#Дунё
Хитойлик олимлар қандли диабет билан оғриган беморни даволади
Қайд этилишича, олимлар илдиз ҳужайралари терапиясидан фойдаланиб, сўнгги 25 йил давомида касалликдан азият чеккан 59 ёшли эркакни даволаган.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Тезкор
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишинг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлимлари томонидан бир неча ҳолатларда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди.
✅ Батафсил
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Ўтган ҳафтада каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар👇
27.05.2024. ЖССТ: Ковид туфайли дунёда ўртача умр кўриш 1,8 йилга қисқарди
27.05.2024. Қизамиқ билан сувчечак нимаси билан фарқланади?
28.05.2024. Энди таълим кредити фақат кундузги таълимдаги талабаларга ажратилади
28.05.2024. Помидор шарбати юрак учун фойдали
29.05.2024. Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши исботланди
29.05.2024. “Ахборот хизматлари 2024: миллий ва хорижий тажриба"
30.05.2024. Орфан касалликлар рўйхатига тўртта синдром қўшилди
30.05.2024. Учинчи халқаро фармацевтика форуми бўлб ўтди
31.05.2024. Айрим қонунларга ўзгартиришлар киритилди
31.05.2024. Франциядаги дорихоналар иш ташлаш туфайли ёпилди
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
🌎“Yoshlar kuni”da dunyo yoshlari O‘zbekistonda jamlanadi
📑 Butunjahon yoshlar festivali ilk bor 26-30-iyun kunlari O‘zbekistonda 150 ta davlat yoshlariga o’zaro fikr va tajriba almashish imkonini yaratadi.
Festival taʼlim, innovatsiya, IT, biznes, media, madaniyat, sanʼat, sport kabi yo‘nalishlarda nufuzli spikerlarni Sizlarga taqdim etadi.
📍Festival Samarqand, Buxoro, Jizzax, Xorazm viloyatlari va Toshkent shahrida bir vaqtda oʼtkaziladi.
📝Ishtirok etish uchun gyf2024.uz saytidan ro‘yxatdan o‘ting. Arizalar 15-iyun kuniga qadar qabul qilinadi.
Ta’lim, taraqqiyot, tashabbus, tenglik va tinchlik uchun birlashaylik!
#Дунё
Франциядаги дорихоналар иш ташлаш туфайли ёпилди
Францияда фармацевтика ходимларининг умумий иш ташлаши уюштирилди, натижада бутун мамлакатдаги дорихоналарнинг 90 фоизи ёпилди. Намойишнинг асосий сабаблари дори-дармон тақчиллиги ва иш ҳақининг пастлиги.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
🗓 31 май — Бутунжаҳон тамакисиз кун
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, дунё бўйлаб 13–15 ёшдаги 37 миллион нафар ўғил-қизлар тамакини у ёки бу шаклда истеъмол қилади.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Ҳамма нарсанинг иложи бор, шунчаки имконсиз деб аталган нарсалар учун кўпроқ вақт талаб этилади.
✍️ Ден Браун
🌹Хайрли кун!
Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak
#Дунё
Европада яна қизамиқ билан касалланиш кўпаймоқда
ЖССТ мамлакатларни эмлаш ишларини кучайтиришга чақирди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
✅ In details
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Дунё
Орфан касалликлар рўйхатига тўртта синдром қўшилди
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги орфан (кам учрайдиган) касалликлар рўйхатини янгилади.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
✔️ “Ахборот хизматлари 2024: миллий ва хорижий тажриба” қўшма ўқув-семинари иштирокчиларига сертификатлар топширилди
Жорий йилнинг 27-30 май кунлари “Tashkent International”да Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар вазирлик ва идоралари матбуот котибларининг “Ахборот хизматлари 2024: миллий ва хорижий тажриба” мавзуcидаги қўшма ўқув-семинари бўлиб ўтди.
📌 Уч кун давом этган қўшма ўқув-семинарида:
🔘Ахборот хизматларини ривожлантириш борасида миллий тажрибалар алмашинуви юзасидан тақдимотлар;
🔘Ахборот хизматларининг миллий манфаатлар ҳимоясидаги вазифалари;
🔘Инқирозли вазиятларда жамоатчилик алоқаларини йўлга қўйиш;
🔘Замонавий медиа маконда ахборот узатишда сунъий интеллект ва ижтимоий тармоқлар платформаларидаги янги имкониятлари тўғрисида тақдимотлар ҳамда муҳокамалар бўлиб ўтди.
Бугун ўз ишини якунлаган қўшма ўқув-семинарида иштирокчилар илк маротаба ташкил этилган тадбирнинг Ахборот хизматлари соҳасида мулоқот платформасини яратишдаги хизматларини алоҳида эътироф этишди.
Самарали ва конструктив тарзда бўлиб ўтган ушбу ўқув-семинарни юқори савияда ташкил этган ўзбекистонлик мезбонларга меҳмондўстлик учун самимий миннатдорлик билдираман.
Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар давлат органлари ва идоралар Ахборот хизматлари раҳбарлари, шунингдек, ходимлари учун ўтказилган қўшма ўқув-семинари жуда муваффақиятли ўтди. Ундаги муҳокамалар бирлигимизни мустаҳкамлади ва жамоавий саъй-ҳаракатларимизни ривожлантиради, деди ТДТ вакили Алмагул Серикбаева.
#Тадқиқот
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши исботланди
Небраска-Линколн ва Иллинойс университети қошидаги Мия, биология ва хулқ-атвор маркази олимлари фойдали озиқ моддалар мия қаришини секинлаштириши мумкинлиги ҳақида далилларни топдилар. Тадқиқот натижалари npj Aging журналида чоп этилди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Тиббиёт йўналиши учун давлат буюртмаси параметрлари доирасида мақсадли қабул квоталари ажратилади.
“Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент фармонига кўра, ҳудудлар, соҳалар ва тармоқлар, хусусан, тиббиёт йўналишининг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш учун давлат буюртмаси параметрлари доирасида мақсадли қабул квоталари ажратилади.
✅ Батафсил
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Табобат
Помидор шарбати юрак учун фойдали
Кундалик рационингизга помидор қўшинг. Улар кучли антиоксидант бўлган ва атеросклероз ривожланишидан ҳимоя қилувчи ликопен пигментини ўз ичига олади.
Маълумки, атеросклероз юрак-қон томир касалликларининг асосий сабабидир. Помидорда шунингдек, юрак саломатлиги учун муҳим бўлган калий, С витамини ва тола мавжуд.
️ Помидор шарбат ёки паста шаклида истеъмол қилинганда ҳам инсон саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Саломатлик
Кимларда лаб саратони ривожланиш хавфи бор - онколог
Лаблар саратони саратоннинг умумий сонининг 3% ни ташкил қилади ва ёши каттароқ эркакларда кўпроқ учрайди. Бу ҳақда онколог Руслан Басанов маълумот берди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Тоғларнинг тепасига олам сени кўриши учун эмас, балки сен ўзинг оламни кўриш учун чиқ.
✍ Д. Маккалау
🍀 Хайрли кун!
Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
Э Ъ Л О Н
“DORI-DARMON” АК акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабарнома
ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!
“DORI-DARMON” aksiyadorlik kompaniyasi Кузатув кенгашининг 2024 йил 3 юндаги қарорига асосан Компания акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2024 йил 27 июнь куни, Тошкент шаҳри, Чорсу майдони, 21 уй манзили бўйича Компаниянинг мажлислар залида ўтказилади.
✅ Йиғилиш соат 11:00 да бошланади.
✅ Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10:00 дан бошланади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10:50 да тугатилади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун жамият акциядорлари реестри 2024 йил 23 июнь ҳолатига тузилади.
🌐 Электрон почта манзили: office@doridarmon.uz
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Маркировкалаш учун зарур бўладиган ускуналар божхона божидан озод қилинади
“Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-203-сон, 30.05.2024й.) қабул қилинди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Нимани яхши кўрсангиз, шуни излашингиз керак. Бу гап ишга ҳам, муносабатларга ҳам тааллуқли. Севмай туриб буюк ишни амалга ошира олмайсиз.
✍️ Стив Жобс
🌺 Ёзнинг илк иш ҳафтаси хайрли ўтсин!
Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
1 июндан Тошкент шаҳри ва вилоятида тезкор мурожаатлар учун 112 рақами ишга тушади
112 ягона диспетчерлик хизмати 1 июндан бошлаб Тошкент шаҳри ва вилоятида, кейинчалик босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ишга туширилади.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Қонун _(ЎРҚ-928-сон, 30.05.2024 й.) _билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди
🔰 Унга кўра, “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунга дори моддаларини (субстанцияларни) давлат рўйхатидан ўтказиш тартибининг бекор қилинишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилди.
🏢 Шу билан бирга “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги ҳамда “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонунларга дори воситаларини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартибини тасдиқлаш ваколати Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига юкланди.
📄 Шунингдек рецептсиз ёки шифокор рецепти бўйича бериладиган дори воситалари тўғрисидаги ахборотни уларнинг тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаларда ҳамда Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрида кўрсатиш талаби жорий этилди.
✅ Бундан ташқари импорт ўрнини босувчи кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш мақсадида “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонунга юридик шахсларга IV рўйхат доирасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган айрим прекурсорларни тегишли лицензияларга асосан ишлаб чиқариш ва тайёрлаш ҳуқуқи берилди.
📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Саломатлик
Шифокор қалқонсимон без касалликларидан дарак берувчи аломатлар ҳақида гапирди
Қалқонсимон без фаолияти бузилиши кўпинча бошқа касаллик белгилари ортида яширинади, шунинг учун бемор бутунлай бошқа мутахассисларга мурожаат қилиши мумкин ва ташхис анча узоқ давом этиши мумкин.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Янгиликлар
Учинчи халқаро фармацевтика форуми ўз ишини бошлади
Бугун пойтахтимиздаги "InterContinental Tashkent" меҳмонхонасида Учинчи халқаро фармацевтика форуми бошланди. Тадбирда мамлакатимиз тегишли вазирлик ва давлат идоралари масъуллари, шунингдек Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Беларусь каби қатор хорижий давлатларнинг фармацевтика соҳасидаги етакчи компания ва ишлаб чиқарувчилари, дистрибьюторлари, соҳани тартибга солиш ва лицензиялаш бўйича мутахассислари — жами 200 нафардан ортиқ киши иштирок этмоқда.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Тезкор
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
✅ Батафсил
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Ҳеч бир кичик нарсани арзимас санама. Баланд тоғлар ҳам майда тошлардан иборат.
📚 "Ҳикматлар" китобидан
🪷 Хайрли кун!
Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
Сувсизлик қандай салбий оқибатларга олиб келади?
Ҳар бир организм ўз эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда суткалик меъёрда сув ичиши даркор. Бунга амал қилмаслик оқибатида турли салбий ҳолатлар кузатилиши мумкин.
Инсон организмига сув йетишмаса, буйракларга ёрдам керак бўлади ва у жигарга мурожаат қилади. Aгар жигар тез-тез буйракнинг вазифасини бажаришига тўғри келса, у самарали равишда ишлай олмайди.
Инсонда 1% сув йўқотилиши чанқоқни қўзғатади; 2% – бардошлиликни пасайтиради; 3% – кучни камайтиради; 5% – сўлак ва сийдик ажралиб чиқишини камайтиради, нафас олишни тезлаштиради, лоқайдлик, мушак заифлиги, кўнгил айнишини келтириб чиқаради.
Энг яхши ичимлик – бу тоза қайнатилмаган, салқин ичимлик суви ёки минераллаштирилган тоза ичимлик сувлари. Рангли яхна ичимликлар, айниқса, идишлардаги “яхна чойлар” тавсия қилинмайди.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Болаларни профилактик эмлашга қандай тайёрлаш керак?
Юртимизда Миллий профилактик эмлаш календари жорий этилган бўлиб, унга кўра, болалар 13 турдаги юқумли касалликларга қарши режали эмланади.
✅ Батафсил
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Ўзингни янглиш ҳикояда кўрсанг у ердан кeт.
✍️ Мо Виллeмс
🌺 Хайрли кун!
Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
#Дунё
Pfizerнинг шўба компанияси инъекцион дориларнинг бир нечта партиясини муомаладан олиб ташламоқда
Hospira компанияси шприцлар билан боғлиқ муаммолар туфайли ўзининг инъекцион дори-дармонларини 5 та партиясини қайтариб олишини эълон қилди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Энди таълим кредити фақат кундузги таълимдаги талабаларга ажратилади
Президент бюджет маблағлари ҳисобидан таълим кредити ажратиш тартибини такомиллаштиришга доир фармонни имзолади.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Тезкор
Термиз шаҳрида тадбиркорнинг 608,6 млн сўмлик дори воситаларини ўзлаштирган дорихона мудири аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳри бўлими томонидан тадбиркорлик субйектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.Х. “Ш.” хусусий корхонасига қарашли дорихона мудири вазифасида ишлаб келиб, ўзининг моддий жавобгарлигидаги дори воситаларини сотувидан тушган 608,6 млн сўмни ўзининг еҳтиёжлари учун сарфлаб юбориб, тадбиркорнинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa