Xojiakbar qori hammani yigʼlatti
https://youtube.com/shorts/493cKhtrSic?si=RiJSG-WPLaG1j6-Z
Саҳобалар (Аллоҳ уларнинг барчаларидан рози бўлсин) Қуръон китоби оз бўлганидан оятларни туя ва қўйларнинг елка, курак суякларига ёзиб, Қуръонни ёд олишар ва кўп тиловатга машғул бўлишар эди...
Бугунги кунда мусулмонлар орасида умри давомида Қуръонни бир марта бўлса ҳам тўлиқ ўқиб, хатм қилмаганлар топилади. Хатто баъзилар бирон марта хатм қилмасдан вафот топиб кетишган.
Аллоҳ сизу бизни ва омма мусулмонларни бу каби нохушликдан омонда қилишини сўраймиз.
/channel/duoyuzikr
Assalomu alaykum va Rohmatullohi va barokatuh
Aziz kanalimiz muhlislari ilojimiz yetkunicha bu bolaga yordam qilaylik ota onasi juda moddiy tamondan qiynalyapti
Ishonmasangizlar telfon raqami bor telfon qilib surashlaringiz mumkin
#duo
Ma’nosi: Allohim meni quvvatli hifz, tez fahm, sof zehn bilan rizqlantir! Allohim, menga to'g'ri javobda ilhom ber va meni din-u dunyo va oxiratda oliy martabalarga yetkaz! Meni hifz qil va isloh et va men bilan ummatni isloh qil!
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
11636. Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келди, ва: “Менга бир дуо ўргатинг, шояд Аллоҳ у ила менга наф етказса”, деди.
У зот: “Аллоҳумма лакал ҳамду куллуҳу ва илайка яржиъул амру куллуҳ”, дейсан, дедилар.
Маъноси: “Эй Аллоҳ, барча ҳамд Сенга бўлсин. Барча ишлар (қиёмат куни) Сенга қайтади”.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
“Сизларни оловга нима киритди?» (деб). Улар дерлар: «Намоз ўқийдиганлардан бўлмаган эдик”, Муддассир сураси, 42- 43 - оятлар.
Намоз ўқи, токи сенга (жаноза) намози ўқимасларидан олдин... Эй жаннатга интилганлар, бомдод намози фейсбук (ва бошқа турли-туман ижтимоий тармоқларда беҳуда ўтиришдан) яхшироқдир.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Тадаббур
📖 Аллоҳ таоло айтади: «Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ҳадя этгин. Албатта, Сен Ўзинг кўплаб ҳадя этувчисан", Оли Имрон сураси, 8 – оят.
🔻Аллоҳ таоло илмда мустаҳкам бўлганлар ҳақида хабар беради, улар: “Роббимиз биздан жаҳолат ва ўжарлик содир бўлиб, қалбларимизни ҳақдан оғдириб қўймагин. Бизни ўзлари ҳидоятланган ва бошқаларни ҳидоятга бошловчилардан қилгин. Бизни ушбу ҳидоят (ҳақ йўл)да собит этгин ва (динингдан) ортга кетганларни мубтало этган нарсангдан бизни офиятда асра”, дея дуо қиларлар. (Саъдий тафсиридан).
🔻Илм ва ҳидоятга қай даражага етишган бўлманг, Аллоҳ таолодан сабот сўранг. Ҳатто Ўзининг маъсум расули ҳақида шундай деган: “Агар сени собит қилмаганимизда, батаҳқиқ, уларга бир оз бўлса-да, мойил бўлишингга оз қолар эди”, Исро сураси, 74-оят.
У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари: “Аллоҳумма я муқаллибал қулууби, саббит қолбий ъала дийника!”, эди. (Маъноси: Эй қалбларни ўзгартирувчи Аллоҳим, қалбимни динингда собит қилгин!)
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
ЁЛҒИЗ КЎРИНГ ва ЙИҒЛАНГ😓
Шунчалик бўлиб қолдик азизлар, бу хақиқат. Юзимизга тарсаки тушса ҳам кўзимиз очилмай, яна-яна дея дунёга ғарқ бўлаётган ношукрлармиз. Бало келишидан қўрқиб, жазо келишидан қўрқиб айтдим буларни.☝🏻
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Har tong yer yuziga tushib, duo qiluvchi ikki farishta duosi...
Shayx Alijon qori rasmiy
sahifalari👇
/channel/+nhamv-UPHu0xNzRi
Аллоҳ таолонинг бандасига муҳаббати аломатларидан
🔹Суннатга эргашиш;
🔹Бало мусибатлар билан синалиш;
🔹Аллоҳ учун зиёрат қилиш, олди берди қилиш ва насиҳат қилиш;
🔹 Нафл ибодатларни кўпайтириш;
🔹Ёлғиз Аллоҳдан қўрқиш;
🔹Кофирларга иззатли, қатиққўл бўлиш;
🔹Мўминларга ҳокисор (тавозуъли) бўлиш.
▪️Изоҳ: "Айт: «Агар Аллоҳни севсангиз, бас, менга эргашинг, Аллоҳ сизни севадир ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир». Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир", Оли Имрон сураси, 31 - оят.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Дуо ибодатдир.
📖 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларидан
“Аллоҳумма инний ас-алукал жанната ва маа қорроба илайҳаа мин қовлин ав амал. Ва аъуузу бика минан наари ва маа қорроба илайҳаа мин қовлин ав амал. Ва ас- алука кулла қозоин қозойтаҳу лий хойро”. Уммул мўминийн Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилган. Ибн Можа ривояти.
Маъноси: "Аллоҳим! Сендан жаннат ва унинг неъматларини ҳамда унга яқин қилувчи сўз ва амални сўрайман. Дўзахдан ва дўзахга яқин қилувчи сўз ва амалдан паноҳ сўрайман. Менга битган барча тақдир қазоингни менга хайрли этишингни сўрайман».
🔹Шарҳ: “Аллоҳим, мен Сендан жаннатни сўрайман”: яъни, “унга киришни, ва унга киришга сабаб бўладиган амалларни қилишга қувватни, қудратни сўрайман”. Жаннатга киришни ва жаҳаннамдан узоқ бўлишни сўраш ҳар бир мусулмон матлаби ва ишларининг бош ғояси бўлиши лозим.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
#zikr
Аллоҳим, неъматларинг ва офиятда бардавом қил
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Тонг отганида:
اللهُمَّ إِنِّي أَصْبَحْتُ مِنْكَ فِي نِعْمَةٍ وَعَافِيَةٍ وَسِتْرٍ فَأتِمَّ نِعْمَتَكَ عَلَيَّ وَعَافِيَتَكَ وَسَتْرَكَ فِي الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ
"Аллоҳумма инний асбаҳту минка фий ниъматин ва ъафиятин ва ситрин фаатимма ниъматика ъалайя ва ъафиятака ва сатрока фиддуня вал ахироҳ", деб уч марта ва кечқурун уч марта айтган кишига Аллоҳ шу дуода келганидек, ҳаммасини мукаммал қилиб беради", дедилар (Ибн Сунний ривояти).
Маъноси: Аллоҳим, Сенинг неъматингда, офиятингда, айблар ёпилган ҳолда тонг оттирдим. Мени дунёю охиратда неъматда, офиятда, айблар ёпилган ҳолатда бўлишимни мукаммал қил.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
#Илтижо
Ё Аллоҳ!
Ишларинг бунчалар ажиб!
Сендан қўрқиш одамга хотиржамлик беради, аммо Сендан бошқадан хавф кишини изтиробга солади.
Сендан умидворлик инсонни азиз қилади, бошқадан тамаъ хорлик келтиради.
Сендан сўраш бандани Сенга яқинлаштиради, бошқадан сўраш ўртада узоқликка сабаб бўлади.
Сенга илтижодан қалблар зерикмайди, аммо бошқадан бир нарсани иккинчи бор сўраш қанчалар оғир!
Сендан паноҳ сўраш иззат, бошқанинг паноҳи мазаллат.
Сенга ёлвориш руҳга роҳат, бошқага ялиниш жонга азоб!
Сени севиш ақлни пешласа, бошқанинг севгиси инсонни мажнун қилади.
