duoyuzikr | Неотсортированное

Telegram-канал duoyuzikr - SHIFO DUOLAR

597

Дуо инсонни аллоҳга яқинлаштирадиган энг ишончли воситалардан бири.Шунинг учун Инсон бемор булганида шифо дуоларни ихлос билан уқиса.Аллоҳим бандасига шифосини беради.

Подписаться на канал

SHIFO DUOLAR

ОЛТИН ЎГИТ

Иброҳим ибн Адҳам ўзига насиҳат қилишини сўраган бир кишига қуйидаги маслаҳатларни берди: "Шу олтита ўгитга доим амал қилсанг, ҳеч зарар кўрмайсан ва саодатга эришасан:

1. Гуноҳ қилиш истаги уйғонганида Аллоҳ таолонинг ризқини ема.

2. Гуноҳ қилмоқчи бўлганингда У Зотнинг мулкидан чиқ.

3. Гуноҳ қилаётганингда шундай бир ер топгинки, Роббим сени кўрмасин.

4. Ўлим фариштаси келганида унга: "Тавба қилиб олишим учун менга муҳлат бер" - дегин.

5. Қабрда сўроқ қилгани фаришта келганида уларни ўзингдан узоқлаштир.

6. Қиёматда: "Гуноҳкорни дўзахга ташланг" - деган фармон келганида, қўлингдан келса, сен борма".

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

ТАШВИШГА ТУШСАНГИЗ, ЎҚИНГ!

#Ҳадис

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни бирор иш ташвишга солса, "Йаа Ҳайю, йаа Қойюм, бироҳматика астағийс!" дер эдилар".

"Сунани Термизий", 3542.

🔖Маъноси: "Эй Ҳайю, Қайюм! Раҳматинг ила ёрдам сўрайман".

📚Манба: "Саҳиҳ набавий дуолар" китоби.

./channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#ҳадис


ЁРДАМЛАШИШ ВА ИЛМ

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади. Айтдилар: «Ким дунёда бир мўминнинг дунё ғамларидан бирини енгиллатса, Аллоҳ таоло ҳам ундан қиёмат ғамларини енгиллаштиради. Ким қийинчиликда қолган биродарини осонликка чиқарса, Аллоҳ таоло ҳам уни дунё ва охиратда осонликка чиқаради. Ким бир мусулмон айбини ёпса,Аллоҳ таоло ҳам дунё ва охиратда унинг айбини ёпади. Агар банда биродарига ёрдам берса, Аллоҳ таоло ҳам бандасининг ёрдамида бўлади. Ким илм талабида йўлга чиқса, Аллоҳ таоло унга жаннат йўлини осон қилади. Бирор жамоа Аллоҳнинг уйларидан бирида Аллоҳнинг китобини ўкиш ва уни ўрталарида дарс килиш мақсадида тўпланишса, уларга ҳотиржамлик тушиб, раҳмат қоплаб ва фаришталар ўраб олишади. Аллоҳ таоло Ўзининг ҳузуридаги (фаришталар) билан буларни эслайди. Ким амали (хатти-харакати)ни сусайтириб қўйса, насаби хатти-харакатини тезлата олмайди»(Муслим ва Бухорий ривояти)

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

​​🤲 Илм олиш давомида доим айтиладиган дуолар


• سُبْحَانَكَ لاَ عِلْمَ لَنَا إِلاَّ مَا عَلَّمْتَنَا إِنَّكَ أَنتَ الْعَلِيمُ الْحَكِيمُ

“Ё пок Парвардигор! Бизда Сен билдиргандан бошқа илм йўқ, албатта, Сенинг Ўзинг билувчисан ва ҳикматли Зотсан”


• اللَّهُمَّ انْفَعْنَا بِمَا عَلَّمْتَنَا وَعَلِّمْنَا مَا يَنْفَعُنَا وَزِدْنِي عِلْمًا

“Аллоҳим, ўрганганимиз билан бизларни манфаатлантир, манфаат берадиган илм ўргат ва илмимизни зиёда қилгин”


• اَلَّلهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا، وَرِزْقًا طَيِّبًا، وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

“Аллоҳим, Сендан манфаатли илм, пок ризқ ва қабул бўладиган амал сўрайман”

Яқинларингизга улашиб қўйинг!

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

ҒАМГИН БЎЛМАНГ! ҚУЙИДАГИ ҚОИДАЛАР СИЗНИ САОДАТГА ЭЛТАДИ

1. Агар сиз бу кун чегарасида яшамас экансиз, заҳнингиз тарқоқ бўлиб, ҳар ишда изтиробга тушасиз, ғам-қайғуларингиз кўпаяди. "Тонгга кирсанг, тунни кутма, тунга кирсанг, тонгни кутма".
2. Ўтмиш ғам-ғуссаларини унутинг, ўтмишдаги ишлар учун ғам чекиш аҳмоқлик ва жинниликдир.
3. Келажак ташвишини ҳам ҳозирдан чекманг. Чунки у ғайб оламидир, келажак келгунига қадар у ҳақида ўйлашни ташланг.
4. Бировларнинг танқидларига парво қилманг, солиҳ амаллар қилишда собитқадам бўлинг. Танқид сизнинг қийматингизни баҳолайди.
5. Аллоҳга имон келтириш, солиҳ амал қилиш гўзал, бахтли ҳаёт гаровидир.
6. Осойишталик, хотиржамлик ва роҳатни истаган киши Аллоҳни кўп ёд эсласин.
7. Барча нарса Мавломизнинг қазо ва қадари билан эканини билинг.
8. Ўзгалардан миннатдорлик кутманг.
9. Нафсингизни энг ёмон оқибатлар эҳтимолини ҳам кўтара олишга ўргатинг.
10. Балки ўша иш содир бўлса, унинг ортида сиз учун яхшилик бордир.
11. Қазонинг барчаси мусулмон учун яхшиликдир.
12. Раббингиз сизга ато этган неъматлар ҳақида фикр қилинг ва унга шукр қилинг.
13. Сиз ўзингизга берилган имкониятлар билан одамларнинг кўпидан устун эканингизни билинг.
14. Ҳар икки соат оралиғида фаровон ҳаёт бордир.
15. Инсон бошига тушган мусибат уни дуо қилишга, Парвардигорига боғланишга ундайди.
16.Мусибатлар ақл ва қалбнинг малҳамидир.
17. Албатта қийинчилик ортидан енгиллик ҳам бор.
18. Арзимас синовларга руҳиятингиз синиб, таслим бўлиб қолманг.
19. Парвардигорингизнинг мағфирати кенгдир.
20. Ғазабланманг! Ҳеч қачон ғазабланманг.
21. "Осмонда эса, сизларнинг ризқларингиз (ёмғир) ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (жаннат) бордир" (Зариёт сураси, 22-оят).
22. Сизни хавотирга солган ишларнинг кўпи амалда юз бермайди.
23. Мусибат эгаларидан ибрат олинг.
24. Аллоҳ таоло кимни яхши кўрса, уни имтиҳонлари билан синайди.
25. Ғам-қайғуни  аритувчи вирд  ва дуоларни кўп такрорлаб юринг.
26. Керакли ва фойдали амаллар билан машғул бўлинг, бекорчиликни тарк этинг.
27. Ҳар хил иғвою мишмишлардан йироқ бўлинг, асоссиз ва далилсиз ҳеч қачон уларга ишонманг.
28. Адоватга ўч олишга бўлган ташналик душманингиздан кўра ўзингизнинг соғлиғингизга зарардир.
29. Бошингизга тушган мусибат ва синовларга чиройли сабр қилишингиз гуноҳларингиз учун каффоратдир.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилиб айтади:

