duoyuzikr | Неотсортированное

Telegram-канал duoyuzikr - SHIFO DUOLAR

597

Дуо инсонни аллоҳга яқинлаштирадиган энг ишончли воситалардан бири.Шунинг учун Инсон бемор булганида шифо дуоларни ихлос билан уқиса.Аллоҳим бандасига шифосини беради.

Подписаться на канал

SHIFO DUOLAR

Гуноҳларни такр этишга ёрдам бўлувчи дуо

اللهمّ إنِّي أتوب إليك من المعاصي و لا أرجع إليها أبدا.

Аллооҳумма инний атуубу илайка минал маъаасый ва лаа аржиъу илайҳаа абада.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Мен Сенга (барча) гуноҳлардан тавба қиламан, ва унга харгиз қайтмасман.


اللّهمّ مغفرتك أوسع من ذنوب و رحمتك أرجي عندي من عملي.

Аллооҳумма мағфиротука авсаъу мин зунуубий ва роҳматука аржаа ъиндий мин ъамалий.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Сенинг мағфиратинг менинг гуноҳларимдан кенгроқдир ва Сенинг раҳматинг менинг наздимда амалимдан умидлироқдир.

Байҳақий Сунанул кубро 1 ж. 154 – бет. Шуъабул иймон 5 ж. 402 – бет. 7080 – рақам ривояти...

@duoyuzikr

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Jannat so’rash duosi

رَبِّ ابْنِ لِيْ عِنْدَكَ بَيْتًا فِى الْجَنَّةِ
Ey Robbim, O’zing men uchun huzuringda, jannatda bir uy bino qilgin)

Tahrim surasi 11-oyat

@duoyuzikr

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#СУННАТДА_КЕЛГАН_ДУО

Изоҳ:
Ушбу дуода Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Шакл ибн Ҳумайд розияллоҳу анҳуга инсон аъзолари билан қилиши мумкин бўлган гуноҳлардан паноҳ сўрашни ўргатганлар:

1) “қулоқнинг ёмонлигидан”, яъни қулоқ билан эшитиладиган номақбул сўзлар, Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни эшитиш киради
2) “кўзимнинг ёмонлигидан”, яъни шариат ҳаром қилган фахш нарсаларни кўриш, номаҳрамларга қараш кабилар киради.
3) “тилимнинг ёмонлигидан”, яъни ғийбат қилиш, фисқу-фасод гаплар, одамларни иззат-нафсониятига тегадиган гаплар гапириш, ёлғон гувоҳлик бериш, ҳамда дунё ва охиратга фойдаси тегмайдиган бефойда сўзларни гапириш ҳам киради.
4) “қалбимнинг ёмонлигидан”, яъни бидъат ва бузуқ эътиқодларга эргашиш, риё ва сумъа қилиш, ҳасад қилиш ва мунофиқлик киради.
5) “маниййим ёмонлигидан”, (“маний” деганда фарж тушунилади), яъни зино қилиш ва шу орқали зинодан бўлган зурриёдлар дунёга келиши...
(Ҳадис исноди саҳиҳ)

@duoyuzikr

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Хотирани кучайтириш учун ва илмни эслаб қолиш учун дуолар:

1) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам субҳдан кейин ўқиган қуйидаги дуолари:

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا،
وَرِزْقًا طَيِّبًا،
وَعَمَلًا مُتَقَبَّلًا 

Ўқилиши:
Аллоҳумма инний асъалука ъилман наафиъан,
ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббалан”.
 
Маъноси:
Аллоҳим сендан фойдали илм,
покиза ризқ ва қабул бўладиган амални сўрайман.

2) Тоҳа сураси 114-оятда ўз элчисига буюрган дуо

رَّبِّ زِدْنِي عِلْمًا

Ўқилиши:
Робби зидни ъилман

Маъноси:
Роббим илмимни зиёда қилгин.

Агар илм зеҳнингизга ўчмас бўлиб ёзилишини хоҳласангиз саҳарда унга ошно бўлинг ва доим такрорлашни канда қилманг.
Қалбга ўчмас бўлиб ёзилиши ва амалларга кўчмоғи эса Аллоҳни иши, У Зотга дуо қилинг.

Фарзандларингизга ҳам ёд олдиринг, зеро дуо фарзанд учун энг афзал меросдир…

@Duoyuzikr

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#Қуръон   #ҳадис   #фазл

Аллоҳ сизга 70.000 фариштани вакил қилишини хоҳлайсизми
?

Ҳашр сураси охирги уч оятида (яъни, 22, 23, 24-оятлари) Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари зикр этилган. Мазкур оятлар хосияти ҳақида қуйидаги ҳадис келтирилган.

Маъқал ибн Ясор родияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
"Ким тонг отганда "Аъуузу биллааҳис самийъил ъалийми минаш шайтонир рожийм" деб, кейин Ҳашр сураси охирги уч оятини ўқиса, Аллоҳ унга 70.000 фариштани вакил қилади. Улар кечгача банда ҳаққига салавот айтиб туради. Ким кеч кирганда ҳам (мазкур оятларни) ўқиса, тонг отгунча худди шундай бўлади".
(Термизий, Доримий, Аҳмад, Байҳақий, Табароний ривоят қилган. Ҳадис лафзи Доримийга тегишли. Унинг ривояти санади ҳасан)

Ҳашр сурасининг охирги уч ояти мазмунига кўра, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У Зот ғайбни ҳам, кўриниб турган нарсаларни ҳам билади. Аллоҳ ҳар қандай айб-нуқсондан покдир. Мазкур оятларда Аллоҳнинг Ар-Роҳман, Ар-Роҳим, Ал-Малик, Ал-Қуддус, Ас-Салам, Ал-Мўъмин, Ал-Муҳаймин, Ал-ъАзиз, Ал-Жаббар, Ал-Мутакаббир, Ал-Холиқ, Ал-Бариъ, Ал-Мусаввир, Ал-Ҳаким сифатлари зикр қилинган. Жумҳур уламоларга кўра, мана шу исмлар ичида Аллоҳнинг исми аъзами бор.

Анас родияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
"Ким Ҳашр сураси охирги оятларини ўқиса, кейин ўша куни ёки тунда вафот этиб қолса, барча гуноҳлари кечирилади".
(Ибн Мардавайҳ марфуъ тарзда ривоят қилган ва Жалолиддин Суютий уни "Ад-дуррул мансур"да келтирган)

Абу Умома родияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
"Ким тунда ёки кундузи Ҳашр сураси охирги оятларини ўқиса ва ўша куни ёки кечада вафот этиб қолса, унга жаннат вожиб бўлади".
(Байҳақий, Ибн Адий, Ибн Мардавайҳ, Хатиб Бағдодий ривоят қилган. Ҳадис санади заиф)

Ҳасан родияллоҳу анҳу айтадилар:
"Ким тонг отганда Ҳашр сурасининг охирги уч оятини ўқиса ва ўша куни оламдан ўтиб қолса, унга шаҳидлик муҳри босилади. Агар уларни кеч кирганда ўқиса ва ўша тунда вафот этиб қолса, унга ҳам шаҳидлик муҳри босилади".
(Доримий саҳиҳ санад билан ривоят қилган)

(Зиёвуддин Раҳим "Қуръон - қалблар шифоси" китобидан
)

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Муқим кишининг сафар қилувчи-мусофирга айтадиган дуоси:

( أَسْتَوْدِعُ اللَّهَ دِينَكَ، وَأَمَانَتَكَ، وَخَوَاتِيمَ عَمَلِكَ)

Динингни, омонатингни ва амалингнинг хотималарини (охирини) Аллоҳга топширдим.

(Аҳмад ва Термизий ривояти).


@duoyuzikr

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

ҚОР ЁҒГАНДА ФИКР ЮРИТИБ, ЎҚИЛАДИГАН ДУО


اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَايَ بِالْمَاءِ وَالثَّلْجِ وَالبَرَدِ

Ўқилиши: “Аллоҳуммағсил хатояя бил мааи вассалжи валбарад”.
Маъноси: “Ё Аллоҳ, менинг хатоларимни сув, қор ва дўл билан ювгин!”
(Имом Бухорий ривояти).

@duoyuzikr

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Premyera‼️

Alloh Gunohlarni kechiradi.
Kunini gunoh bilan o'kazganni emas..

@duoyuzikr

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Abdulloh ibn Yaziyd rodiyallohu anhu aytadilar:
Rosululloh sollallohu alayhi vasallam duolarida:

اللَّهُمَّ ارْزُقنِي حُبَّكَ، وَحُبَّ مَنْ يَنْفَعُنِي حُبُّهُ عِنْدَكَ

«Allohummarzuqnii hubbak, vahubba may yanfaʼunii hubbuhu ʼindak».

«Allohim! Meni muhabbating ila va muhabbati Sening dargohingda menga manfaat beradigan shahsning muhabbati ila rizqlantirgin» der edilar».
(Termiziy rivoyati)

«Hadis va Hayot 35-juz» kitobidan

@duoyuzikr

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

61. Shamol payti o‘qiladigan duo.

( اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَهَا، وأَعُوْذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا).

•┈•┈• ❁ ✿ ❁ •┈•┈•

1 – Ey Alloh! Men Sendan bu shamolning xayri-yaxshiligini so‘rayman. Uning yomonligidan panoh tilayman. (Abu Dovud va Ibn Moja rivoyati).

@duoyuzikr

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Уришган-дашном берган кишингизга қиладиган дуоингиз:

قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: (اللَّهُمَّ فَأَيُّمَا مُؤْمِنٍ سَبَبْتُهُ فَاجْعَلْ ذَلِكَ لَهُ قُرْبَةً إِلَيْكَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ)

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: Парвардигоро! Қайси бир мўъминни уришган бўлсам, буни ўша мўъмин учун киёмат кунида Ўзиннгга яқинликқурбат қилгин.

(Бухорий ва Муслим ривояти).


@duoyuzikr

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Қуръон ва суннатдан ўқишни енгиллаштирувчи тўрт дуо

1️⃣-дуо

رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي * وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي * وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي * يَفْقَهُوا قَوْلِي

«Эй Роббим, менинг қалбимни кенг қил. Менинг ишимни осон қил. Тилимдаги тугунни ечгин. Сўзимни англасинлар»

(Тоҳа сураси, 25–27-оятлар).

2️⃣-дуо

رَبِّ زِدْنِي عِلْمًا

«Роббим, илмимни зиёда қилгин»

(Тоҳа сураси, 114-оят).

3️⃣- дуо

اللَّهُمَّ انْفَعْنَا بِمَا عَلَّمْتَنَا وَعَلِّمْنَا مَا يَنْفَعُنَاوَزِدْنِي عِلْمًا

“Аллоҳим! Билганларимизни фойдали қил! Бизга фойдали нарсаларни билдир! Илмимизни зиёда қил!”

Термизий ва Ибн Можа ривояти

4️⃣-дуо

اَلَّلهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا، وَرِزْقًا طَيِّبًا، وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

“Аллоҳим! Сендан манфаатли илм, пок ризқ ва қабул бўладиган амал сўрайман”.

Ибн Можа ривояти

@duoyuzikr

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

59. Mayyit dafn qilingach o‘qiladigan duo.

( اللَّهُمَّ اغْفِرْ لَهُ، اللَّهُمَّ ثَبِّتْهُ).

•┈•┈• ❁ ✿ ❁ •┈•┈•

1 – Ey Alloh! Uni mag‘firat qil. Parvardigoro! Uni sobitqadam qil. (Rasululloh sollallohu alayhi vasallam mayyitni dafn qilib bo‘lgach, uning tepasida turib aytardilarki: Birodaringizga istig‘for tilanglar, unga sobitqadamlik so‘ranglar, albatta, u hozir so‘raladi). (Abu Dovud va Hokim rivoyati. Zahabiy sahih degan).

@duoyuzikr

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

📌 Азиз биродарлар, ушбу дуони ӯзимиз айтишимиз билан бирга, уни фарзандларимизга ҳам ӯргатайлик!
Ҳар куни гуноҳларингиз кечирилиб туришини истайсизми?
Унда ушбу дуони ёдлаб олинг ☝️
ва уни ҳар бир кийим кияётганингизда эринмай ӯқиб юринг...
Канал:

@duoyuzikr

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

БОШ ОҒРИҒИ, ИСТМА ВА БОШҚА ОҒРИҚЛАРДА

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча касалликларга ва иситма чиққанида:

بِسْمِ اللهِ الكَبِيرِ نَعُوذُ بِاللهِ العَظِيمِ مِنْ شَرِّ عِرْقٍ نَعَّارٍ وَمِنْ شَرِّ حَرِّ النَّارِ

«Бисмиллаҳил кабийр, наъуузу биллаҳил ъазийм, мин шарри ъирқин наъъар ва мин шарри ҳаррин-нар», деб айтишни ўргатар эдилар.

Маъноси: Буюк Аллоҳнинг исми билан бошлайман. Улуғ Аллоҳнинг номи ила томирдан шовуллаб оқувчи қоннинг ёмонидан ва дўзах ўтининг ёмонидан паноҳ тилайман.
Ибн Сунний ривояти.
@duoyuzikr

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Гуноҳларни такр этишга ёрдам бўлувчи дуо

اللهمّ إنِّي أتوب إليك من المعاصي و لا أرجع إليها أبدا.

Аллооҳумма инний атуубу илайка минал маъаасый ва лаа аржиъу илайҳаа абада.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Мен Сенга (барча) гуноҳлардан тавба қиламан, ва унга харгиз қайтмасман.


اللّهمّ مغفرتك أوسع من ذنوب و رحمتك أرجي عندي من عملي.

Аллооҳумма мағфиротука авсаъу мин зунуубий ва роҳматука аржаа ъиндий мин ъамалий.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Сенинг мағфиратинг менинг гуноҳларимдан кенгроқдир ва Сенинг раҳматинг менинг наздимда амалимдан умидлироқдир.

Байҳақий Сунанул кубро 1 ж. 154 – бет. Шуъабул иймон 5 ж. 402 – бет. 7080 – рақам ривояти...

@Muslim_Duo

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Қуръон ва суннатдан ўқишни енгиллаштирувчи тўрт дуо

1️⃣-дуо

رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي * وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي * وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي * يَفْقَهُوا قَوْلِي

«Эй Роббим, менинг қалбимни кенг қил. Менинг ишимни осон қил. Тилимдаги тугунни ечгин. Сўзимни англасинлар»

(Тоҳа сураси, 25–27-оятлар).

2️⃣-дуо

رَبِّ زِدْنِي عِلْمًا

«Роббим, илмимни зиёда қилгин»

(Тоҳа сураси, 114-оят).

3️⃣- дуо

اللَّهُمَّ انْفَعْنَا بِمَا عَلَّمْتَنَا وَعَلِّمْنَا مَا يَنْفَعُنَاوَزِدْنِي عِلْمًا

“Аллоҳим! Билганларимизни фойдали қил! Бизга фойдали нарсаларни билдир! Илмимизни зиёда қил!”

Термизий ва Ибн Можа ривояти

4️⃣-дуо

اَلَّلهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا، وَرِزْقًا طَيِّبًا، وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

“Аллоҳим! Сендан манфаатли илм, пок ризқ ва қабул бўладиган амал сўрайман”.

Ибн Можа ривояти

@duoyuzikr

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

ЭРНИ АЁЛИГА МУҲАББАТЛИ ҚИЛИШ УЧУН 3 ДУО

Ҳар бир аёл завжи томонидан севилиб, ардоқланишни истайди. Жуфтлик ўртасида муҳаббат бўлмаслиги, оилавий ҳаётни зерикарли, совуқ қилиб қўяди. Ҳаёт завқли, қувноқ бўлиши учун амалий сабабларни қилиш билан бир қаторда лафзийларни ҳам эътибордан четда қолдирмаслик лозим.

Демак,

БИРИНЧИ ДУО

Имом Абу Довуд, Ҳоким, Табароний ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом бу дуони ибн Масъуд розиаллоҳу анҳуга ўргатганлар.

اللَّهُمَّ أَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا، وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا، وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلامِ، وَنَجِّنَا مِنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ، وَجَنِّبْنَا الْفَوَاحِشَ مَا ظَهَرَ مِنْهَا ، وَمَا بَطَنَ، وَبَارِكْ لَنَا فِي أَسْمَاعِنَا، وَأَبْصَارِنَا، وَقُلُوبِنَا، وَأَزْوَاجِنَا، وَذُرِّيَّاتِنَا، وَتُبْ عَلَيْنَا إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ، وَاجْعَلْنَا شَاكِرِينَ لِنِعَمِكَ، مُثْنِينَ بِهَا وَقَابِلِيهَا وَأَتِمَّهَا عَلَيْنَا.

Ўзбекча ўқилиши: «Аллòҳумма аллиф байна қулу‌бинà, ва аслиҳ зàта байнинà, ваҳдинà субулас-салàм(и), ва нажжинà миназ-зулумàти илан-ну‌р(и), важаннибнал-фавàҳиша мà зоҳаро минҳà ва мà батона, ва бàрик ланà фий асмàъинà ва абсòринà ва қулу‌бинà ва азвàжинà ва зурриййàтинà, ва туб ъалайнà иннака Aнтат-Tаввàбур-Роҳийм, важъалнà шàкирийна линиъамика, муčнийна биҳà ва қòбилийҳà ва атиммаҳà ъалайнà»

* Ушбу «у‌» ҳарф «ў» деб эмас, чўзиқ у қилиб ўқилсин.

Маъноси: Аллоҳим қалбларимизни улфат қил, ва ораларимизни ислоҳ қил, саломатлик йўлларига бизларни ҳидоят қил, ва бизларни зулматлардан нурга (чиқишлигимизда) нажот бер, ва бизларни зоҳир бўлган ва яширинган бузуқликлардан сақлагин, ва бизларга эшитишлигимизда, кўришлигимизда, қалбларимизда, "жуфтларимизда" ва фарзандларимизда барокат бер, ва тавбамизни қабул қил албатта сен тавбаларни кўп қабул қилгувчи ўта меҳрибонсан, ва бизларни неъматларингга шукр қилгувчилардан ва уларга (неъматинг сабабидан сенга) сано айтадиганлардан ва уларни қабул қиладиганлардан қил ҳамда (неъматларингни) бизга тамомий қил.


ИККИНЧИ ДУО

اَللَّهُمَّ جَمِّلْنِي فِي عَيْنِ زَوْجِي وَحَبِّبْنِي إِلَى قَلْبِهِ وَارْزُقْنِي ذُرِّيَةً صَالِحَةً مِنْهُ. اَللَّهُمَّ دَعَوْنَاكَ فَاسْتَجِبْ لَنَا كَمَا وَعَدْتَنَا. اَللَّهُمَّ اجْعَلْنِي نُورًا بَيْنَ عَيْنَيْ زَوْجِي.

Ўзбекча ўқилиши: Аллòҳумма жаммилний фий ъайни завжий, ва ҳаббибний илà қолбиҳи, варзуқний зурриятан сòлиҳатам-минҳ(у). Аллоҳумма даъавнàка, фастажиб ланà камà ваъадтанà. Аллòҳум-мажъaлний ну‌рон байна ъайнай завжий.

Маъноси: Аллоҳим мени эримнинг кўзида гўзал қилгин(чиройли қилиб кўрсатгин). Ва мени эримни қалбига севдиргин, ва менга эримдан солиҳ зурриётни ризқ қилиб бергин. Аллоҳим бизга ваъда қилганинг каби Сенга дуо қилдик бизга (дуойимизни) ижобат қил. Аллоҳим мени эрим кўзларининг нури қилгин.


УЧИНЧИ ДУО

اَللَّهُمَّ وَفِّقْ بَيْنِي وَبَيْنَ زَوْجِي وَاجْمَعْ بَيْنَنَا عَلَى خَيْرٍ. اَللَّهُمَّ اجْعَلْنِي قُرَّةَ عَيْنٍ لِزَوْجِي وَاجْعَلْهُ قُرَّةَ عَيْنٍ لِي وَأَسْعِدْنَا مَعَ بَعْضِنَا وَاجْمَعْ بَيْنَنَا عَلَى خَيْرٍ. اَللَّهُمَّ اجْعَلْنِي لِزَوْجِي كَمَا يُحِبُّ وَاجْعَلْهُ لِي كَمَا أُحِبُّ وَاجْعَلْنَا لَكَ كَمَا تُحِبُّ. وَارْزُقْنَا الذُّرِّيَةَ الصَّالِحَةَ كَمَا نُحِبُّ وَكَمَا تُحِبُّ.

Ўзбекча ўқилиши: Аллòҳумма ваффиқ байний ва байнa завжий, важмаъ байнанà ъалà хойр(ин). Аллòҳуммаж-ъалний қуррота ъайнил-лизавжий, важъалҳу қуррота ъайнил-лий, ва асъиднà маъа баъдинаа, важмаъ байнанà ъалà хойр(ин). Аллòҳуммаж-ъалний лизавжий камà юҳиббу, важъалҳу лий камà уҳиббу, важъалнà лака камà туҳибб(у). Варзуқнааз-зуррийятас сòлиҳата камà нуҳиббу ва камà туҳибб(у).

Маъноси: Аллоҳим мен билан эримнинг орасини муросага келтир, ва бизни яхшилик устида жамла. Аллоҳим мени эрим учун кўз қувончи қил, ва эримни мен учун кўз қувончи қил ва бизни биргаликда саодатли қил, ва бизни яхшилик устида бирлаштир. Аллоҳим мени эрим учун ўзи яхши кўрганидек қил. Ва эримни мен учун мен яхши кўрадиганимдек қил. Бизни ўзинг яхши кўрадиган (бандаларинг) каби қил. Бизни биз яхши кўрадиганимиз ва Сен яхши кўрадиганинг каби солиҳ зурриётлар билан ризқлантиргин.


@duoyuzikr

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Ҳашр сурасининг охирги 22-24 оятлари👇


بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

هُوَ ٱللَّهُ ٱلَّذِى لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ عَٰلِمُ ٱلْغَيْبِ وَٱلشَّهَٰدَةِ هُوَ ٱلرَّحْمَٰنُ ٱلرَّحِيم

هُوَ ٱللَّهُ ٱلَّذِى لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ ٱلْمَلِكُ ٱلْقُدُّوسُ ٱلسَّلَٰمُ ٱلْمُؤْمِنُ ٱلْمُهَيْمِنُ ٱلْعَزِيزُ ٱلْجَبَّارُ ٱلْمُتَكَبِّرُ سُبْحَٰنَ ٱللَّهِ عَمَّا يُشْرِكُونَ

هُوَ ٱللَّهُ ٱلْخَٰلِقُ ٱلْبَارِئُ ٱلْمُصَوِّرُ لَهُ ٱلْأَسْمَآءُ ٱلْحُسْنَىٰ يُسَبِّحُ لَهُۥ مَا فِى ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ وَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلْحَكِيمُ
Бисмиллаҳир роҳмаанир роҳийм.
Ҳуваллоҳул лазий лаа илааҳа илла ҳува ъаалимул ғойби вашшаҳаадати ҳувар роҳмаанурроҳийм.
Ҳуваллоҳуллазий лаа илаҳа илла ҳувал маликул қуддуусус салаамул муъминул муҳайминул азийзул жаббаарул мутакаббиру субҳааналлоҳи ъаммаа юшрикуун.
Ҳуваллоҳул хоолиқул баариул мусоввиру лаҳул асмааул ҳуснаа юсаббиҳу лаҳуу маа фис самааваати вал арди ваҳувал ъазийзул ҳакийм.

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Зеҳнни ва ёдда сақлаб қолиш қобилиятини яхшилаш учун қилинадиган дуо:

Аллоҳуммаж-ъал алсинатана ъамиротан бизикрик, ва қулубана бихошятик, ва асрорана битоатик, иннака ала кулли шайиъин Қодир. Ҳасбуналлаҳу ва неъмал-вакил. Аллоҳум-мафтаҳ ли абваба ҳикматик, вамтанна алаййа бил-ҳифзи вал-фаҳм. Субҳанака ла илма лана илла ма ъалламтана иннака Антал-ъАлимул-Ҳаким.

Фақат шу дуога суяниб қолмасдан бошқа сабабларини ҳам қилиш зарур:
1. Зеҳнни тарбиялаш керак.
2. Ақлни ҳар хил ғам ташвишлардан бўшатиш керак.
3. Аллоҳдан тақво қилиш керак ва кўзни ва қулоқни ҳаромдан сақлаш керак.
4. Кўп дуо қилиб Аллоҳдан сўраш керак.
Шундагина зеҳн яхшилашади.

@duoyuzikr

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

63. Yomg‘ir so‘ralganda o‘qiladigan duolar.


( اللَّهُمَّ اسْقِنَا غَيْثاً مُغِيثاً مَرِيئاً مَرِيعاً، نَافِعاً غَيْرَ ضَارٍّ، عَاجِلاً غَيْرَ آجِلٍ).

•┈•┈• ❁ ✿ ❁ •┈•┈•

1 – Ey Alloh! Bizga foydali bo‘lgan, o‘t-o‘lanlarni o‘stiradigan, zarar yetkazmaydigan va kech emas, tezda keladigan mo‘l-ko‘l yomg‘ir yog‘dir. (Abu Dovud rivoyati. Alboniy sahih degan).

@duoyuzikr

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Эй Роббим!
Гувоҳлик бераманки албатта сен яккаю ягонасан ва барча айб-нуқсонлардан поксан.
Менга икром кўрсатдинг, айбларимни сатр қилдинг, ўзингни кенг фазлингдан менга атолар қилдинг, ўзингни караминг ва жудинг билан менга неъматлар бердинг.
Менинг гуноҳларим кечирилишига сабаб бўлган, барча берган дардларингга,
Менинг мақомим олий бўлишига сабаб бўлган, барча берган бало-мусибатларингга,
Кейинидан енгилликлар келган, барча берган қийинчиликларингга,
Ва лутф-атони айни ўзгинаси бўлган, барча берган маҳрумиятларингга ҳамд айтаман.
Эй Роббим!
Сендан сатрингни, афвингни ва сенга бўлган қурбатни сўрайман.
Эй Роббим!
Сендан эваз сўрайман. Шундай эвазки кўрган-кечирган барча ёмонликларимга нисбатан хайрли эвазни.
Эй Роббим!
Сендан мени ўзинг рози бўладиган ҳолатда яшатиб, ўзинг рози бўладиган ҳолатда ўлдиришингни сўрайман!
Албатта сен ўта марҳаматли ва ўта саховатли Подшоҳимсан.
Бу фақир ва мискин қулинг сўраётган нарсалар, сенинг жалолиятинг олдида ҳечдир, арзимасдир.
Аммо бу ҳақир қулинг учун улкан саодатдир, барча нарсадир.
Фазл-карами кўп бўлган Султоним, гарчи нолойиқ бўлсамда бу ожиз қулингга раҳм қил...

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлсалар:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، اللهُمَّ لاَ مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ وَلاَ مُعْطِيَ لِمَا مَنَعْتَ وَلاَ يَنْفَعُ ذَا الْجَدِّ مِنْكَ الْجَدُّ

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодир. Аллоҳумма ла маниъа лима аътойта ва ла муътийа лима манаъта ва ла йанфаъу зал жадди минкал жадд»ни ўқир эдилар.

(Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар нарсага қодирдир. Эй Раббим, Сен берган нарсани манъ қилувчи йўқ. Ва Сен манъ қилган нарсани берувчи йўқ. Буюклик Сендандир, бошқанинг буюклиги фойда бермайди.)

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@duoyuzikr

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Дуо

رَبِّ أَوْزِعْنِي أَنْ أَشْكُرَ نِعْمَتَكَ الَّتِي أَنْعَمْتَ عَلَيَّ وَعَلَىٰ وَالِدَيَّ وَأَنْ أَعْمَلَ صَالِحًا تَرْضَاهُ وَأَصْلِحْ لِي فِي ذُرِّيَّتِي ۖ إِنِّي تُبْتُ إِلَيْكَ وَإِنِّي مِنَ الْمُسْلِمِينَ

Роббим Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга ва сен рози бўлган солиҳ ишларни қилишимга илҳом бергин. Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин. Албатта, мен тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман

Аҳқоф сураси, 15-оят.


@duoyuzikr

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

📹Дуо тақдирни ӯзгартира оладими❗️

@duoyuzikr

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#Дуо
🍃Розилик сўраш ва дўзах оташидан нажот берувчи дуо

اللهمّ اغفرلنا وارحمنا وارض عنّا و تقبّل منّا و أدخلنا الجنّة و نجّنا من النّار و أصلح لنا شأننا كلّه

📖Ўқилиши: Аллооҳуммағфир ланаа варҳамнаа вардзо ъаннаа ва тақоббал миннаа ва адхилнал жаннаҳ ва нажжинаа минан наар ва аслиҳ  ланаа ша‘нанаа куллаҳ.

🔖Маъноси: Эй Аллоҳ! Бизни раҳм қил, биздан рози бўл, биздан қабул эт, бизни жаннатга киргиз, бизни дўзахдан қутқар ва бизнинг аҳволимизни барчасини ислоҳ эт.

@duoyuzikr

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Ruqiya

@duoyuzikr

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Boshiga tashvish tushganda o‘qiladigan salovot

الصلاة والسلام بعدد ما في علم الله عليك و على آلك يا سيدي يا رسول الله ادركنى سريعا بعزة الله.

Assolatu vassalamu biadadi ma fi ilmillahi alayka va ala aalika ya sayyidi ya rosulallohi adrikni sarian bi izzatillahi.

© Hikmatlar tasvirlarda

@duoyuzikr

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

📌Изоҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Жувайрия разияллоҳу анҳони бомдод намозидан кейин жойнамоз устида чошгоҳ пайтигача Аллоҳни зикр қилиб ўтирганини кўрдилар. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам (унга): “Ҳали ҳам зикр қилиб ўтирибсанми?” дедилар. (Жувайрия): “Ҳа”, деди. Шунда у зот: “Мен сенинг олдингдан чиққанимдан кейин тўртта калимани уч марта айтдим. Агар сен шу пайтгача айтган зикрларинг билан бу калимани тортиб кўрилса, албатта бу калималар оғир келади”, дедилар (ва юқоридаги 👆зикрни айтдилар).
(Муслим ривояти)
Канал:
@duoyuzikr

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Oysha (r.a.) dan rivoyat qilinadi:
«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam yaxshi ko'rgan narsalarini ko'rsalar: 

الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِى بِنِعْمَتِهِ تَتِمُّ الصَّالِحَاتُ  

"Alhamdulillahillazi bini'matihi tatimmus-solihaat", derdilar. 

(Ma'nosi: Ne'mati ila solih narslalar to'liq bo'ladigan Allohga hamd bo'lsin!)

Yoqtirmagan narsalarini ko'rsalar:

الْحَمْدُ لِلَّهِ عَلَى كُلِّ حَالٍ

" Alhamdulillah 'ala Kulli Hal” derdilar".

(Ma’nosi: "Barcha holat uchun Allohga hamd bo'lsin"

Ibn Moja rivoyati.

@duoyuzikr

Читать полностью…
Подписаться на канал