duoyuzikr | Неотсортированное

Telegram-канал duoyuzikr - SHIFO DUOLAR

597

Дуо инсонни аллоҳга яқинлаштирадиган энг ишончли воситалардан бири.Шунинг учун Инсон бемор булганида шифо дуоларни ихлос билан уқиса.Аллоҳим бандасига шифосини беради.

Подписаться на канал

SHIFO DUOLAR

MAHMUDJON QORI

/channel/+nhamv-UPHu0xNzRi

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Сенга етарманми, яна Рамазон?!

Келишинг байрамдир, кетишинг ҳижрон,
Гуноҳга каффорат, эй қалбда иймон!
Сенга етарманми яна, билмадим,
Ойларнинг султони, хайр, Рамазон!

Яна бир ой – Рамазон ойи, имконият ойи, барокат, мағфират ва дўзахдан нажот ойи ортда қолди. Кимдир уни муносиб шаклда қадрига етиб фойдаланиб қолди, кимдир эса қандай катта имкониятни қўлдан бой берганини тушунмай ҳам қолди.

Ё Роббим! Ҳолимизга раҳм қил! Сен раҳм қилмасанг, кимга юзланамиз, қаердан нажот топамиз?! Зотан, энг меҳрибон, раҳм-шафқатли Зот Ўзингсан!

Ё Роббим, раҳматинг ва марҳаматинг билан бизни Рамазонга етказдинг! Ундан жаннатни қўлга киритиб, қалбларимизни ислоҳ қилиб, Ўзинг рози бўладиган шаклда чиқишимизни насиб эт!

Ё Роббим, ҳолимизга раҳм қил! Билиб-билмай қанчадан-қанча гуноҳу маъсиятларга қўл урдик, бизни мағфират айла! Ҳолимизга Ўзинг раҳм қилмасанг, батаҳқиқ, залолатда қоламиз!

Муҳаммад Солиҳ

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Нақадар яхшийди Рамазон...

Аслида рамазондан айрилишнинг ҳақиқий оғриғини, эртага, шайтонлар билан курашаётганда ҳис қиламиз.

Тунлари хуфтонга имом кичикроқ сураларни ўқиганда, Қуръонга тўймай қолганда ҳис қиламиз.

Тақвони ҳосил қилишдаги қийинчиликларда, бомдодга бир соат олдин уйғонолмаганимизда ҳис қиламиз.

Шу ойда ҳосил қилган тақволаримизни кейинги рамазонгача давомли қилгин...


/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Тўрт нарсани айтган тўрт нарсадан омонда бўлади
1. Кимки: “Машааллоҳу лаа қуввата илла биллаҳ”, деса, кўз тегишидан омондан бўлади. Чунки Аллоҳ таоло: “...ажаб эмаски, Роббим менга сенинг боғингдан яхшироғини берса” деган. Каҳф сураси, 40-оят.
2. Кимки: “Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл”, деса, шайтоннинг макридан омонда бўлади. Чунки Аллоҳ таоло: “Бас, Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила ўзларига ёмонлик етмасдан қайтдилар ва Аллоҳнинг розилигини изладилар”, дейди. Оли Имрон сураси, 147-оят.
3. Кимки: “Уфаввизу амрий илаллоҳ”, деса, инсонларнинг макридан омонда бўлади. Чунки Аллоҳ таоло: “Бас, Аллоҳ уни макрларининг ёмонликларидан сақлади”, деган. Ғофир сураси, 45-оят.
4. Кимки: “Лаа илаҳа илла  анта субҳанака, инний кунту миназ золимийн”, деса, ғам-қайғудан омонда бўлади. Чунки Аллоҳ таоло: “Бас, унга ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз”, деди. Анбиё сураси, 48-оят.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

🧡🧡🧡🧡🧡🧡

✅Қадр кечаси ўқиладиган дуолар

💠Астағфируллоҳ 100та.

💠Астағфируллоха ва атувбу илайх 100та.

💠Роббиғфирлий Валивалидайя 100та.

💠Лаа илааха илла анта субхаанака инни кунту миназзолимийн 100та.

💠Субхааналлоҳ.
Валхамдулиллаҳ.
Ва лаа илаҳа. иллаллоҳу. Валлохуакбар 100та.

💠Лаа илааҳа иллаллох 100та.

💠Лаа хавла валаа қуввата илла биллах 100та.

💠Лаа тахзан инналлоха маъанаа 100та.

💠Аллоҳумма солли ъалаа Мухаммадив-ва ъалаа али Мухаммад 11та.

💠Субхааналлоҳи
  ва бихамдиҳи адада холқиҳи ва ридо нафсиҳи ва зийната ъаршиҳи ва мидада калимаатиҳи 3та.

💠Субханаллоҳи ва бихамдиҳи, Субхааналлоҳил Азийм 100та.

💠Лаа илааҳа иллаллаҳу вахдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува ъала кулли шай-ин қодиир 100та.

💠Хасбиналлох ваниъмал вакийл 100та.

💠Яя муқоллибал қулууб саббит қолби ъалаа дийник 3та.

💠Аллохумма иннака ъафуввун кариймун тухииббул ъафва фаъфу ъаннии 100та.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ، وبِحَمْدِكَ، أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ، أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوْبُ إِلَيْكَ
Парвардигоро! Сен барча айбу нуқсондан покдирсан. Сенинг ҳамдинг билан тасбеҳлар айтаман. Гувоҳлик бераманки, Сендан ўзга ҳеч бир (барҳақ) маъбуд йўқ. Сендан истиғфор сўрайман ва Сенга тавбалар қиламан. (Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Ибн Можа ривояти).

Оиша онамиз айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир мажлисга ўтирсалар, Қуръон тиловат қилсалар ёки намоз ўқисалар, албатта, мана шу калималар билан якунлар эдилар». (Насоий ва Аҳмад ривояти).
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

🌴Ўзингиздан бошқага етказинг!

Қадр куни

💠 Астағфируллоҳ 100та.

💠 Астағфируллоха ва атувбу илайх 100та.

💠 Роббиғфирлий Валивалидайя 100та.

💠 Лаа илааха илла анта субхаанака инни кунту миназзолимийн 100та.

💠 Субхааналлоҳ.
Валхамдулиллаҳ.
Ва лаа илаҳа. иллаллоҳу. Валлохуакбар 100та.

💠 Лаа илааҳа иллаллох 100та.

💠 Лаа хавла валаа қуввата илла биллах 100та.

💠 Лаа тахзан инналлоха маъанаа 100та.

💠Аллоҳумма солли ъалаа Мухаммадив-ва ъалаа али Мухаммад 11та.

💠Субхааналлоҳи
  ва бихамдиҳи адада холқиҳи ва ридо нафсиҳи ва зийната ъаршиҳи ва мидада калимаатиҳи 3та.

💠Субханаллоҳи ва бихамдиҳи, Субхааналлоҳил Азийм 100та.

💠Лаа илааҳа иллаллаҳу вахдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува ъала кулли шай-ин қодиир 100та.

💠 Хасбиналлох ваниъмал вакийл 100та.

💠 Яя муқоллибал қулууб саббит қолби ъалаа дийник 3та.

💠 Аллохумма иннака ъафуввун кариймун тухииббул ъафва фаъфу ъаннии 100та.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

ФОЙДАЛИ НАСИҲАТЛАР


“Кўп ибодат қиламан деб мағрурланмагин. Иблиснинг минг йиллаб қилган ибодати нима бўлганини кўриб фикр қилгин.”

👤Ҳасан Басрий

“Тавозеълик – бу ҳақиқатни гарчи ёш боладан, ўқимаган ёки жоҳил одамдан эшитганда ҳам уни қабул қилишдир”.

👤Фузайл ибн Иёз

“Барака шукроналикка боғлиқ, шукроналик янада кўпроқ барака олиб келади. У иккиси ўзаро бир-бирига боғлангандир”.

👤Али ибн Абу Толиб

“Аллоҳ сен яхши кўрган нарсаларни мунтазам бериб туришини орзу қилсанг, сен ҳам Унга мақбул бўладиган амалларни мунтазам қилиб юргин”.

👤Аҳмад ибн Ҳанбал

“Бир инсон илм ўрганмоқни истаса у уч босқични босиб ўтади:
1. Кеккайиб кетади;
2. Камтар бўлиб қолади;
3. Ҳеч нарса билмаслигини тушуниб етади.”


👤Суфён Саврий

“Аллоҳни йўқотган одам нимани топади?! Аксинча, Аллоҳни топган одам нимани йўқотади?”

👤Ибн Атоуллоҳ Искандарий

“Банданинг Аллоҳ берган инъомига ҳақиқий шукроналик қилиши - унинг Ўзига осийлик килмасликдадир"

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Таровеҳ намозининг 10 фазилати

1. Тунги намоз – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари. Набий алайҳиссалом кечасини ибодат билан ўтказганларидан оёқлари шишиб кетарди.
2. Қиёмул лайл (кечани ибодат билан ўтказиш) – жаннатга киришнинг энг катта сабабларидан бири.
3. Кечани ибодат билан ўтказган банданинг жаннатдаги даражаси кўтарилади.
4. Тунда ибодат қиладиганлар Аллоҳнинг раҳматига сазовор бўладилар.
5. Аллоҳ таоло Ўзининг солиҳ бандалари қаторида тунги намозни ўқийдиганларни алоҳида мадҳ этган: "Улар тунларни Роббиларига сажда қилиб, бедор ўтказадилар" (Фурқон сураси, 64-оят).
6. Қиёмул лайл – фарз намозларидан кейинги энг афзал намозлардан бири.
7. Тунги ибодат – бандани Роббига яқин қилади, ёмонликларни даф этади, гуноҳларни кетказади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Кечанинг қиёмини лозим тутинг. Чунки у сизлардан олдинги солиҳларнинг одатидир. У Роббингизга қурбатдир, ёмонликларга каффорот ва гуноҳлардан қайтарувчидир”.
8. Қиёмул лайл танадан касалликларни ҳам кетказади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У жисмдан дардни қувгувчидир”, деганлар.
9. Мўминнинг шарафи – кечаси ибодат қилишидадир.
10. Кечасини ибодат билан ўтказган банда эга бўладиган ажр-савоб, бахт-саодат ва мукофотлар дунё ва ундаги нарсалардан афзалдир.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Referal manzil orqali do'stlaringizni botga taklif qiling va pul ishlab toping. Har bir referal uchun 5000 so'mdan taqdim etiladi.


Sizning referal manzilingiz 👇

/channel/open_budjeetchibot?start=973653663

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Ўзингизни Аллоҳ олдидаги ҳолатингизни билишни хохлайсизми?

✅ Агар Аллоҳ сизга зикр қилишни осон қилиб қўйган бўлса - Билингки У сизни эслашни хохлаябди.

✅ Агар Аллоҳ сизга Қуъон ўқишни осонлаштирган бўлса - Билингки У сиз билан гаплашишни хохламоқда.

✅ Агар Аллоҳ сизга қандайдир турдаги ибодатни қилишни осонлаштирган бўлса - Билгинки У сизни ўзига яқинлаштирмоқчи.

✅ Агар Аллоҳ сизни дуо қилишлик билан банд қилаётган бўлса - Билингки сўраган нарсангизни сизга бермоқчи.

☝️Агар Аллоҳ сизни дунё ишлари билан банд қилган бўлса - Билингки Аллоҳ ўзидан сизни узоқлаштирибди.

Агар Аллоҳ сизни инсонлар билан банд қилиб қўйган бўлса - Билингки Аллоҳ сизни хорлабди.


/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#Tuygʻu


Ramazon-muhabbat oyidir, shafqat oyidir. Yana ko‘p-ko‘p duolar oyidir. Duolaringizga achinmang, qizg‘onmang.
Zotan,  Bu dunyoda hech kimning haqqi zoye’ ketmas ekan.
Qalbdan o‘tgan zarracha tuyg‘u ham O‘ziga xavola...
Ramazon oyi shunday oyki, unda qalblar ham zanjirlardan ozod etiladi. Yaxshilik qilging keladi, yaxshi  so‘zlaging keladi. Har neda go‘zallikni tuyaverasan. Dilingdan zarra xohish-tilak o‘ttimi, oqshomga borib ijobatini ko‘raverasan...
Shuning uchun qalbga ehtiyot bo‘lmoq darkor. Nima bo‘pti, tanigan-tanimaganga ham saodat tilab qo‘yavering...
Qalbimni, qabrimni keng qilgin deb  yolvoravering...
Sizni yaxshi deb o‘ylaydilar va o‘sha gumonda darvozangiz chertadilar,sizga yuzlanadilar. Siz ham doimo chiroyli gumonda bo‘ling, afzaliga erishasiz...
Duo
286.Ey Robbimiz, bizga toqatimiz yetmaydigan narsani yuklamagin. Bizni afv et, mag‘firat qil va rahim et. Sen xojamizsan. Bas, kofir qavmlarga bizni g‘olib qil.

Baqara surasidan

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Кўпчилик одамлар Аллоҳнинг каломини тадаббур қилиш ўрнига, қорининг ширали овози билан машғул бўлишгани сабаб, Қуръони каримнинг барокатидан бебаҳра қолишади. Қалблар Қуръон билан завқланишидан маҳрум бўлишади.

👤Шайх Абдулазиз Торифий ҳафизаҳуллоҳ

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Рамазон рўзаларимизни ғафлат, ёмон гумон, ёмон ахлоқ, исроф ва розилигига муносиб бўлмаган нарсалар билан зоеъ қилмасликни Парвардигори Меҳрибон барчамизга насиб этсин.
Бу шундай бир муборак ой ки, қул ўз Роббиси билан ўртасини ислоҳ қилади, узилган алоқасини қайта тиклайди. Бу муборак ва гўзал ойни Ўзи рози бўладиган амаллар билан яна ҳам зийнатлашимизга тавфиқ берсин.
Барча олами исломга моҳи шариф, Рамазон муборак бўлсин!

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#Quroniy_duolar

Duoda borini so‘rayvering...

Muso alayhissalom duo qilganlarida birdaniga ko‘p narsalarni so‘radilar.

قَالَ رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي
25. U: «Ey Robbim, mening qalbimni keng qil..

وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي
26. Mening ishimni oson qil..

وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي
27. Tilimdagi tugunni yechgin..

يَفْقَهُوا قَوْلِي
28. So‘zimni anglasinlar..

وَاجْعَلْ لِي وَزِيرًا مِنْ أَهْلِي
29. Menga o‘z ahlimdan bir vazir qilib ber..

هَارُونَ أَخِي
30. Og‘am Horunni..

اشْدُدْ بِهِ أَزْرِي
31. U bilan belimni quvvatla..

وَأَشْرِكْهُ فِي أَمْرِي
32. Uni ishimga sherik ayla..

Keyin Muso alayhissalom bu so‘rovlardan maqsad nimaligini bayon qildilar.

كَيْ نُسَبِّحَكَ كَثِيرًا
33. Senga ko‘p tasbih aytishimiz uchun..

وَنَذْكُرَكَ كَثِيرًا
34. Va Seni ko‘p zikr qilishimiz uchun..

Natija nima bo‘ldi?

Natija duolarning barchasi birdaniga ijobat bo‘ldi.

قَالَ قَدْ أُوتِيتَ سُؤْلَكَ يَا مُوسَىٰ
36. U zot: «Ey Muso, senga so‘raganing berildi», dedi.

Xulosa:

🔎 Demak yuqorida o‘tgan oyatlardan quyidagi qisqa xulosalarni olishimiz mumkin.
🔎 So‘rashda chegara yo‘qligi;
🔎 Kerakli narsalarni so‘rash;
🔎 So‘ralayotgan narsalar zikr, tasbeh va ibodatga ko‘makchi bo‘lishi kerakligi;
🔎 Alloh xohlasa barcha duolarni bir lahzada ijobat qilishi va hokazolar...

@duoyuzikr

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Ҳайит айёминигиз муборак

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

🌙 Рамазон ҳайити намозини ўқиш тартиби

🌐 Youtube орқали томоша қилиш

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#namoz #Ramazon #hayit
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

АЛВИДО ҚУРЪОН ОЙИ | Ⓜ️анба: @shayx_nuriddinxoliqnazar

Бугун таровеҳ намозининг охирги куни

Алвадаъ... алвадаъ, йаа шаҳро рамазон, алвадаъ...алвада, йаа шаҳрот тароовийҳи ват тасаабиҳи ва хотмил-Қуръаан.

Алвидо... алвидо, эй Рамазон! Алвидо... алвидо, эй таровеҳ, тасбеҳ ва хатми Қуръон ойи.

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Уч киши фақат учта махсус вазиятда намоён бўлади:


✅Доно, ғазабланган пайтда;
✅Жасур, жанг майдонида;
✅Қийин пайтларда дўст.

(Луқмони Ҳаким)

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Одамзотни тушуниши жуда қийин:
Хидоятга эргашсин дея 124 минг пайғамбарлар юборилди..
Йўлидан адашиши учун эса 1 дона шайтон етарли бўлди.


/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#Eslatma

Hurmatli SHIFO DUO kanali muxlislari! Xabaringiz bor "Telegram" ijtimoiy tarmog'ining yangilangan versiyasida Telegram kanallari uchun ham "Stories" funksiyasi ishga tushdi. Ushbu funksiyani faollashtirish uchun Siz aziz muxlislarimizdan quyidagi so'rovnomada ishtirok etishi va o'z ovozingiz bilan qo'llab quvvatlashingizni so'rab qolamiz.

Eslatib o'tamiz, ovoz berish uchun telegram akkauntingiz "Premium" holatida bo'lishi talab etiladi. Bizni qo'llab quvvatlaganingizdan minnatdormiz.

/channel/boost/duoyuzikr

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

RAMAZON VA “IXLOS” SURASI

Ali roziyallohu anhu shunday degan: “Alloh taolo Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning ummatini azoblashni istaganida, ularga Ramazon va “Ixlos” surasini bermagan bo‘lar edi”.
Alloh taologa hamd bo‘lsin, bizning Ramazonimiz bor! Bizning “Ixlos” suramiz bor! Alloh taolo bu ikki ulug‘ ne’matni bergandan so‘ng, Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning ummatini azoblashni iroda qilmaydi.

Zulfiqor Ahmad Naqshbandiy hafizahulloh

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Рамазон ижобат ойи

🤲 Рамазон ойи кун давомида эҳтиёжинг тушадиган 3 та муҳим дуо

▪️1-дуо
Аллоҳумма аъинний ъалаа зикрика, ва шукрика ва ҳусни ъибаадатика.

Дуонинг натижаси шулки, сенга ибодатларнинг барча турлари Аллоҳнинг изни ила енгиллаштириб қўйилади.

Маъноси: Аллоҳим, Сени зикр қилишимда, Сенга шукр айтишимда ва гўзал ибодат қилишимда ёрдам бер.

▪️2-дуо
Аллоҳумма иннака ъафуввун туҳиббул ъафва фаъфу ъанний.
Дуонинг натижаси шулки, Роббимиз сенинг бўйнингни Аллоҳнинг изни ила дўзахдан озод қилади.

Маъноси: Аллоҳим, Сен афв қилувчисан (кечирувчисан), афв этишни яхши кўрасан.

▪️3-дуо
Роббана! Аатинаа фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазабан наар.

Дуонинг натижаси шулки, сенга дунё ва охиратдаги барча яхшиликлар жамлаб берилади.

Маъноси: Роббимиз! Бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик бергин ва бизни дўзах азобидан сақлагин.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR



🟢Allohummaj’alniy shakuron vaj’alniy saburon vajalniy fiy ‘ayniy sog’iyron va fiy ayunin nasi kabiyro

Yo, Alloh! Meni shukur va sabr qiluvchi et! Meni o’z nafsimda kichik, insonlarning ko’zida buyuk ko’rsat, amin

3 marta ihlos bilan o’qiymiz

Yaqinlaringizga albatta yuborib qo’ying.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

yuksalishakadem

/channel/solih_safo

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#Ramazon_2024

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким рўзадор кишига ифторлик қилиб берса, у кишига ҳам рўза тутганнинг ажридек савоб берилади.бу билан рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Ҳамма гуноҳларнинг асоси учтадир.

1. Кибр. Иблиснинг бошига тушган кўргиликлар шундан бўлган.

2. Ҳирс. Одам алайҳиссаломни жаннатдан шу чиқарган.

3. Ҳасад. Одам алайҳиссаломнинг бир фарзанди инисини ўлдиришига етаклаган иллат мана шудир.

Ким мана шулардан сақланса, ёмонликнинг ҳаммасидан сақланибди. Куфр кибрдан, гуноҳ ҳирсдан, жабр ва зулм эса ҳасаддандир.

Тафаккур қилинг!


/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Бу 2 имконият фақат рамазон ойида бўлади

1. Жума куни асрдан кейин дуо қилиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жума куни ўн икки соатдир. Ундан қайси соатда мусулмон Аллоҳдан бирор нарса сўраса, Аллоҳ таоло унга ўша нарсани беради. Уни асрдан кейинги охирги соатда изланглар", деганлар.

Солиҳлардан бири айтади: "Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Роббим дуоларимни ижобат қилаверди. Ҳатто Роббимдан бирон нарса сўрашга уяладиган бўлиб қолдим".

2. Ифтор вақтида дуо қилиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Рўзадорнинг ифтор вақтида қилган дуоси қайтарилмайди".

Бугун асрдан кейин ва шом вақтида дуоларингиз қабул бўладиган 2 имкониятни ўтказиб юборманг.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#duo

Ёмғир тинимсиз ёққанда ўқиладиган дуо

Ёмғир тинимсиз ёғса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қўлларини кўтариб:
اللَّهُمَّ حَوَالَيْنَا وَلَا عَلَيْنَا اللَّهُمَّ عَلَى الْآكَامِ وَالظِّرَابِ وَبُطُونِ الْأَوْدِيَةِ وَمَنَابِتِ الشَّجَرِ
"Аллоҳумма ҳаваалайнаа ва лаа ъалайнаа. Аллоҳумма ъалал аакаами ваззирооби ва бутуунил авдияти ва манаабитиш шажари", деб дуо қилардилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Маъноси: Аллоҳим, атрофимизга ёғдир, устимизга ёғдирма. Аллоҳим, уни тепаликларга, тоғларга, водийларга, дарахтзорларга ёғдир.

@duoyuzikr

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

ДЎЗАХДАН ОЗОД БЎЛИШ ДУОСИ

1201. Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ким тонгда уйғониб, «Аллоҳим Албатта, биз тонг оттирдик. Ўзингни гувоҳ қилиб ва Аршингни кўтариб турганларни, фаришталарингни, ҳамма махлуқотларингни шоҳид қилиб дуо қиламиз. Сен Ўзингдан бошқа илоҳи маъбуд йўқ Зотсан. Фақат Ўзинг борсан, шеригинг йўқ. Муҳаммад Сенинг банданг ва Расулингдир», деса, албатта, Аллоҳ ўша куни унинг тўртдан бирини дўзахдан озод қилади. Ким икки марта айтса, ярмини дўзахдан озод қилади. Ким тўрт марта айтса, Аллоҳ ўша куни уни дўзахдан озод қилади.

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдаги банданинг дўзахдан озод қилиниши ҳақидаги маънони уламоларимиз, мазкур шахснинг ўша куни қилган гуноҳларининг кечирилиши, дея тушунтирганлар.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#Eslatma

Hurmatli SHIFO DUO kanali muxlislari! Xabaringiz bor "Telegram" ijtimoiy tarmog'ining yangilangan versiyasida Telegram kanallari uchun ham "Stories" funksiyasi ishga tushdi. Ushbu funksiyani faollashtirish uchun Siz aziz muxlislarimizdan quyidagi so'rovnomada ishtirok etishi va o'z ovozingiz bilan qo'llab quvvatlashingizni so'rab qolamiz.

Eslatib o'tamiz, ovoz berish uchun telegram akkauntingiz "Premium" holatida bo'lishi talab etiladi. Bizni qo'llab quvvatlaganingizdan minnatdormiz.

/channel/boost/duoyuzikr

Читать полностью…
Подписаться на канал