عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رضي الله عنه قَالَ: ق۪يلَ: يَا رَسُولَ اللّٰهِ لِمَ سُمِّيَ رَجَبُ؟ قَالَ ﷺ : "لِأَنَّهُ يُتَرَجَّبُ ف۪يهِ خَيْرٌ كَث۪يرٌ لِشَعْبَانَ وَرَمَضَانَ"
Анас розияллоху анхудан ривоят қилинади:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўралди: "Нима учун бу ойни Ражаб ойи деб номланган, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб бердилар:
" Чунки бу ойда Шаъбон ва Рамазон ойларидаги буюк яхшиликлар учун тайёргарлик бўлади".
@durdonadur
#Ҳикмат:
Ҳотам ал-Асом розияллоҳу аънҳудан ривоят қилинади: Кимки тўрт нарсани тўрт нарсасиз даъво қилса, унинг даъвоси ёлғондир:
1️⃣ Ким Аллоҳни севишни даъво қилса-ю, Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсалардан тийилмаса, унинг даъвоси ёлғондир.
2️⃣ Ким Пайғамбаримиз алайхиссаломни севишни даъво қилса-ю, фақир ва мискинларни ёмон кўрса, унинг даъвоси ёлғондир.
3️⃣ Ким жаннатни севишни даъво қилса-ю, садақа қилмаса, унинг даъвоси ёлғондир.
4️⃣ Ким дўзахни ёмон кўришни даъво қилса-ю, гуноҳлардан тийилмаса, унинг даъвоси ёлғондир.
МУНАББИҲОТ
«Аллоҳга қасамки, Қуръони каримдан бошқа устун бойлик бўлмагани каби, ундан маҳрум бўлишликдан кўра оғир фақирлик ҳам йўқдир.»
©Ҳасан Басрий (Имом Ғаззолий, «Иҳёи улумиддин»)
Роббим, бизга раҳм қилгин!
Роббим, “вақтиқи, ер ўзига хос зилзилага тушса..”, бизга раҳм қилгин!
Роббим, “..вақтики, ер парча-парча қилиб юборилса..”, бизга раҳм қилгин!
Роббим, “..юзлар оқ ва юзлар қора бўладиган кунда”, бизга раҳм қилгин,
Роббим, «У Кунда на мол ва на ўғиллар манфаат бермас. Ким Аллоҳ ҳузурига саломат қалб ила келса, мустасно», бўлган вақтда бизга раҳм қилгин!
Роббим, “...вақтики кар қилувчи овоз келса”, бизга раҳм қилгин!
Роббим, “..вақтики катта офат (қиёмат) келса…”, бизга раҳм қилгин!
Роббим, «.. у Кунда киши ўз ака-укасидан қочадир… ва онаси ва отасидан… ва хотини ва бола-чақасидан. У Кунда улардан ҳар бир кишини овора қилувчи ўз иши бор», вақтда бизга раҳм қилгин!
Роббим, “..вақтики қуёш букланса.., “вақтики, осмон ёрилса..”, бизга раҳм қилгин!
Роббим, “У Кунда одамлар оламлар Робби ҳузурида тик турарлар”, бўлган кунда бизга раҳм қилгин!
Роббим, “Ўша Кунда ҳеч бир жон бошқа бир жон учун бирор нарса қилиш имконига молик эмас. У Кунда иш Аллоҳнинг Ўзига хосдир” бўлган чоғда бизга раҳм қилгин!
Изоҳ: Оятлар номи ва рақамлари:
1. Воқеа сураси, 1-оят.
2. Залзала сураси, 1-оят.
3. Фажр сураси, 21-оят.
4. Оли Имрон сураси, 106-оят.
5. Шуаро сураси, 88-89-оятлар.
7. Нозиъот сураси, 34-оят.
8. Абаса сураси, 34 - 37-оятлар.
9. Таквир сураси, 1 оят, Абаса сураси, 33-оят.
10. Мутоффиффийн сураси, 6-оят
11. Инфитор сураси, 19-оят.
Умар Розияллоҳу ъанҳу айтганлар:
“ Ўн нарса бор бўлсада, йуқ ҳисобида :
• Аъмри Маъруф қилмаган Олим;
• Амал қилинмаган илм;
• Ишлатилмаган қурол - яроқ;
• Намоз ўқилмаган масжид;
• Ўқилмай уйда турган Қуръон;
• Закот берилмаган бойлик;
• Минилмаган Улов;
• Бойлик кетидан юрган Олим;
• Охиратга тайёрланмай ўтилган Умр;”
Биламиз лекин амал қилмаймиз!?
@durdonadur
Жаннат аҳли нималарга афсус қилади?
Ҳадиси шарифда марҳамат этилишича:
"Жаннат аҳли Аллоҳнинг зикридан ғофил ҳолда ўтказган вақтларидан бошқа ҳеч бир нарсага афсус ва надомат туймайдилар". Яъни аҳли жаннат фақатгина Аллоҳнинг зикридан ғофил бўлиб ўтказган дунё ҳаётлари учунгина афсус ва надомат қиладилар.
Инсоннинг комил инсон бўла олиши учун Ҳақнинг амрларини маҳкам ушлаб, фикри мудом ва зикри мудомда қоим бўлиши керак. Бунда ҳеч бир баҳона ўтмайди.
Ҳадиси шарифда:
"Ҳисоб куни:
— "Нима учун зикрдан ғофил қолдинг?" дея сўралганида,
— "Дунё ишлари мени машғул қилди" деган одамга,
— "Сенинг ишинг Сулаймон (алайҳиссалом) бандамникидан ҳам кўпмиди? У ҳам дунё ҳукмдори, ҳам пайғамбар эди. Бир лаҳза ҳам Ҳақдан ғофил бўлмади."
Шунингдек бошқа бири:
— "Ҳасталигим монеъ бўлди" деганида,
— "Айюб (алайҳиссалом) бандамникидан ҳам ёмонроқ ҳастамидинг? Вужудининг ҳар тарафини ҳасталик ўраб олганди. Бир лаҳза ҳам Ҳақнинг зикридан узоқлашмади".
Бошқа бири:
— "Қийинчилик ва муаммоларим бор эди" дейди. Жавобан:
— "Юнус (алайҳиссалом) бандамникидан ҳам кўпмиди муаммойинг? У балиқнинг қорнида ҳам Ҳаққа тасбиҳ айтишда давом этди".
Яна бириси:
— "Қудуқларга, зиндонларга тушганим учун зикр қила олмадим" деганида,
— "Юсуф (алайҳиссалом) бандамникидан ҳам қийинроқ ҳолатдамидинг? У у ерларда ҳам бир лаҳза бўлса ҳам Ҳақнинг зикрини, фикрини, ҳикматини унутмади!" дейилади."
Бундай эътироз қилганлар ҳар доим мулзам бўладилар, овозлари ўчирилади, уяладилар ва пушаймон бўладилар.
Дунёда ихлосли инсонни Аллоҳнинг зикридан тўсадиган ҳеч бир тўсиқ йўқдир. Тўсиқ бўлган нарса нафснинг ва шайтоннинг иғвосидир.
@durdonadur
#ҲАДИС
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз соллаллоҳу ъалайҳи васаллам шундай дедилар:
«Менинг дунё билан ошнолигим йўқ. Мен бу дунёда гўёки дарахт остидаги соядан бир оз ором олиб сўнгра йўлида давом этган бир йўловчидекман».
(Имом Термизий ривояти)
@durdonadur
АЖОЙИБ ТАЪРИФЛАР
1. Закот- сени тозалаш ва кучингни кўпайтириш учун ўтказиладиган нозик жарроҳлик амалиётидир.
2. Уйланиш- борлиқдаги энг катта масъулият. Унинг ҳар-бир тафсилоти учун ё савоб оласан ёки жазоланасан.
3. Судхўрлик- Аллоҳ таолога қарши расмий уруш эълон қилиш.
4. Барака- Аллоҳнинг махфий қўшинларидан бири.
5. Садақа- хатоларни ўчирувчи.
6. Масжид- Аллоҳнинг ўз аҳбоблари ила учрашиши учун ердаги уйи.
@durdonadur
Бир киши уйида ун қолмаганлиги сабаб буғдойни эшагига ортиб, тегирмон тарафга қараб йўл олибди. Етиб боргач, буғдойни тушириб олиши билан эшаги қочиб кетибди. Буғдойини тегирмончига топшириб, эшагини қидиришга чоғланибди. Эшагини ортидан қидириб бориб топа олмабди. Бу орада жума намози яқинлашганини кўриб: “Сен қаерга борсанг боравер, мен Раббимни ҳузурига бораман” деб, масжидга қараб йўл олибди.
Жума намозини адо этгач, ўйланиб қолибди, тегирмондан унни олиб кетай деса, эшаги йўқ, ноилож уйга қайтибди.
Уйига яқинлашгач, эшакнинг овози эшитилибди, ҳайрон бўлиб хотинидан сўраса, эшакнинг ўзи уйга қайтиб келган экан.
Хотини унга: “Қорнингиз оч бўлса керак, янги ундан нон ёпдим, келтирайми?” – дебди. У яна хайрон қолибди. Ун тегирмонда қолган, уйда ун қолмаган бўлса, хотини қайси янги ундан нон ёпганини сўрабди. Хотини: “Қўшнимиз ҳам тегирмонга борган экан, тегирмончи бизнинг унимизни ҳам қўшиб берворибди. Унимиз ҳам, эшагимиз ҳам ўз оёғи билан кириб келди”, - дебди кулиб.
Киши хотинидан бўлган ишларни эшитиб: “Аллоҳим мен сенинг бир амрингни ожизлик билан бажардим, эвазига шунча эҳтиёжимни қондирдинг. Сенга қанчалар шукр қилсак ҳам кам, Ўзингга беҳисоб шукрлар бўлсин!” – дебди.
Тупроқдан яралдик, яна тупроққа айланамиз.
Муҳими, балчиқлашмасак бўлгани!
Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
Динимиз ишламанг демайди. Лекин "охиратни унуттирадиган даражада ишланг" ҳам демайди.
Читать полностью…#ибрат
Мусо алайҳиссалом ўзига жаннатда ким қўшни бўлишни билдиришини сўраб, Аллоҳ таолога илтижо қилди. Бир куни шундай нидо келди:
- “Эй Мусо, фалон ерда яшовчи қассоб сенинг жаннатдаги қўшнинг ва дўстинг бўлади.”
Мусо алайҳиссалом қизиқиб, қассобнинг қайси ибодати учун бунга муносиб кўрилганини билиш ниятида йўлга чиқдилар. Бориб, қассобни ахтариб топдилар. Қассоб ҳазрати Мусонинг алайхиссалом ҳақ пайғамбар эканини билган ва бунга иймон келтирган, лекин пайғамбарнинг ўзини кўрмаган эди, шунинг учун танимади. Кечқурун қассоб ҳазрати Мусо алайхиссаломни уйига олиб кетди. Таом тайёрлаб, дастурхон тузади. Овқатланишга киришишдан олдин у деворга осиғлиқ бир саватни ерга туширди ва ундан қимирлашга мадори қолмаган бир қари кампирни чиқарди. Худди гўдакни овқатлантиргандек уни едирди, ичирди ва яна саватга солиб, деворга илиб қўйди. Шунда кампир нималардир деб пичирлади. Унинг нима деяётганини тушунмаган Мусо алайҳиссалом қассобдан сўрадилар:
- Бу кампир кимингиз бўлади?
- Бу аёл менинг онам бўладилар. Ўтириб-туришга, еб-ичишга мадорлари етмайди. Шунинг учун ўзим овқатлантираман, сув ичираман, тозаликларига қарайман. Қўлимдан келганича хурсанд қилишга уринаман, - деди қассоб.
- Ҳозиргина нимадир деб пичирлаганди, шунда нима деди? - сўради ҳазрати Мусо. Қассоб жавоб берди:
- "Парвардигорим, мен ўғлимдан розиман, Сен ҳам ундан рози бўл! Жаннатда уни ҳазрати Мусога қўшни қил", - деб дуо ўқиди.
Шунда Мусо алайҳиссалом ўзини танитиш вақти келганини тушундилар ва:
- Мен Аллоҳнинг пайғамбари Мусоман. Аллоҳдан жаннатдаги қўшним ким бўлишини билдиришни сўраб, илтижо қилган эдим. Жаноби Ҳақ сиз эканинггизни маълум қилди. Сизга хушхабар бўлсин, онангизга қилган хизматларингиз эвазига Аллоҳ сиздан рози бўлди. Онангизнинг дуосини қабул айлади ва сизни жаннатда менга қўшни қилди, - дедилар.
Ота-онани дуосини олайлик. Зеро, уларни дуоси ижобат бўлгай!
@durdonadur
Жаннат аҳли нималарга афсус қилади?
Ҳадиси шарифда марҳамат этилишича:
"Жаннат аҳли Аллоҳнинг зикридан ғофил ҳолда ўтказган вақтларидан бошқа ҳеч бир нарсага афсус ва надомат туймайдилар". Яъни аҳли жаннат фақатгина Аллоҳнинг зикридан ғофил бўлиб ўтказган дунё ҳаётлари учунгина афсус ва надомат қиладилар.
Инсоннинг комил инсон бўла олиши учун Ҳақнинг амрларини маҳкам ушлаб, фикри мудом ва зикри мудомда қоим бўлиши керак. Бунда ҳеч бир баҳона ўтмайди.
Ҳадиси шарифда:
"Ҳисоб куни:
— "Нима учун зикрдан ғофил қолдинг?" дея сўралганида,
— "Дунё ишлари мени машғул қилди" деган одамга,
— "Сенинг ишинг Сулаймон (алайҳиссалом) бандамникидан ҳам кўпмиди? У ҳам дунё ҳукмдори, ҳам пайғамбар эди. Бир лаҳза ҳам Ҳақдан ғофил бўлмади."
Шунингдек бошқа бири:
— "Ҳасталигим монеъ бўлди" деганида,
— "Айюб (алайҳиссалом) бандамникидан ҳам ёмонроқ ҳастамидинг? Вужудининг ҳар тарафини ҳасталик ўраб олганди. Бир лаҳза ҳам Ҳақнинг зикридан узоқлашмади".
Бошқа бири:
— "Қийинчилик ва муаммоларим бор эди" дейди. Жавобан:
— "Юнус (алайҳиссалом) бандамникидан ҳам кўпмиди муаммойинг? У балиқнинг қорнида ҳам Ҳаққа тасбиҳ айтишда давом этди".
Яна бириси:
— "Қудуқларга, зиндонларга тушганим учун зикр қила олмадим" деганида,
— "Юсуф (алайҳиссалом) бандамникидан ҳам қийинроқ ҳолатдамидинг? У у ерларда ҳам бир лаҳза бўлса ҳам Ҳақнинг зикрини, фикрини, ҳикматини унутмади!" дейилади."
Бундай эътироз қилганлар ҳар доим мулзам бўладилар, овозлари ўчирилади, уяладилар ва пушаймон бўладилар.
Дунёда ихлосли инсонни Аллоҳнинг зикридан тўсадиган ҳеч бир тўсиқ йўқдир. Тўсиқ бўлган нарса нафснинг ва шайтоннинг иғвосидир.
@durdonadur
#Ҳикмат
Сабр қилсанг, ёмон ўртоқ яхшидир.
Сабр инсонинг кўксини очади, инсонни (уфқни) кенгайтиради. Ойнинг тунда сабр этиши уни ёп-ёруғ ҳолга келтиради. Гулнинг тиканга сабри уни хушбуй ҳолга келтиради. Арслоннинг ахлат ва қон ичра қолиб сабр қилиши уни туя бўталоқлари ила тўйдиради. Пайғамбарлар- мункирларга сабр этмоқ ила Аллоҳнинг хос бандаларига, инсоният гултожиларига айландилар. Кимда гузал бир фазилат кўрсанг, билки у бу фазилатни сабр, ҳаракат, меҳнат -машаққат ила қулга киритган.
Жалолиддин Румий роҳимаҳуллоҳ.
Масжидни тоза супургида ҳар куни бир бор супуриб қӯйиш суннат амалдир.
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Масжиддан ифлосликни чиқарувчига Аллоҳ таоло жаннатда уй бино қилади", деб башорат берганлар.
Очликга сабр қилсанг, унга Рўза дейилади.
Қийинчиликга сабр қилсанг, унга Матонат дейилади.
Инсонлардан етадиган озорларга сабр қилсанг, унга Бардош дейилади.
Тилакларга сабр қилсанг, унга Дуо дейилади.
Туйғуларга сабр қилсанг, унга Кўзёши дейилади.
Соғинчга сабр қилсанг, унга Хасрат дейилади.
Севгига сабр қилсанг, унга Ишқ дейилади.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
#Ҳадис
أَنَّ رَجُلًا سَأَلَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أيُّ الْإِسْلَامِ خَيْرٌ؟ قَالَ: تُطْعِمُ الطَّعَامَ وَتَقْرَأُ السَّلَامَ عَلَى مَنْ عَرَفْتَ وَمَنْ لَمْ تَعْرِفْ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Исломнинг нимаси яхши?» деб сўради. «Таом бермоғинг ҳамда таниган ва танимаганга салом бермоғинг», - дедилар».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
@durdonadur
21 кунлик Умра!!!!
Эллик бошимиз - Абдулфаттоҳ Домла.
Умра сафаримиз қўшимча зиёратларга бой бўлади.
Аҳли Илм Домла билан тўла тўкис адо этиладигон Умра!
Учиш вақти - 18 Январ
Мурожаат учун :
+998996040786
Ризқни жалб қилиш борасида нима дейилган?
Воқеа сурасини ўқишни ҳар кечага вазифа қилиб олиш ҳақида.
Ҳофиз ибн Асокир Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу аънҳу ҳаққиларида шундай ривоят қиладилар:
«Абдуллоҳ ибн Маъсуд вафот этиши арафасида бетоб бўлиб қолдилар.
Усмон ибн Аффон (розияллоҳу аънҳу) унинг зиёратига келиб: «Нимадан шикоятингиз бор?» деб сўрадилар.
Ибн Маъсуд (розияллоҳу аънҳу): «Гуноҳларимдан», дедилар.
Усмон ибн Аффон (розияллоҳу аънҳу) «Нимани хоҳлайсиз?» деб сўрадилар. Ибн Маъсуд (розияллоҳу аънҳу): «Роббимнинг раҳматини», дедилар.
Усмон ибн Аффон (розияллоҳу аънҳу): «Сизга табиб буюрайми?» дедилар. Ибн Маъсуд (розияллоҳу аънҳу): «Табиб (яъни Аллоҳ) мени бетоб қилди», деб жавоб қилдилар.
Усмон ибн Аффон (розияллоҳу аънҳу): «У ҳолда сизга совға-салом буюртирайми?» деб сўрадилар (розияллоҳу аънҳу). «Унга ҳожатим йўқ», дедилар Ибн Маъсуд (розияллоҳу аънҳу).
Усмон ибн Аффон (розияллоҳу аънҳу): «Сизда ҳожат бўлмаса, сиздан кейин қизларингизга қолади», дедилар.
Ибн Масъуд (розияллоҳу аънҳу) бунга жавобан: «Қизларимнинг камбағал бўлиб қолишларидан қўрқяпсизми? Мен уларга ҳар кечада Воқеа сурасини ўқишни буюрганман.
Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Кимки ҳар кечада Воқеа сурасини ўқиса, зинҳор қашшоқликка учрамайди», деганларини эшитганман», деб жавоб бердилар».
Изоҳ: Тунда Воқеа сурасини бошидан охиригача ихлос билан ўқиган одам қашшоқлик кўрмайди, ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради. Тажрибада синаб кўрганлар бунинг ҳақиқат эканини таъкидлашган. Жумладан, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Воқеа бойлик сурасидир. Уни ўқинг, фарзандларингизга ҳам ўргатинг”, деганлар.
Ибн Мардавайҳ ривояти.
#Hadis
▫️Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг шундай деганлари ривоят қилинади: “Қайси бир мусулмоннинг мусулмон ота-онаси бўлиб, савоб умидида эрта тонгдан уларнинг хизматига бел боғласа, Аллоҳ унинг учун жаннатдан икки эшик очади. Улардан биттаси бор бўлса, битта эшик очади. Агар икковларидан бирини аччиқлантирса, то уни рози қилмагунича Аллоҳ ундан рози бўлмайди”. Шунда бир киши “Ота-онаси унга зулм қилсалар ҳамми?” – деб сўраган эди, у зот: “Зулм қилсалар ҳам”, - деб жавоб бердилар.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@durdonadur
"БИЛМАЙМАН"
Ибн Умар розияллоҳу анҳу айтадилар:
"Илм уч нарсадир:
1. Нотиқ китоб;
2. Ўтувчи суннат;
3. "Билмайман", демоқ;".
Исъаадул муфтий.
Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ
"Сизлардан бирортангиз бирон илмдан сўралиб, сўралган нарсани билса, айтсин. Сўралган нарсани билмайдиган бўлса "Аллоҳ билувчидир", деб айтсин. Зотан, бирор кишидан билмайдиган илми ҳақида сўралиб қолса, "Аллоҳ билувчидир", деб айтиши илмдандир".
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу
Имом Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу ўзларига берилган бир неча саволларга жавоб бермаганлар.
Имом Молик розияллоҳу анҳу эса у кишидан сўралган қирқ саккиз масьаланинг ўттиз иккитасига "Билмайман", дея жавоб берганлар. Кўпинча у кишидан элликта саволга жавоб сўрашар, у киши эса биронтасига ҳам жавоб бермас эдилар.
"Исъаадул муфтий".
ҲАЗРАТ ҲИКМАТУЛЛОҲ ДОМЛАНИНГ СЎНГИ ВАСИЯТЛАРИДАН: (тўлиқ)
1)Доимо таҳоратда бўлинглар, таҳоратни мукаммал олинглар;
2)Таҳоратда оёқни тўлиқ ювинглар (пайпоққа масҳ тортманглар);
3) Фарз айн ва чоҳор китобларни фарзандларингизга ўқитинглар. Бу икки китоб Ҳанафий мазҳабидаги муҳим китобларидандир;
4) Бош кийимсиз намоз ўқиманглар, дўппи ёки саллада ўқинглар;
5) Намоз сўнгида Имом Аъзам роҳматуллоҳи алайҳи тариқига кўра уч маротаба дуо қилинглар;
6) Сафар мобайнида фарз намозларни суннатларини адо қилинглар. Кимки сафарда фарз намозини ўқиса-ю, суннат намозини ўқимаса, Аллоҳ наздида намозлари қабул бўлмайди;
7) Воиз ва салафий мавлавийлар, жумладан Покистонда тамомлаган ва бошқа минтақада ўқиб мазҳаб ушламайдиганлардан сақланинглар. Улар мазҳабдан бехабардирлар. Уларда ҳанафийлик моҳияти йўқдир;
8) Интернетдан диний илмларни олманглар, исломни Ҳанафий олимларини хузурида ўқинглар;
9) Ёшларни ўспирин вақтида таълимга ўргатинглар, шундан сўнг намозларини маҳкам ушлайдилар.
Фойдали
Мияни хароб қилувчи 7 одат:
1. Нонушта қилмаслик.
2. Уйқусизлик.
3. Ширинликларни кўп истеъмол қилиш.
4. Кундузлари кўп ухлаш.
5. Таомланаётганда телевизор кўриш.
6. Пайпоқ кийиб ёки бошни бутунлай ўраб ётиш.
7. Вақтида ҳожатхонага бормай, бавлни ушлаб туриш. Бунинг натижасида танада заҳар тўпланади.
ИБРАТ..
АЛБАТТА ЎҚИНГ !
Тимсоҳ оғзини очади, тишлари атрофида узун-узун қуртлар бор. Еган нарсаларининг қолдиқлари тишлари орасида қолади ва бу қолдиқлардан қуртлар пайдо бўлади. Бечора қушлар тимсоҳ оғзидаги қуртларни қайнашини кўради ва қуртларни ўз ризқлари деб биладилар. Тобутни ўзларича яйловзор деб ўйлайдилар. Тимсоҳ, оғзи қушларга тўлиши билан уни шартта ёпиб ютиб юборади. Зийнат ва егуликларга тўла бу оламни, тимсоҳнинг очиқ оғзи деб бил! Умрини, қурт-қумурсқа ва егуликлар учун сарфлаётган эй ғофил! Луқма ортидан чопаётган вақтинг, тимсоҳнинг ҳийласидан ғофил бўлма.
Ҳайвонларда юзлаб ҳийлалар бор экан, ҳайвонлардан ақлан анча устун бўлган инсонларда қандай ҳийлалар бўлиши мумкинлигини бир ўйлаб кўр!
Жалолиддин Румий
Шодон деманг лабим кулар дилим вайрон,
Амали кам жасадимдан хавотирман,
Жайрон каби жоним хушим ҳайрон!
Қабрдаги суҳбатимдан хавотирман.
@durdonadur
#duo
Неъматларнинг бардавом бўлишини сўраш дуоси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ
Ўқилиши:
“Аллоҳумма инний аъузу бика мин заваали ниъматика ва таҳаввули ъаафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика.”
Маъноси:
"Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!"
(Имом Муслим рохматуллохи аълайх ривоятлари)
@durdonadur
"Тошбақа ҳақида тафаккур қиламиз..."
Овқат кетидан югурмайди.
Эртанги кун учун озуқа сақлаб қўймайди.
Бошқа жонзотларга нисбатан ваҳшийлик қилмайди.
Шеригининг ҳис-туйғуларини менсимасдан, уни оёқлари билан тепкиламайди.
Қидирадиган нарсаси — яшириниш учун жойдир.
Уйини лозим тутиб, уни ўзи билан кўтариб юради.
Қаноати шу даражадаки, битта салат барги унинг хурсанд бўлишига сабаб бўлади.
Шунинг учун тошбақа узоқ умр кўрса керакда.