АГАР ВАФОТ ЭТСАМ...
Агар вафот этсам, Аллоҳ насиб қилса, мусулмонлар лозим бўлган ишларни қилишади:
• кийимларимни ечиб олишади;
• жасадимни ювишади;
• кафанга ўрашади;
• тобутга солишади;
• масжидда ёки уйимда менга жаноза ўқишади;
• қабристонга олиб боришади;
• қабрга қўйишади;
• баъзи одамлар уйидан, баъзилари ишхонасидан жанозамни ўқиб, дафн қилиш учун келишади;
• мени дафн қилиб бўлишгач, бир неча кишилар "Мулк" сурасини тиловат қилишади, қолганлар уни тинглашади. Баъзи ҳиммат қилганлар "Ясин" сурасини ҳам тиловат қиладилар.
• дуолар қилингач, ҳамма тарқалишни бошлайди.
Аллоҳ насиб этса, уйимда қолдирадиган кишиларим ва нарсаларим:
• ота-онам, ака-укаларим, синглим, аҳли оилам, фарзандларим, жиянларим, қариндошларим, дўсту биродарларим;
• уй, машина ва уларнинг калитлари;
• китобларим;
• кийимларим, рўмолларим, поябзалларим;
• пулларим.
Вафот этганимдан сўнг дунё келган жойидан давом этаверади.
Ўтирган курсимга бошқа киши ўтириб, ишни давом эттиради.
Молу давлатим меросхўрларим орасида тақсимланади. Ўзим эса ўша молу давлатлар учун ҳисоб бераётган бўламан.
Вафот этганимда энг аввал исмимни тарк этишади.
Мени ювмоқчи бўлишганда, исмимни айтишмайди, балки, "Жасад қаерда?" дейишади.
Кафанга ўралган ҳолда тобутда ётар эканман, менга намоз ўқимоқчи бўлганларида, "Жанозани олиб келинглар" дейишади.
Қабристонга олиб бориб, дафн этаётганларида, "Маййитни узатинглар, тобутни тортиб олинглар" дейишади.
Шундай экан, мен насабимга, фалончиларнинг зурриёти эканимга, мансабимга, обрўйимга алданиб қолмаслигим керак.
Вафотимдан кейин мен учун маҳзун бўладиганлар уч хил бўлади:
1. Мени юзаки танийдиганлар "Бечора вафот этибди-да" дейишади.
2. Дўсту биродарлар бир неча соатдан то бир неча кунгача маҳзун бўладилар, эслаб, дуо қиладилар. Сўнг одатий ҳаётларини яшашда давом этадилар ва юзларида кулгу кўрина бошлайди.
3. Уйимдаги маҳзунлик бир йилгача чўзилиб, кейин исмим хотиралар қутисига ташланади.
Шу билан одамлар орасидаги ҳикоям ниҳоясига етади. Охират остонасидаги ҳақиқий ҳаёт бошланади. Бу қабр ҳаёти.
Қабримда чиройим ҳам, молим ҳам, фарзандларим ҳам, оила аъзоларим ҳам, ака-укаларим ҳам, "домла", "қори ака" деб юрган дўстларим ҳам, уй-жойларим ҳам, дафнда иштирок этганлар ҳам қолмайди.
Қабримда мен билан фақат амалим қолади.
Саволлар бошланади:
— Роббинг ким?
— Роббим Аллоҳ!
— Дининг нима?
— Диним Ислом!
— Мана бу одам ҳақида нима дейсан?
— Бу киши Аллоҳ таолонинг рисолатини биз умматларига етказган, омонатни адо этган севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар!
Аллоҳ таолонинг фазли билан қабримда менга ёрдам берадиган нарсалар:
• ўқиган фарз намозларим;
• тутган фарз рўзаларим;
• берган закотларим;
• қилган ҳажим;
• нафл ибодатларим;
• махфий садақаларим;
• етимнинг бошини силаганим;
• ота-онамга қилган хизматларим;
• бошқа солиҳ амалларим.
Дунёга қайтиб, бир марта сажда қилиш, бир марта тасбеҳ айтиш орзусида ётган миллиардлаб қабрларда ётганлар бор.
Биродарлар, бугун бизда имконимиз бор, ҳали жонимиз танамизда. Бандалик вазифаларимизни ўз ўрнида, вақтида, ихлос билан адо этайлик! Зулм қилганларимиздан узр сўрайлик, қазо намозларимизни ўқиб, қазо рўзаларимизни тутиб, одамлардан олган қарзларимизни тўлайлик!
Роббимиз барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!🤲🤲🤲
ИННА ЛИЛЛАХИ ВА ИННА ИЛАЙХИ РОЖИУН.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Дуо ибодатдир
إذارأيت المرء يكثر من قول
" اللهم إني أسألك الفردوس الأعلى من الجنة بلا حساب ولاسابق عذاب "
فاعلم إن الله قد كتبها له ...
ابن القيم
لنجعلها في دعواتنا اليومية حتى يكتبها الله لنا ان شاء الله
اللهم ارزقنى وأحبتي الفردوس الأعلى من الجنة من غير حساب ولاسابق عذاب برحمتك يا ارحم الراحمين
📜 “Агар бир кишини ушбу: “Аллоҳумма инний аc’алукал Фирдавсал аълаа минал жаннати билаа ҳисаабин ва лаа сабиқу ъазабин” дуосини кўп айтаётганини кўрсанг, билгинки албатта Аллоҳ таоло унга ушбуни битиб қўйибди...
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ.
(Аллоҳим, мен Сендан жаннатдаги олий Фирдавс жаннатини ҳисоб-китобсиз, азобга йўлиқмаган ҳолда насиб этмоғингни сўрайман)”.
Иншааллоҳ, Аллоҳ таоло бизни мана шундай бандалардан этишини кундалик дуоларимизда сўрайлик!
“Аллоҳуммарзуқний, ва аҳиббатиял Фирдавсил аълаа минал жаннати мин ғойри ҳисаабин ва лаа саабиқу ъазаабин, бироҳматика я арҳамар роҳимийн”.
Аллоҳим, мени ва яқинларимни жаннатдаги олий Фирдавс жаннати билан ҳисоб-китобсиз, азобга йўлиқмаган ҳолда насиб этгин, ризқлантиргин! Раҳматинг билан эй раҳмлиларнинг раҳмлиси!
Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Агар сўрасанглар, Аллоҳдан Фирдавс жаннатини сўранглар. Чунки у жаннатнинг ўртасида ва жаннатнинг энг тепасида. Унинг устида Раҳмоннинг арши бор. Ундан жаннат дарёлари оқиб чиқади», дедилар.
Имом Бухорий, Аҳмад, Ибн Ҳиббонлар ривоят қилишган.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Тасбеҳ намозини биласизми?
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббос ибн Абдулмутталибга шундай дедилар: «Эй Аббос! Эй амакигинам! Сенга ато этайми? Сенга инъом қилайми? Сенга лутф кўрсатайми? Сени ўнта хислатли қилиб қўяйми? Сен ўшаларни қилсанг, Аллоҳ сенинг гуноҳингни – аввалгисию охиргисини, қадимгисию янгисини, хатосию қасдданини, кичигию каттасини, махфийсинию ошкорини мағфират қилади.
Ўша ўн хислат – тўрт ракъат намоз ўқишдир. Ҳар ракъатда Фотиҳани ва бир сурани ўқийсан.
Биринчи ракъатда қироатдан кейин, тик турган ҳолингда: «Субҳааналлоҳ, валҳамду лиллааҳ, ва лаа илааҳа иллалоҳ, валлоҳу акбар» деб ўн беш марта айтасан. Сўнг рукуъ қиласан ва рукуъда турган ҳолингда шуни яна ўн марта айтасан. Сўнгра бошингни рукуъдан кўтариб, шуни яна ўн марта айтасан. Кейин саждага йиқиласан ва сажда қилган ҳолингда шуни яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни саждадан кўтариб, шуни яна ўн марта айтасан. Кейин сажда қилиб, шуни яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни кўтариб (ўтириб), шуни яна ўн марта айтасан. Ана шу бир ракъатда етмиш бештадир.
Тўрт ракъатда ҳам шундай қиласан. Агар бу намозни ҳар куни ўқий олсанг, шундай қил. (Ҳар куни шундай) қила олмасанг, ҳар жумада бир марта ўқи. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар ойда бир марта ўқи. Агар буни ҳам қила олмасанг, ҳар йили бир марта ўқи. Агар уни ҳам қила олмасанг, умрингда бир марта ўқи».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган. Имом Бухорий «Жузъул Қуръон»да ривоят қилган.
Изоҳ: Ибн Абу Сайф Яманий «Ал-ламъа фии рағоиби йавмил жумуъа» китобида Термизийнинг қуйидаги гапларини келтиради:
«Тасбеҳ намозини жума куни завол пайтида ўқиш мустаҳабдир. Биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Такасурни ўқийди, иккинчисида Вал-асрни, учинчисида Кофирунни, тўртинчисида Ихлосни ўқийди», деб туриб, охирида ўқийдиган қўшимча дуони ҳам келтирган.
Абу Усмон Хайрий Зоҳид: «Қийинчиликлар ва ғам-ғуссалар учун тасбеҳлар намозидан яхши нарса кўрмадим», деган.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Нимага тонги кечки зикрлар баъзан ишламайди ?
Кўпчилик берадиган саволлардан бири "тонги кечки зикрларни ўқисак ҳам зарар тегиб қоляпти. Нимага бундай бўляпти ?"
Сабаби оддий. Тонги кечки зикрлар ҳам худди рўза каби бузилиши мумкин. Яъни, сиз тонги зикрни айтасиз. Сизга шулар сабаб ҳимоя берилади-ку. Кейин ғийбат қилсангиз зикр сабаб берилган ҳимоя кетади. Намозларни қазо қилсангиз ҳимоя кетади. Зино қилсангиз ҳимоя кетади. Номаҳрамлар билан ёлғиз қолиб гаплашсангиз ҳимоя кетади. Мусиқа эшитиб юрсангиз ҳимоя кетади. Бировга зулм қилсангиз ҳимоя кетади. Қисқа қилиб айтадиган бўлсак гуноҳлар ҳимояни кетказиб қўяди. Шунинг учун кўп инсонларда тонги кечки зикрлар ўз ҳимоясини йўқотади. Натижада ҳимоясиз қолиб зарарланиб қолади.
Булар осмондан олиб гапирилган гаплар эмас. Беморларнинг тажрибасидан ўтган гаплар. Беморлар ўз оғизлари билан айтиб берган гаплардан олинган хулосалар.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: Албатта дуоларнинг улуғларидан бири будир: “Аллоҳумма инний асалукал ъазиймата ъалар-рушди, валғониймата мин кулли биррин, валфавза бил-жанната ван-нажаата минан-наар”.
Маъноси: Аллоҳим, рушди ҳидоят узра азимат, барча яхшиликларда ғанимат, жаннат билан муваффақият ва дўзахдан нажот сўрайман.
“Мифтаҳуд дарус саъаадати”.
Шайх Абдурраззоқ Бадр деди: “Валлоҳи, сумма валлоҳи, сумма валлоҳи, агар Аллоҳ ушбу дуоингни ижобат қилса, сен эришмаган ва муваффақият топмаган бирон хайр, яхшилик қолмайди”. (Барча яхшиликларга эга бўлган бўласан)
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
#зикр_ва_дуо
Куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ сўраш
Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз сўнгида:
اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ وَعَذَابِ القَبْرِ
«Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри ва ъазабил қобр», деб айтар эдилар.
(Маъноси: Аллоҳим, куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан Сендан паноҳ тилайман.)
Ибн Сунний ривоятлари
Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
ТУПРОҚ ВА РУҚИЯ БИЛАН ДАВОЛАНИШ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам беморга:
“Бисмиллааҳи, турбату арзина, бирийқати баъдинаа, йушфаа сақиймунаа, би изни роббинаа” дер эдилар.
📚Имом Бухорий ривояти.
