duoyuzikr | Неотсортированное

Telegram-канал duoyuzikr - SHIFO DUOLAR

597

Дуо инсонни аллоҳга яқинлаштирадиган энг ишончли воситалардан бири.Шунинг учун Инсон бемор булганида шифо дуоларни ихлос билан уқиса.Аллоҳим бандасига шифосини беради.

Подписаться на канал

SHIFO DUOLAR

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: «Эй Расулуллоҳ, менга бирор калимани ўргатинг, уни тонг отганида ва кеч кирганда айтиб юрай», дедилар. Шунда у зот:

اللهُمَّ فَاطِرَ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ عَالِمَ الغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ رَبَّ كُلِّ شَيْءٍ وَمَلِيكَهُ أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي وَشَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكِهِ

«Аллоҳумма фатирос самавати вал арзи ъалимал ғойби ваш шаҳадати робба кулли шай`ин ва малийкаҳ, ашҳаду алЛаа илаҳа илла анта, аъузу бика мин шарри нафсий ва шарриш шайтони ва ширкиҳи», деб тонг отганида, кеч кирганида ва тўшагингизга ётганингизда айтиб юринг», дедилар.

Маъноси: Эй еру осмонни бор қилган Аллоҳим, эй ғоибни ва шоҳидни билувчи Раббим, Сен ҳар бир нарсанинг парвардигори ва подшоҳидирсан. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Нафсимнинг ёмонлигидан ва шайтоннинг ёмонлигию ҳийласидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман.

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
@duoyuzikr

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Дангасаликка дучор бўлсангиз, ушбу дуони ўқинг!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким бир кунда юз марта «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай'ин қодийр» деса, ўнта қул озод қилганга тенг бўлади. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кеч киргунича шайтондан омонда бўлади. Шу калимани ундан кўп айтган одамдан бошқа ҳеч ким бундан афзалроқ амал қила олмайди».
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шу дуони ўқиган одамнинг шайтондан омонда бўлишини айтганлар, чунки инсон шайтон туфайли дангаса бўлади.

@omar_halilhikoyalari🫀

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

НИКОҲ БИТИМИ ТУЗИЛГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО:

بَارَكَ اللهُ عَلَيْكَ وَجَمَعَ بَيْنَكُمَا فِي خَيْرٍ

«Барокаллоҳу алайка ва жамаъа байнакумаа фии хойрин», деб айтиш суннат амалдир.
Маъноси:
«Аллоҳ сенга барака берсин» ёки «Ораларингизни яхшиликда жамласин».

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#Ибрат

Тўрт нарса жаннат конларидандир:
1) садақани махфий қилиш;
2) мусибатни беркитиш;
3) қариндош-уруғлик ришталарини боғлаш;
4) «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» сўзи.

Уч дуо мустажобдир, уларда шак йўқ:
1) Ота-онанинг дуоси;
2) Мусофирнинг дуоси;
3) Мазлумнинг дуоси.

Тўрт тоифа кишига Аллоҳ таоло ғазаб қилади:
1) қасамхўр сотувчи;
2) мутакаббир камбағал;
3) зинокор қария;
4) золим бошлиққа.

Насоий ва Хатиб ривоятлари.

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

ОЙНАГА ҚАРАГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО:

Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар ойнага қарасалар,

الْحَمْدُ للهِ، اَللَّهُمَّ كَمَا حَسَّنْتَ خَلْقِي فَحَسِّنْ خُلُقِي

«Алҳамду лиллаҳи, Аллоҳумма камаа ҳассанта холқий фаҳассин хулуқий», деб айтардилар.
Маъноси: «Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳим, яратилишимни яхши қилганингдек, хулқимни ҳам яхши қилгин».

Ибн Сунний ривояти.

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангизнинг яшаши қийинлашиб қолса, уйидан кўчага чиқаётиб қуйидаги дуоларни айтишдан нима ман қилади?» дедилар:

بِسْمِ اللهِ عَلَى نَفْسِي وَمَالِي وَدِينِي، اَللَّهُمَّ رَضِّنِي بِقَضَائِكَ وَبَارِكْ لِي فِيمَا قُدِّرَ لِي حَتَّى لاَ أحِبَّ تَعْجِيلَ مَا أخَّرْتَ وَلاَ تَأْخِيرَ مَا عَجَّلْتَ

«Бисмиллаҳи ъалаа нафсий ва маалий ва диний. Аллоҳумма роззиний биқозооика ва барик лий фийма қуддиро лий ҳатта лаа уҳибба таъжийла маа аххорта ва лаа та`хийро маа ъажжалта».
Маъноси:
Нафсим, молим ва динимга Аллоҳнинг исмини айтаман. Эй Роббим, қазои қадарингдан мени рози эт. Ва тақдир қилган нарсангни мен учун баракали қил. Токи кечиктирган нарсангни шошилтиришни ва шошилтирган нарсангни кечиктиришни яхши кўрмайин.

Ибн Сунний ривояти.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Салавотдан кейин салом беришдан олдин айтиладиган дуолар :

((اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ يَا أَللَّهُ بِأَنَّكَ الْوَاحِدُ الْأَحَدُ الصَّمَدُ الَّذِي لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يولَدْ، وَلَمْ يَكنْ لَهُ كُفُواً أَحَدٌ، أَنْ تَغْفِرَ لِي ذُنُوبِي إِنَّكَ أَنْتَ الْغَفُورُ الرَّحِّيمُ)).}

– Эй Аллоҳ! Мен Сенинг яккаю ягона, туғмаган ҳам, туғилмаган ҳам ва ҳеч бир тенги бўлмаган Самад – беҳожат Зот эканлигинг билан сўрайман: Менинг гуноҳларимни кечиргин! Албатта, Сен кечиримли ва раҳмли Зотдирсан. (Насоий ва Аҳмад ривояти, Албоний сахих деган).

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Кўз тегиб зарарланишдан қўрққанда айтиладиган дуо.

Саид ибн Ҳаким розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бирор нарсада кўз тегишидан қўрқсалар:
اَللَّهُمَّ بَارِكْ فِيْهِ وَلاَ تَضُرَّهُ

«Аллоҳумма баарик фииҳи валаа тазурраҳу», деб айтардилар.
Маъноси: «Аллоҳим, унда барака бериб, зарар бермагин»
.

Ибн Сунний ривояти.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Баданга офият жалб этувчи дуо

اللّهمّ عافني في بدني، اللّهمّ عافني في سمعي، اللّهمّ عافني في بصري لا إله إلا أنت.

Ўқилиши: Аллооҳумма ъаафиний фий баданий, аллооҳумма ъаафиний фий самъий, аллооҳумма ъаафиний фий басорий лаа илааҳа иллаа анта. (3 марта)

Маъноси: Эй Аллоҳ! Менинг баданимга офият бер. Эй Аллоҳ! Менинг қулоқларимга офият бер. Эй Аллоҳ! Менинг кўзларимга офият бер. Сендан ўзга илоҳ йўқ.

Абу Довуд 4411, 4426 – рақам ривояти.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Нега тунги намозга қодир бўлолмаймиз?
Абу Сулаймон Дороний раҳимаҳуллоҳ деди: “Қанчалаб (ҳаром ила топилган, тайёрланган) егуликлар борки, тунги намоздан тўсиб қўювчидр? Қанчалаб (асли қараш ҳаром ўринлардаги) назарлар борки, (Қуръони каримдаги ) суранинг қироатидан тўсиб қўювчидир!”
“Ҳилятул авлиё” асаридан.
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ деди: “Тунги намоз ва кундузги нафл рўзага қодир бўлмаяпсанми, демак, ёмонликларинг сени ўраб, боғлаб олгани боис бу неъматдан маҳрумсан”.

Ибн Ражабнинг “Латоифул маъориф” асаридан.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#duo

Шом намозига азон айтилганда қилинадиган дуо

اللَّهُمَّ هَذَا إقْبالُ لَيْلِكَ وَإِدْبَارُ نَهارِكَ وأصْوَاتُ دُعاتِكَ فاغْفِرْ لي

Ўқилиши: Аллоҳумма ҳаза иқбалу лайлика ва идбару наҳарика ва асвату дуъатика фағфирлий

Маъноси: Аллоҳим, бу (шом азони) кечангнинг келиши, кундузингнинг кетиши, Сенга дуо қилувчиларнинг овозидир. Менинг гуноҳларимни кечир.

(Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Мўминларнинг онаси Оиша онамиздан ривоят, агарда бирор киши оғриқдан шикоят қилса, ёки унда яра, ёки жароҳат бўлса, Росулуллоҳ ﷺ «Кўрсаткич бармоқларини тилларига текизиб, сўнгра ерга текизар, (баъзи тупроқлар қўлга ёпишиб чиқади) сўнгра уни (ўша оғриётган жой, яра, ёки жароҳатга) қўйиб, шундай дер эдилар:

بِسْمِ اللهِ تُرْبَةُ أَرْضِنَا، بِرِيقَةِ بَعْضِنَا، يُشْفَى سَقِيمُنَا، بِإِذْنِ رَبِّنَا

Бисмиллааҳи турбату ардинаа, би рииқоти баъдинаа, юшфаа сақиимунаа, би изни роббинаа.

Маъноси: Аллоҳнинг номи билан (бармоғимни қўяман). Роббимизнинг изни ила бир биримизнинг (Аллоҳнинг номи айтилиб) сўлакларимиз аралашган холдаги ушбу тупроғимиз билан, касалларимиз шифо топур.

(Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Нафсни ёмонлигидан паноҳ берувчи дуо:

اللَّهُمَّ آتِ نَفْسِي تَقْوَاهَا، وَزَكِّهَا أَنْتَ خَيْرُ مَن زَكَّاهَا، أَنْتَ وَلَيُّها و مَوْلاَهَا.

Ўқилиши: «Аллоҳумма аати нафсий тақвааҳаа ва заккиҳаа анта хойру ман заккааҳаа, анта валиюҳаа ва мавлааҳаа»

Маъноси: Парвардигоро! Нафсим тақвосини бергин ва уни (нафсни) поклагин, Сен поклагувчиларнинг энг яхшисисан, Сен унинг дўсти ва хожасисан.

Имом Муслим, Имом Насоий ривояти.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

ЯНГИ КИЙИМ КИЙГАНДА

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янги кийим кийсалар, саллами, кўйлакми ёки ридоми, бисмиллоҳни айтиб, сўнг қуйидаги дуони ўқир эдилар:

اَللَّهُمَّ  لَكَ الْحَمْدُ أَنْتَ كَسَوْتَنِيهِ، أَسْأَلُكَ خَيْرَهُ وَخَيْرَ مَا صُنِعَ لَهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهِ وَشَرِّ مَا صُنِعَ لَهُ

«Аллоҳумма лакал ҳамду анта касавтанийҳи, ас`алука хойраҳу ва хойра маа суниъа лаҳу ва аъузу бика мин шарриҳи ва шарри маа суниъа лаҳу».
Маъноси: Эй Роббим, мени кийинтирганинг учун Сенга ҳамд бўлсин. Сендан бунинг яхшилигини ва унга қилинган яхшиликни сўрайман. Ва бунинг ёмонлигидан ва унга қилинган ёмонликдан паноҳ тилайман.

Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривояти.

/channel/+Bb0GuSZBAiY5NTUy

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Барча нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ сўралувчи дуо:

اللَّهُمَّ إنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا عَلِمْتُ و مِنْ شَرِّ مَا لَمْ أَعْلَمْ.

Ўқилиши: “Аллооҳумма инний аъуузу бика мин шарри маа ъалимту ва мин шарри маа лам аълам”.
Маъноси: Эй Аллоҳ! Мен билган нарсамнинг ёмонлигию ва билмаган нарсамнинг ёмонлигидан Сендан паноҳ тилайман.

Имом Муслим, Насоий, Абу Довуд,
Ибн Можа, Имом Аҳмад ривоятлари.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Kimdir dinda va amalda kuchli ekanini ko'rsangiz bilingki, u, siz dangasalik qilib uhlaganingizda riyozat chekib, nafsini yengib ilm olgan, o'qigan. Yanada qiynalib bo'lsada amal qilgan. Va shu olgan ilmi hayotining bir qismi bo'lib kirib kelgan.
Kimdir olim bo'lgan bo'lsa, u bunga orzu niyatni o'zini qilibgina erishmagan.
Siz 8 soat uhlaganingizda u 4 soat uhlagan. Siz 3 mahal ovqatlanganingizda u 1 mahal yegan. Siz bog'larni kezib, sayru sayohatda yurganingizda u eshikma eshik yurib ustozlardan ilm talab qilgan.
Siz vaqtingizni sovurganingda, u vaqtini bir daqiqasini qizg'ongan.
Tunlari mazza qilib uhlab, yoki internetda suzib yurganingizda, ular kitob o'qib ilm bilan mashg'ul bo'lganlar. Ilmga boringizni baxshida qilmaguncha u sizga hech narsa bermaydi.

@duoyuzikr

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

ПАЙҒАМБАРЛАР ҚИЛГАН ДУОЛАР

Одам алайҳиссаломнинг дуолари:

رَبَّنَا ظَلَمْنَا أَنْفُسَنَا وَإِنْ لَمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ

«Эй, Раббимиз! Биз ўзимизга (ўзимиз) зулм қилдик. Агар бизни кечирмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, биз, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурмиз» (Аъроф, 23).

Айюб алайҳиссаломнинг дуолари:

أَنِّي مَسَّنِيَ الضُّرُّ وَأَنْتَ أَرْحَمُ الرَّاحِمِينَ

«(Эй, Раббим!) Менга мусибат етди. Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлироғидирсан» (Анбиё, 83).

Нуҳ алайҳиссаломнинг дуолари:

رَبِّ اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِمَنْ دَخَلَ بَيْتِيَ مُؤْمِنًا وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَلَا تَزِدِ الظَّالِمِينَ إِلَّا تَبَارًا

«Эй, Раббим! Мени, ота-онамни, уйимга мўмин ҳолда кирган кишиларни ва барча мўмину мўминаларни мағфират этгин! Золимларга эса фақат ҳалокатни зиёда қилгин!»
(Нуҳ, 28).

Иброҳим алайҳиссаломнинг дуолари:

رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِنْ ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ

«Эй, Раббим! Мени ва зурриётимдан (кўп фарзандларимни) намозни баркамол адо этувчи қилгин! Эй, Раббимиз! Дуоимни қабул эт!» (Иброҳим, 40).

Юнус алайҳиссаломнинг дуолари:

لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ

«Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим» (Анбиё, 87).

Юсуф алайҳиссаломнинг дуолари:

فَاطِرَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ أَنْتَ وَلِيِّي فِي الدُّنْيَا وَالْآَخِرَةِ تَوَفَّنِي مُسْلِمًا وَأَلْحِقْنِي بِالصَّالِحِينَ

«Эй, осмонлар ва Ерни ижод этган зот! Дунёю охиратда Ўзинг эгамдирсан. (Ажалим етганида) мусулмон ҳолимда вафот эттир ва мени солиҳлар (қатори)га қўшгин!» (Юсуф, 101).

Шуайб алайҳиссаломнинг дуолари:

عَلَى اللَّهِ تَوَكَّلْنَا رَبَّنَا افْتَحْ بَيْنَنَا وَبَيْنَ قَوْمِنَا بِالْحَقِّ وَأَنْتَ خَيْرُ الْفَاتِحِينَ

«Таваккулни Аллоҳга қилдик. Эй, Раббимиз! Биз билан қавмимиз ўртасида ҳаққоний ҳукм қил! Сен ҳукм қилувчиларнинг яхшисидирсан» (Аъроф, 83).

Мусо алайҳиссаломнинг дуолари:

رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي

«Эй, Раббим! (Бу қийин вазифага) бағримни кенг қилгин ва ишимни осон қилгин ҳамда тилимдан тугунни (дудуқликни) ечиб юборгин» (Тоҳа, 25-27).

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари:

رَبَّنَا آَتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآَخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ

«Эй, Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда ҳам яхшилик (ато этгин) ва бизни дўзах азобидан асрагин», (Бақара, 201).

@duoyuzikr

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Одамлардан қўрққан вақтда ва душманга қарата ўқиладиган дуо:

اللَّهُمَّ إِنَّا نجعلُكَ في نحورِهِمْ، ونعُوذُ بِكَ مِنْ شرُورِهمْ

«Аллоҳумма иннаа нажъалука фий нуҳуурҳим ва наъузу бика мин шурууриҳим»
Маъноси: “Аллоҳим, биз Сени (ёмонларга қарши) рӯбарӯ қӯямиз. Уларнинг ёмонликларидан Сендан паноҳ тилаймиз”.

(Абу Довуд ва Насаий ривояти)

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Баданга офият жалб этувчи дуо

اللّهمّ عافني في بدني، اللّهمّ عافني في سمعي، اللّهمّ عافني في بصري لا إله إلا أنت.

Ўқилиши: Аллооҳумма ъаафиний фий баданий, аллооҳумма ъаафиний фий самъий, аллооҳумма ъаафиний фий басорий лаа илааҳа иллаа анта. (3 марта)

Маъноси: Эй Аллоҳ! Менинг баданимга офият бер. Эй Аллоҳ! Менинг қулоқларимга офият бер. Эй Аллоҳ! Менинг кўзларимга офият бер. Сендан ўзга илоҳ йўқ.

Абу Довуд 4411, 4426 – рақам ривояти.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

БОШИНГИЗ ОҒРИСА, СОЧИНГИЗНИ ТАРАНГ

🔶Эрталабдан бошингизда қаттиқ оғриқ турса, дарҳол оғриқ қолдирувчи дори ичишга шошиласиз, шундайми? Аммо оч қоринга ичилган дори меъда фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини унутманг. Оғриқ қанчалик кучли бўлмасин, енгил тамаддидан кейингина дори қабул қилиш мумкин.

🔶Япониялик олимлар бу вазиятда осон бир усулни тавсия этишмоқда. Бош оғриғини ёғоч тишли тароқ билан бартараф этса бўлар экан. Қандай қилиб дейсизми?

✅Ёғоч тишли тароқ ёрдамида бошнинг олд қисмидан орқа тарафга, кейин орқадан олдинга ва икки ён тарафга бир маромда тарайсиз Қон айланиши яхшиланиши ҳисобига оғриқ аста-секин камаяди.
Агар бош оғриғи қон босими кўтарилиши ёки қон томирлар билан боғлиқ бўлса ҳам бу муолажа яхши самара беради

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

ИККИ ДУНЁДАГИ ШАРМАНДАЛИКДАН АСРОВЧИ ДУО
Суфён ибн Уяйна қуйидаги дуони қилишни тавсия қилган экан:

اللّهُمَّ اسْتُرْنَا بِسَتْرِكَ الْجَمِيل
Эй Аллоҳ, (бизнинг гуноҳларимизни) Ўзингнинг гўзал сатринг билан (шарманда бўлишимиздан) сатр қил!

Суфён шарҳлаб шундай дейди:
“«Гўзал сатр»нинг маъноси, Аллоҳ бандани дунё ҳаётида гуноҳлари сабаб шарманда қилмаганидек, охиратда ҳам уни маломат қилмасдан сатр қилишидир”

Диноварий, "Ал-мужаласа", 1/286

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Барча нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ сўралувчи дуо:

اللَّهُمَّ إنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا عَلِمْتُ و مِنْ شَرِّ مَا لَمْ أَعْلَمْ.

Ўқилиши: “Аллооҳумма инний аъуузу бика мин шарри маа ъалимту ва мин шарри маа лам аълам”.
Маъноси: Эй Аллоҳ! Мен билган нарсамнинг ёмонлигию ва билмаган нарсамнинг ёмонлигидан Сендан паноҳ тилайман.

Имом Муслим, Насоий, Абу Довуд,
Ибн Можа, Имом Аҳмад ривоятлари.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

ЯНГИ КИЙИМ КИЙГАНДА

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янги кийим кийсалар, саллами, кўйлакми ёки ридоми, бисмиллоҳни айтиб, сўнг қуйидаги дуони ўқир эдилар:

اَللَّهُمَّ  لَكَ الْحَمْدُ أَنْتَ كَسَوْتَنِيهِ، أَسْأَلُكَ خَيْرَهُ وَخَيْرَ مَا صُنِعَ لَهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهِ وَشَرِّ مَا صُنِعَ لَهُ

«Аллоҳумма лакал ҳамду анта касавтанийҳи, ас`алука хойраҳу ва хойра маа суниъа лаҳу ва аъузу бика мин шарриҳи ва шарри маа суниъа лаҳу».
Маъноси: Эй Роббим, мени кийинтирганинг учун Сенга ҳамд бўлсин. Сендан бунинг яхшилигини ва унга қилинган яхшиликни сўрайман. Ва бунинг ёмонлигидан ва унга қилинган ёмонликдан паноҳ тилайман.

Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривояти.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Бақара сурасининг нима фазилати бор?

– Эй фарзанд кўрмаётган аёл, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй турмушга чиқиши кечикаётган синглим, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй дўхтирлар даволашдан ожиз қолаётган бемор, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй сеҳрланган, жин чалган кимса, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй камбағаллиги ёки аёл танлаш қийин бўлгани учун никоҳи кечикаётган йигит, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй ҳожатманд киши, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

Бақара сурасини бошидан охирига ўқиш учун 60 дақиқа вақт кетади холос. Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атига бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлайсан. Бунинг ҳеч қандай қийин жойи йўқ. Аввалига қийинга ўхшайди. Агар сен ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этсанг, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга ошиқ бўлиб қолади...

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#duo

Ҳидоят ва мағфират сўраш

اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي وَارْحَمْنِي وَاهْدِنِي وَعَافِنِي وَارْزُقْنِي

Ўқилиши: Аллоҳумма иғфир лий варҳамний ваҳдиний ва ъаафиний варзуқний.

Маъноси: Аллоҳим, мени мағфират қил, раҳм айла, ҳидоят қил, офият этиб ризқлантиргин.

(Имом Муслим ривояти).

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#ибрат

Жаннатнинг саккизта дарвозаси бўлиб, Қиёмат куни ҳар дарвозага фаришталар туриб олишади. Уларнинг юзлари оппоқ бўлиб, табассум билан у ерга кираётган мўминларни олқишлаб, қаршилаб туришади.

Жаннат дарвозаларининг номлари қуйидагичадир:
1. Намоз дарвозаси – бундан намозни қолдирмасдан адо этганлар киради.
2. Ғазот дарвозаси – бундан ғазот қилганлар киради.
3. Райён дарвозаси – бундан рўзадорлар киради.
4. Садақа дарвозаси – бундан садақа берувчилар киради.
5. Айман дарвозаси – бундан ҳисоб китоб қилинмайдиганлар киради.
6. Афв қилувчилар дарвозаси – бундан одамларни афв қилиб кечирувчилар киради.
7. Зикр дарвозаси – бундан Аллоҳни зикр қилганлар киради.
8. Ҳаж дарвозаси – Байтуллоҳни ҳаж қилувчилар киради.

Аллоҳим, барча мусулмон ахлига жаннатга киришни насиб этгин.

/channel/+Bb0GuSZBAiY5NTUy

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Қийинчилик ва ғамгинликда

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الكَرِيْمُ العَظِيمُ، سُبْحَانَهُ تَبَارَكَ اللهُ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، الْحَمْدُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ

«Ла илаҳа иллаллоҳу каримул ъазийм. Субҳанаҳу табарокаллоҳу роббул ъаршил ъазийм. Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн».

Маъноси: Улуғ ва карим сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ арш Рабби Аллоҳ баракотли ва покдир. Оламлар рабби Аллоҳга ҳамд бўлсин.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:


اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.
(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.
/channel/+Bb0GuSZBAiY5NTUy

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

# duo

Расулимиз алайҳиссалом вафотларига
яқин қилган дуолари

سُبْحَانَكَ اللَّهمَّ وَبِحَمْدِكَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ

Ўқилиши: Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика астағфирука ва атубу илайк.

Маъноси: Аллоҳим! Сен (барча айб-нуқсонлардан) поксан. Сенга ҳамд айтаман. Сенга истиғфор айтаман ва тавба қиламан.

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#duo

Турли касаллик ва балолардан паноҳ сўраш

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْبَرَصِ وَالْجُنُونِ وَالْجُذَامِ وَمِنْ سَيِّئِ الْأَسْقَامِ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика минал бароси вал жунууни вал жузоми ва мин саййиьил асқоми.

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила песликдан, жинниликдан, моховдан ва ёмон касалликлардан паноҳ тилайман.

Читать полностью…
Подписаться на канал