Muhammadjon Qori yangi nashed
https://youtube.com/watch?v=n2z2FwFGaAk&si=PGP_nFVIu0CRMMLa
#дуо
Саҳл ибн Муъоз ибн Анасдан, у отаси розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким кийим кийганидан кейин: «Менга ушбу кийимни кийдирган ва менинг куч-қувватимсиз уни менга ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин», деса, унинг аввалги-ю, кейинги гуноҳлари мағфират қилинур», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
#ДУОЛАР
❗️Ҳар бир кишининг ҳар куни кундалик хаётида ҳамиша ўқиб юрадиган дуолар
Анас розияллоху анхудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васвлламнинг кўп ўқиб юрадиган дуолари: «Аллоҳумма атина фид-дуня ҳасанатав вафил ахирати ҳасанатав вақина ъазабан-нар» эди.
(Маъноси: Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни ато қил, охиратда ҳам яхшиликни ато эт ва бизни дўзах азобидан асра.)
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Ибн Масъуд розияллоҳу анхудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма инний асъалука ҳуда ваттуқо вал ъафофа вал ғина», - деб айтардилар.
(Маъноси: Аллоҳим, сендан хидоят, тақво,иффат, ва бойлик сўрайман.) Имом Муслим ривояти.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма йа мусаррифал қулуб сарриф қулубана ъала тоъатика», - деб айтардилар.
(Маъноси: Эй қалбларни буриб қўювчи Аллоҳим, қалбимизни тоатинга буриб қўйгин.)
Имом Муслим ривояти.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам манабу калималар билан дуо қилардилар: «Аллоҳумма инний аъзубика мин фитнатин нари ва аъзобаннари ва мин шаррил ғина вал фақри»
(Маъноси: Аллоҳим дўзах фитнасидан, дўзах азобидан, бойлик ва камбағаллик ёмонликларидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман.)
Абу Довуд Термизий, Насаий, ва Ибн Можжалар саҳиҳ иснод билан ривоят қилишган.
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расуллуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: Катта балиқнинг қорнида Роббиларига илтижо қилган Зиннуннинг
(Юнус алайҳиссалом) дуолари:
«Лаа илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимин», эди. Бирор мусулмон киши манашу калималар ила дуо қилса, ижобат этилади», - дедилар.
(Маъноси: Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сени поклаб ёд этурман. Албатта мен золимлардан бўлдим.)
Аллоҳ барчаларимизни мушкулларимизга ўзи нажот берсин. Омин...
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
#Жума_тонгида
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО 🤲
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
"Эй фарзандим! Вақтларингни доимий тарзда Аллоҳ жалла шаънуҳ зикрига сарф эт. Ҳар бир амал, гарчи савдо сотиқ бўлса-да, шариати ғоррога мувофиқ содир бўлса, у ҳам дохили зикр бўлади.
Барча ҳаракот-у саканотда, улар зикр бўлиши (ҳисобланиши) учун шариат ҳукмларига риоя қилиш лозим. Зотан, зикр - ғафлатни йўқотиш (қувиш) дан иборатдир.
Қачонки барча феълларда амр-у наҳйларга риоя қилиш ҳосил бўлса, дарҳақиқат, ғафлат ҳибсидан нажот муяссар бўлиб, Аллоҳ таолони доимий зикр қилиш ҳосил бўлади".
Имом Раббоний раҳимаҳуллоҳ.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
#duo
Барча мўминларнинг ҳаққига қилинадиган дуо
سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا غُفْرَانَكَ رَبَّنَا وَإِلَيْكَ الْمَصِيرُ
Ўқилиши: “Самиънаа ва атоънаа ғуфроонака Роббанаа ва илайкал масийр”.
Маъноси: “Эшитдик ва итоат этдик. Роббимиз, мағфиратингни (сўраймиз). Қайтишлик фақат Сенинг ҳузуринггадир” (Бақара сураси, 285-оят).
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Tasavvur qiling!
Jannat eshigidamiz,
naqshlari bor eshik ochilyapti asta sekin.
Juda ham ajoyib hid taralyapti.
Ovozlar bor, kulish ovozlari..
Birpas turib hammasi ortda qoladi..
Dardlar, hasratlar, sog'inchlar..
Hayajondan yuragimiz to'xtab qolay deydi..
Ha, bu ozodlik.
Dunyo hayotidagi g'am-qayg'ulardan ozodlik...
Imtihon tugadi..
Biz imtihondan o'tdik..
Biz uddaladik..
