ўзим бориб тўхтатаман!".

Ушбу мактуб туфайли Францияда юз йил танца ўйини ман этилган.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Қуръони Каримда 5 та масжид зикр қилинган.
Улар қуйидагилардир:

1. Масжид ал-ҳаром - Маккаи Мукарромадаги Каъбаи муаззама жойлашган энг муқаддас масжид. Бу масжидда ўқилган бир ракат намоз савоби бошқа масжидларда ўқилган 100 000 ракат ўқилган номоз савобига тенг.

2. Масжид ан-набавий - Мадинаи мунавварадаги Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг қабрлари жойлашган масжид.

3. Масжид ал-ақсо - Қуддуси шарифда жойлашган. Мусулмонларнинг илк қибласи ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Меърожга чиққан жой.

4. Масжид ал-қубо - Мадинаи Мунаввара шаҳри яқинида жойлашган ислом тарихида қурилган илк масжид.

5. Масжид аз-зирор - Зарар масжиди. Мунофиқлар томонидан исломга зарар етказиш учун тўпланиб ўтириш учун қурилган Мадинаи Мунаррадаги масжид. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг буйруқлари билан бузиб ташланган.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух ! Бугун 18 январдан 19 январга ўтар кечаси ражаб ойининг биринчи жумаси Яни Роғоиб кечаси бўлади.Ғафлатда қолманг

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Динда адашганлар тўғрисида.
Абдуллажон маҳсум домла.
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Дунё ҳаёти осон бўлганида, синовлари бўлмаганида жаннат эшикларидан бири "САБР" бўлмас эди.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Абдуллажон маҳсим домла.
Одам алайхиссаломни яратилишлари ҳақида.
@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Макка ва Мадина – Аллоҳнинг мўъжизаси. (Россиялик космонавт Макка ва Мадина билан боғлиқ фазовий мўъжиза ҳақида сўзлаб берди)

"Космик фазода бўлган вақтимда ҳамкасбларим билан ўзларининг тунгги ёруғликлари билан ном чиқарган Париж, Европа ва Американинг айрим давлатлари ва бир қатор мамлакатларни фотосуратини олмоқчи бўлдик. Лекин олинган суратлар тиниқ чиқмади. Сўнг Ернинг космосдан суратини олувчи аппарат объектини Саудия Арабистони ярим оролига бурдик, олинган суратдан бутун экипаж хайрон қолди.
Биз суратда икки ёрқин порлаб турган жойларни кўрдик, аммо бу нима эканини билолмадик. Бироздан сўнг нурларнинг чиқиш жойи координатаси аниқлангач бу мусулмонларнинг муборак жойлари - Макка ва Мадина эканини билдик”, - дейди Россия космонавти Анатолий Ивашин.

Анатолий Ивашин космосда кўрган Макка ва Мадинанинг гўзаллигини “Аллоҳнинг мўъжизаси” деб атаган.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Eтти нарса инсонга юкдир (қиёматда ҳисоби ва азоби оғир бўлган нарсалар):

1. Амал қилинмаган илм;
2. Ихлоси йўқ амал;
3. Инфоқ-эҳсон қилинмаган мол;
4. Аллоҳга муҳаббати йўқ қалб;
5. Ибодатсиз тана;
6. Аллоҳга яқинлаштирмаган вақт;
7. Қўл остидагиларга нисбатан Адолатсиз бошқарув.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Бароат кечасида Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум шахслар

1. Мусулмонларга гина сақловчи;
2. Ширк келтирувчи;
3. Ноҳақ одам ўлдирувчи;
4. Зино қилувчи;
5. Силаи раҳмни узувчи;
6. Шим ёки шалворини (манманлик билан) тўпиғидан пастга тушириб, судраб юрувчи;
7. Ота онасига оқ бўлувчи;
8. Доимий ҳамр ичувчи.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
© ANDIJON DURDONALARI каналига аъзо бўлинг ва яқинларингиз билан бўлишинг !!! 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEH

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Бароат кечасидаги намоз хақида.

قال في " الاحياء " يصلي في الليلة الخامسة عشرة من شعبان مائة ركعة كل ركعتين بتسليمة ، يقراء في كل ركعة بعد فاتحة : ( قل هو الله أحد ) عشر مرات ، و ان شاء صلي عشر ركعات يقرأ في كل ركعة بعد فاتحة مائة مرة : ( قل هو الله أحد ) ، فهذه ايضا - اي كصلاة رجب مروية عن النبي صلي الله عليه و سلم في جملة صلوات

كان السلف يصلون هذه الصلاة في هذه الليلة و يسمونها صلاة الخير .

تفسير روح البيان

"Ихё"- номлик китобда айтилади:

Шаъбон ойни 15 кечаси (БАРОАТ)да 100 ракъат намоз ўкилинади.

Намозни тартиби қуйдагича кўринишларда бўлиши мумкин:


1 кўриниш.
Ҳар 2 (икки) ракъатда салом беришлик билан.
(100 ракаъатлик намозни 2 ракаътдан ўқилади)
Намознинг ҳар бир ракаъатида сураи Фотихадан сўнгра сураи Ихлос 10 марта укийди.


2 кўриниш.
Агар хохласа 10 ракъат намоз укийди. (Намозни 2 Ракатлик қилинади 5 салом билан 10 ракаъат бўлади.)
Аммо намознинг ҳар бир ракъатида Фотихадан кейин 100 марта сураи Ихлосни ўкийди.

Бас бу Хазрати пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам жумла намозлар хақида ривоят қилган Ражаб намозига ўхшашдур.
Улуғларимиз бу кечада шу номозни ўқирдилар ва «яхшилик намози» деб номладилар.

" Тафсири руҳул баён" китобидан.

@durdonadur

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Ҳам кулиб, ҳам йиғлаб томоша қиладиган видеоролик бўлибди. Агар вақтида ўзимизни ўнгламасак, ҳолимизга вой бўлади. Шунақа ўйинлар билан қимматли вақтини ўтказадиган яқинларизга ҳамда тиктокчиларга юбориб қўйинг видеони.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Бугунги аксарият мусулмонлар ҳақида аччиқ ҳақиқатлар...

— Иймони бор — ихлоси йўқ:
— Жойнамози бор — намози йўқ;
— Ҳижоби бор — ҳаёси йўқ;
— Соқоли бор — тақвоси йўқ;
— Тасбеҳи бор — зикри йўқ;
— Қуръони бор — тиловати йўқ;
— Суви бор — таҳорати йўқ;
— Таоми бор — шукри йўқ;
— Ҳаёти бор — маъноси йўқ;
— Иши бор — баракаси йўқ;
— Пули бор — ҳаловати йўқ;
— Илми бор — амали йўқ...

Бугун амал бор — ҳисоб йўқ;
Эртага ҳисоб бор — амал йўқ...

Фикр қилинг!

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

- Ҳой, Мажнун, кўрмадингми намоз ўқияпман.
Нега олдимдан ўтяпсан?
- Узр. Мен Лайлининг ишқида сени кўрмай қолдим.
Лекин сен Аллоҳнинг ишқида мени қандай кўрдинг?

Алишер Навоий ҳазратлари

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ дейдилар: “Бир киши бор эди, унга тикан кириб кетса: “Мен аниқ биламан, сен бир гуноҳим (сабабидан)сан. Чунки Роббим азза ва жалла асло менга зулм қилмайди”, дер эди”.

Имом Аҳмаднинг “Зуҳд” асаридан.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

#ҳурмат ҳатто бошларида ҳам...

Аввалги ўтганларда, ҳар ҳолатида Пайғамбаримизга алайхиссалом, Чоҳориёру улуғларга муҳаббатни изҳори, муҳаббатни кўриниши бор эди.
Ҳатто ҳар миллатни бошиларига киядиган дўппиларини тўрт тарафи бўларди, у тўрт тарафида гуллари бўларди, тўрт томонида Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ, Ҳазрати Умар, Ҳазрати Усмон, Ҳазрати Али Розияллоҳу анҳумларни ўша гулларга тимсоллаб, улар бошимизни устида дея ҳурматда бўлардилар.

Устозимиз айтиб бергандилар.

Аллоҳ Таоло муҳаббатлилардан қилсин!

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

КЎЗИМГА КЎРИНМАЙ ТУРИШГА ҚОДИРМИСАН?

   Бадр жанги том маънода Ҳамза ибн Абдилмуттолиб розиёллоҳу анҳуники бўлди десак адашмаган бўламиз. Аллоҳнинг шери ўша кунда рўбарўсидан чиққан отлиқ ва пиёда мушрикни қатл қилди. Ахир қандай қатл қилмасин, у зотнинг лақаблари жоҳилиятда
- “шерлар овчиси” эдику! Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам исломда у зоти шарифни “Аллоҳнинг шери” деб атаган эдилар.
   Ҳамза розиёллоҳу анҳу қурайшнинг жон томирига ургани, қурайш Бадрдаги мағлубиятининг асосий сабабчиси Ҳамза роҳиёллоҳу анҳу эканлигини билгани учун қасос олиш пайига тушди. Ваҳший ибн Ҳарб найзани яхши улоқтирар эди. У бу ишнинг устаси эди. Унга агар Ҳамза розияллоҳу анҳуни қатл қилса озод қилинишини айтишди. Шундай ҳам бўлди. Исломнинг энг буюк қўмондонларидан бири қатл қилинди. Ваҳший эса озод бўлди.
   Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Маккани фатҳ қилгач, Ваҳший қилмишидан қўрққанидан Тоифга қочиб кетди. Унга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари учун қасос олмасликларини, ислом олдинги гуноҳлардан ўтиб юборишини, агар бориб исломга кирса унинг исломи қабул қилиниб авф қилинишини айтишди. Ваҳший Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келди. Набий алайҳис салом ундан сўрадилар:
-Сен Ваҳшиймисан?
-Ҳа!
-Ҳамзани сен ўлдирдингми?
-Иш сизга етиб келганидек бўлди. Мен сизнинг олдингизга Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, сиз эса Аллоҳнинг элчиси эканлигингизга гувоҳлик бериш учун келдим!
   Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Кўзимга кўринмай юришга қодирмисан?!

   Улар қайтиб учрашишмадилар. Ваҳший розиёллоҳу анҳу сўзида турди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг кўзларига қайтиб кўринмадилар. У масжидда охирги сафларда турар, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам кўриб қолмасинлар деб бошини пастга тушириб ўтирар эди. Уруш сафларида эса охирги сафларда турар эди. Вафони кўринг!!!
   Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам вафот қилганларидан сўнг Мусайлама Каззоб пайғамбарликни даъво қилиб чиқди. Унга қарши курашга Ваҳший ҳам мусулмон аскарлари сафида чиқди. Ваҳший Мусайлама Каззобни ўша найзаси билан ўлдирди. Кейинчалик у доимо:
“Бу найзам билан энг яхши инсон Ҳамзани ва энг ёмон инсон Мусайлама Каззобни ўлдирганман!”, деб юрар эди.

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

و اما صلاة الرغائب - و هي اثنتا عشرة ركعة بعد المغرب في أول جمعة من رجب ، يصلي اثنتا عشرة ركعة بست تسليمات ، يقرأ في كل ركعة بعد فاتحة سورة القدر ثلاثا و الإخلاص اثنتي عشرة ، و بعد الفراغ يصلي على النبي صلي الله عليه و سلم سبعين مرة ، و يدعو بما شاء .

الآداب في رجب .


Рогоиб намози - у ражаб ойни, аввалги жумъада , шомдан кегин олтита салом билан ун икки ракъат укиладигон намоздир,ракатни хар бирига, фотихадин кегин уч марта кадр сураси ва ун икки марта ихлос сураси укилинади,намоздин фориг булгандин сунгра Набийимиз с.а.в.га етмиш марта саловат айтилинади ва Аллохдан хохлаган нарсани суралинади.

"Ражаб ойидаги одоб" китобидан

Читать полностью…

ANDIJON DURDONALARI

Ражаб ойида руза тутиш.

1 кун тутса 1000 кун руза савоби берилади.

7 кун тутса 7 дузах эшиги ёпилади.

8 кун тутса 8 жаннат эшиги очилади.

10 кун тутса савобини микдорини Аллохдан бошка хеч ким билмайди.

@durdonadur

Читать полностью…
Подписаться на канал