#Дорилар
Ибупрофеннинг ён таъсирлари рўйхати кенгайтирилади
Ибупрофен - стероид бўлмаган яллиғланишга қарши дори. Турли хил оғриқлар, тана ҳароратини пасайтириш, бўғимлар ва умуртқа поғонасининг яллиғланиш касалликлари учун ишлатилади.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
ЖССТ дори воситаларига чидамли бактериялар рўйхатини янгилади
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2024 йил учун янгиланган бактериал патогенларнинг устувор рўйхатини (BPPL) эълон қилди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
✅ In detail
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Муваффақиятли одам -бу бошқалар отган тошлардан мустаҳкам пойдевор қура оладиган одам.
✍️Д. Бринкли
🍃 Бошланган иш ҳафтаси хайрли ўтсин!
Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
“Лоробен” дори воситасининг нусхасини ишлаб чиқарилишига чек қўйилди
“Лоробен” дори воситасининг контрафакт нусхасини ишлаб чиқарилишига чек қўйилди ва суд томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан 60 млн жарима қўлланилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари маълум қилди.
Вазирликка 2024 йил 1-чорак бўйича келиб тушган жами 35 мингдан ортиқ мурожаатларнинг 76 фоизи қонуний ҳал этилган.
Фуқаро ва тадбиркорлар манфаатида киритилган таъсир чоралари натижасида 538 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағи ундириб берилган.
Қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича 3 179 та тақдимнома киритилган, 3 830 нафар шахслар маъмурий, 1 169 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилган.
Судларга 189 млрд. сўмга яқин 3 030 та даъволар (аризалар) киритилган.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Саломатлик
ЖССТ: Юрак-қон томир касалликлари ҳар куни 10 минг киши вафотига сабаб бўлади
Ташкилот маълумотларига кўра, 30 ёшдан 79 ёшгача бўлган ҳар учинчи вояга етган аҳоли тузни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиши натижасида келиб чиққан гипертониядан азият чекади.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Муваффақиятли инсонлар уч авлодга режа тузишади!
Оддий инсонлар эса якшанба куни кечқурунгача...
✍ Уоррен Баффет
🌻 Жума тонги муборак бўлсин!
Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
“Тошкент халқаро аэропорти” чегара божхона пости ходимлари сифати кафолатланмаган тиббиёт буюмларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига яширинча олиб киришга уринган йўловчиларни тўхтатиб қолишди.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Дорилар
Aнтибиотикларни қандай қилиб тўғри қабул қилиш мумкин
Aнтибиотиклар 20-асрнинг асосий кашфиётларидан бири дейилади, чунки улар ёрдамида миллионлаб одамларнинг ҳаёти сақлаб қолинган. Антибиотикларни самарали таъсир қилиши учун уларни тўғри - ўз вақтида, озиқ-овқат истеъмолига қараб ва тўғри ичимликни танлаш орқали қабул қилиш керак.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.
✍️ Анвар Обиджон
🍃 Хайрли кун!
Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
#Саломатлик
Онколог- стресс саратонга олиб келади
Шифокорнинг сўзларига кўра, агар одам узоқ вақт ёки сурункали стрессда бўлса, унинг иммунитети - тананинг саратонга қарши асосий ҳимояси пасаяди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Қилган ишларимиз учун афсусланиш вақт ўтиши билан тинчланиши мумкин, лекин қилмаган ишларимиз учун ҳар доим азоб чекамиз!
✍ Сидни Ҳаррис
🍀 Хайрли кун!
Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
Aпрел ойида энг кўп сотилган Топ-5 маркировкаланган дори воситалари
🟢 Жорий йилнинг апрел ойида “Aсл Белгиси” рақамли маркировка тизимига кўра, энг кўп сотилган маркировкали дори воситалари рўйхатининг 5 талигига қуйидагилар киради:
🟢1- Оғриқ қолдирадиган
🟢2- Ташқи фойдаланиш учун малҳам
🟢3- Кенг спектрли антибиотик
🟢4- Энтеросорбент воситаси
🟢5- Назал спрей
Шунингдек, маркировкаланган инфузион ва томир ичига юбориладиган эритмалар ҳам сотувда етакчилик қилган.
——————————-
✅ Топ-5 маркированных лекарственных препаратов по продажам в апреле месяце
🟢Согласно данным системы цифровой маркировки "Asl Belgisi" в апреле месяце текущего года в топ 5 списка самых продаваемых маркированных лекарственных средств вошли:
🟢1- Обезбаливающее
🟢2- Мазь для наружного применения
🟢3- Антибиотик широкого спектра
🟢4- Энтеросорбирующее средство
🟢 5- Спрей назальный
Также лидирующее место по продажам занимают маркированные растворы для инфузий и растворы внутривенного введения.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Саломатлик
Қандай оғриқлар ошқозон касаллигидан дарак беради?
Аломатларга эътибор бермаслик оғир асоратларнинг ривожланишига олиб келиши мумкин, дейди шифокори.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Дунё
Япония коронавирусга қарши қарийб 2 млрд долларлик дориларни йўқ қилади
Kyodo агентлиги хабар беришича, Японияда коронавирус (COVID-19)га қарши илгари сотиб олинган катта миқдордаги дорилар йўқ қилинади. Дори-дармонларнинг умумий қиймати 300 млрд иена (1,93 млрд) атрофида.
Йўқ қилинадиган воситалар — перорал қўлланилувчи Xocova (Shionogi компанияси маҳсулоти) ва Lagevrio (Merck) дорилари ҳамда Paxlovid (Pfizer) таблеткалари.
Бу дорилар 5,6 млн кишига етган бўларди. Коронавирус пандемияси пайти сотиб олинган дориларнинг аксарияти фойдаланилмай қолди ва утилизация қилинади.
Аввалроқ AstraZeneca фармацевтика компанияси, COVID-19 га қарши ўз вакцинаси ён таъсирлар келтириб чиқаргани (қонда тромблар ҳосил қилган) сабабли судлашувдан сўнг, дунё бўйлаб вакциналарини қайтариб олишни бошлаганди.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
❗️Ижтимоий тармоқларда тарқалган Ринотин Кидс ҳақидаги барча хабарлар фейк бўлиб чиқди.
Компания вакилининг айтишича, Ринотин Кидс ҳақида тармоқларда тарқалган турли хил хабарлардан сўнг барча маҳсулотлар дорихоналардан йиғиб олинган ва тегишли тартибда текширув ўтказиш учун лабараторияга берилган. Экспертиза хулосаси биологик фаол қўшимчада ҳеч қандай зарарли моддалар аниқланмаганини кўрсатган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси ҳам тегишли хулоса берган.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Тезкор
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пайариқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда кучли таьсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Ф.Ш. фуқаро Ш.Ш.га 17 та конволютдан иборат, жами 170 дона капсуладаги “ZOTA Прегабалина” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 3,4 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан жами 172 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Юнусобод туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган А.Т., А.А. ва бошқалар 14 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро З.А.га 1 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, фуқаро А.Т.нинг бошқарувидаги автомашинадан ўтказиш мақсадида сақланган 76 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Ўтган ҳафтада каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар👇
13.05.2024. “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танлови ғолиблари тақдирланди
13.05.2024. Япония коронавирусга қарши қарийб 2 млрд долларлик дориларни йўқ қилади
14.05.2024. Иссиқликнинг жигар ва мияга хавфли таъсири аниқланди
14.05.2024. Aпрел ойида энг кўп сотилган Топ-5 маркировкаланган дори воситалари
15.05.2024. Онколог- стресс саратонга олиб келади
15.05.2024. Фармацевтика бозори ривожланмоқда ва тартибга солинмоқда
16.05.2024. Сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги биринчи дорининг клиник синовларини ўтказилмоқда
16.05.2024. “Тошкент халқаро аэропорти”да сифати кафолатланмаган тиббиёт буюмлари тўхтатиб қолинди
17.05.2024. Мультивитаминлар кекса одамларда хотирани яхшилайди
17.05.2024. ЖССТ: Юрак-қон томир касалликлари ҳар куни 10 минг киши вафотига сабаб бўлади
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
⭕️ Инсон танасининг энг муҳим кўрсаткичлари
▪️Шифокорлар ана шу тўрт кўрсаткич орқали кўпгина касалликларга ташхис қўйишлари мумкин.
✅ Улар:
✔️ юрак уриш тезлиги;
✔️ қон босими;
✔️ нафас олиш тезлиги;
✔️ тана ҳарорати.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Саломатлик
Олимлар энг яхши жисмоний фаолият тури ҳақида гапиришди
Американинг Nature журналида 41 ёшдан 67 ёшгача бўлган 6042 киши иштирок этган тадқиқотнинг сўнгги натижалари эълон қилинди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Тадқиқот
Мултивитаминлар кекса одамларда хотирани яхшилайди
AҚШ олимлари мультивитаминли қўшимчалар хотира ривожланишига ижобий таъсир кўрсатишини ва кекса одамларда ақлий қаришни секинлаштиришини аниқладилар.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Дунё
Японияда қўл ва оёқ тўқималарининг нобуд бўлишига олиб келадиган вирусдан касалланганлар сони ортмоқда
Бу ҳақда РИА новости сайти хабар берган. Маълумотларга кўра, йил бошидан буён 801 та ҳолат қайд этилган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан қарийб 3 баробарга кўпдир. Инфекциянинг бундай тезлик билан кўпайиши сабаблари ҳали аниқланмаган.
Токио маъмурияти ҳаво томчилари орқали юқаётган инфекциянинг олдини олиш учун аҳолини эҳтиёт чораларини кўришга чақирмоқда. Шифокорларнинг айтишича, теридаги энг кичик ёриқ ҳам бактериялар учун кириш эшигига айланиши мумкин.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Дунё_фармацевтика
БAAнинг Insilico Medicine компанияси сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги биринчи дорининг клиник синовларини ўтказмоқда.
Абу-Дабидаги Масдар-Сити шаҳрида жойлашган Insilico Medicine компанияси янги дорилар яратиш учун сунъий интеллект платформасини ишлаб чиқди ва бутунлай сунъий интеллект томонидан ишлаб чиқилган дунёдаги биринчи дорини яратди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️
📣Улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари мутасадди ходимлари диққатига!
💻Жорий йилнинг 16 май куни соат 15:00 да Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг “Зарур амалиётлар маркази” ДУК томонидан “Зарур дистрибюторлик амалиёт – GDP” ҳамда “Зарур дорихона амалиёти – GPP” қоидаларини жорий этишдаги муаммолар ечими” мавзусига бағишланган онлайн мулоқот ўтказилиши режалаштирилган. Мулоқот видео конференц алоқа орқали савол-жавоб шаклида ўтказилади.
📍Онлайн мулоқотга қуйидаги ҳавола орқали киришингиз мумкин:
https://us06web.zoom.us/j/87332712267?pwd=RissFKbPcbkIm2Pqbbb9gkA8A1N5uQ.1
Идентификатор конференции: 873 3271 2267
Код доступа: 981520
🌐Website| ✅Telegram |🌐 Instagram | ✅Facebook | 📹Youtube
Фармацевтика бозори ривожланмоқда ва тартибга солинмоқда
2018-2023 йиллар давомида фармацевтика тармоғида ишлаб чиқариш 3 баравар, экспорт эса 6 баравар ошди, 525 млн. долларлик 177 та лойиҳа ишга туширилди ва жами 50 мингта янги иш ўринлари яратилди.
✅ Батафсил
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Саломатлик
Фитотерапия қайси касалликларда самарали таъсир қилади?
Фитотерапияда ҳар бир ўсимлик ўзига хос тарзда оғриқни қолдирувчи, тетиклаштирувчи, тинчлантирувчи, юрак фаолиятини яхшиловчи, гипотензия ва гипертензия, яллиғланишга қарши, балғам кўчирувчи ва терлатувчи каби қатор таъсирларга эга.
✅ Батафсил
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
ЖССТ COVID-19 билан даволанган беморларнинг маълумотларини таҳлил қилди
Коронавирус пандемияси даврида беморларнинг аксарияти, яъни 75 фоизи кераксиз антибиотикларни қабул қилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари 2020-2023 йиллар оралиғида COVID-19 билан касалхонага ётқизилганлар ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиб, шундай хулосага келишди.
Aниқлик киритилишича, беморларга “ҳар эҳтимолга қарши” антибиотик терапияси берилган. Маълум бўлишича, бундай даволаш усули соғлиқ учун зарарли. Хусусан, ушбу турдаги терапия антибиотикларга чидамлилик даражасининг ошиши, яъни бактерияларнинг дори воситаларига чидамлилигига олиб келади.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Тадқиқот
Иссиқликнинг жигар ва мияга хавфли таъсири аниқланди
Ирвиндаги Калифорния университети олимлари иссиқликнинг кекса одамларнинг ичаклари, жигари ва миясига зарарли таъсирини аниқладилар.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Мен ҳаёт ҳақида ўрганганларимни атиги учта сўз билан ифодалашим мумкин: у давом этади!
✍️ Роберт Фрост
🌞 Хайрли кун!
Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
#Янгиликлар
Ўзбекистонда меҳнат қонунчилиги энг кўп бузилаётган соҳалар маълум қилинди
Ўзбекистон бўйича жорий йилнинг январь-апрель ойи давомида меҳнат қонунчилиги энг кўп бузилган соҳалар рўйхати эълон қилинди.
✅ Батафсил
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида 12 май — Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган асосий байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.
Маросим аввалида Соғлиқни сақлаш вазири в.б. Асилбек Худаяров юртимиздаги барча ҳамшираларни ушбу сана билан табриклади.
Сўнгра тадбирнинг асосий қисми бўлган тақдирлаш маросимига навбат берилди. 15 та номинация бўйича “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танловининг биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин совриндорларига эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
“Йилнинг энг яхши фармацевти”
1-ўрин: Кучкарова Нафиса Араловна — Тошкент шаҳар 1-сон руҳий асаб касалликлар диспансери фармацевти;
2-ўрин: Тоғаймуродова Оқила Ўктам қизи — Навоий вилояти асаб-руҳий касалликлар диспансери фармацевти;
3-ўрин: Нурманова Разия Максетбаевна — Тошкент вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг Ички дорихонаси фармацевти.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa