Соғлик, хотиржамлик ва гўзал хулқ сўраб ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الصِّحَّةَ وَالعِفَّةَ وَالْأَمَانَةَ وَحُسْنَ الْخُلُقِ وَالرِّضَا بِالقَدَرِ
Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалукас-сиҳҳата вал ъиффата вал аманата ва ҳуснал хулуқи вар-ризо бил қодар.
Таржимаси: Аллоҳим! Сендан саломатлик, иффат, омонатдорлик, гўзал хулқ ва тақдирга рози бўлишни сўрайман.
Ҳозим ибн Динор айтади: Тунда намоз ўқиётган бир кишини кўрдим. "Воқиа" сурасини бошлади. "..Паст қилувчи, юқорига кўтарувчи" деган оятдан ўта олмади. Тонггача шундай давом этди. Масжиддан чиққанда ортидан бориб "Ота-онам сизга фидо бўлсин. ".. Паст қилувчи, юқорига кўтарувчи" нима. Тун бўйи шуни такрорладингиз?" деб сўрадим. У "Охират бир қавмни юқори даражаларга кўтаради. Кейин ҳеч қачон пастга тушмайдилар. Яна бир қавмни пастлатиб ташлайди. Улар ҳеч қачон юқорига кўтарила олмайдилар," деди. У инсон Умар ибн Абдулазиз эди...
/channel/+nhamv-UPHu0xNzRi
#duo
#rizq_soʻrash
✨ Duo - ijobat🤲
© Sayyid Rahmatulloh Termiziy
/channel/+nhamv-UPHu0xNzRi
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اجْعَلِ الْقُرْآنَ لَنَا فِي الدُّنْيَا قَرِينًا، وَفِي الْقَبْرِ مُؤْنِسًا، وَعَلَى الصِّرَاطِ نُورًا وَفِي الْجَنَّةِ رَفِيقًا، وَمِنَ النَّارِ سِتْرًا وَحِجَابًا
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Қуръонни бизга дунёда ошнойимиз, қабрда ҳамнафасимиз, сирот узра нур, жаннатда рафиқ, дўзахдан тўсиқ ва парда қил!»
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бошланган илк ваҳий уйқудаги солиҳ тушдир. У зот бирор туш кўрсалар, тонг ёруғидек аниқ ўнгидан келмай қолмас эди.
Сўнгра у зотга холи қолиш маҳбуб қилинди. Ҳиро ғорида холи қолиб, аҳллари олдига тушмай бир неча кеча «таҳаннус», яъни ибодат қилар эдилар. Бунинг учун озуқа ғамлаб олар эдилар.
Сўнгра, Хадийжанинг олдига қайтиб, яна ўшанчага озуқа ғамлаб олар эдилар. Ниҳоят, у зотга Ҳиро ғорида эканларида ҳақ келди. Фаришта келиб: «Ўқи!» деди. «Мен ўқигувчи эмасман», дедилар.
(У зот) айтдилар: «Шунда мени тутди ва қисиб, қийнаб ҳам қўйди. Кейин қўйиб юбориб: «Ўқи!» деди. «Мен ўқигувчи эмасман», дедим.
Сўнг мени иккинчи марта тутди ва қисиб, қийнаб ҳам қўйди. Кейин қўйиб юбориб: «Ўқи!» деди. «Мен ўқигувчи эмасман», дедим.
Сўнг мени учинчи марта тутди ва қисиб, қийнаб ҳам қўйди. Кейин қўйиб юбориб: «Яратган Роббинг номи билан ўқи! У инсонни «алақ»дан яратди. Ўқи! Роббинг энг карамлидир» деди».
Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қалблари ларзага тушган ҳолда улар (оятлар) билан Хадийжа бинт Хувайлид олдига қайтдилар-да:
«Мени ўраб қўйинглар! Мени ўраб қўйинглар!» дедилар. У зотни қўрқинчлари кетгунча ўраб қўйишди. Кейин у зот Хадийжага хабар бериб: «Ўзимдан хавотирланиб қолдим», дедилар.
Шунда Хадийжа: «Йўқ, Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сизни асло шарманда қилмайди. Чунки сиз силаи раҳм қиласиз, оғирни енгил қиласиз, йўқсилларни қўллайсиз, меҳмонга меҳмоннавозлик кўрсатасиз, ҳақ йўлда бошга тушган кулфатларда ёрдам берасиз», деди.
Сўнгра Хадийжа у зот билан отланиб, амакиваччаси Варақа ибн Навфал ибн Асад ибн Абдулуззонинг олдига бошлаб борди. У жоҳилият даврида насронийликни қабул қилган киши эди. Иброний ёзувида ёза олар, Инжилдан Аллоҳ хоҳлаганича ибронийча ёзарди. У кўзи ожиз бўлиб қолган катта ёшли қария эди.
Хадийжа унга: «Эй амакиваччам! Биродарингизнинг ўғлига қулоқ солинг!» деди. Варақа у зотга: «Эй биродаримнинг ўғли, нимани кўряпсан?» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга кўрганларини айтиб бердилар.
Варақа у зотга: «Бу Аллоҳ Мусога туширган Номусдир (яъни Жаброилдир). Қанийди қавминг сени ҳайдаб чиқарганида тирик бўлсам! Қанийди ўшанда навқирон бўлсам!» деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Улар мени ҳайдаб чиқаришадими?» дедилар.
«Ҳа, сен олиб келган нарсани келтирган киши борки, унга албатта душманлик қилинган. Ўша кунингга етсам, сенга катта ёрдам бераман», деди. Кўп ўтмай, Варақа вафот этди ва ваҳий бир муддат узилиб қолди».
✍️ Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Манба: islom.uz
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
НИЯТ САҲИҲ БЎЛСА, АМАЛДАГИ КАМЧИЛИКЛАР КЎПИНЧА КЕЧИРИЛАДИ
Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «Ҳақ таолонинг назари инсоннинг қалбига, унинг нияти ва иродасига қаратилган бўлади. Агар у (ният) холис Аллоҳ учун бўлса, лекин амалда камчилик топилса, кўп ҳолларда кечирилади».
"Мажолиси ҳакимул умма" китобидан.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
#farzand_tarbiyasi
"Har bir bola go‘dakligidan onasining tarbiyasiga muhtoj, binobarin, biz dastlabki tarbiyani onamizdan olamiz, bu onalar bashariyatning tarbiyachilaridir degani".
©Abdurauf Fitrat
Mavlono Zulfiqor Ahmad Naqshbandiy onalarini bunday xotirlaydilar:
"Men uch yoshimgacha onam bilan birga uxlardim. Kechalari uyg‘onib qolsam, volidam oldimda bo‘lmas edi.
Har gal onamni joynamoz ustida tahajjud namozini o‘qiyotganini ko‘rardim.
Onam namozni tugatishini ancha kutardim. Namozdan so‘ng yig‘lab uzoq duo qilardi.
Onamning tahajjud namozida yig‘laganidek birovning bunchalik ko‘p yig‘laganini ko‘rmaganman.
Ba‘zan mening ismimni tilga olib, duo qilardi, bundan juda xursand bo‘lib, uxlab qolar edim".
Subhanallah, qanday go‘zal tarbiya..!
Bugun biz farzandlarimiz tarbiyasidan noliymiz, aslida ayb kimda, hech fikr qilamizmi?
Aybni farzand tarbiyasizligidan emas, men tarbiyada qayerda xato qildim yoki xato qilyapman deya o‘zimizni isloh qilishimiz kerak!
Keling, buni bugundan boshlaymiz qo‘llarimizni duoga ochib, nafsimizni yengib, tahajjudda qoim bo‘lib, Robbimizdan zurriyotlarimiz solih va soliha, olim va olima bo‘lishini so‘raylik🤲
Фарзандлар ҳаққига қилинадиган дуо:
Аллоҳумма баарик лий фий авлодий, ва ваффиқҳум литоатика йа Аллоҳ. Робби урзуқ зурриятий суҳбатал ахёри, ва хисалал атҳаари. Роббий, баллиғний фийҳим ғоята амалий, роббий маттиъний би бирриҳим фий ҳаятий, ва асъидний бидуъоиҳим баъда маматий.
Маъноси: Аллоҳим, фарзандларим хусусида менга барака бер, эй Аллоҳ ибодатингга уларни муваффақ қил. Роббим, зурриётимга яхшилар билан суҳбатлашиш ҳамда покизалар хусусиятини насиб қил. Роббим, улар хусусидаги орзуимнинг чўққисига етказ. Роббим, ҳаётлик пайтимда уларни яхшиликлари билан мени сийла ва ўлимимдан кейин уларнинг дуолари билан мени бахтиёр қил.
/channel/+nhamv-UPHu0xNzRi
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Қайси бир мусулмонга тўрт киши яхшилик билан гувоҳлик берса, Аллоҳ уни жаннатга киритади», дедилар. «Учта бўлса-чи?» дедик. «Учта бўлса ҳам», дедилар. «Иккита бўлса-чи?» дедик. «Иккита бўлса ҳам», дедилар. Битта ҳақида сўрамадик», деди».
Имом Бухорий ривояти.
/channel/+nhamv-UPHu0xNzRi
#duo
Дунёга муҳаббатни сўндириш учун ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ لاَ عَيْشَ إِلاَّ عَيْشُ الْآخِرَةِ
Ўқилиши: Аллоҳумма ла аъйша илла аъйшул ахироҳ.
Таржимаси: Аллоҳим! Ҳақиқий ҳаёт - охират ҳаётидир.
Qalblar doimo xavotirda qolishi uchun - Alloh taolo amallarning qabul boʻlishini yashirdi
• Inson orzu qilishda davom etishi uchun - tavba eshigini ochiq qoldirdi
• Birorta kimsa amali bilan magʻrurlanmasligi uchun - ishlarni xotimasiga eʼtibor qaratildi
• Agar shakl va jism Ruhdan muhimroq boʻlganida - Ruh osmonga koʻtarilib, jasad tuproq ostiga koʻmilmas edi
• Yerda qanchadan qancha mashhur kishilar borki, ammo osmon ahli ularni tanimaydi. Nomlari osmon ahliga maʼlum kishilar borki, ammo Yerda ularni hech kim tanimaydi.
• Allohning nazdidagi meʼyor kuch emas, taqvodir.
„Ey insonlar, darhaqiqat Biz sizlarni bir erkak (Odam) va bir ayol (Havvo)dan yaratdik hamda bir-birlaringiz bilan tanishishinglar (doʻst-birodar boʻlishinglar) uchun sizlarni (turli-tuman) xalqlar va qabila-elatlar qilib qoʻydik. Albatta, sizlarning Alloh nazdidagi eng hurmatlirogʻingiz taqvodorrogʻingizdir. Albatta, Alloh bilguvchi va ogohdir“. [49:13]
Muhammad Solih
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
ДУО ИЖОБАТ БЎЛАДИГАН ВАҚТ
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ўша (соат) имом (минбарга) ўтирганидан бошлаб, намоз ўқилиб бўлгунча», – деганларини эшитдим».
Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Термизийнинг лафзида:
«Жумада бир соат бордир. Банда унда Аллоҳдан нимани сўраса, албатта Аллоҳ уни берур», – дедилар. Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, у қайси соат?» – дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намозга иқомат айтилганидан бошлаб, уни тугатгунича», – дедилар».
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Жаннат аҳли ухлашадими?” деб сўраганида, у зот: “Уйқу ўлимнинг инисидир. Жаннат аҳли ўлмайди”, дедилар”.
Имом Байҳақий “Шуъабил иймон”да ривоят қилган.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
✍🏻 Янги рукн
#duo
Эрталабда ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَلاَصًا مِنَ النَّارِ سَالِمًا وَأَدْخِلْنِي الْجَنَّةَ آمِنًا
Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалука холасон минан-нари салима ва адхилнийал жанната aмина.
Таржимаси: Аллоҳим! Сендан саломат ҳолимда дўзахдан халос бўлишни сўрайман ва мени жаннатга тинчлик-хотиржамликда киритгин.
/channel/+nhamv-UPHu0xNzRi
кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بك مِنْ شَرِّ مَا عَمِلْتُ وَمِنْ شَرِّ مَا لَمْ أَعْمَلْ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен Сендан ўзим қилган нарса шарридан ва қилмаган нарса шарридан паноҳ тилайман».
/channel/+nhamv-UPHu0xNzRi
Улуғлар_насиҳати
Илм молдан яхшидир, у сени муҳофаза қилади, молни эса сен қўриқлайсан. Илм ҳоким, мол маҳкумдир. Мол нафақа қилиш билан камайса, илм зиёда бўлади.
Али ибн Абу Толиб
/channel/+nhamv-UPHu0xNzRi
ОДАМЛАР ГАПИРАДИ ДЕСА
ШАЙХ МУХАММАДСОДИК МУХАММА ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИ
/channel/+nhamv-UPHu0xNzRi
Улуғлар_насиҳати
Аллоҳнинг муҳаббати ила машғул бўлгин... Ҳатто таҳорат ва намоз билан лаззатланадиган бўласан.
Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Ҳамма қилган дуоларингни Аллоҳ эшитади, ҳар бир дуойингизни ҳам Аллоҳ эшитади. Дуоларнинг ижобати вақтга боғлиқ. Баъзи инсонларда дуоси тез фурсатта, бошқаларда бир қанча ойда, баъзи инсонларда эса қанчадур йиллардан сўнг, ижобатини кўради. Мухими шуки Аллоҳ ҳеч бир дуони ижобатсиз қолдирмайди. Асло! Агар умрингиз давомида қилган дуоларингизни яна бир бор ёдга олсангиз, бундан беш йил олдин бўладими, ўн йил олдин бўладими. Ҳатто сезмай хам қолгансиз улар ижобат бўлганини. Дуолар доим ижобат бўлади. Аллоҳ энг ҳайрли пайтта ижобатини беради. Бу Аллоҳнинг режаси. Аллоҳга ишон...
Дуода бардавом бўлайлик
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
#ДУО
✨Жаннатнинг саккиз эшиги кимлар учун очилишини биласизми?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким яхшилаб, гўзал таҳорат қилса, сўнгра "Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росуулуҳ. Аллоҳумма, ижъалний минат-тавваабийна важъалний минал-мутатоҳҳирийн"
деса, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва у хоҳлаганидан киради", дедилар".
Маъноси: "Гувоҳлик бераманки, ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ ва Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг бандаси ва Расулидирлар. Аллоҳим! Мени кўп тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қилгин!"
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْبَرَصِ وَالْجُنُانِ وَالْجُذَامِ وَسَيَّئِ الأَسْقَامِ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен Сендан песликдан, жинниликдан, маразликдан ва ёмон дардлардан паноҳ сўрайман».
/channel/+nhamv-UPHu0xNzRi
Кўз тегиб зарарланишдан қўрққанда айтиладиган дуо.
Саид ибн Ҳаким розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бирор нарсада кўз тегишидан қўрқсалар:
اَللَّهُمَّ بَارِكْ فِيْهِ وَلاَ تَضُرَّهُ
«Аллоҳумма баарик фииҳи валаа тазурраҳу», деб айтардилар.
Маъноси: «Аллоҳим, унда барака бериб, зарар бермагин».
Ибн Сунний ривояти.
/channel/+nhamv-UPHu0xNzRi
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الشِّقَاقِ وَالنِّفَاقِ وَسُوءِ الأَخْلَاقِ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен Сендан мунофиқ бўлишдан ва ёмон ахлоқли бўлишдан паноҳ сўрайман».
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
#duo
Адоват, мунофиқлик ва ёмон хулқлардан паноҳ сўраб ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الشِّقَاقِ وَالنِّفَاقِ وَسُوءِ الْأَخْلاَقِ
Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика минаш шиқоқи ван нифақи ва суил ахлақ.
Таржимаси: Аллоҳим! Мен Сендан талашиш, мунофиқлик ва ёмон ахлоқлардан паноҳ тилайман.
/channel/+nhamv-UPHu0xNzRi
Эй Роббим,
мақсадим сенсан ва сен Кариймсан!
Дуо қилиб сенга юзланаман, чунки сен Азиймсан!
Сендангина умид қиламан, чунки сен оламлар Роббисисан!
Сенгагина нидо қиламан, чунки сен Раҳмон ва Раҳиймсан!
Эй менинг Хожам ва суянишга лойиқ бўлган биргина ҳақиқий суянчиғим!
Сенга нидо қилаётган бу қулингга раҳм қил, унинг сендан бошқа ҳеч кими йўқ!
Ўзинг мукаммал шифо бер, баданимга офият бер, бизларни ғам ташвиш ва мусибатлардан чиқар!
Чунки сен сўраган қулингни қўлини бўш қайтармайдиган даражада Акрамул Акрамийн бўлган зотсан!
Жумъа муборак азизлар
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Кўк кит Ер юзидаги бугунги кунда энг катта мавжудот ҳисобланади. Кўк кит овқатланиши учун кунига 3,5 тоннадан кам бўлмаган балиқ ейишга эҳтиёжи бор. Кунига дейсизми? Ҳа, ҳар бир кунига!
Аллоҳ уни яратди ва Ўзи билгувчи ҳикматига кўра унинг ризқига кафил бўлди. Бир кунига 3,5 тонна емишни ризқини биттагина маҳлуқига етказиб қўйган Зот ҳақида билатуриб ўзингнинг ризқинг хусусида безовта бўляпсанми?...
Аллоҳдан ёрдам сўра, ризқ сабабларини ушла ва Аллоҳга ишон.
Изоҳ: Кўк кит – шу замоннинг энг катта маҳлуқоти, балким энг оғири ҳам. Узунлиги 33 метрни ташкил этса, оғирлиги 150 тоннадан сал ошади. У мўйловчи китлар оиласига мансуб бўлиб денгиз планктонлари, яъни денгизўтлари ва жониворлари билан озиқланади.
«Ўз ризқини кўтара олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бор. Уларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳ ризқ берадир...».
(Анкабут сураси, 60-оят).
кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
أَللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَدْمِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ التَّرَدِّي
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен Сендан бир нарса босиб қолишидан паноҳ сўрайман. Мен Сендан баланд жойдан йиқилишдан паноҳ сўрайман».
/channel/+nhamv-UPHu0xNzRi
кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ نَقِّ قَلْبِي مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менинг қалбимни худди оқ кийимни кирдан поклаганингдек поклагин».
/channel/+nhamv-UPHu0xNzRi
Шифо оятлари
Шайх имом Абулқосим Қушайрий раҳимаҳуллоҳдан нақл қилинади, у зотнинг фарзанди қаттиқ касал бўлди. Шундай ҳикоя қилади: “Ҳатто умидсизланиб қолдим, бу иш (ўғлимга етган хасталик) менга жуда қийин бўлди. Шунда тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зотга ўғлим хасталигидан шикоят қилдим. Шунда у зот: “Қуръондаги шифо оятлари борку, эътибор қилмадингми?” дедилар. Уйғониб кетдим, улар устида тафаккур қилдим. Ушбу мазмундаги оятлар Аллоҳнинг Китобида олтита ўринда келади экан:
«(Аллоҳ) мўъминлар жамоасининг кўнгилларига шифо (ҳузур-ҳаловат) бергай». (Тавба сураси, 14-оят).
2. «Эй инсонлар! Раббингиздан сизларга бир насиҳат, диллардаги нарсаларга (ёмон туйғулар, шаҳват, ботил ақида, дард ва қийноқларга) шифо ҳамда мўъминларга (тўғри йўлни кўрсатувчи) ҳидоят ва раҳмат (бўлган Қуръон) келди». (Юнус сураси, 57-оят).
3. Уларнинг (асалариларнинг) қоринларидан ранго-ранг бир ичимлик (асал шарбати) чиқадики, у инсонлар учун шифо (манбаъи)дир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавм учун ибрат (ва Аллоҳнинг қудратига ишорат) бордир (Наҳл сураси, 69-оят).
4. Биз Қуръондан мўъминлар учун (руҳий ва баданий касалликларига) шифо ва раҳмат бўладиган нарсаларни нозил қилурмиз (Исро сураси, 82-оят).
5. “Бемор бўлган вақтимда менга шифо бергувчи У (Аллоҳ)дир” (Шуъаро сураси, 80-оят).
6. «У иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифодир”, Фуссилат сураси, 44-оят.
Сўзларида давом этиб айтадилар: “Оятларни бир қоғозга ёзиб чиқдим ва уни сувда эритиб, аралаштирдим. Сўнгра уни ўғлимга ичирдим. Шундан сўнг, у боғичи ечилгандек бўлиб, фаол ва соғлом бўлиб кетди”.
Шайх Набиҳаний раҳимаҳуллоҳнинг “Саъадату дарайн” китобидан.
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g