doridarmon_ak | Неотсортированное

Telegram-канал doridarmon_ak - Dori-Darmon AK

1908

«Dori-Darmon» Aksiyadorlik Kompaniyasining «telegram»dagi rasmiy axborot kanali саволлар учун @Doridarmon_aloqabot

Подписаться на канал

Dori-Darmon AK

​​#Тезкор
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган дорихоналар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бағдод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “M.F.” хусусий корхонасига қарашли дорихона сотувчиси Б.А. фуқаро А.А.га 55 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз 2,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “K.M.” МЧЖ дорихонаси сотувчилари Д.Н. ва М.Ш. фуқаро С.Б.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 9 дона “Редуксин” номли дори воситасини шифокор рецептисиз 280 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан жами 130 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Табрик
Бугун 5 июн олий тоифали фармацевт 1994- 1997 йиллар Тошкент шаҳар “Дори-Дармон” Акционерлик жамияти бошқарув раиси, меҳнат фахрийси, Ўзбекистон фармацевтлари ассоцияси бошқарув кенгаши аъзоси Имомов Суннат Иноғомович табаррук 70 ёшни қаршиладилар.

Имомов Суннат Иноғомович 1976 йилда Тошкент фармацевтика институтини имтиёзли диплом билан битириб, Ўзбекистон республика “Дори-Дармон” омборхонасида провизор технолог лавозимида иш фаолиятини бошлади. 1977-1978 йилларда касалхоналараро 1076-сон дорихонада провизор технолог, 1978-1985 йилларда 30- сонли дорихона мудири, 1985-1994 йиллар Тошкент шаҳар Олмазор тумани марказий дорихонасида мудир, 1994-1997 йиллар Тошкент шаҳар “Дори-Дармон” акциядорлик бирлашмаси бошқарув раиси, 1997 йилдан бугунги кунга қадар “Қора-Қамиш дорихоналари” МЧЖ ташкилотининг бош раҳбари лавозимида ишлаб келмоқда.

"Дори-Дармон" АК жамоаси устозни таваллуд айёми билан чин дилдан муборакбод этиб, мустаҳкам соғлик ва узоқ умр тилайди!

Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

​​Вақтингиз  чекланган,  шу боис уни бошқаларнинг фикри учун сарфламанг!

Стив Жобс
🍄 Хайрли кун!

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Саломатлик
Ошқозон кичрайтириш амалиёти қачон тавсия этилади?

Cўнгги вақтларда ошқозон қисқартириш амалиёти орқали семизликдан қутилиш тобора оммалашиб боряпти. Хўш, ушбу жарроҳлик операцияси қанчалик хавфсиз? У қандай ҳолларда тавсия этилади?

Батафсил
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Соғлом_овқатланиш
Имтиҳон олдидан қандай нонушта мия фаолиятини яхшилайди?

Айни кунларда битирувчилар давлат имтиҳонларини топширишаяпти. Шу билан биргаликда олий ўқув юртларига кириш имтиҳонига тайёргарлик кўришмоқда. Бугунги маълумотларимиз айни шу жараён ичида бўлган ёшларга асқотади.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Таъкидланишича, Мамлакатимиздаги 86 та санаторий ва тиббий муассасаларда ўтган йили 60 мингдан зиёд хорижий турист даволанди. Бу кўрсаткични янада ошириш мумкин.

Охирги беш йилда хусусий клиникалар каррасига кўпайгани билан атиги 2 таси халқаро сертификат олган. Оқибатда чет элдан даволанишга келганлар улуши пастлигича қолмоқда.

Йиғилишда шунингдек, тиббиёт ва соғломлаштириш туризмини уйғунликда ривожлантириш бўйича яхлит ёндашув йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу боис илғор хорижий тажриба асосида “Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги” дастури бошланиши эълон қилинди.


Эндиликда хусусий клиникаларнинг халқаро стандарт олиш, хорижий кўргазмада қатнашиш харажатлари бюджетдан қопланади. Клиникаларга келган чет элликлар учун қўшилган қиймат солиғи қайтарилади.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

Э Ъ Л О Н
“DORI-DARMON” АК акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабарнома

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

“DORI-DARMON” aksiyadorlik kompaniyasi Кузатув кенгашининг 2024 йил 3 юндаги қарорига асосан Компания акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2024 йил 27 июнь куни, Тошкент шаҳри, Чорсу майдони, 21 уй манзили бўйича Компаниянинг мажлислар залида ўтказилади.

✅ Йиғилиш соат 11:00 да бошланади.
✅ Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10:00 дан бошланади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10:50 да тугатилади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун жамият акциядорлари реестри 2024 йил 23 июнь ҳолатига тузилади.

🌐 Электрон почта манзили: office@doridarmon.uz

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Маркировкалаш учун зарур бўладиган ускуналар божхона божидан озод қилинади

“Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-203-сон, 30.05.2024й.) қабул қилинди.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

​​Нимани яхши кўрсангиз, шуни излашингиз керак. Бу гап ишга ҳам, муносабатларга ҳам тааллуқли. Севмай туриб буюк ишни амалга ошира олмайсиз.

✍️ Стив Жобс
🌺 Ёзнинг илк иш ҳафтаси хайрли ўтсин!

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
1 июндан Тошкент шаҳри ва вилоятида тезкор мурожаатлар учун 112 рақами ишга тушади

112 ягона диспетчерлик хизмати 1 июндан бошлаб Тошкент шаҳри ва вилоятида, кейинчалик босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ишга туширилади.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қонун _(ЎРҚ-928-сон, 30.05.2024 й.) _билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди

🔰 Унга кўра, “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунга дори моддаларини (субстанцияларни) давлат рўйхатидан ўтказиш тартибининг бекор қилинишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилди.

🏢 Шу билан бирга “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги ҳамда “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонунларга дори воситаларини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартибини тасдиқлаш ваколати Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига юкланди.

📄 Шунингдек рецептсиз ёки шифокор рецепти бўйича бериладиган дори воситалари тўғрисидаги ахборотни уларнинг тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаларда ҳамда Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрида кўрсатиш талаби жорий этилди.

✅ Бундан ташқари импорт ўрнини босувчи кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш мақсадида “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонунга юридик шахсларга IV рўйхат доирасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган айрим прекурсорларни тегишли лицензияларга асосан ишлаб чиқариш ва тайёрлаш ҳуқуқи берилди.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Саломатлик
Шифокор қалқонсимон без касалликларидан дарак берувчи аломатлар ҳақида гапирди

Қалқонсимон без фаолияти бузилиши кўпинча бошқа касаллик белгилари ортида яширинади, шунинг учун бемор бутунлай бошқа мутахассисларга мурожаат қилиши мумкин ва ташхис анча узоқ давом этиши мумкин.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Янгиликлар
Учинчи халқаро фармацевтика форуми ўз ишини бошлади

Бугун пойтахтимиздаги "InterContinental Tashkent" меҳмонхонасида Учинчи халқаро фармацевтика форуми бошланди. Тадбирда мамлакатимиз тегишли вазирлик ва давлат идоралари масъуллари, шунингдек Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Беларусь каби қатор хорижий давлатларнинг фармацевтика соҳасидаги етакчи компания ва ишлаб чиқарувчилари, дистрибьюторлари, соҳани тартибга солиш ва лицензиялаш бўйича мутахассислари — жами 200 нафардан ортиқ киши иштирок этмоқда.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Тезкор
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Батафсил
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

​​Ҳеч бир кичик нарсани арзимас санама. Баланд тоғлар ҳам майда тошлардан иборат.

📚 "Ҳикматлар" китобидан
🪷 Хайрли кун!

Каналга уланиш👇
doridarmon_ak

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Саломатлик
Гастроэнтеролог диареяда ёрдам берувчи халқона воситаларни санаб ўтди.

Диарея ҳолатларида, агар дори-дармонларни қабул қилишнинг иложи бўлмаса, симптомларни мунтазам озиқ-овқат ва сув билан бартараф этишингиз мумкин.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

Реимбурсация тизимда электрон рецепт орқали беморга дорихона орқали бепул дори воситаларини бериш жараёни бир неча босқичдан иборат.

Батафсил ДТСЖ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеода👆

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

​​#Табобат
Занжабил чойи жигар атрофидаги ёғларни эритишга ёрдам беради


✅ Занжабил чойини тайёрлаш учун:
- Табиий асал
- Бир чой қошиқ майдаланган куркума
- бир чой қошиқ майдаланган занжабил
- 1 стакан сув керак бўлади.

✅ Занжабил чойини тайёрлашнинг осон усули:
- Куркума ва занжабил кукунининг устига қайноқ сув қуйилади, сўнг қопқоғи ёпилиб, 15-20 дақиқага қолдирилади. Кейин асал қўшилади.
- Кейин чой сизиб олинади.
- Занжабил чойига турли хил зираворлар қўшиш мумкин - долчин, кардамон, чиннигуллар.

️ Занжабил қўшилган чой танани қиздиради ва иссиқликни сақлайди, тетиклантиради ҳамда энергия беради.

❗️Занжабилли чой ошқозонни кўплаб касалликлардан ҳимоя қилса-да, овқат ҳазм қилиш тизимида муаммоси бор кишиларга тавсия этилмайди, чунки занжабилнинг таркибида кучли қўзғатувчи моддалар мавжуд.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Дорилар
Қайси дорилар қуёшда куйиш хавфини оширади

Баъзи дорилар терингизни қуёш нурига нисбатан сезгирлигини ошириши мумкин. Уларни қабул қилаётганда қуёш тагида узоқ вақт юришдан қочиш керак.

Батафсил
Подробнее
Батафсил

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

​​Инсон танлаш ҳуқуқига эга бўлсагина эркиндир. Аммо бу эркинликка эришиш учун, у аввало таққослашга етарли билим даражасига эга бўлиши керак.

Эрих Фромм
🍀Хайрли кун!

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Дунё
Хитойлик олимлар қандли диабет билан оғриган беморни даволади

Қайд этилишича, олимлар илдиз ҳужайралари терапиясидан фойдаланиб, сўнгги 25 йил давомида касалликдан азият чеккан 59 ёшли эркакни даволаган.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Тезкор
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишинг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлимлари томонидан бир неча ҳолатларда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди.

Батафсил
✅ Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

Ўтган ҳафтада каналимизда эълон қилинган  энг муҳим хабарлар👇

27.05.2024. ЖССТ: Ковид туфайли дунёда ўртача умр кўриш 1,8 йилга қисқарди

27.05.2024. Қизамиқ билан сувчечак нимаси билан фарқланади?

28.05.2024. Энди таълим кредити фақат кундузги таълимдаги талабаларга ажратилади

28.05.2024. Помидор шарбати юрак учун фойдали

29.05.2024
. Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши исботланди

29.05.2024. “Ахборот хизматлари 2024: миллий ва хорижий тажриба"

30.05.2024. Орфан касалликлар рўйхатига тўртта синдром қўшилди

30.05.2024. Учинчи халқаро фармацевтика форуми бўлб ўтди

31.05.2024. Айрим қонунларга ўзгартиришлар киритилди

31.05.2024.
Франциядаги дорихоналар иш ташлаш туфайли ёпилди

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

🌎“Yoshlar kuni”da dunyo yoshlari O‘zbekistonda jamlanadi

📑 Butunjahon yoshlar festivali ilk bor 26-30-iyun kunlari O‘zbekistonda 150 ta davlat yoshlariga o’zaro fikr va tajriba almashish imkonini yaratadi.

Festival taʼlim, innovatsiya, IT, biznes, media, madaniyat, sanʼat, sport kabi yo‘nalishlarda nufuzli spikerlarni Sizlarga taqdim etadi.

📍Festival Samarqand, Buxoro, Jizzax, Xorazm viloyatlari va Toshkent shahrida bir vaqtda oʼtkaziladi.

📝Ishtirok etish uchun gyf2024.uz saytidan ro‘yxatdan o‘ting. Arizalar 15-iyun kuniga qadar qabul qilinadi.

Ta’lim, taraqqiyot, tashabbus, tenglik va tinchlik uchun birlashaylik!


Savol va takliflaringizni gyf2024@yoshlar.gov.uz elektron manzili yoki 1093 qisqa raqami orqali yo’llashingiz mumkin.

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Дунё
Франциядаги дорихоналар иш ташлаш туфайли ёпилди

Францияда фармацевтика ходимларининг умумий иш ташлаши уюштирилди, натижада бутун мамлакатдаги дорихоналарнинг 90 фоизи ёпилди. Намойишнинг асосий сабаблари дори-дармон тақчиллиги ва иш ҳақининг пастлиги.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

🗓 31 май — Бутунжаҳон тамакисиз кун

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, дунё бўйлаб 13–15 ёшдаги 37 миллион нафар ўғил-қизлар тамакини у ёки бу шаклда истеъмол қилади.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

​​Ҳамма нарсанинг иложи бор, шунчаки имконсиз деб  аталган нарсалар учун кўпроқ вақт талаб этилади.

✍️ Ден Браун
🌹Хайрли кун!

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Дунё
Европада яна қизамиқ билан касалланиш кўпаймоқда

ЖССТ мамлакатларни эмлаш ишларини кучайтиришга чақирди.

Батафсил
Подробнее
Batafsil
In details

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Дунё
Орфан касалликлар рўйхатига тўртта синдром қўшилди

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги орфан (кам учрайдиган) касалликлар рўйхатини янгилади.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

✔️ “Ахборот хизматлари 2024: миллий ва хорижий тажриба” қўшма ўқув-семинари иштирокчиларига сертификатлар топширилди

Жорий йилнинг 27-30 май кунлари “Tashkent International”да Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар вазирлик ва идоралари матбуот котибларининг “Ахборот хизматлари 2024: миллий ва хорижий тажриба” мавзуcидаги қўшма ўқув-семинари бўлиб ўтди.

📌 Уч кун давом этган қўшма ўқув-семинарида:

🔘Ахборот хизматларини ривожлантириш борасида миллий тажрибалар алмашинуви юзасидан тақдимотлар;

🔘Ахборот хизматларининг миллий манфаатлар ҳимоясидаги вазифалари;

🔘Инқирозли вазиятларда жамоатчилик алоқаларини йўлга қўйиш;

🔘Замонавий медиа маконда ахборот узатишда сунъий интеллект ва ижтимоий тармоқлар платформаларидаги янги имкониятлари тўғрисида тақдимотлар ҳамда муҳокамалар бўлиб ўтди.

Бугун ўз ишини якунлаган қўшма ўқув-семинарида иштирокчилар илк маротаба ташкил этилган тадбирнинг Ахборот хизматлари соҳасида мулоқот платформасини яратишдаги хизматларини алоҳида эътироф этишди.

Самарали ва конструктив тарзда бўлиб ўтган ушбу ўқув-семинарни юқори савияда ташкил этган ўзбекистонлик мезбонларга меҳмондўстлик учун самимий миннатдорлик билдираман.

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар давлат органлари ва идоралар Ахборот хизматлари раҳбарлари, шунингдек, ходимлари учун ўтказилган қўшма ўқув-семинари жуда муваффақиятли ўтди. Ундаги муҳокамалар бирлигимизни мустаҳкамлади ва жамоавий саъй-ҳаракатларимизни ривожлантиради, деди ТДТ вакили Алмагул Серикбаева.


Тадбир якунида барча хорижий ва маҳаллий иштирокчиларга сертификатлар тақдим этилди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…
Подписаться на канал