duoyuzikr | Неотсортированное

Telegram-канал duoyuzikr - SHIFO DUOLAR

597

Дуо инсонни аллоҳга яқинлаштирадиган энг ишончли воситалардан бири.Шунинг учун Инсон бемор булганида шифо дуоларни ихлос билан уқиса.Аллоҳим бандасига шифосини беради.

Подписаться на канал

SHIFO DUOLAR

зикр_ва_дуо

ҚУЁШ ЧИҚҚАНДА АЙТИЛАДИГАН ЗИКР

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуёш чиқса:

الحَمْدُ لِلَّهِ الَّذي جَلَّلَنا اليَوْمَ عافِيَتَهُ، وَجاءَ بالشَمْسِ مِنْ مَطْلَعِها، اللَّهُمَّ أصْبَحْتُ أَشْهَدُ لَكَ بِما شَهِدْتَ بِهِ لِنَفْسِكَ، وَشَهِدَتْ بِهِ مَلائِكَتُكَ وحَمَلَةُ عَرْشِكَ وَجَمِيعُ خَلْقِكَ أنَّكَ أَنْتَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ أنْتَ القائِمُ بالقِسْطِ، لا إِلهَ إِلاَّ أنْتَ العَزِيزُ الحَكِيمُ، اكْتُبْ شَهادَتي بَعْدَ شَهادَةِ مَلائِكَتِكَ وأُولِي العِلْمِ، اللَّهُمَّ أنْتَ السَّلامُ وَمِنْكَ السَّلامُ وَإِلَيْكَ السَّلامُ، أسألُكَ يا ذَا الجَلالِ والإِكْرَامِ أنْ تَسْتَجِيبَ لَنا دَعْوَتَنَا، وأنْ تُعْطِيَنَا رَغْبَتَنا، وأنْ تُغْنِينَا عَمَّنْ أغْنَيْتَهُ عَنَّا مِنْ خَلْقِكَ، اللَّهُمَّ أصْلحْ لي دِينِي الَّذِي هُوَ عِصْمَةُ أمْرِي، وأصْلِحْ لي دنياي التي فِيها مَعِيشَتِي، وأصْلِحْ لي آخِرَتِي الَّتِي إلَيْها مُنْقَلَبِي.


«Алҳамду лиллаҳиллазий жаллаланал йавма ъафийатаҳу ва жаа биш шамси мин матлаъиҳа. Аллоҳумма асбаҳту ашҳаду лака бимаа шаҳидта биҳи линафсика ва шаҳидат биҳи малаикатука ва ҳамалату ъаршика ва жамийъу холқика аннака анталлоҳу лаа илаҳа илла антал қоиму билқист, лаа илаҳа илла анта ъазийзул ҳакийм. Уктуб шаҳаадатий баъда шаҳадати малаикатика ва улил ъилм. Аллоҳумма антас саламу ва минкас саламу ва илайкас саламу асалука йаа зал жалали вал икроми ан тастажийба ланаа даъватана ва ан тутийана роғбатана ва ан туғнийана ъамман ағнайтаҳу ъанна мин холқик. Аллоҳумма аслиҳ лий дийнийаллазий ҳува ъисмату амрий ва аслиҳ лий дунйайаллатий фийҳа маъийшатий ва аслиҳ лий ахиротийаллатий илайҳа мунқолабий», деб айтар эдилар.

Маъноси: Бугун бизга офиятини буюк этган ва қуёшни чиқадиган тарафидан келтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Эй Раббим, тонг оттирдим ва ўзингга гувоҳлик берган нарсангга, фаришталаринг, аршингни кўтариб турувчилар ва бутун махлуқотлар гувоҳлик берган нарсаларга гувоҳлик бераман. Албатта, Сен Аллоҳсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен одиллик билан турувчи Зотсан. ал Азиз ва ал Ҳаким сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ. Фаришталаринг ва илм эгалари шаҳодатларидан кейин менинг шаҳодатимни ҳам ёз. Эй Раббим, Сен ас Салом сифатли Зотсан. Салом Сендандир. Салом Сенга қайтажакдир. Эй улуғ ва ҳурматли Зот, Сендан дуоларимизнинг ижобат бўлишини, раҳбатларимизнинг ҳосил бўлишини ва махлуқларингнинг беҳожатлари қатори бизларни ҳам беҳожат қилишингни сўрайман. Эй Раббим, ишларимнинг поклагувчиси бўлган динимни ислоҳ қил, яшашим унда бўлган дунёимни ислоҳ қил ва қайтишим унга бўладиган охиратимни ҳам ислоҳ қил.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

​Қуръони каримдан 50 ўгит.

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيم

1. Қўпол, қалби қаттиқ бўлманг. (3:159)
2. Ғазабни ютинг. (3:134)
3. Бошқаларга яхшилик қилинг. (4:36)
4. Мутаккабир бўлманг. (7:13)
5. Кечиримли бўлинг. (7:199)
6. Одамларга юмшоқ сўз айтинг. (20:44)
7. Овозингизни пасайтиринг. (31:19)
8. Бошқаларни масхара қилманг. (49:11)
9. Ота-онага итоат қилинг. (17:23)
10. Уларга “уфф” деманг. (17:23)
11. Уларнинг хоналарига рухсат сўрамасдан кирманг. (24:58)
12. Қарз олди-берди қилганда ёзиб қўйинг. (2:282)
13. Ҳеч кимга кўр-кўрона эргашиб кетманг. (2:170)
14. Агар қарздор танг аҳволда бўлса, унга қўшимча муддат беринг. (2:280)
15. Рибо (судхўрлик) қилманг! (2:275)
16. Пора берманг! (2:188)
17. Аҳдингизни бузманг! (2:177)
18. Омонатни адо қилинг! (2:283)
19. Ҳақни ботилга аралаштирманг! (2:42)
20. Одамлар орасида адолат ила ҳукм қилинг. (4:58)
21. Адолат учун собит туринг. (4:135)
22. Вафот этган инсоннинг меросини ҳақ ила тақсим қилинг. (4:7)
23. Аёлларнинг ҳам меросдан ҳаққи бор. (4:7)
24. Етимларнинг молини еманг! (4:10)
25. Етимларни ҳимоя қилинг. (2:220)
26. Бировнинг мол-мулкини ботил йўл билан еманг. (4:29)
27. Одамлар орасини ислоҳ қилинг. (49:9)
28. Гумондан четда бўлинг. (49:12)
29. Жосуслик ва ғийбат қилманг. (49:12)
30. Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ўшалар золимлардир. (5:45)
31. Молингиздан садақа қилинг. (57:7)
32. Мискинларга таом беришга бошқаларни қизиқтиринг. (107:3)
33. Ҳақиқий фақирларни излаб топиб, уларга ёрдам беринг. (2:273)
34. Молингизни исроф қилманг. (17:29)
35. Садақани миннат ва озор билан бекор кетказманг. (2:264)
36. Меҳмонни икром қилинг. (51:26)
37. Одамларни яхшиликка буюрганда аввал ўзингиз амал қилинг! (2:44)
38. Ер юзида бузғунчилик қилманг. (2:60)
39. Одамларни масжидга боришдан тўсманг. (2:114)
40. Сизга қарши уруш қилганларгагина сиз ҳам уруш қилинг. (2:190)
41. Уруш ахлоқларига ҳам риоя қилинг. (2:191)
42. Жангда ортга қараб қочманг! (8:15)
43. Динга мажбур қилиш йўқ. (2:256)
44. Барча пайғамбарларга иймон келтиринг. (2:285)
45. Ҳайз пайтида жинсий алоқа қилманг. (2:222)
46. Фарзандингизни тўлиқ икки йил эмизинг. (2:233)
47. Зинога яқинлашманг! (17:32)
48. Ҳукмдорларни фазилатига қараб танланг. (2:247)
49. Ҳеч кимдан тоқатидан ташқари нарсани талаб қилманг. (2:286)
50. Бўлиниб кетманг. (3:103)

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: "Тез кунда ларзага тушиб, силкинмаган бирон уй тополмайсиз", деди.
    Дунёдаги титраш, силкинишлар тавба ва тазарру билан даф бўлади.  "Уларга Бизнинг баломиз етганда, тазарру қилсалар эди!... ", Анъом сураси, 43- оят.
    Аммо охират силкиниши, ларзалари бўлса-чи? У Фазаъул акбар - Буюк даҳшатдан омон қолиш, халос бўлиш йўқдир... "Ларзага тушувчи ларзага тушган Кунда... Эргашувчи унга эргашганда... Қалблар ўша Кунда титровчидир. Уларнинг кўзлари қўрқувчидир". Нозиъот сураси, 6 -9 оятлар.

Шундай экан, сени нажотга элтувчи содиқ тавбанг бўлсин.

arabicuz

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Yo Alloh!
Bizga rahmating eshiklarini, rizqing xazinalarini, bandalaring qalblarini ochgin. O‘zingdan boshqa birortaning qo‘liga hojatimizni tushirib qo‘ymagin


Yo Alloh!
Bizni to‘satdan azoblamagin. 
Gʻaflatga botgan paytimizda jonimizni olmagin.
O‘limimizdan oldin bizga gunohlarimizdan tavba qilib olishimiz uchun muhlat bergin.
Xotimamizni go‘zal qilgin.


Yo Alloh!
Duolarimizni farishtalarning duo qiladigan paytlariga moslashtirib qo‘ygin va ijobat qilgin.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Фойдали руқя
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам руқя ўқимоқчи бўлсалар, кўрсатгич бармоғига тупукларини теккизардилар. Сўнг уни тупроққа босар, бармоққа ёпишган нарсани беморга суркаб, ушбу дуони: “Бисмиллааҳи, турбату арзина, бирийқати баъдинаа, йушфаа сақиймунаа, биизни роббинаа” айтар эдилар”.
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.

Дуонинг таржимаси: “Еримизнинг тупроғи, баъзимизнинг тупуги, Роббимизнинг изни ила касалимизга шифо бер”.

Имом ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Ушбу ҳолат буни инкор этган ёки уни масхара қилган ёки эътиқод қилмагани ҳолда фақатгина тажриба қилиб кўрган кишина фойда бермайди”, дедилар. “Фатҳул Борий” дан.

arabicuz

/channel/+2C6N0klg_bExMWNi

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Qulagan narsaning ostida qolib oʻlganlar shahidlar qatoridadir, biiznillah.

Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:

“Nabiy sollallohu alayhi va sallam:
«Shahidlar beshtadir:
vaboda oʻlgan,
qorin kasalligi bilan oʻlgan,
suvga gʻarq boʻlib oʻlgan,
qulagan narsaning ostida qolib oʻlgan va Allohning yoʻlida shahid boʻlganlar”, - dedilar.

#Imom Buxoriy, Muslim va boshqalar rivoyati


/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Қалбни тоатга бурувчи дуо

اللهمّ مصرّف القلوب صرّف قلوبنا على طاعتك.

Ўқилиши: Аллооҳумма мусоррифал қулууб, сорриф қулуубана ъала тооъатик.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Қалбларни буриб қўйиб тасарруф қилувчи зот, қалбларимизни Ўзингнинг тоатингга буриб қўй.

Имом Муслим, Имом Аҳмад ривоятлари

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh


Rajab oyining 15-kuni (yaʼni,6-fevral, dushanba kuni) roʻza tutishimizni Alloh Taolodan tilaymiz.
Chunki bu kunda kim nafl roʻza tutsa va iftorgacha koʻzi, TILI bilan gunoh sodir qilmasa, zikr, tilovat Qurʼon, istigʻfor, kalimai tavhid bilan mashgʻul boʻlsa,30 yil toʻxtovsiz nafl roʻza tutgan savobiga noil boʻlur.
Iftordan keyin shom bilan xufton orasida yoki xuftondan keyin ikki rakaatdan 14 rakaat nafl namoz oʻqiladi. Har rakaatdan Fotihadan keyin 20-marta Surai Ixlos va ikki Qul aʼuzuni UCH martadan oʻqiydi. Bu namozni oʻqiganga beriladigan ajrlar:
1. Uning nomai aʼmolidan shu kungacha qilgan barcha xatolari, gunohlari oʻchiriladi va kelgusi yilgacha bilmasdan xato va gunoh sodir qilsa yozilmaydi.
2. Alloh taolo u bandasiga
bu namozdagi qiroatining har bir harfi uchun 700 hasana( savob) yozdirgay, bu namozning har rukuʼ va sajdasi uchun esa zabarjad (yashil zumrad tosh)dan 10 ta koʻshk bino qildiradi, shuningdek, bu namozning har rakaati evaziga Jannatda qirmizi yoqutdan oʻnta shahar beradi.
3. Bu roʻzani tutgan, bu namozni oʻqigandan soʻng banda Alloh Taolodan nimani soʻrasa, tilasa, shubhasiz, oʻsha soʻraganiga, tilaganiga yetishadi, deyilgan.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#ҚУРЪОНИЙ_ДУО

☝️Аудиоёзув

Эй Роббимиз, фарзандталабида юрганларга Ӯзинг ғоиб хазинангдан солиҳ ва солиҳа зурриётлардан насиб этгин!
Зеро, Сен бунга Қодир Зотсан. Амийн, Йаа Роббал ъаламийн!

Аллоҳ таоло учун иложсиз нарсанинг ўзи йўқ. Бандаси астойдил сўраса, албатта беради!
Ушбу дуони фарзандталабидаги мӯмин-мусулмонларга ӯқиб юришликларини, шу билан бирга улар кӯп-кӯп истиғфор айтишликларини ҳам тавсия қиламиз.
Дониёр Файз

Яқинларингизга ҳам улашинглар

/channel/+2C6N0klg_bExMWNi

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Abdulloh ibn Jalol aytadi:
- “Bir kuni oldimdan chiroyli nasroniy qiz oʻtib ketayotgandi, unga qaradim.
Shunda Abu Abdulloh Balxiy oldimdan oʻtayotib, bu yerda nima ish bilan mashgʻul ekanligimni soʻradi. Men:
- “Hazrat, ana u hushsurat jussani qarang. Oʻylanib qoldim, Alloh taolo shunday chiroyli chehrani qanday qilib doʻzaxga tashlab yuborarkin.
Shunda u zot ikki kaftim orasiga urib:
- “Mana shu qilgan gunohingning natijasini yillar oʻtib ketgandan keyin ham koʻrasan” - dedilar.
40 yildan soʻng, murattab qori boʻlaturib, Qurʼonni unutib yubordim” – degan ekanlar.

*Ana endi bizda nega ilm hosil bo’lmayapti, nega esimiz past, bugun o’qigan narsamizni kechga borib nima uchun unutib yuboryapmiz ekan?

Chunki bugun bizga Ko’chaga chiqib biror nomahramga qarashga hojat qolmadi.
Internetimiz dunyoyimiz bo’lib qoldi. Hohlagan narsamizni hohlagan vaqtimizda bemalol ko’rib o’tiramiz.
Qachonki, ko’zimizni Zinodan tiymas, behayolarcha bemalol Nomahramlarni suqlanib kuzatib o’tirar ekanmiz Vallohi necha-necha salaflardan misol Bizda hechqachon Ilm hosil bo’lmaydi!

Bori ham unutilib ketadi…

Allohim uzing rahm qilgin


/channel/+jNu9d2Dh-7tiOGEy

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

ШОЛҒОМНИНГ ХАЛҚ ТАБОБАТИДАГИ ЎРНИ

✅ ШОЛҒОМни пишириб ёки ҳомлигича истеъмол қилинса, кўзга фойда, нафас йўлини ростлайди, юрак беҳаловат бўлганда ажойиб малҳам бўла олади.

✅ ШОЛҒОМ+ АСАЛ= йўталга барҳам беради, ҳарорат кўтарилганда, томоқ оғриганда наф келтиради.

✅ ШОЛҒОМ ПАРҲEЗ ДАВО сифатида гипоатсид гастритда, ўт-сафро йўлида, қабзиятда тавсия этилади. Шолғомда яллиғланишга қарши қўлланиладиган оғриқ қолдирувчи хосияти бор

/channel/+jNu9d2Dh-7tiOGEy

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

ҚАНДАЙ ҚИЛИБ...❓

Савол: Қандай қилиб Жаннатда уйингиз бўлиши мумкин?

Жавоб: Ихлос сурасини 10 марта ўқинг.

Савол: Қандай қилиб Жаннатда хазинангиз бўлиши мумкин?

Жавоб: “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ” ни айтинг.

Савол: Қандай қилиб  Жаннатда сизга хурмо дарахти экилиши мумкин?

Жавоб: “Субҳаналлоҳил Азим ва биҳамдиҳ” деб айтинг.

Савол: Қандай қилиб ҳар бир калима учун сизга Жаннатда дарахт бўлиши мумкин?

Жавоб: “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”ни айтинг.

Савол: Қандай қилиб гуноҳингиз денгиз кўпигича бўлсада мағфират қилинади?

Жавоб: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳи”ни 100 бор айтинг.

Савол: Қандай қилиб Аллоҳ Таоло ғам-қайғуларингизга кифоя қилиши мумкин?

Жавоб: “Ҳасбияллоҳу ла илаҳа илла ҳува. Алaйҳи таваккалту ва ҳува Роббул Аршил Азим”ни 7 марта айтинг.

Савол: Аллоҳ сиздан қандай рози бўлиши мумкин?

Жавоб: “Розийту биллаҳи Роббан. Ва бил Ислами дийнан. Ва би-Муҳаммадин соллоллоҳу алайҳи васаллама набиййан ва росувлан” деб 3 марта айтинг.

/channel/+jNu9d2Dh-7

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Ким ушбу етти калимани ёдласа, у одам Аллоҳнинг наздида улуғ бўлади!..👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

/channel/+jNu9d2Dh-7tiOGEy

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Har bir inson hayoti davomida
Qiyinchilikga sinovlarga duch keladi
Ammo hammasiga sabr qilsa allohim bandasiga jannat degan mukofat beradi
Bu hayotda 3 ta narsani lozim tuting
1)Allohimdan uzining muhabbatini surab,iymon halovatiga erishing
2)Sabr qilishini urganing
3)Qanoatli buling (shukr qiluvchilardan buling)
Shu 3 ta Nasihatni qalbizga joylab olsangiz
Hayotingiz juda guzal holatda utadi

Zero bu hayot utkinchi dunyodir bir lahzada utib ketadi
Lekin oxirat hayoti abadiydur
Shuning uchun birodarlarim
dunyoning ziynatlariga kup aldanmaylik

Ey Allohim qalbimizni jannating tamon intilishiga uzing yordam ber

✍Muhammad Solih

/channel/+jNu9d2Dh-7tiOGEy

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

​​УЙҚУДА БОСИНҚИРАШ

Ассалому алайкум! Менинг қизлик ота уйимда онам ва синглимни гохида кечалари бир оғир нарса босар экан. Фақат иккалаларини бошқалар бунга ишонишмайди. Ўзимда хам яқинда шундай холат бўлди. Онам намоз ўқиб кейин уйқуга ётади. Хар намоздан кейин Қуръон тиловат қилади, уйқуга кетгунча дуо хам қилиб ётади. Барибир ўша холат бўлавераркан. Нега шундай бўлар экан деб хайрон бўлади. Ёлғиз ётгани қўрқиб қолган.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Эрталаб ва кечқурунда 11 марта саловат, кейин «Фотиҳа», «Оятул курсий» ва 4 та «Қул» билан бошланган сураларни ва охирида яна 11 марта саловат ўқиб дам солиш керак. Бу тажрибадан келиб чиқиб айтилди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

/channel/+jNu9d2Dh-7tiOGEy

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

ФАРИШТАЛАРНИ МАФТУН ЭТГАН ДУО.

ربنا ولك الحمد حمدا كثيرا طيبا مباركا فيه

Роббана ва лакал ҳамду ҳамдан касийрон тоййибан мубарокан фийҳи.
Маъноси: «Эй Раббимиз! Сенга кўп, пок ва муборак ҳамду сано бўлсин».

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Рифоъа ибн Рофиъ айтади:
«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида намоз ўқиётган эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак бошларини рукудан кўтариб, «Самиаллоҳу лиман ҳамидаҳ», деганларида жамоатдан бир киши «Раббана ва лакал ҳамду ҳамдан касиран тоййибан муборакан фийҳи», деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатгач: «Гапирган ким?» дедилар. Ўша киши:
«Ё Расулуллоҳ! Мен ўқидим», деди. Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Валлоҳи, мен ўттиз нечта фариштанинг бу сўзни эшитиб, ким олдин ёзиш учун шошиб келаётганини кўрдим», дедилар.

«Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак дуолари»


/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Жонимиз сизга фидо ё Расулаллоҳ | 3.2мб.
Азизхўжа домла Иноятов

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
| #Аудио
⬇️
@juyborikalon

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Assalomu alaykum va rohmatulloh, aziz vatandoshlar!
Hozirgi kunda Turkiya va Suriyada koʻplab insonlar zilzila sababli ogʻir vaziyatda qolishgan.
Shu munosabat bilan Istanbul shahridagi "Mezana xalqaro ilmlar akademiyasi" xayriya kаmpaniyasini eʼlon qiladi. Istanbul shahrida istiqomat qilayotgan vatandoshlarimiz ushbu manzilga quyidagilarni olib kelib berishlari mumkin:
1. Adyol.
2. Kurtka.
3. Shapka.
4. Jemfer.
5. Etik.
6. Qishlik issiq kiyim.
7. Konserva, quruq ozuqa.
8. Bolalar va go'daklar uchun kasha.
9. Bolalar uchun taglik (pampers).

Moddiy yordam koʻrsatmoqchi boʻlgan yurtdoshlarimiz quyidagi kartaga pul oʻtkazishlari mumkin.

Visa: 4790912237163680
FOZILJON BOKHODIROV

Uz kard: 8600490403655723 Alisher Tursunov

Manzil: Karagümrük Meydanı Sk. 3
34091 Fatih, İstanbul,
Türkiye

Telefon: +90 (501) 353 10 98 (Telegram)

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

САВОБ ДАРАЖАСИ БЕХИСОБ БЎЛГАН ГЎЗАЛ ДУО

Ибни Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

📗 Росулуллоҳ ﷺ: “Аллоҳнинг бандаларидан бир банда:

“Я робби лакал ҳамду кама янбағи лижалаали важҳика ва аъзими султоник” деди.

Бу нарса икки фариштага(савобини ёзиш) қийин бўлди. Савобини қандай ёзишни билмай қолдилар.

Аллоҳнинг хузурига кўтарилиб: “Эй Роббимиз бир банданг бир сўзни айтди, уни қандай ёзишни билмаяпмиз” дейишди. Аллоҳ бандасининг айтганини билгувчи бўлсада : “Бандам нима деди” деди. Икки фаришта : “Эй Роббимиз у :

“Я робби лакал ҳамду кама янбағи лижалаали важҳика ва аъзими султоник”.

Шунда Аллоҳ таоло иккисига : “У калимани бандам айтганидек ёзиб қўяверинглар, менга йўлиққанда ўзим мукофотини бераман” деди”

✍️ Ибни Можа ривоят қилган

📌Маъноси: «Эй Роббим! Улуғлигингга ва қудратингнинг буюклигига мос келадиган даражада Сенга ҳамд бўлсин».


/channel/+2C6N0klg_bExMWNi

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

​​Тўлғоқ тутаётганда дуо ва зикр📿

Фотима розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Бу онамизнинг туғишлари яқинлашганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Салама ва Зайнаб бинти Жаҳшлар розияллоҳу анҳога Фотима розияллоҳу анҳунинг ҳузурларида «Оятал курси»ни ва Аъроф сурасининг 54-оятини охиригача ҳамда иккита «Қул аъузуни» ўқишни буюрдилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

Бола туғилганда

Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Фотима розияллоҳу анҳо туққан пайтларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (неваралари) Ҳусайн ибн Алининг қулоғига намоздаги азонни айтдилар.

Абу Довуд ва Термизийлар ривояти.

Уламолар: «Боланинг ўнг қулоғига азон ва чап қулоғига иқомат (такбир) айтиш маҳбуб амалдир», деганлар.✅


/channel/+2C6N0klg_bExMWNi

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

ибрат

Агар масжидда болаларнинг овози, шовқини эшитилмаётган экан, келажак авлодлар ҳақида эҳтиёт бўлинглар, огоҳ бўлинглар.

Тартибсиз ва тўполончилиги сабаб масжиддан ҳайдалган ўша болакайни эртага, келажакда масжидга намозга келиши учун ялиниб, илтимослар қиласиз. Сиз (бунинг ўрнига) унинг шўхлигига сабр қилинг, унга таълим беринг ва мулойимлик билан тўғри йўлга йўлланг

/channel/+2C6N0klg_bExMWNi

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#дуо

Қалбларни Аллоҳга бургувчи дуо🤲🤲🤲


/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

TURMUSH QURMAGAN YIGIT VA QIZLAR UCHUN DUO

اللَّهُمَّ ارْزُقنِي حُبَّكَ، وَحُبَّ مَنْ يَنْفَعُنِي حُبُّهُ عِنْدَكَ

Duoning o‘qilishi: «Allohummarzuqnii hubbak, vahubba may yanfaʼunii hubbuhu ʼindak».

Duoning maʼnosi:
«Allohim! Meni muhabbating ila va muhabbati Sening dargohingda menga manfaat beradigan shahsning muhabbati ila rizqlantirgin».

Abdulloh ibn Yaziyd rodiyallohu anhu aytadilar:
Rosululloh sollallohu alayhi vasallam duolarida:
«Allohim! Meni muhabbating ila va muhabbati Sening dargohingda menga manfaat beradigan shahsning muhabbati ila rizqlantirgin» der edilar».
(Termiziy rivoyati)

/channel/+jNu9d2Dh-7tiOGEy

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Аллоҳ таоло бир бандасига яхшиликни ирода қилса, унинг тилига Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишни осонлаштириб қўяди.

Соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Ибн Жавзийя раҳимаҳуллоҳнинг “Бустонул воизийн” асаридан.

arabicuz

/channel/+jNu9d2Dh-7tiOGEy

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Alloh sizga Qurʼon oʻqishni nasib qilgani qanday katta neʼmat ekanini bilasizmi?

Ovozingizni xirillashiga qaramay,
soʻzlarni uzib nafas olishingizga qaramay,
oyatlarni buzib xato qilishingizga qaramay,
maʼnolarini tushunmay amal qilmasligingizga qaramay, xarflarni bir biridan ajratolmay, eslab qolishda sust boʻlishingizga qaramay,
Alloh sizga kalomini uqishini nasib qildi.
Farishtalar milliardlab ovozlar orasidan sizni ovozingizni eslab qolib, ixfo yoki qalqala qilishingizni xayajon bilan tinglab oʻtirishlarini bilasizmi?

Oyatlar orasida toʻxtab, olgan chuqur nafasingiz uchun xam qanday mukofotlar olishingizni bilasizmi?

Allox taolo kalomini oʻqishingiz uchun millionlab odamlar orasidan, aynan sizni tanlab olib, bu baxtni sizga nasib qilgani, nimani anglatishini bilasizmi?

U sizni jannat yuliga boshlayapti! Xa, aynan sizni tanlab olgan va aynan sizga bu neʼmatni ato etgan.
Shunday ekan, bu yulda hech qachon taslim boʻlmang! Orqaga chekinmang!
Bilingki, bunday baxt xammaga ham nasib etmagan.

SIZ TANLANGANLAR ICHIDA TANLANGANISIZ!

✍ Muhammad Solih

/channel/+2C6N0klg_bExMWNi

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Савол: Аллоҳ қандай қилиб гуноҳингизни мағфират этиши мумкин?
Жавоб:
“Астағфируллоҳал Азим аллази ла илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қойюм ва атувбу илайҳ”ни 3 марта айтинг.

Савол: Қандай қилиб 1000 яхшиликка эришиб, сиздан 1000 ёмонлик ўчирилиши мумкин?

Жавоб: “Субҳаналлоҳ”ни 100 марта айтинг.

Савол: Қандай қилиб Роҳманнинг арши мисолидек ҳасанотга эришиш мумкин?

Жавоб: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ва зината аршиҳи” деб айтинг.

Савол: Қандай қилиб махлуқотлар ададича, арш оғирлигича, Аллоҳнинг ризоси ва У Зотнинг сўзларининг сиёҳи мисолича ажрга эришиш мумкин?

Жавоб: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи адада холқиҳи ва ризоа нафсиҳи ва зината аршиҳи ва мидада калиматиҳи”ни 3 марта айтинг.

Савол: Қандай қилиб ҳар бир муслим ва муслима, мўмин ва мўмина учун яхшилик қила олишингиз мумкин?

Жавоб: “Аллоҳуммағфир лий валил муслимийна вал муслимат вал муъминийна вал муъминат ал-аҳяу минҳум вал амват”ни ўқинг.

Савол: Қандай қилиб Қуръони каримни тўлиқ қироат қилганнинг ажрини олиш мумкин?

Жавоб: Ихлос сурасини 3 марта ўқинг.

/channel/+jNu9d2Dh-7tiOGEy

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#sadaqa

Ibn Qoyyim rohimahulloh aytadilar:

«Turli balo-musibatlarni aritishda sadaqaning ajoyib ta’siri bor. Garchi sadaqa fojir yo zolim yoki kofir tomonidan qilinsa ham, Alloh taolo u sababli undan turfa xil balo-musibatlarni daf qiladi. Bu xos va omma odamlar orasida ma’lum narsa. Yer ahlining hammasi buni tan oladi, chunki ular buni tajriba qilib ko‘rishgan».

/channel/+jNu9d2Dh-7tiOGEy

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#СубҳанАллоҳ
Аллоҳдан нима ўтинчингиз бўлса мана шу тарзда сўранг, Албатта беради ИншаАллоҳ.

/channel/+jNu9d2Dh-7tiOGEy

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Kunlarning sayyidi Juma muborak aziz dindoshim!

Ushbu ulugʻ ayyom bilan yaqinlaringizni ham qutlang!

/channel/+jNu9d2Dh-7tiOGEy

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

«نَضَّرَ اللَّهُ امْرَأً سَمِعَ مَقَالَتِي فَوَعَاهَا ثُمَّ أَدَّاهَا إِلَى مَنْ لَمْ يَسْمَعْهَا»

Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Сўзимни эшитиб эслаб қолган, сўнгра уни эшитмаганга етказган кишини мунаввар ва кўркам қилсин».
(Имом Аҳмад ривояти).

Суфён Ибн Уяйна:
«Шу ҳадис сабабли ҳадис талаб қилган кишининг юзида, албатта, нури ва кўрки бўлади», дейдилар.

Имом Табарий деди:
«Тушимда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўриб: «Шу ҳадисни сиз айтганмисиз, ё Росулуллоҳ?» деб сўрадим. У зотнинг юзлари порлаб турар эди. «Ҳа, мен айтганман», дедилар.

Нуриддин Муҳаммад Синдий.
«Ҳошият ас-синдий ала ибн Можа»

/channel/+jNu9d2Dh-7tiOGEy

Читать полностью…
Подписаться на канал