duoyuzikr | Неотсортированное

Telegram-канал duoyuzikr - SHIFO DUOLAR

597

Дуо инсонни аллоҳга яқинлаштирадиган энг ишончли воситалардан бири.Шунинг учун Инсон бемор булганида шифо дуоларни ихлос билан уқиса.Аллоҳим бандасига шифосини беради.

Подписаться на канал

SHIFO DUOLAR

Tavbaga_shoshiling

u gunohlarni mag’firat qiluvchi.

Tavbalarni qabul etguvchi.

Jazosi shiddatli va Fazlu Karam egasi.

Undan o‘zga sig‘inishga loyiqZot yo‘q.

Qaytish Uni O‘zigaginadir...

Banda gunoh qilib Robbisiga tavba qilar ekan,
Alloh: "bandam gunoh qildi va gunohlarni kechiruvchi Robbisi borligini bildi", deydi.

Hattoki banda kancha gunoh sodir qilmasin, har safar Robbisiga qaytganda Alloh uni tavbasidan hursand bo‘lib, bandam gunohlarini kechiruvchi Robbisi borligini bildi, deb kechirib yuboradi.

Siz qilgan gunohlar qanchalik og‘ir bo‘lmasin, sizni tavbangizni kutuvchi sizga Mehribon va Rahimli Zotga qayting.

Allohga qaytgan kuningizdan,
siz baxt nimaligini topasiz.

Sizga baxt kerakmi, mol davlatmi,
farzand zurriyot kerakmi?

Nima kerak?

Hammasini Allohga qaytgachgina topasiz!

Boshqa joylardan baxt qidirib umringizni o‘tkazib yubormang...!

Baxtga faqat
Allohga qaytish bilan yetishib bo‘ladi🍃

Baxt Allohga tavba qilgan va Uni toatiga qaytgan kuningizdan boshlanadi.

Siz eng baxtli inson bo‘lasiz,

ROBBINGIZGA QAYTING....

/channel/+t_OdROw5qm5iZmYy

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

“Саҳобалар ушбу ҳадисчалик бирон бошқа ҳадисдан бунчалар қувонишмаган:
“ Киши қиёмат кунида яхши кўргани билан бирга бўлади” (Имом Бухорий ва имом Муслимлар ривояти).
Демак, сен қалбингни тафтиш қилиб кўр ва алоқаларингни яхшилаб таҳлил қил. Агар Аллоҳ учун бўлса, у ҳолда унга озиқ тишларинг билан маҳкам ёпишгин! Шундай қилсанг, кўплаб хайр ва самовий яхшиликлар билан неъматланасан. Шундай бўлар экан, сени айрилиқ қайғуси ҳам безовта қилмайди ва йўқотиш алами ҳам изтиробга солмайди. Фирдавсга қадар чўзилган жаннатда яшагандек яшай бошлайсан.

/channel/+t_OdROw5qm5iZmYy

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Mahzunlik_sababi

/channel/+t_OdROw5qm5iZmYy

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#рамазон_кундалиги

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Таҳоратдан сўнг айтиладиган зикр:

أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ..

Маьноси: «Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. У шериксиздир. Гувоҳлик бераманки, Муҳаммад соллаллоху алайҳи ва саллам Унинг қули ва Расулидир»

(Муслим ривояти).

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

@duoyuzikr

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Нафсни ёмонлигидан паноҳ берувчи дуо:

اللَّهُمَّ آتِ نَفْسِي تَقْوَاهَا، وَزَكِّهَا أَنْتَ خَيْرُ مَن زَكَّاهَا، أَنْتَ وَلَيُّها و مَوْلاَهَا.

Ўқилиши: «Аллоҳумма аати нафсий тақвааҳаа ва заккиҳаа анта хойру ман заккааҳаа, анта валиюҳаа ва мавлааҳаа»

Маъноси: Парвардигоро! Нафсим тақвосини бергин ва уни (нафсни) поклагин, Сен поклагувчиларнинг энг яхшисисан, Сен унинг дўсти ва хожасисан.

Имом Муслим, Имом Насоий ривояти.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз сўнгида:
اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ وَعَذَابِ القَبْرِ

«Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри ва ъазабил қобр», деб айтар эдилар.
(Маъноси: Аллоҳим, куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан Сендан паноҳ тилайман.)

Ибн Сунний ривоятлари.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади:

1. Тавба умидида гуноҳ қилавериш.
2. Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш.
3. Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш.
4. Аллоҳнинг ризқини шукр қилмасдан еявериш.
5. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик.
6. Ўликларни кўмиб ибратланмаслик.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Жума аййомингиз муборак булсин

Яратган айлади жаҳонга Султон
Нажотга етар йўлингиз тутгон
Умматингиз дардига олий дармон
Сизни кўп соғиндик Ё Расулаллоҳ
Сизни кўп севдик Ё Расулаллоҳ!

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

  Сенга нима етса, Аллоҳнинг тақдиридан деб бил, халқни маломат қилма. Тилингни сақла, халойиқ ундан саломат бўлсин, шунда Аллоҳнинг азобидан омонда бўласан. Раббингнинг сенга ризқ бераман, деган ваъдасини рост бил, шунда мўмин бўласан. Ўлимга тайёр тур, шунда ғофил ҳолда ўлмайсан. Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳнинг зикрини кўпайтир, шунда гуноҳлардан сақланасан.

Фузайл ибн Иёз

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#Авлиё_зотлар
#ибрат

Бир куни имом Шофеий ичида илмидан кибрланиб қолибдилар. Шундан сўнг намоз маҳали "Фотиҳа"да адашиб кетадилар. Бундан таажжубга тушиб, намоз ўқиб, уйқуга ётадилар ва туш кўрадилар.

Тушда у кишини суд қилишади. Суд у зотни ҳаддидан ошганликда айблаб, ўлимга ҳукм қилишади. Шунда бир одам ўрнидан туриб, уни ўлдирмасликни, бунинг ўрнига инсонларнинг энг пастини бориб, қўлини ўпишини сўрайди. Ҳамма рози бўлишади.

Эртаси куни имом Шофеий одамларнинг энг пастини қидириб йўлга чиқади. Йўл юриб, ахийри, бир ахлатхонангнинг ёнида жирканчли, жуда кир одамни кўриб, ичида "Мен бунданам паст, бунданам хароб одамни кўрмадим" деб ўйлаб, унинг қўлини ушлаб ўпмоқчи бўлганида ҳалиги одам унга қараб, юзига бир тарсаки уриб:
Кеча жазойингни енгиллатиб берган одам мен бўламан. Сен аввал ўзингнинг қўлингни ўп, — дебди.

Қиссадан ҳисса: ҳеч қачон ўзингизга ошиқча баҳо берманг, ҳеч қачон ўзингизни бошқалардан устун қўйманг. Чунки сиз ҳеч кимнинг Аллоҳ олдидаги даражасини билмайсиз. Сиз хор деганингиз, юқори дарожатли ёки аксинча зўр деганингиз паст дарожатли бўлиши мумкин!

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида...

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм» (Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади»
, дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир киши келиб:

«Я Расулуллоҳ, кеча мени чаён чақиб олди», деди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

ТОНГ ва КЕЧДА:

🍃أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ

Аъузу бикалиматиллаҳит таммати мин шарри ма холақ, 

деб уч марта айтсанг, сенга ҳеч нарса зарар бермайди»,
дедилар.

Маъноси:

Аллоҳнинг ҳамма калималари билан У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.

Имом Муслим ва Аҳмад ривояти

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

ЖАМЛОВЧИ ДУО

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Мен намоз ўқиётганимда ҳузуримга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб қолдилар. Ҳожатлари бор экан. Мен кеч қолдим. Шунда у зот:
«Эй Оиша! Сен жамловчи дуо жумлаларини лозим тут», дедилар.
Мен тугатиб бўлганимдан кейин:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Жамловчи дуо жумлалари қайси?» дедим.
У зот шундай дедилар:

Аллоҳим! Мен Сендан яхшиликнинг ҳаммасини сўрайман. Тез келадиганини ҳам, кечга қоладиганини ҳам. Ўзим биладиганимни ҳам, ўзим билмайдиганимни ҳам.
Аллоҳим! Мен Сендан ёмонликнинг ҳаммасидан паноҳ сўрайман. Тез келадиганидан ҳам, кечга қоладиганидан ҳам. Ўзим биладиганимдан ҳам, ўзим билмайдиганимдан ҳам.
Ва Сендан жаннатни ва унга яқинлаштирадиган сўз ҳамда амалларни сўрайман.
Ва мен дўзахдан ва унга яқинлаштирадиган сўз ва амаллардан паноҳ сўрайман.
Ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сендан нимани сўрасалар, ўшани сўрайман. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сендан нимадан паноҳ сўрасалар, ўшандан паноҳ сўрайман.
Менга қазо қиладиган бўлсанг, унинг оқибатини яхши бўладиган қилгин», деб айтгин».

Шарҳ: Демак, Оиша онамиз розияллоҳу анҳо намоздан кейин кўпрок, узоқроқ дуо қилиб қолганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса ҳамма нарсани бирма-бир санаб, айтиб ўтирмай, уларни жамловчи дуоларни қилиш афзаллигини айтмоқдалар ва ўша дуоларни ўргатмоқдалар.
Шунинг учун асосан ояти карималарда, ҳадиси шарифларда келган дуоларни қилиш керак экан. Ана шунда, иншааллоҳ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берганларидек, суннатга мувофиқ дуо қилган бўламиз.

"Одоблар хазинаси" китобидан.
Ravza_uz

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Ла Илаҳа Иллалохул  Маликул  Хаққул  Мубин  Бомдод Намозидан  кейин 100 марта ўқинг

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR


Кимда ким Эрталаб 7 марта ва кечқурун 7 марта ушбу дуони ўқиса Аллоҳ таоло шу инсонни ризқини ўйламаган жойдан етказаман деган

/channel/+t_OdROw5qm5iZmYy

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

JUMA_MUBORAK

IKKI IMKONIYAT

✅ Bugun shom vaqtida duoingiz qabul bo’lishi uchun ikkita imkoniyat bor:

1️⃣ “Ro’zadorning iftor vaqtidagi duosi qaytarilmaydi” (Imom Termiziy rahimahulloh rivoyati).
2️⃣ “Juma (kunidagi duo ijobat bo’ladigan) vaqtni asrdan keyingi (kunning) oxirgi soatlaridan qidiringlar” (Imom Abu Dovud rahimahulloh rivoyati).

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Рўза тўрт хил бўлади

1. Субҳдан шомга қадар еб-ичмаслик. Бу Шариат тақозо қилган рўза.

2. Бемаъни, фойдасиз сўзларни сўзламаслик. Бу Тариқат тақозо қилган рўза.

3. Бемаъни, фойдасиз сўзларни ҳатто кўнгилга, хаёлга келтирмаслик. Бу Маърифат тақозо қилган рўза.

4. Кўнгилни, хаёлни Аллоҳдан ўзгасига ёпишлик. Яъни Аллоҳдан ўзга нарса бўлмаслиги. Бу Ҳақиқат тақозо қилган рўзадир.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Ramazon-muhabbat oyidir, shafqat oyidir. Yana koʻp-koʻp duolar oyidir. Duolaringizga achinmang, qizgʻonmang.
Zotan,  Bu dunyoda hech kimning haqqi zoeʼ ketmas ekan.
Qalbdan oʻtgan zarracha tuygʻu ham Oʻziga xavola...
Ramazon oyi shunday oyki, unda qalblar ham zanjirlardan ozod etiladi. Yaxshilik qilging keladi, yaxshi  soʻzlaging keladi. Har neda goʻzallikni tuyaverasan. Dilingdan zarra xohish-tilak oʻttimi, oqshomga borib ijobatini koʻraverasan...
Shuning uchun qalbga ehtiyot boʻlmoq darkor. Nima boʻpti, tanigan-tanimaganga ham saodat tilab qoʻyavering...
Qalbimni, qabrimni keng qilgin deb  yolvoravering...
Sizni yaxshi deb oʻylaydilar va oʻsha gumonda darvozangiz chertadilar,sizga yuzlanadilar. Siz ham doimo chiroyli gumonda boʻling, afzaliga erishasiz...

duo

286.Ey Robbimiz, bizga toqatimiz yetmaydigan narsani yuklamagin. Bizni afv et, magʻfirat qil va rahim et. Sen xojamizsan. Bas, kofir qavmlarga bizni gʻolib qil.

BAQARA

Muxammad Solih

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. Ўта ёқимсиз ҳид тарқалди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Биласизларми бу нима? Бу мўминларни ғийбат қилаётганлардан таралаётган ҳиддир”, дедилар.

Имом Бухорийнинг “Адабул муфрад” китобидан.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Шайхнинг телефони ЖИРИНГЛАДИ... Ҳар доимгидай рўза ҳақида берилган саволларга жавоб беришлик учун, гўшакни кўтарган Шайх берилган саволдан "КАРАХТ" аҳволга тушиб қолди...

– Ассалому алайкум Шайх! (қалтироқ овозда зўрға гапирар эди).

— КОНДИЦИОНЕРЛИК хонада нозу~неъматлар билан саҳарлик қилиб ўтирган Шайх жавоб берди:
– Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ.

– Мен Сомали (Африка давлати) дан қўнғироқ қиляпман. Биз оила аъзоларимиз билан бирга рўза тутмоқдамиз. Лекин, (бироз сукут қилиб, инграган ҳолда) ИФТОРлик ҳам, САХАРЛИК ҳам қилмаяпмиз...
"Чунки, ейишга ҳам, ичишга ҳам ҳеч нарсамиз йўқ". Бизнинг тутаётган рўзамиз ДУРУСТМИ?!

– Илтимос, жавоб берсангиз! '(
– Аллоо жавоб беринг! Гапингиз эшитилмаяпти, алооо?!!

— Шайх бу саволга жавоб БЕРА ОЛМАДИ... Чунки, ҳўнг~ҳўнг йиғлаётган эди...

Бизлар эса нозу неъматларга кўмилиб кетдик, бироз ФИКР юритайлик ва ШУКР қилайлик!


/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR


ЗИЛЗИЛА ВАҚТИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Зилзила бўлганда дуо қилиш ҳамда Залзала сурасини ўқиш керак ёки калимаи тоййиба, калимаи шаҳодат ва истиғфорларни кўп айтиш керак.

Зилзила бўлганда айтиладиган дуо:

اللهم إني أسألك خيرها وخير ما فيها وخير ما أرسلت به ، وأعوذ بك من شرها وشر ما فيها وشر ما أرسلت به.

«Аллоҳим мен сендан бунинг яхшилигини ва ундаги яхшиликни ҳамда сен юборган нарсанинг яхшилигини сўрайман.
Сендан унинг ёмонлигидан ва ундаги ёмонликдан ҳамда сен юборган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман».


/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ Абул Олиядан келган санадидан қуйидагини ривоят қилади:
"Инсонлар устига шунақа замонлар келадики, қалблари қуръон ўқимасликдан хароб бўлади. Ўқисалар ҳам ундан лаззат ва ҳаловат топа олишмайди. Аллоҳнинг буйруқларини бажара олишмаса: "Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли Зот", дейишади. Агар Аллоҳ қайтарган ишни қилиб қўйишса: "Аллоҳ бизни мағфират қилади, биз Унга ҳеч нарсани ширк келтирмадик-ку!", дейишади.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Ишларига улгуриш учун намозини шошилиб, тез ўқийди. Қарға чўқишидай чўқилаб ўқийди. У мискин билмайдики, улгуриб қолиш учун шошилтираётган у юмушларнинг бари, айни дамда ҳузурида турган Зотнинг қўлида бўлса...
Яна уларнинг баъзилари смартфонига тезроқ қараш учун ҳам намозини тезлаштиради. Ўзича бир-икки дақиқа бўлмаса, бу дунёнинг ишлари ўзгариб кетадигандек...
Намозларингизни яхшиланглар. Албатта у яхши бўлса, ўнгланса, қолган барча ишларингиз ўнгланади.

Доктор Ҳусайн Фифий.

arabicuz


/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

ЕТТИ ТОЖ:

1. ЗИКРНИНГ ТОЖИ:
«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр»
(Ягона Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ, салтанат ва мақтов Уникидир. У барча нарсага қодир Зотдир).

2. ТАСБЕҲНИНГ ТОЖИ:
«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳ, ъадада холқиҳ, ва ризо нафсиҳ, ва зината ъаршиҳ, ва мидада калимаатиҳ»
(Яратганларининг ададича, Ўзи рози бўлгунича, Аршининг вазнича, калималарининг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклаб ёд этаман).

3. ДУОНИНГ ТОЖИ:
«Роббанаа, аатинаа фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазаабан-наар»
(Роббимиз, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қил ва бизни дўзах азобидан сақла!)

4. ИСТИҒФОРНИНГ ТОЖИ:
«Аллоҳумма, анта Роббий, лаа илааҳа иллаа анта, холақтаний ва ана ъабдук, ва ана ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту, аъуузу бика мин шарри маа сонаът, абууъу лака би ниъматика ъалайя, ва абууъу бизамбий, фағфирлий, фаиннаҳу лаа йағфируз-зунуба иллаа ант»
(Аллоҳим, Сен Парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени Сен яратдинг, мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган ишларимнинг ёмонидан Ўзингдан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрорман, гуноҳларимга ҳам иқрорман. Гуноҳларимни кечир, чунки Сендан бошқа ҳеч ким гуноҳларни кечира олмайди)

5. ЗАРАРДАН ҲИМОЯЛАНИШ ДУОЛАРИНИНГ ТОЖИ:
«Бисмиллааҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шайун фил арзи ва лаа фис-самаа, ва ҳувас-самийъул-ъалийм»
(Аллоҳнинг исми билан бошлайман, У Зотнинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи, билувчи Зотдир).

6. МУАММОДАН ҚУТИЛИШ ДУОЛАРИНИНГ ТОЖИ:
«Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ-золимийн» (Ўзингдан бошқа илоҳ йўқ, эй пок Парвардигор! Мен ўз жонимга зулм қилиб қўйдим, Анбиё сураси, 87-оят).

7. ХОТИРЖАМЛИК ДУОЛАРИНИНГ ТОЖИ:
«Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъалиййил ъазийм»
(Олий ва Улуғ Аллоҳдан ўзгада куч ҳам, қувват ҳам йўқ).


/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мол сутини ичиб туринглар. Чунки у барча дарахт (ва ўсимликлардан) ейди. У ҳар қандай дардга шифодир", дедилар.
Имом Ҳоким ривоят қилганлар.


/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

​​#зикр_ва_дуо

ЙУЛДА ЮРГАНДА УҚИЛАДИГАН ДУО

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: مَنْ قَالَ إذَا خَرَجَ إلَى الصَّلَاةِ: اللَّهُمَّ إنِّي أَسْأَلُكَ بِحَقِّ السَّائِلِينَ عَلَيْكَ، وَبِحَقِّ مَمْشَايَ هَذَا، لَمْ أَخْرُجْ أَشِرًا وَلَا بَطِرًا وَلَا رِيَاءً وَلَا سُمْعَةً، خَرَجْتُ ابْتِغَاءَ مَرْضَاتِكَ، وَاتِّقَاءَ سَخَطِكَ، أَسْأَلُكَ أَنْ تُنْقِذَنِي مِنَ النَّارِ، وَأَنْ تَغْفِرَ لِي ذُنُوبِي، إنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إلَّا أَنْتَ. أَقْبَلَ اللهُ عَلَيْهِ بِوَجْهِهِ حَتَّى يَنْصَرِفَ، وَوُكِّلَ بِهِ سَبْعُونَ أَلْفَ مَلَكٍ يَسْتَغْفِرُونَ لَهُ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ким намозга чиққанида «Аллоҳумма! Инни ас‑алука би ҳаққис-сааилийна ъалайка ва биҳаққи мамшаайа ҳааза. Лам ахруж аширон ва лаа батирон ва лаа рийа‑ан ва лаа сумъатан. Хорожту ибтиғооа мардотика ва иттиқооа сахотика. Ас‑алука ан тунқизании минан-наари. Ва ан тағфиро лии зунубии ва лаа тағфируз-зунууба иллаа анта», деса, то у туриб кетгунича Аллоҳ унга юзланур ва унга истиғфор айтгани етмиш минг фариштани вакил қилур».
Ибн Аби Шайба ривоят қилган.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Сендан сўровчиларнинг ҳаққи ила, ушбу юришим ҳаққи ила сўрайман. Мен манманлик ва такаббур, риё ва хўжакўрсин учун чиққаним йўқ. Розилигингни тилаб ва ғазабингдан қўрқиб чиқдим. Мени дўзахдан озод қилишингни ва гуноҳларимни мағфират этишингни сўрайман. Албатта, гуноҳларни Сендан ўзга мағфират қилмас».

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

КЕЧАСИ ҚУРЪОН ЎҚИШ ХОСИЯТИ

Ривоят қилинишича, қиѐмат куни банда қабрдан чиққанида Қуръон уни ҳолдан тойган киши
қиѐфасида кутиб олиб:
– Мени танидингми? – дейди.
Банда айтади:
– Сени танимайман.
– Мени танимайсанми?
– Ҳа.
– Сени иссиқ кунларда чанқатган, тунлари бедор қилган дўстинг Қуръонман. Ҳар бир савдогар тижорати орқасидан фойда кўради. Сен ҳам бугун тижоратинг ортидан манфаат оласан.
Шунда қорининг ўнг қўлига мулк, чап қўлига мангулик берилади. Бошига виқор тожи кийдирилади. (Қуръон ўқиган инсоннинг) ота-онасига иккита либос кийдирилади. Унга дунѐ аҳли тенг келолмайди. Шу пайт (иккиси):
– Бу либос бизга нима учун кийдирилди?! – деб (ажабланиб) сўрашади.
– Фарзандларингиз Қуръон ўргангани учун, – дейилади.
Кейин (Қуръон соҳибига):
– Ўқи, жаннат поғонаси ва хоналари томон кўтарил, – дейилади.
У – тез ўқиса ҳам, секин ўқиса ҳам – юқорилаб бораверади.
(Доримий, Аҳмад, Байҳақий ривоят қилган. Ривоят санади ҳасан.)

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

ҲАҚИҚИЙ ОРЗУ-ҲАВАС НИМАЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ?

     “Эҳ, кошкийди қайтадан тупроққа айланиб кетсам” (Наба сураси, 40-оят).
      “Эҳ, кошкийди ҳаёт вақтимда (яхши амаллар) қилиб ўтган бўлсам!” (Фажр сураси, 24-оят).
     “Эҳ, қанийди номаи аъмол китобим берилмаса эди!” (Ал-Ҳаққо сураси, 25-оят).
     “Қанийди фалончини дўст тутмаган бўлсам” (Фурқон сураси, 28-оят).
     “Кошкийди бизлар ҳам Аллоҳга итоат этганимизда, Пайғамбарга итоат этганимизда” (Аҳзоб сураси, 66-оят).
     “Кошкийди мен ҳам ўшалар билан бирга бўлиб, улуғ зафарга эришсам” (Нисо сураси, 73-оят).
     Модомики тирик эканмиз, ушбу орзу-умидларни ҳозироқ идрок қилмоғимиз даркор.
     Бир ҳаким зот ўғлига шундай насиҳат қилди: “Ўғлим! Хурсанд пайтингда дунёдан, унинг ўзгариб қолишидан хотиржам бўлма! Қийин ҳолатда эса Аллоҳнинг раҳматидан ҳам ноумид бўлма! Ҳамиша васатий – мўътадил бўл!”

“Ғам қайғусиз яшай десангиз (ўкинма)” китобидан.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…
Подписаться на канал