#Тадқиқот
Қаҳва Aлцгеймер касаллигини ривожланиш хавфини 2,5 баробар камайтиради
Лилл университети (Франция) олимлари кофе истеъмолининг кўпайиши Aльцгеймер касаллигини ривожланиш хавфини камайтириш билан боғлиқлигини аниқладилар.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Факт
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
2024 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра:
☑️ Дори воситаларини ишлаб чиқариш учун лицензияга эга 69 та корхона;
☑️ Дори воситаларини тайёрлаш учун лицензияга эга 147 та корхона;
☑️ Дори воситаларини улгуржи реализация қилиш учун лицензияга эга 485 та корхона фаолият юритмоқда.
Шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти билан шуғулланувчи 13203 та дорихона (шулардан 8248 таси асосий дорихона, 4955 таси филиал) фаолият олиб бормоқда.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Тезкор
Тошкент шаҳрида 4 000 қути қалбаки дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими, ДХХ ва ДБҚ ходимлари ҳамкорлигида тумандаги Чорбоғ кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар А.А. ва Д.А. сохта сертификатга эга бўлган жами 4 000 қути “Хитофер-S 5 мл” номли дори воситасини фуқаро М.Х.га 43 750 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Ўтказилган экспертиза хулосаларига кўра, ашёвий далил сифатида олинган ушбу дори воситалари қалбакилаштирилганлиги қайд этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Одамлар бошқа бир жойда яшасам, бахтли бўлардим, деб ўйлашади. Лекин бу хомхаёл. Чунки сиз қаерда бўлманг, барибир ўзингизни олиб кетасиз...
✍️ Н.Гейман
🌴 Хайрли кун!
Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
#Тезкор
Навоий вилоятида сифати кафолатланмаган дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана тумани бўлими, ДХХ ва Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “P.L.” МЧЖ ходими С.Б. фуқаро М,Х.га хорижда ишлаб чиқарилган 165 қути “Le-Fer” номли дори воситасини 46 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан яна 300 дона “SUTSILIN” номли жами 133,1 млн сўмлик ҳужжатсиз дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан вилоят божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Кармана туманида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Ҳ.Э. ва У.М. хорижда ишлаб чиқарилган 500 қути “Ферровайз” номли дори воситасини фуқаро Г.Б.га 57,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Саломатлик
6 та хавфли касаллик
Дунёда ҳақиқатан ҳам шундай касалликлар борки, улардан бир кунда, ҳатто бир неча соат ичида вафот этиш мумкин. Яхшиямки, уларнинг сони унчалик кўп эмас ва бу касалликлардан ўзимизни асрашимиз мумкин.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Дедим: Дунё мушкул бир даргохдир.
Деди: Сабр айла бари имтиҳондир.
✍️ Аҳмад Яссавий
🌼 Янги иш ҳафтаси хайрли бўлсин!
Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
#Саломатлик
"Офис ходими синдроми"нинг осон ва самарли ечими
Маълумотларга кўра, ҳар йили 25 ёшдан ошган ишчиларнинг 80 фоизида умуртқа поғонаси хасталиклари, хусусан, умуртқа қийшиқлиги аниқланади. Бундай касалликларнинг келиб чиқишига 80 фоиз ҳолатда иш столида гавдани нотўғри тутиш сабаб бўлади.
✅ Батафсил
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Ҳуқуқий_бурчак
Электрон рецептда қандай маълумотлар акс эттирилади ва дорихонадан қандай тартибда олинади?
Электрон рецепт тиббий ахборот тизимида тегишли ёзувлари мавжуд бўлган бемор учун расмийлаштирилади. Электрон рецептда ҳар бир ташхис бўйича учтагача дори воситаси кўрсатилиши мумкин.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Кичкина инсонлар тенгини қидиради, буюк инсонлар эса ўзини, ўзлигини қидиради
✍️Юнус Эмро
🍁Хайрли кун!
Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
#Янгиликлар
"Дори-Дармон" акциядорлик компаниясида хусусийлаштириш жараёни давом этмоқда
Аввалроқ “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
✅ Батафсил
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Ҳуқуқий_бурчак
Реимбурсация тизимида иштирок этадиган дорихоналарнинг қандай мажбурияти бор?
Реимбурсация тизимида иштирок этадиган дорихоналарга мазкур дастур асосида бериладиган дори воситаларининг доимий мавжуд бўлишини кафолатлаш ва чакана савдо тармоқларида узлуксиз мавжудлигини таъминлаш масъулияти юклатилади.
✅ Батафсил
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Тадқиқот
Касалланган милк ва тишлар Альцгеймер касаллигини келтириб чиқариши аниқланди
Россиялик олимлар оғиз бўшлиғи касалликларини ақли заифлик касаллиги пайдо бўлишига олиб келадиган омиллар рўйхатига киритди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Таҳлил: “Тез ёрдам”га энг кўп ёлғон чақириқ қайси ҳудуддан келиб тушди?
Маълумотларга кўра, 2024 йилнинг ўтган 9 ойи давомида “103” хизматига мамлакатимиз бўйича жами 9 миллион 958 минг 507 та мурожаат қайд этилган.
✅ Батафсил
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Одамлар ҳеч қачон мислсиз яхши ёки ҳаддан ташқари ёмон бўлмайдилар.
✍️ Ф. Ларошфуко
💥 Хайрли кун!
Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
#Тадқиқот
Олимлар қон гуруҳи ва эрта инсулт хавфи ўртасидаги боғлиқликни аниқлади
Тадқиқотлардан маълум бўлишича, иккинчи қон гуруҳидаги ёшроқ одамларда инсулт эҳтимоли бошқа қон гуруҳлари эгаларига қараганда 16 фоизга юқори.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
🗓 15 октябрь – Бутунжаҳон кўкрак бези саратонига қарши кураш куни
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 1993 йилдан бери октябрь ойи кўкрак бези саратонига қарши курашиш ойи, деб эълон қилинган. Бундан ташқари, ҳар йили 15 октябрь – Бутунжаҳон кўкрак бези саратонига қарши кураш куни сифатида белгиланган.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Билиб_қўйган_яхши
Иммунитет тизимига зарар етказадиган 3 нарса
🔹 Уйқусизлик. Инсон ухлаётганда, иммунитет тизимининг бактериялар ва вируслар билан қандай курашадиган қисми фаоллашади. Aгар сиз етарлича ухламасангиз, иммунитетингиз унчалик самарали ишламайди. Яхши иммунитетни сақлаб қолиш учун кунига камида 7-8 соат ухлаш керак.
🔹 Ҳаракатсиз ҳаёт тарзи. Жисмоний фаолликнинг етишмаслиги иммунитетни туширади. Жисмоний машқлар билан кам шуғулланадиганлар
жисмоний фаол одамларга қараганда ўртача 42% кўпроқ нафас олиш касалликларидан азият чекади.
Ҳар куни ҳеч бўлмаганда бир нечта жисмоний машқлар бажаришга ҳаракат қилинг.
🔹 Доимий стресс. Aгар узоқ вақт стрессда қолсангиз, иммунитет тизимингиз ёмонлаша бошлайди. Мисол учун, стресс остида бўлган одамларнинг шамоллаш эҳтимоли сезиларли даражада юқори.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Соғлиқни сақлаш вазирлиги огоҳлантирилди
Интеллектуал мулк агентлиги контрафакт дори воситалари сабаб Соғлиқни сақлаш вазирлигини огоҳлантирди.
Қонунчилик ҳужжатлари талабларига кўра дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни давлат рўйхатидан ўтказилишида интеллектуал мулк ҳуқуқларига қатъий риоя этилиши керак.
✅ Батафсил
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Ўтган ҳафтада каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар👇
07.10.2024. Реимбурсация дастури асосида берилган дориларнинг қиймати бюджетдан қоплаб берилади
07.10.2024. Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти совриндорлари эълон қилинди
08.10.2024. Тамаки сотишни тақиқлаш қанча одамнинг умрини сақлаб қолади?
08.10.2024. Энди Android тизимида қон босимини ўлчаш мумкин
09.10.2024. Марбург геморрагик иситмасини олдини олиш чора-тадбирлари кўрилмокда
09.10.2024. Касалланган милк ва тишлар Альцгеймер касаллигини келтириб чиқариши аниқланди
10.10.2024. Реимбурсация тизимида иштирок этадиган дорихоналарнинг қандай мажбурияти бор?
10.10.2024. "Дори-Дармон" акциядорлик компаниясида хусусийлаштириш жараёни давом этмоқда
11.10.2024. Олимлар жарроҳлик кесмаларини даволаш вақтини 50% га қисқартириш йўлини топди
11.10.2024. Фарғона ва Наманганда 1 млрд сўмлик дори воситаларини қалбакилаштираётган жиноий гуруҳ ушланди
12.10.2024. ЖССТ: Эмланиш орқали антибиотиклар қўлланилишини 22 фоизга камайтириш мумкин
ЖССТ: Эмланиш орқали антибиотиклар қўлланилишини 22 фоизга камайтириш мумкин
📉 ЖССТ эълон қилган янги ҳисоботга кўра, 24 патогенга қарши эмланиш орқали дунё бўйича қўлланиладиган зарур антибиотиклар миқдорини 22 фоизга ёки суткасига 2,5 миллиард дозага камайтириши мумкин.
💊 Бу дориларга чидамли микробларга қарши курашиш борасидаги глобал мақсадларга ҳам мос келади. Қолаверса, ана шу вакциналарнинг айримлари аллақачон яратилган, бироқ улардан тиббий амалиётда кам фойдаланилмоқда.
📊 Қайд этилишича, дориларга чидамли инфекциялар йилига 5 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда. Келгуси 25 йил ичида худди шундай бактериялар туфайли 208 миллион одам ҳаётдан кўз юмиши прогноз қилиняпти.
📌 Вакциналар бу рақамларни қисқартириш, ўз навбатида, антибиотиклар қўлланилишини камайтириш ва инфекциялар тарқалишини секинлаштириш имконини беради.
‼️ Бундан ташқари, дори-дармонларга чидамли патогенларни даволаш учун шифохона харажатлари йилига 730 миллиард долларга баҳоланади. Агар вакциналар барча қайд этилган касалликларга қарши қўлланилса, сарф этилаётган 30 фоиздан кўпроқ маблағ тежаб қолинади.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Тезкор
Фарғона ва Наманганда 1 млрд сўмлик дори воситаларини қалбакилаштираётган жиноий гуруҳ ушланди
Улар "Перацетам", Дексаметазон" каби арзон нархдаги дориларни олиб, қадоғи ва ёрлиқларини ўзгартириш орқали қиммат нархдаги бошқа дориларни тайёрлаган.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Тадқиқот
Олимлар жарроҳлик кесмаларини даволаш вақтини 50% га қисқартириш йўлини топди
Жамоа биологик парчаланадиган полимерлар ва магнийдан тайёрланган ипларни ишлаб чиқди, улар организм томонидан зарарсиз сўрилади.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Янгиликлар
Туркий давлатлар донор органларининг ягона базасини яратади
8 октябрь куни туркийзабон давлатларнинг Соғлиқни сақлаш вазирлари “Türktransplant” ягона ахборот тизимини яратиш бўйича протокол имзолади. Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Саломатлик
Грипп мавсуми: ЖССТ касалликдан ҳимояланиш учун 5 та муҳим тавсия берди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге кўҳна қитъа ва Марказий Осиёнинг 53 мамлакатида мавсумий гриппдан йилига 72 мингга яқин киши вафот этаётганини маълум қилди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Саломатлик
Умуртқа соғломлигини текшириш
Деворнинг текис юзасига яқин жойда туринг, танангиз деворга тегиб туриши керак: бошнинг орқа қисми, елкалар, болдирлар ва товонлар.
🔸 Aгар сиз бу ҳолатда камида 5 дақиқа чарчоқни ҳис қилмасдан туриб ўзингизни бутунлай қулай ҳис қилсангиз ва ҳеч қандай ноқулайлик сезмасангиз, демак сиз ажойиб формадасиз ва ёшликни узоқ сақлаб қоласиз.
Aммо, агар сиз тик турганингизда ноқулайлик, оғирлик, оғриқ ёки уйқусизликни бошдан кечирсангиз, дарҳол умуртқангизга эътибор беришни бошлашингиз керак, акс ҳолда вазият ёмонлашади.
🔸 Пастки орқа ва девор ўртасида сезиларли бўшлиқ мавжуд бўлса (мушт ўтадиган даражада), бу ҳам ғайритабиий ҳолатнинг белгиси бўлиб, умуртқа қийшанганлигини кўрсатади.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Марбург геморрагик иситмасини олдини олиш чора-тадбирлари кўрилмокда
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 28 сентябрь ҳолатига Руанданинг 30 та округининг еттитасида, жами 26 та тасдиқланган ҳолат рўйхатга олинган ва шундан 6 та ҳолатда ўлим қайд этилган.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Қувонч-шодликлар ҳам, ғам-ташвишлар ҳам (меҳмон каби) келиб кетувчидир. Сен на қувонч-шодликларга севин, на ғам-ташвишларга хафа бўл...
✍️ Шамс Табризий
💥 Хайрли кун!
Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
#IT_тиббиёт
Сунъий интеллект миопияни олдини олишга ёрдам беради
Америкалик шифокорлар кўриш билан боғлиқ муаммоларни диагностика қилиш учун сунъий интеллект (СИ) моделидан фойдаланишни таклиф қилишди. Тадқиқот JAMA Ophthalmology журналида чоп этилган.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa