doridarmon_ak | Неотсортированное

Telegram-канал doridarmon_ak - Dori-Darmon AK

1908

«Dori-Darmon» Aksiyadorlik Kompaniyasining «telegram»dagi rasmiy axborot kanali саволлар учун @Doridarmon_aloqabot

Подписаться на канал

Dori-Darmon AK

Президент партиялар сайлов кампанияси давомида илгари сурган ва халқимиз қўллаб-қувватлаган ҳар бир таклиф албатта кўриб чиқилиши ва амалга оширилишини таъкидлади.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг хусусий мулк дахлсизлигини кучайтириш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ҳақидаги таклифлари қўллаб-қувватланди.

Президентимиз “Миллий тикланиш” демократик партиясининг мактабларда муаллимларни танлов асосида ишга қабул қилиш, фарзандларимизни миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш, уларга она тили ва чет тилларни ўргатиш учун янада кенг шароитлар яратишга оид таклифларига қўшилди.

Ўзбекистон Халқ-демократик партиясининг ногиронлиги бўлган шахслар учун шароитларни янада яхшилаш, аҳолимизнинг пенсияга чиқишдаги кафолатли ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлади.

Адолат” социал-демократик партиясининг истироҳат боғлари, сайилгоҳ, хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш бўйича позицияси, дорилар устидан назоратни кучайтириш, нархлар сунъий ошишини олдини олиш, рецептсиз дорилар рўйхатини қисқартириш бўйича интилишларини маъқуллади.

Экологик партиянинг давлат органлари ва корхоналар ҳудудида яшил боғлар ташкил этиш, экологик маданиятни юксалтириш бўйича дастур қабул қилиш ҳақидаги таклифлари қўллаб-қувватланди.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Дунё
Инсон миясида сирли касаллик аниқланди. Шифокорлар ва олимлар хавотирда

Канаданинг Нью-Брансуик провинциясида номаълум мия касаллиги билан касалланганлар сони ортиб бормоқда. Касалхоналар беморлар оқимига дош бера олмайди, деб хабар бермоқда расмийлар.

✅ Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

Ўтган ҳафтада каналимизда эълон қилинган  энг муҳим хабарлар👇

11.11.2024. Энди сунъий интеллект ёрдамида саратонни аниқлаш мумкин бўлади

11.11.2024. ЖССТ зудлик билан вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган касалликлар рўйхатини эълон қилди.

12.11.2024. ФДA фенилефринни шамоллашга қарши дорилар таркибидан чиқаришни таклиф қилади

12.11.2024. Соҳадаги янгиликлар бўйича тушунтиришлар берилди

13.11.2024. Олимлар хавфли Лайелла синдромни даволаш усулини топдилар

13.11.2024. Дори қутичасидаги хавф. Зарар етказиши мумкин бўлган машҳур дорилар.

14.11.2024. Онколог саратонга олиб келиши мумкин бўлган вирусларни санаб ўтди

14.11.2024. Биофармацевтика нима?

15.11.2024. Тиббиёт соҳасига доир таклифлар кўриб чиқилди

15.11.2024. Постмаркетинг назорати қандай амалга оширилади?

16.11.2024. Қайси маҳсулотлар қонни суюлтиради ва тромбоздан ҳимоя қилади?

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

​​#Саломатлик
Қайси маҳсулотлар қонни суюлтиради ва тромбоздан ҳимоя қилади?

🔺 Денгиз карами - табиий антикоагулянтлар. Қон қуюқлигини камайтириши мумкин

🔺 Саримсоқ - фитонцидларни ўз ичига олади. Қоннинг қуюқлигини йўқотибгина қолмай, балки токсинларнинг кенг доирасини зарарсизлантиришга ёрдам беради. Юрак-қон томир тизимини даволайди.

🔺Зарчава - қонни суюлтиради ва тозалайди.

🔺Зайтун мойи таркибидаги антиоксидант моддалар туфайли тромбоцитлар фаоллигини пасайтиради.

🔺Мойчечак -тромбоцитлар фаоллигини бостиради ва қон ивишининг олдини олади.

🔺Хантал - таркибидаги Омега 3 ва витамин В6 қоннинг қуюқлашишини камайтиради, қон айланиш тизимини тозалайди ва қон томирларини мустаҳкамлайди.

🔺Ёғли балиқ - Омега 3 туфайли ҳужайралар орасидаги метаболик функцияларни яхшилайди. Бу тромбознинг олдини олади.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Ҳуқуқий_бурчак
Постмаркетинг назорати қандай амалга оширилади?

Ишчи гуруҳ дори воситалари ва тиббий буюмларнинг постмаркетинг назоратини амалга ошириш учун камида бир марталик лаборатория синовлари учун етарли миқдордаги намуналарни икки ва ундан кам бўлмаган объектлардан харид қилади

Батафсил
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

Тиббиёт соҳасига доир таклифлар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 14 ноябрь куни касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Батафсил
Подробнее
Batafsil
In detail

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Тиббий_энцеклопедия
Биофармацевтика нима?

Биофармацевтика ва ушбу соҳадаги инновациялар ҳақида тез-тез эшитамиз, аммо бу қандай фан соҳаси ва у нима билан шуғулланишини кўпчилик аниқ билмайди.

✅ Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Саломатлик
Онколог саратонга олиб келиши мумкин бўлган вирусларни санаб ўтди

Саратон ҳаво орқали юқмайди, аммо илмий кузатишлар шуни кўрсатадики, кўплаб ўсмалар вируслардан келиб чиқади.

✅ Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

​​Ақл олган нарсасидан, юрак берган нарсасидан бойийди.

✍️ Виктор Гюго
🌸Хайрли кун!

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Тадқиқот
Тромбоз учун янги дори ишлаб чиқилди - аспиринга қараганда анча самарали

Волгоград давлат тиббиёт университети олимлари аспириндан 11 баравар кучлироқ бўлган янги тромбозга қарши препаратнинг клиникадан олдинги синовларини муваффақиятли ўтказди.

✅ Батафсил
Подробнее
✅ Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Дунё
Олимлар хавфли Лайелла синдромни даволаш усулини топдилар

Таҳлилларга кўра, ўтган асрнинг 40-йилларига қадар дунё бўйича дори-дармонлар билан даволаш асоратларидан бор-йўғи 0,5-1,5 фоиз беморлар азият чеккан. Ҳозирга келиб бу кўрсаткич 15-30 фоизни ташкил қилмоқда. Дори аллергиясининг оғир асоратлари, хусусан, Лайелла синдромини келтириб чиқариши билан хавфли.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

Ўтган ҳафтада каналимизда эълон қилинган  энг муҳим хабарлар👇

04.11.2024. Дори-дармонга 15,5 триллион сўм — ўзбекистонликлар нималарга энг кўп харажат қилмоқда?

04.11.2024. “Иссиқ укол”нима ва улар қачон буюрилади?

05.11.2024. Инсулиннинг тунги дозасини ҳисоблашга ёрдам берадиган тизим яратилди

05.11.2024. Гриппга қарши эмлашнинг афзалликлари

06.11.2024. Ўзбекистон регулятор органи ICH'га кузатувчи мақомида қабул қилинди

06.11.2024. Боланинг иситмаси чиққанда йўл қўйиладиган хатолар

07.11.2024. "Ozempik" нинг нусхалари 10 кишининг ўлимига сабаб бўлди

07.11.2024. Лицензиялаш юзасидан аризаларни онлайн йўллаш бўйича қўлланма ишлаб чиқилди

08.11.2024. Олимлар 2050 йилга бориб бутун дунё бўйлаб саратон касаллиги кўпайишини башорат қилмоқда

08.11.2024. Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа ходимлари мукофотланди

10.11.2024. Тиббиёт ходимлари куни

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

🗓 Тиббиёт ходимлари куни

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритаётган барча мутахассисликдаги шифокорларнинг умумий сони 105,7 минг нафарни ташкил этмоқда.

2024 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра:
- дори воситаларини улгуржи реализация қилиш учун лицензияга эга 485 та корхона,
- дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти билан шуғулланувчи 13203 та дорихона фаолият олиб бормоқда.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги

Праздничное поздравление Президента Республики Узбекистан работникам сферы здравоохранения Узбекистана 

Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Тиббий_энцеклопедия
Препаратларнинг фармакологик хусусиятларини тавсифлашда in vivo ва in vitro атамалари нимани англатади?

Булар илмий тадқиқот усуллари бўлиб, дори воситаларини синовдан ўтказишда қўлланилади.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида нутқ сўзламоқда.

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

🇺🇿 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун

Бундан 33 йил илгари, яъни 1991 йил 18-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган.

Давлат байроғи Ўзбекистон давлат суверенитетининг рамзидир. У халқимизнинг шон- шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, тинч ва осойишта, озод ва эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз ифодасидир.

“Дори -Дармон” акциядорлик компанияси барча юртдошларимизни бугунги сана билан муборакбод этади. Юртимиз байроғи дунёнинг барча қитьасида Ўзбекистон деб аталмиш жаннатмакон юрт шону шавкатидан дарак бериб ҳилпирайверсин!

Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

Инсон табиати кўп ғалатидир: бойлигини йўқотса, қайғуради, дунё кўзларига қоронғу кўринади. Аммо, ҳаётининг кунлари мангуга йўқолаётгани билан иши йўқ...

✍️ Тоҳир Малик
🌱 Бошланган иш ҳафтаси хайрли бўлсин!

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#ФАКТ
Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида 4,0 трлн. сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

Хусусан, ўтган 10 ой давомида 2,73 трлн. сўмлик дори воситалари, 771 млрд. сўмлик тиббий буюмлар ва тиббий техникалар ҳамда 498 млрд. сўмлик бошқа турдаги фармацевтика маҳсулотлари, яъни, биологик фаол қўшимчалар ва гигиеник воситалар ишлаб чиқарилган.

Батафсил
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Дунё
Олимлар қандли диабетга чалинганлар учун қондаги қанд миқдорини пасайтиришга ёрдам берадиган нон ишлаб чиқаришди

Тадқиқот муаллифларининг фикрича, бу маҳсулотлар нафақат қондаги қанд миқдорини назорат қилиш, балки иммунитет тизимини мустаҳкамлаш ва иштаҳани назорат қилишга ҳам ёрдам беради.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

​​Қочаётган нарсангдан озод бўлишнинг имкони йўқ. Озодликка элтадиган фақат битта йўл бор: қарши бориш.

✍️ Фридрих Нитше
💥 Хайрли кун!

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

​​#Тезкор
Тошкент шаҳрида дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.К. ва бошқалар тегишли сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 199 млн сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган 10 минг қути “LEVOMER 500ig” номли дори воситасини фуқаро М.Х.га 13 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

📆 Бугун — Бутунжаҳон диабетга қарши кураш куни

📊 Сўнгги йилларда бутун дунёда диабетга чалинган беморлар сони ортиб бормоқда. ЖССТ экспертларининг ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилда дунёда 529 миллион киши қандли диабет билан касалланган, 2050 йилга бориб эса бундай беморлар сони қарийб бир ярим миллиардга етиши мумкин.


ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеоролик орқали ушбу хасталик ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишингиз мумкин


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

​​#Дорилар
Дори қутичасидаги хавф. Зарар етказиши мумкин бўлган машҳур дорилар.

✔️Aнальгин, ибупрофен, парацетамол.
- Бу дори воситаларидан узоқ муддат фойдаланилса ошқозон шиллиқ қаватига ёмон таъсир қилади, гастрит ва ошқозон ярасини келтириб чиқаради.
- Улар ҳатто ошқозонда қон кетишини қўзғатиши мумкин.

✔️Бурун томчилари.
- Aввало, гап вазоконстриктив (томирларни торайтирувчи) таъсирга эга бурун томчилари ва спрейлар ҳақида кетмоқда. Aгар бу дорилар 5 кундан ортиқ ишлатилса, миядаги қон томирларининг торайиши туфайли бош айланиши ва бош оғриғи каби нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин.

✔️ Диуретиклар.
- “Бу дорилар ортиқча суюқлик билан биргаликда калий каби муҳим электролитларни танадан чиқариб ташлайди.
- Унинг етишмаслиги заифлик, турли мушак гуруҳларида оғриқ ва юрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

​​#Тезкор
Тошкентда танасига дори яширган фуқаро ушланди

Тошкент вилоятининг “Ғишткўприк” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан Ўзбекистонга сифати кафолатланмаган дори воситаларини яширинча олиб киришга уринган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ўтказилган шахсий кўрик жараёнида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ҳамда декларацияланмаган, фуқаро ўз танасининг оёқ қисмларига олдиндан яшириб олган 199 дона “Анаферон” номли дори воситалари борлиги фош этилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#IT_тиббиёт
Энди сунъий интеллект ёрдамида саратонни аниқлаш мумкин бўлади

Сунъий интеллект ёрдамида саратон касаллигини эрта аниқлаш, ташхис қўйиш ва махсус дори-дармонлар ёрдамида даволаш амалга оширилади.

Батафсил
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

​​Барча танқидчиларнинг энг буюги, энг ёрқини, энг хатосизи вақтдир.

✍️ Виссарион Белинский
🪷Бошланган иш ҳафтаси хайрли ўтсин!

Каналга уланиш👇
doridarmon_ak

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

🗓 Тиббиёт ходимлари куни

2006 йил 12 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида" ги Қонинига кўра ноябр ойининг иккинчи якшанбаси "Тиббиёт ходимлари" куни этиб белгиланган.

Aзиз  оқ либосли фидойилар! Доимо халқимиз ардоғида бўлинг. Касб байрамингиз муборак бўлсин!

Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении группы работников сферы здравоохранения в связи с Днем медицинских работников"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

​​#Тезкор
Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда шаҳардаги Фурқат кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келган “BESTUNE T 99” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганида ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган У.Х. ва бошқаларга тегишли 2 дона полипропилен қопда инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи 1 359 дона “Тропикамид”, 3 360 дона “Регапен” ва 10 дона “Селофен” номли дори воситалари ҳамда 1 дона идишга қуйилган рангсиз суюқлик борлиги аниқланиб, ушбу воситалар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…
Подписаться на канал