*ДУО*
НИКОҲ КЕЧАСИДА
Аёлига илк бор йўлиққанда, унинг пешонасига қўлни қўйиб:
بَارَكَ اللهُ لِكُلِّ وَاحِدٍ مِنَّا فِي صَاحِبِهِ
«Барокаллоҳу ликулли вааҳидим-миннаа фии соҳибиҳи», деб айтмоғи маҳбуб амалдир.
Маъноси: «Аллоҳ ҳар биримизни ўз жуфтига баракали қилсин».
Ва бу билан бирга қуйидаги ҳадисдаги дуони ҳам қўшиб айтади:
* Амр ибн Шуҳайб оталаридан, оталари эса боболаридан қилган ривоятида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирингиз бирор хотинга уйланадиган бўлса ёки бирор хизматкор сотиб оладиган бўлса,
اَللَّهُمَّ إِنِّي أَسْألُكَ خَيْرَهَا وَخَيرَ مَا جَبَلْتَهَا عَلَيهِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا وَشَرِّ مَا جَبَلْتَهَا عَلَيهِ
«Аллоҳумма инний ас`алука хойраҳаа ва хойра маа жабалтаҳаа ъалайҳи. Ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа жабалтаҳаа ъалайҳи», деб айтсин», дедилар.
Маъноси: «Аллоҳим, мен Сендан унинг яхшисини ва унга халқ қилган нарсангнинг яхшисини сўрайман. Ва унинг ёмонидан ва унга халқ қилган нарсангнинг ёмонидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман».
Абу Довуд, Ибн Можа ва Ибн Сунний ривояти.
___
НИКОҲ КЕЧАСИ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗ
عَنْ سَلْمَانَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: إِذَا تَزَوَّجَ أَحَدُكُمُ امْرَأَةً فَكَانَ لَيْلَةَ الْبِنَاءِ فَلْيُصَلِّ رَكْعَتَيْنِ، وَلْيَأْمُرْهَا فَلْتُصَلِّ خَلْفَهُ رَكْعَتَيْنِ، فَإِنَّ اللهَ جَاعِلٌ فِي الْبَيْتِ خَيْرًا. رَوَاهُ الْبَزَّارُ
Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ ﷺ: «Қачон бирингиз бирор аёлга уйланса, қўшилиш кечасида икки ракъат намоз ўқисин, ун(келин)га ҳам ортида икки ракъат намоз ўқишини айтсин. Албатта, Аллоҳ уйда яхшиликни (пайдо) қилувчидир».
(Баззор ривоят қилган.)
Албатта, бу каби намозлар хайрга, баракага, яхшиликка сабаб бўлиши турган гап. Мусулмон инсон учун намоз унинг ҳаётидаги энг азиз нарсадир.
Изоҳ: Икковлари биргаликда – куёв имом бўлиб, келин орқада иқтидо қилиб – икки ракъат намоз ўқисалар, жуда ҳам яхши бўлади. Ҳар ким ўзи ўқиса ҳам бўлаверади.
____
Никох кечаси ўқиладиган
икки дуо
Бисмиллаҳ...» айтиб
«Роббана ҳаблана мин азважина ва зуррийятина қуррота аъюнин важъална лил-муттақийна имама».
«Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт ва бизларни тақводорларга пешво қилгин» (Фурқон сураси, 74-оят)
Завжаси билан бирга бўлишдан олдин
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирингиз ўз аҳли ҳузурига келиб (жимоъ қилишни хоҳлаб)
بِسْمِ اللهِ، اَللَّهُمَّ جَنِّبْنَا الشَّيْطَانَ وَجَنِّبِ الشَّيْطَانَ مَا رَزَقْتَنَا
«Бисмиллаҳи, Аллоҳумма жаннибнаш шайтоона ва жаннибиш-шайтоона маа розақтанаа», деса, ўрталарида бола бўлиб қолса, унга у (шайтон) зарар бера олмайди», дедилар.
Маъноси: «Аллоҳнинг исми ила, Аллоҳим, бизни шайтондан ва шайтонни Сен бизга ризқ қилиб берган фарзандимиздан йироқ қилгин».
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
@duoyuzikr
УХЛАШ УЧУН ТЎШАККА ЁТГАНДА
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши тўшакка ётаётганида кўрпа ва изорини қоқиб ташласин. Чунки унинг орасида нима борлигини билмайди. Сўнг:
بِاسْمِكَ رَبِّي وَضَعْتُ جَنْبِي وَبِكَ أَرْفَعُهُ إِنْ أَمْسَكْتَ نَفْسِي فَارْحَمْهَا وَإِنْ أرْسَلْتَهَا فَاحْفَظْهَا بِمَا تَحْفَظُ بِهِ عِبَادَكَ الصَّالِحِينَ
«Бисмика роббий вазоъту жамбий ва бика арфаъуҳу, ин амсакта нафсий фарҳамҳа ва ин арсалтаҳа фаҳфазҳа бимаа таҳфазу биҳи ъибадакас солиҳийн», деб айтсин», дедилар.
Маъноси: Эй Роббим, Сенинг исминг билан ётдим ва Сенинг исминг билан тураман. Агар менинг руҳимни олсанг, унга раҳм қил. Агар уни қўйиб юборсанг, худди солиҳ бандаларингни сақлаганингдек, уни ҳам ҳифзу ҳимоянгга ол.
Имом Бухорий ва Муслим ривояти
@duoyuzikr
#САЛОВОТ
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ ، وَعَلَى أَزْوَاجِهِ وَذُرِّيَّتِهِ ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ ، وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى أَزْوَاجِهِ وَذُرِّيَّتِهِ ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ
«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа азваажиҳи ва зурриятиҳи камаа соллайта ъалаа Иброҳима ва баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа азваажиҳи ва зурриятиҳи камаа баарокта ъалаа Иброҳима иннака ҳамидум мажид».
Маъноси: «Аллоҳим! Муҳаммад ва унинг (аҳли) аёллари ва унинг зурриётларига худди Иброҳим (оиласи)га раҳмат этганингдек раҳмат эт.
Аллоҳим, Муҳаммад ва унинг (аҳли) аёллари ва унинг зурриётларига худди Иброҳим (оиласи)га барака ато этганингдек барака ато эт.
Зеро Сен мақтовга сазовор ва улуғ зотдирсан»
(Бухорий ва Муслим ривояти)
Yaqinlaringizni salovat aytishiga sababchi bo'ling📿
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн марта саловот айтади», дедилар».
(Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).
📌Изоҳ: Аллоҳнинг бандасига саловот айтиши бу – ӯша инсонга Ҳақ таолонинг раҳмати, мағфирати ва баракаси ёғилишидир.
Валлоҳу аълам
Дўстларингизга ҳам улашинг⤵️
/channel/duoyuzikr
МАСЖИДГА КЕТАЁТГАНДА
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
У зот холалари Маймуна розияллоҳу анҳунинг уйларида тунаб қолганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ишларига гувоҳ бўлганини айтадилар
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам муаззиннинг бомдодга айтган азонини эшитдилар сўнг намозга кетатуриб қуйидаги дуони ўқидилар
اَللَّهُمَّ اجْعِلْ فِي قَلْبِي نُورًا وَفِي لِسَانِي نُورًا وَاجْعَلْ فِي سَمْعِي نُورًا وَاجْعَلْ فِي بَصَرِي نُورًا وَاجْعَلْ مِنْ خَلْفِي نُورًا وَمِنْ أَمَامِي نُورًا وَاجْعَلْ مِنْ فَوقِي نُورًا وَمِنْ تَحْتِي نُورًا، اَللَّهُمَّ اعْطِنِي نُورًا
Аллоҳуммажъал фии қолбий нурон ва фии лисаний нурон важъал фии самъий нурон важъал фии басорий нурон важъал мин холфий нурон ва мин амамий нурон важъал мин фавқий нурон ва мин таҳтий нурон Аллоҳуммаътиний нуро
Маъноси: Эй Роббим қалбимда нур қил тилимда нур қил қулоғимда нур қил кўзимда нур қил орқамдан нур қил олдимдан нур қил устимдан нур қил остимдан нур қил эй Роббим
менга нур ато эт
ИМОМ МУСЛИМ
@duoyuzikr
Одамлардан қўрққан вақтда ва душманга қарата ўқиладиган дуо:
اللَّهُمَّ إِنَّا نجعلُكَ في نحورِهِمْ، ونعُوذُ بِكَ مِنْ شرُورِهمْ
«Аллоҳумма иннаа нажъалука фий нуҳууриҳим ва наъузу бика мин шурууриҳим»
Маъноси: “Аллоҳим, биз Сени (ёмонларга қарши) рўбарў қӯямиз. Уларнинг ёмонликларидан Сендан паноҳ тилаймиз”.
(Абу Довуд ва Насаий ривояти)
@Sahih_duolar_kanali
Zayd ibn Arqam Rodiyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
"Nabiy sollallohu alayhi vasallam:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عِلْمٍ لَا يَنْفَعُ، ومِنْ قَلْبٍ لَا يَخْشَعُ، وَمِنْ نَفْسٍ لَا تَشْبَعُ، وَمِنْ دَعْوَةٍ لَا يُسْتَجَابُ لَهَا
( Allahumma inni auzubika min ilmin la yanfa' va min qolbin la yaxsha' va min nafsin la tashba', va min da'vatin la yustajabu laha)
"Allohim! Men Sendan befoyda ilmdan, qo'rqmaydigan qalbdan, to'ymaydigan nafsdan, ijobat bo'lmaydigan duodan panoh so'rayman " dedilar".
(Muslim Rivoyati)
@duoyuzikr
«Саид ибн Ҳаким родияллоҳу анҳудан ривоят қилинади»
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бирор нарсада кўз тегишидан қўрқсалар,
اللهُمَّ بَارِكْ فِيْهِ وَلاَ تَضُرَّهُ
«Аллоҳумма барик фийҳи вала тадурроҳу», деб айтардилар.
Ибн Сунний ривоятлари.
@duoyuzikr
Намозга уйғотишда ёрдам берувчи дуо
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
*Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ухлаш олдидан:
«Аллоҳумма лаа туамминнаа макрока, валаа тунсинаа зикрока, валаа таҳтик ъаннаа ситрока, валаа тажъалнаа минал ғофилийн. Аллоҳумма ибъаснаа фий аҳаббис сааъаати илайка, ҳаттаа назкурока фатазкуронаа, ва насъалака фатуътиянаа ва надъувака фатастажийба ланаа, ва настағфирока фа тағфиро лана»,
деб айтса, Аллоҳ унинг учун энг маҳбуб бўлган пайтда уйғотиш учун бир фариштани жўнатади. Агар турса турди, бўлмаса, фаришта кўтарилади-да, юқорида Аллоҳга ибодат қилади. Кейин бошқа фаришта келиб, уни уйғотади. Агар турса турди, бўлмаса, фаришта кўтарилади-да, юқорида Аллоҳга ибодат қилади. Кейин бошқа фаришта келиб, уни уйғотади. Агар у киши туриб, дуо қилса ижобат этилади. Агар турмаса, Аллоҳ азза ва жалла унинг учун ўша фаришталарнинг савобини битади», дедилар.
Ибн Нажжор ва Дайламий ривояти.
(Маъноси: «Аллоҳим макрингдан бизни хотиржам қилиб қўйма. Зикрингни биздан унуттирма. Биздан сатр пардангни очиб шарманда қилма. Бизларни ғофиллардан қилма.
Аллоҳим! Бизларни, Ўзингга энг маҳбуб бўлган вақтда уйғотгин, токи биз сени эслаб зикр қилайлик, Сен ҳам бизни эслагин. Ва Сендан сўрайлик, уни бизга ато қилгин. Сенга дуо қилайлик дуоларимизни ижобат қил. Сенга истиғфор айтайлик бизни мағфират қил»).
@duoyuzikr
( اللَّهُمَّ إِنَّ فُلانَ بْنَ فُلانٍ فِي ذِمَّتِكَ، وَحَبْلِ جِوَارِكَ، فَقِهِ مِنْ فِتْنَةِ الْقَبْرِ وَعَذَابِ النَّارِ، وَأَنْتَ أَهْلُ الْوَفَاءِ وَالْحَقِّ، فَاغْفِرْ لَهُ وَارْحَمْهُ، إِنَّكَ أَنْتَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ).•┈•┈• ❁ ✿ ❁ •┈•┈•
3 – Ey Alloh! Falonchining o‘g‘li falonchi sening himoyang (zimmang)da va himoyang arqonidadir. Uni qabr fitnasidan va do‘zax azobidan O‘zing asra. (Albatta), Sen (va’dangga) vafo qiluvchi va haq (ni ro‘yobga) chiqaruvchidirsan. Uni(ng gunohlarini) kechir va unga rahm et. Albatta, Sen kechirimli hamda rahmli zotdirsan. (Ibn Moja va Abu Dovud rivoyati).
@Zikrlarr
55. Janoza namozida o‘qiladigan duo.
( اللَّهُمَّ اغْفِرْ لَهُ وَارْحَمْهُ، وَعَافِهِ، وَاعْفُ عَنْهُ، وَأَكْرِمْ نُزُلَهُ، وَوَسِّعْ مُدْخَلَهُ، وَاغْسِلْهُ بِالْمَاءِ وَالثَّلْجِ وَالْبَرَدِ، وَنَقِّهِ مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ، وَأَبْدِلْهُ دَاراً خَيْراً مِنْ دَارِهِ، وَأَهْلاً خَيْراً مِنْ أَهْلِهِ، وَزَوْجاً خَيْراً مِنْ زَوْجِهِ، وَأَدْخِلْهُ الْجَنَّةَ، وَأَعِذْهُ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ [وَعَذَابِ النَّارِ] ).•┈•┈• ❁ ✿ ❁ •┈•┈•
1 – Ey Alloh! Uni mag‘firat et, rahm qil. Unga ofiyat ato et, afv et. Uning nasibasini (chiroyli) ulug‘ qil. Kirar joyini keng qil. Uni suv, qor va do‘l bilan yuv. Oppoq libosni kirligidan tozalaganing kabi uni xatolardan pokla. Unga o‘z uyidan yaxshiroq bo‘lgan uy, ahlidan ham yaxshiroq ahl va ayolidan yaxshiroq ayol-juft ato qil. Uni jannatga kirgiz va qabr ]va do‘zax azobidan[ asra. (Muslim rivoyati).
@Zikrlarr
🤲🏻 Оила тинчлиги учун ўқиладиган дуо
📌 Аёллардан бири айтади: "Узоқ пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган, Ибн Ҳиббон ривоят қилган ушбу:
اللَّهُمَّ أَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا، وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا، وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلَامِ
✳️ "Аллоҳумма аллиф байна қулубинаа ва аслиҳ заата байнина, ваҳдинаа субулас саломи" деб зикр қилинган дуони айтиб юрдим.
❇️ Маъноси: Аллоҳим қалбларимизни улфат ва ораларимизни ислоҳ қил, бизни саломатлик йўлларига ҳидоят эт).
❗️Илгари бу дуога эътиборсиз бўлган эканман. Субҳаналлоҳ! Ушбу дуони ўқиб юриш ила уйимда, фарзандларим, эрим, аҳлим ва атрофимдаги барча инсонлар билан муросада яшаб, сокинлик ва хотиржамликни топдим.
‼️ Сизлар ҳам ушбу дуони ёдлаб олинглар. Уйларимизни ва сизларни уйларингиз аҳволини Аллоҳ ислоҳ қилсин!".
Канал: @duoyuzikr
Robbim haqda sobit qil…
Ikki dunyoda ham eng baxtlilardan qil…
Ikki dunyoda ham bizni fosh qilma, satir qil…
Robbim Payg'ambarimiz nimaiki yaxshiliklarni so'ragan bo'lsalar men ham o'sha narsalarni so'rayman… ular nimadan panoh tilagan bo'lsalar o'sha narsadan panoh tilayman…
@duoyuzikr
ҒОЙИБДАН ДУО ҚИЛИШ ҲАҚИДА.
وَعَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَقُولُ: دَعْوَةُ المَرْءِ المُسْلِمِ لأَخِيهِ بِظَهْرِ الغَيْبِ مُسْتَجَابَةٌ، عِنْدَ رَأْسِهِ مَلَكٌ مُوَكَّلٌ كُلَّمَا دَعَا لأَخِيهِ بِخَيْرٍ قَالَ المَلَكُ المُوَكَّلُ بِهِ: آمِينَ، وَلَكَ بِمِثْلٍ
. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмон кишининг ғойибдан биродарига қилган дуоси мустажобдир. (Дуо қилувчининг) бош тарафида вакил қилинган фаришта туради. Ҳар гал биродарига яхшилик билан дуо қилганда, фаришта «Омин, сенга ҳам унинг мислидек бўлсин», дейди», деганлар.
[Имом Муслим ривояти]
/channel/duoyuzikr
Эрталаб айтиладиган зикр:
أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ لِلِّهِ رَبِّ العَالَمِينَ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا الْيَوْمِ : فَتْحَهُ، وَنَصْرَهُ، وَنُورَهُ، وَبَرَكَتَهُ، وَهُدَاهُ، وأَعُوْذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ، وَشرِّ مَا بَعْدَهُ
Биз ва бутун мулк оламлар парвардигори Аллоҳники бўлиб тонг оттирдик. Эй Аллоҳ! Мен Сендан шу куннинг яхшилигини – фатҳини, ғалабасини, нурини, баракасини ва ҳидоятини тилайман. Сендан ундаги ва ундан кейинги ёмонликдан паноҳ беришингни сўрайман. (Абу Довуд ривояти).
Канал: /channel/duoyuzikr
Ruhingiz charchaganda Yusuf surasini tafakkur qiling !
Qiyinchilik albatta bir kun tugaydi.
Xafa bo'lgan albatta bir kun xursand bo'ladi.
Yo'qotilgan, sog'inilgan albatta bir kun qaytib keladi.
Bazi tushlar albatta bir kun haqiqat bo'ladi.
Sabr imtihondir, imtihon esa ishq.
Ishq esa Allohdandir..
/channel/duoyuzikr
#ХОЛИС_ТАВСИЯ☝️
📌 Кӯпчилик мӯмин-мусулмонлар тонгги ва кечки зикрларни мунтазам айтиб юришликда дунё ва охиратимиз учун қанчалар кӯп фойдалари борлигини билсалар эди...
حَسْبِيَ اللَّهُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ.
Хасбияллох, лаа илаха илла хува, аълайхи таваккалту, ва хува роббул-аършил-аъзийм.
Аллоҳ менга кифоя қилувчидир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим ва У улкан аршнинг Парвардигоридир.
(Етти марта айтилади).
Тонг ва тунда уни етти марта айтадиган кишининг дунё ва охиратга тегишли бўлган муҳим ишларига Аллоҳ ўзи кифоя қилади.
📚 (Ибн Сунний ривояти).
@duoyuzikr
БОШ ОҒРИҒИ, ИСТМА ВА БОШҚА ОҒРИҚЛАРДА
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча касалликларга ва иситма чиққанида:
بِسْمِ اللهِ الكَبِيرِ نَعُوذُ بِاللهِ العَظِيمِ مِنْ شَرِّ عِرْقٍ نَعَّارٍ وَمِنْ شَرِّ حَرِّ النَّارِ
«Бисмиллаҳил кабийр, наъуузу биллаҳил ъазийм, мин шарри ъирқин наъъар ва мин шарри ҳаррин-нар», деб айтишни ўргатар эдилар.
Маъноси: Буюк Аллоҳнинг исми билан бошлайман. Улуғ Аллоҳнинг номи ила томирдан шовуллаб оқувчи қоннинг ёмонидан ва дўзах ўтининг ёмонидан паноҳ тилайман.
Ибн Сунний ривояти.
/channel/duoyuzikr
«Иймон сустлашиб ибодатга танбал бўлиб қолсангиз, шу дуони кўп айтинг»
اللّهُمَّ لا تجعلْنِي شَقِيًّا ولا محْرُومًا
«Аллоҳумма лаа тажъалний шақийян ва лаа махруман»
«Аллоҳим! Мени бадбахтлардан ва махрумлардан қилиб қўйма!»
Шайх Шинқитий.
@duoyuzikr
Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз сўнгида:
اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ وَعَذَابِ القَبْرِ
«Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри ва ъазабил қобр», деб айтар эдилар.
(Маъноси: Аллоҳим, куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан Сендан паноҳ тилайман.)
Ибн Сунний ривоятлари.
@duoyuzikr
Ёш болаларга дам солиш дуоси:
أُعِيذُكُمَا بِكُلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ
مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَ هَامَّةٍ
وَ مِنْ كُلِّ عَيْنٍ لَامَّةٍ
“Уъийзукумаа бикалимаатиллааҳит-тааммаҳ, мин кулли шайтоонив-ва ҳааммаҳ,
ва мин кулли ъайнил-лааммаҳ!”
Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқиб, икки набиралари Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумоларга дам солардилар ва "Бу дуо билан Отангиз (Иброҳим) алайҳиссалом икки ўғиллари Исмоил ва Исҳоқ алайҳимуссаломларга ёмонликдан паноҳ тилаб дам солар эдилар”, дедилар.
Дуонинг маъноси: “Аллоҳнинг мукаммал калималари билан ҳар бир шайтондан, зарарли ҳашоратлардан ва ёмон кўздан сизларга паноҳ тилайман”.
(Имом Бухорий ривояти)
/channel/duoyuzikr
Ғам ёки ташвиш етганида
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимга ғам-ташвиш етса, ушбу калималар билан дуо қилсин, деганларида, бир киши: «Эй Расулуллоҳ мана шу калималардан бебаҳра қолган киши хасоратдами» деди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», деб жавоб бердилар. Сўнгра, «Бу калималарни ўзинглар айтиб, бошқаларга ҳам ўргатинглар. Ким бир нарса талабида ана шу калималарни айтса, Аллоҳ ундан хафаликни кетказиб, хурсандчилигини зиёда қилади», деб ўша калималарни айтдилар:
اللهُمَّ إنِّي عَبْدُكَ ابْنُ عَبْدِكَ ابْنُ أَمَتِكَ نَاصِيَتِي بِيَدِكَ مَاضٍ فِيَّ حُكْمُكَ عَدْلٌ فِيَّ قَضَاؤُكَ؛ أَسْأَلُكَ بِكُلِّ اسْمٍ هُوَ لَكَ سَمَّيْتَ بِهِ نَفْسَكَ أَوْ أَنْزَلْتَهُ فِي كِتَابِكَ أَوْ عَلَّمْتَهُ أَحَدًا مِنْ خَلْقِكَ أوِ اسْتَأْثَرْتَ بِهِ فِي عِلْمِ الغَيْبِ عِنْدَكَ أَنْ تَجْعَلَ القُرْآنَ نُورَ صَدْرِي وَرَبِيعَ قَلْبِي وَجِلاَءَ حُزْنِي وَذَهَابَ هَمِّي.
«Аллоҳумма инний ъабдука, ибну ъабдика, ибну аматика, насийатий бийадик, мазин фиййа ҳукмук, ъадлун фиййа қозоук, асалука бикулли исмин ҳува лака саммайта биҳи нафсака ав анзалтаҳу фи китабика ав ъалламтаҳу аҳадан мин холқика ав истасарта биҳи фий ъилмил ғойби ъиндака ан тажъалал Қуръана нуро содрий ва робийъа қолбий ва жилаа ҳузний ва заҳаба ҳаммий».
Маъноси: Мен Сенинг қулингман, қулингнинг ўғлиман, чўрингнинг зурриётиман. Пешонам Сенинг қўлингда. Ҳукминг менинг устимда жорийдир. Сенинг ҳукминг одилдир. Ўзингни номлаган ёки китобингда нозил қилган ёки халқингдан бирор кишига ўргатган ёки ғайб илмингда сақлаб қўйган исмларинг ила сўрайманки, Қуръонни дилимнинг нури, қалбимнинг баҳори, маҳзунлигимни аритувчи ва ғамимни кеткизувчи қил).
Ибн Сунний ривояти
@duoyuzikr
КАҲФ СУРАСИДАГИ ХИСЛАТЛИ ДУО
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб айтдилар: «Ким Каҳф сурасининг аввалидан ўн оятни ҳифз қилса, у Дажжол фитнасидан омонда бўлади» (Имом Аҳмад ва Имом Муслим ривояти).
Ояти карималар ушбудир:
«(Ўз) бандаси (Муҳаммад)га Китоб (Қуръон)ни нозил қилган Зот (Аллоҳ)га – ҳамд! Уни (Қуръонни маъно ва мазмунда) қинғир қилмади» (Каҳф сураси, 1-оят).
«Уни тўғри қилган. Ўз ҳузуридан бўладиган шиддатли азобдан огоҳлантирадиган; яхши амалларни қиладиган мўминларга, уларга гўзал ажр бўлиши башоратини берадиган қилган Зотга» (Каҳф сураси, 2-оят).
«(Улар) у(ажр)да абадий қолгувчидирлар» (Каҳф сураси, 3-оят).
«Ва, Аллоҳ Ўзига бола тутди, деганларни огоҳлантириш учун» (Каҳф сураси, 4-оят).
«На уларнинг ва на ота-боболарининг бу ҳақда илми йўқдир. Оғизларидан чиқадиган сўз қандай ҳам оғир. Улар ёлғондан бошқани айтмаслар» (Каҳф сураси, 5-оят).
«Улар бу сўзга иймон келтирмасалар, эҳтимол уларнинг ортидан таассуф ила ўзингни ҳалок этмоқчи бўларсан?!» (Каҳф сураси, 6-оят).
«Биз ер юзидаги нарсаларни, уларнинг қайсилари гўзалроқ амал қилишини синаш учун, зебу зийнат қилиб қўйганмиз» (Каҳф сураси, 7-оят).
«Албатта, Биз унинг юзидаги нарсаларни қуп-қуруқ тупроққа айлантиргувчимиз» (Каҳф сураси, 8-оят).
«Каҳф ва битик эгаларини Бизнинг ажойиб оят-белгиларимиздан деб ўйладингми?!» (Каҳф сураси, 9-оят).
Машҳур муаррих ва сийратнавис Муҳаммад ибн Ишоқ (80-150 ҳ.й)нинг ёзишига кўра, Исо алайҳиссаломдан кейин насроний динининг асл ва ҳақиқий таълимотига амал қиладиган диндорлар камайиб, ботил динларга эътиқод қилувчилар кўпайиб борган. Рум мулкининг қайсари (шоҳи) Дақёнус худди шундай бутпарастликка ружу қўйган, насроний динидаги кишиларга зулм ўтказган ҳукмдор эди. У бут ва санамларга сиғинишдан бош тортган, тавҳид динига амал қилувчи руҳонийларни таъқиб қилиб, қўлга тушганларини қатли ом қиларди. Унинг зулмидан қутулиш ва тавҳидга асосланган соф насроний динини асраб қолиш мақсадида Аллоҳнинг розилигини истаб, юртни тарк этган ва уларни қўриқлаб борувчи бир ит билан тоғдаги ғорга қочиб бориб яширинган бир гуруҳ ёш йигитлар тарихда «Аҳсоби каҳф» («Ғор кишилари») ёки «Асҳоби рақим» («Битик эгалари») деган номлар билан машҳур бўлганлар. «Битик» – мазкур йигитларнинг ғор оғзидаги қопқоқ устига битиб қўйилган номларидир (Тафсири Хозин)
«Қачонки йигитлар каҳфдан жой олганларида: «Эй Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин ва ишимизни ўзинг тўғрилагин», дедилар (Каҳф сураси, 10-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб айтдилар: «Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, Аллоҳ таоло икки жума ўртасидаги уни нур билан равшан қилади» (Имом Ҳоким ва Имом Байҳақий Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган).
Ким Каҳф сурасининг охиридан беш оят ўқиб, кечанинг қайси соатида туришни ирода қилса, Аллоҳнинг изни ила туради.
«Шифо оятлари ва маъсур дуолар» китобидан.
/channel/duoyuzikr
( اللَّهُمَّ عَبْدُكَ وَابْنُ أَمَتِكَ احْتَاجَ إِلَى رَحْمَتِكَ، وَأَنْتَ غَنِيٌّ عَنْ عَذَابِهِ، إِنْ كَانَ مُحْسِناً فَزِدْ فِي حَسَنَاتِهِ، وَإِنْ كَانَ مُسِيئاً فَتَجَاوَزْ عَنْهُ).•┈•┈• ❁ ✿ ❁ •┈•┈•
4 – Ey Alloh! Quling, cho‘ringning farzdandi Sening rahmatingga muhtojdir. Sen uni azoblashdan behojat Zotdirsan. Agar u yaxshi bo‘lgan bo‘lsa, hasanotlarini ziyoda et. Agar u yomon bo‘lgan bo‘lsa, uning yomonligini kechib yubor. (Hokim rivoyati. Zahabiy sahih degan).
@Zikrlarr
( اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِحَيِّنَا وَمَيِّتِنَا، وَشَاهِدِنَا وَغَائِبِنَا، وَصَغِيرِنَا وَكَبِيرِنَا، وَذَكَرِنَا وَأُنْثَانَا، اللَّهُمَّ مَنْ أَحْيَيْتَهُ مِنَّا فَأَحْيِهِ عَلَى الإِسْلامِ، وَمَنْ تَوَفَّيْتَهُ مِنَّا فَتَوَّفَهُ عَلَى الإِيمَانِ، اللَّهُمَّ لاَ تَحْرِمْنَا أَجْرَهُ وَلاَ تُضِلَّنَا بَعْدَهُ ).•┈•┈• ❁ ✿ ❁ •┈•┈•
2 – Parvardigoro! Bizning tirigu o‘liklarimizni, hoziru g‘oiblarimizni, kattayu kichigimizni hamda erkagu ayolimizni (gunohlarini) mag‘firat et. Ey Alloh! Agar bizdan birontamizni yashatadigan bo‘lsang, uni islomda yashat. Jonini oladigan bo‘lsang, iymoni bilan ol. Ey Alloh! Buning (mayyitning) ajr-savobidan bizni mahrum aylama va (undan) keyin bizni O‘zing adashtirma. (Ibn Moja va Ahmad rivoyati).
@Zikrlarr
55. Janoza namozida o‘qiladigan duo.
( اللَّهُمَّ اغْفِرْ لَهُ وَارْحَمْهُ، وَعَافِهِ، وَاعْفُ عَنْهُ، وَأَكْرِمْ نُزُلَهُ، وَوَسِّعْ مُدْخَلَهُ، وَاغْسِلْهُ بِالْمَاءِ وَالثَّلْجِ وَالْبَرَدِ، وَنَقِّهِ مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ، وَأَبْدِلْهُ دَاراً خَيْراً مِنْ دَارِهِ، وَأَهْلاً خَيْراً مِنْ أَهْلِهِ، وَزَوْجاً خَيْراً مِنْ زَوْجِهِ، وَأَدْخِلْهُ الْجَنَّةَ، وَأَعِذْهُ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ [وَعَذَابِ النَّارِ] ).
•┈•┈• ❁ ✿ ❁ •┈•┈•
1 – Ey Alloh! Uni mag‘firat et, rahm qil. Unga ofiyat ato et, afv et. Uning nasibasini (chiroyli) ulug‘ qil. Kirar joyini keng qil. Uni suv, qor va do‘l bilan yuv. Oppoq libosni kirligidan tozalaganing kabi uni xatolardan pokla. Unga o‘z uyidan yaxshiroq bo‘lgan uy, ahlidan ham yaxshiroq ahl va ayolidan yaxshiroq ayol-juft ato qil. Uni jannatga kirgiz va qabr ]va do‘zax azobidan[ asra. (Muslim rivoyati).
@duoyuzikr
Ey allohim holimizga uzing rahm ayla
Eng dahshatlisi nima bilasanmi?
Seni g‘arb-u sharqda odamlar taniydi, maqtaydi-yu, ammo Allohning nazdida bo‘lsa sen hech kim bo‘lmasang, Uning huzurida hech narsaga arzimasang...
Allohim, yer ahli orasida mashhur, samo ahli orasida majhul, noma’lum etib qo‘ymagin!
/channel/duoyuzikr
54. Mayyitning ko‘zini yopib qo‘yishda o‘qiladigan duo.
( اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِفُلاَنٍ - باسمه - وَارْفَعْ دَرَجَتَهُ فِي الْمَهْدِيِّينَ، وَاخْلُفْهُ فِي عَقِبِهِ فِي الْغَابِرِينَ، وَاغْفِرْ لَنَا وَلَهُ يَارَبَّ الْعَالَمِينَ، وَافْسَحْ لَهُ فِي قَبْرِهِ، وَنَوِّرْ لَهُ فِيهِ ).
•┈•┈• ❁ ✿ ❁ •┈•┈•
1 – Parvrdigoro! Falonchining (o‘lgan odamning ismini aytadi) gunohlarini mag‘firat qil. Uning darajasini hidoyat topganlar qatoriga ko‘tar va orqasida qolganlar (zurriyotlari, ahli-olasi)ga uning o‘rniga O‘zing xalifa (qarovchi, boshqaruvchi) bo‘l. Ey olamlar Parvardigori! Bizni ham, uni ham mag‘firat et. Uning qabrini keng qil va nurga to‘ldir. (Muslim rivoyati).
@duoyizikr
Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир қул озод бўлиш учун шартлашилган баҳодаги маблағни тополмай, Ҳазрати Алий розияллоҳу анҳудан ёрдам сўради. Шунда у зот: «Сенга Расулуллоҳ ўргатган калималарни ўргатайми? Агар:
اَللَّهُمَّ اكْفِنِي بِحَلاَلِكَ عَنْ حَرَامِكَ وَأغْنِنِي بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ
«Аллоҳумма икфиний биҳалаалика ъан ҳароомика ва ағниний бифазлика ъамман сиваака» дуосини ўқиб юрсанг, қарзинг тоғнинг бир тарафича бўлса ҳам, халос бўласан», дедилар.
Маъноси: Эй Роббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила Ўзингдан бошқалардан беҳожат қил.
Имом Термизий ривояти.
@Duoyuzikr
#Дуо
اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوْذُ بِكَ مِنَ الْكُفْرِ، وَالْفَقْرِ، وأَعُوْذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ.
Аллохумма аъфиний фий баданий, аллохумма аъфиний фий самиъй, аллохумма аъфиний фий басорий, лаа илаха илла анта, аллохумма инний ауъзубика минал-куфри, вал-фақри, ва ауъзубика мин аъзаабил-қобри, лаа илаха илла ант.
Эй Аллоҳ! Менинг баданимни, қулоғимни ва кўзимни соғлом қил – офият бер! Сендан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Эй Аллоҳим! Мен Сендан куфр ва фақирликдан паноҳ беришингни сўрайман. Қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан ўзга илоҳ йўқ.
(Уч марта айтилади).
(Бухорий, Абу Довуд ва Насоий ривояти).
Канал: /channel/duoyuzikr
Ҳазрати Умар розиёллоҳу анҳу ҳалифаликкка ўтирган кезларида бир одамга ҳар куни бир танга беришларини, у эса ҳар куни ҳалифага "Ўлимни унутма, Умар" деб ўлимни эслатиб туришини буюрадилар.
Умар ибн Хаттоб узоқ йиллар унга бир тангадан бериб келади. Бир куни эса унга ишидан озод этилганини айтадилар. Ҳалиги одам ажабланиб ҳалифадан бунинг сабабини сўраганда шундай жавоб қиладилар:
— Бугун эрталаб сочимда оқ кўриб қолдим. Ўлимни эслатишнинг ҳожати қолмади энди.
/channel/duoyuzikr