Дуонинг таржимаси: “Еримизнинг тупроғи, баъзимизнинг тупуги, Роббимизнинг изни ила касалимизга шифо бер”.
Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳи дейдилар:
“Ҳадиснинг маъноси – ўз тупугини кўрсатгич бормоғига теккизади. Сўнг уни тупроққа босади. Бармоққа ёпишган нарсани оғриётган жой ёки жароҳатга суркалади. Суркаш асносида мазкур дуони ўқийди”.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
УЧ СИНОВ
Одам боласи ҳар куни уч синовга йўлиқади ва ҳар доим ҳам улардан ибрат олавермайди.
Биринчи синов:
Ҳар куни умри қисқариб боради. Мол-давлати озайса, ғам қилади, умри камаяётгани билан эса иши йўқ. Ҳолбуки, мол-давлатнинг ўрнини тўлдирса бўлади. Умрнинг эса ўрнини тўлдириб бўлмайди.
Иккинчи синов:
Ҳар куни Аллоҳ берган ризқдан ейди. Ҳалолига жавоб беради, ҳаромига эса жазоланади. У эса ҳисоб-китоб оқибати нима бўлишини билмайди.
Учинчи синов:
Ҳар куни охиратга бир қадар яқинлашиб, дунёдан эса бир қадар узоқлашиб боради. Шундай бўлишига қарамай, фоний дунёсига берганчалик эътиборини боқий охиратига бермайди. Ҳолбуки, у борар жойи олий жаннатми ёки тубан дўзахми, ҳали билмайди.
"Аллоҳим, бизга дунёни энг катта ғамимиз ва илмимизнинг етиб борган нуқтаси қилиб қўйма! Борар жойимизни дўзах айлама! Бизга жаннатни қароргоҳ қилиб бер.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
ДУОЛАР
Расулуллоҳ соллаллоҳу алаҳи васаллам айтдилар:
- Эй Али! Масжидга ўнг оёғинг билан кир, чап оёғинг билан чиқ.
Тонг ва шомда (эртаю кеч) Ёсин сурасини ўқи. Ким Ёсин сурасини яширинча ўқиса, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳимоясида бўлади.
Ким хар кеча Ҳашр сурасини ўқиса, дунё ва охират ёмонлигига қарши кифоя қилади.
Ким жума кечаси Бақара сурасини ўқиса, еттинчи қават осмондан ернинг остигача нур туғилади. Ким жума оқшоми Духон ва Мулк сурасини ўқиса, Аллоҳ унинг гуноҳларини мағфират этади ва бу қабр фитнасидан қутулишига кифоя қилади. Ким уйқуга ётишда Каҳф сурасининг охирини ўқиса, бошдан оёқ нурга ғарқ бўлади.
Ким ухлаш олдидан Ториқ сурасини ўқиса, у кимсага осмондаги юлдузлар саноғича савоблар ёзилади.
Ким Мулк сурасини ўқигандан сўнг ушбу дуони айтса, инсонлар ва ҳайвонлардан келиши мумкин бўлган қийинчиликлардан (бало-офатлардан) Аллоҳ уни асрайди: "Аллоҳуммаъсимний бил ислами қоиман, Аллоҳуммаъсимний бил ислами қоидан ва роқидан ва ла тушмит фиййа адувван вала хосида. Аллоҳумма инни аъузу бика мин шарри кулли даббатин анта ахизун бинасийатиҳи ва асъалукал-хайроллазий бийадик".
Бир тилагинг бўлса, "Оятал курси"ни ўқи, ғам ва андуҳларни бартараф этишини сўраб бундай дуо эт: "Йа Ҳаййу йа Қоййум, ла илаҳа илла анта бироҳматика астағийсу фағфирлий ва аслиҳлий шаъний ва фарриж ҳаммий". Шубҳасиз Аллоҳ у ғамларни сендан кетказади, қийинчиликлардан сени халос этади ва ҳожатларингни раво айлайди.
Мабодо сен бир хафагарчилик ёки қийин аҳволга тушиб қолсанг, ушбу дуони ўқи: "Субҳанака роббий, ла илаҳа илла анта, алайка таваккалту анта роббул аршил азийм".
Эй Али! Сен қўрққан кишига дуч келганингда ушбу дуони ўқи: "Аллоҳумма инний адроу бика фий наҳриҳий ва астакфийка ғозабаҳу ва аъузу бика/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g мин шарриҳи".
11936. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Улар ила дуо қилинса ижобат бўладиган Аллоҳниг улуғ исмлари - исмуллоҳил Аъзам Қуръоннинг учта сураси: “Бақара”, “Оли Имрон” ва “Тоҳа”дадир”, дедилар.
Ибн Можа ва Табароний ривояти.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
NAMOZNI QASDDAN TARK QILISH
«Nima boʻlsa ham moʻmin boʻlsak bir kun jannatga kirar ekanmiz-ku» degan narsa shaytonning aldovidir. Chunki hadisda bir vaqt namozni tark qilgan bir *huqub doʻzaxda boʻladi – deyilgan.
*1 huqub – 80 000 yilga teng.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
11890. 🔹Саъид ибн Мансур, ибн Мунзир ва Байҳақийлар Мужоҳиддан ривоят қиладилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эркакларингизга Моида сурасини таълим беринглар, аёлларингизга эса Нур сурасини таълим беринглар” дедилар.
🔹Абу Убайд “Фазоил” асарида Ҳориса ибн Музрабдан ривоят қилади, у деди: “Умар ибн Хаттоб бизга аёлларингизга Нисо, Аҳзоб ва Нур сураларини таълим беринглар, деб мактуб ёзди”, деди.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Ҳар бир бемор ва мусибатга йўлиққан мусулмон киши ушбу улуғ дуога эътиборсизлик қилмасин. Аллоҳ таолонинг набийси Айюб алайҳиссалом ушбу дуо ила юзланган ва Аллоҳ унинг ҳолини ўнглаган.
Бу ҳақда Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ “Фавоид” асарида баён қилади:
“Аллоҳ таоло айтади: “Ва Айюбнинг Ўз Роббига нидо қилиб: «Албатта, мени зарар тутди. Сен раҳмлиларнинг раҳмлисисан!» – деганини эсла”, Анбиё сураси, 83-оят.
Ушбу дуода тавҳид ҳақиқати ва Роббисига фақирлик ва муҳтожликнинг изҳор қилиш жам бўлган. Ҳамда У зотга ялинишда муҳаббатнинг таъмини топиш ва Унинг раҳмат сифатини, У Зотни раҳмлиларнинг раҳмлиси эканини иқрор этиш, Унинг пок сифати ила тавассул қилиш ва эҳтиёж кучлилиги ва фақирлигини билдириш бордир.
Балоланган инсон қачон шу нарсани англар экан, унинг мусибати арийди.
Ушбу дуони 7 марта ўқилса, Аллоҳ таоло унга етиб турган зарарни кетказиши тажрибаларда кўрилган”.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Робиъатул Адавия роҳимаҳаллоҳдан сўрашди: “Мана шу амалим мендан аниқ қабул бўлди деб ўйлаган бирон амалингиз борми?”. У зот: “Агар шундай бўлган бўлса, қўрқаманки, ўша амалим рад этилади”, деди.
Имом Мовардийнинг “Адабуд дунё вад дийн” асаридан.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
#муфтий_минбари
📹 ТОИФДАГИ АЯНЧЛИ ВОҚЕА😢
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
#duo
🤲 Бомдод ва шом намозидан кейинги дуо (7 маротаба)
اللَّهُمَّ أَجِرْنِي مِنَ النَّارِ
Ўқилиши: Аллоҳумма, ажирний минан-наар
Маъноси: Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин.
(Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривояти).
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
Ёмғир ёққанда ва шамол тургандаги суннатлар
1. Ёмғир ёға бошлагандаги дуо: “Аллоҳумма соййибан наафиъан”,
Маъноси: “Аллоҳим фойдали ёмғир қилгин”. (Имом Бухорий ривояти).
2. Ёмғир кучайганда ўқиладиган дуо: «Аллоҳумма, ҳаваалайнаа ва лаа 'алайнаа».
Маъноси: «Аллоҳим, бу ёмғир атрофимизга ёғсин, устимизга ёғмасин»
3. Ёмғир тингандан кейинги дуо: «Мутирнаа бифазлиллааҳи ва роҳматиҳ».
Маъноси: «Аллоҳнинг фазли ва раҳмати ила ёмғир ёғди. (Имом Бухорий ривояти).
4. Момақалдироқ овозини эшитгандаги дуо: “Субҳааналазий йусаббиҳур-раъду биҳамдиҳи вал малааикату мин хийфатиҳи”.
Маъноси: Аллоҳни поклаб ёд этаман. Момақалдироқ ҳам Аллоҳни ҳамди билан поклаб ёд этяпти. Фаришталар ҳам Ундан қўрқиб тасбиҳ айтади дейилади.
Имом Молик «Муватто»да ривоят қилган.
5. Шамол кучайганда ўқиладиган дуо: «Аллоҳумма, инний ас-алука хойроҳаа ва хойро маа фийҳаа, ва хойро маа урсилат биҳи, ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фийҳаа ва шарри маа урсилат биҳи».
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
АГАР ВАФОТ ЭТСАМ...
Агар вафот этсам, Аллоҳ насиб қилса, мусулмонлар лозим бўлган ишларни қилишади:
• кийимларимни ечиб олишади;
• жасадимни ювишади;
• кафанга ўрашади;
• тобутга солишади;
• масжидда ёки уйимда менга жаноза ўқишади;
• қабристонга олиб боришади;
• қабрга қўйишади;
• баъзи одамлар уйидан, баъзилари ишхонасидан жанозамни ўқиб, дафн қилиш учун келишади;
• мени дафн қилиб бўлишгач, бир неча кишилар "Мулк" сурасини тиловат қилишади, қолганлар уни тинглашади. Баъзи ҳиммат қилганлар "Ясин" сурасини ҳам тиловат қиладилар.
• дуолар қилингач, ҳамма тарқалишни бошлайди.
Аллоҳ насиб этса, уйимда қолдирадиган кишиларим ва нарсаларим:
• ота-онам, ака-укаларим, синглим, аҳли оилам, фарзандларим, жиянларим, қариндошларим, дўсту биродарларим;
• уй, машина ва уларнинг калитлари;
• китобларим;
• кийимларим, рўмолларим, поябзалларим;
• пулларим.
Вафот этганимдан сўнг дунё келган жойидан давом этаверади.
Ўтирган курсимга бошқа киши ўтириб, ишни давом эттиради.
Молу давлатим меросхўрларим орасида тақсимланади. Ўзим эса ўша молу давлатлар учун ҳисоб бераётган бўламан.
Вафот этганимда энг аввал исмимни тарк этишади.
Мени ювмоқчи бўлишганда, исмимни айтишмайди, балки, "Жасад қаерда?" дейишади.
Кафанга ўралган ҳолда тобутда ётар эканман, менга намоз ўқимоқчи бўлганларида, "Жанозани олиб келинглар" дейишади.
Қабристонга олиб бориб, дафн этаётганларида, "Маййитни узатинглар, тобутни тортиб олинглар" дейишади.
Шундай экан, мен насабимга, фалончиларнинг зурриёти эканимга, мансабимга, обрўйимга алданиб қолмаслигим керак.
Вафотимдан кейин мен учун маҳзун бўладиганлар уч хил бўлади:
1. Мени юзаки танийдиганлар "Бечора вафот этибди-да" дейишади.
2. Дўсту биродарлар бир неча соатдан то бир неча кунгача маҳзун бўладилар, эслаб, дуо қиладилар. Сўнг одатий ҳаётларини яшашда давом этадилар ва юзларида кулгу кўрина бошлайди.
3. Уйимдаги маҳзунлик бир йилгача чўзилиб, кейин исмим хотиралар қутисига ташланади.
Шу билан одамлар орасидаги ҳикоям ниҳоясига етади. Охират остонасидаги ҳақиқий ҳаёт бошланади. Бу қабр ҳаёти.
Қабримда чиройим ҳам, молим ҳам, фарзандларим ҳам, оила аъзоларим ҳам, ака-укаларим ҳам, "домла", "қори ака" деб юрган дўстларим ҳам, уй-жойларим ҳам, дафнда иштирок этганлар ҳам қолмайди.
Қабримда мен билан фақат амалим қолади.
Саволлар бошланади:
— Роббинг ким?
— Роббим Аллоҳ!
— Дининг нима?
— Диним Ислом!
— Мана бу одам ҳақида нима дейсан?
— Бу киши Аллоҳ таолонинг рисолатини биз умматларига етказган, омонатни адо этган севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар!
Аллоҳ таолонинг фазли билан қабримда менга ёрдам берадиган нарсалар:
• ўқиган фарз намозларим;
• тутган фарз рўзаларим;
• берган закотларим;
• қилган ҳажим;
• нафл ибодатларим;
• махфий садақаларим;
• етимнинг бошини силаганим;
• ота-онамга қилган хизматларим;
• бошқа солиҳ амалларим.
Дунёга қайтиб, бир марта сажда қилиш, бир марта тасбеҳ айтиш орзусида ётган миллиардлаб қабрларда ётганлар бор.
Биродарлар, бугун бизда имконимиз бор, ҳали жонимиз танамизда. Бандалик вазифаларимизни ўз ўрнида, вақтида, ихлос билан адо этайлик! Зулм қилганларимиздан узр сўрайлик, қазо намозларимизни ўқиб, қазо рўзаларимизни тутиб, одамлардан олган қарзларимизни тўлайлик!
Роббимиз барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!🤲🤲🤲
ИННА ЛИЛЛАХИ ВА ИННА ИЛАЙХИ РОЖИУН.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
🌙 МАВЛИДИ ШАРИФ МУБОРАК!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Азиз қадрдоним!
Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиул аввал ойи барчамизга муборак бўлсин!
Муҳаммад алайҳиссаломга кўп салавоту саломлар йўллашни, сийратлари ва одобу ахлоқларини ҳаётимизга татбиқ қилишни насиб айласин.
Ҳақ таоло Қиёматда Ул зотнинг шафоатларига етиштирсин, Жаннатда эса Расулимизга қўшни қилсин.
Ҳурмат ила,
Шайх Нуриддин Холиқназар,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Тавсия
📕 Илм ривожига сабаб бўлган салавот
Ўша маҳзун кунларининг бирида ёнларига бир киши келиб: “Мен сенга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга ўқиладиган бир салавотни ўргатаман, агар сен уни ҳар куни шом билан хуфтон оралиғида ўқисанг, иншааллоҳ, илминг ривож топади”, деб айтади.
батафсил👉 ҳаволада
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
ДУОЛАР
Расулуллоҳ соллаллоҳу алаҳи васаллам айтдилар:
- Эй Али! Масжидга ўнг оёғинг билан кир, чап оёғинг билан чиқ.
Тонг ва шомда (эртаю кеч) Ёсин сурасини ўқи. Ким Ёсин сурасини яширинча ўқиса, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳимоясида бўлади.
Ким хар кеча Ҳашр сурасини ўқиса, дунё ва охират ёмонлигига қарши кифоя қилади.
Ким жума кечаси Бақара сурасини ўқиса, еттинчи қават осмондан ернинг остигача нур туғилади. Ким жума оқшоми Духон ва Мулк сурасини ўқиса, Аллоҳ унинг гуноҳларини мағфират этади ва бу қабр фитнасидан қутулишига кифоя қилади. Ким уйқуга ётишда Каҳф сурасининг охирини ўқиса, бошдан оёқ нурга ғарқ бўлади.
Ким ухлаш олдидан Ториқ сурасини ўқиса, у кимсага осмондаги юлдузлар саноғича савоблар ёзилади.
Ким Мулк сурасини ўқигандан сўнг ушбу дуони айтса, инсонлар ва ҳайвонлардан келиши мумкин бўлган қийинчиликлардан (бало-офатлардан) Аллоҳ уни асрайди: "Аллоҳуммаъсимний бил ислами қоиман, Аллоҳуммаъсимний бил ислами қоидан ва роқидан ва ла тушмит фиййа адувван вала хосида. Аллоҳумма инни аъузу бика мин шарри кулли даббатин анта ахизун бинасийатиҳи ва асъалукал-хайроллазий бийадик".
Бир тилагинг бўлса, "Оятал курси"ни ўқи, ғам ва андуҳларни бартараф этишини сўраб бундай дуо эт: "Йа Ҳаййу йа Қоййум, ла илаҳа илла анта бироҳматика астағийсу фағфирлий ва аслиҳлий шаъний ва фарриж ҳаммий". Шубҳасиз Аллоҳ у ғамларни сендан кетказади, қийинчиликлардан сени халос этади ва ҳожатларингни раво айлайди.
Мабодо сен бир хафагарчилик ёки қийин аҳволга тушиб қолсанг, ушбу дуони ўқи: "Субҳанака роббий, ла илаҳа илла анта, алайка таваккалту анта роббул аршил азийм".
Эй Али! Сен қўрққан кишига дуч келганингда ушбу дуони ўқи: "Аллоҳумма инний адроу бика фий наҳриҳий ва астакфийка ғозабаҳу ва аъузу бика
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g мин шарриҳи".
#Биласизми?
“Ҳасбуналлоҳу ва ниьмал вакил” зикрининг алоҳида хусусиятлари.
- Ушбу дуо дуоларнинг фазл ва мартаба жиҳатидан энг буюкларидан;
- Унда Аллоҳнинг ризоси яширинган;
- Унда банда Аллоҳнинг ҳузурида заиф ва эҳтиёжманд экани, Аллоҳ билан эса барча мавжудотларнинг олдида беҳожат экани мавжуд;
- Унда ишни Аллоҳга топшириш бор;
- Унда Аллоҳнинг Ўзига таваккал қилиш ила Унинг Ўзига суяниш билан зулм, ёмонлик ва қўрқинчни даф қилиш бор;
- Унда Аллоҳ Унга суянган бандаларига Ўзи кифоя қилиши бор;
- Унда дунё ва охират саодати мавжуд;
- Унда енгиллик ва чигалликларнинг кушойиши бор;
- Унда ризқни келтириш бор.
Аллоҳ ҳақ таоло Унга дуо қилиб муножот қиладиган, ишларини Раббисига топширадиган ва фақатгина Унга суянадиган бандасини севади. Шу иши сабабли У бандасидан рози бўлади. Унга раҳмати ва карамини тортиқ қилади. Ҳузурида у бандасини даражасини кўтаради.
Аллоҳ ҳақ таоло тилимиз ва дилимизни зикридан узмасин!
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Ихлос сурасини 200 марта ўқиш гуноҳларни ўчиради
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки кун давомида икки юз маротаба “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни ўқиса, ундан эллик йиллик гуноҳи ўчирилади. Илло қарзи бўлмаса”, дедилар.
Сунани Термизийдан.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
11891. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирор киши ер юзида “Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар валаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ” деб айтса, хатолари денгиз кўпигидек (кўп) бўлса ҳам кечирилади”, дедилар.
Имом Термизий ва Насаий ривоят қилишган.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Бу қўл – очликдан адойи тамом бўлган африкалик болакайнинг қўли...
Нонларни моғорлатиб, ахлатга отадиганлар; “икки кундан бери бир хил овқат едиряпсан”, дея хотинига бақирадиган эркаклар; эри топиб келган ризқни ёқтирмай, бурун жийирадиган хотинлар; олдига қўйилган овқатни емай, инжиқлик қиладиган болалар; ҳашаматли ресторанларда бир коса овқат учун ўн коса овқатнинг пулини тўлайдиган «бадавлат»лар; кўраётган кунига шукр этмай, исён этадиганлар; ўзига берилганидан янаям кўпроғини истайдиганлар шу суратга боқсинлар-да, ўзларининг нақадар нонкўр эканларини англасинлар.
Бу қўл – инсон бўлмоқни унутганларга бир дарс, бир ибратдир...
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g