duoyuzikr | Неотсортированное

Telegram-канал duoyuzikr - SHIFO DUOLAR

597

Дуо инсонни аллоҳга яқинлаштирадиган энг ишончли воситалардан бири.Шунинг учун Инсон бемор булганида шифо дуоларни ихлос билан уқиса.Аллоҳим бандасига шифосини беради.

Подписаться на канал

SHIFO DUOLAR

Истиғфор қандай айтилади? أَسْتَغْفِرُ اللهَ.
Ўқилиши: “Астағфируллоҳ”.
Маъноси: “Аллоҳдан (гуноҳларимни) кечиришини сўрайман!”
أَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ.
Ўқилиши: “Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ”.
Маъноси: “Аллоҳдан кечирим сўрайман, Унга тавба қиламан!”
Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир кунда юз марта “астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ” деб айтганлар (Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан зиёд истиғфор айтиб, тавба қиламан”, деганларини эшитганман” (Бухорий ва Аҳмад ривоят қилган).
أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيَّ الْقَيُّومَ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ.
Ўқилиши: “Астағфируллоҳаллазий лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳайял қойюма ва атувбу илайҳ”.
Маъноси: “Ундан Ўзга илоҳ бўлмаган, доим тирик, ҳар нарсанинг устида қоим турувчи Аллоҳга истиғфор айтаман ва тавба қиламан!”
Ривоят қилинишича, ким мана шу лафзлар билан истиғфор айтса, гарчи урушдан қочган бўлса ҳам, гуноҳлари кечирилади (Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ).
رَبِّ اغْفِرْ لِي وَتُبْ عَلَيَّ إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ.
Ўқилиши: “Роббиғфир лий ва туб ъалай, иннака антат тавваабур роҳийм”.
Маъноси: “Парвардигорим, (гуноҳларимни) кечир, тавбамни қабул эт! Зеро, Сен тавбаларни қабул қилувчи, Меҳрибон Зотсан!”
Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир мажлисда шундай деб юз марта истиғфор айтганлар (Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ).
سُبْحَانَكَ وَبِحَمْدِكَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ.
Ўқилиши: “Субҳаанака ва биҳамдика астағфирука ва атувбу илайк”.
Маъноси: “Ё Аллоҳ! Сен ҳар қандай нуқсондан Поксан, ҳамду санога фақат Ўзинг лойиқсан. Сенга истиғфор айтаман ва тавба қиламан!”
Оиша онамиздан ривоят қилинишича, Пайғамбар алайҳиссалом вафотларидан олдин мана шу дуони жуда кўп ўқиганлар (Муслим ривоят қилган).
سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ.
Ўқилиши: “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атувбу илайк”.
Маъноси: “Ё Аллоҳ! Сен (барча айб-нуқсонлардан) Поксан. Сенга ҳамд айтаман. Сендан бошқа илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. Сенга истиғфор айтаман ва тавба қиламан!”
Абу Саид розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким таҳорат қилиб, (сўнг) “субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атувбу илайк”, деса, (айтган дуоси) бир саҳифага ёзилади ва унга муҳр урилади, қиёмат кунигача ўчирилмайди” (Ҳоким “Мустадрок”да, Насоий “Ас-сунанул кубро”да ва Табароний “Авсат”да ривоят қилган. Ҳоким ҳадис санади саҳиҳ, деган).
أَللَّهُمَّ مَغْفِرَتُكَ أَوْسَعُ مِنْ ذُنُوبِي وَرَحْمَتُكَ أَرْجَى عِنْدِي مِنْ عَمَلِي.
Ўқилиши: “Аллоҳумма, мағфиротука авсаъу мин зунувбий, ва роҳматука аржаа ъиндий мин ъамалий”.
Маъноси: “Ё Аллоҳ! Сенинг мағфиратинг гуноҳларимдан кенгдир. Менинг наздимда, раҳматинг амалимдан умидлироқ”.
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: “Оҳ, гуноҳларим! Оҳ, гуноҳларим!” деб икки-уч бор нола чекди. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳалиги кишига мана шу истиғфорни ўргатдилар (Ҳоким ва Байҳақий ривоят қилган).
اللَّهُمَّ إِنِّي ظَلَمْتُ نَفْسِي ظُلْمًا كَثِيرًا وَلاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ فَاغْفِرْ لِي مَغْفِرَةً مِنْ عِنْدِكَ وَارْحَمْنِي إِنَّك أَنْتَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ.
Ўқилиши: “Аллоҳумма, инний золамту нафсий зулман касийро, ва лаа яғфируз-зунувба иллаа ант, фағфир лий мағфиротам-мин ъиндик, варҳамний, иннака антал ғофуврур-роҳийм”.
Маъноси: “Ё Аллоҳ! Мен ўзимга жуда кўп зулм қилиб қўйдим! Барча гуноҳларни Ёлғиз Ўзинг кечирасан! Шундай экан, раҳматинг-ла мени кечир, ҳолимга раҳм айла! Зеро, Сен гуноҳларни кечирувчи раҳмли Зотсан!”
Ривоят қилинишича, бир куни Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келиб: “Намозда ўқишим учун менга бир дуони ўргатинг!” деб сўради. Шунда Расули акрам алайҳиссалом Абу Бакрга мана шу дуони ўргатганлар (Бухорий ривоят қилган).
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

САҲОБАЛАРНИНГ ДУОЛАРИ

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг дуоси

«Аллоҳумма ҳаблий ийманан ва яқийнан ва муъафатан ва нийятан».
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Менга иймон, сидқидиллик, соғлик, офият ва соғлом ният бер”.

«Аллоҳуммажъал хойро умурий ахироҳу ва хойро амалий ховаатимаҳу ва хойро аййамий явма алқок».
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Умримнинг охирини энг хайрлиси, амалимнинг ниҳоясининг хайр­лиси ва Сенга йўлиқадиган кунимни кунларимнинг энг хайрлиси қил!”

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг дуоси:

«Аллоҳумма инний аъузу бика ан та‘хузаний ъала ғирратин ав тазарний фий ғоф­латин, ав тажъалний минал ғофилийн».
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мени ногаҳон ўлимдан ё ғафлатда қолдиришинг ёки ғофиллардан қилишингдан асрашингни сўрайман”.

«Аллоҳумма таваффаний маъал аброр, ва ла тажъалний фил ашрор, ва қиний ъазабан­нари ва алҳиқний бил-ахйар».
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мени яхшилар ораси­да ўлдир, ёмонлардан қилма, оташ азобидан асра ва яхшилар қаторига қўшгин”.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг дуоси

«Аллоҳумма аъузу бика мин жаҳдил балаи ва даркиш-шиқа‘и ва шамататил аъда‘и ва аъузу бика минас-сижни вал-қойди вас-савт».
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Бало ва мусибатлардан, омадсизликдан, душманлар билан тортишишдан, ҳибс этилишдан, кишанланишдан ва калтакланишдан мени асра”.

«Аллоҳумма инна зунубий ла тазуррука ва инна раҳматака иййая ла танқусук».
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Менинг гуноҳларим Сенга зарар қилмайди. Сенинг менга марҳамат қилишинг Сенинг марҳаматингни камайтирмайди”.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг дуоси

«Роббана аслиҳ байнана, ваҳдиний субулал-Ислами, ва нажжина миназ-зулумати илан-нур. Васриф ъаннал-фаваҳиша ма зоҳаро, вама батан. Ва барик лана фий асмааина ва абсорина ва қулубина ва азважина ва зурриййаатина ва туб ъалайна иннака антат таввабур роҳийм. Важъалнаа шакирийна линеъматика, муснийна биҳа, қобилийна биҳа ва атмимҳа ъалайна».
Маъноси: “Эй Раббимиз! Келишолмаганларимизни яраштир, бизни Ислом йўлига ҳидоят айла, бизни зулматлардан нурга чиқар. Биздан ошкор ва яширин барча ёмонликларни кетказ. Кўзларимизга, қулоқларимизга, қалбларимизга, ишларимизга, аёлларимизга ва фарзандларимизга барака ато айла, гуноҳларимизни кечир. Шубҳасиз, Сен марҳаматли ва гуноҳларни кечиргувчисан. Бизни неъматингга шукр этувчи, ҳамд айтувчи қил ва неъматингни биздан аяма!” («Ал-Канз», «Ал-Мунтаҳаб»дан).

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бирортангизнинг тирикчилиги қийинлашиб қолса, нима учун уйидан кўчага чиқаётиб, қуйидаги дуоларни айтмайди: «Бисмиллааҳи ъалаа нафсий ва маалий ва дийний. Аллоҳумма, роддиний биқозоика ва баарик лий фиймаа қуддиро лий ҳатта лаа уҳибба таъжийла маа аххорта ва лаа та`хийро маа ъажжалта» (Жоним, молим ва диним Аллоҳнинг исми ила. Аллоҳим, мени қазои қадарингга рози қилгин, менга тақдир қилган нарсангга баракот бергин, токи Сен кечиктирган нарсанинг тезроқ бўлишини, Сен тезлаштирган нарсанинг кечикишини истамайин).
Ибн Сунний ривояти.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#Мен_ҳам_намоз_ўқийман

Кўз тегишига қарши ўқиладиган дуо

Кўз тегишига қарши Фотиҳа сураси ва «Оятал курси»дан сўнг ушбу оятлар ўқилади:

«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва ин якадуллазийна кафару лаюзлиқунака би абсориҳим ламма самиъуззикро ва яқулуна иннаҳу ламажнун. Ва ма ҳува илла зикрул-лил-ъаламиин».

Маъноси: «Бас, Парвардигори уни (қайтадан пайғамбарликка) танлаб, солиҳ (пайғамбар)лардан қилди. Албатта, кофир бўлган кимсалар Зикрни (Қуръонни) эшитган вақтларида, Сизни кўзлари билан (тикилиб) йиқитаёзурлар ва «албатта, у мажнун», – дерлар. Ҳолбуки, у (Қуръон барча) оламлар учун эслатмадир» (Қалам сураси, 51–52-оятлар).

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Илтимос, видеони имконингиз борича тарқатинг.

Кўриб йиғлайсиз...

👉 Dunyo🌐Tv

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#Дуо
✅БАРЧА АЪЗОЛАРГА ФОЙДА БЕРУВЧИ ДУО

اللَّهُمَّ اجْعَلْ في قَلْبِي نُورًا، و في بَصَرِي نُورًا، وفي سَمْعِي نُورًا، وَعَنْ يَمِينِي نُورًا، وَعَنْ شِمَالِي نُورًا، و من خَلْفِي نُورًا، وَ من أَمَامِي نُورًا، وَاجْعَلْ من فَوْقِي نُورًا، وَ من تَحْتي نُورًا.

📖Ўқилиши: Аллооҳуммажъал фий қолбий нууро, ва фий басорий нууро, ва фий самъий нууро, ва ъан ямийний нууро, ва ъан шимаалий нууро, ва мин холфий нууро, ва мин амаамий нууро, важъал мин фавқий нууро, ва мин таҳтий нууро.

🔖Маъноси: Эй Аллоҳ! Менинг қалбимда, кўзимда, қулоғимда, ўнг тарафимда, чап тарафимда, ортимда ва олдимда, устимда ва тагимда нур қилгин.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#Субҳаналлоҳ
#Аллоҳу_Акбар..!

Асрайман деса бало йўқ,
Ўламан деса даво йўқ...
Аллоҳ асрайман деса ҳеч гап эмас. Ҳатто йиртқичнинг қўли билан ҳам асрайди. Ҳудди Мусо Алайҳиссаломни ўлдиришга чархланган қиличлар қўриқлаганидек..!

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#кундалик_еслатма..

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#hikmat

Имом Қарофий
раҳимаҳуллоҳ одоб билан амални солиштириб, бундай дейди: "Гўзал одоб билан қилинган кичик бир солиҳ амал одобсиз қилинган кўп солиҳ амаллардан яхшироқдир. Шунинг учун ҳам олим Рувайм ўзининг ўғлига: "Эй ўғилчам, амалингни худди хамирдаги туздек, одобингни эса ундек қилгин", деб айтган".

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Эй Раҳмонга қўлларини чўзиб турганлар, аниқки сизлар эшигини ёпмайдиган Зот қаршисида турибсизлар.
(Муҳаммад Муқрин)
——————————
Дуоларимиз бўлади- ижобат бўлишини кутиб яшайдиган.
Яна дуоларимиз бўлади- хайрлиси бўлса берсин-да деб тилни учида сўраб  қўядиган.
Баъзан дуо қиламиз шак-шубҳа билан...сўраётган нарсамизни бермаса керак деган гумон билан.  Ёки ижобат бўлиши амри маҳолдек кўринадиган ҳолатларда.
Кундалик ҳаётимизда такрорлайверадиган дуолар ҳам бор.  Ҳеч қанқа туйғусиз сўраймиз, сўрайверамиз.
Баъзан эса умуман дуо қилмаймиз..

Охирги айтганим энг ёмони.
Аллоҳдан ҳеч нима сўрамай яшаш бандага ярашадими?!

Оламлар Раббига доим муҳтож эканлигини сезиб яшаш _Қалбга роҳат беради. Дуоларимиз самарасини кўриш онини кутиб яшаймиз.

Энг яхшиси кимнингдир дуосида яшаш...сиз билмайсиз, лекин, у сизни ўзидан кўп дуо қилади.
(Ахёрлар)

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Қишнинг совуқ кунларида ушбу дуони ўқиш тавсия этилади

اللَّهُمَّ أَجِرْنِي مِنْ زَمْهَرِيرِ جَهَنَّمَ

Ўқилиши: Аллоҳумма ажирний мин замҳарийри жаҳаннама.
Маъноси: Аллоҳим мени жаҳаннамнинг қаттиқ совуғидан асра.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Дўзах аҳли жаҳаннамнинг жазирама иссиғидан нажот сўрайдилар ва уларнинг сўровига суяклари синиб кетадиган даражада кучли бўлган совуқ шамол берилади. Сўнгра дўзах аҳли яна ёлвориб иссиқлик сўрашади”.

Аллоҳим, бизни дўзахнинг иссиқ ва совуқ азобидан Ўзинг асра

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Қуръони баракати сабрдан сўнг келади
Кимки (Қуръон ёдлашда) кичик ёки енгил жузларни ёдлаш орқали бўлса-да нафси билан курашар экан, унга ундан-да кўпроқ ва кўпроқ сура ва жузларни ёд олиш тавфиқи очилади. Вақтини беҳуда ўтказувчи ва дангаса киши билан Қуръон ҳифзи ва такрори учун уйқуси ва вақтидан кечувчи киши тенг бўлмайди. Асло тенг бўлмайдилар...

Аллоҳ таоло айтади: “Биз учун жидду жаҳд қилганларни Ўз йўлларимизга ҳидоят этурмиз. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчилар биландир”, Анкабут сураси, 69-оят.

Мажид Закий.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR



Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида:

أَصبَحْنا على فِطرةِ الإسلامِ، وكَلِمةِ الإخلاصِ، ودِينِ نَبيِّنا محمَّدٍ صلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ، وعلى مِلَّةِ أبِينا إبراهيمَ، حَنيفًا مُسلِمًا، وما كان مِنَ المُشرِكينَ

"Асбаҳна ъала фитратил Ислам ва калиматил ихласи ва дийни Набиййина Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллам ва ъала миллати абийна Иброҳийма ҳанийфан муслиман ва ма кана минал мушрикийн",
деб айтар эдилар (Имом Насоий, Имом Аҳмад ривояти).

Маъноси: "Мушрик бўлмасдан, мусулмон ҳолимизда ва тўғри йўлда бўлган Иброҳим алайҳиссаломнинг миллатларида, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг динларида, ихлос калимаси ва Ислом фитратида тонг оттирдик".

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#rajab

Ҳофиз Камолиддин Дамирий раҳимаҳуллоҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан марфуъ ривоят қилинган ушбу хабарни келтиради: “Ким ражаб ва шаъбон ойида

اَسْتَغْفِرُ اللهَ الْعَظِيْمَ الَّذِى لَااِلَهَ اِلاَّ هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّوْمُ وَاَتُوْبُ اِلَيْهِ تَوْبَةَ عَبْدٍ ظاَلِمٍ لَايَمْلِكُ لِنَفْسِهِ ضَرًّا وَلَانَفْعًا وَلَامَوْتًا وَلَاحَيَاةً وَلَانُشُوْرًا

Астағфируллоҳал аъзийм аллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳайюл қаййум ва атуубу илайҳи тавбата ъабдин зоолимин лаа ямлику линафсиҳи зорран ва лаа нафъан ва лаа мавтан ва лаа ҳайаатан ва лаа нушуурон” дуосини етти марта такрорласа Аллоҳ таоло икки вакил қилинган фариштага унинг гуноҳ саҳифаларини ўчириб юборишни буюради”.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Уйқуга ётишдан олдин гуноҳларингизни ўчириб олинг.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тўшагига ётаётган пайтда: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ. Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи, валаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар», деб айтса, гуноҳлари (ёки хатолари) денгиз кўпигича бўлса ҳам кечиб юборилади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

(Маъноси: Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар бир ишга қодирдир. Аллоҳдан бошқада ўзгартириш ва қувват йўқ. Аллоҳни поклаб ёд этаман, Аллоҳга ҳамд бўлсин, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Аллоҳ улуғдир.)

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#hadis

Агар ёлғиз қолсалар Аллоҳни унутадилар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "(Қиёматда) Одамлар Тиҳома тоғи каби (катталикдаги) яхшиликлар билан келишади. Аллоҳ уларнинг амалларини тўзиган чангдек қилиб қўяди (яъни, уларнинг яхшиликларини пучга чиқаради)", дедилар.
Шунда Савбон розияллоҳу анҳу: "Ё, Расулуллоҳ, биз улардан бўлмаслигимиз учун уларни бизга таърифлаб беринг", деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Улар cизларнинг биродарларингиз, кўринишлари ҳам cизларга ўхшаган одамлардир. Улар ҳам cиз каби тунлари ибодат қилади. Лекин улар Аллоҳ ҳаром қилган нарса билан холи қолишганда чегарани бузадилар" (яъни, ёлғиз қолган вақтларида Аллоҳ қайтарган ишлардан тийилмайдилар), дедилар (Ибн Можа, Имом Табароний, Абул Фазл ривояти).

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#mujda

Икки тоғ мислича савоб

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким иймон билан савоб умидида бир мусулмоннинг жанозасига қатнашса, жанозаси ўқилиб дафнидан фориғ бўлингунча турса, икки қийрот ажр билан қайтади. Ҳар бир қийрот Уҳуд тоғичадир. Ким жанозани ўқиса ва дафн қилинмай туриб қайтса, бир қийрот билан қайтади", дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Маълумот ўрнида: Уҳуд тоғининг оғирлиги - тахминан 45 миллиард тонна, узунлиги 7 километр, баландлиги эса 1077 метр, эни эса 2-3 километрни ташкил этади.

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти).

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика



/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

🤲 Ижобат бўлган дуо!

Нуҳ алайҳиссалом бор йўғи тўрт калимадан иборат дуо билан Ер куррасини сувга ғарқ қилдилар:
أَنِّى مَغْلُوبٌ فَٱنتَصِرْ
“Мен мағлубдирман, ёрдам қилгин!” (Қамар сураси, 10-оят).

Сулаймон алайҳиссалом эса, бор йўғи учта калимадан иборат дуо билан Ер юзига ҳукмрон бўлдилар:
وَهَبْ لِى مُلْكًا
“Менга мулк (ҳукмронлик) бергин!” (Сод сураси, 35-оят).

Демак, бирор нарсага эришмоқ, таъсир этмоқ, асар қолдирмоқ учун узундан узоқ дуога ҳожат йўқ экан. Бор йўғи, Аллоҳга ихлос ва ишонч билан чин дилдан дуо қилинса, бас. Зеро, Аллоҳ таоло ваъда берган:
ٱدْعُونِىٓ أَسْتَجِبْ لَكُمْ
“Менга дуо қилингиз, Мен (дуоларингизни) ижобат қиламан” (Ғофир сураси, 60-оят).

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

ШАЙТОННИ ҚУВИШ

1. Уйдан қувиш: Бақара сурасини ўқиш орқали.
2. Уйқу олдидан: Оятал курсийни ўқиш орқали.
3. Ғазабланганда: Аллоҳдан қувилган шайтондан паноҳ сўраш- “аъузу биллаҳи”ни ўқиш билан.
4. Ейиш ва ичиш вақтида: Тасмия - яъни, “бисмиллаҳ” айтиш орқали.
5. Бирон манзилга кирганда: Аллоҳнинг исмини зикр этиш билан.
6. Муошарат, ўз аҳлига яқинлик қилиш вақтида: «Бисмиллаҳи. Аллоҳумма! Жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона маа розақтана», маъноси, «Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳим, биздан шайтонни четда қилгин, шайтонни бизни ризқлантирган нарсангдан четда қилгин» дуосини айтиш билан.
7. Ёқимсиз туш кўрганда: Аллоҳдан истиъоза - шайтондан паноҳ сўраш билан.
8. Намозда васваса бўлганда: “Аъузу биллаҳи мин ханзаби” деб, сўнг чап томонига уч марта суфлаш билан.
9. Масжидга кирганда: “Аъузу биллаҳил ъазийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм. Алҳамду лиллаҳ, Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Аллоҳуммағфирлий зунубий вафтаҳлий абваба роҳматик”, дуосини айтиш билан. Маъноси, “Улуғ Аллоҳнинг карим сифатли юзи ва азалий султонлиги билан шайтондан паноҳ тилайман. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳим, Муҳаммадга ва у зотнинг оилаларига саловот ва саломлар ёғдир. Эй Раббим, гуноҳларимни кечир ва менга раҳматинг эшикларини очгин”.
10. Қуръон тиловат қилганда: “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” ёки “аъузу биллаҳис самиъул ъалийми минаш шайтонир рожийми, мин ҳамзиҳи, ва нафхиҳи, ва нафсиҳи” дуосини ўқиш орқали шайтонни қувилади.


«Ибратли ҳикоялар» китобидан.


┏━🍃📖🌺📖🍃📖━┓
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
┗━🍃📖🌺📖🍃📖━┛

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#duo

Ким шундай дуо қилса, дуоси қабул бўлади


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ بِأَنِّي أَشْهَدُ أَنَّكَ أَنْتَ اللَّه لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ الأَحَدُ الصَّمَدُ الَّذِي لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ .
деяётганини эшитиб: "Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, у билан дуо қилса, дуоси ижобат бўладиган ва у билан сўраса, бериладиган Аллоҳнинг улуғ исмлари билан сўради", дедилар (Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Аҳмад, Ибн Можа ривояти).

Ўқилиши:
Аллоҳумма инний асалука бианний ашҳаду аннака анталлоҳу лаа илаҳа иллаа анта ал-аҳаду ас-сомаду аллазий лам ялид ва лам юлад ва лам якунлаҳу куфуван аҳад.

Маъноси:
Аллоҳим, Сендан ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқлиги, Ўзинг яккаю ёлғизлигинг, беҳожатлигинг, туғмаган ва туғилмаган ва Сенга ҳеч бир нарса тенг келолмайдиган Зот – Аллоҳ эканингга иймон келтириб сўрайман.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#дуо Харкуни укиб юришингизни тавсия киламан


(أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّاتِ الَّتِي لاَ يُجَاوِزُهُنَّ بَرٌّ وَلاَ فَاجِرٌ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ، وَبَرَأَ وَذَرَأَ، وَمِنْ شَرِّ مَا يَنْزِلُ مِنَ السَّمَاءِ، وَمِنْ شَرِّ مَا يَعْرُجُ فِيْهَا، وَمِنْ شَرِّ مَا ذَرَأَ فِي الأَرْضِ، وَمِنْ شَرِّ مَا يَخْرُجُ مِنْهَا، وَمِنْ شَرِّ فِتَنِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ، وَمِنْ شَرِّ كُلِّ طَارِقٍ إِلاَّ طَارِقاً يَطْرُقُ بِخَيْرٍ، يَا رَحْمانُ).

Яхши одам ҳам, ёмон одам ҳам хатлаб ўтиб кета олмайдиган Аллоҳнинг мукаммал калималари билан паноҳланаман: У яратган, бор қилган (бутун) нарсаларнинг ёмонлигидан. Осмондан тушадиган нарсаларнинг ёмонлигидан ва унга кўтарилувчи бўлган нарсаларнинг ёмонлигидан, ерда тарқатган-ўстирган нарсаларининг ёмонлигидан ва ундан чиқадиган нарсаларнинг ёмонлигидан, кеча-кундуз фитналарининг ёмонлигидан ва ҳар бир тунда келувчининг ёмонлигидан (паноҳланаман). Фақат яхшилик билан келувчи бундан мустасно, эй Раҳмон!

(Аҳмад ва Ибн Сунний ривояти).


/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#Дуо

Соғлик, хотиржамлик ва гўзал хулқ сўраб ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الصِّحَّةَ وَالعِفَّةَ وَالْأَمَانَةَ وَحُسْنَ الْخُلُقِ وَالرِّضَا بِالقَدَرِ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалукас-сиҳҳата вал ъиффата вал аманата ва ҳуснал хулуқи вар-ризо бил қодар.

Таржимаси: Аллоҳим! Сендан саломатлик, иффат, омонатдорлик, гўзал хулқ ва тақдирга рози бўлишни сўрайман.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Yigit. Ayolim ilmli boʻlsin deydi.
Qiz Halolim ilmli boʻlsin deydi. Lekin hech kim ilm olay demaydi
Dunyo foniy deydi biror narsaga erisholmay qolsa, siqilaverib yuragi kasal boʻladi Onamni yaxshi koʻraman deydi. Onasi ish buyursa uff dan boshlab, uff da tugatadi
Vaqtim yoʻq deydi, 5 daqiqadan keyin qarasa, bekorchilik bilan shaytonni xursand qilayotgan boʻladi.
Falonchini yaxshi koʻraman deydi, ammo qachon oxirgi marotaba haqqiga duo qilib, holini soʻraganini eslolmaydi...
Xotimam chiroyli boʻlsin deydi, ammo tahoratsiz uyquga ketadi...
Oʻsha kishilar kimlar, bilasizmi? siz va atrofimizdagilar..

Ey allohim uzing holimizni isloh et


Muhammad solih


@duoyuzikr

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

🌙 Ражаб ойи: Али розияллоҳу анҳунинг тавсиялари

🌙 Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтадилар: “Ражаб ойида истиғфор айтишни кўпайтиринг. Чунки бу ойнинг ҳар бир соатида дўзахдан озодлик бор” (Дайламий ривояти. Ал-Фирдавс (81/1. 247).

😀Бу ойда солиҳлар истиғфор айтишни кўпайтирардилар. Улар айниқса ушбу истиғфорни кўп такрорлардилар:

أَسْتَغْفِرُ اللّهَ ذَاَ الْجَلالِ وَالإكْرَامِ مِنْ جَمِيعِ الذُّنُوبِ وَالآثَامِ

Ўқилиши: “Астағфируллоҳа зал Жалаали вал Икраам мин жамийъиз зунууби вал асаам”.
Маъноси: Зул Жалол вал Икром – Аллоҳдан барча гуноҳ ва хатоларим учун мағфират сўрайман.


🖥 Батафсил

#rajab #ражаб #тавсия

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

🤲 Сулаймон алайҳиссаломнинг дуолари

﴿رَبِّ أَوْزِعْنِي أَنْ أَشْكُرَ نِعْمَتَكَ الَّتِي أَنْعَمْتَ عَلَيَّ وَعَلَى وَالِدَيَّ وَأَنْ أَعْمَلَ صَالِحًا تَرْضَاهُ وَأَدْخِلْنِي بِرَحْمَتِكَ فِي عِبَادِكَ الصَّالِحِينَ﴾

🔹 Ўқилиши: "Робби авзиъний ан ашкуро ниъматакал латий анъамта ъалаййа ва ъалаа ваалидаййа ва ан аъмала соолиҳан тарзооҳу ва адхилний би роҳматика фий ъибаадикас соолиҳийн".

🔹 Маъноси: "Роббим! Менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр қилишга ва Ўзинг рози бўладиган яхши амалларнигина қилишга мени муваффақ этгин ва мени Ўз фазлинг билан солиҳ бандаларинг қаторига киритгин!" (Намл сураси, 19-оят).

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#duo

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни агар бирор иш хурсанд қилса:

الْحَمْدُ ِللهِ الذى بِنِعْمَتِهِ تَتِمُّ الصَّالِحَاتُ

“Алҳамду лиллаҳиллазий биниъматиҳи татиммус солиҳат” (Солиҳ нарсаларни мукаммал қилиш ила неъматлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин), деб айтардилар.

Агар бирор ёмон кўрадиган ишлари содир бўлса:

الْحَمْدُ للهِ عَلَى كُلِّ حَالٍ

“Алҳамду лиллаҳи ъала кулли ҳаал” (Ҳар бир ҳолатда Аллоҳга ҳамд бўлсин), деб айтардилар.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Taqvoning bu dunyodagi samarasi:
1. Har bir har qanday qiyinchilikni yengib o’tishi va o’ylamagan taraflaridan
rizqlanishi;
2. Har bir ishda yengillik bo’lishi;
3. Foydali ilm sohibi bo’lishga muyassar bo’ladi;
4. Haq bilan botilni ajrata biladi;
5. Alloh taolo va farishtalarning muhabbatiga erishadi;
6. Alloh taoloning nusrati va qo’llab-quvvatlashi, to’g’ri yo’lga boshlashi;
7. Brakaning bo’lishi;
8. Dunyo va oxiratda ular uchun xushxabar bo’lishi;
9. Dushmanlarning makr-xiylasidan omonda bo’ladilar;
10. Ularning zurriyotlari Allohning g’amxo’rligida bo’ladi
11. Dunyo va oxiratda solih amallarining qabul bo’lishiga sabab bo’ladi;
12. Dunyo azobidan najot topishlariga sabab bo’ladi;
13. Alloh taqvo sababli ularni xalqning salobatlisi, sharaflisi qiladi va ularga
ma’rifat va iymon halovatini beradi;
14. Riyokorlarning toat-ibodatidan taqvodorlarning zarracha qilgan ibodati
afzaldir.

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Холис амал, ният ва тўғри йўлни талаби учун ўқиладиган дуо

اللهم وفقني لما تحبّ و ترضي من القول والعلم و الفعل و النيّة و الهدي إنّك على كلّ شيء قدير.

Ўқилиши: Аллооҳумма ваффиқний лимаа туҳиббу ва тардзо минал қовли вал ъамали вал фиъли ван нияти вал ҳудаа иннака ъалаа кулли шай’ин қодийр.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Сўз, ё амал, ё феъл, ё ният, ё ҳидоят бўлсин, Ўзинг яхши кўрган ва рози бўладиганингга мени муваффақ эт. Албатта, Сен барча нарсага қодир зотсан.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

АЛЛОҲДАН ЖАННАТНИ СЎРАШ ВА ДЎЗАХДАН ПАНОҲ ТИЛАШ ДУОСИ

اللَّهُمَّ إنِّي أَسْأَلُكَ الْجَنَّةَ وَ أَسْتَجِيرُ بِكَ مِنَ النَّارِ

"Аллоҳумма инний ас'алукал-жанната ва астажииру бика минан-наар".
(уч марта айтилади)
(Термизий ва ибн Можа ривояти)

Маъноси: "Аллоҳим, Сендан жаннатни сўрайман ва Сендан дўзахдан паноҳ тилайман".


/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…
Подписаться на канал