Шайх Абдуллоҳ Сирожуддин раҳимаҳуллоҳ деди: “Ўнта зое бўлувчи ва манфаат бермайдиган нарсадан эҳтиёт бўл:
1. Амал қилинмайдиган илм.
2. Мухлисларга эргашилмаган ва ихлос бўлмаган амал.
3. Ундан Аллоҳнинг йўлида инфоқ қилинмайдиган мол.
4. Аллоҳ таолонинг тоатидан узилган ва ибодатига қодир бўлмаган жисм.
5. Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам севгисидан бўш бўлган ва Аллоҳ ва Унинг Расулига шавқ, интилишдан холи бўлган қалб.
6. Маҳбуб (Аллоҳ таоло) яхши кўрган нарсаларга киришмайдиган, Унинг амрларига эргашмайдиган ва унда Маҳбубнинг розилиги бўлмаган муҳаббат.
7. Аллоҳ таолога қурбатни ҳосил қилмайдиган, ўтиб кетганга етиб ололмайдиган ва яхшиликни ғанимат била олмайдиган вақт.
8. Фойдаси бўлмаган нарсаларга банд бўлган ўй-фикр.
9. Унинг хизмати сени Аллоҳ таолога сени яқинлаштирмайдиган хизмат, вазифа.
10. Унинг тутқичи Аллоҳнинг қўлида бўлган бандадан қўрқишинг ва умид қилишинг. У Аллоҳ таолонинг қабзида, тутқичи остида асирдир. Негаки у, ўзига зарар ҳам, фойда ҳам, ўлим ҳам, ҳаётга молик бўлмаган бандадир.
“Ҳавла тафсири суратул Ҳужурот” китобидан.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Бир солиҳ кишидан сўралди:
-"Биз билан Аллоҳнинг аршини ўртасида қанча масофа бор?" У зот:
-"Биродарингни ҳаққига сидқу ихлос билан дуои хайр қилишингчалик!" деб жавоб бердилар.
-"Эй Роббим!
Биродаримга тақво либосини кийдир, унинг ғам-ташвишларига ўзинг кифоя қил.
Ўзингни тоатинг билан уни саодатлантир, ўзингни кенг карамингдан уни ризқлантир, барча нохушликлардан уни ҳифзингда сақла.
Ғам-ташвишларини кетказ, мушкилларини осон қил, қалбини саодатли қил, кўнглини хушнуд қил.
Унинг, ота-онасининг ва зурриётларининг гуноҳларини мағфират қил.
Эй жалол ва икром соҳиби бўлган Аллоҳ, дуоларимизни мустажоб айла!
Эй азиз биродар, ушбу дуо сиз учун.
Сиз ҳам, сизга азиз бўлган бошқа бир биродарингиз ҳаққига дуо қилинг.
Аллоҳ таоло бизларни ўзининг рози бўлган ва суйган қуллари қаторида тирилтиришини умид қиламан!
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Дуо
اللَّهمَّ اهدِني فيمن هديت، وعافِني فيمن عافيتَ، وتولَّني فيمن تولَّيتَ، وبارِك لي فيما أعطيتَ، وقني شرَّ ما قضيتَ، إنَّكَ تقضي ولا يقضى عليْكَ، وإنَّهُ لا يذلُّ من واليتَ، ولا يعزُّ من عاديتَ، تبارَكتَ ربَّنا وتعاليتَ
🤲 Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга Витрнинг қунутида айтадиган калималарни ўргатдилар:
«Аллоҳим, мени Ўзинг ҳидоят қилган шахсларинг ичида ҳидоят қилгин,
менга Ўзинг офият берган кишиларинг ичида офият бергин.
Ўзинг қарамоғингга олган кишилар ичида мени ҳам қарамоғингга олгин.
Менга берган нарсаларингни баракали қилгин.
Ўзинг қазо қилган нарсалар ёмонлигидан мени сақлагин.
Албатта, Сен ҳукм қилурсан, Сенга ҳукм қилинмас.
Албатта, Сен дўст тутган шахс хор бўлмас
ва Сен душман бўлган иззатли бўлмас.
Роббим муқаддас ва олий бўлдинг».
«Сунан» эгалари ривоят қилишган.
🔹Насаий: «Ва соллаллоҳу алан набиййи Муҳаммад»ни зиёда қилган».
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Эй Намоз,
Нақадар буюк неъматсан!
Қиём сенда,
Қироат сенда,
Рукуъ сенда,
Ишқ сенда,
Ошиқ сенда,
Вуслат сенда,
Ҳузур сенда..
Эй Роббим!
Бизларга зикрингни, шукрингни ва ибодатингни гўзал суратда адо этишимизда ёрдамчи бўл ва бизни ғофиллардан қилиб қўйма!
Ҳар бир қиёмида, ҳар бир қироатида, ҳар бир рукуъида, ҳар бир саждаси ва жалсаларида алоҳида алоҳида бир завқ-шавқлар ато эт. Токи сенга бўлган ҳайратимиз ва идрокимиз ортиб борсин. Ўқиётган намозларимизни ўз фазлинг ила ишқингга, вуслатингга, ҳузурингга ва ризолигингга васила эт.
Намозни кўзимиз ва кўнглимизни қувончи қил...
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
✅ АШУРО КУНИДА СОДИР БЎЛГАН ВОҚЕАЛАР
– Ашуро кунида Иброҳим алайҳиссалом туғилдилар ҳамда шу кунда (Намруд ёқтирган) оловдан қутқарилганлар;
– Ашуро кунида Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга нажот берди ва шу кунда унинг душмани бўлган Фиръавнни Нил дарёсига ғарқ қилган;
– Ашуро кунида Идрис алайҳиссалом олий маконга кўтарилганлар;
– Аллоҳ таоло Айюб алайҳиссалом Ашуро кунида дарддан фориғ қилган;
– Исо алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилиш воқеаси ҳам Ашуро кунида содир бўлган;
– Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломнинг тавбасини Ашуро кунида қабул қилган;
– Нуҳ алайҳиссаломнинг кемаси ҳам Жудий тоғига айнан шу кунда тўхтаган;
– Яна Сулаймон алайҳиссаломнинг узуги шу кунда ўзиларига қайтарилган;
– Юнус алайҳиссаломнинг балиқнинг қорнидан саломат чиқишлари ҳам Ашуро кунида бўлган;
– Шунингдек, Юсуф алайҳиссаломнинг оталари Яқуб алайҳиссалом бағрига қайтиши, ота-боланинг узоқ йиллик ҳижрондан сўнгги учрашуви ҳам айнан Ашуро кунида рўй берган.
– Бундан ташқари, Жаброил, Мийкоил, Исрофил фаришталар ва аршу курси ҳам Ашуро кунида яратилди. Ашуро кунида осмону ерлар, жаннат ва қалам ҳам шу кунда яратилди.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
#Ҳадис
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кишининг мусулмон биродарини пастга уриши унинг ёмонлигига кифоядир».
📚Муслим ривояти
Шарҳ: Динимизда бир мусулмоннинг обрўйини тўкиш, ўзгалар олдида изза қилиш, мол-мулкига тажовуз қилиш ўз-ўзидан ҳаром бўлади. Аллоҳ наздида бир мусулмоннинг обрўйи Каъбатуллоҳнинг ҳурматидан ҳам улуғ туради.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Каъбага қараб: “Эй Каъба сен муқаддассан, улуғсан, лекин бир мўминнинг ҳурмати сенданда улуғ” деганлар.
Аллоҳ таоло Қуръонда айтади: «Эй иймон келтирганлар! Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва аёллар ҳам бошқа аёлларни (масхара қилмасин), эҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва ўзингизни ўзингиз мазах қилманг, бир-бирингизга лақаб қўйманг. Иймондан кейин фосиқлик исми нақадар ёмон! Ва ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар ўзлари золимлардир» [Ҳужурот 11].
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
#Дуолар
КАСАЛЛИКДА ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР
👉 Ҳадиси шарифда марҳмат қилинади: “Қиёматда номаи аъмолларида истиғфори кўп бўлган кишиларга муждалар бўлсин!” Истиғфор ўлимдан бошқа ҳар дардга даво бўлади, ризқни кўпайтиради. Ажали келган кишининг эса азобсиз ва енгил жон беришига ёрдам беради”.
👉 Ҳадисларда: “Ла ҳавла ва қуввата” дуосини ўқиш тўқсон тўққиз дардга даволиги, уларнинг энг оддийси ғам-қайғу экани айтилган.
👉 “Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил азийм” ни ўқиш асаб касалликларида ва бошқа турли хасталикларда яхши фойда беради.
👉 Фотиҳа, Оятал Курси, ва “Қул...” билан бошланувчи тўрт сура (“Чорқул” – Кофирун, Ихлос, Нос ва Фалақ суралари) 7 мартадан ўқилиб, беморга дам солинса, ҳар турли оғриқлар, сеҳр, суқ-назарларга шифо бўлади, ҳайвон чаққанда ва тишлаганда кор қилади.
👉 “Аъузу би калиматиллоҳит томмати мин шарри кулли шайтонин ва ҳомматин ва мин шарри кулли айнин ломматин” дуосини ҳар кун эрталаб ва кечқурун 3 марта ўқиб ўзига ёки яқинидагиларга дам солса, кўз тегишидан ёки шайтонлар ва ҳайвонлар зараридан ҳимоя бўлади.
👉 Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қиладилар: “Ёмғир сувини йиғиб, унга Фотиҳа, Аятал Курси, Ихлос ва Қул аъузу суралари етмиш мартадан ўқилади. Бу сувдан етти кун ҳар тонг узлуксиз ичган кишининг касалликлари, оғриқлари йўқолади”.
👉 Йўқолган ва ўғирланган нарсани топиш учун ҳар кун “Йа жамиъаннаси ли явмин ла ройба фийҳи инналлоҳа ла йухлифул мийъад ижмаъ байни ва байна ... ” дуосини 25 марта ўқиш керак (Уч нуқта ўрнида йўқолган нарсанинг номи айтилади).
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
💎Таом пишираётганда "Ихлос" сурасини ўқимоқлик, таомни еювчиларни ҳидоят ва ихлосларига васила бўлади.
💎 "Кавсар" сурасини ўқимоқлик эса, таомни лаззатли бўлишига васила бўлади.
💎 "Аттаҳиёту" ни ўқимоқлик, таомни баракотли бўлишига васила бўлади. ИнщаАллаҳ!
💎 Аёлларингизга айтинглар таом пишираётган вақтда таҳоратли ва робитали бўлсинлар.
💎 Бу хилда пишган таомда зулмат бўлмас. Баданга шифо, қалбга даво бўлади! Ибодатга қувват, иймонга нур бўлади...
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Улар хурмо ва арпалик нон еб, бўйра устида ухлар эдилар ва уларга ушбу оят нозил бўлди:
-“Сўнгра ўша кунда, албатта берилган неъматлардан сўраласиз”
(Такасур, 8-оят)
Хўш бизчи, бизнинг аҳволимиз нима бўлади?!
Ҳайитингиз билан!
Ҳофиз ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: “Ҳайит янги кийим кийганга эмас, балки ҳайит тоати-ибодатида зиёдалик бўлгангадир.
Ҳайит маркаблар минган, либослар билан чиройли, кўркам бўлганга эмас, балки ҳайит гуноҳлари мағфират қилинган бандагадир.
Ҳайит тунида бандалар ичидан дўзахдан озод этилган ва мағфират қилинганлар ажратилади.
Ана шундан бирон нарсалик бўлганга ҳақиқий ҳайитдир. Ундай бўлмаган эса узоқ бўлган, (Аллоҳнинг раҳматидан) ҳайдалгандир”, деди.
“Латоифул маъориф”дан.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
ЖУМА ХАДИСЛАРИ.
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким қастдан уч жумани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босади»
Ҳоким ривояти.
(Абу Жаъд Зомрий (р.а).дан).
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким жума куни ғусл қилса, унинг гуноҳ ва хатолари кечирилади. Намозга юра бошласа, ҳар бир қадамига 20та ҳасанот, савоб берилади. Намозни адо этиб қайтаётган пайтида 200 йиллик амаллар савоби билан мукофотланади»
Табароний ривояти
(Имрон ибн Ҳусайн (р.а).дан).
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким жума куни ювса ва ғусл қилса, сўнгра эрта борса, пиёда юриб, (улов) минмаса, имомга яқинроқ ўтирса ва тингласа, беҳуда (ҳаракат) қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йилнинг рўзаси ва Тунги (Таҳажжуд намози)нинг ажри берилур»
Абу Довуд ривояти
(Авс ибн Авс Сақафий (р.а).дан).
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга жума намозининг аввалги соатида кeлса, унинг савоби бир туяни қурбонлик қилгандeк бўлади.....»
Имом Бухорий ривояти
(Абу Хурайра р.а).дан).
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
#Eslatma
Hurmatli SHIFO DUO kanali muxlislari! Xabaringiz bor "Telegram" ijtimoiy tarmog'ining yangilangan versiyasida Telegram kanallari uchun ham "Stories" funksiyasi ishga tushdi. Ushbu funksiyani faollashtirish uchun Siz aziz muxlislarimizdan quyidagi so'rovnomada ishtirok etishi va o'z ovozingiz bilan qo'llab quvvatlashingizni so'rab qolamiz.
Eslatib o'tamiz, ovoz berish uchun telegram akkauntingiz "Premium" holatida bo'lishi talab etiladi. Bizni qo'llab quvvatlaganingizdan minnatdormiz.
/channel/boost/duoyuzikr
#кун_эслатмаси
Жума муборак!
Салавотнинг арабча матни:
أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍاللَّهُمَّ أَنْزِلْهُ الْمَقْعَدَ الْمُقَرَّبَ عِنْدَكَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, у зотни қиёмат куни ҳузурингдаги яқин (муқарраб) мақомга тушир».
Рувайфиъ ибн Собит Ансорий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Ким Муҳаммадга салавот айтганидан кейин: «Аллоҳим, у зотни қиёмат куни ҳузурингдаги яқин (муқарраб) мақомга тушир», деса, (ўша одамга) шафоатим вожиб бўлади».
(Аҳмад, Табароний, Баззор ривоят қилган. Ҳадис санади ҳасан) /channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Яълодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини очиқ майдонда изорсиз чўмилаётганини кўрдилар ва минбарга чиқиб, Аллоҳга ҳамду сано айтганларидан кейин: “Албатта, Аллоҳ азза ва жалла Ҳаёли, Тўсувчи зотдир. У зот ҳаёни ва тўсилишни (сатрни) яхши кўради. Агар бирортангиз ғусл қилса, тўсилиб олсин” дедилар”.
Имом Насаий ривояти.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
11853. Шайтондан паноҳ сўраш, истиъоза дуолари
1. Аъузу биллаҳис самиъул ъалийми минаш шайтонир рожийм – 3 марта ўқилади.
Маъноси: «Эшитгувчи ва билгувчи Аллоҳ номи билан қувилган шайтондан паноҳ сўрайман».
2. Аъузу бикалиматиллаҳит таммати мин шарри маа холақ – 3 марта ўқилади.
Маъноси: “Аллоҳнинг ҳамма калималари билан У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман”.
3. Аъузу бикалиматиллаҳит таммаҳ мин ғозобиҳи ва шарри ъибадиҳи ва мин ҳамазатиш шайатийни ва ан йаҳзуруун -3 марта ўқилади.
Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон ҳозир бўлиб, васваса қилишидан паноҳ тилайман.
4. Аъуузу бикалимаатиллааҳит-тааммати, мин кулли шайтонин ва ҳаамматин, ва мин кулли ъайнин лааммаҳ – 3 марта ўқилади.
Маъноси: «Аллоҳнинг тугал калималари билан ҳар қандай шайтон ва заҳарли ҳашаротдан ҳамда ҳар бир ёмон кўздан паноҳ сўрайман»
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Умумий вирд
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан тонгда ва кечда ўқишга тарғиб этилган кўплаб зикрлар ворид бўлган. Қуйидаги эса "Умумий вирд" номи билан машҳур. Улар қуйидагилар:
-Фотиҳа сурасини 3 марта ўқиш,
-Ихлос сурасини 3 марта,
-Муъаввизатайн (Фалақ, Нас суралари)ни 3 марта
- Оятал курсийни 3 марта ўқишдан иборат.
Яна “Ла илаҳа иллаллоҳ” 100 марта.
Зикрлардан: “Астағфируллоҳ” 100 марта,
“Соллаллоҳу ъала саййидинаа Муҳаммад” 100 марта.
Буларнинг лафзларида айрим ихтилофлар бор, кейин батафсил баён этилади.
Доктор Салоҳ Абул Ҳаж.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қарз икки хил бўлади. Ким адо қилиш нияти билан қарз олган ҳолда (қарзини адо қилмай) ўлса, мен унинг валийсиман. Ким адо қилмаслик нияти билан қарз олган ҳолида (қарзини адо қилмай) ўлиб қолса, динор ва дирҳам бўлмаган Кунда унинг яхшиликларидан олинади”, дедилар.
Табаронийнинг «Мўъжам ал-Кабир»даги ривояти.
Изоҳ: Қарз олганда узишни ният қилган киши, қарзини тўламасдан вафот топса, Қиёмат куни Расулуллоҳ с.а.в. қарздорга ёрдамчи бўлар эканлар. Қарз олган одам қарзини узишни ният қилмай вафот топган бўлса, Қиёмат куни ҳақдорга қарздорни яхшиликлари олиб берилар экан. Валлоҳу аълам.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
🌙 ҲИЖРИЙ ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
📆 2024 йилнинг 7 июль куни – янги 1446 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади.
🤲 Аллоҳ таоло бошланган ушбу янги йилни Ислом уммати учун хайрли ва баракали қилсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом айласин.
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Бақара сурасининг ажойиботларидан
1. Ундан ўқилган ҳар бир ҳарфга савоб берилади. (ҳадисга ишора).
2. Қиёмат куни у соҳибининг фойдасига ҳужжат бўлиб келади. (ҳадисга ишора)
3. Уни ушлаш барака, ташлаб қўйиш ҳасратдир. У сурада сеҳргарларнинг зиёнидан ҳимоя бордир.
4. Кимки уни уйида ўқиса, шайтон уч кун давомида у ерга кира олмайди. Шайтон Бақара сураси ўқиладиган уйдан қочади. (ҳадисга ишора)
5. Унда Аллоҳнинг Китобидаги энг улуғ оят – “оятал курсий” бор. Кимки уни ҳар намоздан сўнг ўқиса, жаннатга киришидан фақат ўлим тўсиб туради холос. Кимки ўрнига ётишдан аввал ўқиса, унга Аллоҳ тарафидан бир сақловчи фаришта тайин қилинади ва тонг отгунча қадар шайтон унга яқинлаша олмайди. (ҳадисга ишора)
6. Кимки кечаси унинг охирги икки ояти (“аманар росулу”)ни тиловат қилса, унга кифоя қилади. (ҳадисга ишора)
Изоҳ: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Жаброил Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида ўтирган эди. Юқоридан ғичирлаган овоз эшитилди. Жаброил осмонга қаради-да: «Мана бу осмоннинг эшикларидан бири ҳеч очилмаган эди, бугун очилди. Ундан бир фаришта тушди. Бу фаришта бугундан бошқа ҳеч қаерга тушмаган эди». У салом берди ва: «“Суюнчи! Сендан аввалги Набийларга берилмаган икки нур Сенга берилди, Фотиҳа сураси ва Бақара сурасининг охири. Улар дан ўқиган ҳар бир ҳарфингга (савоб ва жавоб) берилади”, деди». Имом Муслим ривояти.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Бақара сурасининг охиридаги икки оятни бир кечада ўқиса, кифоя қилади», дедилар.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Пайғамбарларнинг Қуръонда келган дуоларидан
1. Одам алайҳиссаломнинг дуоси: “Роббана золамна анфусана ва иллам тағфирлана ва тарҳамна ланакунанна минал хосирийн”. (Роббимиз, бизлар ўз жонимизга жабр-зулм қилдик. Агар бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, шубҳасиз, зиён кўргувчилардан бўлиб қоламиз)
2. Нуҳ алайҳиссаломнинг дуоси: “Роббиғфирлий вали валидаййя, ва лиман дахала байтия мўъминан, валил мўъминийна вал мўъминаат”.
3. Айюб алайҳиссаломнинг дуоси: “Робби, инний массанияз зурру, ва анта арҳамур роҳимийн” (Роббим), мени бало ушлади, Сен эса раҳм-шафқат қилувчиларнинг раҳмлироғисан).
4. Шуъайб алайҳиссаломнинг дуоси:
“Роббанафтаҳ байнана ва байна қовмина бил ҳаққи ва анта хойрул фатиҳин”. (Роббимиз! Биз билан қавмимиз ўртасини ҳақ ила очгин. Сен очувчиларнинг яхшисидирсан)
5. Иброҳим алайҳиссаломнинг дуоси: “Роббижъалний муқиймас солати, ва мин зурриятий, иннака тақоббал дуъаа”, (“Роббим, мени мағфират қилгин, менинг ота-онамни ҳам ва уйимга мўмин бўлиб кирганларни ва мўминлару мўминаларни ҳам”).
6. Юсуф алайҳиссаломнинг дуоси: “Анта валиййи фид дуня вал ахироҳ, таваффаний муслиман ва алҳиқний биссолиҳийн”. “Сен дунёю охиратда менинг валиййимсан. Мени мусулмон ҳолимда вафот эттиргин ва солиҳларга қўшгин».
7. Мусо алайҳиссаломнинг дуоси: “Роббишроҳ лий содрий, ва ясссир лий амрий, ваҳлул ъуқдатан мин лисааний”, (Роббим, менинг кўксимни кенг қил. Менинг ишимни осон қил. Тилимдаги тугунни ечгин).
8. Юнус алайҳиссаломнинг дуоси: “Ла илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназзолимийн”. (Сендан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳим, Сени нуқсонлардан поклаб тасбеҳ айтаман, мен ўз жонимга кўп жабр қилдим).
9. Муҳаммад алайҳиссаломнинг дуоси: “Роббана! Аатинаа фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазабан-наар”, («Роббимиз! Бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик бергин ва бизни дўзах азобидан сақлагин»).
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Мусибат текан кишига укиладигон дуо
Муслим ривояти.
Асарларда келади: “Аллоҳдан афв, офият ва муъофатни сўранглар”.
Ибн Қоййим раҳимуллоҳ айтадилар: “Ушбу сўров ўтган ишга афвни, айни ҳолатда офиятни ва келажакдаги муофатни яъни, давомий офият ва унинг бардавомлигини ўз ичига олади”.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Bolalaringiz uxlayotganlarida qodir bo‘lganingizcha ularga dam soling. Yodlagan duo va zikrlardan o‘qib, Fotiha va mu’avvizataynlarni pichirlab o‘qib, ularning boshlarini, jismlarini silang. Shaytonlar, toki qo‘llarida telefonlar bor ekan, ularning boshlaridadir. Ko‘chalarda yurganlarida atroflaridadir. Ularning ko‘plarining jismlari hasadchi va yomon ko‘zi borlarning sababidan teshilay deydi. Ba’zi bechora farzandlarimiz bir umr otaning ruqyasisiz va onaning unga panoh tilab o‘qiydigan duolarisiz yashab o‘tishadi. Keyin esa (o‘sha ota-onalar) farzandning holi yomonligi va og‘ir dardlarga mubtalo ekanidan shikoyat qilishadi.
Uylaringizni Baqara surasining tilovati bilan to‘ldiring, zikru duolar bilan qo‘rg‘on qiling, farzandlaringizni unga odatlantiring. Shunda baraka kamaymaydi, er va xotin o‘rtasida kelshimovchiliklar ko‘paymaydi. Shaytonlar oila a’zolarining aqllari va qalblariga hujum qilolmaydi. Magaram bu yaxshilikni (ya’ni duo va zikrlarga e’tiborsiz bo‘lib) zoe qilsalargina shunday bo‘ladi.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
#arafa
АРАФА КУНИНИНГ ДУОСИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дуонинг энг яхшиси арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги Пайғамбарлар айтган сўзнинг энг яхшиси "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр" деб айтишдир", деганлар.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Раббим Одам алайҳиссаломни яратмасидан аввал илми азали ила билар эди гуноҳ қилишини. Шунинг учун ундан аввал тавба эшикларини яратди. Бандаси тавба қилади, яна гуноҳга қайтади, яна тавба қилади... То Қиёматга қадар бу давом этади.
Муборак ойда, фазилатли кунларда кўп-кўп истиғфор айтмоқ, салавотларда бўлмоқ нақадар гўзал!
Алҳамдулиллаҳ шу кунларга етказганига...
«Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин-ин-Набиййил малийҳи, соҳибил мақомил ъала вал-лисанил фасийҳ».
Маъноси: Аллоҳим! Энг юксак мақом, фасоҳатли тил соҳиби бўлмиш малоҳатли - кўркам юзли саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга салоту салом ёғдир!
Астағфируллоҳил аъзийм ва атуби илайҳ
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Илмлар фақат китоблардагина эмас.
Китобларда ҳам учрамайдиган илмлар бор.
Улардан бирини фақат фақирликдан таълим олиш мумкин.
Улардан бирини фақат бало-мусибатлар ичра таълим олиш мумкин.
Улардан бирини фақат касалликда, хаста бўлибгина таълим олиш, ўрганиш мумкин.
Улардан айримларини эса фақатгина ғаму ташвишлар ва мушкулотлардан ўрганилади.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
#Жума_айёмингиз_муборак!
Ҳадиси шарифда марҳамат қилинади: “Жума куни келгани учун қувонадиган мўминга қиёматгача ҳар куни шу қадар мўл савоб бериладики, ададини фақат Аллоҳ таоло билади”.
Жума кунининг суннат ва одоблари бор:
✅ Тирноқларни олиш;
✅ Намоздан кейин Фотиҳа, Кофирун, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини 7 марта ўқиш;
✅ Дуо қабул бўладиган пайтни умидворлик билан қидириш;
✅ Кўп салавот айтиш;
✅ Каҳф сурасини ўқиш;
✅ Озми-кўпми садақа бериш;
✅ Ота-она, солиҳлар, улуғлар қабрини зиёрат қилиш;
✅ Оила аҳлига ширинликлар тарқатиш;
✅ Қазоси бўлмаганларнинг нафл намоз ўқиши;
✅ Асрдан кейин жойнамоз устида қодир бўлганича “Ё Аллоҳ, ё Раҳмон, ё Раҳим, ё Қавий, ё Қодир”, деб ортидан дуо қилиш.