#Тадқиқот
2050 йилга бориб 740 миллиондан ортиқ ўсмир узоқни кўра олмай қолади.
Хитойлик олимлар томонидан олиб борилган кенг кўламли тадқиқот натижалари British Journal of Ophthalmology журналида чоп этилди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Муаммолар – умр безаги, уларни енгиб ўтиш эса умрнинг мазмунидир.
✍️ Ж.Мерин
🪷 Хайрли кун!
Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
ЖССТ замонавий ўсмирларнинг асосий муаммолари бўйича ҳисобот тақдим этди.
Семириб кетиш, руҳий тушкунлик, ёлғизлик ва зўравонлик ўсмирлар орасида энг кўп учрайдиган муаммолардан биридир. Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан замонавий ўсмирларнинг муаммолари бўйича кенг қамровли ҳисоботида қайд этилди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Тадқиқот
Асалари заҳри таркибида саратонга қарши модда топилди
Гарри Перкинс институти ва Ғарбий Австралия университети олимлари асал ари заҳари таркибидаги мелиттин пептид саратон ҳужайраларини йўқ қилиши мумкинлигини аниқлади.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Тезкор
Намангандаги хонадонларнинг бирида тиббиёт воситаларини қўл бола тарзда ишлаб чиқараётган яширин цеҳ аниқланди
Яширин цехда "Shifo oil" савдо белгиси остида тиббиёт воситалари, яъни турли хил ўсимлик ёғларини санитария ва тиббий воситаларни ишлаб чиқариш қоидаларига зид равишда қўлбола тарзда тайёрланган ва сўнгра идишларга қадоқлаб келинган.
✅ Батафсил
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
3 турдаги 1048 ўрам қалбакилаштирилган дори воситалари айланмасининг олди олинди
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент, Наманган, Андижон, Хоразм, Самарқанд вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида олинган фармацевтика маҳсулотлари Марказ лабораторияларида экспертизадан ўтказилди.
✅ Батафсил
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Жонингизни ватанга беринг, қалбни одамларга, руҳни Яратганга, аммо иззат-нафсингиз, ҳамиша ўзингиз билан қолсин.
✍️ Маргарет Тэтчер
💥 Хайрли кун!
Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
#Билиб_қўйган_яхши
Омега-3 ни кимлар эҳтиёткорлик билан қабул қилиши керак?
Ҳозирги кунда омега-3 ёғ кислоталарининг танқислиги кенг тарқалган муаммодир. Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ғарб мамлакатларида 70-80 фоизгача одамлар озиқ-овқат орқали ушбу муҳим озуқа моддаларини етарли миқдорда қабул қилмайди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
"Халқ назорати" телеграм каналига қилинган мурожаат асосида қуйидагиларни маълум қиламиз: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.07.2023 йилда қабул қилинган 204-сонли Қарорига асосан, соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органи ёки амбулатория-поликлиника муассасаси ёзилган рецептлар асосида беморларга берилган дори воситалари қийматини тўлаш учун дорихоналар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузади. Шартномалар белгиланган тартибда Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилади. Соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органи ёки амбулатория-поликлиника муассасаси шартнома суммасидан ва бюджетнинг тасдиқланган сметасидан келиб чиқиб ойлик сумманинг 15 фоизи миқдорида ҳар ойда олдиндан ҳақ тўлайди.
Юқоридагиларга асосан, ҳақиқатан ҳам, дори воситаларини имтиёзли рецепт асосида бериш учун компания томонидан тақдим этилган шартномалар Миробод туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ўз вақтида имзоланиб, ғазначилик идораларида рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли дори воситаларини бериш вақтинча тўхтатилган эди.
Ҳозирда 2024 йилнинг қолган даври учун туман тиббиёт бирлашмаси билан шартномалар имзоланган, ғазначилик идораларида рўйхатдан ўтказилган ва дори воситаларини бериш қайта йўлга қўйилган.
Яна шуни маълум қиламизки, Миробод туманида жойлашган 1-сонли поликлиникада капитал таъмирлаш ишлари ўтказилиши туфайли поликлиника қошидаги “Дори-Дармон" акциядорлик компаниясига қарашли 9/5- сонли дорихона шохобчасининг фаолияти 2024 йил 8 августдан тўхтатилган.
Беморлар 1- сонли поликлиникага яқин масофадаги “Дори-Дармон” акциядорлик компаниясига қарашли 44 –сонли дорихона ва Миробод туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудидаги 9/4-сонли дорихона шохобчасидан имтиёзли рецепт асосида дори воситаларини олишлари мумкин.
Маълумот учун: “Дори-Дармон” АК тизимидаги ижтимоий дорихоналар орқали 2023 йилда амбулатория шароитида даволашда имтиёзга эга бўлган беморларга 468 120 та имтиёзли рецепт асосида 25,0 млрд.сўмлик, 2024 йилнинг 6 ойи давомида 175 303 та рецепт асосида 13,0 млрд.сўмлик дори воситалари бепул берилган.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Дорилар
Aмоксициллин қулоқ инфекциялари учун самарали эканлиги тасдиқланди
Кичик тадқиқот натижаларига кўра, бу антибиотик ҳали ҳам ўткир отит қўзғатувчиларига қарши фаолдир.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Сиздан бахт топган кишигина сизникидир. Қолган барча инсонлар ҳаётингизнинг меҳмони.
✍ Мавлоно Румий
🍁Хайрли кун!
Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
🗃 2025 йил 1 январга қадар тармоқли дорихоналар, 2026 йил 1 январга қадар бошқа дорихоналар Зарур дорихона амалиёти (GPP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилади
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Дори-дармон" АК бошқарма бошлиғи Соҳиб Маҳмудов маълум қилди.
✍️ Батафсил
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Фуқаролар тиббий ёрдамни электрон навбат асосида бепул олиш ҳуқуқига эга бўлади
📆 Қарорга кўра, 2025 йил 1 июлдан қуйидагилар давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилган ҳудудларда туман (шаҳар) ва ҳудудий даражадаги тиббиёт муассасаларида режали стационар тиббий ёрдамни электрон навбат асосида бепул олиш ҳуқуқига эга бўлади:
➡️ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ёки ижтимоий солиқ тўловчилар;
➡️ Солиқ кодексига мувофиқ меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун белгиланган миқдорларда солиқ тўлаган шахслар;
➡️ вояга етмаганлар, таълим ташкилотлари ўқувчи-талабалари, ҳомиладор аёллар ва икки ёшга тўлмаган боласини парваришлаётган шахслар, меҳнат органларида ишсиз сифатида расмий рўйхатдан ўтганлар, давлат пенсиясини олувчилар ҳамда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилаларнинг аъзолари.
🗓 2027 йил 1 январдан сўнгги бир йил давомида камида 6 ой жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ёки ижтимоий солиқ тўлаганлар учун давлат тиббий суғуртаси тизимида юқори технологик тиббий ёрдам бепул амалга оширилади.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Музқаймоқларда ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар аниқланди
Рақобат қўмитаси томонидан фуқароларнинг мурожаатлари асосида назорат хариди тадбири ўтказилди. Унда “X XASANBOY VA XOLOD” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган қадоғида шакарсиз деб кўрсатилган “Хоттабыч” номли музқаймоқнинг 7 та тури харид қилинди ва белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган учта лабораторияга топширилди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Ўтган ҳафтада каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар👇
23.09.2024. Фарғонада дори воситаларни қалбакилаштираётган яширин цехлар аниқланди
23.09.2024. Лицензиясиз фаолият юритган табибларга маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда
24.09.2024. Сунъий интеллект эпилепсия ташхисини тезлаштириши мумкин
24.09.2024. Олимлар қон томирларни мустаҳкамловчи нотушта ҳақида маълумот берди
25.09.2024. ССВ расмий сайтида миллий клиник протоколлар ва стандартлар билан танишиш мумкин
25.09.2024. Грипп ва шамоллашда кукун шаклидаги дорилар чиндан ёрдам берадими?
26.09.2024. Жаҳонда инсульт ҳолатлари кескин кўпаймоқда
26.09.2024. Наманганда яширин цеҳ аниқланди
27.09.2024. Асалари заҳри таркибида саратонга қарши модда топилди
27.09.2024. Гриппга қарши вакцина олиш юрак хуружи ва инсультдан ҳимоя қилади
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Тезкор
Хоразм вилоятида яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “M.H.” МЧЖ раҳбари У.Н. тиббий буюмлар савдоси учун тегишли рухсатномаси бўлмаса-да, МЧЖга қарашли клиникада дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланиб келиб, ушбу клиникада ташкил этган савдо нуқтасида 86 турдаги умумий баҳоси 36,3 млн сўмлик мувофиқлик сертификатлари бўлмаган ҳамда яроқлилик муддати ўтган дори воситалари ва тиббий буюмларни савдога қўйганлиги аниқланиб, ушбу воситалар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишлилиги бўйича терговга юборилган.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Саломатлик
Гриппга қарши вакцина олиш юрак хуружи ва инсультдан ҳимоя қилади
ЎРВИнинг оғир шаклларда қон тромблари пайдо бўлиши натижасида инфаркт, инсульт ва юрак етишмовчилиги касалликлари сони ортиши мумкин.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Баъзан ортингга қараб қўй: шунда қаердан келганингни унутмайсан.
✍ Шамс Табризий
🍀 Хайрли кун!
Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
#Саломатлик
Жаҳонда инсульт ҳолатлари кескин кўпаймоқда
Окленд Технология Университети ва Вашингтон университети қошидаги Соғлиқни сақлаш кўрсаткичлари ва баҳолаш институти тадқиқотчилари бутун дунё бўйлаб инсульт ҳолатлари кўпайганини аниқладилар. Хулосалар The Lancet Neurology журналида чоп этилган.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Дунё
Депутатлар ихтисослашган оммавий ахборот воситаларидан ташқари бошқа жойларда дори воситаларини реклама қилишни тақиқлашни таклиф қилишди
Давлат Думаси фармацевтика маҳсулотларини, айниқса хорижий маҳсулотларни рекламан қилиш қоидаларини кучайтириш зарур деб ҳисоблайди. Хусусан, ихтисослаштирилган оммавий ахборот воситаларидан ташқари ҳар қандай платформада дори воситаларини реклама қилишни тақиқлашни таклиф қилинди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
@Doridarmon_aloqabot га йўлланган савол:
❓Ижтимоий дорихона филиалининг майдони қанча бўлиши керак?
Ижтимоий дорихоналарнинг филиаллари қишлоқ ва овулларда жойлашган оилавий поликлиника биноларида жойлашганда филиал майдони камида 8 м2, оилавий поликлиникаларда жойлашганида эса камида 16 м2 майдонга эга бўлиши керак.
Дорихоналар ва уларнинг филиаллари учун ажратиладиган майдонларнинг минимал ўлчамлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2024 йил 5 апрелдаги "Дорихоналарнинг жойлашуви ва жиҳозланишига доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари" нинг (0071-24-сон ) 2-иловасига мувофиқ бўлиши лозим.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Тиббий_энцеклопедия
Вируслар ва бактерияларнинг бир-биридан қандай фарқи бор?
Вируслар ва бактериялар - бу касалликлар ҳақида гапирганда тез-тез эшитадиган иккита атама. Aммо бу икки турдаги патогенлар жуда кўп фарқларга эга эканлигини билармидингиз?
Вируслар микроскопик молекулалар бўлиб, улар мустақил равишда мавжуд бўлмайди. Улар оқсил қобиғидаги ДНК ёки РНК дан иборат ва фақат тирик ҳужайралар (одам, ҳайвон ёки ўсимлик) ичида кўпайиши мумкин. Вируслар ўз муҳитига мослашиш учун ўзгариши ва ривожланиши керак. Улар ҳужайраларга кириб, кўпайиб, уларни йўқ қилишлари мумкин.
Бактериялар эса ўз-ўзидан мавжуд бўлиши ва кўпайиши мумкин бўлган бир ҳужайрали тирик организмлардир. Улар бошқа ҳужайраларга кирмасдан барча ҳаётий функцияларни бажаради. Бактериялар ҳам фойдали (масалан, ичакларда), ҳам зарарли бўлиши мумкин.
Иккала турдаги патогенлар ҳам касалликка олиб келиши мумкин, аммо уларнинг ташхиси ва даволаш фарқ қилади. Вирусларга қарши курашиш учун одатда вирусга қарши препаратлар, бактерияларни йўқ қилиш учун эса антибиотиклар буюрилади. Дори-дармонларни нотўғри ишлатиш хавфли бўлиши мумкинлигини ёдда тутинг ва шу сабабдан ҳам шифокор тавсияларига амал қилинг.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Фикрларингизга эҳтиёт бўлинг ⸺ сўзга айланади;
сўзларингизга эҳтиёт бўлинг ⸺ ҳаракатга айланади;
ҳаракатларингизга эҳтиёт бўлинг ⸺ одатга айланади;
одатларингизга эҳтиёт бўлинг ⸺ характерга айланади;
характерингизга эҳтиёт бўлинг ⸺ у сизнинг тақдирингизни ҳал қилади!
✍ Лао-Цзи
🍁 Хайрли кун!
Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
#Тадқиқот
Қандли диабетни овоз орқали аниқлаш технологияси яратилди
Люксембург соғлиқни сақлаш институти олимлари беморнинг 25 сониялик овоз ёзувлари орқали қандли диабетни аниқлаш технологиясини ишлаб чиқди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Саломатлик
Оздирувчи маҳсулотларнинг хавфли ён таъсири бўлиши мумкин
Машҳурлар орасида таниқли бўлган 2-тип диабет ва семиришни даволайдиган дори воситалари хавфли ён таъсирга эга бўлиши мумкин. У ташвиш ва тушкунликни келтириб чиқаради.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Дорилар
Фаоллаштирилган кўмирни қачон ва қайси ҳолатда ишлатиш керак?
✓ Сувни фильтрлаш учун. Фаоллашган углерод сув фильтрлари учун ажойиб материалдир, чунки у сувдан туз ва минералларни эмас балки токсинлар ва бошқа органик аралашмаларни ўзига сингдириб олади.
✓ Тишларни оқартириш учун. Ҳозирда кўплаб тишларни оқартирувчи пасталар таркибига фаоллаштирилган кўмир қўшилмоқда.
✓ Ўт суюқлиги камайишини даволаш учун. Фаоллаштирилган кўмир ҳомиладорликнинг кеч даврида сафро оқимининг пасайишини, холестаз деб аталадиган жигар касаллигини даволаши мумкинлиги ҳақида баъзи далиллар мавжуд.
✓ Қонда холестерин миқдорини пасайтириш учун. Фаоллаштирилган кўмир жигарда сафро кислоталарининг сўрилишини камайтиришга ёрдам беради, бу эса холестериннинг парчаланишини кучайишига олиб келади.
✓ Овқат ҳазм қилиш муаммоларини бартараф қилади. Фаоллаштирилган кўмир ортиқча ичак газларини организмдан олиб чиқиб кетади.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Электрон поликлиника” ва “Электрон шифохона” ахборот тизимлари ишга туширилади
2024 йил якунигача “Электрон поликлиника” ва “Электрон шифохона” ахборот тизимлари амалиётга жорий этилади
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Давлат тиббий суғуртаси доирасида бепул тиббий хизматлар кўрсатилади ва дорилар берилади
“Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-311-сон, 05.09.2024 й.) қабул қилинди.
✅ Батафсил
✅ Batafsil
✅ Подробнее
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Ҳақиқат ва ёлғонни ажратиш жуда мушкул иш. Шу боис адашган одамлардан ранжиш ярамайди.
✍️ Августин Аврелий
🌼 Хайрли кун!
Каналга уланиш👇
doridarmon_ak