#Янгиликлар
Ҳудудларда аҳолини зарур дори воситалари билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар (фотожамланма)
Бугун Миллий матбуот марказида айни шу мавзуда “Dori-Darmon”акциядорлик компаниясининг навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Live_матбуот_анжумани
2025 йил 1 январга қадар фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи тармоқли дорихоналар Зарур дорихона амалиёти (GPP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши белгиланган.
Ҳозирги кунда “Зарур амалиётлар маркази” ДУК томонидан “Қашқадарё Дори-дармон” МЧЖ тизимидаги Яккабоғ туманидаги 15-сон дорихонага №GPP—12:2024-рақамли “Зарур дорихона амалиёти-GPP” талабларига мувофиқлик сертификати берилди.
“Фарғона Дори-Дармон” акциядорлик жамиятига қарашли 11 та ижтимоий дорихоналарда “GPP- яхши дорихона амалиёти” стандартларини жорий этиш мақсадида GxP марказига ариза топширилди. Марказ ходимлари томонидан дорихоналарда фармацевтик инспекция ўтказилди. Натижа ҳисоботлари кутилмоқда.
GPP сертификатини олиш бўйича ишлар компания ва тизимдаги жамиятларда жадаллик билан давом этмоқда.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Live_матбуот_анжумани
Хабарингиз бор, компания тизимидаги жамиятларда махсус жиҳозланган автомобилларда кўчма дорихоналар ташкил этилган бўлиб, маҳаллий ҳокимиятлар билан келишилган жадвал асосида республикамизнинг чекка ва дорихона мавжуд бўлмаган ҳудудларидаги аҳолига керакли дори воситалари ва тиббий буюмларни етказиб беради.
2024 йилнинг дастлабки уч ойи давомида давомида кўчма дорихоналар орқали аҳолига 901,0 млн.сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари етказиб берилди.
“Фарғона Дори-Дармон”АЖ томнидан 1 та “Исузу” автофургони дорихонаси ва 12 та “Дамас” автомобилларида “Кўчма дорихона” шахобчалари ташкил қилинган.
"Бухоро Дори-Дармон" МЧЖ томонидан эса 5 та кўчма дорихона ташкил этилган.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Live_матбуот_анжумани
"Бухоро Дори-Дармон" МЧЖ нинг 2024 йилнинг 5 ойи давомида умумий товар айланмаси 27.394 млрд. сўмни, шундан улгуржи товар айланмаси 10,530 млрд.сўмни, чакана товар айланмаси 16,864 млрд. сўмни ташкил этди. Соф фойда 423 млн. сўмдан ортиқ.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Инфографика
#Live_матбуот_анжумани
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йилдаги 204-сон қарори билан Амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган 14 тоифадаги шахслар рўйхати белгиланган. 2024 йилнинг 1 чораги давомида мазкур рўйхатдаги шахсларга “Dori-Darmon” АК ва унинг тизимидаги жамиятларга қарашли дорихоналар орқали 96 892 та рецепт орқали 5,73 млрд.сўмлик дори воситаси ва тиббиёт буюмлари бепул берилди.
Хусусан, 2024 йил 1-чорак давомида “Фарғона Дори-Дармон” АЖ томонидан қарийб 720 млн. сўмлик, “Бухоро Дори-Дармон” МЧЖ томонидан 323,6 млн. сўмлик дори воситаси ва тиббиёт буюмлари бепул берилди.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Матбуот анжуманимизни Facebook ижтимоий тармоғимизда жонли томоша қилишингиз мумкин
Читать полностью…#Live_матбуот_анжумани
Матбуот анжуманида “Фарғона Дори-Дармон” акциядорлик жамияти Бошқарув раиси Муҳаммадамин Турсунов жамият фаолиятига оид муҳим маълумотларни тақдим этмоқда.
Жамиятда бугунги кунда 360 нафар ходимлар фаолият кўрсатмоқда, шундан 48 нафари олий маълумотли ходимларни, 268 нафари ўрта-махсус маълумотли ходимларни, 44 нафари эса ўрта маълумотли мутахассисларни ташкил этади.
Жамият томонидан кадрларнинг маълака оширишлари узлуксиз ва самарали таъминлаб борилмоқда. 2023-2024 йилларда 20 нафар провизор ва 24 нафар фармацевтлар 36 соатли “GPP яхши дорихона амалиёти” стандартларини жорий этиш ўқув курсини тамомлаб сертификатлар олишди.
Бугунги кунда “Фарғона Дори-Дармон”АЖга қарашли 234 та дорихона ва дорихона шохобчалари мавжуд.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Дунё
Бадавлат мамлакатларда туғилиш кўрсаткичи 2 бараварга пасайган
Дунёнинг баъзи бадавлат мамлакатларида туғилиш даражаси кескин пасайган. Бу ҳақда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ОЭСР) ҳисоботида айтилади.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Тезкор
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан ўтаказилган тезкор тадбирида “V.D3” МЧЖга қарашли дорихона шохобчаси мудири Н.Х. ҳеч қандай ҳужжатсиз 20 дона “GABANERV” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро М.Қ.га сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан жами 677 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Каттақўрғон шаҳри бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Х. фуқаро Д.Б.га 5 қути “Fatzorb” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан 23 қути дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Департамент ҳамда ДХХнинг Учқудуқ тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро У.Д. “Навоий” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида фуқаро М.Х.га 3 қути “Редуксин лайм” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 4,2 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 409 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Йўриқномаларни катта шрифт билан босиб чиқариш таклиф қилинди
«Общественная российская инициатива» порталида дори воситаларидан тиббий фойдаланиш бўйича йўриқномани каттароқ шрифтда чоп этиш ташаббуси учун овоз бериш бошланди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Табобат
Лавлаги шарбатининг афзалликлари
Лавлаги озуқа моддаларининг ажойиб манбаи ҳисобланади. У жуда кўп толани ўз ичига олади ва ичакларда фойдали бактерияларнинг кўпайишига ёрдам беради.
1️⃣ Aнемиянинг олдини олади. Лавлаги шарбати қизил қон ҳужайраларининг муҳим таркибий қисми ҳисобланган темир модасини ўз ичига олади.
2️⃣ Минераллар манбаи. Лавлаги шарбати калий, темир, магний, марганец ва бошқа фойдали минералларнинг ажойиб манбаидир.
3️⃣ Кексаларда лавлаги шарбати мияга қон айланишини оширади. Бу Aлцгеймер касаллигининг ривожланиши ва когнитив бузилишнинг ривожланишининг олдини олишнинг бир усули бўлиши мумкин.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Факт
Ўзбекистонда дорига энг кўп ва кам пул сарфланадиган ҳудудлар маълум қилинди
Солиқ қўмитаси томонидан аҳолининг фискал тушумлардан фойдаланган ҳолда дори воситаларига сарфлаган маблағлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Қалб тириклиги нафсни ўлдириш биландир. Доимо ҳимматли бўлки, ҳиммат ишларнинг қуввати ва манбасидир.
✍️ Абу Бакр Тамастоний
🌺 Хайрли кун!
Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak
☀️ Юртимизда жазирама ёз кунлари бошланди. Хўш, ёзда офтоб урушидан қандай ҳимояланиш керак? Бу даврда овқатланиш рациони, организмнинг сув баланси, кийиниш тартиби қандай бўлиши лозим?
👆 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги инфографика шу ҳақда.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Дунё
Мутахассислар саратоннинг энг хавфли турларини даволашда иммунотерапияни муҳокама қилишди.
Мутахассислар эътибори, биринчи навбатда, қизилўнгач ва гепатоцеллюляр саратонини (жигар саратони) даволашга қаратилди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Live_матбуот_анжумани
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-20-сон Фармони 2-иловасига биноан:
➖2024 йил 1 июлга қадар фармацевтика маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий корхоналар Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилади.
“Dori-Darmon” акциядорлик компанияси ва тизимдаги:
- “Фарғона Дори-Дармон”,
- "Тошкент вилоят Дори-Дармон",
- "Самарқанд Дори-Дармон" акциядорлик жамиятлари,
- "Қорақалпоқ Дари-Дармак",
- “Ўзбекистон дори таъминоти",
- "Қашқадарё Дори-Дармон",
- "Хоразм Дори-Дармон" ,
- “Бухоро Дори-Дармон” масъулияти чекланган жамиятлари “Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP)” сертификатини олишга эришди.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Live_матбуот_анжумани
"Бухоро Дори-Дармон" МЧЖда янги замонавий (GxP) миллий талабларига мувофиқ келадиган 368 м/кв.ли омборхона куриб битказилиб, 27.11.2023 йилда №GDP-98:2023 рақамли “Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP)” сертификатини олди. 2023 йил ҳамда жорий йилнинг биринчи чораги давомида эскирган Дамас автомобилларини 4 таси янгиларига алмаштирилиб, 2 та авторефережираторли Лабо олинди ва 2та ИСУЗИ авто уловлар стандарт асосида қайта таъмирланди.
2019 йилда Вобкент туманида, 2021 йилда Қоракул туманида, 2023 йилда Бухоро туманида замонавий, икки қаватли ижтимоий дорихоналар қурилди ва аҳолига сифатли ҳамда арзон дори-дармонлар етказиб бермокда.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Live_матбуот_анжумани
Матбуот анжумани давом этмоқда. Айни дамда "Бухоро Дори-Дармон" МЧЖ директори Дилмурод Ахатов вилоят аҳолисини зарур дори воситалари билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтаяпти.
"Бухоро Дори-Дармон" МЧЖ таркибида 1-апрел 2024 йил ҳолатига кўра 128 та ижтимоий дорихона ва дорихона шахобчалари фаолият юритмоқда. Шундан 18 дорихона марказий поликлиникада, 34 таси қишлоқ врачлик пунктлари ва 32та кишлок ойлавий поликлиникалари ҳудудларида жойлашган.
Жамият 122 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий етакчи ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Корхона томонидан 2024 йилнинг 5 ойи давомида маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналардан 27 ,4 млрд сўм миқдорида фармацевтика маҳсулотлари харид қилинган.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Инфографика
“Dori-Darmon” акциядорлик компанияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ва бошқа даволаш-профилактика муассасаларининг асосий таъминотчиларидан бири ҳисобланади. Хусусан, 2024 йил I-чорак давомида:
—соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли даволаш профилактика муассасаларига –44,7 млрд. сўмлик,
— бошқа даволаш профилактика муассасаларига –5,3 млрд. сўмлик,
— хусусий секторга –9,3 млрд. сўмлик,
— ҳарбий даволаш муассасаларига – 1,4 млд. сўмлик,
— ҚВП ва ҚОПларга –23,1 млд. сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари етказилди.
Шундан, “Фарғона Дори-Дармон” АЖ томонидан вилоят соғлиқни сақлаш бирлашмаларига қарашли даволаш профилактика муассасаларига –22,3 млрд сўмлик, бошқа даволаш муассасаларига –5,5 млрд сўмлик, “Бухоро Дори-Дармон” МЧЖ томонидан вилоят соғлиқни сақлаш бирлашмаларига қарашли даволаш профилактика муассасаларига –7,3 млрд сўмлик бошқа даволаш профилактика муассасаларига –1,3 млрд сўмлик дори-дармон ва тиббиёт буюмлари етказиб берилди.
#Live_матбуот_анжумани
Матбуот анжуманида вилоятлардаги жамият раҳбари ZOOM орқали иштирок этишмоқда.
__
“Фарғона Дори-Дармон”АЖ чет эл ишлаб чиқарувчилар билан хам ўзаро самарали хамкорликни амалга ошириб келмоқда. Жумладан 2024 йилда 2 000 000.0 минг сўмлик дори-дармонлар тўғридан тўғри шартнома орқали импорт қилиниб даволаш муассасалари ҳамда аҳолига етказиб берилди.
/channel/doridarmon_ak
#Live_матбуот_анжумани
Миллий матбуот марказида “Dori-Darmon” акциядорлик компаниясининг «Ҳудудларда аҳолини зарур дори воситалари билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар» мавзусидаги матбуот анжумани бошланди.
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимида соғлиқни сақлаш соҳаси алоҳида ўрин тутади. Зеро, ҳар қандай мамлакатнинг энг катта бойлиги халқининг саломатлигидир. Шу боис, кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларда бўлгани каби аҳолини дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббий техника билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича ҳам комплекс чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
“Dori-Darmon” акциядорлик компанияси ҳам аҳолини сифатли, арзон, ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари билан таъминлаш мақсадида олдига қўйилган вазифаларни, давлат дастурларини масъулият билан амалга ошириб келмоқда.
