10887. Баракаллоҳу фийка: Аллоҳ сенга барака берсин!
Яъни, Аллоҳ таоло сени баракотлилар, солиҳлар, Аллоҳ таолонинг ҳудудларини муҳофаза қиладиган, Унга итоатли бўлган ҳамда яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтарадиганлардан қилсин!
Баракаллоҳу бика: Аллоҳ сен билан барака берсин! Яъни, сени умматнинг салоҳиятига сабаб қилсин! Аллоҳ таоло сенга яқинларга ва сенинг атрофингдагиларга ҳам сени сабабчи этиб барака берсин!
Баракаллоҳу фийка – сенинг ўзингга хосдир.
Баракаллоҳу бика – атрофингдагиларга хосдир.
Абу Ҳилол Аскарийнинг «Фурууқул луғавийя» асаридан.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
#duo
Болалар учун ёмонликлардан паноҳ сўраб ўқиладиган дуо
أُعِيذُكُمَا بِكَلِمَاتِ اللّهِ التَّامَّة مِن كلِّ شيطانٍ وهَامَّةٍ ومِن كلِّ عَينٍ لَامَّةٍ
Ўқилиши: Уъийзукума бикалимаатиллаҳит таммати мин кулли шайтонин ва ҳамма(ҳ) ва мин кулли ъайнин ламма(ҳ).
Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан ҳар бир шайтондан, зарарли ҳашаротлардан ва ёмон кўздан сизларга паноҳ тилайман.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Нафсни ёмонлигидан паноҳ берувчи дуо:
اللَّهُمَّ آتِ نَفْسِي تَقْوَاهَا، وَزَكِّهَا أَنْتَ خَيْرُ مَن زَكَّاهَا، أَنْتَ وَلَيُّها و مَوْلاَهَا.
Ўқилиши: «Аллоҳумма аати нафсий тақвааҳаа ва заккиҳаа анта хойру ман заккааҳаа, анта валиюҳаа ва мавлааҳаа»
Маъноси: Парвардигоро! Нафсим тақвосини бергин ва уни (нафсни) поклагин, Сен поклагувчиларнинг энг яхшисисан, Сен унинг дўсти ва хожасисан.
Имом Муслим, Имом Насоий ривояти.
#Қуръонга_муҳаббат
«Ким намозда тик туриб Қуръон ўқиса, ҳар бир ҳарф учун 100 та савоб олади. Ким намозда ўтириб Қуръон ўқиса, ҳар бир ҳарф учун 50 та савоб олади. Агар намоздан ташқарида таҳоратли ҳолда Қуръон ўқиса, ҳар бир ҳарфига 25 та ажр берилади. Кимда-ким Қуръонни намоздан ташқарида таҳоратсиз ҳолда ўқиса, 10 та савоб олади».
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
/channel/+Bb0GuSZBAiY5NTUy
Адоват, мунофиқлик ва ёмон хулқлардан паноҳ сўраб ўқиладиган дуо:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الشِّقَاقِ وَالنِّفَاقِ وَسُوءِ الْأَخْلاَقِ
Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика минаш шиқоқи ван нифақи ва суил ахлақ.
Маьноси: Аллоҳим! Мен Сендан талашиш, мунофиқлик ва ёмон ахлоқлардан паноҳ тилайман.
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+Bb0GuSZBAiY5NTUy
#зикр_ва_дуо
Ким эрталаб ёки кечқурун «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» ни айтса...
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Баданга офият жалб этувчи дуо
اللّهمّ عافني في بدني، اللّهمّ عافني في سمعي، اللّهمّ عافني في بصري لا إله إلا أنت.
Ўқилиши: Аллооҳумма ъаафиний фий баданий, аллооҳумма ъаафиний фий самъий, аллооҳумма ъаафиний фий басорий лаа илааҳа иллаа анта. (3 марта)
Маъноси: Эй Аллоҳ! Менинг баданимга офият бер. Эй Аллоҳ! Менинг қулоқларимга офият бер. Эй Аллоҳ! Менинг кўзларимга офият бер. Сендан ўзга илоҳ йўқ.
Абу Довуд 4411, 4426 – рақам ривояти.
@duoyuzikr
Барча нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ сўралувчи дуо:
اللَّهُمَّ إنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا عَلِمْتُ و مِنْ شَرِّ مَا لَمْ أَعْلَمْ.
Ўқилиши: “Аллооҳумма инний аъуузу бика мин шарри маа ъалимту ва мин шарри маа лам аълам”.
Маъноси: Эй Аллоҳ! Мен билган нарсамнинг ёмонлигию ва билмаган нарсамнинг ёмонлигидан Сендан паноҳ тилайман.
Имом Муслим, Насоий, Абу Довуд,
Ибн Можа, Имом Аҳмад ривоятлари.
/channel/+Bb0GuSZBAiY5NTUy
#duo
Соғлик, хотиржамлик ва гўзал хулқ сўраб ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الصِّحَّةَ وَالعِفَّةَ وَالْأَمَانَةَ وَحُسْنَ الْخُلُقِ وَالرِّضَا بِالقَدَرِ
Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалукас-сиҳҳата вал ъиффата вал аманата ва ҳуснал хулуқи вар-ризо бил қодар.
Таржимаси: Аллоҳим! Сендан саломатлик, иффат, омонатдорлик, гўзал хулқ ва тақдирга рози бўлишни сўрайман.
@duoyuzikr
#Тафаккур
"Бугундан бошлаб ғийбат қилмайман!"
Ғийбатни тарк этиш томон 7 қадам...
1. Нафл намоздаги саждада, азон ва иқомат орасида ушбу дуони кўп такролаш:
اللهم اجعل كتابي في عليين واحفظ لساني عن العالمين
“Aллоҳуммажъал китаабий фи Иллиййин ва иҳфаз лисааний анил аъаламийн"
Маъноси: Aллоҳим китобимни яъни (Қиёматда бериладиган кишининг номайи аъмоли) Иллийинда яъни (Жаннатда) қилгин ва тилимни оламлардан сақлагин".
2. Ҳар сафар кимнидир ғийбат қилганингизда ўзингизни қийнаб, 100 бор истиғфор айтиб, ўз ҳасанотларингизни сақлаб қоласиз ва тилингизни муҳоза этишга одатланасиз.
3. Барча мўминларга нисбатан қалбингиз саломат бўлиши ва асло ғийбат қилмаслик учун ушбу дуони кўп айтинг: "Эй Роббимиз, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон ғилли-ғаш қилмагин". (Ҳашр, 10).
4. Олдингизда ғийбат қилинган кишини ҳимоя қилинг. Зеро, Набий алайҳиссалом: "Ким биродарини обрўсини сақласа, Aллоҳ Қиёмат куни унинг юзини оловдан асрайди", деганлар.
5. Ким ғийбат қилишдан халос бўлса, қабр азобининг учдан биридан халос бўлишини ёдда тутинг.
6. Ким мажлис ёки суҳбат ниҳоясида ушбу дуони айтса, ўша мажлисда бўлган нарса (ғийбат ва бекорчи гаплар) мағфират қилинади:
سبحانك اللهم وبحمدك ,أشهد أن لا إله إلا أنت أستغفرك وأتوب اليك
“Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду ан ла илааҳа илла анта астағфирука ва атуубу илайка”
Маъноси: Aллоҳим, Сени поклаб ёд етаман, Сенга ҳамд бўлсин. Гувоҳлик бераманки, Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сендан мағфират сўрайман ва Сенга қайтаман (тавба қиламан)”.
7. Зикрни гўзаллигини ҳис қилинг ва ушбу оятни ёдда тутинг: "Улар у жойда бирон беҳуда ва гуноҳ-ёлғон (сўз)ни эшитмаслар". (Воқеа, 25).
/channel/+Bb0GuSZBAiY5NTUy
"Urva ibn Omir al-Juhaniy roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi: Rasululloh sollallohu alayhi vasallamdan shumlanish haqida so'ralganda, «Uning to'g'risi nekbinlikdir, musulmonni shumlanish (orqaga) qaytara olmaydi. Agar shumlanishdan biror karih narsani ko'rsanglar,
اللَّهُمَّ لاَ يَأْتِي بِالْحَسَنَاتِ إِلاَّ أَنْتَ وَلاَ يَذْهَبُ بِالسَّيِّئاتِ إِلاَّ أَنْتَ وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Allohumma la ya‘tiy bilhasanoti illa anta vala yazhabu bissayyi‘oti illa anta vala havla vala quvvata illa billahi», deb aytinglar», dedilar.
(Ma'nosi: «Allohim, yaxshiliklarni Sen olib kelasan. Yomonliklarni ham Sen ketkazasan. Sendan boshqa biror o'zgartiruvchi ham, quvvat ham yo'qdir».) Ibn Sunniy va boshqalar rivoyatlari."
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
ЭРНИ АЁЛИГА МУҲАББАТЛИ ҚИЛИШ УЧУН 3 ДУО.
Ҳар бир аёл эри уни яхши кўришлигини хохлайди. Эр хотин ўртасида муҳаббат бўлмаслиги, оилавий ҳаётни зерикарли, совуқ қилиб қўяди. Ҳаёт шавқли, завқли, қувноқ бўлиши учун эр ва хотин ўртасида муҳаббат зарурдир.
Эрнинг муҳаббатини қозониш учун бирор дуо борми?
Жавоб: Ҳа бундай дуо бор.
№1. Биринчи дуо🤲
Имом Абу Довуд, Ҳоким, Табароний ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом бу дуони ибн Масъуд розиаллоҳу анҳуга ўргатганлар.
اللَّهُمَّ أَلَّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا ، وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا ، وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلامِ ، وَنَجِّنَا مِنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ ، وَجَنِّبْنَا الْفَوَاحِشَ مَا ظَهَرَ مِنْهَا ، وَمَا بَطَنَ ، وَبَارِكْ لَنَا فِي أَسْمَاعِنَا ، وَأَبْصَارِنَا ، وَقُلُوبِنَا ، وَأَزْوَاجِنَا ، وَذُرِّيَّاتِنَا ، وَتُبْ عَلَيْنَا إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ ، وَاجْعَلْنَا شَاكِرِينَ لِنِعَمِكَ ، مُثْنِينَ بِهَا وَقَابِلِيهَا وَأَتِمَّهَا عَلَيْنَا
✅ Ўзбекча ўқилиши: «Аллоҳумма аллaф байна қулубинаа, ва аслиҳ заата байнинаа ваҳдинаа субулас-салаами, ва нажжинаа миназ-зулумаати илан-нуур, важаннабнал - фавааҳиша маа зоҳаро минҳаа, вамаа батона ва баарик ланаа фий асмааъинаа ва абсооринаа ва қулуубинаа ва азваажинаа, вазурриййаатинаа, ватуб ъалайнаа иннака антат-тавваабур-Роҳийм, важъалнаа шаакирийна линиъамика, муснийна биҳаа ва қообилийҳаа ва атиммаҳаа ъалайнаа»
♻️ Маъноси: Аллоҳим қалбларимизни улфат қил, ва ораларимизни ислоҳ қил, саломатлик йўлларига бизларни ҳидоят қил, бизларни зулматлардан нурга (чиқишликкда) нажот бер ва бизларни зоҳир бўлган ва яширинган бузуқликлардан сақлагин ва бизларга эшитишлигимизда ва кўришлигимизда ва қалбларимизда ва "жуфтларимизда" ва фарзандларимизда барокат бер ва тавбамизни қабул қил албатта сен тавбаларни кўп қабул қилгувчи ўта меҳрибонсан ва бизларни нематларинга шукур қилгувчилардан ва унга (неъматинг сабабидан сенга) сано айтадиганлардан ва уни (неъматингни) қабул қилинадиганлардан қил ва уни бизга тамомий қил.
№2. Иккинчи дуо🤲
اَللَّهُمَّ جَمِّلَنِي فِي عَيْنِ زَوْجِي وَحَبِّبْنِي إِلَى قَلْبِهِ وَارْزُقْنِي ذُرِّيَةً صَالِحَةً مِنِهُ. اَللَّهُمَّ دَعَوْنَاكَ فَاسْتَجِبْ لَنَا كَمَا وَعَدْتَنَا. اَللَّهُمَّ اجْعَلْنِي نُورًا بَيْنَ عَيْنَيْنِ زَوْجِي
✅Ўзбекча ўқилши: Аллоҳумма жаммаланий фий ъайни завжий ва ҳаббибний илаа қолбиҳи варзуқний зурриятан соолиҳатам-минҳу Аллоҳумма даъавнаака фастажиб ланаа камаа ваъадтанаа. Аллоҳум-мажълний нувром байна ъайнайни завжий
♻️Маъноси: Аллоҳим мени эримни кўзида гўзал қилгин. Ва мени эримни қалбига севдиргин. Ва менга эримдан солиҳа зурриётни ризқ қилиб бергин. Аллоҳим бизга ваъда қилганинг каби сенга дуо қилдик бизга (дуойимизни) ижобат қил. Аллоҳим мени эримнинг кўзларининг нури қил.
№3. Учинчи дуо 🤲
اَللَّهُمَّ وَفِّقْ بَيْنِي وَبَيْنِ زَوْجِي وَاجْمَعْ بَيْنَنَا عَلَى خَيْرٍ. اَللَّهُمَّ اجْعَلْنِي قُرَّةَ عَيْنٍ لِزَوْجِي وَاجْعَلْهُ قُرَّةَ عَيْنٍ لِي وَأَسْعِدْنَا مَعَ بَعْضِنَا وَاجْمَعْ بَيْنَنَا عَلَى خَيْرٍ. اَللَّهُمَّ اجْعَلْنِي لِزَوْجِي كَمَا يُحِبُّ وَاجْعَلْهُ لِي كَمَا أُحِبُّ وَاجْعَلْنَا لَكَ كَمَا تُحِبُّ. وَارْزُقْنَا الذُّرِّيَةَ الصَّالِحَةَ كَمَا نُحِبُّ وَكَمَا تُحِبُّ
✅ Ўзбекча ўқилиши: Аллоҳумма ваффиқ байний ва байни завжий важмаъа байнанаа ъалаа хойрин Аллоҳум-мажъалний қуррота ъайнил-лизавжий важъалҳу қуррота ъайнил-лии ва асъиднаа маъа баъа'динаа важмаъа байнанаа ъалаа хойрин Аллоҳум-мажъалний лизавжий камаа юҳиббу важъалҳу лий камаа уҳиббу важъалнаа лака камаа туҳиббу варзуқнааз-зуррийята соолиҳата камаа нуҳиббу вакамаа туҳиббу.
♻️Маъноси: Аллоҳим мен билан эримнинг орасини муросага келтир. Ва бизни яҳшиликни устида жамла. Аллоҳим мени эрим учун кўз қувончи қил. Ва эримни мен учун кўз қувончи қил. Аллоҳим бизни биргаликда саодатли қил. Ва бизни яҳшиликни устида бирлаштир. Аллоҳим мени эрим учун ўзи яхши кўрганидек қил. Ва эримни мен учун мен яҳши кўрадиганимдек қил. Бизни ўзинг яҳши кўрадиган (қулларинг) каби қил. Бизга биз яхши кўрадиганимиз ва сен яхши кўрадиганинг каби солиҳа зурриётни ризқ қилиб бер.
БОЛА ҚЎРҚҚОҚ БЎЛИБ ҚОЛСА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يُعَلِّمُهُمْ مِنَ الْفَزَعِ كَلِمَاتٍ: أُعُيذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ غَضَبِهِ وَشَرِّ عِبَادِهِ، وَمِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ، وَأَنْ يَحْضُرُونِ. وَكَانَ ابْنُ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ يُعَلِّمُهُنَّ مَنْ عَقَلَ مِنْ بَنِيهِ، وَمَنْ لَمْ يَعْقِلْ كَتَبَهُ فَأَعْلَقَهُ عَلَيْهِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالْحَاكِمُ وَأَحْمَدُ
Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга қўрқувда ўқиладиган калималарни ўргатар эдилар:
«Уъиизу бикалимаатиллаҳит-тааммати мин ғазабиҳи ва шарри ибаадиҳи ва мин ҳамазаатиш-шаятийн. Ва ан яҳзурууни».
Ибн Умар буларни болаларидан ақли кирганларига ўргатар, ақли кирмаганларига ёзиб, илиб қўяр эди».
Дуонинг маъноси бундай:«Аллоҳнинг тугал калималари ила Унинг ғазабидан, бандаларининг ёмонлигидан ва шайтонларнинг қалбга соладиган хатарларидан ва уларнинг менга ҳозир бўлишларидан паноҳ сўрайман»
Абу Довуд, Термизий, Ҳоким ва Аҳмад ривоят қилганлар.
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
بِسْمِ اللَّهِ أُرْقِيكَ مِنْ كُلِّ شَىْءٍ يُؤْذِيكَ مِنْ شَرِّ كُلِّ نَفْسٍ أَوْ عَيْنٍ أَوْ حَاسِدٍ اللَّهُ يَشْفِيكَ بِسْمِ اللَّهِ أُرْقِيكَ
Дуонинг маъноси:
«Сенга азият берган барча нарсадан, ҳар бир нафс ва ҳасадгўй кўзнинг шарридан Аллоҳнинг исми билан сенга дам соламан, Аллоҳ сенга шифо берсин. Аллоҳнинг исми билан сенга дам соламан».
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жаброил Набий соллаллоҳу алайҳи васаламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Муҳаммад, бемормисиз?» деди. У зот: «Ха», дедилар. Шунда у: «Бисмиллааҳи урқийка мин кулли шай`ин й
у`зийка мин шарри кулли нафсин ав ъайнин ҳаасидин. Аллоҳу яшфийка. Бисмиллааҳи урқийка», деди».
(«Саҳиҳи Муслим», 2186)
Nega jannatiy erkaklar uchun xurlar yaratildi?
Chunki jannat ahliga jannatiy ayollar yetishmaydi…
Abdulloh ibn Abbos roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
Rosululloh sollallohu alayhi va sallam aytdilar: «Menga do'zax ko'rsatildi, qarasam, undagi odamlarning ko'pi inkor qiluvchi xotinlar ekan».
Sahobalar: «Allohni inkor qilganmi?» – deb so'radilar. «Erning yaxshiligini inkor qilganlar, erning qadriga yetmaganlar.
Agar bularning bittasiga bir umr yaxshilik qilsang-u, keyin sendan bir kichik yomonlik ko'rsa: «Sendan nima ko'rdim, hech yaxshilik ko'rmadim», – tadir», – deb javob berdilar.
(Imom Buxoriy rivoyati).
@duoyuzikr
Суратда: Имомлик қилаётган киши фаррош, тозалик ходими. Ортида иқтидо қилаётган намозхонлар эса университет ректори ва ўқитувчилар. Исломда дунёдаги мақомнинг қиймати йўқ. Адолат мезони эса – тақво ва иймондир.
Изоҳ: “Албатта, сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир”, (Ҳужурот сураси, 13-оят).
Manba arabicuz
#зикр_ва_дуо
Аллоҳим, дўзахдан паноҳ беришингни сўрайман
Абу Малийҳ оталаридан ривоят қиладилар:
Оталари бомдоднинг икки ракъат суннатини ўқиётганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бомдоднинг икки ракъат суннатини унинг ёнида енгил ўқиб, мана бундай дуо қилган эканлар:
اللهُمَّ رَبَّ جِبْرِيلَ وَإِسْرَافِيلَ وَمِيكَائِيلَ وَمُحَمَّدٍ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ
«Аллоҳумма робба Жибрийла ва Исрофийла ва Мийкаийла ва Муҳаммадинин набиййи соллаллоҳу алайҳи васаллам, аъузу бика минан нар». «Аъузу бика минан нар»ни уч марта айтдилар.
Маъноси: Эй Жаброил, Исрофил, Микоил ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг робби бўлган Аллоҳим, Сендан дўзахдан паноҳ беришингни сўрайман.
Ибн Сунний ривоятлари.
Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
Агар жамоат намозидаги фазилатни ва ундаги ажр-савобнинг улуғлигини қалбан тўла ҳис қилолганингизда эди, унга эмаклаб бўлса ҳам келардингиз.
Читать полностью…Ким азонни эшитиб туриб, узрсиз жамоатга чиқмаса, унинг намози нуқсонли бўлади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ким азонни эшитса-ю, уни (жамоатдан) тўсадиган бирон узр бўлмай туриб, азонга эргашмаса (яъни намозга чиқмаса), унинг ўқиган намози қабул қилинмайди» (Абу Довуд ва Ибн Ҳиббон ривояти).
Бир киши азонни эшитса ҳам ҳеч қандай узри бўлмай туриб, масжидга чиқмаса ва намозни жамоат билан бирга адо қилмаса, ўзи ёлғиз ўқиган намози комил ўқилган намозлар қаторига қабул қилинмайди.
"Энг шарафли уммат" китобидан.
/channel/+Bb0GuSZBAiY5NTUy
#ибрат
Нима учун аввало намоз дейилган?!
• Намоз — Қиёмат куни банданинг биринчи ҳисоб-китоб қилинадиган амали;
• Намоз — фаҳш ва мункар ишлардан қайтаради;
• Намоз — агар вақтида ўқилса, Аллоҳга энг маҳбуб амаллардан;
• Намоз — мўминларга вақтида фарз қилинган;
• Намоз — Набий саллаллоҳу алайхи васаллам вафот этаётган лаҳзада васият қилган нарса;
• Намоз — дунё машаққатларидан роҳат;
• Намоз — хатоларни ўчиради;
• Намоз — банда билан Роббисини орасини боғлайди;
• Намоз — тарк қилиниши мўминликдан чиқариб юборади;
• Намозни — тарк қилган киши ҳалокатга боради;
• Намозни — тарк қилган киши дўзахнинг сақар водийсидан жой олади;
• Намозни — тарк қилган киши Аллоҳнинг кафиллигидан чиқади.
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@duoyuzikr
Илм талаб қилишдаги риёкорликнинг аломатлари борки, улардан эҳтиёт бўлинг:
1. Илм талабидаги муваффақиятлар учун мақтов ва мадҳ айтишларини ёқтириш.
2. Одамларга кўриниш беришни севиш.
3. Ўзи камолотга эришганини ўйлаб, одамларга кибр қилиш.
4. Насиҳат ва маслаҳат беришларини ёмон кўриш.
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@duoyuzikr
. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларидан:
“Аллоҳумма зиднаа, ва лаа танқуснаа, ва акримнаа ва лаа туҳинна, ва аътинаа ва лаа таҳримна, ва аасирнаа ва лаа ту’сир ъалайна, вардинаа вардо ъанаа”.
“Аллоҳим, бизни зиёда қил, бизни кам қилма,
Бизни икром эт, бизни хор этма, бизга ато эт, бизни маҳрум қилма, бизни афзал эт ва бизни ташвишлантирма, бизни рози қил ва биздан рози бўл”.
Имом Термизий, Насоий, Имом Аҳмад, Абдурраззоқ, Ҳоким ва Баззорлар ривояти.
#duo
Ота-она ва барча мўминларнинг ҳаққига қилинадиган дуо
﴿رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ﴾
Ўқилиши: “Роббанағфир лий ва ли ваалидаййа ва лилмуминийна йавма йақуумул хисааб”.
Маъноси: “Роббимиз! Ҳисоб-китоб
қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!”
(Иброҳим сураси, 41-оят).
#duo
Соғлик, хотиржамлик ва гўзал хулқ сўраб ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الصِّحَّةَ وَالعِفَّةَ وَالْأَمَانَةَ وَحُسْنَ الْخُلُقِ وَالرِّضَا بِالقَدَرِ
Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалукас-сиҳҳата вал ъиффата вал аманата ва ҳуснал хулуқи вар-ризо бил қодар.
Таржимаси: Аллоҳим! Сендан саломатлик, иффат, омонатдорлик, гўзал хулқ ва тақдирга рози бўлишни сўрайман.
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
BOMDOD SHAMOLI.
Payg'ambarimiz sollallohu alayhi va sallam va avliyoullohlarning nega bomdoddan keyin uxlamaganliklarini sababini qidirganlarning qarshisiga quyidagi ma'lumotlar chiqqan.
Bomdod namozidan keyin Alloh taoloning qudrati bilan yer yuziga bir shamol inadi. Bu havo u vaqtda uyg'oq bo'lganlarga Allohning bir lutfidir. Faqat bu havo uyg'oq bo'lganlarga foyda va shifo bo'ladi, uxlab yotganlar bu shifodan mahrumdir.
O'sha paytda uyg'oq bo'lgan jamiki jonlining immuniteti yuksaladi, umri uzayadi, terisi porloqlashadi. Bu shamoldan foyda ko'rganlar ruhiy kasallikka chalinmaydi, xofizasi kuchlanadi. Allohim barchamizga bomdod namozi ila boshlanib, tahajjud namozi ila tugaydigan kunlarni nasib etsin!🤲
@duoyuzikr
Bir kishi Rasululloh sollallohu alayhi vasallam huzurlariga kelib, «Voy gunohlarim, voy gunohlarim», deb ikki yoki uch marta aytdi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam unga:
اللَّهُمَّ مَغْفِرَتُكَ أَوْسَعُ مِنْ ذُنُوبِي وَرَحْمَتُكَ أَرْجَى عِنْدِي مِنْ عَمَلِي
«Allohumma mag'firatuka avsa'u min zunubiy va rohmatuka arja 'indiy min 'amaliy», deb ayt», dedilar. U bu duoni o'qidi. So'ngra Rasululloh sollallohu alayhi vasallam takrorla, dedilar. Bas, u takrorladi. So'ngra yana takrorla, dedilar. U yana takrorladi. Shunda Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Tur, batahqiq mag'firat qilinding», dedilar.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Ибн Суннийнинг ривоятида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бундай деган:
«Агар бирортангиз ўзи ёқтирмаган туш кўрса, уч марта туфлаб:
إِنِّي أعُوذُ بِكَ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ وَسَيِّئَاتِ الأَحْلاَمِ
«Иннии аъузу бика мин ъамалиш-шайтони ва саййиатил аҳлами», деса, унга ҳеч нарса бўлмайди».
Маъноси: Мен шайтоннинг амалидан ва булғанган тушдан Сенинг исминг ила паноҳ тилайман.
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@duoyuzikr
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ўттизта балодан паноҳ тилардилар.
“Аллоҳим, сенинг номинг билан,
1. Ожизликдан.
2. Дангасаликдан.
3. Қўрқоқликдан.
4. Бахилликдан.
5. Ўта қариликдан.
6. Бағиртошликдан.
7. Ғафлатдан.
8. Ночорликдан.
9. Хорликдан.
10. Бечораҳолликдан.
11. Камбағалликдан.
12. Кофирликдан.
13. Ширкдан.
14. Фосиқликдан.
15. Бадбахтликдан.
16. Мунофиқликдан.
17. Шуҳратпарастликдан.
18. Риёкорликдан.
19. Соқовликдан.
20. Карликдан.
21. Жинниликдан.
22. Моховдан.
23. Песликдан.
24. Ёмон касалликлардан.
25. Қарзларнинг оғир келишидан.
26. Кишиларнинг устун келишидан.
27. Неъматнинг завол топишидан.
28. Офият ўзгариб, тескарига айланиб кетишидан.
29. Тўсатдан келадиган ўчингдан.
30. Барча ғазабингдан паноҳ тилайман” дея паноҳ сўрардилар.
БОЗОРГА КИРГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО:
Имом Ҳоким Бурайда розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бозорга кирсалар:
بِسْمِ اللهِ اَللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذِهِ السُّوقِ وَخَيْرَ مَا فِيْهَا وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا وَشَرِّ مَا فِيْهَا؛ اَللَّهُمَّ إِنِي أَعُوذُ بِكَ أَنْ أُصِيْبَ فِيْهَا يَمِيْنًا فَاجِرَةً أَوْ صَفْقَةً خَاسِرَةً
«Бисмиллаҳи, Аллоҳумма инний ас‘алука хойра ҳазиҳис-сувқи ва хойра маа фийҳа ва аъуузу бика мин шарриҳа ва шари маа фийҳаа. Аллоҳумма инний аъуузу бика ан усийба фийҳаа ямийнан фажира ав сафқатан хоосира», деб айтдилар.
Маъноси: «Аллоҳнинг исми ила. Аллоҳим, Сендан бу бозорнинг яхшисини ва ундаги яхшиликларни сўрайман. Ва бу бозорнинг ёмонидан ҳамда ундаги ёмонликдан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман. Аллоҳим, Сенинг номинг ила гуноҳга элтувчи қасамдан ва зарар келтирувчи битимдан паноҳ сўрайман».
@duoyuzikr
#duo
Довуд алайҳиссаломнинг дуолари
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ حُبَّكَ وَحُبَّ مَنْ يُحِبُّكَ وَالْعَمَلَ الَّذِي يُبَلِّغُنِي حُبَّكَ اللَّهُمَّ اجْعَلْ حُبَّكَ أَحَبَّ إِلَيَّ مِنْ نَفْسِي وَأَهْلِي وَمِنَ الْمَاءِ الْبَارِدِ
Ўқилиши: Аллоҳумма инний асьалука ҳуббака ва ҳубба ман йуҳиббука вал ъамалаллазий йубаллиғуний ҳуббака. Аллоҳумма ижъал ҳуббака аҳабба илаййа мин нафсий ва аҳлий ва минал маъил бариди.
Маъноси: Аллоҳим, Сенинг муҳаббатингни ва Сени яхши кўрган кишининг муҳаббатини ҳамда Сенинг муҳаббатингга етказадиган амални Сендан сўрайман. Аллоҳим, муҳаббатингни нафсимдан, аҳлимдан ва совуқ сувдан ҳам менга маҳбуброқ қилгин.
(Имом Термизий ривояти).