doridarmon_ak | Неотсортированное

Telegram-канал doridarmon_ak - Dori-Darmon AK

1908

«Dori-Darmon» Aksiyadorlik Kompaniyasining «telegram»dagi rasmiy axborot kanali саволлар учун @Doridarmon_aloqabot

Подписаться на канал

Dori-Darmon AK

​​Барча жавоблар ўзингизда мужассамдир. Сиз китобларда ёзилганидан ҳам кўра кўпроқ билимга эгасиз. Лекин буни унутмаслик учун барибир китоб ўқишингиз, ўзингизни эшитишингиз ва ўзингизга ишонишингиз керак.

✍️ Лев Толстой
🍀 Хайрли кун!

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Саломатлик
Иссиқда қуёш уришининг олдини олиш учун нима қилиш керак?

Иссиқда қуёшдан қочиш, енгил, очиқ рангли кийим кийиш ва кўпроқ сув ичиш керак.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Live
"DORI-DARMON" АКда 2024 йил молиявий хўжалик фаолиятини аудит текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотининг хизматига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Энг кўп ҳақ 1 100,0 млн. сўм миқдорида қолдириш таклиф қилинмоқда.

Шунингдек, акциядорлар йиғилишида Бошқарув раиси билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатини узайтириш таклиф этилди.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Live
Йиғилиш кун тартибида:
1.Саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2."DORI-DARMON" АК Кузатув кенгашининг 2023 йил якунлари бўйича ҳисоботини тинглаш.
3."DORI-DARMON" АК бошқарувининг 2023 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
4."DORI-DARMON" АК фаолиятининг 2023 йил якунлари бўйича мустақил аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш тўғрисида.
5."DORI-DARMON" АК корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
6."DORI-DARMON" АК томонидан 2023 йилда олинган соф фойдани тақсимлаш.
7."DORI-DARMON" АК нинг 2024 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш.
8."DORI-DARMON" АКда 2024 йил молиявий хўжалик фаолиятини аудит текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотининг хизматига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш.
9."DORI-DARMON" АК Бошқарув раиси билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида.
10."DORI-DARMON" АК Бошқаруви томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда иловага мувофиқ, мустақил равишда аффилланган шахслар билан битимни (битимларни) тузишни маъқуллаш.
11."DORI-DARMON" АКда корпоратив бошқарув қоидалари тавсияларига риоя этиш мажбуриятини қабул қилиш тўғрисида.
12."DORI-DARMON" АК Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида.
13."DORI-DARMON" АК “Бошқарув ва ижроия органи аъзоларига ҳақ тўлаш тартиби”ни ва “Ижроия органи тўғрисида”ги Низомни янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида.
14."DORI-DARMON" АКнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва уни янги таҳрирда тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Дунё_фармацевтика
Fierce Pharma йирик фармацевтика корпорациялари раҳбарларининг иш ҳақи рейтингини эълон қилди

Ўтган йили фармацевтика саноатида энг кўп маош олувчи Johnson & Johnson's бош директори Хоакин Дуато бўлди, унинг умумий маоши 116 фоизга ошиб, 28,4 миллион долларни ташкил этган.

Батафсил
✅ Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#ОАВ_биз_ҳақимизда

https://uza.uz/posts/610991

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Live_матбуот_анжумани
Савол-жавоблар бошланди

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Live_матбуот_анжумани
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-20-сон  Фармони 2-иловасига биноан:
➖2024 йил 1 июлга қадар фармацевтика маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий корхоналар  Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилади.

“Dori-Darmon” акциядорлик компанияси ва тизимдаги:
- “Фарғона Дори-Дармон”,
- "Тошкент вилоят Дори-Дармон",
- "Самарқанд Дори-Дармон" акциядорлик жамиятлари,
- "Қорақалпоқ Дари-Дармак",
-  “Ўзбекистон дори таъминоти",
- "Қашқадарё Дори-Дармон",
- "Хоразм Дори-Дармон" ,
- “Бухоро Дори-Дармон” масъулияти чекланган жамиятлари  “Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP)” сертификатини олишга эришди.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Live_матбуот_анжумани
"Бухоро Дори-Дармон" МЧЖда янги замонавий (GxP) миллий талабларига мувофиқ келадиган 368 м/кв.ли омборхона куриб битказилиб, 27.11.2023 йилда №GDP-98:2023 рақамли “Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP)” сертификатини олди. 2023  йил ҳамда жорий йилнинг биринчи чораги давомида эскирган  Дамас автомобилларини 4 таси янгиларига алмаштирилиб, 2 та авторефережираторли Лабо олинди ва  2та ИСУЗИ  авто уловлар  стандарт асосида қайта таъмирланди. 
           2019 йилда Вобкент туманида, 2021 йилда Қоракул туманида, 2023 йилда Бухоро туманида замонавий, икки қаватли ижтимоий дорихоналар қурилди ва аҳолига сифатли ҳамда арзон дори-дармонлар етказиб бермокда.
        
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Live_матбуот_анжумани
Матбуот анжумани давом этмоқда. Айни дамда "Бухоро Дори-Дармон" МЧЖ директори Дилмурод Ахатов вилоят аҳолисини зарур дори воситалари билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтаяпти.

"Бухоро Дори-Дармон" МЧЖ таркибида  1-апрел 2024 йил ҳолатига кўра 128 та ижтимоий дорихона ва дорихона шахобчалари  фаолият юритмоқда. Шундан  18 дорихона   марказий  поликлиникада, 34 таси қишлоқ врачлик пунктлари ва 32та  кишлок ойлавий поликлиникалари    ҳудудларида жойлашган.

Жамият  122 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий етакчи ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Корхона томонидан 2024 йилнинг 5 ойи давомида маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналардан 27 ,4 млрд сўм миқдорида фармацевтика маҳсулотлари харид қилинган.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Инфографика
“Dori-Darmon” акциядорлик компанияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ва бошқа даволаш-профилактика муассасаларининг асосий таъминотчиларидан бири ҳисобланади. Хусусан, 2024 йил I-чорак давомида:
—соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли даволаш профилактика муассасаларига –44,7 млрд. сўмлик,
— бошқа даволаш профилактика муассасаларига –5,3 млрд. сўмлик,
— хусусий секторга –9,3 млрд. сўмлик,
— ҳарбий даволаш муассасаларига – 1,4 млд. сўмлик,
— ҚВП ва ҚОПларга –23,1 млд. сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари етказилди.
Шундан, “Фарғона Дори-Дармон” АЖ томонидан вилоят соғлиқни сақлаш бирлашмаларига қарашли даволаш профилактика муассасаларига –22,3 млрд сўмлик, бошқа даволаш муассасаларига –5,5 млрд сўмлик, “Бухоро Дори-Дармон” МЧЖ томонидан вилоят соғлиқни сақлаш бирлашмаларига қарашли даволаш профилактика муассасаларига –7,3 млрд сўмлик бошқа даволаш профилактика муассасаларига –1,3 млрд сўмлик дори-дармон ва тиббиёт буюмлари етказиб берилди.

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Live_матбуот_анжумани

Матбуот анжуманида вилоятлардаги жамият раҳбари ZOOM орқали иштирок этишмоқда.
__
  “Фарғона Дори-Дармон”АЖ чет эл ишлаб чиқарувчилар билан хам ўзаро самарали хамкорликни амалга ошириб келмоқда.  Жумладан  2024  йилда  2 000 000.0 минг   сўмлик  дори-дармонлар тўғридан тўғри шартнома орқали импорт қилиниб  даволаш муассасалари ҳамда аҳолига етказиб берилди.

/channel/doridarmon_ak

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Live_матбуот_анжумани
Миллий матбуот марказида  “Dori-Darmon” акциядорлик компаниясининг «Ҳудудларда аҳолини зарур дори воситалари билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар» мавзусидаги матбуот анжумани бошланди.
 
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимида соғлиқни сақлаш соҳаси алоҳида ўрин тутади. Зеро, ҳар қандай мамлакатнинг энг катта бойлиги халқининг саломатлигидир. Шу боис, кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларда бўлгани каби аҳолини дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббий техника билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича ҳам комплекс чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

“Dori-Darmon”  акциядорлик компанияси ҳам аҳолини сифатли, арзон, ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари билан таъминлаш мақсадида олдига қўйилган вазифаларни, давлат дастурларини масъулият билан амалга ошириб келмоқда.

Бугунги кунда компания тизимида дори воситалари ва тиббий буюмлар реализацияси билан шуғулланувчи  6 та акциядорлик ва 7 та масъулияти чекланган жамиятлар фаолият юритади. Тизимда 1600 дан ортиқ дорихона ва дорихона шохобчалари мавжуд ва уларнинг асосий қисми қишлоқ ҳудуларида жойлашган.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

Э Ъ Л О Н

✍️ Ҳурматли ОАВ ходимлари, журналистлар ва блогерлар!

2024 йил 26 июнь куни соат 11.00 да Миллий матбуот марказида “Dori-Darmon” акциядорлик компаниясининг навбатдаги «Ҳудудларда аҳолини зарур дори воситалари билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.


Барча қизиқувчиларни таклиф этамиз.

Мурожаат учун: (93)500-85-80

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

Э Ъ Л О Н

✍️ Ҳурматли ОАВ ходимлари, журналистлар ва блогерлар!

2024 йил 26 июнь куни соат 11.00 да Миллий матбуот марказида “Dori-Darmon” акциядорлик компаниясининг навбатдаги «Ҳудудларда аҳолини зарур дори воситалари билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.


Барча қизиқувчиларни таклиф этамиз.

Мурожаат учун: (93)500-85-80

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

Кеча Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманининг тўлиқ видеоси

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Live
"DORI-DARMON" АК Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилмоқда.

Уставга киритаётган ўзгартиришлар ҳақида маълумот бериб ўтилди. Хусусан, Кузатув кенгашига компаниянинг ташкилий тузилмасини дастлабки тарзда маъқуллаш ваколати берилмоқда.

Компания Бошқаруви аъзолари сони 5 нафар этиб белгилаш таклиф этилмоқда.

Йиғилишда бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилаяпти. Акциядорлар кун тартибидаги масалаларга яширин овоз беришади, натижалар ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Live
"DORI-DARMON" АК Бошқарув раиси У.Салихбаева ҳамда молия директори И.Абдусаломов акциядорларга компаниянинг 2023 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботни тақдим этмоқда.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Live
"DORI-DARMON” акциядорлик компанияси Кузатув кенгашининг 2024 йил 3- июндаги қарорига асосан Компания акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бошланди.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик

Поздравление работникам печати и средств массовой информации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Янгиликлар
Ҳудудларда аҳолини зарур дори воситалари билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар (фотожамланма)

Бугун Миллий матбуот марказида айни шу мавзуда “Dori-Darmon”акциядорлик компаниясининг навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Live_матбуот_анжумани
2025 йил 1 январга қадар фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи тармоқли дорихоналар Зарур дорихона амалиёти (GPP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши белгиланган.

Ҳозирги кунда  “Зарур амалиётлар маркази” ДУК томонидан “Қашқадарё Дори-дармон” МЧЖ тизимидаги Яккабоғ туманидаги 15-сон дорихонага №GPP—12:2024-рақамли “Зарур дорихона амалиёти-GPP” талабларига мувофиқлик сертификати берилди.

“Фарғона Дори-Дармон” акциядорлик жамиятига қарашли 11 та ижтимоий дорихоналарда “GPP- яхши дорихона амалиёти” стандартларини жорий этиш мақсадида GxP марказига ариза топширилди. Марказ ходимлари томонидан дорихоналарда фармацевтик инспекция ўтказилди. Натижа ҳисоботлари кутилмоқда.

GPP сертификатини олиш бўйича ишлар компания ва тизимдаги жамиятларда жадаллик билан давом этмоқда.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Live_матбуот_анжумани
Хабарингиз бор, компания тизимидаги жамиятларда махсус жиҳозланган автомобилларда кўчма дорихоналар ташкил этилган бўлиб, маҳаллий ҳокимиятлар билан келишилган жадвал асосида республикамизнинг чекка ва дорихона мавжуд бўлмаган ҳудудларидаги аҳолига керакли дори воситалари ва тиббий буюмларни етказиб беради.

2024 йилнинг дастлабки уч ойи давомида давомида кўчма дорихоналар орқали аҳолига 901,0 млн.сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари етказиб берилди.

“Фарғона Дори-Дармон”АЖ томнидан 1 та “Исузу” автофургони дорихонаси ва 12 та “Дамас” автомобилларида “Кўчма дорихона” шахобчалари ташкил қилинган.

"Бухоро Дори-Дармон" МЧЖ томонидан эса 5 та кўчма дорихона ташкил этилган.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Live_матбуот_анжумани
"Бухоро Дори-Дармон" МЧЖ нинг 2024 йилнинг 5 ойи давомида умумий товар айланмаси  27.394 млрд. сўмни, шундан улгуржи товар айланмаси 10,530 млрд.сўмни, чакана товар айланмаси 16,864 млрд. сўмни  ташкил  этди. Соф фойда 423 млн. сўмдан ортиқ.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Инфографика
#Live_матбуот_анжумани
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йилдаги 204-сон қарори билан Амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган 14 тоифадаги шахслар рўйхати белгиланган. 2024 йилнинг 1 чораги давомида мазкур рўйхатдаги шахсларга “Dori-Darmon” АК ва унинг тизимидаги жамиятларга қарашли дорихоналар орқали 96 892 та рецепт орқали 5,73 млрд.сўмлик дори воситаси ва тиббиёт буюмлари бепул берилди.
Хусусан, 2024 йил 1-чорак давомида “Фарғона Дори-Дармон” АЖ томонидан қарийб 720 млн. сўмлик, “Бухоро Дори-Дармон” МЧЖ томонидан 323,6 млн. сўмлик дори воситаси ва тиббиёт буюмлари бепул берилди.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

Матбуот анжуманимизни Facebook ижтимоий тармоғимизда жонли томоша қилишингиз мумкин

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Live_матбуот_анжумани
Матбуот анжуманида “Фарғона Дори-Дармон” акциядорлик жамияти Бошқарув раиси  Муҳаммадамин Турсунов жамият фаолиятига оид муҳим маълумотларни тақдим этмоқда.

Жамиятда бугунги кунда 360 нафар ходимлар фаолият кўрсатмоқда,  шундан  48  нафари олий маълумотли ходимларни, 268 нафари ўрта-махсус маълумотли ходимларни, 44 нафари эса  ўрта маълумотли мутахассисларни ташкил этади.
Жамият томонидан кадрларнинг маълака оширишлари узлуксиз ва самарали таъминлаб борилмоқда.  2023-2024 йилларда 20 нафар провизор ва 24 нафар фармацевтлар 36 соатли “GPP яхши дорихона амалиёти”  стандартларини жорий этиш ўқув курсини тамомлаб сертификатлар олишди.

Бугунги кунда “Фарғона Дори-Дармон”АЖга қарашли 234 та дорихона ва дорихона шохобчалари мавжуд.  

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

#Дунё
Бадавлат мамлакатларда туғилиш кўрсаткичи 2 бараварга пасайган

Дунёнинг баъзи бадавлат мамлакатларида туғилиш даражаси кескин пасайган. Бу ҳақда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ОЭСР) ҳисоботида айтилади.

Батафсил
✅ Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

​​#Тезкор
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан ўтаказилган тезкор тадбирида “V.D3” МЧЖга қарашли дорихона шохобчаси мудири Н.Х. ҳеч қандай ҳужжатсиз 20 дона “GABANERV” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро М.Қ.га сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан жами 677 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Каттақўрғон шаҳри бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Х. фуқаро Д.Б.га 5 қути “Fatzorb” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан 23 қути дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Департамент ҳамда ДХХнинг Учқудуқ тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро У.Д. “Навоий” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида фуқаро М.Х.га 3 қути “Редуксин лайм” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 4,2 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 409 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…

Dori-Darmon AK

Йўриқномаларни катта шрифт билан босиб чиқариш таклиф қилинди

«Общественная российская инициатива» порталида дори воситаларидан тиббий фойдаланиш бўйича йўриқномани каттароқ шрифтда чоп этиш ташаббуси учун овоз бериш бошланди.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Читать полностью…
Подписаться на канал