diniysavollar | Неотсортированное

Telegram-канал diniysavollar - FATVO.UZ | Расмий канал

160927

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт. Колл марказ рақами: 781503344 Lotincha 👉 @fatvouzlotin https://taplink.cc/diniysavollar

Подписаться на канал

FATVO.UZ | Расмий канал

​​КОНТРАЦЕПЦИЯ ВОСИТАЛАРИНИ СОТИШ
#савдо

❓1771-САВОЛ: Контрацепция воситалари савдоси билан шуғулланиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Контрацепция воситалари – ҳомиладорликнинг олдини олувчи турли хил кўринишдаги, жумладан: таблетка, инъекция (укол), пластир, имплант ва бошқа воситалар ҳисобланади. Шариатимизда ҳомиладорликдан вақтинча сақланишга рухсат берилади. Шундай экан, бу каби воситалар ҳалол маҳсулотлардан тайёрланган бўлса ва инсон саломатлигига зарар келтирмаса, уларнинг савдоси ҳам жоиз бўлади. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, яхшиликка ҳам, ёмонликка ҳам ишлатиш мумкин бўлган воситаларни қайси йўлда ишлатилишига сотувчи эмас, фойдаланувчи масъул бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#муфтий_минбари

📹 ДУО ЭШИГИНИ ҲАЛОЛ ЛУҚМА ОЧАДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​НАМОЗДАН КЎНГИЛ ТЎЛМАСА, ҚАЙТА ЎҚИЛАДИМИ?
#намоз

❓1769-САВОЛ: Ўқилган намозимдан кўнглим тўлмади. Шу намозни қайта ўқишим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу масаланинг бироз тафсилоти бўлиб, унга кўра намоз қуйидаги ҳолатларда қайта ўқилиши лозим:
• Намозда бирор фарз амал бажарилмай қолиб кетган бўлса;
• Намозда бирор вожиб амал қасддан бажарилмай қолиб кетса;
• Намозда бирор вожиб амал унутиб бажарилмаса ва намоз охирида саждаи саҳв ҳам қилинмай тугатилган бўлса.
Агар намозда суннат амаллар тарк қилинган бўлса ёки намоз макруҳлик билан ўқилган бўлса, у ҳолда намозни қайта ўқиш вожиб эмас, балки мустаҳаб (чиройли саналган) иш ҳисобланади. Ушбу ҳолатда қайтадан ўқимаса ҳам гуноҳкор саналмайди.
Саволда сўралган ҳолатга келсак, кўнгил тўлмаслиги юқорида санаб ўтилган фарз ёки вожиб амал тарк қилинган ҳолатлар сабабли бўлса, намоз қайта ўқилиши керак. Аммо ҳақиқатда собит бўлмаган шубҳа-гумонлар, васвасалар сабабли кўнгил тўлмаётгандек бўлса, у ҳолда намозни қайта ўқилмайди. Чунки кўп ҳолларда “кўнглим тўлмаяпти”, деб намозни қайта-қайта ўқийвериш инсонни ўзига бўлган ишончини йўқотади ва васваса касалига чалинишига олиб келади. Шундай экан, намозда бажариладиган фарз, вожиб, суннат амаллар ҳақида яхши ўрганиш, энг асосийси турли хаёлларга чалғимасдан намозни эътибор билан адо этиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 20 Июль Якшанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#муфтий_минбари

📹 1-ЎЗГАНИНГ ҲАҚҚИДАН ҲАЗАР ҚИЛАЙЛИК
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#ХУШХАБАР ҚЎНҒИРОҚЛАР МАРКАЗИ 7 КУНЛИК ИШ РЕЖИМИГА ЎТДИ

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фатво маркази мурожаатчиларнинг тобора ортиб бораётганлиги муносабати билан уларга янада қулайлик яратиш мақсадида "Қўнғироқлар хизмати" (Кол-марказ)нинг иш графигини ҳафтасига етти кунлик режимга ўтаётганини маълум қилади!

🗓 Эндиликда шанба ва якшанба кунлари ҳам биз билан боғланишингиз мумкин.

📞 Қўнғироқлар марказининг иш вақти ҳар куни соат 09:00 дан 17:00 гача.

📲 Марказ рақами: +998781503344

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​ТУТ ВА ЁНҒОҚ ДАРАХТЛАРИ ТАГИДА ШОМДАН КЕЙИН ЎТИРИШ ВА УХЛАШ
#турли_масалалар

❓1766-САВОЛ: Шомдан кейин тут ва ёнғоқ дарахтларини тагида ўтириш ва ётиш мумкин эмас, жинлар тегади дейишади. Шу гап тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу гап тўғри эмас. Албатта, мусулмон инсон ҳар бир нарса Аллоҳнинг иродаси ва изни билан бўлади, деб эътиқод қилиши шарт. Жинларнинг борлиги Қуръон ва ҳадисларда зикр қилинган. Улар турли овлоқ жойлар, ташландиқ уйлар ва бошқа жойларни маскан тутиб яшашади. Лекин улар инсонларга ҳар доим ҳам зарар етказа олмайдилар.
Ёнғоқ дарахти остида кўп ўтириш ва ухлашга келсак, у тиббий жиҳатдан зарарли бўлгани учун тавсия қилинмайди. Чунки тадқиқотларга кўра, ёнғоқ дарахтидан кўп миқдорда эфир ажралиб чиқади. Бу эса, инсон нафас олганида унинг марказий асаб тизимига салбий таъсир қилади. Шунга кўра, ёнғоқ ва шу каби дарахтлар остида узоқ муддат бўлишдан қайтариш шаръий эмас, балки тиббий сабабларга кўра айтилган бўлиб, бу ишларни жинларга боғлаш тўғри эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 18 Июль Жума

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​ЛАЗЕР ЙЎЛИ БИЛАН ХАТНА ҚИЛИШ
#турли_масалалар

❓1765-САВОЛ: Ўғлимизни хатна қилдирмоқчи эдик, лазер йўли билан хатна қилиш усулида оғриғи кам ва қон чиқмасдан қилинар экан, шу усулни қўлласак суннатга мувофиқ келадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, лазер усули билан хатна қилиш ҳам жоиз. Динимизда ўғил болаларни хатна қилиш суннат амал ҳисобланади. Хатнада закарнинг уч қисмини қоплаб турган ортиқча юмшоқ тери кесилади.
Уни қайси шаклда кесилса ҳам суннат адо бўлаверади.
Ҳанафий мазҳаби бўйича, хатна боланинг ҳолига қараб, балоғат ёшига етгунича саломатлиги кўтарадиган бўлганда қилинади.
Бола учун қайси усул фойдали ва енгилроқ бўлса, соҳа мутахассиси тавсияси билан хатнани амалга ошириш жоиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#муфтий_минбари

📹 ФИРИБГАРГА ИШОНМАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Аждодлар_меросини_ўрганамиз #kitob

📖 ИЛМНИНГ ФОЙДАЛАРИ – МУҚАДДИМА
🟢1-сон

🗣 Буюк мутафаккир ва фақиҳ Бурҳониддин Марғинонийнинг етук шогирди, ҳанафий олим Имом Зарнужий раҳимаҳуллоҳнинг "Таълимул мутаъаллими ториқот таъаллуми" китоби асосида илм олишнинг фойдалари, одоблари, инсон ва жамият тараққиётида илм-фаннинг ўрни ҳақида сўз боради.

😄 Саккиз асрдан бери илм аҳли, талабалар ва зиёлилар орасида кенг фойдаланиб келинаётган мазкур асар ҳақида Аллома Лакнавий раҳимаҳуллоҳ ҳақида "Кўп фойдаларга эга, нафис, манфаатли китоб", дея таъриф берган.


🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ЧАП ҚЎЛДА ОВҚАТ ТАЙЁРЛАШ
#ҳалол_ҳаром

