Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангизнинг яшаши қийинлашиб қолса, уйидан кўчага чиқаётиб қуйидаги дуоларни айтишдан нима ман қилади?» дедилар:
بِسْمِ اللهِ عَلَى نَفْسِي وَمَالِي وَدِينِي، اَللَّهُمَّ رَضِّنِي بِقَضَائِكَ وَبَارِكْ لِي فِيمَا قُدِّرَ لِي حَتّى لاَ أحِبَّ تَعْجِيلَ مَا أخَّرْتَ وَلاَ تَأْخِيرَ مَا عَجَّلْتَ
Ўқилиши: «Бисмиллаҳи ъалаа нафсий ва маалий ва диний. Аллоҳумма роззиний биқозооика ва барик лий фийма қуддиро лий ҳатта лаа уҳибба таъжийла маа аххорта ва лаа та`хийро маа ъажжалта».
Маъноси: Нафсим, молим ва динимга Аллоҳнинг исмини айтаман. Эй Роббим, қазои қадарингдан мени рози эт. Ва тақдир қилган нарсангни мен учун баракали қил. Токи кечиктирган нарсангни шошилтиришни ва шошилтирган нарсангни кечиктиришни яхши кўрмайин.
Ибн Сунний ривояти.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Роббим, рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин:
Кимки мақтовларнинг энг чиройлиси билан Аллоҳни мақтайман, деб қасам ичса,
لاَ أُحْصِي ثَنَاءً عَلَيكَ أَنْتَ كَمَا أَثْنَيتَ عَلَى نَفْسِكَ
«Лаа уҳсий санаан ъалайка анта кама аснайта ъала нафсика» деб айтиши билан қасамини бажарган бўлади.
Баъзилар:
فَلَكَ الحَمْدُ حَتَّى تَرْضَى
«Фалакалҳамду ҳатто тарзо» (Рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин), дейилган гапни зиёда қилишган.
Абу Наср Таммор Муҳаммад ибн Назр роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилиб келтиришларича, Одам алайҳиссалом:
«Эй раббим, касби корим мени машғул қилиб қўйди. Менга бир нарса ўргатгинки ана шу ҳамма ҳамд ва тасбиҳларни ўз ичига олсин», дедилар.
Шунда Аллоҳ таоло у зотга ваҳий қилиб: «Эй Одам қачон тонг оттирсанг уч марта ва кеч киргизсанг уч марта «Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийна ҳамдан ювафий ниъамаҳу ва юкафиъу мазийдаҳу» деб айт, мана шу ҳамд ва тасбиҳларни ҳаммасини ўз ичига олгандир», деб айтди.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@duoyuzikr
#siyrat
🌙 ҚУРЪОНИ КАРИМДА РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ВАСФЛАРИ
“(Эй Муҳаммад!) Биз Сизни (бутун) оламларга айни раҳмат қилиб юборганмиз” (Анбиё сураси, 107-оят).
📚Тунда Қуръон ўқиш фазилати
Ривоят қилинишича, қиѐмат куни банда қабрдан чиққанида Қуръон уни ҳолдан тойган киши қиѐфасида кутиб олиб:
– Мени танидингми? – дейди.
Банда айтади:
– Сени танимайман.
– Мени танимайсанми?
– Ҳа.
– Сени иссиқ кунларда чанқатган, тунлари бедор қилган дўстинг Қуръонман. Ҳар бир савдогар тижорати орқасидан фойда кўради. Сен ҳам бугун тижоратинг ортидан манфаат оласан.
Шунда қорининг ўнг қўлига мулк, чап қўлига мангулик берилади. Бошига виқор тожи кийдирилади. (Қуръон ўқиган инсоннинг) ота-онасига иккита либос кийдирилади. Унга дунѐ аҳли тенг келолмайди. Шу пайт (иккиси):
– Бу либос бизга нима учун кийдирилди?! – деб (ажабланиб) сўрашади.
– Фарзандларингиз Қуръон ўргангани учун, – дейилади.
Кейин (Қуръон соҳибига):
– Ўқи, жаннат поғонаси ва хоналари томон кўтарил, – дейилади.
У – тез ўқиса ҳам, секин ўқиса ҳам – юқорилаб бораверади.
(Имом Доримий, Аҳмад, Байҳақий ривояти)
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
#duo
Мусо алайҳиссаломнинг дуолари
رَبِّ اغْفِرْ لِي وَلِأَخِي وَأَدْخِلْنَا فِي رَحْمَتِكَ وَأَنْتَ أَرْحَمُ الرَّاحِمِينَ
Ўқилиши: "Роббиғфир лий ва ли ахий ва адхилнаа фий роҳматика ва анта арҳамур рооҳимийн”.
Маъноси: "Роббим, мени ва акамни мағфират қилгин ва бизни Ўз раҳматингга киритгин. Сенинг Ўзинг раҳм қилгувчиларнинг раҳмлироғисан" (Аъроф сураси, 151-оят).
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
#дуо
Қийинчилик вақтида ўқиладиган дуо:
اللَّهُمَّ لا سَهْلَ إِلاَّ ما جَعَلْتَهُ سَهْلاً، وأنْتَ تَجْعَلُ الحَزْنَ إذَا شِئْتَ سَهْلاً
Ўқилиши: Аллоҳумма ла саҳла илла ма жаъалтаҳу саҳла ва анта тажъалул ҳазна иза шиъта саҳла.
Таржимаси: Аллоҳим! Фақат Сен енгил қилган нарса енгилдир ва Сен қайғуни хоҳлаган пайтда енгил қиласан.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
#duo
Янги ҳилол (ой)ни кўрганда қилинадиган дуо
اللَّهُمَّ أَهْلِلْهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللَّهُ
Ўқилиши: Аллоҳумма аҳлилҳу аълайнаа бил-юмни вал-иймаани вас-салаамати вал-Ислаами. Роббий ва Роббукаллоҳу.
Маъноси: Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир.
(Имом Термизий ривояти).
#дуо
Соғлик, хотиржамлик ва гўзал хулқ
сўраб ўқиладиган дуо:
Ўқилиши: Аллоҳумма инний асалукас-сиҳҳата
вал иффата вал амааната ва ҳуснал хулуқи вар-ридоо бил Қодар.
Таржимаси: Аллоҳим! Сендан саломатлик, иффат,
омонатдорлик, гўзал ҳулк, ва тақдирга рози
бўлишни сўрайман.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
ҲАР БИР МЎМИН - МУСУЛМОН УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН ДУО.
Оламларга раҳмат бўлган ва бизларнинг тўғри йўлга – ҳақ динга келишимизга ҳарис –ташна бўлган, бизларни Аллоҳнинг раҳматига-жаннатига етакловчи, У Зотнинг суюкли ва сўнгги Пайғамбари Муҳаммад ﷺнинг энг кўп ўқиб юрган дуоларидан бири қайси эди, биласизми? Албатта, бу:
«Эй қалбларни ўзгартириб турувчи Зот, қалбимни динингда собитқадам қилгин!» деган дуо эди.
Дуонинг арабча ўқилиши:
«Йаа Муқоллибал қулуб, саббит қолби ъала дийника!»
Ҳозирги кунимизда турли фитналарга чалғимай динда собит туришлик сабабларидан бири бўлган ушбу дуо нечоғлик зарурлигини Анас розияллоху анҳу ривоят қилган ушбу ҳадиси шарифдан билиб оламиз: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўп ўқиб юрадиган дуолари: «Эй, қалбларни ўзгартириб турувчи Зот, қалбимни динингда собитқадам қилгин!» эди. Мен: «Ё Расулаллоҳ,ﷺ ахир, биз сиз келтирган динга иймон келтирган бўлсак, (шундан кейин ҳам) биздан хавф қиласизми?!» - деб сўрадим.
У Зот: «Ҳа, қалблар Аллоҳ таолонинг бармоқларидан икки бармоқ ўртасидадир, уларни Ўзи истаган томонга айлантириб қўя олади»,- дедилар».
(Термизий ривояти).
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларидан:
🤲 "Аллоҳумма зиднаа, ва лаа танқуснаа, ва акримнаа ва лаа туҳинна, ва аътинаа ва лаа таҳримна, ва аасирнаа ва лаа ту’сир ъалайна, вардинаа вардо ъаннаа".
🤲 "Аллоҳим, бизни зиёда қил, бизни кам қилма, бизни икром эт, бизни хор этма, бизга ато эт, бизни маҳрум қилма, бизни афзал эт ва бизни ташвишлантирма, бизни рози қил ва биздан рози бўл".
🔰 Имом Термизий, Насоий, Имом Аҳмад, Абдурраззоқ, Ҳоким ва Баззор ривояти.
Ётишдан аввал шу дуони ўқиб ётинг
Барча гунохларингиз кечирилади Ин Ша Аллоҳ, Аллоҳни карами кенг🤲
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
#duo
Гуноҳлар кечирилишини ва дўзах азобидан паноҳ сўраш дуоси
﴿رَبَّنَا إِنَّنَا آَمَنَّا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ﴾
Ўқилиши: "Роббанаа иннанаа ааманнаа фағфир ланаа зунуубанаа ва қинаа ъазаабан наар".
Маъноси: "Роббимиз, бизлар Сенга иймон келтирганмиз. Бас, бизнинг гуноҳларимизни кечир ва бизни дўзах азобидан асра!".
(Оли Имрон сураси, 16-оят).
Uhlashdan avval:
- Tahorat oling.
- Misvak ishlating.
- Xufton namozini o’qing.
- Mulk surasini o’qing.
- O’ng tarafingizni bosib yoting.
- Insonlarni kechiring.
- Tavba qiling.
- Jannat haqida eslang.
- Zikr qiling.
- 33 marta Subhanallah.
- 33 marta Alhamdulillah.
- 34 marta Allohu Akbar .
- Va uyquga ketguningizga qadar “LA ILAHA ILLALLOH” kalimasini aytib yoting.
- Va yaxshi ko’rgan insonlaringizning atrofini “Allohga omonat qildim”- deng faqat Allohgina Omonatga hiyonat qilmaydi. Va so‘ngida
“Bismillahir Rohmanir Rohim”ni besh marta, “Aʼuvzu billahi minashshaytonir-rojim”ni besh marta aytasiz. Keyin, “Ey Alloh! Muhammad sallollohu alayhi vasallam haqqi-hurmati menga Muhammad sallollohu alayhi vasallamni shu dunyoda ham, oxiratda ham ko‘rsatgin, deb ayting. Agar uxlashdan oldin shularni aytsang, men oldingga kelaman va aslo qolib ketmayman” - dedilar”.
Hayrli tun.
Ранг, ҳид ва макон билан фахрланиш, гўдакларнинг шодлиги ва мағрурланишидир.
(Рангли либослар, ёқимли ҳидлар ва ҳашаматли маконлар билан фахрланиш, гўдакларнинг севиниши ва аладанишларини асаридир. Зеро ранг баранг либослар кийиб, ёқимли ҳидлар суртиб ва серҳашам уйларда ўтириш билан фахрланиш ужб ва кибрнинг аломатларидан.
Ужб ва кибр эса ёш болаларнинг ишидир. Инсоннинг қадри бу нарсалар билан ўлчанмайди. Ақлли инсон фоний бўладиган вужудига кўп зийнат ва оро бермайди, фақат уни парвариш қилиш дардида бўлмайди. Бидоятда нопок сув ва ниҳоятда ўлимтик эканлигини яхши фаҳмлаган инсон, бу икки оралиқда ўзини фақатгина ушбу вужуд ҳаммоли деб билади. Шундай экан бу вужудга зийнат ва оро бериш унга ҳеч қандай қадр бермайди
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларидан бири ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг ҳузуримга кирдилар. Бармоғим яллиғланган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сенда ғаров қамиши (Ҳиндистондан келтирилган ўсимлик) борми?» деб сўрадилар. Уни бармоғимга қўйдилар ва:
اَللَّهُمَّ مُصَغِّرَ الكَبِيرِ وَمُكَبِّرَ الصَّغِيرِ صَغِّرْ مَا بِي
«Аллоҳумма мусағғирол кабийр ва мукаббирос соғийр, соғғир маа бий», деб айт, шунда у сендан йўқолади», дедилар».
Маъноси: Эй каттани кичик, кичикни катта қилувчи Зот, мендаги нарсани кичик қил.
Ибн Сунний ривояти.
Гўзаллар гўзали,
Яхшилар яхшиси,
Севгилилар севгилиси Сарвари коинот Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак жисм ва нурлари оламларни ёритиб бизларга чексиз қувонч ва саодат бағишлаган кун муборак бўлсин!
У зоти шарифнинг гўзал хулқларидан барчамиз хулқланишимизни, охиратда эса шафоат ва рафоқатларини Карийм Роббим насиб этсин!
Истасангиз ҳар қаю ғамдин нажот,
Сидқ ила айтинг ассалот.
Ассалоту вассалому алайка ё Расулаллоҳ
Ассалоту вассалому алайка ё Ҳабибаллоҳ
Ассалоту вассалому алайка ё Набиййаллоҳ
BOLALARDAGI XAYOLCHANLIK!
Bolalardagi oʻychanlikning bir nechta sabablari mavjud:
✔️Koʻp televizor koʻrish!
✔️Oiladagi doimiy muammolar!
✔️Bolaning his tuygʻulariga e’tiborsizlik!
✔️Yomon ovqatlanish!
✔️Bedorlik, kam uyqu!
✔️Telefon va kampuyuterdagi oʻyinlarga mukkasidan ketish!
✔️Bola ajrashgan ota-onaning orasida parokanda boʻlish!
✔️Fahmlashligi qiyin boʻlgan bolalarni toʻgʻri tushunmaslik!
✔️Ota-ona va ustozlar tomonidan bolalarni darsga shijoatlantirmaslik!
✔️Bolalarni ba’zi narsalardan qattiq qoʻrqishligi!
✔️Yangili boʻlmasdan bir narsa doim takrorlanishi. Bola takrordan malollanadi!
✔️Vazifalarni koʻpligi, bolaga bosim qilib rohatlanishga imkon bermaslik!
✔️Bu muammolarni ota-onalar va ta’lim maskanlaridagi muallimlar e’tibor bilan tuzatishligi lozim boʻladi!
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
✅ Истиғфор айтганлар, гуноҳни давомли қилмаганлар...
Ибн Қайюм раҳимаҳуллоҳ айтадилар: ибодатинг қай даражада қусурли бўлса ҳам, ҳусни хулқда камчиликка йўл қўймагин. Эҳтимол жаннатнинг энг олий даражасига киришинг учун калит бўлса. Солиҳларни гуноҳдан холи зотлар деб ўйлайсанми? Улар гуноҳларини яширганлар, ошкор қилмаганлар. Истиғфор айтганлар, гуноҳни давомли қилмаганлар. Гуноҳларини эътироф этганлар, ўзларини оқламаганлар. Гуноҳ қилганларида кетидан савобли амал қилганлар.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Кечки ўқиладиган зикр:
اللهُمَّ مَا أَمْسَى بِي مِنْ نِعْمَةٍ فَمِنْكَ وَحْدَكَ، لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ
Ўқилиши: Аллоҳумма маа амсаа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр.
Маъноси: “Аллоҳим, мен билан кеч киргизган неъматлар Сенинг якка Ўзинг томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”.
Абу Довуд ривояти.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Олимларнинг олиб борган тажрибалари натижасида:
Кўп дуо қиладиган, кўп дуолар ўқийдиган, Аллоҳга илтижо қиладиган ва Аллоҳ буюрган амалларга амал қиладиган инсонларнинг нафас олиши меъёрида, мия фаолияти маромида бўлиб, шифокорларга 36% камроқ мурожаат қилишлари аниқланган.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Жамики (ўтган) анбиё ва расулларнинг ичида фақат биргинаси қўй боқувчи чўпон, савдогар, эр, ота, жангчи, йўлбошчи, сиёсатчи, давлат асосчиси, ҳоким, даъватчи, зоҳид ва қози бўлган. Албатта у зот набийимиз, ҳабибимиз ва йўлбошчимиз (Муҳаммад) соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
10942. Шифо дуолари
1. Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши касаллик етгани ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Танангдаги оғриётган ерингга қўлингни қўй, «Бисмиллоҳ»ни уч марта айтиб: «Аъузу биллаҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазиру», деб етти марта айтгин», дедилар. (Маъноси: Аллоҳнинг исми ва қудрати ила ўзимда топадиган ва ҳазар қиладиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.)
Имом Муслим ривояти.
2. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бу киши Собит розияллоҳу анҳуга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дам солиб ўқийдиган дуолар билан дам солайми?» деб, қуйидагиларни айтдилар: «Аллоҳумма, Роббан-наас, музҳибал ба`с! Ишфи, анта Шаафий, лаа шаафия иллаа анта, шифа
а`ан лаа йуғодиру сақома» (Аллоҳим, эй инсонларнинг Робби, қийинчиликларни кетказувчи! Шифо бер, Шифо берувчи Ўзингсан! Сенинг шифоингдан бошқа шифо йўқ, бирорта касаллик қолдирмайдиган шифо бер!)
Имом Бухорий ривояти.
3. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнга паноҳ сўраб, дуо қилар ва: «Оталарингиз* шулар билан Исмоил ва Исҳоққа паноҳ сўраб, дуо қилар эди: «Аъуузу бикалимаатиллааҳит-тааммати, мин кулли шайтонин ва ҳаамматин, ва мин кулли ъайнин лааммаҳ», дер эдилар».
* Иброҳим алайҳиссаломни назарда тутяптилар, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг зурриётидирлар. Дуонинг маъноси: «Аллоҳнинг тугал калималари билан ҳар қандай шайтон ва заҳарли ҳашаротдан ҳамда ҳар бир ёмон кўздан паноҳ сўрайман». (Имом Бухорий ривояти).
4. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким касал кўргани борса, агар беморнинг ажали етмаган бўлса, унинг ҳузурида етти марта: «Ас`алуллоҳал ъазийм, Роббал ъаршил ъазийм ан йашфийака» деса, Аллоҳ таоло уни касалидан халос қилади» (Улуғ Аллоҳдан, буюк аршнинг Роббидан сенга шифо беришини сўрайман). Абу Довуд ва Термизий ривояти.
шай`ин йу`зийка, мин шарри кулли нафсин ав ъайнин ҳасидин, Аллоҳу йашфийка, бисмиллааҳи урқийка», (Маъноси: «Аллоҳнинг исми ила дам соламан. Ҳар бир азият берувчи нарсадан, ҳар бир нафснинг ёмонлигидан ёки ҳасад қилувчи кўздан Аллоҳ сизга шифо берсин. Аллоҳнинг исми билан сизга дам соламан»), деб айтиб, дам солдилар.
5. Кимки бало-мусибатга йўлиққан инсонни кўрган чоғида: “Сени балолаган нарсадан мени саломат қилган ва яратганларининг аксаридан афзал қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин”, деса, ўша бало етмайди.
6. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, тобингиз йўқми?» – деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа», – деб жавоб берганларида, Жаброил алайҳиссалом: «Бисмиллааҳи урқийка, мин кулли
Имом Муслим ривояти.
7. Фотиҳа, муъаввизатайнларни ўқиб, ёлғиз Аллоҳдан шифо сўрагин. Дуо ва давонинг ўртасини жамла. Аллоҳнинг изни ила шифо топиш учун фақирларга садақа қил.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
ЯНГИ КИЙИМ КИЙГАНДА
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янги кийим кийсалар, саллами, кўйлакми ёки ридоми, бисмиллоҳни айтиб, сўнг қуйидаги дуони ўқир эдилар:
اَللَّهُمَّ لَكَ الْحَمْدُ أَنْتَ كَسَوْتَنِيهِ، أَسْأَلُكَ خَيْرَهُ وَخَيْرَ مَا صُنِعَ لَهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهِ وَشَرِّ مَا صُنِعَ لَهُ
«Аллоҳумма лакал ҳамду анта касавтанийҳи, ас`алука хойраҳу ва хойра маа суниъа лаҳу ва аъузу бика мин шарриҳи ва шарри маа суниъа лаҳу».
Маъноси: Эй Роббим, мени кийинтирганинг учун Сенга ҳамд бўлсин. Сендан бунинг яхшилигини ва унга қилинган яхшиликни сўрайман. Ва бунинг ёмонлигидан ва унга қилинган ёмонликдан паноҳ тилайман.
Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривояти.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Қуръон ўқишга вақт топа олмаётганига узр айтаётганлар ушбу жумлани кўз олдиларига қўйиб олишсин:
«Қуръонни деб бирон нарсадан қолиб кетсанг, у ўша нарсага барака беради».
Бир иш қилишга шошяпсиз, лекин олдин Қуръон ўқиб, кейин ўша ишни қилсангиз, унга албатта барака ато қилинади.
/channel/+Bb0GuSZBAiY5NTUy
‼️ Сеҳрга қарши ўқиладиган сура ва оятлар
1. Фотиҳа сураси.
2. Бақара сураси (имкони бўлса, тўлиқ ёки Бақара сурасининг 102, Оятул курсий ва мазкур сураси охирги оятлари).
3. Аъроф сурасининг 117-122-оятлари.
4. Аъроф сурасининг 139-ояти.
5. Юнус сурасининг 81-82-оятлари.
6. Исро сурасининг 81-ояти.
7. Тоҳа сурасининг 69-ояти.
8. Анбиё сурасининг 18-ояти.
9. Анбиё сурасининг 70-ояти.
10. Шуаро сурасининг 43-48 ҳамда 80-оятлари.
11. Фурқон сурасининг 23-ояти.
12. Муҳаммад сурасининг 28-ояти.
13. Ихлос сураси.
14. Фалақ сураси.
15. Нос сураси.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
10904. Абдуллоҳ ибн Алавий Ҳаддод сўзлаб, Аллоҳ таолонинг ушбу: “Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, унга У Зотнинг Ўзи кифоядир. Албатта, Аллоҳ Ўз ишини етказувчидир. Батаҳқиқ, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўлчов қилиб қўйгандир”. (Талоқ сураси, 3-4) оятларининг тиловатини кўпайтиришни тавсия қиларди.
Сўнгра зикр қилиб: Албатта ушбу оятларда ҳифз ва енгилликнинг зиёда бўлишига қайтарувчи, ёмонлар ва ёмонликларга кифоя қиларли, ғаму ташвишларни аритарли ва муҳим ишларни ҳал қиларли бўлган хабар ва асарларда келган сиру асрорлар, анворлар бордир, деди.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
#зикр_ва_дуо
Нафсимда, аҳлимда ва молимда Сенинг исминг билан бошлайман
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир киши бало офатлар етаётганидан шикоят қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар тонг оттирсанг:
بِاسْمِ اللهِ عَلَى نَفْسِي وَأَهْلِي وَمَالِي
«Бисмиллаҳи ъала нафсий ва аҳлий ва малий», деб айт, шунда сенга бирор нарса етмайди», дея насиҳат қилдилар. Ҳалиги киши шу дуони ўқиган эди, ундан офатлар кўтарилди».
Маъноси: Нафсимда, аҳлимда ва молимда Сенинг исминг билан бошлайман.
Ибн Сунний заиф иснод ила ривоят қилганлар.
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
#duo
Турли касаллик ва балолардан паноҳ сўраш
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْبَرَصِ وَالْجُنُونِ وَالْجُذَامِ وَمِنْ سَيِّئِ الْأَسْقَامِ
Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика минал бароси вал жунууни вал жузоми ва мин саййиьил асқоми.
Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила песликдан, жинниликдан, моховдан ва ёмон касалликлардан паноҳ тилайман.