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : “العمرة إلى العمرة كفارة لما بينهما، والحج المبرور ليس له جزاء إلا الجنة
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Бир умра кейинги умрагача бўлган оралиқдаги гуноҳларга каффоратдир. Мабрур Хажнинг мукофоти эса факат жаннатдир»
(Бухорий ривояти)

2. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилган, ул зот айтганлар:

من طاف بالبيت، لم يرفع قدما ولم يضع أخرى إلا كتب الله له حسنة: وحط عنه بها خطيئة ورفع له بها درجة
«Кимки байтуллоҳни тавоф қилар экан бир оёғини ердан кўтариб, иккинчисини ерга қўйгунича Аллоҳ унга бир ҳасана ёзади, битта гуноҳини ўчиради ва даражасини бир поғонага ошираверади».
(Имом Аҳмад)

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

🤲 Илм олишни осонлаштириш учун баъзи Қуръоний дуолар

• رَبِّ زِدْنِي عِلْمًا

Роббим, илмимни зиёда қилгин. (20:114)

• رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي يَفْقَهُوا قَوْلِي

Ё Роббим, менинг қалбимни кенг қил. Менинг ишимни осон қил. Тилимдаги тугунни ечгин. Сўзимни англасинлар. (20:25-26)

• رَبِّ إِنِّىٓ أَعُوذُ بِكَ أَنْ أَسْـَٔلَكَ مَا لَيْسَ لِى بِهِۦ عِلْمٌ ۖ وَإِلَّا تَغْفِرْ لِى وَتَرْحَمْنِىٓ أَكُن مِّنَ ٱلْخَٰسِرِينَ 

“Роббим, мен ўзимнинг илмим бўлмаган нарсани сендан сўрамоқдан паноҳ тилайиман. Агар мени мағфират қилмасанг ва менга раҳм кўрсатмасанг, зиён кўргувчилардан бўламан.” (11:47)

💙 /channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh
Muhtaram kanal foydalanuvchilari bu kanalga ovoz berishlaeizni iltimos qilaman kanal rivoji uchun
Faqat perimuim obunachilari ovoz berishi mumkin

/channel/duoyuzikr?boost

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Uyda janjal bo’lmasligi, munosabatlar chiroyli bo’lishi va ro’zg’orda baraka uchun duo tavsiyasi💝

اللَّهُمَّ أَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا، وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا، وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلَامِ، وَنَجِّنَا مِنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ، وَجَنِّبْنَا الْفَوَاحِشَ مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَمَا بَطَنَ، وَبَارِكْ لَنَا فِي أَسْمَاعِنَا، وَأَبْصَارِنَا، وَقُلُوبِنَا، وَأَزْوَاجِنَا، وَذُرِّيَّاتِنَا، وَتُبْ عَلَيْنَا إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ، وَاجْعَلْنَا شَاكِرِينَ لِنِعْمِكَ مُثْنِينَ بِهَا عَلَيْكَ، قَابِلِينَ لَهَا، وَأَتِمِمْهَا عَلَيْنَا

Allahumma allif baina qulubina, va aslih dhata bainina, vahdina subulas-salam, va-najjina minad-dhulumati ilan-noor, wa jannibnal-favahisha ma dhahara minha va-ma batana, va barik lana fi asmaina, va absarina, va qulubina, va azvajina, va dhurriyyatina, va tub ‘alaina innaka anta-Tavvabur-Rahim, va-j’alna shaakireena lini’mik muthneena biha ’alaik, qaabi-lina laha, va ati-mimha ’alaina

Ma’nosi: Allohim! Qalblarimizni isloh qil, oramizdagi narsalarni isloh et, bizni tinchlik yo’llariga hidoyat et, bizni zulmatlardan saqla [va bizni yorug’likka kiritgin] va bizni botiniy yoki zohiriy fahsh ishlardan saqlagin, qalblarimizga baraka ber. Bizning tavbalarimizni qabul qil, albatta, Sen tavbalarni qabul qilguvchi, rahmlisan va bizlarni ne’matlaringga shukr qilguvchilardan ayla. Barcha hamdlar Senga xosdir. Yaxshi amallarimizni qabul qil va ularni davomli qil🤲

[Abu Dovud № 969, al-Hakim № 977 –“Muslimning shartlariga koʻra sahihdir”, degan va Oz Zahabiy 1/265, Ibn Hibbon, 3/277 № 996 va shunga oʻxshash fikrda. Al-Adab al-Mufrad s. 122, Musnad al-Bazzor, 5/153, at-Tabaroniy 10/191, No 10426, Abu Nuaym “Al-Hilya”da 4/110, al-Alboniy “Sahih al-Adab al-Mufrad”da, No. 630: “Sahih”]

🟢Turmush o’rtog’i bilan muammosi bo’lgan odamlar kun davomida Ya Vadud va Ya Qaviy ismlarini ko’p ko’p zikr qilishlari kerak. Oilada tinchlik va baxtni ta’minlash uchun Qur’oni Karimning qalbi bo’lgan Yasin-i Sharifni o’qib, oiladagi odamlar uchun duo qilish mumkin. Har kuni “Salatan nariya”ni o’qib, shu niyat bilan ibodat qilsangiz, ajoyib natijaga erishish mumkin.
Natija olganlar marhamat izohlarda✍️
Do’stingizga ham ilining


/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Ёш болаларнинг йиғлаши доим очлик ёки беморликдан бўлавермайди...
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Нима учун бу болангиз йиғламоқда? Кўз теккани учун унга руқя дуоларини ўқиб дам солдингларми?" дедилар...
          Имом Аҳмад ривояти.

Болаларни жин, шайтон ва иблисдан ҳимоя қилиш мақсадида ўқиб дам солинадиган оят ва дуолар!
Қўлни боланинг бошига қўйиб, сўнгра қуйидаги шаръий руқяни ўқийди:
1. Фотиҳа сураси; (Алҳамду сураси).
2. Оятал курси; (Аллоҳу лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул...).
3. Бақара сурасининг охирги икки ояти; (Аманар расулу).
4. Иҳлос сураси 3 марта; (Қул ҳуваллоҳу аҳад).
5. Фалақ сураси 3 марта; (Қул аъузу бироббил фалақ).
6. Нас сураси 3 марта; (Қул аъузу бироббин нас).
Сўнгра уч марта "Бисмиллаҳ"ни айтиб, кейин етти марта «Аъузу биъиззатиллаҳи ва қудротиҳи мин шарри ма ажиду ва уҳазиру», деб айтади.
(Маъноси: Аллоҳнинг иззати ва қудрати ила ўзимда топадиган ва ҳазар қиладиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.)
Сўнгра: «Аставдиъу кумуллоҳаллазий ла тазийъу вадоиъуҳу», деб айтади.
(Маъноси: «Сизларни омонати зое бўлмайдиган Аллоҳга топширдим».)
Кейин болани боши ва баданига ўқиган киши қўлини суртади...

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Ана бир ажойиб ўйин😊, шу видеони кўриб турган холда телефонингиздан скриншот қилинг📲, ва суратни кўринг қайси амал тушган бўлса шуни бугуноқ қилишга ҳаракат қилинг, бисмиллаҳ🤲

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

КИБРНИНГ САБАБЛАРИ

Ўзини юқори олган одам кибр аҳлидан бўлади. Камолот сифатларининг соҳиби бўлган одам ўзини бошқалардан юқори олмайди. Камолот сифатлари эса диний ва дуновий бўлади.

Динийлари илм ва амал бўлса, дунёвийлари насаб, жамол, қувват, мол ва тарафдорлари кўп бўлишидан иборатдир.

Буларнинг ҳаммаси еттитадир:
1. Илм.
2. Амал.
3. Ҳасаб ва насаб ила кибрланиш.
4. Жамол ила кибрланиш.
5. Мол билан кибрланиш.
6. Куч-қувват билан фахрланиш.
7. Ўз тарафдорлари билан кибрланиш.

"Руҳий тарбия" китобидан.

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Ibrohim qori mavlud
https://youtube.com/watch?v=2qV_X6qam-g&si=H6y8sVtJfrgegpvA

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

🕋Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ё Аллоҳ! Умматимнинг барвақт қилган ишларига барака бер!" деб ҳақимизга дуо қилганлар. Бу дуо мағзини чаққан ота-боболаримиз вақтли туришга одатланишган, тонгдан ишга киришишган. Натижада кўп ютуқларга эришишган. Илм олишни мисол қилиб келтирадиган бўлсак, тонг саҳарда китоб ўқилса, маълумотлар хотирада яхши сақланади.
🕌Динимиз таълимотларига кўра, инсон барвақт уйқудан туриб, ишларини бажариб, хуфтондан сўнг эртароқ уйқуга ётади. Иложи бўлса, шомдан кейин кўчага чиқмаган маъқул.
Ҳадиси шарифларда айтилишича, хуфтондан кейин ўзаро гаплашиб ўтириш, беҳуда ишлар билан машғул бўлиш маъқул эмас. Айрим одамлар тун ярмигача телевизор кўриб, алламаҳалда уйқуга кетади. Натижада эрталаб жуда кеч уйғонади. Бундай кишилар рўзғорида барака, ишида унум бўлмайди. Бунақа ҳаёт тарзи киши соғлиғига ҳам зарар келтиради.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Ҳар қандай дардга шифо!

Ҳар куни 7 марта ўқинг ёки тингланг.

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

УЙГА КИРИШ ОДОБИ

Ўғлим!
Кўчадан келганингда “Ихлос” сурасини ўқиб уйга киришни унутманг. Зеро, Пайғамбаримиз соллоллаҳу алайҳи васаллам: “Уйга кираётганингизда “Ихлос”ни ўқинг, мусибат кўрмайсиз”, дея марҳамат қиладилар.

Ривоят қилишларича, Суҳайл ибн Саъд (р.а.) фақирлигидан Пайғамбаримиз соллоллаҳу алайҳи васалламга арз қилдилар. Расули Акрам соллоллаҳу алайҳи васаллам: “Уйга кираётганингда салом бер ва “Ихлос” сурасини ўқигин”, дедилар. Саъд шундай қилди ва фақирликдан халос бўлди.
Уйга салом бериб кирганингизда шайтонлар сиз билан бирга киришга ҳадди сиғмас экан.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#duo

Мўминларнинг жаннатга кирган пайтларида қилган дуолари

﴿الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي صَدَقَنَا وَعْدَهُ وَأَوْرَثَنَا الْأَرْضَ نَتَبَوَّأُ مِنَ الْجَنَّةِ حَيْثُ نَشَاءُ ۖ فَنِعْمَ أَجْرُ الْعَامِلِينَ﴾

Ўқилиши: "Алҳамду лиллааҳиллазий содақонаа ваъдаҳуу ва авросанал арзо натабавва’у минал жаннати хайсу нашаааа’у фа ниъма ажрул ъаамилийн".

Маъноси: "Бизга берган ваъдасини рост қилган ва бизга бу ерни мерос қилиб берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Энди ундан хоҳлаган жойимизни оламиз" (Зумар сураси, 74-оят).

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#duo

Барча дуоларни жамловчи дуо

اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا سَأَلَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا اسْتَعَاذَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَأَنْتَ الْمُسْتَعَانُ وَعَلَيْكَ الْبَلَاغُ وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللَّهِ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалука мин хойри ма саъалака минҳу набиййука Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам, ва наъузу бика мин шарри мастаъоза минҳу набиййука Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам, ва антал мустаъону ва ъалайкал балағу валаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳ.

Маъноси: Аллоҳим, Набиййинг Муҳаммад алайҳиссалом сўраган нарсаларнинг яхшисини Сендан сўрайман. Ва Н абиййинг Муҳаммад алайҳиссалом паноҳ сўраган нарсаларнинг ёмонидан паноҳ сўрайман. Ва Сен ёрдам сўралувчи Зотсан. Етуклик Сенгадир. Аллоҳдан бошқа ўзгартирувчи ва қувват йўқдир.

(Имом Термизий ривояти).

/channel/+nhamv-UPHu0xNzRi

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

💎Таом пишираётганда "Ихлос" сурасини ўқимоқлик, таомни еювчиларни ҳидоят ва ихлосларига васила бўлади.

💎 "Кавсар" сурасини ўқимоқлик эса, таомни лаззатли бўлишига васила бўлади.

💎 "Аттаҳиёту" ни ўқимоқлик, таомни баракотли бўлишига васила бўлади. ИнщаАллаҳ!

💎 Аёлларингизга айтинглар таом пишираётган вақтда таҳоратли ва робитали бўлсинлар.

💎 Бу хилда пишган таомда зулмат бўлмас. Баданга шифо, қалбга даво бўлади! Ибодатга қувват, иймонга нур бўлади...

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

“САФИЙЯ РОЗИЁЛЛОҲУ АНҲО МИНИШИ УЧУН ТИЗЗАЛАРИНИ ҚЎЙДИЛАР!”.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг хизматкорлари Анас ибн Молик розиёллоҳу анҳу айтади:
“Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламни туяларининг олдида ўтириб Сафийя розиёллоҳу анҳога тиззаларини тик қилиб қўйиб турганларини кўрдим. Сафийя розиёллоҳу анҳо Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг тиззаларига оёғини қўйиб туяга минди!”.

Бу дин муҳаббат, нафислик, раҳмат ва гўзал муомала динидир!
Аммо афсуслар бўлсинки, биз динни фақатгина эътиқод сифатида дин қилиб олганмиз, сулук сифатида эмас!
Гўё кўплар наздида муҳаббатни изҳор қилиш айбдек. Гўё лутфни кўрсатиш гуноҳ ва ҳаромдек.
Қалбимиз қотди. Фақатгина ғарбда кўрганларимиз кўзларимизни яшнатадиган ва қамаштирадиган бўлиб қолди. Ғарб киноларида бир эркак аёлига машина эшигини очиб берса “мана романтика” дея оғзимиз очиладиган бўлиб қолди.
Ҳолбуки, бундан бир минг тўрт юз йил аввал Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам хотинлари Сафийя розиёллоҳу анҳо туяга миниши учун ўтириб тиззаларини тик тутиб тураяптилар. Хотинлари тиззалари устига оёқ қўйиб туяга минмоқда.
Бу динда тошбағирлик, юз ўгириш, зулм, зўравонлик, хотинларни унутиш, уларга қаҳри қаттиқлик қилиш йўқ. Фақатгина биз ундан истаганимизни олиб истаганимизни тарк қилмоқдамиз холос!



/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Балолардан паноҳ сўраш

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ўттизта балодан паноҳ тилардилар.

“Аллоҳим, сенинг номинг билан,
1. Ожизликдан.
2. Дангасаликдан.
3. Қўрқоқликдан.
4. Бахилликдан.
5. Ўта қариликдан.
6. Бағиртошликдан.
7. Ғафлатдан.
8. Ночорликдан.
9. Хорликдан.
10. Бечораҳолликдан.
11. Камбағалликдан.
12. Кофирликдан.
13. Ширкдан.
14. Фосиқликдан.
15. Бадбахтликдан.
16. Мунофиқликдан.
17. Шуҳратпарастликдан.
18. Риёкорликдан.
19. Соқовликдан.
20. Карликдан.
21. Жинниликдан.
22. Моховдан.
23. Песликдан.
24. Ёмон касалликлардан.
25. Қарзларнинг оғир келишидан.
26. Кишиларнинг устун келишидан.
27. Неъматнинг завол топишидан.
28. Офият ўзгариб, тескарига айланиб кетишидан.
29. Тўсатдан келадиган ўчингдан.
30. Барча ғазабингдан паноҳ тилайман” дея паноҳ сўрардилар.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#ДУО

Гарчи Уҳуд тоғича қарзингиз  бўлса ҳам...

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга шундай дедилар: “Эй Муъоз, сенга бир дуо ўргатайми? Агар шу дуони қиладиган бўлсанг, Уҳуд тоғича қарзинг бўлса ҳам, Аллоҳ таоло у қарзингни адо қилишда ёрдамчинг бўлади”, – деб қуйидаги дуони таълим берганлар.

اللهم مَالِكَ الْمُلْكِ تُؤْتِي الْمُلْكَ مَنْ تَشَاء  وَتَنْزِعُ الْمُلْكَ مِمَنْ تَشَاء وَتُعِزُّ مَنْ تَشَاء  وَتُذِلُّ مَنْ تَشَاء  بِيَدِكَ الْـخَيْـر  إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ . رَحْـمَانَ الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ وَ رَحِيمَهُمَا  تُعْطِي مَنْ تَشَاء  مِنْهَا وَ تَمْنَعُ مَنْ تَشَاء ، اِرْحـَـمْنِـي رَحْـمَةً تُغْنِينِـي بِهَا عَنْ رَحْمَةِ مَنْ سِوَاكَ.

Дуо: Аллоҳумма, мааликал мулки туътил мулка ман ташаа ва танзиъул мулка минман ташаа. Ва туъиззу ман таша ва тузиллу ман ташаа. Биядикал хойр. Иннака ъала кулли шайин қодиир. Роҳмаанад дунйаа вал ахироҳ. Ва Роҳиимаҳумаа. Туътии ман таша минҳаа ва тамнаъу ман ташаа. Ирҳамнии роҳматан, туғниинии биҳаа ъан роҳмати ман сиваак.

Маъноси: Аллоҳим, барча мол-мулкларнинг ягона соҳиби ўзингсан. Хоҳлаганинга мол-мулкни берасан, хоҳлаганингдан уни оласан. Хоҳлаганингни азиз қиласан. Хоҳлаганингни хор қиласан. Яхшилик сенинг қўлингдадир. Сен барча нарсага қодир Зотсан. Сен дунё ва охиратда раҳмат соҳибисан. Хоҳлаган бандангни Ўз раҳматинг ила сийлайсан. Хоҳлаган банданг бу бахтдан мосуво бўлади. Аллоҳим, менга  Сендан бошқани марҳаматига ҳожат қолдирмайдиган раҳматингни бергин.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

🎁 Umra ziyoratiga BEPUL yo’llanma qo’lga kiriting!

✨ Express Parvoz Milliy Sayyohlik Operatori - tomonidan musobaqa o’tkazilmoqda va g’olib inson Muborak Umra ziyoratiga yo’llanma yutib oladi.

🤖 Botga /start buyrug’ini bosib, shartlarni to’liq bajaring va sizga berilgan referal link orqali odamlarni jalb qilish evaziga ballarni qo’lga kiriting.

Eng ko’p ball to’plagan bir kishiga “Umra ziyorati” bepulga sovg’a qilinadi.

📆 Konkurs 31-dekabr kuni o’z yakuniga yetadi.

http://t.me/Express_parvoz_konkursbot?start=973653663

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

ФОЙДАЛИ МАЛҲАМ

Малҳамнинг номи:

БУГУНДАН БОШЛАБ СИҚИЛМАНГ!

• Таркиби: «Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ-золимийн»
(«Ўзингдан ўзга илоҳ йўқ, Сени поклаб ёд этаман! Мен (ўз-ўзимга) зулм қилганлардан бўлиб қолдим»)

• Қўллаш услуби:
Сажда қилган ҳолда ўқилса, таъсири аъло бўлади.

• Таъсир даражаси:
«Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз» (Анбиё: 88 - оят).

• Хос хусусиятлари:
Бошқа дорилардан фарқ қилади. Қалбга хотиржамлик бағшлайди. Хафачилик, қўрқув, ташвиш, асабийликни кетказади.

• Истеъмол қилиш вақти:
Зулм, қаҳр, ғамни сезганда қўлланилади, натижада қалбдан ҳаёт машаққатларини сиқиб чиқаради.

• Даволаш муддати: Тўхтовсиз айтилса, инсон фақат ва фақат фойда кўради. Зарари ҳақида гап - сўз бўлиши мумкин эмас.

• Бу малҳамни бошқаларга ҳам истеъмол қилишларини тавсия қилсангиз дунё ва охиратингиз учун фойдали!!!


/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#ДУО
Қалб кўзининг очилиши, тоат ва амал талаби учун ўқиладиган дуо

اللهم افتح لي مسامع قلبي لذكرك وارزقني طاعتك و طاعة رسولك و عملك بكتابك.

Ўқилиши: Алло˜ҳуммафтаҳлий маса˜миъа қолбий лизикрик, варзуқний то˜ъатака ва то˜ъата росу˜лик ва ъамалан бикита˜бик.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Сенинг зикринг учун қалбим қулоқларини очгин ва Сенга бўйсуниш, расулингга бўйсуниш ва китобингга амал қилишни менга ризқ қилиб бер.

Мажмаъуз завоид 10 ж. 182 – бет. Тобароний Муъжамул авсат 2 ж. 72 – бет. 1286 – р, 5 ж. 289 – бет. 5341 – рақам ривояти.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Yasin surasi juda guzal uqilgan Mishariy Roshed Alafasiy
https://youtube.com/watch?v=Myg7IfxA09w&si=eHKf3-aE6x8LwRCZ

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

❗️ КЕЛИНГ, РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИ ТУШИМИЗДА КЎРМОҚЛИК УЧУН БИРГА НИЯТ ҚИЛАМИЗ! 🥺

Шайх Абдулқодир Жийлоний раҳматуллоҳи алайҳга тегишли “Ҳадоиқ ул-ахбор” ва “Ғуня” асарларида
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан келтирилган қуйидаги ҳадис бор:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

“Кимки жума кечасида икки ракат намоз ўқиса, ҳар ракатида Фотиҳа сурасидан кейин бир марта “Оят ул-курси”ни ва 15 марта “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни ўқиса ва намоз охирида минг марта
“اللهم صل و سلم على سيدنا محمد النبي الأمي”
(Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадинин Набиййил Уммий) саловатини ўқиса, у тушида мени кўради. Кейинги жума охирига қадар албатта кўради. Ким мени тушида кўрса, унга жаннат бордир ва олдингию кейинги гуноҳлари ҳам кечирилади.” (Ғуня).

Бу ҳадис Ҳабиб Аттос Ҳабашийнинг “Тазкир ул-Мустафо” асарида ва “аз-Захоир ул-муҳаммадиййа” асарларида ҳам келтириб ўтилган.

Манба:
Ravza.uz

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Muhammadjon Qori yangi nashed
https://youtube.com/watch?v=n2z2FwFGaAk&si=PGP_nFVIu0CRMMLa

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

ИШИНГИЗ ЮРИШМАЙ ҚОЛСА, ҲАЁТИНГИЗДАН БАРАКА КЕТСА...

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#дуо
Саҳл ибн Муъоз ибн Анасдан, у отаси розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким кийим кийганидан кейин: «Менга ушбу кийимни кийдирган ва менинг куч-қувватимсиз уни менга ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин», деса, унинг аввалги-ю, кейинги гуноҳлари мағфират қилинур», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Читать полностью…
Подписаться на канал