Ўзингизни ёмон ҳис қилганингизда, табиатни тингланг. Дунёнинг сукунати миллионлаб кераксиз сўзлардан кўра тинчлантирувчидир.
✍️ Конфуций
🍃Хайрли кун!
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
ЖССТ: Эмлаш ярим аср давомида 150 миллиондан ортиқ одамнинг ҳаётини сақлаб қолди
Ташкилот тадқиқотларига кўра, ҳаёти қутқариб қолинганларнинг катта қисми – 101 миллиони чақалоқлар ҳисобланади.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Савол_жавоб
Кўчада ёки жамоат транспортида сил касаллигини юқтириш мумкинми?
Жамоат транспортида ҳаракатлансак, сил билан касалланган беморни учратишимиз мумкин. Aммо инфекцияни юқтириш учун алоқа мунтазам бўлиши керак. Aгар сиз ҳар куни касал бўлган одам билан суҳбатлашмасангиз, инфекция юқиш эҳтимоли жуда кам.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Тезкор
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ё.М. ва бошқалар ноқонуний даромад орттириш мақсадида Учтепа тумани ҳудудида жойлашган савдо дўконида “Редуксин Лайт” ва “Зерофит” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро М.Х.га 1,7 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан ўтказиш мақсадида сақлаб келинган жами 10 турдаги 365 қути кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Aнтибиотиклар ва гормонлар ЎРВИни стандарт даволашдан бутунлай чиқариб ташланди.
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўткир респиратор вирусли инфекциялар (AРВИ) бўйича катталар учун тиббий ёрдам стандартини янгилади. Янги стандартдаги дори воситалари рўйхати 61 тадан 33 тагача қисқартирилди, антибиотиклар ва кортикостероидлар бутунлай чиқариб ташланди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Шубҳаларимиз— душманимиздир. Айнан улар туфайли таваккал қилишдан қўрқиб, ажойиб имкониятларни бой берамиз.
✍ Уильям Шекспир
🍀 Хайрли кун!
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Янгиликлар
Тошкент фармацевтика соҳаси вакилларининг минтақавий учрашувига мезбонлик қилмоқда
Бугун пойтахтимиздаги ““Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида “МДҲ фармацевтика соҳасини мувофиқлаштирувчи органлар билан минтақавий учрашув: Дори воситаларининг сифатини таъминлаш ва замонавий сифат муаммоларини ҳал қилиш” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади.
✅ Батафсил
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Бугун Тошкентда навбатдаги “Aвтомобилсиз кун” акцияси бўлиб ўтмоқда
Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида“ги Фармонида кўрсатиб ўтилган.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Дунё
Коронавирус инсон танасида 50 марта мутацияга учради
Нидерландияда организмида коронавируснинг кўплаб мутациялари сабаб вафот этган Амстердамлик кекса фуқаро ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Янгиликлар
Юртимизда “Иммунизация ҳафталиги” кунлари ўтказилмоқда
📢Ҳар йили апрель ойининг охирги ҳафталигида ЖССТ Европа минтақасида “Иммунизация ҳафталиги” кунлари бўлиб ўтади.
💉Аҳоли орасида юқумли касалликларнинг олдини олишда эмлаш тадбирлари аҳамияти тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилиб, болаларни эмлаш тадбирлари амалга оширилади.
‼️ Республикамизда ҳам даволаш-профилактика муассасаларида 21-27 апрель кунлари “Иммунизация ҳафталиги” ташкил бўлиб ўтади.
✔️Бу йилги Европада иммунизация ҳафталиги – Кенгайтирилган иммунизация дастури ташкилотига 50 йил тўлиши билан (РПИ) ва ҳафталик дастурида охирги эллик йилликда аҳоли орасида иммунизация, вакциналар билан эмлаш туфайли минглаб аҳоли, болаларнинг ҳаёти сақлаб қолингани, аҳолини ҳаёти, умри узайгани тўғрисида маълумотлар берилади.
♦️“Иммунизация ҳафталигида” олиб бориладиган эмлаш тадбирлари келгусида юқумли касалликлар билан касалланишни олдини олиш, болаларни соғлом вояга етишида – вакцинация энг самарали усуллардан бири ҳисобланади.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Билиб_қўйган_яхши
Баланд пошна яссиоёқликни (плоскостопия) олдини олишга ёрдам берадими?
Баландлиги 3 см гача бўлган пошнали оёқ кийим ҳақиқатан ҳам оёқ панжаси гумбазининг физиологик жиҳатдан тўғри шаклда сақлашга ёрдам беради.
Aммо ундан баланд пошналар ҳақида гап кетганда, бундай эмас. Баланд пошна оёқнинг олд қисми, бармоқларга кучли оғирлик тушишига сабаб бўлади, охир-оқибат бош бармоқ яқинида "шиш"ни, бўғимлар ва тўқималар микротравмасини ва бошқа қўшимча муаммоларни келтириб чиқаради ва яссиоёқликка сабаб бўлади.
Шунингдек, баланд пошнада куни билан ҳаракатланиш вақт ўтиб, оёқда томирларнинг бўртиб чиқишига ҳам олиб келиши мумкин.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Саломатлик
Ҳар йили қайси шифокор кўригидан ўтиш ва қандай таҳлиллар топшириш керак?
Кўпгина касалликларнинг бошланиши аломатларсиз кечиши, оғриқ муаммо жиддийлашгандагина пайдо бўлиши мумкин. Шу сабабли ўз вақтида ўтказилган тиббий текширув ва таҳлиллар хасталикларни ҳали белгилари намоён бўлмасдан аввал аниқлашга ёрдам беради.
✅ Батафсил
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Тадқиқот
Олимлар: кейинги пандемияга грипп вируси сабаб бўлиши мумкин
Етакчи олимларнинг фикрига кўра, грипп яқин келажакда янги пандемияни келтириб чиқариши мумкин бўлган патоген ҳисобланади
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
✅ In detail
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Сабаби қандай бўлмасин, ўзгага берган азобинг худди ойна синиғи каби кескирдир, айланиб-айланиб бир куни босиб оласан.
✍️ Жалолиддин Румий
🍃Бошланган иш ҳафтаси хайрли ўтсин!
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Саломатлик
Баҳорда тез-тез истеъмол қилиш тавсия этиладиган темир моддасига бой 5 та маҳсулот
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Болгариянинг “Integra DD” МЧЖ корхонаси таъсисчиси билан учрашув бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 25 апрель куни Агентлик биносида Болгариянинг “Integra DD” МЧЖ корхонаси таъсисчиси болгариялик Жаноб Манджуков Ивайло ва Болгария Республикасида Ўзбекистон Республикасининг фахрий консули, бош директор Манджуков Ивайло Петров билан учрашув бўлиб ўтди.
✅ Батафсил
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ” МАРКАЗИ ТОМОНИДАН “ЎЗБEКИСТОН — 2030” СТРАТEГИЯСИ РАМЗИ ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ
🇺🇿“Ўзбекистон – 2030” стратегияси рамзининг асосини “Янги Ўзбекистон” ва “Учинчи Ренессанс” тимсоли сифатида “Янги Ўзбекистон” боғидаги Мустақиллик монументи образи ташкил этади.
📈Рамзда акс эттирилган Мустақиллик монументи малакатимиз тарихи, бугунги куни ва келажакнинг ўзаро уйғунлиги ифодаси сифатида талқин этилса, унинг юксакликка бўйлашиши негизида халқимизнинг бирлиги ва бирдамлиги, Ўзбекистоннинг дунё давлатлари билан ҳамжиҳатлиги, тинчликсевар сиёсати мужассамлашган.
💯 Шунингдек, юқорига интилган чизиқлар динамикасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг бешта устувор йўналиши ва унда белгиланган 100 та мақсадни тўлиқ ҳамда муваффақиятли амалга ошириш эзгу ғояси мавжуд.
✅ Батафсил
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Дардингизни одамларга дастурхон қилманг. Уларнинг ярмига қизиғи бўлмаса, қолган ярмини дардмандлигингиз мамнун этади.
✍️ Айман Ёғий
☘️ Хайрли кун!
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Саломатлик
Қандай касалликларда уқалаш муолажаси мумкин эмас?
Массаж мушаклар зўриқишини қолдириб, уларнинг тонусини оширади, томирлар бўйлаб қон ва лимфалар ҳаракатини тезлаштиради, юрак ишини енгиллаштиради.
✅ Батафсил
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Дунё
Johnson & Johnson 2023 йил рейтингида яна биринчи ўринни эгаллади
Ўтган йили энг кўп даромад олган 20 та фармацевтика компанияси рейтингининг юқори ва қуйи қаторларида ўзгаришлар юз берди. Бунинг асосий сабаби COVID-19 нинг олдини олиш ва даволаш учун дори воситаларига бўлган талабнинг кескин камайиши бўлди
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Европада иссиқ хавонинг инсон соғлигига таъсири кучайди
Ҳисоботга кўра, европаликлар орасида ҳаддан ташқари иссиқлик таъсиридан вафот этганлар сони тахминан 30 фоизга ошган.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Тадқиқот
Олимлар: Қандли диабетга қарши энг кенг тарқалган дори узоқ умр кўриш сири бўлиши мумкин
Олимларнинг фикрича, қандли диабетни даволашда ишлатиладиган энг арзон ва кенг тарқалган дори узоқроқ ва соғлом ҳаёт кечиришга ёрдам беради.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “B.F.” МЧЖ раҳбари И.Ф. фуқаро Х.Т.га жами 180 дона “Reduksin” ва “Fatzorb” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ушланиб, савдо дўконидан
яна 432 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда “Шарқ” ЙПХ постида ўтказилган тезкор тадбирда “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси тўхтилиб кўздан кечирилганда, йўловчи Е.М.нинг ёнида 34 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ва 10 грамм “Прегабалин” номли модда борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
22 апреля в Ташкенте стартовала Международная промышленная выставка «ИННОПРОМ. Центральная Азия 2024».
Эта международная выставка стала эффективной платформой для развития и укрепления прямых деловых связей между регионами и представителями бизнеса различных стран. На это также указывает растущий интерес бизнеса: в 2024 году в событии принимает участие свыше 10 тысяч человек, около 450 иностранных компаний и бизнес-делегации из 27 стран мира.
Один из участников выставки, генеральный директор российской фармацевтической компании "Эндофарм" Михаил Фонарев в своей речи отметил, что благодарен Узбекистану за поддержку российского бизнеса и плодотворное сотрудничество, в частности с акционерной компанией «Дори-Дармон».
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Йилда фақат икки кун борки, сиз ҳеч нарса қила олмайсиз. Улардан бири — кеча, иккинчиси эса эртага.
✍️ Жон Вуден
🌺 Хайрли кун!
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
ЖССТ: март ойида 16 мамлакатда 25 424 вабо касаллиги қайд этилган
Жорий йилнинг март ойида 25 мингдан ортиқ одам вабо билан касалланган, бу феврал ойига нисбатан 33 фоизга камдир. Шунингдек, 169 киши касаллик туфайли вафот этган.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 22 апрелдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев с 22 апреля 2024 года вышел в краткосрочный трудовой отпуск.
Facebook|Instagram|X
Ўтган ҳафтада каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар👇
15.04.2024. Фармацевтика: жорий йилнинг биринчи чорагида 1 триллион 157 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган
15.04.2024. ЖССТ: Нигерия менингитга қарши янги вакцинага эга бўлган биринчи давлат бўлди
16.04.2024. Баҳор қуёши фотодерматозга сабаб бўлиши мумкин
16.04.2024. Меновазин нима учун ишлатилади?
17.04.2024. Йод танқислиги кимлар учун хавфли?
17.04.2024. TIHE 2024 — тиббиёт ва фармацевтика ривожи учун инновацион майдон
18.04.2024. "Rinotin kids" маҳсулотининг рухсатномаси бекор қилинди
18.04.2024. Ошқозон ости бези саратонини келтириб чиқарувчи хавфли омиллар санаб ўтилди
19.04.2024. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сохталаштирилган ёки сифатсиз тиббий маҳсулот ҳақидаги №1/2024 сонли огоҳлантиришни эълон қилди
19.04.2024. Қандай дорилар оғизда аччиқ таъм келтириб чиқариши мумкин?
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Дорилар
Қандай дорилар оғизда аччиқ таъм келтириб чиқариши мумкин?
Canadian Family Physician журналида чоп этилган тадқиқот муаллифлари камида 250 хил дори оғизда аччиқ таъм келтириб чиқариши мумкин деб ҳисоблайди. Шулардан машҳурлари:
🔹антибиотиклар, масалан, тетрациклин ёки хинолон;
🔹гипертонияга қарши дорилар;
🔹диуретиклар;
🔹 мигренга қарши дорилар;
🔹антидепрессантлар - хусусан, трицикликларнинг аксарияти;
🔹тинчлантирувчи ва уйқу чақирувчи таблеткалар;
🔹антигистаминлар;
🔹ҳар хил яллиғланишга қарши, вирусга қарши ва замбуруғларга қарши препаратлар.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Дорилар
Олимлар машҳур оғриқ қолдирувчи воситанинг хавфлилиги ҳақида огоҳлантирди.
Aцетаминофен асосидаги оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи дорилар кичик дозаларда ҳам юракка зарар етказиши мумкин.
✅ Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa