#зикр_ва_дуо
ЙУЛДА ЮРГАНДА УҚИЛАДИГАН ДУО
عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: مَنْ قَالَ إذَا خَرَجَ إلَى الصَّلَاةِ: اللَّهُمَّ إنِّي أَسْأَلُكَ بِحَقِّ السَّائِلِينَ عَلَيْكَ، وَبِحَقِّ مَمْشَايَ هَذَا، لَمْ أَخْرُجْ أَشِرًا وَلَا بَطِرًا وَلَا رِيَاءً وَلَا سُمْعَةً، خَرَجْتُ ابْتِغَاءَ مَرْضَاتِكَ، وَاتِّقَاءَ سَخَطِكَ، أَسْأَلُكَ أَنْ تُنْقِذَنِي مِنَ النَّارِ، وَأَنْ تَغْفِرَ لِي ذُنُوبِي، إنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إلَّا أَنْتَ. أَقْبَلَ اللهُ عَلَيْهِ بِوَجْهِهِ حَتَّى يَنْصَرِفَ، وَوُكِّلَ بِهِ سَبْعُونَ أَلْفَ مَلَكٍ يَسْتَغْفِرُونَ لَهُ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ким намозга чиққанида «Аллоҳумма! Инни ас‑алука би ҳаққис-сааилийна ъалайка ва биҳаққи мамшаайа ҳааза. Лам ахруж аширон ва лаа батирон ва лаа рийа‑ан ва лаа сумъатан. Хорожту ибтиғооа мардотика ва иттиқооа сахотика. Ас‑алука ан тунқизании минан-наари. Ва ан тағфиро лии зунубии ва лаа тағфируз-зунууба иллаа анта», деса, то у туриб кетгунича Аллоҳ унга юзланур ва унга истиғфор айтгани етмиш минг фариштани вакил қилур».
Ибн Аби Шайба ривоят қилган.
Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Сендан сўровчиларнинг ҳаққи ила, ушбу юришим ҳаққи ила сўрайман. Мен манманлик ва такаббур, риё ва хўжакўрсин учун чиққаним йўқ. Розилигингни тилаб ва ғазабингдан қўрқиб чиқдим. Мени дўзахдан озод қилишингни ва гуноҳларимни мағфират этишингни сўрайман. Албатта, гуноҳларни Сендан ўзга мағфират қилмас».
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
КЕЧАСИ ҚУРЪОН ЎҚИШ ХОСИЯТИ
Ривоят қилинишича, қиѐмат куни банда қабрдан чиққанида Қуръон уни ҳолдан тойган киши
қиѐфасида кутиб олиб:
– Мени танидингми? – дейди.
Банда айтади:
– Сени танимайман.
– Мени танимайсанми?
– Ҳа.
– Сени иссиқ кунларда чанқатган, тунлари бедор қилган дўстинг Қуръонман. Ҳар бир савдогар тижорати орқасидан фойда кўради. Сен ҳам бугун тижоратинг ортидан манфаат оласан.
Шунда қорининг ўнг қўлига мулк, чап қўлига мангулик берилади. Бошига виқор тожи кийдирилади. (Қуръон ўқиган инсоннинг) ота-онасига иккита либос кийдирилади. Унга дунѐ аҳли тенг келолмайди. Шу пайт (иккиси):
– Бу либос бизга нима учун кийдирилди?! – деб (ажабланиб) сўрашади.
– Фарзандларингиз Қуръон ўргангани учун, – дейилади.
Кейин (Қуръон соҳибига):
– Ўқи, жаннат поғонаси ва хоналари томон кўтарил, – дейилади.
У – тез ўқиса ҳам, секин ўқиса ҳам – юқорилаб бораверади.
(Доримий, Аҳмад, Байҳақий ривоят қилган. Ривоят санади ҳасан.)
"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
ҲАҚИҚИЙ ОРЗУ-ҲАВАС НИМАЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ?
“Эҳ, кошкийди қайтадан тупроққа айланиб кетсам” (Наба сураси, 40-оят).
“Эҳ, кошкийди ҳаёт вақтимда (яхши амаллар) қилиб ўтган бўлсам!” (Фажр сураси, 24-оят).
“Эҳ, қанийди номаи аъмол китобим берилмаса эди!” (Ал-Ҳаққо сураси, 25-оят).
“Қанийди фалончини дўст тутмаган бўлсам” (Фурқон сураси, 28-оят).
“Кошкийди бизлар ҳам Аллоҳга итоат этганимизда, Пайғамбарга итоат этганимизда” (Аҳзоб сураси, 66-оят).
“Кошкийди мен ҳам ўшалар билан бирга бўлиб, улуғ зафарга эришсам” (Нисо сураси, 73-оят).
Модомики тирик эканмиз, ушбу орзу-умидларни ҳозироқ идрок қилмоғимиз даркор.
Бир ҳаким зот ўғлига шундай насиҳат қилди: “Ўғлим! Хурсанд пайтингда дунёдан, унинг ўзгариб қолишидан хотиржам бўлма! Қийин ҳолатда эса Аллоҳнинг раҳматидан ҳам ноумид бўлма! Ҳамиша васатий – мўътадил бўл!”
“Ғам қайғусиз яшай десангиз (ўкинма)” китобидан.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
ГУНОҲЛАР АСОРАТИ
Гуноҳ қилган одам Аллоҳдан узоқлашади;
гуноҳкорнинг қадр-қиймати пасаяди;
гуноҳ содир этган киши тоат-ибодат лаззатидан маҳрум бўлади;
гуноҳкор кимсани мўминлар ёмон кўради;
гуноҳ инсон қалбини қорайтиради, юзини шувит қилади;
гуноҳ кетидан гуноҳ қилаверса, банда назарида катта гуноҳ ҳам кичкина бўлиб қолади;
гуноҳлар қалбнинг, тананинг кучини қирқади. Шунинг учун осий банда танаси кучсиз, иродаси бўш бўлади;
гуноҳкор юзидан ҳаё пардаси кўтарилади;
гуноҳ туфайли шаръий илмдан барака кетади, киши ўқигани хотирасида қолмайди. Чунки илм қалбга нур бағишлайди, маъсият эса дил нурини сўндиради;
гуноҳ инсон зеҳнини пасайтиради;
гуноҳ кетидан гуноҳ қилавериш қалбни тошдек қотириб юборади;
гуноҳкор ўзини ёлғиз, ҳимоясиз сезади;
гуноҳкор банданинг ҳаёти оғирлашади, ишлари юришмайди, ҳар қадамда қандайдир муаммога дуч келаверади;
гуноҳкор банда тириклигида, қабрда, охиратда танг аҳволда қолади;
гуноҳлар сабаб банда қўлидаги неъматдан айрилади; – гуноҳлар умрни қисқартиради;
гуноҳ туфайли кишининг топган-тутганидан барака кетади;
гуноҳкор одамнинг боши балодан чиқмайди, қачон қарасангиз қандайдир фалокатга йўлиқаверади;
гуноҳ-маъсият сабаб ер юзида зилзилалар, сув тошқинлари, табиий офатлар кўп содир бўлади.
одамлар орасида турли касалликлар тарқалади;
қурғоқчилик, қаҳатчилик бўлади;
сув, ҳаво, тупроқ таркиби бузилиб, атроф-муҳит ифлосланади, обод юртлар харобага айланади;
гуноҳкор банда доим хавотирда юради, сири очилиб, одамлар олдида шарманда бўлишдан чўчийди. Аллоҳга итоат этган банда эса хотиржам яшайди.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
УЯЛМАНГ ВА ..... УЯЛИНГ !
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мушриклардан бири истеҳзо қилиб унга: «Соҳибингизнинг (яъни пайғамбарингизнинг) сизларга ҳамма нарсани, ҳатто қазои ҳожатни ҳам ўргатаётганини кўряпман-а», деди. У: «Ҳа, у зот бизга (қазои ҳожатда) қиблага юзланмасликни, ўнг қўл билан истинжо қилмасликни, учтадан кам тош ишлатмасликни, учтанинг ичида (бирортаси ҳам) тезак ва суяк бўлмаслигини», буюрганлар», деб жавоб берди (Муслим ва Аҳмад ривояти).
Салмон Форсий у мушрикнинг гапидан уялмади, уни жеркиб ҳам бермади, унинг пичинггига сукут ҳам қилмади. Аксинча, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари муҳим ва жиддий эканини, уни қабул қилишда қайсарлик ёки уялишни тарк қилиш вожиб эканини билдириб қўйди. Ҳа, саҳобаи киромлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан ҳаё қилмаганлар. Шунинг учун улар пешво уммат бўлишган.
Қуръон ва ҳадис ўқишдан ёки тинглашдан уялманг! Лекин бемаъни, беҳаё шеърлар ўқишдан, тайини йўқ мусиқани тинглаш ва видеолавҳаларни кўришдан уялинг!
Жаннатга элтувчи амалларни қилишдан уялманг! Аксинча, дўзахга олиб кирувчи амалларни қилишдан уялинг!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишдан уялманг! Аммо «Одамлар нима деркин?» деб бидъат-хурофот ва маъсият ишларни қилишдан уялинг!
Камтарона, енгилгина ҳаёт кечиришдан уялманг! Ортиқча ҳузур-ҳаловатда ва маишатда яшашдан уялинг!
Кичкина тўй қилиб бўлса-да, ҳалол йўл билан уйланишдан уялманг! Аммо фаҳш ишларга пул сарфлаб, ҳаром юришдан, зинодан уялинг!
Таомланганда идишни ялаб қўйишдан уялманг! Лекин таомни исроф қилишдан уялинг!
Ҳеч назарга илмаса ҳам, ҳалол касб қилишдан уялманг! Лекин рибо, порахўрлик кабиларни касб қилишдан уялинг!
Иймонга таяниб, Аллоҳнинг қисматига, тақдирига рози бўлиб яшашдан уялманг! Аммо фолбинма-фолбин юриб, амал-жоду қилишдан уялинг!
Зулмни яхшилик билан даф қилишдан уялманг! Бироқ Қиёмат куни Аллоҳга У Зот сизга ғазаб қилган ҳолда золим бўлиб йўлиқишдан уялинг!
Дўстларингиз олдида ота-онангизга қулоқ солиб, итоат қилишдан уялманг! Лекин ота-онани норози қилиб вафот этишдан уялинг!
Дўстларингизнинг камбағаллигидан уялманг! Аммо дунё сабаб бўлиб дўстлардан воз кечишдан уялинг..!
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
БАРОАТ КЕЧАСИ
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қачон Шаъбон ярими кечаси бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва:
«Қани, истиғфор айтувчи борми? Мен унга ризқ берурман. Қани, балога учраган борми? Мен унга офият берурман. Фалончи қани, фистончи қани?» дейди. Токи, тонг отгунча шундоқ бўлади», дедилар».
Ибн Можа ривоят қилган.
Ҳазрати Алидек улуғ саҳобий бунчалик аҳамиятли гапни ўзларидан айтмайдилар. Албатта, бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нарса эшитганлар ва ўша эшитганларини ўз иборалари билан ифода этганлар.
Ушбу ривоятга биноан, Шаъбон ойининг қоқ яримининг кечаси ҳам, кундузи ҳам улуғ ва баракот вақтлар эканлиги келиб чиқади.
Шу сабабдан ҳам ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг тавсияларига биноан, кундузни рўза, кечасини бедорлик ибодати билан ўтказишга ҳаракат қилмоқ керак бўлади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кечалардан бирида йўқотиб қўйдим. Сўнг у кишини излаб чиқдим. Қарасам, У зот Бақийъда бошларини кўтариб осмон томонига қараб турган эканлар:
«Эй Оиша, Аллоҳ ва Унинг Расули сендан четлашидан хавф қилдингми?» дедилар.
«Сиз баъзи аёлларингизга боргансиз, деб гумон қилувдим», дедим.
«Албатта, Аллоҳ Шаъбоннинг яримидаги кечада дунё осмонига тушадир ва Калбнинг қўйлари жуни ададидан кўпроқни мағфират қиладир», дедилар».
Ибн Можа, Термизий ва Аҳмад ривоят қилган.
Бақийъ – Мадинаи мунавварадаги машҳур қабристон. Барча Мадинада вафот этган саҳобалар шу қабристонга дафн этилганлар. Зотан, Мадинаи мунавварада бошқа қабристон йўқ ҳам.
«Калб» – машҳур араб қабиласи бўлиб , ўша вақтда Бани Калб қабиласи энг қўйи кўп қабила бўлган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойи яримида Аллоҳ таоло жуда ҳам кўп гуноҳларни мағфират қилишини ифодалаб ўша қўйларнинг жуни ададидан ҳам кўпроқ деб эсга олганлар.
Ўйлаб кўрадиган бўлсак, бир дона қўйнинг жун толалари қанча бўлишини санашнинг ўзи қийин. Араб қабилалари ичида энг кўп қўйли қабиланинг қўйлари жун толаси қанча бўлишини тасаввур қилинг. Бу ўша кеча жуда ҳам фазилатли эканига далолатдир.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Кечаси қабристонга кириш, осмонга қараб туриш мумкинлиги.
2. Оиша онамизда қизғаниш борлиги. Пайғамбаримизни баъзи хотинлари олдига кетган бўлсалар керак, деб ортларидан излаб чиқишлари шуни кўрсатади. Бу эса айб эмас, балки табиий бир ҳол. Балки меъёрида бўлса, аёл кишининг зийнати ҳам.
3. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг руҳий ҳолатларини яхши тушунганлари.
4. Шаъбон яримидаги тун фазилатли кеча экани.
5. Мазкур кечада кўплаб гуноҳлар мағфират қилиниши.
6. Шаъбоннинг яримидаги кечада бедор бўлиб ибодат, истиғфор ва дуо билан машғул бўлиш кераклиги.
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ Шаъбон яримидаги кечада қараб кўриб жамики махлуқотларини мағфират қилур. Магар мушрик ва хусуматчи бундан мустаснодир», дедилар».
Ибн Можа ва Аҳмад ривоят қилишган.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Шаъбоннинг яримидаги кеча фазилатли экани.
2. Мазкур кечада Аллоҳ махлуқотларига назар солиб қараб, ҳаммаларининг гуноҳларини кечириши.
3. Мушриклик ва хусуматчилик жуда ёмон нарса экани.
Демак, Шаъбон ойи яримлаганда ибодат қилиб мазкур ваъда қилинган ажру савоб ҳамда мағфиратлардан баҳраманд бўлиб қолиш керак. Ана шундоқ фазилатли вақтда гуноҳни мағфират қилинишига монеъ бўлгувчи мушриклик ва хусуматчиликдан узоқлашмоқ керак.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Bugun barot kechasi:
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
• Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса;
- билки ҳали табиатинг тоза экан.
• Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг;
- билки, ички дунёинг гўзал экан.
• Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг;
- билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади.
• Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг;
- билки, сен вафога жуда яқинсан!
• Билгин:
• Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди;
• Қийинчиликсиз ёр истасанг... истаб юраверасан;
• Лабингни фақат икки нарсага ишлат:
- бири табассум;
- иккинчиси сукут.
• Табассум мушкул ишларни ҳал қилади;
• Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади.
Шайх Шаъровий.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга айтишди: “Бир аёл борки, кечалари бедор бўлиб намозлар ўқийди, кундузи рўза тутиб, садақа ва эҳсонлар қилади. Аммо қўшниларига тили билан озор бериб туради”. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ундай аёл мақтовга сазовор эмас, балки у дўзах аҳлидандир”, дедилар.
Имом Бухорийнинг “Адабул муфрад” китобидан.
arabicuz
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Eng yomon oʻgʻri
Paygʻambar sollallohu alayhi va sallam:
“Odamlar ichidagi eng yomon oʻgʻri, namozidan oʻgʻirlaydigan kishi” dedilar.
Sahobalar:
“Ey Rasululloh, namozidan qanday oʻgʻirlaydi?” deb soʻradilar. Rasululloh sollallohu alayhi va sallam aytdilar:
”Rukuʼ va sajdalarni mukammal qilmaydi”
(yaʼni, rukuʼda ozroq egiladi, rukuʼdan toʻla tik turmaydi va hokazo).
Imom Ahmad rivoyati.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Парвардигоро,
дуо қилганимда мени маҳрум қўйма, умидвор бўлганимда ноумид қайтарма.
Парвадигоро,
мен сендангина сўрайман. Чунки сен ғам-ташвишларни кетказувчи ва музтар қулларингни дуоларини ижобат қилгувчисан!
Ассалому алайкум азизлар. Барчангизга Жумъа муборак бўлсин!
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
🇺🇿 #зикр_ва_дуо
ҚАБР АЗОБИДАН АСРА!
Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз сўнгида:
اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ وَعَذَابِ القَبْرِ
«Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри ва ъазабил қобр», деб айтар эдилар.
Маъноси: Аллоҳим, куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан Сендан паноҳ тилайман.
Ибн Сунний ривоятлари.
Фазола ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қачон сизлардан бирингиз намоз ўқиса, Аллоҳга ҳамд ва сано айтиш билан бошласин. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб, сўнгра хоҳлаганича дуо қилсин», дедилар.
Ибн Сунний заиф иснод билан ривоят қилганлар.
📖 «Ал-Азкор»
Агар мутакаббир кишини кўрсанг билгинки, унинг намози кам ёки ундан бутунлай маҳрум бўлган. Чунки кибр билан кўп сажда қилиш бирга жамланмайди.
Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ.
Arabicuz
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
ТОНГДА ВА КЕЧ КИРГАНДА АЙТИЛАДИГАН ДУО
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида:
اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ
«Аллоҳумма бика асбаҳна ва бика амсайна ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушур» (Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз), дер эдилар. Кеч кирганида эса:
اللهُمَّ بِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ
«Аллоҳумма бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкан нушур» (Аллоҳим, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила вафот этамиз. Ва Сенга қайтажакмиз), деб айтар эдилар.
/channel/+2C6N0klg_bExMWNi
Ким - «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ҳар куни эллик марта ўқиса, қиёмат куни: «Тур, эй Аллоҳни мақтовчи! Жаннатга кир!» дейилади».
Тобароний Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилган.
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, камбағаллиги ва ночорлигидан шикоят қилди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
«Қачон манзилингга кирсанг, одам бўлса-бўлмаса, салом бергин, сўнг менга салом йўллагин ва
«Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни бир марта ўқигин», дедилар.
Ҳалиги киши шундай қилди. Натижада Аллоҳ таоло унга шу даражада ризқ бердики, ҳатто қўшниларию қариндошларига ҳам мўл-кўл ёғдирди»
Ҳофиз Абу Мусо Мадиний Саҳл ибн Саъддан ривоят қилган.
«Ким вафот билан ниҳоя топадиган касаллигида «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқиса, қабрида фитналанмайди, қабр сиқишидан омонда бўлади ва фаришталар унинг қўлидан тутиб, сирот кўпригидан жаннатга олиб ўтадилар»
Тобароний ва Абу Нуъайм Абдуллоҳ ибн Шиххирдан ривоят қилганлар.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир киши келиб:
«Я Расулуллоҳ, кеча мени чаён чақиб олди», деди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
ТОНГ ва КЕЧДА:
🍃أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ
Аъузу бикалиматиллаҳит таммати мин шарри ма холақ,
деб уч марта айтсанг, сенга ҳеч нарса зарар бермайди»,
дедилар.
Маъноси:
Аллоҳнинг ҳамма калималари билан У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.
Имом Муслим ва Аҳмад ривояти
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
ЖАМЛОВЧИ ДУО
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Мен намоз ўқиётганимда ҳузуримга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб қолдилар. Ҳожатлари бор экан. Мен кеч қолдим. Шунда у зот:
«Эй Оиша! Сен жамловчи дуо жумлаларини лозим тут», дедилар.
Мен тугатиб бўлганимдан кейин:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Жамловчи дуо жумлалари қайси?» дедим.
У зот шундай дедилар:
Аллоҳим! Мен Сендан яхшиликнинг ҳаммасини сўрайман. Тез келадиганини ҳам, кечга қоладиганини ҳам. Ўзим биладиганимни ҳам, ўзим билмайдиганимни ҳам.
Аллоҳим! Мен Сендан ёмонликнинг ҳаммасидан паноҳ сўрайман. Тез келадиганидан ҳам, кечга қоладиганидан ҳам. Ўзим биладиганимдан ҳам, ўзим билмайдиганимдан ҳам.
Ва Сендан жаннатни ва унга яқинлаштирадиган сўз ҳамда амалларни сўрайман.
Ва мен дўзахдан ва унга яқинлаштирадиган сўз ва амаллардан паноҳ сўрайман.
Ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сендан нимани сўрасалар, ўшани сўрайман. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сендан нимадан паноҳ сўрасалар, ўшандан паноҳ сўрайман.
Менга қазо қиладиган бўлсанг, унинг оқибатини яхши бўладиган қилгин», деб айтгин».
Шарҳ: Демак, Оиша онамиз розияллоҳу анҳо намоздан кейин кўпрок, узоқроқ дуо қилиб қолганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса ҳамма нарсани бирма-бир санаб, айтиб ўтирмай, уларни жамловчи дуоларни қилиш афзаллигини айтмоқдалар ва ўша дуоларни ўргатмоқдалар.
Шунинг учун асосан ояти карималарда, ҳадиси шарифларда келган дуоларни қилиш керак экан. Ана шунда, иншааллоҳ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берганларидек, суннатга мувофиқ дуо қилган бўламиз.
"Одоблар хазинаси" китобидан.
Ravza_uz
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
📌 Изоҳ: Офият – омонлик, тинчлик, ҳотиржамлик, сиҳҳат-саломатлик.
👉 Ушбу дуони албатта ёдлаб олинг!
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бирортангиз уйқудан уйғонган вақтда: “Алҳамдулиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафаний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи”, десин”.
Дуо маъноси: Руҳимни қайтарган, жисмимга офият берган ва Ўзини зикр қилишга изн, имкон берган Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин!
Ибн Суннийнинг «Амалул явми вал лайла» китобидаги ривоят.
arabicuz
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
#ЭСЛАТМA #БАРОАТ_КЕЧАСИ
Бугун бу йилги Бароат кечаси милодий 6 март душанбадан 7 март сешанбага ўтар кечасига тўғри келмоқда!
Бароат кечасини зикр, дуо ва турли ибодатлар билан бедор ўтказиш мустаҳаб амаллардан саналади.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиган ҳадисда “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шаъбон ойи ярмидаги кечада Аллоҳ таоло қараб кўриб, жамики махлуқотларини мағфират қилур. Бундан мушрик ёки хусуматчи мустаснодир”, дедилар (Имом Ибн Ҳиббон “Cаҳиҳ”ида, шунингдек, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган).
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Қуръони каримда баёни келган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган нажот калитлари ўнтадир:
Биринчи калит: Фотиҳа сураси.
Иккинчи калит: Аллоҳу, Аллоҳу роббий ла ушрику биҳи шайа;
ний куллаҳу, лаа илаҳа илла анта.
Учинчи калит: Лаа илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн;
Тўртинчи калит: Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл;
Бешинчи калит: Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм;
Олтинчи калит: Истиғфорни кўпайтириш;
Еттинчи калит: Лаа илаҳа иллаллоҳул ъазиймил ҳалийм, лаа илаҳа иллаллоҳу роббул ъаршил ъазийм, лаа илаҳа иллаллоҳу роббус самавати вал арди роббул ъаршил карийм;
Саккизинчи калит: Аллоҳумма инний аъузу бика минал ҳамми вал ҳазан, ва аъузу бика минал ъажзи вал касал, ва аъузу бика минал бухли вал жубн, ва аъузу бика мин ғолабатид дайни ва қоҳрир рижал;
Тўққизинчи калит: Я Ҳаййу я Қоййум, лаа илаҳа илла анта, бироҳматика астағийсу;
Ўнинчи калит: Аллоҳумма роҳматака аржуу, фалаа такилний илаа нафсий торфата ъайнин, ва аслиҳ лий ша
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Руҳият
Дўстим менга айтди:
«Қуръон ёдламоқчиман. Лекин жуда дангасалик қилар эдим. Кечаси туриб:
اللهم اجمع كلامك في صدري
«Аллоҳумма ижмаъ каламака фи содрий»ни ўқидим. Натижада бир ойда етти пора ёдладим».
Mаъноси: «Эй Аллоҳим! Каломингни қалбимга жамла.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Рувайфаъ ибн Собит ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Муҳаммадга салавот айтиб: “Аллоҳумма анзилҳул мақъадал муқорраба индака явмал қиямати” (Эй, Аллоҳ! Қиёмат куни уни ҳузурингдаги муқарраб жойга туширгин)” деб айтса, унга шафоатим вожиб бўлади”, дедилар.
Имом Аҳмад ривоят қилган
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Банданинг қабрдаги ҳолати ҳудди қалбнинг кўкракдаги ҳолати кабидир. Неъмат ичра ёки азоб ичра, ҳибсдаги каби ёки сиқилиш ва эркин ҳолати кабидир. Қабрдаги ҳолинг қандай бўлишини билмоқчи бўлсанг, кўксингга қара. Агар қалбинг табассум, сакинат, поклик ҳолида бўлса, қабрда ҳам ўшандай ҳолга тушасан. Унинг акси бўлса, акс ҳолатга тушасан. Шунинг учун ҳам тоат, ҳусни хулқ соҳиби хотиржамлиги зиёда инсон бўлади. Албатта иймон ташвишларни аритиб, ғамларни кетказувчидир.
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ.
arabicuz
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Суҳайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Жаннат аҳли жаннатга киргач, Аллоҳ таборака ва таоло: “Сизларга яна бир нарсани зиёда қилишимни хоҳлайсизларми?” деб сўрайди. Улар: “Юзимизни ёруғ қилмадингми? Жаннатга киргизмадингми? Бизга дўзахдан нажот бермадингми?” дейишади. Шунда парда очилади, бас, уларга Парвардигорлари азза ва жаллани кўришдан ҳам суюклироқ бирор нарса берилмайди“.
Имом Муслим ривояти.
Бошқа ривоятда: “Сўнг ушбу: “Чиройли амал қилган зотлар учун чиройли оқибат ва зиёда неъматлар бордир” (Юнус сураси, 26-ояти) ни ўқидилар”, дейилади.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
ЖУМА КЕЧАСИ ҲАҚИДА
Aбу Aйюб Сулaймoн розияллоҳу анҳудан (Усмoн ибн Aффoн розияллоҳу анҳунинг oзoд қилгaн қуллaри) ривоят қилинади:
«Aбу Ҳурaйрa розияллоҳу анҳу пaйшaнбaдaн жумaгa ўтaр кeчaси бизгa кeлдилaр-дa: «Қaриндoшлик риштасини узган кишилaр бизнинг oлдимиздaн туриб кeтсинлaр», – дeдилaр. Лeкин ҳeч ким турмaди. Aбу Ҳурaйрa розияллоҳу анҳу бу сўзни уч мaрта қaйтaргaнлaридaн кeйин бир йигит туриб кeтди. У икки йилдaн буён aлoқaни узиб юргaн aммaсининг уйигa бoриб, унгa сaлoм бeрди. Aммaси тaaжжублaниб: «Сeни бизгa қaндaй шaмoл учириб кeлди, қaнчa вaқтлaрдaн буён кeлмaй юриб, энди кeлиб қoлишингнинг сaбaби нимa?» – дeб сўрaди. У: «Мeн Aбу Ҳурaйрaдaн шундaй-шундай деганини эшитгaним учун кeлдим», – дeди. Aммaси: «Aбу Ҳурaйрaнинг oлдигa қaйтиб бoриб, нимa учун у шундaй дeгaнининг сaбaбини сўрa», – дeди. Йигит Aбу Ҳурaйрa розияллоҳу анҳунинг oлдигa бoриб, сўрaгaн эди, Aбу Ҳурaйрa: «Мeн Рaсулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдaн: «Ҳaр пaйшaнбaдaн жумaгa ўтaр кeчaси бaндaлaрнинг қилгaн aмaллaри Aллoҳ тaoлoгa aён бўлaди. Бу вaқтдa Aллoҳ тaoлo қaриндoшлик риштасини узган кишилaрнинг aмaллaрини қaбул қилмaйди», – дeгaн сўзлaрни эшитганман», – дeдилaр».
Бухорий «Адабул муфрад»да ривоят қилган.
Эслатинг !... Зеро эслатма мўминларга манфаат етказур...
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Агар одам боласи сажда оятини ўқиганида сажда қилса, шайтон йиғлаган ҳолида ундан узоқлашиб: "Ҳолимга вой бўлсин! Одам боласи саждага буюрилганида сажда қилди, унга жаннат бўлди. Мен эса сажадага буюрилганимда кибр ва ор қилдим, менга дўзах бўлди", дейди".
(Муслим ривояти)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
/channel/+2C6N0klg_bExMWNi
Зайд ибн Арқам Родияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عِلْمٍ لَا يَنْفَعُ، ومِنْ قَلْبٍ لَا يَخْشَعُ، وَمِنْ نَفْسٍ لَا تَشْبَعُ، وَمِنْ دَعْوَةٍ لَا يُسْتَجَابُ لَهَا
Ўқилиши: батафсил видео шаклда.
Маъноси: "Аллоҳим! Мен Сендан бефойда илмдан, қўрқмайдиган қалбдан, тўймайдиган нафсдан, ижобат бўлмайдиган дуодан паноҳ сўрайман"- дедилар”.
Имом Муслим Ривояти
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g