«Dori-Darmon» Aksiyadorlik Kompaniyasining «telegram»dagi rasmiy axborot kanali саволлар учун @Doridarmon_aloqabot
#Дорилар
Керакли миқдордаги томчиларни қандай аниқлаш мумкин!
Фармацевтлар ва шифокорлар биргаликда томчилар учун стандарт ўлчовни белгилашга қарор қилишди.
❗️1 томчининг ҳажми 0,05 мл.ни ташкил этиши умумий қабул қилинган.
Препаратнинг томчилаб дозаси буюрилганда, бир томчининг ҳажми 0,05 мл ни ташкил қилади.
Aгар уйда 1 мл тиббий шприц бўлса, керакли дори ҳажмини осонгина аниқлашингиз мумкин:
- 2 томчи - 0,1 мл,
- 3 томчи - 0,15 мл,
- 5 томчи - 0,25 мл.
Қошиқлар дозалаш ҳажмини аниқлаш учун ноаниқ ўлчаш мосламасидир.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#IT_тиббиёт
Cунъий интеллект тиббий хатоларнинг 95 фоизини олдини олишга ёрдам берди.
Массачусетс умумий госпитали (AҚШ) мутахассислари операциялар давомида сунъий интеллектнинг афзалликлари ҳақида тадқиқот ўтказишдиди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Дунёда ўйинчи бўл, ҳакам бўлма!
Ўйинчи нишонни, ҳакам эса хатони қидиради.
🍃 Хайрли кун!
Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak
#Тадқиқот
Саратонни ўлдирадиган нанороботлар яратилди
Швециядаги Каролинска институти олимлари саратон ҳужайраларини йўқ қила оладиган нанороботларни яратишди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида Савдо-саноат палатаси соҳалар кесимида тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув ўтказмоқда. Бу галги йиғилиш соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасидаги тадбиркорлар билан ташкил этиляпти.
Унда "Дори-Дармон" АК масъуллари ҳам иштирок этмоқда.
Учрашувни онлайн кузатиб бориш мумкин.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Қийинчиликларни ҳаётнинг бир қисми деб билиш зарур. Чунки уларсиз бирор аҳамиятли нарсага эришиш мумкин эмас.
✍ Аристотель
🍀 Хайрли кун!
Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak
#Янгиликлар
Янги тизим: Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказишдаги ўзгаришлар
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш жараёнларини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди.
✅ Батафсил
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Дунё
Австралияда янги қонунга кўра, энди электрон сигареталар дорихоналарда сотилади
Aвстралияда электрон сигаретларни сотиш бўйича янги қоидалар кучга кирди, энди уларни фақат дорихоналарда сотиб олиш мумкин. Ушбу чеклов қурилмаларнинг ёшлар орасида тарқалишини камайтириш учун киритилган.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#ОАВ_биз_ҳақимизда
Matbuot anjumanidagi dolzarb masalalar.
🗓 01.07.2024
@mahalla_yangiliklari_tv
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
ЖССТ: Дунёда вабога чалиниш кўрсаткичи 58 фоизга ошди
ЖССТ вабонинг дунё бўйлаб тарқалиш хавфини юқори деб баҳолади ва 2023 йил январь ойидан 2024 йил майигача вакциналарга бўлган талаб икки баробар ошганини маълум қилди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали биносида Хоразм вилояти ҳокимлиги қошида мутасадди ташкилотлар ва мутахассислардан тузилган "Фармацевтика соҳасини тартибга солиш буйича ҳайъат"нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда тиббиёт муассасалари, дорихоналар ва маҳаллий фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ташкилотлар, хусусан “Хоразм Дори-Дармон” МЧЖ ҳам иштирок этди.
Йиғилиш давомида вилоят ҳокимлиги томонидан тиббиёт бирлашмаларида олиб борилган ўрганишларга асосан Урганч тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти ва даволовчи шифокорларга тегишли кўрсатмалар ва тавсиялар берилди.
Йиғилиш сўнггида маҳаллий фармацевтика корхоналари маҳсулотлари ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Ярмаркада маҳаллий корхоналар, тиббиёт муассасалари ва фармацевтика ташкилотлари келгусдагии режалар ҳақида муҳокамалар олиб боришди. Шартномалар тузишга келишилди.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Дунё
Қандли диабетга қарши иккита янги дори рўйхатга олинди
Қандли диабет глобал юқумли бўлмаган эпидемия сифатида тан олинган ва тарқалиши тез суръатлар билан ўсиб бораётган касалликлар тоифасига киради.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Ўтган ҳафтада каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар👇
24.06.2024. ЖССТ диабет ва семиришга қарши сохта дорилар ҳақида огоҳлантирди
24.06.2024. Нерв ҳужайраларини тиклаш усули топилди
24.06.2024. Коррупцияга қарши курашиш борасида ҳуқуқий-тарғибот йиғилиши ўтказилди
25.06.2024. Йўриқномаларни катта шрифт билан босиб чиқариш таклиф қилинди
26.06.2024. “Dori-Darmon” акциядорлик компаниясининг навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди
27.06.2024. Компания акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилди
27.06.2024. Иссиқда қуёш уришининг олдини олиш учун нима қилиш керак?
28.06.2024. Юртимизда сунъий интеллектга асосланган тиббий марказ очилади
28.06.2024. Нима учун таблеткалар аччиқ таъмга эга?
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
ЖССТ: Дунёда 1,8 миллиард киши камҳаракатликдан азият чекмоқда
2030 йилгача камҳаракатлик кўрсаткичи 35 фоизгача ошиши мумкин.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Янгиликлар
Юртимизда сунъий интеллектга асосланган тиббий марказ очилади
Мўғулистоннинг “Tavan Вogd Holdings LLC.” компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Янгиликлар
Коррупция- ривожланишга тўсиқ
“Дори-Дармон” акциядорлик компанияси “Комплаенс-назорат” хизмати томонидан “Ўзбекистон Дори таъминоти” МЧЖ раҳбар ва ходимлари иштирокида ҳуқуқий-тарғибот йиғилиши ўтказилди.
✅ Батафсил
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Рецептсиз бериладиган дорилар ва тиббий техника нархига нисбатан чекловлар олиб ташланади
Ўзбекистонда тиббий техникалар ва рецептсиз сотиладиган дори-дармонларга нисбатан нарх чекловларини бекор қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов 4 июль куни тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги бизнес вакиллари билан ўтказилган очиқ мулоқот чоғида маълум қилди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида дори контрабандаси учун фойдаланилган 310 метрли ноқонуний туннел аниқланди
Аниқланишича, жиноий гуруҳ Ҳиндистондан Олмаотага, кейин Туркистон вилоятининг Сариёғоч туманига дориларни олиб келган. У ердан дорилар туннел йўли орқали Тошкент тумани “Ўрикзор” МФЙга ўтказилган.
Тезкор тадбир давомида жиноий гуруҳдан жами 1 млрд. 94,3 млн сўмлик 107 номдаги 17048 дона дори расмийлаштириб олинган.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Тезкор
Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Б.Х. ва А.Х. фуқаро М.Х.га жами 84 дона “Регапен” номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситасини 5 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, А.Х.нинг ёнидан яна 18 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
ЖССТ тамаки чекишни ташлаш бўйича биринчи клиник даволаш йўриқномасини эълон қилди
ЖССТнинг тамаки чекишни ташлаш бўйича биринчи йўриқномасида тамакига қарамликни енгишга ёрдам берадиган ёндашувлар комбинациясидан, шу жумладан соғлиқни сақлаш муассасаларида хатти-ҳаракатлар, рақамли ечимлар ва фармакологик ёндашувлардан фойдаланишни тавсия қилади.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Ҳозир тиббиётнинг жадал ривожланаётгани ва жаҳон тажрибасини инобатга олган ҳолда миллий клиник протоколларни янгилаш жараёни кечмоқда.
👩🏻⚕️ Даволаш-профилактика муассасалари учун миллий клиник протоколларни тасдиқлаш ва тиббиёт амалиётига татбиқ қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида вазирликнинг Клиник протоколлар ва стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўлими бошлиғи Севара Убайдуллаева батафсил маълумот берди.
📝 Эслатиб ўтамиз: миллий клиник протоколлар профилактика, диагностика, даволаш ва реабилитация тўғрисидаги илмий далилларга асосланган маълумотларни ўз ичига олиб, жумладан, касалликнинг кечиши, асоратлари ва бирга келадиган хасталикларнинг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда тиббиёт ходимининг ҳаракатлари кетма-кетлигини тавсифлайди.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Соғлом_овқатланиш
Иссиқ ҳавода нима истеъмол қилиш керак?
Ёзги жазирамада овқатланишнинг биринчи қоидаси рационга табиий антиоксидантларни қўшишдир, масалан, C ва Е витаминлари. Улар ҳужайраларни юқори ҳарорат туфайли юзага келадиган оксидловчи стрессдан ҳимоя қилишга ёрдам беради.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Инсоннинг бойлиги ақча билан эмас, воз кеча олмайдиган нарсаларининг кўплиги билан ўлчанади.
✍ Афлотун
🍀 Хайрли кун!
Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak
#Дорилар
Нима учун дори-дармонларни қабул қилишда режимга риоя қилиш керак?
Aгар сиз дори-дармонларни қабул қилиш вақтини ўтказиб юборсангиз, шифокор ёзиб берган вақтда қабул қилмасангиз даволаниш курси сиз кутган натижани бермаслиги мумкин.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Дунё_фармацевтика
Японияда БФҚ дан фойдаланган яна 76 нафар истеъмолчи вафот этди
Япониянинг Kobayashi Pharmaceutical фармацевтика компанияси таркибида қизил хамиртурушли гуруч бўлган биологик фаол қўшимчаларни истеъмол қилган яна 76 кишининг ўлими юзасидан текширув ўтказмоқда, деб хабар берди Kyodo агентлиги.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Саломатлик
Жиддий огоҳлантириш: қаришга қарши кураш ҳаётингизга қарши кураш бўлиши мумкин
Бирмингем университети профессори Жоао Педро де Магальяйнс бошчилигидаги тадқиқот гуруҳи "қариган ҳужайра"лар ҳам соғлиқ учун фойдали ролларга эга эканлигини аниқладилар.
✅ Батафсил
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
2024 йил 1-июлдан нималар ўзгаради?
Янги ташкил этиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар сақланадиган божхона омборлари ва эркин омборлар мажбурий равишда “Зарур сақлаш амалиёти - GSP” талабларига мувофиқ ташкил этилади.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Ҳақиқат сиз ўйлаган каби дунёни бузиб юборадиган нарса эмас. Балки, у ҳаётни соддалаштиради.
✍️ Экзюпери
🌼 Хайрли кун!
Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak
#Дорилар
Нима учун таблеткалар аччиқ таъмга эга?
Таблеткалар уларнинг таркибий қисмлари - фаол моддалар туфайли аччиқдир.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Ҳар йили алкогол ва психофаол моддаларни истеъмол қилиш 3 миллиондан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлади
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ҳар йили 2,6 миллион кишининг ўлимига олиб келади (умумий йиллик ўлимнинг 4,7%) ва яна 0,6 миллион ўлим психофаол моддаларни истеъмол қилиш билан боғлиқ.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa