#Тезкор
Андижон шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро А.А. ва бошқалар фуқаро М.Х.га 50 қутидаги жами 500 дона “Pregabalin Capsule IP 300 mg” номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситасини 900 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Одамлар суратини безатса, сен сийратингни беза. Одамлар бошқалар айбидан сўз очса, сен ўз қусурингни ўйла.
✍️ Жалолиддин Румий
🍂 Хайрли кун!
Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Кучли таъсир қилувчи моддаларни интернетда тарқатганлик ва реклама қилганлик учун жавобгарлик белгиланди
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-971-сон, 05.10.2024 й.) билан айрим кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Реимбурсация дастури асосида берилган дориларнинг қиймати бюджетдан қоплаб берилади
Ҳукумат Қарори (619-сон, 02.10.2024 й.) билан Касалликларни амбулатор шароитда даволашда дори воситалари харажатларини қоплаш бўйича реимбурсация дастури тўғрисидаги низом тасдиқланди
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Хотирангизни ранж-аламлар билан тўлдирманг, акс ҳолда ҳаётнинг гўзал лаҳзалари учун жой қолмаслиги мумкин.
✍️ Ф.М Достоевский
🌼 Янги иш ҳафтаси хайрли бўлсин!
Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
Антикоррупция агентлиги коррупцион жиноят қилган ходимларнинг ярим йиллик таҳлилини эълон қилди
Антикоррупция агентлиги таҳлилига кўра, 2024 йилнинг ярим йиллигида банклар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва Қишлоқ хўжалиги вазирликлари тизимида коррупцияга оид жиноятчилик камайди. Мактаб ва боғча таълими вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар ходимлари орасида эса ортди.
✅ Батафсил
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Янгиликлар
"Дори-Дармон" АК акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилди
2024 йил 3 октябрь куни “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилди. Йиғилиш кворуми 83 фоиздан ортиқни ташкил этди.
✅ Батафсил
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Тадқиқот
Австралиялик олимлар диққатни жамлолмайдиган одамлар учун бош тасмасини ўйлаб топишди.
Австралиянинг Neurode стартапи диққат етишмовчилиги ва гиперактивлик бузилишини (ДEГБ) даволашга ёндашувни ўзгартирувчи ишланма ҳақида эълон қилди. Тадқиқотчилар анъанавий дори-дармонлар ўрнига, инвазив бўлмаган енгил электр мия стимуляциясидан фойдаланишни таклиф қилишди. Тасмани кунига 20 дақиқа тақиш кифоя.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
ЖССТ: Марбург вируси дунёда янги пандемияга сабаб бўлиши мумкин
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти яқин орада сайёрамизда янги пандемия пайдо бўлиши хавфидан огоҳлантирди. Бунга дунё бўйлаб Марбург вируси кенг тарқалиши сабаб бўлиши мумкин.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Билиб_қўйган_яхши
Қайси витаминлар фойдасиз- шифокорлар фикри
Кўпчилик витаминларнинг фойдалари ҳақида болаликдан эшитган. Сиз витаминларни қабул қилишингиз керак — бу ибора одамларнинг онгида "витаминлар" деб ёзилган ҳар қандай қутилар таърифи бўйича фойдали деган фикрни шакллантирди. Бироқ, бу тўғри эмас. Шифокорлар қайси озуқавий қўшимчалар фойдасиз эканлиги ҳақида гапирди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#IT_тиббиёт
Сунъий интеллект фармацевтика инновациясига ёрдам беради
АҚШнинг Deep Proteins гуруҳи томонидан таклиф этилган янги сунъий интеллект модели оқсилга асосланган самаралироқ ва зарари камроқ дори ва вакциналарни ишлаб чиқишга ёрдам беради.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Тезкор
Тошкент шаҳрида 2,2 млрд сўмлик яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “A.Ph.” хусусий корхонаси масъул шахслари ва бошқалар Юнусобод тумани 15-мавзесидаги манзилида жойлашган нотурар бинода умумий баҳоси 2,2 млрд сўмлик яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Тадқиқот
COVIDнинг саломатликка яна бир зарари аниқланди
Ливерпул университети, Лондон Қироллик коллежи ва Кембриж университети олимлари CОВИД-19 нинг мияга жиддий таъсирини аниқладилар.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик
—
Поздравление учителям и наставникам Узбекистана
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Саломатлик
Пластик идишдаги сув одам саломатлиги учун хавфли экани аниқланди
Қатардаги Weill Cornell Medicine тадқиқотчилари пластик идишга солинган сувнинг одам саломатлиги ва атроф-муҳит учун хавфлилигини аниқлашди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Саломатлик
Тамаки сотишни тақиқлаш қанча одамнинг умрини сақлаб қолади?
Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, агар ёшларга тамаки сотиш тақиқланадиган бўлса 2,95 миллион ўпка саратони ҳолатидан 1,1 миллион одамни (40,2 фоиз) сақлаб қолиш мумкин.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти совриндорлари эълон қилинди
Физиология ва тиббиёт бўйича 2024 йилги Нобел мукофоти америкалик олимлар Виктор Амброс ва Гери Равканга берилди. Олимлар “микроРНКни кашф қилгани ва генлар экспрессиясининг транскрипциядан кейинги бошқарувида уларнинг ролини ўргангани учун” Нобел билан тақдирланди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Тадқиқот
Янги қон гуруҳи тизими ишлаб чиқилди
Қон гуруҳлари бўйича халқаро референс-лаборатория (IBGRL) ва Бристол университети олимлари MAL деб номланган янги қон гуруҳи тизимини яратишди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Ўтган ҳафтада каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар👇
30.09.2024. 2050 йилга бориб 740 миллиондан ортиқ ўсмир узоқни кўра олмай қолади.
30.09.2024. Бошни ювиб кўчага чиқманг, соғлик учун хавфли
01.10.2024. Ўқитувчи ва мураббийлар куни
02.10.2024. COVIDнинг саломатликка яна бир зарари аниқланди
02.10.2024. ЖССТ туберкулёзни аниқлаш ва даволаш бўйича янги тавсияларни эълон қилди
03.10.2024. Қайси витаминлар фойдасиз- шифокорлар фикри
03.10.2024. Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси фош этилди
04.10.2024. Австралиялик олимлар диққатни жамлолмайдиган одамлар учун бош тасмасини ўйлаб топишди
04.10.2024. "Дори-Дармон" АК акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилди
05.10.2024. Қонунчиликдаги янгиликлар
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
2025 йил 1 январдан фармацевтика маҳсулотларининг постмаркетинг назорати амалиётга жорий этилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 628-сон қарори билан “Фармацевтика маҳсулотларининг постмаркетинг назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Ушбу Низом, Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлган фармацевтика маҳсулотларининг фармацевтика фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлаш бўйича постмаркетинг назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Постмаркетинг назорати- муомаладаги фармацевтика маҳсулотларининг фармацевтика фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлигини баҳолашга доир чора-тадбирлар мажмуи.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
✈️ 4 октябр куни “Дебат Холл”да 2024 йилги сайловлар тақдирини ўзгартириши мумкин бўлган воқеа содир бўлади!
Депутатликка номзодлар ғоялар ва стратегиялар курашида тўқнаш келади, улар янги Ўзбекистоннинг келажаги бўйича ўз таклифларини тақдим этишади.
Бу оддий дебатлар эмас — бу ҳар биримизнинг ҳаётимизга таъсир қилувчи қарорлар қандай шаклланаётганини кўриш учун имконият.
#Тезкор
Урганч шаҳрида дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хива тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “R.F.” хусусий корхонаси раҳбари Й.Р. тегишли рухсатнома олмасдан корхонага қарашли дорихонада дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, 855 турдаги жами 48 391 дона умумий баҳоси 239 млн сўмлик дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Одамларга фойдаси тегишни мақсад қилган инсон ҳатто қўллари боғланган ҳолда жуда кўп яхшиликлар қилиши мумкин.
✍️ Ф.М Достоевский
🍂 Хайрли кун!
Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
#Тезкор
Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бувайда тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро М.Х. инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи 6 дона “Тропикамид” ва 14 дона “Прегабалин” номли дори воситаларини фуқаро А.А.га 2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.М. фуқаро М.Х.га 468 та капсула кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 1,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Олтинсой туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Х.-Н.” хусусий корхонасига қарашли дорихона сотувчиси Х.М. харидорга кирим ҳужжатлари бўлмаган 250 дона “BENZONAL” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 750 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда "G.P." МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси М.С. харидорга шифокор рецептисиз таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 3 қути “BENZONAL” номли дори воситасини сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан 170 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Live_йиғилиш
"Дори-Дармон" АК акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бошланди.
"Дори-Дармон" АК Кузатув кенгашининг 2024 йил 10 сентябрдаги қарорига асосан Компания акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилмоқда.
Йиғилиш кун тартибида:
1. "Дори-Дармон" АК акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида.
2. "Дори-Дармон" АК устав фондини ошириш тўғрисида.
3. "Дори-Дармон" АК акцияларининг қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилади.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Кутубхона ота-онамиз биздан яширган ва ўқитувчиларимиз айтишга қўрққан нарсаларни билиб оладиган жойдир.
✍️ Алан Дершовиц
🍀 Хайрли кун!
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Саломатлик
ЖССТ туберкулёзни аниқлаш ва даволаш бўйича янги тавсияларни эълон қилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сил касаллигини эрта босқичда аниқлаш ва замонавий муолажа усуллари ёрдамида самарали даволаш бўйича янги тавсияларни эълон қилди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Янгиликлар
ССВ: Саудия Арабистони компанияси юртимизда фармацевтика заводини қуради
Тўғридан-тўғри инвестиция киритиш шарти билан “Tashkent Pharma Park” ҳудудида замонавий фармацевтика заводини қуриш ва 2025 йилнинг учинчи чорагида ишга тушириш истиқболлари кўриб чиқилди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Саломатлик
Бошни ювиб кўчага чиқманг, соғлик учун хавфли
Эрталаб бош ювиб, сочларни қуритмай кўчага чиқиш туфайли организмнинг иммунитети пасаяди. Айниқса, кузнинг салқин ҳавосида тери намлик ҳолатини узоқ ушлаб туриши туфайли сурункали гайморит, ринит, фронтит, тонзиллит ва отит каби касалликлар қўзғайди.
✅ Батафсил
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Президент фармонига кўра, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб:
➖ бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади;
➖ бошқа бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади;
➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;
➖ базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланмоқда (ҳозирда 340 минг сўм).
Шунингдек, эртадан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдорига боғлиқ тўловлар ва жарималар миқдори ҳам қарийб 10,3 фоизга ошади.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa