diniysavollar | Unsorted

Telegram-канал diniysavollar - FATVO.UZ | Расмий канал

160927

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт. Колл марказ рақами: 781503344 Lotincha 👉 @fatvouzlotin https://taplink.cc/diniysavollar

Subscribe to a channel

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)

2026/1448 | 17 июль жума

📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#xushxabar #muftiy
📢 ХУШХАБАР: МУФТИЙ ҲАЗРАТ ХАЛҚАРО ИСЛОМ ФИҚҲИ АКАДЕМИЯСИГА АЪЗО БЎЛДИЛАР
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мусулмон оламидаги энг нуфузли ва давлатлараро мақомга эга бўлган энг йирик илмий-фиқҳий ташкилот – Халқаро ислом фиқҳи академиясига аъзо бўлдилар.


✉️ Бу ҳақда мазкур академия бош котиби профессор Қутб Мустафо Санодан табрик мактуби олинди.

Бу қувончли воқеа Янги Ўзбекистонда Давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг халқаро даражадаги юксак эътирофи бўлиб, Муфтий ҳазратларининг дин ривожи, уммат саодати ва халқлар ҳамжиҳатлиги йўлидаги хизматларига берилган юқори баҳодир.

👍 Ушбу халқаро академия Муфтий ҳазратлари аъзо бўлган саккизинчи халқаро ташкилот бўлиб, бундан аввал Туркий давлатлар муфтийлари кенгаши (2021 й.), Абу Даби тинчлик форуми (БАА, 2023 й.), Халқаро мусулмон уламолари кенгаши (Қатар, 2023 й.), Мусулмон донишмандлар кенгаши (БАА, 2024 й.), Исломий фиқҳ академияси (Саудия Арабистони, 2024 й.), Ислом олами уюшмаси (Саудия Арабистони, 2024 й.) ва Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд номидаги Ҳадиси шариф академияси (Саудия Арабистони, 2026 й.) аъзолигига қабул қилинган эдилар.

🌙 Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Халқаро ислом фиқҳи академияси (арабча: مجمع الفقه الإسلامي الدولي, инглизча: International Islamic Fiqh Academy - IIFA) — ислом оламидаги энг нуфузли ва давлатлараро мақомга эга бўлган халқаро илмий-фиқҳий ташкилот ҳисобланади.


🌐Академия Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ - OIC) ҳузуридаги олий илмий орган ҳисобланади. У 1981 йилда Макка шаҳрида ташкил этилган бўлиб, қароргоҳи Жидда шаҳрида жойлашган. Мазкур академияга профессор Қутб Мустафо Сано раҳбарлик қилади. Унинг асосий мақсадлари замонавий масалаларга фатво бериш, баёнотлар эълон қилиш, маънавий меросни асраш, тадқиқ этиш, Ислом уммати бирлигини таъминлаш ва мўътадилликни тарғиб этиш кабилардир.

🌙 Ташкилотга аъзо бўлган 57 та давлатнинг энг кўзга кўринган олимлари, фақиҳлари ва муфтийлари академия аъзоси бўлади. Академия мунтазам равишда халқаро анжуманлар ва йиғилишлар ўтказади. Ҳар бир долзарб масала юзасидан дунё уламоларининг маърузалари, илмий тадқиқотлари ва хулосалари тингланади. Қабул қилинган қарорлар тўплами мусулмон дунёсидаги ишончли манбалардан бири саналади.
🤲 Аллоҳ таолодан муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига Халқаро ислом фиқҳи академиясидаги фаолиятларида куч-қувват ва муваффақиятлар тилаймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#xabar #anons #jonli_efir
ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР

🎞 2026 йил 16 июль, пайшанба куни
соат 16:00 дан бошлаб

🌙 Онлайн диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги 46-сони Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси Ғуломиддин домла Холбоев иштирокида жонли эфирга узатилади.


🗣 Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўранг!”, деб буюрган (“Наҳл” сураси, 43-оят).

📿 Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Билимсизликнинг давоси саволдир”, – дея баён қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

Саволларингизни fatvo.uz сайти орқали йўлланг!


Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг:

😎 Youtube: Fatvouzb
😎 Facebook: Diniysavollar
📱 Instagram: Fatvouz
😎 Telegram: Diniysavollar

#fatvo_markazi_javob_beradi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)

2026/1448 | 16 июль пайшанба

📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ВАФОТ ЭТГАН АЁЛГА ЮВИЛГАНДАН КЕЙИН ХУШБЎЙЛИКЛАР СУРТИЛАДИМИ?

❓2169-САВОЛ: Эркак киши вафот этса, унинг сажда қиладиган аъзоларига хушбўйлик суртилади. Аёл киши вафот этса ҳам шу иш қилинадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Албатта, қилинади. Чунки бу масалада эркак ва аёл тенг ҳисобланади. Иккисининг ҳам сажда қиладиган аъзолари, яъни пешонаси, қўллари, тиззалари ва оёқ кафтларига хушбўйлик суртилади. 
Бу борада Умму Атийя розияллоҳу анҳодан қуйидаги ҳадис ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга кирдилар, биз у зотнинг қизларини юваётган эдик. “Уни сув ва сидр билан уч ё беш марта, лозим топсангиз, ундан ҳам кўп ювинглар. Охиргисида кофур ёки кофур аралашган бирон нарса қўшинглар. Тугатганингизда менга айтинглар”, дедилар. Тугатганимизда у зотни чақирдик. У зот бизга изорларини узатиб, “Танасини мана бунга ўранглар”, дедилар”. (Имом Абу Довуд ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#ЯНГИ НАШР!

📚Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигида тайёрланган “ЭЪТИҚОДГА ОИД ЗАРУР МАСАЛАЛАР (100 саволга 100 жавоб)” китоби нашр этилди.

Ушбу китоб аҳли сунна вал жамоанинг буюк имоми – Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг машҳур «Фиқҳул акбар» асари асосида, содда ва равон савол-жавоб услубида тайёрланди.


Ушбу китобдан Аллоҳ таолонинг сифатлари, иймоннинг рукнлари, жаннат ва дўзах, шафоат, каромат, қабр ҳаёти, Мункар ва Накир сўроғи ва бошқа шу каби муҳим мавзулар юзасидан берилган саволларга батафсил ва тушунарли жавоб топишингиз мумкин.

📖 Китобнинг ҳажми: 336 бет
📗 Муқоваси: Юмшоқ
📇 Нашриёт: Matbaachi
🪙 Нархи: 30 000 сўм

Улгурчи олувчилар мурожаат қилишлари учун:
📨 @fatvo_call_2
📍 41.3375421,69.2391455,18.25z/data=!4m6!3m5!1s0x38ae8d29acdd4ad5:0x7545537a64ccc72c!8m2!3d41.3384637!4d69.2374683!16s%2Fg%2F11sbmx3l35?entry=ttu">Манзилимиз

😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)

2026/1448 | 15 июль чоршанба

📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#муфтий_минбари

📹 Силаи раҳм барака омилидир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#никоҳ

📹 Акамга эмикдош тоғамнинг қизига уйлансам бўладими?
🎙 Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

МУЗОРАБА АМАЛИЁТИДА ИНВЕСТОР САРМОЯ УЧУН ПУЛ ЎРНИГА ТИЛЛА КИРИТСА БЎЛАДИМИ?
#музораба

❓2166-САВОЛ: Тиллафуруш одам тиллани, масалан, 100 гр тиллани заргарга музорабага беради, заргар ундан тақинчоқ ясаб сотади. Унинг пулига яна тилла сотиб олиб, шундай иш юритади. Ишни тугатиб, фойдани тақсимлашда тиллафуруш берган тилласини ва тегишли фойдани олади. Шундай қилиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Музорабанинг тўғри амалга ошиши учун бир қанча шартлар талаб этилади. Шулардан бири унга киритилаётган сармоя/инвестиция пул шаклида бўлишидир. Музорабада тиллани сармоя қилиш учун уни одамлар орасида оммавий равишда пул бирлиги сифатида ишлатиш урф-одатга айланган бўлиши шарт. Маълум доирада одатга айланганининг аҳамияти йўқ. Бугунги кунимизда эса кундалик олди-бердида тиллани пул сифатида ишлатиш оммавий урф бўлмаган. Савдо-сотиқларда ҳеч ким тилла билан нарх белгиламайди, тиллада савдо ҳам қилмайди. Шу сабабли тиллада сармоя киритиш жоиз эмас.
Лекин агар сармоядор иш юритувчига: "Шу тиллани сотинг ва пулини сармоя сифатида ишлатинг. Иш тугагач, сармояни ва фойдани шу суммада оламан", деса, бу ҳолатда тилла вакиллик йўли билан нақдлаштирилган ва сармоя нақд пул кўринишида бўлгани туфайли, бу амалиёт жоиз ҳисобланади.
Агар кимдир саволдаги каби ножоиз шаклда келишув тузиб иш юритаётган бўлса, тўхтатиб, қайтадан тўғрилаши керак. Унгача кўрилган фойда ва зарар сармоядорнинг ўзига бўлиб, меҳнат қилувчи томонга ажри мисл, яъни бажарган ишига яраша бозор нархидаги ҳақ берилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)

2026/1448 | 13 июль душанба

📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

СУННАТ НАМОЗЛАРНИ ҚАЕРДА ЎҚИШ АФЗАЛ?
#намоз

❓2165-САВОЛ: Биз томонларда бомдод намозининг суннатини уйда ўқиб, фарзини масжидга бориб ўқиш одати бор. Бир танишим уйда ўқимасдан, масжидга бориб ўқиш керак деди. Шунга иккиланиб қолдим. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангизлар.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Масжидга хос ва жамоат билан ўқиладиган нафл намозлардан бошқа суннат ва нафл намозларни уйда ўқиш афзал ҳисобланади. Айрим уламолар буни суннат дейишган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Айрим намозларингизни уйларингизда ўқинглар, уни қабристонга айлантириб қўйманглар” деб марҳамат қилганлар. Уламолар мазкур маънодаги ҳадисларга таяниб, нафл намозларни уйда ўқиш афзал эканини айтганлар. Шу сабабли кўп жойларда намозхонлар бомдод намозининг суннатини уйда ўқиб чиқишга одатланганлар.
Аммо бошқа намозларнинг суннатини, хусусан фарздан кейин ўқиладиган суннат намозларни масжидда ўқиш керак, кейинги давр олимлари шу иш афзал эканига фатво берганлар. Чунки одамлар ялқовлашиб, суннат амалларга бепарво бўлиб қолган. Шу сабабли суннатларни масжидда ўқимаса, уйга қайтганда ҳам, масжиддан чиқиб борадиган манзилида ҳам ўқимайди. Қолаверса, суннат намозларни тарк этиш Рофизийларнинг одати ҳисобланади, уларга ўхшаб қолмаслик учун суннат намозларни масжидда ўқиш афзал бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)

2026/1448 | 12 июль якшанба

📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

НАМОЗГА НИЯТ ҚИЛИШДА КЎЗЛАРНИНГ ҲОЛАТИ
#намоз

❓2164-САВОЛ: Баъзи одамлар: “Намозни бошлашдан аввал, ният қилаётганда кўзлар тўғрига қаратилиши ва рўпарамда Қибла турибди, деб тасаввур қилиниши керак”, дейишади. Бошқалар эса: “Кўзлар сажда қилинадиган жойга қаратилиши керак”, дейишади. Илтимос, шу борада тўғри йўл кўрсатсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Намозда кўзларни маълум жойларга қаратиш намознинг одобларидан ҳисобланади. Яъни бажарса, яхши ва савоб, қилмаса, гуноҳ ёки хато бўлмайдиган амал.
Бундан асосий мақсад намозхон нигоҳини ҳар томонга қаратиб намоздан чалғимасдан, хушусини сақлаб, хаёлини жамлашдан иборатдир.
Намозда тўрт ҳолат бор: тик туриш, яъни қиём, руку, сажда ва қаъда. Намозхон қиёмда сажда қилинадиган жойга, рукуда оёқлар устига, саждада бурун учига, қаъдада бағрига қарайди. Бошқа бир ривоятда эса тўртала ҳолатда ҳам фақат сажда қилинадиган жойга қараши айтилган.
Бу ҳукм ҳар қандай ҳолатда амал қилади. Ҳатто бир киши Каъбанинг рўпарасида намоз ўқиётган бўлса ҳам, юқорида зикр этилган одобларга риоя қилиши керак, яъни намоз давомида нигоҳини Каъбага қаратмайди.
Ният қилинаётган пайт қиёмга тўғри келгани учун кўзларни пастга қаратади. Каъбани тасаввур қилиб, нигоҳни тўғрига қаратиб туриш ҳақидаги гапнинг асоси йўқ. Ҳатто, фақиҳлар очиқ-ойдин баён қилганларки, агар киши Каъбанинг рўпарасида намоз ўқиётган бўлса ҳам, қиём ҳолатида сажда жойига қарайди. Каъба рўпарада бўлмаган ҳолатда эса бунга амал қилиш янада авлороқдир.
Лекин агар саждагоҳга қараганда хаёли чалғийдиган бўлса, масалан, гиламда турли нақшлар бўлиб, хаёлини чалғитадиган бўлса, у жойга қарамаслиги мумкин бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)

2026/1448 | 11 июль шанба

📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#закот

📹 Тўй учун йиғилаётган пулда закот бериладими?
🎙 Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

🗣 ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР 46-СОНИ 16.07.2026

😎 Youtube орқали томоша қилиш

📱 Facebook орқали томоша қилиш

📱 Instagram орқали томоша қилиш

#fatvo_markazi_javob_beradi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
УЛАШИНГ🗣

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#муфтий_минбари

📹 Саҳоба мисолида онага эҳтиром
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#шерикчилик

📹 Шерикчиликда қўй боқиш тартиби
🎙 Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

БУРУНГА ТАҚИНЧОҚ ТАҚИШ ЖОИЗМИ?
#тақинчоқ

❓2168-САВОЛ: Аёлим бурнини тештириб, унга тилла ёки кумуш тақмоқчи. Унинг шундай қилиши жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимизда аёлларга меъёридан ошмаган ҳолда тилла ва кумушдан ясалган турли тақинчоқлар тақишларига рухсат берилган. Шунинг учун бизнинг юртларда тақинчоқларни қулоқ, бармоқ, билак ва бўйин каби аъзоларга тақиш урф бўлган. Бурунга тақиш эса ҳар юртда ҳам одат бўлмагани учун, уламолар уни урфга кирган юрт аёллари учун жоиз дейишган. Шу сабабдан ўша юртларда яшовчи аёлларга бурунни тештириш ҳам худди қулоқ тештириш каби жоиз бўлади.
Бу нарса бизнинг юртларда одат тусига кирмаган, шу боис бизнинг юртдаги аёллар бу ишлардан тийилиши тавсия этилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#муфтий_минбари

📹 Жаннат эшигидан кириб олинг!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#суннат

📹 Болани елкада кўтариб юриш суннатми?
🎙 Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)

2026/1448 | 14 июль сешанба

📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

МУҚТАДИЙ НАМОЗХОН ҲАЙИТ НАМОЗЛАРИДА ҚЎШИМЧА ТАКБИРЛАРНИ АЙТМАСА, НАМОЗИ БУЗИЛАДИМИ?
#намоз

❓2167-САВОЛ: Бир дўстим ҳайит намозида қўшимча такбирларни айтмас экан. Қўлларини кўтарар экан, лекин такбир айтиш кераклигини билмагани учун айтмай ўқир экан. Унинг намозлари нима бўлган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Икки ҳайит намозида қўшимча учта такбирни айтиш намознинг вожибларидан ҳисобланади. Унутиб айтмаса, саждаи саҳв вожиб бўлади. Агар бу иш муқтадийда содир бўлса, яъни у эсидан чиқаргани ёки билмагани учун айтмаган бўлса, бир ўзи саждаи саҳв қилмайди. Чунки у ҳар амалда имомга эргашиши вожибдир. Саждаи саҳв қиламан деса, имомига тескари иш қилган бўлиб қолади. Шу сабабли унинг намози дуруст ҳисобланади.
Инсон намозларнинг ҳукмини, хусусан бир йилда икки маротаба ўқиладиган ҳайит намозларини адо этиш тартибини билиб олиши лозим бўлади, ана шунда нуқсонсиз, мукаммал тарзда адо этади. Чунки нуқсонни тўлдириш учун қайта ўқийман деса, ҳайит намозларининг қазоси бўлмагани учун ўқий олмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#муфтий_минбари

📹 Нима эксангиз шуни ўрасиз!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#намоз

📹 Қазо намозлари қай тартибда ўқилади?
🎙 Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Аждодлар_меросини_ўрганамиз #kitob

📖 #Илмнинг_фойдалари 🟢14-сон

📚  ИЛМНИ ҲУРМАТ ҚИЛМАГАН ОЛИМ БЎЛМАС

🗣 Буюк мутафаккир ва фақиҳ Бурҳониддин Марғинонийнинг етук шогирди, ҳанафий олим Имом Зарнужий раҳимаҳуллоҳнинг "Таълимул мутаъаллими ториқот таъаллуми" китоби асосида илм олишнинг фойдалари, одоблари, инсон ва жамият тараққиётида илм-фаннинг ўрни ҳақида сўз боради. 

😄 Саккиз асрдан бери илм аҳли, талабалар ва зиёлилар орасида кенг фойдаланиб келинаётган мазкур асар ҳақида Аллома Лакнавий раҳимаҳуллоҳ ҳақида "Кўп фойдаларга эга, нафис, манфаатли китоб", дея таъриф берган.


📹 Дарслар: 1🟢2 🟢3🟢4🟢5🟢6🟢7🟢8🟢9🟢10🟢11🟢12🟢13

Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#намоз

📹 Намозни ўқиб бўлган киши яна имом бўла оладими?
🎙 Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#намоз

Жамоат намозида "имомга иқтидо қилдим" деб ният қилиш эсдан чиқиб қолса ва намоз ўқилса, намоз қабул бўладими?
🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
раисининг биринчи ўринбосари


Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#эҳсон

📹 Ўзиники бўлмаган нарсани эҳсон қилса бўладими?
🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш:
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…
Subscribe to a channel