dorussalommasjidi | Неотсортированное

Telegram-канал dorussalommasjidi - Масжид

470

Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда бундай марҳамат қилади: "Ер аҳлига азоб беришга чоғланаман. Агар Менинг уйларим (масжидлар)ни обод қилувчиларни, Менинг йўлимда яхши кўрувчиларни ва саҳар чоғида истиғфор айтувчиларни кўрсам, азобимни улардан даф этаман".

Подписаться на канал

Масжид

Масжиддан чиқаётганда ӯқиладиган дуо

Читать полностью…

Масжид

Қимматбахо машиналарда йигитлар хар куни Масжид ёнида йиғилишар экан сўнгра...

Читать полностью…

Масжид

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Дорул омон” жоме масжиди имом-хатиби Абдулхамид Жумановнинг падари бузрукворлари, узоқ йиллар динимизга хизмат қилиб келаётган, таниқли уламо, табаррук устоз Муҳаммадлатиф домла Жумановнинг вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.

(Абдулхамид Жуманов узоқ йиллар давомида "Доруссалом" жомеъ масжидининг имом-хатиби бўлиб фаолият юритган ва шу масжиднинг янги биносига асос солган).

🤲 Аллоҳ таоло марҳум уламони Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

🤲 Ҳақ таоло марҳум олимнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳум алломани ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.

Читать полностью…

Масжид

Абу Зарр розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
“Аллоҳ таолога энг маҳбуб бўлган каломни айтайми? Аллоҳ таоло учун каломларнинг энг яхшиси “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”, деб айтишингдир”, дедилар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбубдир. Улар: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил азийм”, дедилар (Аллоҳни поклаб ёд этаман ва У Зотга ҳамд айтаман)
(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Кимки:
“Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”, деса, у учун жаннатда бир хурмо экилади, дедилар
(Имом Термизий ривояти).

Читать полностью…

Масжид

Мусулмонлар бошига тушадиган офат-кулфатларда, кўпчилигимиз “Менга нима”, “Мени нима ишим бор”, “Нима бўлса бўлар” каби сўзларни айтишади, аммо унутмайлик “мусулмон мусулмоннинг кўзгуси, ҳамма мусулмонлар бир-бирига ака-укадирлар, мусулмонлар бир жону бир тандир”, дейилган. Оёғимизни тагига бир тикан кирса оғриғи миямизгача етиб бориб азоб беради. Лекин дунёнинг бир четида бир мусулмон азоб чексаю оғриғи нима учун бизни миямизни оғритмаяпти, озор бермаяпти..

Азизлар, Фаластиндаги мусулмонлар ҳаққига дуо қилишни унутмайлик ..

Умму Дардо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтардилар:
«Мусулмон кишининг биродари ҳаққига қилган ғойибона дуоси ижобат қилинувчидир, унинг боши устида бир фаришта туради, қачон биродарига яхшилик тилаб дуо қилса, фаришта: «Омийн, сенга ҳам ўшанча бўлсин», дейди.
(Имом Муслим ривояти)

Читать полностью…

Масжид

ҚУДДУСИ ШАРИФ «МАСЖИДУЛ АҚСО» ДА НИМА САБАБДАН УРУШ БЎЛМОҚДА?!

Читать полностью…

Масжид

Хозирда дунё диққат марказида бўлиб турган "Masjidi Aqso" ҳақида нималарни биламиз?

Читать полностью…

Масжид

Fotiha surasining toshga o'yib yozilgan dastlabki yozuvlaridan biri Madinadan topilgan. Hijriy 130 yil Rajab oyining 3-kunida (melodiy, tahminan - 11 mart 748 yil), noma'lum bir Yazid ibn Abdulloh tomonidan bitilgan, Alloh rahmatiga olsin!
Matn oxirida muallif: "Alloh buni o'qiganga rahm qilsin, o'zgartirganga la'nat bo'lsin" deb qo'shib qo'ydi.

Читать полностью…

Масжид

"ИЙД УЛ-ФИТР" РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Читать полностью…

Масжид

"ИЙД УЛ-ФИТР" РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИГА ЧИҚИШДАГИ СУННАТ АМАЛЛАР

Ҳайит намозларига боришда мисвок қилиб ва алоҳида ғусл қилиб олиш керак. Мисвокнинг барча намозлар олдидан қилиниши суннат эканлиги машҳур. Ғусл қилиш борасида эса Пайғамбаримиз ҳайит намозларига алоҳида ғусл қилишлари ривоят қилинган. (Ибн Можжа ривояти).

Чиройли, янги, ювилган кийимларини кийиш ҳам мустаҳабдир. Ибн Можжа ривоят қилган ҳадисда, Ибн Аббос разийаллоҳу анҳу эслашича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ҳайитда ҳам йўл-йўл чопон (бурда)ларини кийиб чиққанлар. Бошқа муҳаддислар ҳам буни алоҳида зикр қилган. Ибн Умар разийаллоҳу анҳуга эса Пайғамбаримиз: “Ҳайит учун чиройли кийим сотиб олгин!”, деб буюрганлар.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр куни бир неча хурмо емасдан туриб чиқмас эдилар. Тоқ ер эдилар».
Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ: Уйида хурмоси бор одам рамазон ийдига чиқишидан олдин тоқ хурмо еб олиши суннат экан. Хурмо бўлмаса, бошқа нарса ейди. Нима қилганда ҳам рамазон ҳайити намозига олдин бир таом еб олиб борилади.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ийдга пиёда чиқмоғинг ва чиқишингдан олдин бирор нарса емоғинг суннатдандир».
Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Ийдга пиёда чиқиш суннат қилингани ҳар босган қадамга савоб олиб, кўпроқ ажрга эга бўлиш учундир. Ийдга чиқишдан олдин бирор нарса еб олиш ийд фитрдадир.

ҲАЙИТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?

1. Аллоҳ ризолиги учун Рамазон ҳайити намозини ўқишга ният қилинади.

2. Имом “Аллоҳу акбар” дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади.

3. Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади.

4. Имом ичида “Аъузу”ни ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, овоз чиқариб “Фотиҳа” сурасини ва зам сурани ўқийди. Такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.

5. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.

6. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.

7. Саждадан сўнгра “Аттаҳийёт”, “Саловат” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.

Читать полностью…

Масжид

ФИТР САДАҚАСИНИ БЕРИШНИ УНУТМАНГ!

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр садақасини рўзадор одамга бекорчилик ва беҳуда гап-сўзлардан покланиши ҳамда камбағалларни таомлантириши учун вожиб қилдилар. Кимки уни Ҳайит намозидан олдин берса, у фитр садақасидир, кимки уни ҳайит намозидан кейин берса, у оддий садақадир».
(Абу Довуд ривояти)

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳунинг қули Нофеъ разияллоҳу анҳу: «Саҳобалар фитр закотини ҳайитдан бир ёки икки кун аввал берар эдилар» - деди
(Бухорий ривояти).

Читать полностью…

Масжид

Саудия Арабистони ва арабистон ярим оролида янги ой кўринмади, ин ша Аллоҳ рамазон 30 кун тўлиқ бўлиб, 13 май куни жуда кўп мамлакатларда ийд ул-Фитр, рамазон ҳайити нишонланади.

Эслатиб ўтамиз мамлакатимизда Рамазон Ҳайити 13 май куни нишонланади. Ҳайит намози Тошкент шаҳрида 5:30 адо этилади.

Читать полностью…

Масжид

«Менга умматлар кўрсатилди. – «Сунанут-Термизий»да келган саҳиҳ ривоятга кўра, бу кўрсатилиш Исро кечасида эди. – Бир пайғамбарни кўрдим, у билан бир неча киши бор эди. Бир пайғамбарни кўрдим, у билан биргина киши бор эди. Яна бир пайғамбарни кўрдим, у билан икки киши бор эди. Бир пайғамбарни кўрдим, у билан бирон киши йўқ эди. Тўсатдан менга катта бир қоралик кўринди. Улар менинг умматим бўлса керак деб ўйладим. Шунда менга: «Бу Мусо ва унинг қавми. Лекин, сиз уфққа қаранг», дейилди. Қарасам, жуда катта бир қоралик кўринди. Менга: «Шу сизнинг умматингиз, улар ичидан етмиш минги борки, жаннатга ҳисобсиз ва азобсиз кирадилар», дейилди».

Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан туриб, уйларига кириб кетдилар. Саҳобалар жаннатга беҳисоб кирадиган ўша кишилар ҳақида баҳсга шўнғиб кетдилар.

Баъзилар: «Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳамсуҳбат бўлганлар (саҳобалар) бўлса керак» дейишди

Бошқалари: «Улар Исломда туғилиб, Аллоҳга бирон нарсани ширк келтирмаганлар бўлса керак» дейишди..

Читать полностью…

Масжид

Қонунчилик палатаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги қонунни қабул қилди

Сенатга юбориладиган янги қонунда аҳолини қийнаб келаётган муаммолардан бири – фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги чеклов олиб ташланган ва бир қанча енгилликлар берилган...

(батафил)
👇
https://kun.uz/news/2021/05/05/oliy-majlis-qonunchilik-palatasi-vijdon-erkinligi-va-diniy-tashkilotlar-togrisidagi-yangi-qonunni-qabul-qildi

Читать полностью…

Масжид

АЛЛОҲ мол – мулк билан сийлаган инсонлар учун..

Читать полностью…

Масжид

Масжидга кираётганда ӯқиладиган дуо

Читать полностью…

Масжид

57 ЁШДА ҲОФИЗИ ҚУРЪОН БЎЛГАН УСТОЗ..

Читать полностью…

Масжид

«МАСЖИДУЛ АҚСО» ДА БИР КЕЧА..
{буни бир кўринг азизлар}

Читать полностью…

Масжид

Жума кунида Мусулмонлар учун хушхабар ❗️

Исроил ва Фаластин ҳукуматлари икки мамлакат ўртасида юзага келган можаронинг тўхтатилишини маълум қилди.

Исроил матбуотида Исроил Хавфсизлик Вазирлиги Фаластин билан ўт очишни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилгани ҳақида хабар берилган эди.

- Исроил Хавфсизлик Вазирлар Маҳкамаси қамалда бўлган Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилгани ва сулҳ бугун тунда соат 02:00да бошланиши ҳақида эълон қилинди.

Читать полностью…

Масжид

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни масжидга кирсалар, Абу Умома деган ансорий саҳоба ўтирган эдилар. Расулуллох, соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Умома, намоз вақтидан бошқа пайтда масжидда ўтирганинг боиси нима?» деб сўрадилар. «Эй Расулуллоҳ, мени ғам ва қарз шу аҳволга солиб қўйди», дедилар. Шунда у зот: «Сенга бир дуони ўргатайми? Уларни айтиб юрсанг, Аллоҳғамингни кетказиб, қарзингдан халос этади. Агар тонг отса ва кеч кирса: «Аллоҳумма инний аъузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъузу бика минал ъажзи вал касали ва аъузу бика минал жубни вал бухли ва аъузу бика мин ғолабатид дайни ва қоҳрир рижал»ни айт» (Аллоҳим, Сенинг номинг ила ғам-ташвишдан, ожизлик ва дангасаликдан, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарз эзиб кўйиши ва кишиларнинг қаҳридан паноҳ тилайман), деб буюрдилар.

Читать полностью…

Масжид

ҚУДДУСИ ШАРИФ «МАСЖИДУЛ АҚСО» БАЙТУЛ МАҚДИС ТАРИХИ

Читать полностью…

Масжид

Она дуосини олган улуғ зот..

Читать полностью…

Масжид

Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

"مَنْ صَامَ رَمَضَانَ وَأَتْبَعَهُ سِتّاً مِنْ شَوّالٍ كَانَ كَصِيَامِ الدّهْرِ" (رَوَاهُ الإِمَامُ مُسْلِمٌ وَالإِمَامُ أَبُو دَاوُدَ وَالإِمَامُ التِّرْمِذِيُّ)

яъни: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан шаввол ойидан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади” (Имом Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).

Бу олти кунлик рўзани Рамазон ҳайитининг эртасидан бошлаб тутиш мумкин. Шунингдек шаввол ойи давомида тутса ҳам бўлади. Бу ҳақда “Зоҳирийя” ва “Хулоса” номли фатво китобларимизда Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани кетма-кет тутилиши шарт эмаслиги, балки ой давомида тутиб ҳам адо этиш мумкинлиги айтиб ўтилган.

Читать полностью…

Масжид

РАМАЗОН ҲАЙИТИ ҲАҚИДА..

Читать полностью…

Масжид

ИН ША АЛЛОҲ, ЭРТАГА, 13 МАЙ - ПАЙШАНБА КУНИ
ДОРУССАЛОМ МАСЖИДИДА ҲАЙИТ НАМОЗ СОАТ 5-30 АДО ЭТИЛАДИ.

“ДОРУССАЛОМ” МАСЖИД МАНЗИЛ: ТОШКЕНТ ШАХАР, ШАЙХОНТОҲУР ТУМАНИ, ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ ҚУШҚЎНДИ КЎЧАСИ 8-УЙ
(МЎЛЖАЛ - ФАРОВОН ТЎЙХОНА)

Читать полностью…

Масжид

ФИТР САДАҚАСИ ҚАЧОН ВА НИМА УЧУН, КИМЛАР УЧУН ВА КИМЛАРГА, ҚАЧОН ВА ҚАНЧА МИҚДОРДА БЕРИЛИШИ КЕРАК?

НИМА УЧУН БЕРИЛИШИ КЕРАК?
Фитр садақаси рўзадан чиқиш муносабати билан бериладиган садақадир. У рўзадор учун Рамазон ойи давомида айтган беҳуда гап-сўзлари, қилган хато ва камчиликларини ювиш ҳамда камбағал-мискинларга таомланиш имконини бериш мақсадида жорий қилинган.

ҚАЧОН БЕРИЛИШИ КЕРАК?
Фитр садақасини Рамазон ҳайити куни тонг отгандан бошлаб ҳайит намозига чиқишдан олдинги вақтга қадар бериш вожиб ҳисобланади.
Рамазоннинг аввалидан бераверса бўлади.

КИМЛАР УЧУН БЕРИЛИШИ КЕРАК?
Фитр садақасини бериш эркагу аёл, ёшу қари, бою камбағал — ҳамма-ҳаммага вожиб бўлади. Ўзида пул йўқларнинг номидан уларга нафақа бериш лозим бўлган шахслар беради.
Ҳайит кечаси туғилган чақалоқ учун ҳам фитр садақа бериш вожиб бўлади. Ҳомила ва ҳайит кунидан олдин вафот этганлар учун эса вожиб бўлмайди.

КИМЛАРГА БЕРИЛИШИ КЕРАК?
Фитр садақаси мусулмон камбағал-мискинларга берилади. Берилганда ҳам фитр садақаси йиғилган юртнинг мискинларига берилиши айни муддаодир.
«Фатавои ҳиндия» китобида келтирилишича, фитрни беришда энг афзали, аввало, ака-ука, опа-сингиллар ҳисобланади. Сўнгра уларнинг фарзандлари. Улардан кейин амаки-аммалар, сўнгра уларнинг фарзандлари. Тоға-холалар ва уларнинг фарзандлари сўнг юқоридагилардан ташқари қариндошлар. Улардан кейин қўшнилар, касбдошлар, кейин ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар ҳақли ҳисобланади.

КИМЛАРГА БЕРИЛМАЙДИ?
Фитр садақаси нисоб миқдорича моли бўлган бой кишига*, ўзининг ота-онаси, бобо-момосига, ўзининг ўғил-қизларига ва уларнинг фарзандларига, эр-хотин бир-бирига бериш мумкин эмас.
Шунингдек, ғайридинларга, муртад (диндан қайтган)га, фисқ ишларини очиқ-ойдин қилиб юрувчи фосиққа, бойга, соғ-саломат ва ишлашга қодир бўлатуриб ишламай юрганга бериб бўлмайди. Бундан ташқари, гуноҳ ва маъсиятга, шунингдек мусулмонларга зарар келтирадиган ҳар қандай ишларга сарфлайдиган кимсаларга берилмайди.

РЎЗА ТУТМАГАНЛАР ҲАМ ФИТР САДАҚАСИ БЕРИШИ КЕРАКМИ?
Рўза тутмаганлар ҳам ўзлари ёки улар номидан нафақа бериши керак бўлган одам фитр садақасини бериши керак.

ФИТР САДАҚАСИ МУҲТОЖЛАРНИНГ ҚЎЛЛАРИГА МОЛ СИФАТИДА БЕРИЛИШИ ЛОЗИМ. БУ ПУЛЛАР МАСЖИД ҚУРИЛИШИ, МЕҲРИБОНЛИК УЙЛАРИНИНГ ТАШКИЛИЙ ИШЛАРИ ВА БОШҚА ХАЙРИЯ ИШЛАРИ УЧУН БЕРИЛМАЙДИ.

Читать полностью…

Масжид

«Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний»

(Роббим, Сен афв қилувчисан ва афв қилишни яхши кўрасан. Мени афв эт) дея такрор-такрор айтишни ҳеч малол кўрманг. Чунки Аллоҳ сизларни афв қилиб кечирса, ютуққа эришасиз, нажот топасиз ҳамда бахт саодатга эришасиз.

Читать полностью…

Масжид

Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайитида 4 кун дам олади

Бугун Шавкат Мирзиёев «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-5110-сонли қарорга имзо чекди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май — пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, мамлакатимизда 2021 йил 13 май Рамазон Ҳайити байрами сифатида нишонланиши белгиланган. Шунингдек, Президентнинг 10 майдаги ПФ-6222-сонли Фармони асосида 2021 йил 14 май (жума) ҳамда 15 май (шанба) кунлари қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.

Ин ша АЛЛОҲ, 13 май пайшанбан куни - қуёш 05:07 (Тошкент вақти билан) кўтарилишни бошлайди ва ҳайит намози 5:25..5:30 ларда адо этилади..

Читать полностью…

Масжид

ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР КЕЧАСИ ҲАҚИДА

Читать полностью…

Масжид

2021 ЙИЛ, 8 – МАЙ, ШАНБА КУНИ СОАТ 21-00 ДА

«ДОРУССАЛОМ» МАСЖИДИДА

ҚУРЪОН ХАТМОНАСИГА МАРҲАБО !

Масжид манзили: Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Ўзбекистон маҳалла, Қушқўнди кўчаси 8-уй (мўлжал - Фаровон тўйхона).

Читать полностью…
Подписаться на канал