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Кундалик зикрлар
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир кунда юз марта «Лаа илаҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва ла-ҳул ҳамду ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр» деса, бу унинг учун ўнта қулни озод қилишга баробар бўлади, унга юзта ҳасана битилади ва ундан юзта ѐмонлик ўчирилади. Бу унга шу кунда шайтондан сақлаш бўлади. Ўша ҳол кеч киргунча давом этади. Биров ундан кўра афзал нарса қила олмайди. Илло, ким ўшандан кўпроқ қилган бўлсагина, кўпроқ савоб олиши мумкин. Ким бир кунда юз марта «субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» деса, унинг хатолари ҳатто денгиз кўпикларича бўлса ҳам ўчирилади», дедилар».
(Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган).
100 марта
«Лаа илаҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр»
1. Бу унинг учун ўнта қулни озод қилиш билан баробар бўлади.
2. Унга юзта ҳасана битилади.
3. Ундан юзта ѐмонлик ўчирилади.
4. У ўша куни шайтондан сақланади.
5. Ўша ҳол кеч киргунча давом этади.
6. Биров ундан кўра афзал нарса қила олмайди.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
11001. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтар эдилар: «Аллоҳумма инний ас`алука нафсан мутмаиннаҳ, туъмину билиқоика, ва тарзоо биқозоика ва тақнаъу биъатоика».
Имом Табароний ривояти.
(Аллоҳим, мен Сендан атоингга қаноатли, қазоингга рози, Сенга йўлиқишга иймон келтирган хотиржам нафс (соҳиби этишингни) сўрайман).
✅Ar Rohman surasini olib, suvga ivitib iching, Allohni izni bn homiladagi chaqaloq Nurli va Chiroyli bola buladi
( Bu sinalgan amal)
✅Rohman surasining yana bir fazilati, Xotira pasligidan shikoyat qilganlar un
✅Qur’oni Karimni tuliq yod olish istagi bor bulganlar 11 kun davomida saharlik yo iftorlik paytida buloq suvuga chayib, tayyor bulgan suvni icganida zehnida kutilmagan quvvat hosil buladi, bi iznillahi
( bu ham tolibalarimizda sinalgan natija)
Агар денгиздаги бир томчи сув сенинг ризқинг бўлса, билки Раззоқ шу томчини сен учун денгиздан чиқариб беради!
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримга кирдилар. Ўша пайтда жаҳлим чиқиб турган эди. Бурнимнинг бир тарафини ушлаб тортдилар-да, «Эй Увайш (Оиша исмининг қисқартмаси),
اَللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي ذَنْبِي وَأَذْهِبْ غَيْظَ قَلْبِي وَأَجِرْنِي مِنَ الشَّيْطَانِ
«Аллоҳумма иғфирлий занбий ва азҳиб ғойза қалбий ва ажирний минаш шайтоони», деб айт», дедилар».
Маъноси: «Аллоҳим, гуноҳларимни кечириб, қалбим ғазабини кетказ ва шайтондан сақлагин».
Ибн Сунний ривояти.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
10984. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Бир киши: «Ё Расулаллоҳ, дунё мендан юз ўгирди ва кетиб қолди», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фаришталарнинг саловоти ва ҳалойиқларнинг тасбеҳлари ва у билан ризқланишларини билмасмидинг. Эрталаб тонг отиш вақтида «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил азийм» ва «астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ»ни юз марта айтсанг, хоҳламаса ҳам дунё олдингга келади», дедилар. Ҳалиги киши кетди ва вақт ўтиб қайтиб келиб деди: «Ё Расулуллоҳ, дунё шундоқ олдимга пешвоз келдики, энди уни қаерга қўйишни билмаяпман» деди.
Имом Хатибнинг имом Моликдан қилган ривояти.
Табароний ўзининг «Авсат»ида Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни ер юзига туширгандан кейин, у Каъбани олдига борди ва икки ракат намоз ўқиди. Сўнгра Аллоҳ таоло унга ушбу дуони (қалбига) илҳом қилди: «Аллоҳумма анта таъламу сиррий ва ъалаа ниятий, фақбал маъзиротий, ва таъламу ҳаажатий, фааътиний суаалий, ва таъламу маа фий нафсий, фағфирлий занбий. Аллоҳумма, инний асалука иймаанан йубаширу қолбий ва яқийнан содиқон, ҳаттаа аъламу аннаҳу лаа йусийбуний илла ма катабта лий. Варзиний бимаа қосамта лий», деди. Шунда Аллоҳ таоло унга ваҳий қилди: «Эй Одам, аниққи, сенинг тавбангни қабул қилдим. Сенинг гуноҳингни кечирдим. Кимки ушбу дуо билан Менга юзланса, уни мағфират қиламан ва барча муҳим ишларига кифоя қиламан, ундан шайтонни узоқ қиламан, ҳар бир тожирнинг ортида унинг тижоратига йўл бераман. Сўнгра ҳатто чорламаса ҳам дунёни унга пешвоз чиқараман».
Унга Бурайда ҳадисидан шоҳид бор, Байҳақий ривоят қилган.
Маъноси: «Аллоҳим! Сен менинг зоҳириму ботинимни жуда яхши биласан. Узримни қабул қилгин. Ҳожатимни ҳам биласан, сўраганимни бергин. Дилимдагини ҳам биласан, гуноҳларимни мағфират қилгин. Аллоҳим! Мен сендан қалбимга қоришиб кетган иймон, ҳақиқий ишонч сўрайман. Тақдиримга Сен битган нарсадан ўзга бирор нарса менга етмаслигини биламан. Мен учун тақсим қилган нарсангга розиман, эй меҳрибонлар меҳрибони!».
Фойда: «Табйийнул ҳақоиқ» китобида кимки тавоф намозини ўқигандан кейин ушбу дуони ўқиса, Аллоҳ таоло унинг барча гуноҳларини мағфират қилиб, барча ғам-ташвишларини аритади ва фақирлик кўрмайди ҳамда молу давлат унинг қадами остида бўлади, дейилган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
🕋Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ё Аллоҳ! Умматимнинг барвақт қилган ишларига барака бер!" деб ҳақимизга дуо қилганлар. Бу дуо мағзини чаққан ота-боболаримиз вақтли туришга одатланишган, тонгдан ишга киришишган. Натижада кўп ютуқларга эришишган. Илм олишни мисол қилиб келтирадиган бўлсак, тонг саҳарда китоб ўқилса, маълумотлар хотирада яхши сақланади.
🕌Динимиз таълимотларига кўра, инсон барвақт уйқудан туриб, ишларини бажариб, хуфтондан сўнг эртароқ уйқуга ётади. Иложи бўлса, шомдан кейин кўчага чиқмаган маъқул.
Ҳадиси шарифларда айтилишича, хуфтондан кейин ўзаро гаплашиб ўтириш, беҳуда ишлар билан машғул бўлиш маъқул эмас. Айрим одамлар тун ярмигача телевизор кўриб, алламаҳалда уйқуга кетади. Натижада эрталаб жуда кеч уйғонади. Бундай кишилар рўзғорида барака, ишида унум бўлмайди. Бунақа ҳаёт тарзи киши соғлиғига ҳам зарар келтиради.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Набий алайҳиссалом
«Рад қилганлардан ташқари умматимнинг барчаси жаннатга киради”, деганларида, улар: “Ё Аллоҳнинг Расули, рад қиладиганлар кимлар?” дейишди. Шунда у зот: “Ким менга итоат қилса, жаннатга киради. Ким менга осийлик қилса, батаҳқиқ у рад қилибди”, дедилар».
(Имом Бухорий ривояти).
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Оятул Курсий ни хар куни ўқишликни ажрлари
АЛЛОХУ ЛА ИЛАХА ИЛЛА ХУВАЛ ХАЙЮЛ КОЙЙУМ . ЛА ТАЬХУЗУХУ СИНАТУВ -ВА ЛА НАВМ . ЛАХУ МА ФИС- САМАВАТИ ВА МА ФИЛ АРЗ . МАНЗАЛЛАЗИЙ ЯШФАЬУ ИНДАХУ ИЛЛА БИЬИЗНИХ. ЯЬЛАМУ МА БАЙНА АЙДИХИМ ВА МА ХОЛФАХУМ ВА ЛА ЮХИТУНА БИ ШАЙЬИМ -МИН ИЛМИХИ ИЛЛА БИМА ШАЬА. ВАСИЬА КУРСИЙЮХУС -САМАВАТИ ВАЛ АРЗ. ВА ЛА ЯБУДУХУ ХИФЗУХУМА ВА ХУВАЛ АЛЛИЙЮЛ АЗИЙМ
✅ «Оятул Курсий»ни уйидан чиқаётганда ўқиган одам қайтиб келгунча Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади.
✅ «Оятул Курсий»ни ҳовлисида ўқиган одамникига ўттиз кунгача шайтонлар, қирқ кунгача сеҳргарлар кирмайди.
✅ «Оятул Курсий»ни уйқуга ётганда ўқиган одамни Аллоҳ таоло ўзини ҳам, қўшнисини ҳам, қўшнисининг қўшнисини ҳам омонда сақлайди.
✅ “Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.”
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
#Духон" сураси фазилати
“Духон” сўзи “тутун” маъносини билдиради. Суранинг 10-оятида тутун ҳақида сўз юритилган. Шунинг учун сура “Духон” деб номланган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким кечаси Духон сурасини ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳақига истиғфор айтиб чиқади”, деганлар (Имом Термизий, Имом Байҳақий ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Духон сураси айнан қайси кечада ўқилиши айтилган: “Ким Духон сурасини жума кечасида ўқиса, (гуноҳлари) мағфират этилади” (Имом Термизий ривояти).
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Духонни жума кечаси ёки жума куни ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй қуради”, дедилар (Имом Табароний ривояти).
Абдуллоҳ ибн Исо раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Менга хабар қилинишича, ким Духон сурасини жума кечаси – имон келтирган, тасдиқлаган ҳолда – ўқиса, тонг отганда гуноҳлари кечирилган бўлади”.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
#bilasizmi
Ўлимдан бошқа барча дардга шифо
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қора дона ўлимдан бошқа ҳар бир дардга даводир”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти).
Қора седана уруғи ошқозон, юрак, кўз, нафас олиш йўллари, астма, бронхит, жигар ва буйраклар дисфункцияси, бош ва тиш оғриқлари, шамоллаш, кўнгил айниш, қусиш каби кўпгина касалликларни даволашда самарали фойда беради.
Қолаверса, инсон соғлиғини тиклаш ва иммун тизимини мустаҳкамлаш, куч-қувватини кўтаришда мисли йўқ шифобахш воситадир. Қора седана асаб системаси, ошқозон-ичак яралари, гижжа касалликлари, ҳатто саратон касалликларини даволашда ҳам қўлланилади.
Илмий кашфиётлар халқаро ташкилоти томонидан қора седананинг инсон организмида бронхиал йўлларни кенгайтириши, микробларни ўлдириши, қон босимини меъёрида ушлаб туриши, меъёрда сафро ажратишни таъминлаши, энг муҳими унинг саратон касалликларига қарши курашиш хусусиятига эга экани аниқланди.
Соллаллоҳу алайка ё Расулуллоҳ
Камбағалга садақа берганингда уни муҳтож, ўзингни бой санама. Тўғри, муҳтожга беряпсан, лекин ўзинг ҳам муҳтожсан. Фақат унинг ҳожати сенда, сенинг ҳожатинг эса Аллоҳдадир.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Охиригача ўқинг. Ин Ша Аллаҳ жуда манфаатли...:
Бир дақиқада қандай зикрларни қилиш мумкин, биласизми?
“Фотиҳа” сурасини қироат билан беш маротаба ўқишимиз мумкин. (“Фотиҳа”ни бир марта ўқиганга 1400 савоб берилишини ҳисобга олсак, беш марта ўқиб 7000 савобга эга бўламиз).
Ўн марта “Ихлос” сурасини ўқиса бўлади. (Бу сурани уч марта ўқиш Қуръонни бир марта хатм қилишга тенгдир. Демак, кунига бир дақиқамизни “Ихлос” сурасини ўқишга ажратсак, ойига 300 маротаба, йилига эса 3600 марта “Ихлос” ўқиган бўламиз. Бу эса, 1200 марта Қуръонни хатм қилиш деганидир).
Қуръони каримдан бир саҳифа ўқиш мумкин.
Қисқароқ битта ҳадис, қисқа оят ёдлаб олиш имкони бор.
Ўттиз маротаба “Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ” калимасини айтсак бўлади.
100 маротаба “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”ни такрорлаш мумкин (бу зикрни мунтазам айтиб юрган кишининг гуноҳлари денгиз кўпигичалик бўлса-да, кечириб юборилади).
Қирқ маротаба “Ла ҳавла ва ла қуввата”ни айтиш мумкин (мазкур зикрни қанча кўп айтсак, жаннатга кириш имконига шунчалик яқин келамиз).
Олтмиш маротаба “Астағфируллоҳ ал-азим”ни қайтарса бўлади (бу зикр ортидан Раббимизнинг афвига умид қилишимиз мумкин).
“Аллоҳ”, “Аллоҳ”, “Аллоҳ” деб ўртача 150 маротаба зикр қилишимиз мумкин. Чунки, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур.
Йигирма беш маротаба салавот айтиш мумкин. (Бир марта салавот келтиришда 250 савоб бор. Кўп салавот айтиш орқали Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг шафоатларидан баҳраманд бўлишимиз мумкин )
Шунда ҳам вақтим бўлмаяпти дея оламизми...?! 🙂
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
11006. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳим! Мен Сендан ғам ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарз юкидан ва бировларга қарам бўлиб қолишдан паноҳ тилайман» деганларини эшитдим».
Абу Довуд ривояти.
Изоҳ: Ҳамм (ғам) - кутилаётган, келажакдаги ишдан кўнгил ғаш бўлиши ва қўрқиш маъносини билдиради.
Ҳузн, маҳзунлик - бўлиб ўтган ишдан хафа бўлишни англатади.
Ожизлик бир нарсадан кеч қолиш ва заифликни лозим тутишдир.
Дангасалик - бир ишни қилишга имкони ва қудрати бўла туриб баданда оғирлик, эриниш.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
🌹Пайғамбаримиз алайҳис салом қандай бўлганлар?!.
1. Пайғамбаримиз алайҳис салом ҳожатсиз нарсалар ҳақида гапирмасдилар.
2. Доим фикрда юрардилар.
3. Аллоҳни неъматларини майда- увоқ бўлсада буйук санардилар.
4. Нафсига ғазаб қилмасдилар, ёрдам хам бермасдилар.
5. Бемани гапирган кимсадан юз ўгирардилар.
6. Бирор кимсадан сўйинч хабарини беркитмасдилар.
7. Сўзларини лафзи оз, маноси чуқур эди.
8. Ройиш эдилар.
9. Ҳаммани бир ҳил кўриб, уларни ажратмасдилар.
10. Инсон хурматини жойига қўярдилар.
11. Хиссиётини кўрган кимса, қўрқарди, маърифатига аралашган кимса, севиб қоларди.
12. Ўтирганда, турганда зикр қилардилар.
13. Бирор кимсани гапини бўлмасдилар.
14. Яхшилик қилишда, майин шабададан хам саҳийроқ эдилар.
15. Фақирликдан қўрқмайдиган инсонга ҳадия берардилар.
16. Ёмонлик қилганга, ёмонлик жавоб қилмай, кечириб юборардилар.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Bu duoni o'qigan kishining duosi juda tez qabul bo'ladi !
Ya Alloh
Ya Rohman
Ya Rohim
Ya Hannanu
Ya Mannan
Ya Badiia ssamavati val ard
Ya Maalikal mulk
Zul jajali val ikrom .
@Omar_halilhikoyalari🫀
#дуо
Аллоҳумма инний аувзу бика мин заваали ниъматик, ва таҳаввули аафиятик, ва фужаа-ати ниқматик, ва жамийъи сахотик”.
Дуо таржимаси: “Эй Аллоҳ, (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиши, тўсатдан келувчи азобинг, барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман”
(Муслим,Абу Довуд, Табароний – Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан – ривоят қилган).
Яъни,
“Неъматинг завол топишидан...” – Ислом, имон неъмати, менга берган барча неъматларинг
барҳам топишидан, улардан айрилиб қолишдан...
“Офиятинг алмашишидан...” – соғлиғим касалликка, тинчлигим нотинчликка, бойлигим
камбағалликка алмашишидан...
“Тўсатдан келувчи азобингдан...” – гуноҳлар гирдобига тушиб қолиб, ғазабингга, интиқомингга
гирифтор бўлишдан...
“Барча азобингдан...” – Сенинг ғазабингни қўзғайдиган ишлар содир этиб, азобингга йўлиқишдан
паноҳ сўрайман!
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
#зикр_ва_дуо
Ким эрталаб ёки кечқурун «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» ни айтса...
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ НАСИҲАТЛАРИ
Йўл бўйида ўтирманг!
“Йўл бўйида ўтиришдан сақланинглар. Агар ўтирсангиз, унинг ҳаққини адо этинглар”, дедилар. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ йўлнинг ҳаққи нима?”, дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кўзни номаҳрамларга қаратишдан тийиш, ўтувчиларга азият бермаслик, саломга алик олиш, яхшиликка буюриб, ёмонликлардан қайтариш”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ НАСИҲАТЛАРИ
Йўл бўйида ўтирманг!
“Йўл бўйида ўтиришдан сақланинглар. Агар ўтирсангиз, унинг ҳаққини адо этинглар”, дедилар. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ йўлнинг ҳаққи нима?”, дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кўзни номаҳрамларга қаратишдан тийиш, ўтувчиларга азият бермаслик, саломга алик олиш, яхшиликка буюриб, ёмонликлардан қайтариш”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g