Бугунги кунда компания тизимида дори воситалари ва тиббий буюмлар реализацияси билан шуғулланувчи 6 та акциядорлик ва 7 та масъулияти чекланган жамиятлар фаолият юритади. Тизимда 1600 дан ортиқ дорихона ва дорихона шохобчалари мавжуд ва уларнинг асосий қисми қишлоқ ҳудуларида жойлашган.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Э Ъ Л О Н
✍️ Ҳурматли ОАВ ходимлари, журналистлар ва блогерлар!
2024 йил 26 июнь куни соат 11.00 да Миллий матбуот марказида “Dori-Darmon” акциядорлик компаниясининг навбатдаги «Ҳудудларда аҳолини зарур дори воситалари билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.
Барча қизиқувчиларни таклиф этамиз.
Мурожаат учун: (93)500-85-80
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Э Ъ Л О Н
✍️ Ҳурматли ОАВ ходимлари, журналистлар ва блогерлар!
2024 йил 26 июнь куни соат 11.00 да Миллий матбуот марказида “Dori-Darmon” акциядорлик компаниясининг навбатдаги «Ҳудудларда аҳолини зарур дори воситалари билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.
Барча қизиқувчиларни таклиф этамиз.
Мурожаат учун: (93)500-85-80
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Саломатлик
Жигар учун фойдали бўлган 10 та маҳсулот
Жигар – инсон организмидаги энг муҳим органлардан бири. У қонни зарарли моддалардан тозалаб, танада витамин ва минералларни сақлайди. Шунингдек, яллиғланишни назорат қилиб, энергия ишлаб чиқаради.
✅ Батафсил
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Дунё
ФДA катталар учун пневмококк вакцинасини тасдиқлади.
MSD компанияси AҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (ФДA) катталар учун янги авлод пневмококк вакцинасини тасдиқлаганини эълон қилди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
ЖССТ янги антибактериал дориларни ишлаб чиқиш ҳолати тўғрисидаги ҳисоботини эълон қилди
Унда айтилишича, клиник тадқиқотлардаги антибактериал дорилар сони 2021 йилда 80 тани ташкил қилган бўлса, 2023 йилда 97 тага етган. Шунга қарамай, хавфли юқумли касалликларни даволаш учун кенг қўлланилиши натижасида самарадорлигини йўқотаётган мавжуд антибиотиклар ўрнини босадиган янги, инновацион дори воситаларини яратиш долзарб бўлиб турибди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Билиб_қўйган_яхши
Суяк синганда тикланиш учун қанча вақт керак?
Ҳар бир синиш ўзига хосдир, чунки шикастланишнинг табиати кўп жиҳатдан ёшга, жинсга, сурункали касалликларнинг мавжудлигига ва бошқаларга боғлиқ. Шунинг учун бир хил жойи синган турли беморларда тикланиш вақтлари ҳар хил бўлиши мумкин.
⚪️ Оёқ суяклари (оёқ кафтидаги суяклар, бармоқлар, панжалар) ўртача олти ҳафта ичида бирлашади.
⚪️Тиззадан тўпиққача ёки қўлнинг тирсакдан билаккача бўлган қисмида катта ва кичик суякда синиш бўлганда 8 ҳафтадан 10-12 ҳафтагача, сон суяги битиши учун ундан ҳам узоқроқ вақт керак бўлади.
⚪️Умуртқага - 4 ой.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Саломатлик
Ҳавонинг ифлосланиши дунёда ўлимга олиб келувчи иккинчи хавфли омилга айланди
19 июнь куни Health Effects Institute томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, ҳаво ифлосланиши 2021 йилда дунё бўйлаб 8,1 миллион ўлимга сабаб бўлган. Дунё бўйлаб миллионлаб одамлар аллақачон ҳаво ифлосланиши натижасида келиб чиққан сурункали касалликлар билан яшамоқда.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Агар билмаган сукут этганда, одамлар ўртасида хилоф кам бўларди.
✍️ Имом Ғаззолий
🍃 Хайрли кун!
Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak