Jaloliddin Suyutiy qoddasallohu sirrohul aziz ayttilarki:" kim ushbu salovotni har juma kechasi bir bora o'qishga odatlansa ham o'layotib janobimiz sollalloohu alayhi vasallam jamollarini ko'rib vafot etadi ".
Alloohumma solli ala sayyidina Muhammadin nabiyyil ummiyyil habiibil aalil qodri alaziimil jaah va ala aalihi va sohbihi va sallim
#саломатлик
Тиб одам гавдасининг соғлиғи ва касаллигини ўрганади. Ҳар бир нарсани билиш, у нарсанинг сабаблари бўлса , шу сабабларни ўрганиш орқали ҳосил бўлади ва камолга етади. Шунинг учун тибда соғлиқ ва касалликнинг сабабларини билиш керак бўлади. Соғлиқ, касаллик ва уларнинг сабаблари гоҳо очиқ, гоҳо махфий бўлиб, унга ҳис билан эмас, балки белгиларга асосланиб фикр юритиш билан етишилади. Шунингдек, тибда соғлиқ ва касалликда юз берадиган ҳодисаларни ҳам билиш керак бўлади.
Ҳақиқий илмлар [ ҳикмат илмлари] да аниқ бўлганки, ҳар бир нарсани билиш, агар унинг сабаблари бўлса, шу сабвбларни ва туб асосларини ўрганиш билан ҳосил бўлади. Агар сабаблари бўлмаса, унга хос ва хос бўлмаган белгиларини ўрганиш орқали бўлади. Сабаблар эса 4 хил бўлади: МОДДИЙ, ФАОЛ ( таъсир қилувчи), ШАКЛИЙ ва ТУГАЛЛОВЧИ сабаблар.
“Тиб қонунлари” дан
Ибн Сино
@durdonadur
Америка қитъасини илк марта Христофор Колумб эмас, балки мусулмон араб кашф қилган !
Денгизчи Хашхаш ибн Саид ибн Асвад Андалуснинг Қуртуба шаҳрида туғилган мусулмон араб бўлган ва денгиз адмирали унвонида бўлган. Бу ҳақда араб тарихчиси Абулҳасан ал-Мақсудий ўзининг "Олтин водийлар" асарида ёзиб қолдирган.
У киши 889 йили (ҳозирги Испаниядаги) Уэлва шаҳридан Атлантика океани орқали сузиб кетиб, олдин кашф этилмаган янги оролни кашф қилади ва Колумб топгани каби қимматбаҳо хазиналар топиб ортга қайтади.
Унинг тарихини ал Бакрий ва ал Ҳимярийлар ҳам келтиришган. Шарқшунос олим Крачковский: "Хашхашнинг кема саёҳати ҳижрий III- асрнинг ўрталарида бошланган ва бу милодий IX- асрларга тўғри келади" деб мулоҳаза қилади.
Ҳасан Басрий алайхиррохма дўстини қабрга дафн этгандан кейин қабр устида озгина туриб қолди. Сўнг ёнида турган кишига қараб:
–Агар бу дўстимиз дунёга қайтарилса нима қилади" деб ўйлайсиз? - дедилар.
У киши:
–Истиғфор айтади, намоз ўқийди ва яхшиликни кўпайтиришга уринади - деди.
Шунда Ҳасан Басрий алайхиррохма:
–Энди унинг бунга имкони қолмади. Сизнинг эса имконингиз бор. Шуларни қилиб олинг - дедилар.
@durdonadur
Муаззин азон айтади.
– Қўл телефон азон айтади.
– Радио азон айтади.
– Компьютер азон айтади.
– Девордаги соат азон айтади.
Шунда ҳам баъзи кимсалар намозни ортга суришади. Оқибатда Аллоҳ ҳам уларни ортда қолдиради.
~~~~
(P/S: Тасвирдаги ҳолатни кўриб сиз қандай бахона топасиз, қадрли диндошим)
#ибрат
• Умримиз кераксиз одамлардан кераксиз нарсаларни кутиш билан ўтиб кетяпти...
• Қадрламайдиган инсонлардан эътибор кутамиз...
• Жоҳиллардан меҳр кутамиз...
• Енгилтаклардан вафони кутамиз...
• Зиқнадан пул...
• Ожиздан қувват...
• Золимдан адолатни кутамиз...
• Бир нарса доим ёдингизда бўлсин: қаршингиздаги инсон аслиятида нима бўлса, Сизга фақат шуни бера олади. Чаён фақат чақишни билади, қуёш ҳар қандай ҳолатда ҳам нур сочаверади, ҳатто уни булутлар тўсиб қўйса ҳам...
• Шундоқ экан, атрофингиздагиларнинг аслиятига ва улардан нима кутаётганингизга эътибор беринг!
@durdonadur
Киши ўзини ким эканлигини билмоқчи бўлса, кимларни яхши кўришига назар қилиши етарлидир.
Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
PS: Расмдаги зот устозимиз Ҳазрат Ҳикматуллоҳ домла қуддиса сирруҳу.
Эр - аёлига чиндан муҳаббат қўйиб, ардоқлаши учун:
- Ҳеч қачон эрнинг оиласини ўзига ёмонламасин;
- Онасини ўзининг онасидан ортиқ кўрсин;
- Ака-укаларига ўз жигарларидек жон куйдирсин;
- Ўзининг оиласидан эрнинг оиласини устун қўйсин;
- Оқибатли бўлишлари учун, иложи борича ҳар ҳафта овқат қилиб, эрнинг жигарларини чақирсин;
- Эрнинг уйидаги гапни ота уйига ташимасин.
@durdonadur
Шу ҳадиси шарифни ўқиб яна ким нийят қилди кўзи ожиз кишиларни етаклаб, ваъда қилинган савобга эга бўлишни?
Читать полностью…Хозирги Араб дунёсининг катта қисмини бошқараётган монархларнинг аждодлари- Хусайин ибн Ал-Ҳошимий, Фейсал I, Абдулла ибн Ҳусайн, Али ибн Ҳусайн ва бошқалар 1916-1918 йилларда Усмонийлар салтанатига хиёнат қилиб инглиз ва французлар билан тил бириктириб Араб исёнини бошлаган эдилар. Натижада Буюк Британия, Франция ва кейинчалик АҚШ Арабистон ярим ороли ва Яқин шарқнинг катта қисмини ўз таъсирига олган ва халиям деярли катта таъсир кучига эга.
Читать полностью…Суннати набавияда келган яҳудийларнинг сифатлари
1. Улар ғазабга учраганлардир:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг "Бизни тўғри йўлга ҳидоят қилгин. Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига: ғазабга қолганларникига ҳам эмас, адашганларникига ҳам эмас", Фотиҳа сураси, 6,7 - оятлари ҳақида "Яҳудийлар ғазабга қолганлар, насоролор эса адашганлардир", дедилар. Имом Термизий ривояти.
2. Улар Аллоҳ таолонинг каломини ўзгартирганлар:
Имом Бухорий ва имом Муслимлар ҳам ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилади: «Яҳудийлар келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга улардан бир эркак бир аёл билан зино қилганини айтадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: – Тавротда тошбўрон қилиш ҳақида нима борлигини биласизларми? – дедилар. Яҳудийлар: – Уларни шарманда қиламиз, сўнгра дарра урамиз, – дейишди. Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳу: – Ёлғон гапирдинглар. Тавротда тошбўрон бор! – дедилар. Тавротни олиб келиб, очишди. Улардан бири тошбўрон ояти ёзилган жойга қўлини қўйди-да, ундан олдинги ва кейинги ибораларни ўқиди. Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳу унга: – Қўлингни кўтар! – деди. Яҳудий қўлини кўтарган эди, тошбўрон қилиш ҳақидаги оят кўринди”.
3. Ёлғон ва бўҳтон айтиш билан сифатланганлар:
Имом Бухорий ривоятида келган ҳадисда, Абдуллоҳ ибн Салом «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Сиз Аллоҳнинг расулисиз деб гувоҳлик бераман», деди. «Эй Аллоҳнинг расули, деди ибн Салом, яҳудийлар бўҳтончи қавмдирлар. Улар менинг мусулмон бўлганимни билишларидан олдин улардан мен ҳақимда сўраб кўринг». Яҳудийлар келганларида пайғамбар алайҳиссалом: «Абдуллоҳ ибн Салом сизларнинг ичингизда қандай одам?» дедилар. Улар: «Яхшимиз, яхшимизнинг ўғли. Энг фозилимиз, энг фозилимизнинг ўғли», дедилар. Шунда пайғамбар алайҳиссалом: «Агар Абдуллоҳ ибн Салом мусулмон бўлган бўлса-чи?» дедилар. Улар эса: «Уни бу ишдан Аллоҳнинг Ўзи сақласин», дедилар. Пайғамбар яна қайтариб сўрадилар. Улар эса олдинги жавобни бердилар. Шу пайт Абдуллоҳ уларнинг олдига чиқиб: «Ашҳаду ан лаа илааҳа иллаллооҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан расулуллоҳи», деди. Улар эса: «Ёмонимиз, ёмонимизнинг ўғли», дедилар ва уни ёмонотлиқ қилдилар. Абдуллоҳ: «Эй Аллоҳнинг расули, мен ана шундан қўрқаётган эдим», деди.
4. Ҳаромни ҳалол қилиб олиш учун динда ҳийла қилганлари сабабли (яҳудийлар) лаънатланганлар: “Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуда фалончини хамр сотаётгани хабари келди. У зот: Аллоҳ фалончини лаънатласин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ яҳудийларни ўлдирсин! Уларга мой ҳаром қилинганди. Улар уни чирой бериб сотишди ва пулини ейишди”. Имом Бухорий ривояти.
Изоҳ: Аллоҳ таоло айтади: “Ва яҳудийларга барча (бутун) туёқлиларни ҳаром қилдик. Мол ва қўйдан эса уларга ёғларини ҳаром қилдик. Орқа ва ичакларидаги ёки суякка аралашган ёғлари мустасно. Бу уларга зулмлари учун берган жазоимиздир. Албатта, Биз ростгўймиз”, Анъом сураси, 146-оят.
5. Қабрларни масжидларга айлантирганлари сабаб лаънатланганлар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Яҳудий ва насороларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин. Улар анбиёларининг қабрларини масжид қилиб олдилар”, дедилар. Муттафақун алайҳи.
6. Қиёмат соатига яқин Ислом ва унинг аҳли билан уруш қиладилар:
«Токи мусулмонлар яҳудийларга қарши жанг қилгунларича соат-қиёмат қойим бўлмайди. Бас, мусулмонлар яҳудийларни ўлдиради, ҳаттоки яҳудийлар тош ва дарахт ортига яшириниб олади. Шунда тош ва дарахт айтади: Эй мусулмон! Эй Аллоҳнинг қули! Мана бу ортимдаги яҳудийдир, кел уни ўлдир. Магар ғардақ (дарахти) мустаснодир. Чунки у - яҳудийларнинг дарахтидир». Имом Муслим ривояти.
7. Дажжолга эргашиб кетадилар:
“Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Дажжолга Исфаҳон яҳудийларидан етмиш мингтаси эргашади. Уларнинг устиларида аъёнлар киядиган яшил рангли махсус кийим бўлади», дедилар”. Имом Муслим ривояти.
Талабшоҳ домла, улуғ устозларимиздан Домла Ҳиндистоний алайҳи роҳма ҳақларида ажойиб маълумотларни баён қилганлари.
@durdonadur
Аёллар учун:
“Авратларингизни беркитинг”деган оят бор.
“Қалбда бўлса бўлди”- деган оят нозил бўлмаган!
Қизил ва сариқ атиргуллар ҳақида сиз излаган маълумотлар.
#Муҳаббат боғига саёҳат
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Ҳар қачонки мен самоларга меърож қилганимда, менинг фироғимдан ер йиғлади ва ундан сариқ атиргургуллар ўниб чиқди, мен самолардан қайтганимда эса менинг танамдан тер оқиб ерга тушиб ундан қизил атиргуллар ўсиб чиқди!
Огоҳ бўлингким, ким мени ҳидимни ҳидлашни хоҳласа қизил атиргулни ҳидласин!!!"
"Тафсиру Руҳул Баён", 6-жилд, 108-бет, "Исро" сураси, 1-2 оятлар тафсири.
################
Ушбу шеримиз Қизил ва Сариқ атиргулга бағишланди...
Сени кўрсам нечук, жилмаяр юзим,
Ахир сен шунчаки, гўзал эмассан,
Сен учун атаган, бордир бир сўзим,
Ахир сен шунчаки, қизил эмассан,
Варди асфар* кўриб, жилмаяр юзим,
Ахир у шунчаки, гўзал эмас-да,
Тилга вуруд қилар, илҳомли сўзим,
Ахир у шунчаки, сариқ эмас-да,
Ҳабибим ҳидларин, сенда сезарман,
Бу мушку амбар, сенда бор фақат,
Сени ҳидлаш учун, боғлар кезарман,
Сени кўрганда кўз, қилолмас тоқат,
Ҳабиб фироғидан, йиғлади ерлар,
Осмонлар нарига, ўтганларида,
Сариқ атиргуллар, кўкарди дерлар,
Барча Анбиёлар, кутганларида,
У зот уъружидан, қайтдилар у тун,
Муборак терлари, тушганди ногоҳ,
Варди Аҳмар** лойи, қорилди у кун,
Ер эса томчи тердан, бўлганди огоҳ,
Қизил атиргулим, бошингни кўтар,
Хушбўй гулларингни, тўкмагил асло,
Сенда шунча шарофат, борки бас етар,
Муборак фахрдан, кечмагил асло,
Аё муҳаббат сен, нечук гўзалсан,
Бутун борлиқ асли, муҳаббат экан,
Аё ишқ доғи сен, нечук гўзалсан,
Ишқ маъшуқ дегани, машаққат экан,
Муҳаббат ҳаттоки, гулда ҳам бўлса,
Эй нафсим сен эса, бегонадурсан,
Бутун олам агар, ишқ ила тўлса,
Ишқсизлик бобида, ягонадурсан,
*Асфар-Сариқ атиргул,
**Аҳмар-Қизил атиргул,
Муаллиф Муслим Ҳанафий
@durdonadur
СЕҲРЛАНГАН АЁЛ
(Яқин кунларда бўлган муолажа)
Бир бемор аёлнинг эри руқия қилиб, дам солиб беришимизни сўраб уйларига таклиф қилди.
Хонадонига борган куним қирқ ёш чамасидаги аёл, ҳолати жуда аянчли сеҳрга боғланган жиннинг исканжасида эканлигини кўрдим.
Муолажага киришиб қуръон оятларини ўқишим билан танадаги жин қўзғолиб аёлни бетоқат қила бошлади.
Шу даражага келдики аёлнинг эри, қайнаси ва синглиси биргаликда зўрға ушлаб туришарди.
Бақир-чақир авжга чиқди. Жин аёл тилидан гапира бошлади. Мени ўлдиришини айтиб, таҳдид қила бошлади. Жин мени унга кучим етмаслигини ва овора бўлиб қарши туришим бефойда эканлигини айтганда уни гапига жавобан " Ла қуввата илла биллаҳи " такрор-такрор ўқидим.
Бир муддат руқия қилдим. Аёлнинг аҳволи ўта ёмонлашиб, орада ҳушсизланиб ҳам қолди. Ўқишни тўхтатмай юзларига дам солинган сувдан сепгандим бир оз ўзига келгандек бўлди. Яна бир оз ўқидимда тўхтатдим. Уйдагиларига кўрсатмаларни тайинлаб қайтдим.
Иккинчи кун ҳам келдим. Кечаги шу ерда бўлган синглиси келмабди. Айтишлари бўйича қаттиқ оғриб қолиб ўрнига кичик 20- ёшлар чамасидаги укаси келибди. Иккинчи кундаги муолажа давомида аввалги кундагидан кўра нисбатан енгилроқ ўтгандек бўлсада, жиннинг қаршлиги бор эди.
Учинчи кун келганимда ўғил бола укаси кеча ўзида бўлган воқеани айтиб қолди.. Уйга қайтишда текис йўлда кетаётиб бир оёғи қайрилиб кетибди. Ўша куни тушида бир кимса :
- "Кўрдингми..? Оёғингни қайриб ташладим. Энди яна ёрдамга борсанг, бу сафар оёғингни синдираман"- дебди. Мен қўрқмаслигини айтиб далда бердим.
Бемор аёл кечаги кунлардан кўра анча яхши тарафга ўзгаришни бошлабди. Муолажани бошлаганимда аёл бетоқат бўла бошлади. Ошқозон, киндик атрофида ўта қаттиқ оғриқлар турди, .кўнгли беҳузур бўлиб қуруқ ўқчиқ кела бошлади. Шу пайт оғзидан тугунлари бор соч тутами тушди.
МашаАллоҳ...
Руқия ўқишни тугатганимда аёл тинчланди. Яна кўрсатмалар бериб қайтдим. Тўртинчи кун эса укаси ўрнига бошқа бир синглиси келибди.
Тўртинчи кунги муолажа давомида бемор аёлнинг оғзидан бу сафар кичик бир узук, калитни синган уч тарафи ва соч тутамига аралаш зангламас симли кичкина қистиргич тушди.
СубҳанАллоҳ...
Бешинчи кундаги муолажага келган куним аёл анчагина ўзига келиб, юзлари тиниқлашиб чеҳраси очилиб қолибди.
Алҳамдулиллаҳ..
Аммо ёрдам бериб турган яқинларига тушида уларни ҳам қўрқитишлар бўлганлигини гапириб беришди.
Қўшимча илова ўрнида аёлнинг оғзидан тушган нарсаларни суратини ҳам қўшиб қўйдим..
Аллоҳ бизга кифоядир. У энг яхши Вакил, энг яхши Хожа ва энг яхши Ёрдамчидир.
Роқий кундалиги"дан (кўчирма)
(✍️𝒂𝒃𝒖𝒅𝒐𝒗𝒖𝒅𝒙𝒐𝒏 𝒙𝒐‘𝒋𝒂)
#АСТАҒФИРУЛЛОҲ
“Қарзи бор эди, 2-3 йил ялиндим "ана-мана" деб ўлиб кетди...“
Вафот этган кишининг қарзи бор экан, ўлганини эшитиб келган одам ЖАНОЗАСИГА КЕЛИБ қабристонга киргизмаяпти...
ҲЕЧКИМНИНГ БОШИГА БУНАҚА КУНЛАР КЕЛМАСИН.
ҚАРЗДОРЛАР ҚАРЗИНГИЗНИ ВАҚТИДА БЕРВОРИНГЛАР...
®internet
PS. Аллоҳ ҳар кимнинг мушкулини осон қилсин.
"Дунё ишлари чала қолади!" - деб, Роббингни тарк этма.
Зеро мозорлар, ишлари чала қолганлар билан тўладир.
Жалолиддин Румий рохматуллохи аълайх
Салафи Солиҳлардан баъзилари айтишар экан: “Намозга келган вақтимизда пойафзалимизга қўшиб дунёни ҳам ечиб қўярдик”.
Читать полностью…Туркиялик имом домла Маккада "Ғазза ва Фаластин" номини тилга олиб дуо қилгани учун қўлга олинибди.
Читать полностью…УЛАР ШУНДАЙ ЭДИЛАР
Гўзал хулқ сохиби
Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳунинг Мадинада боғлари бор эди, боғнинг ёнбошида эса, ўша вақтда Дамашқ шаҳрида халифа бўлиб турган, Муъовия ибн абу Суфён розияллоҳу анҳунинг ҳам боглари бор эди.
Кунларнинг бирида, Муовия розияллоҳу анҳунинг боғидаги хизматкорлари Абдуллоҳ бин Зубайр розияллоҳу анҳунинг боғига киришди, бу ҳолат эса бир неча кун такрорланди. Бу ҳолатдан дарғазаб бўлган Абдуллоҳ бин Зубайр розияллоҳу анҳу Дамашқ шаҳридаги халифа, Муовия розияллоҳу анҳуга хитобан ҳат ёзди, "ана шу вақтда, икки буюк саҳобий ораларида келишмовчилик бор эди"
Абдуллоҳ бин Зубайр дан "жигархўр Ҳинднинг боласи" Муовияга" Сенинг ишчиларинг, боғимга киришмоқда, ишчиларингга айтиб қўй, боғимдан оёқларини изини ўчирсин, акс ҳолда, "ундан ўзга Илоҳ йўқ бўлган Зотга қасамки" сенга бошқа чора кўраман!
Хат инсонларнинг энг юмшоқфеъл кимсаси Муовия розияллоҳу анҳуга етиб келди, хатни ўқиб кўрди... Сўнгра ўғли Язидга айтдики: "Абдуллоҳ ибн Зубайр, менга таҳдид қилиб хат юборибди, сен қандай фикрдасан?"
Ўғли Язид айтдики: "Аввали Абдуллоҳнинг, охири эса сизнинг ҳузурингизгача келадиган қўшинни юборингки, сизга унинг бошини олиб келишсин" .
Муовия розияллоҳу анҳу айтдиларки : "Балки ундан кўра яхшироқ ва меҳрибонроғини қиламан".
Муовия розияллоҳу анҳу Абдуллоҳ бин Зубайр розияллоҳу анҳуга мактуб йўллаб, шундай деди: " Абу Суфённинг ўғли Муовиядан Абдуллоҳ бин Зубайр (икки белбоғ эгаси Асмонинг) ўғлига: Аллоҳга қасамки, агарда дунё мен ва сизнинг орамизда бўлганда эди, уни албатта сизга топширган бўлар эдим, агарда менинг боғим Мадинадан Дамашқгача бўлса эди сизга берган бўлардим. Мактубим қўлингизга етса боғимни ва ундаги ишчиларини ўзингизнинг боғингиз ва ишчиларингизга қўшиб олинг, албатта Аллоҳнинг, кенглиги осмонлару ерча келадиган жаннати бордир!"
Абдуллоҳ бин Зубайр розияллоҳу анҳу мактубни ўқигач, кўзларидан ёш оқиб, то соқоллари хўл бўлгунча йиғладилар ва Дамашққа Муовия розияллоҳу анҳунинг ҳузурига бориб, бошини ўпиб, айтди: "Сизни Қурайш ичида мана бундай мартабага кўтарган ҳалимлигингизни, Аллоҳ кетказмасин."
Қиссадан ҳисса:
Доимо, чиройли муомаланг ва муҳаббатинг билан бошқаларни қалбига қувонч тўлдиришга қодирсан.
Бошқаларни сенга ёмонлик қилаверишлиги, ўзинг хақингдаги заифлик ҳис туйғусини олиб келмасин ва бошқалар фурсатдан фойдаланиб қолишлиги бу сенинг хушфеъллигингдандир.
Хушфеъллигингнинг давомийлиги, бошқалар олдидаги гўзалликларингдандир, бунинг учун бирон кимсадан, яхшилигинг эвазига эзгуликни кутмаслигинг кифоядир.
Мадомики, қалбинг ўша гўзал саховат ва хушфеъллигинг билан ором олсин.
Доимо ёдингда бўлсин!
● Кимки беайб дўст истаса, ёлғиз ўтади.
● Кимки нуқсонсиз аёл истаса, бўйдоқ ўтади.
● Кимки мукаммал қариндош истаса, қариндошдан узилган ҳолда яшайди.
Ҳаётимизга мўътадилликни қайтаришлигимиз учун бошқаларнинг бадхулқлигига бардошли бўлишимиз лозим.
Бахтли ҳаёт изласанг:
● Ҳар нарсани шарҳлама!
● Ҳар нарсада нозиклашма!
● Ҳар нарсани таҳлил қилма!..
@durdonadur
Иккинчи уйни кўз олдимга келтирсам, юрагим орқага тортиб кетади. Аммо, боришимиз ойдай ойдин...
Читать полностью…Энг қимматбаҳо гилам.
Шундай қиммат жойнамозингиз бўлишни истармидингиз. Ким ҳам истамайди. Аммо бу гиламча сотилмайди. Сотиб олсангиз-да, ўзингиз эскитмаганингиз учун сиз учун қадрсиз.
Шунинг учун бундай гиламчага эга бўлишингиз учун ҳозирдан тўқишни бошлашингиз керак. Чунки, бунинг учун узун йиллар лозим сизга. Узун-узун йиллар... Қўлларингиз кифоя эмас, тиззаларингиз билан тўқийсиз, балки пешонангиз билан... Қанча эрта бошласангиз, шунча тез эга бўласиз. Шунча йиллик умрни Роббингиз сизга ато этарми? У яна бир савол. Аммо, тўқишни бошлайлик. Биз битирмасак-да, авлодларимиз битирар, иншааллоҳ...
Бир солиҳ кишидан сўрабди:
- Бомдод хавоси ажойиб мусаффо-да бунинг боиси нимада?
Солиҳ киши жавоб берибди:
- Чунки Бомдодда мунофиқ ухлаб ётган бўлади!
@durdonadur