Сен учун яшаш кишини барча нарсадан беҳожат этади, Сенсиз яшаш одамни барча нарсага муҳтож қилади.
Ё Раб, Ўзингдан бегона қилма!
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Allohumma ya Quddus
Allohumma ya Quddus
🟢Allohning go’zal ism sifatlaridan biri bo’lgan Ya Quddus ismi, insonlarning kuchi yetmaydigan, doktorlarning tashxis ham qo’yolmaydigan, davolay olmaydigan hastaliklarini, yaratilganlarning qo’lidan kelmaydigan ishlarni Allohdan ijobatini so’rash uchun 1️⃣7️⃣0️⃣ marta zikr qiling.
➡️Allohumma ya Quddus
Yoki
➡️Ya Quddus jalla jalalihu
Deb ayting
🟢Qilinadigan duolaringizdan eng qiyin narsalarni so’rang.
Unutmang, siz olamlarning Robbisidan Quddus ismi bilan so’rayapsiz va bu har narsaga kuchi yetadigan Zot uchun juda ham oson
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
🌙 Қачонки Расулуллоҳ ухлашга ётмоқчи бўлсалар...
Уммул мўминин Ҳафса розияллоҳу анҳо айтадилар: “Қачонки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ухлашга ётмоқчи бўлсалар ўнг қўлларини ёноқлари остига қўярдилар. Сўнгра: “Аллоҳумма қиний ъазабака явма табъасу ъибадак”
اللَّهُمَّ قِنِي عَذَابَكَ يَوْمَ تَبْعَثُ عِبَادَكَ
“Аллоҳим, мени, бандаларингни жамлайдиган кунда азобингдан сақла”, дердилар" (Имом Можа ривояти).
Alloh sizga Qurʼon oʻqishni nasib qilgani qanday katta neʼmat ekanini bilasizmi?
Ovozingizni xirillashiga qaramay,
soʻzlarni uzib nafas olishingizga qaramay,
oyatlarni buzib xato qilishingizga qaramay,
maʼnolarini tushunmay amal qilmasligingizga qaramay, xarflarni bir biridan ajratolmay, eslab qolishda sust boʻlishingizga qaramay,
Alloh sizga kalomini uqishini nasib qildi.
Farishtalar milliardlab ovozlar orasidan sizni ovozingizni eslab qolib, ixfo yoki qalqala qilishingizni xayajon bilan tinglab oʻtirishlarini bilasizmi?
Oyatlar orasida toʻxtab, olgan chuqur nafasingiz uchun xam qanday mukofotlar olishingizni bilasizmi?
Allox taolo kalomini oʻqishingiz uchun millionlab odamlar orasidan, aynan sizni tanlab olib, bu baxtni sizga nasib qilgani, nimani anglatishini bilasizmi?
U sizni jannat yuliga boshlayapti! Xa, aynan sizni tanlab olgan va aynan sizga bu neʼmatni ato etgan.
Shunday ekan, bu yulda hech qachon taslim boʻlmang! Orqaga chekinmang!
Bilingki, bunday baxt xammaga ham nasib etmagan.
SIZ TANLANGANLAR ICHIDA TANLANGANISIZ!
✍ Muhammad Solih
/channel/+2C6N0klg_bExMWNi
🤲Men Ziyodullayeva Anorxol Jizzax viloyati, Mirzachol tumanidanman.
Og'lim Mansurov Umar 2020 yilda tugilgan. hozirda talassemiya beta irsi animaya tashxisi blan davolanib kelamiz.
Toshkent Respublikaniski gematalogyada har oy qon olamiz. Turkiya davlatida ilik ko'chirish operatsiyasini qilish kerak.
85.000$dollar sorashmoqda.
Shunga Qoldan kelgancha exshon qilishlarizni iltimos qilaman aziz yurtdoshlarim
Uz kart 8600 0609 5671 5586
Viza kart 4073 4200 6095 7945
Ziyodullayeva Anorxol Onasi
+998333059195 telefon raqamim
Raxmat! Xammalarizdan Ollohni ozi rozi bolsin🤲🤲
📨Барча малумот ва Умаржонни холатини кузатиб бориш учун: /channel/umarjon202011
“Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур”, Талоқ сураси, 2-оят.
🔹Изоҳ: Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ояти кариманинг “чиқиш йўли” қисмини “дунё ва охиратдаги ҳар турли ташвишлардан уни қутқаради”, деб тафсир қилганлар.
🔹Али ибн Солиҳга кўра, “чиқиш йўли” Аллоҳ таолонинг ўша бандага ризқ бериш билан уни хушнуд этишидир.
🔹Калбий оятни бундай тафсир қилади: “Ким мусибат пайтида сабр қилиб, Аллоҳдан қўрқса, Парвардигор унга дўзах оташидан жаннат сари бир чиқиш йўли кўрсатади”.
🔹Абул Олия оятни: “Турли машаққат ва ташвишлардан чиқиш йўли”, дея шарҳлаган бўлса,
🔹Рабиъ ибн Ҳайсам: “Одамни сиқадиган ҳамма нарсадан унга чиқиш йўли кўрсатади”, шаклида тафсир қилган.
🔹Ҳусайн ибн Фазлга кўра, оят тафсири бундай: “Ким фарзларни адо этиш борасида Аллоҳдан қўрқса, Аллоҳ унга жазоланишдан қутулиш йўли кўрсатади”.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Hazrat Abdulloh ibn Muborakdan rivoyat qilinadiki: U kishi hajdan qaytyotganida bir ayolni uchratadi. U ayol, Hazratning har bir savollariga Qur'on oyatlari bilan javob qaytaradi. Buning sababini o'g'illaridan sơ'raydilar. O'g'illari: "Bu bizning onamizdir, Qur'onning hofizasi, hadisning olimasidir. Uning dilida qiyomat kunida har aytgan so'zimga, Allohga qanday javob beraman, degan Allohdan qo'rqinch o'rnashib olgandir. Shuning uchun, 20 yildan beri Qur'on oyatlaridan boshqa birorta lafz uning tilidan chiqqan emas",- deb javob beradilar.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
ʼ
Аллоҳнинг меҳрибонлиги
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ким бир яхшиликни кўнгилга тугса-ю, уни қилмаса, Аллоҳ буни Ўз ҳузурида унга тўлиқ бир яхшилик деб ёзади. Агар шуни кўнгилга тугиб, кейин уни қилса, Аллоҳ буни Ўз ҳузурида унга ўнта яхшиликдан етти юз бараваргача қилиб, ундан ҳам бир неча баравар кўп қилиб ёзади. Ким бир ёмонликни кўнгилга тугса-ю, уни қилмаса, Аллоҳ буни Ўз ҳузурида унга тўлиқ бир яхшилик деб ёзади. Агар шуни кўнгилга тугиб, кейин уни қилса, Аллоҳ буни унга биргина ёмонлик деб ёзади" (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Авлиёлардан бири айтади: “Илм толибларидан бири унга очилиш, илмдаги файзу-футуҳ кечикаётганидан шикоят қилди. Унга деди: “Агар мутолаа ва ўқишда (бу нарсага эришишни) истасанг: “Аллоҳумма, я ман мақолийдул умуури куллиҳаа биядиҳи, ва илайҳи яржиъул амру куллуҳу, я Фаттаҳу, я Ъалийм, ифтаҳ ъалаййа фатҳан қорийбан я Фаттаҳу, я Ъалийму, я Фаттаҳу, я Ъалийму”, дея дуо қилгин. Бунда файзу-футуҳ бўлиши тажрибада кўрилган”, деди.
Ҳар бир олим ва мутааллимга қироатга киришишдан олдин ушбу дуога эътибор, эътимод қилиши яхшидир, лозимдир.
🔹(Маъноси: “Эй барча ишларнинг жилови қўлида бўлган Аллоҳим, барча ишлар Унга қайтади. Эй Фаттоҳ, эй Ъалийм, менга яқин ғалаба, фатҳ муваффақиятни очгин, насиб этгин! Эй Фаттоҳ, эй Ъалийм бўлган Зот! Эй Фаттоҳ, эй Ъалийм бўлган Зот!)
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Қуръонни кўп ўқиш асносида, уни ўқиш осон бўлиб бориш мисоли.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
#duo
وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُؤْمِنِينَ
1. "Ва мўмин қавмларнинг кўнгилларига шифо беради" (Тавба, 14).
يَا أَيُّهَا النَّاسُ قَدْ جَاءَتْكُمْ مَوْعِظَةٌ مِنْ رَبِّكُمْ وَشِفَاءٌ لِمَا فِي الصُّدُورِ وَهُدًى وَرَحْمَةٌ لِلْمُؤْمِنِينَ
2. "Эй одамлар! Сизга ўз Роббингиздан мавъиза, кўксингиздаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди" (Юнус, 57).
يَخْرُجُ مِنْ بُطُونِهَا شَرَابٌ مُخْتَلِفٌ أَلْوَانُهُ فِيهِ شِفَاءٌ لِلنَّاسِ إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآَيَةً لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ
3. "Уларнинг (асалариларнинг) қоринларидан одамлар учун шифо бўлган турли рангдаги шарбат (асал) чиқур" (Наҳл, 69).
وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآَنِ مَا هُوَ شِفَاءٌ وَرَحْمَةٌ لِلْمُؤْمِنِينَ
4. "Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз" (Исро, 82).
وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ
5. "Бемор бўлганимда менга шифо берадиган ҳам Унинг Ўзи" (Шуаро, 80).
هُوَ لِلَّذِينَ آَمَنُوا هُدًى وَشِفَاءٌ
6. "У, иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифодир" (Фуссилат, 44).
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
📌 Фарзанд ҳаққига эртаю-кеч қилишингиз зарур бўлган дуо:
💎_ اللهم اغفر ذنبه،
💎 وطهر قلبه،
💎 وحصن فرجه
🌸Аллоҳумма тоҳҳир қолбаҳу
🥀вағфир занбаҳу
🌸ва ҳассин фаржаҳу
💎Аллоҳим, унинг қалбини покла
💎 гуноҳини кечир
💎ва иффатини сақла.
Билингки, сиз фарзандингизни на қалбини поклашга,
на гуноҳини кечиришга
ва на иффатини сақлашга қодир эмассиз.
Демак, сиз ҳар онда Аллоҳга муҳтожсиз.
Мана шу энг гўзал ва энг тўғри муҳтожликдир,
Бу муҳтожлик сизни азизликка кўтаради.
Ўзидан ўзгага муҳтож қилмасин,
Сизни ҳам, зурриётларингизни ҳам, жамики мўъмин-мўъминаларни Аллоҳ қалбларини поклаб, гуноҳларини кечириб, иффатини сақлаб берсин.
Аллоҳ сизни кўриб турганда Унга гуноҳ иш қилишдан ҳаё қилинг,
Аллоҳнинг кўзи ухламас ва мудроқ олмас,
لا تأخذه سنة ولا نوم
У ЗОТ адашмас ва унутмасдир
لا يَضِلُّ رَبِّي وَلَا يَنسَى
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
اللَّهُمَّ أَحْسَنْتَ خَلْقِي، فَأَحْسِنْ خُلُقِي
Аллоҳим, яратилишимни чиройли қилдинг, хулқимни ҳам чиройли қилгин!
Пайшанбадан жумага ўтар кечаси «Духон» сурасини қироат қилиш
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Ҳаа мийм Духон»ни кечаси қироат қилса, тонг отгунча унга етмиш минг фаришта истиғфор айтиб чиқади», дедилар». Термизий ва Насоий ривоят қилишган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда «Духон»ни кечаси қироат қилса» деганда қандай кеча экани айтилмаган. Қайси кечаси эканини келгуси ҳадиси шарифдан билиб оламиз.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Ҳаа мийм Духон»ни жума кечаси қироат қилса, уни мағфират қилинади», дедилар». Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Ана энди аниқ маълум бўлди. «Духон» ни жума кечаси қироат қилса, уни мағфират қилинар экан. Ўша мағфират қилинадиган гуноҳлар сағира – кичик гуноҳлар эканини уламоларимиз алоҳида таъкидлаганлар.
📚 «Ҳадис ва ҳаёт» 30-жуз, «Қуръон фазилатлари» китобидан
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g