❓1762-САВОЛ: Мен туғма чапақайман, ишларни ҳам чап қўлимда қиламан. Аммо овқатни ўнг қўлим билан ейман. Лекин гўшт тўғраш ва таом пишириш каби ишларни чап қўлда бажараман. Яқинларим, бу ишинг макруҳ ва жоиз эмас, дейишади. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, яқинларингизнинг бу гаплари нотўғри. Албатта, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда: "Сизлардан бирингиз таом еса, ўнг қўли билан есин ва ўнг қўли билан ичсин. Чап қўли билан емасин ва ичмасин! Чунки Шайтон чап қўли билан ейди ва ичади ҳамда чап қўли билан ушлайди ва беради", деганлар (Имом Аҳмад ривояти). Лекин мазкур ҳадисдаги буйруқни уламолар мандублик учун, дейишган. Ҳадиси шарифдаги тақиқ борасида эса, “Бу танзиҳий (ҳалолга яқин) макруҳ бўлиб, у ҳам узрсиз ҳолатларга тегишлидир", деганлар. Шунга кўра, агар ўнг қўлида жароҳат ёки беморлик борлиги сабабли уни ишлата олмаса ёки ишлатиш машаққат туғдирадиган бўлса, у ҳолда чап қўлида таом ейиш ва ичиши ҳамда бошқа ишларни қилиши макруҳ эмасдир”, деганлар (“Умдатул-қорий” китоби).
Демак, сиз ҳам туғма чапақай бўлганингиз сабабли таомни ўнг қўлингиз билан еб-ичиб, овқат тайёрлаш ва бошқа ишларни чап қўлда бажарсангиз, ҳеч-бир макруҳликсиз жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 16 Июль Чоршанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​ГАЗЛИ СУВДА ТАҲОРАТ ЁКИ ҒУСЛ ҚИЛИШ
#таҳорат

❓1760-САВОЛ: Газланган сув билан таҳорат ёки ғусл қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Газланган сув шаффоф ва покиза бўлса ҳамда унинг сувлик табиати (суюқлиги) ўзгармаган ва бошқа ном олмаган бўлса, ушбу сувда таҳорат ва ғусл қилиш ҳамда нарсаларни поклаш жоиз бўлади. Агар салқин ичимликлар каби газли сувнинг ранги, ҳиди ёки таъми ўзгарган ва (кола, фанта, лимонад каби) бошқа ном олган бўлса, у ҳолда ушбу сув билан таҳорат ва ғусл қилиб бўлмайди. Лекин бу каби сувлар билан нарсаларни поклаш мумкин бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 15 Июль Сешанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​МУҲАММАД ИСМЛИ БОЛАЛАРНИ ЧАҚИРИШ
#турли_масалалар

❓1770-САВОЛ: Мен ўғил кўрсам, исмини Муҳаммад деб қўймоқчиман. Агар исмини Муҳаммад қўйсам, ўғлимни ҳар чақирганимда салавот айтишим керакми? Шундай деб эшитдим. Шу гап тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу гап нотўғри. Чунки "Муҳаммад" Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари экани маълум ва машҳур. Аммо мазкур номни бирор инсонга қўйилса, бу ўша инсоннинг исми ҳисобланади. Шунга кўра, ушбу инсонни чақирилса ёки исми айтилса, унга салавот айтилмайди. Шунингдек, Муҳаммад исми қўйилган кимсага Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга оид ҳукмлар татбиқ қилинмайди. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 21 Июль Душанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#муфтий_минбари

📹 ЖАМИЯТНИ ПАРОКАНДА ҚИЛУВЧИ ИЛЛАТ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​СОМОН ВА БЕДАДАН ҲАМ УШР БЕРИЛАДИМИ?
#ушр #закот

❓1768-САВОЛ: Сомон, беда, маккажўхорининг поясидан ушр бериладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сомондан ушр берилмайди, чунки буғдой сомони учун эмас, балки дони учун экилади. Бедани уруғ олиш учун экилса, уруғидан ушр берилади. Агар бедани пояси учун экилган бўлса, унда бедапоядан ушр берилади. Маккажўхори ҳам худди шундай, дони учун экилган бўлса, донидан ушр берилади. Поясидан ушр берилмайди. Лекин ҳайвонларга ем қилиш учун экилган маккажўхори ёки жўхорининг поясидан ушр берилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 19 Июль Шанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​НАМОЗДА САЛОМ БЕРИШ ЭСДАН ЧИҚСА, ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТИЛАДИ?
#намоз

❓1767-САВОЛ: Баъзи ҳолларда намоздан кейин салом бериш эсдан чиқиб қолади, сўнг ёдга тушади. Мана шундай пайтда нима қилинади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозда саломни унутиб, бир рукн (уч тасбеҳ миқдорича) ўтириб қолса-ю, кейин ёдига тушиб қолса, агар намозни бузадиган иш қилмаган бўлса, унда саломни кечиктиргани учун саждаи саҳв қилиши вожиб бўлади. Яъни, тезда саждаи саҳв қилиб, сўнг аттаҳиёт, салавот ва дуоларни ўқиб салом бериб тугатади. Агар намозни бузадиган иш қилган бўлса, у ҳолда намозни қайта ўқийди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#муфтий_минбари

📹 БАХТ-САОДАТ АЛЛОҲДАН СЎРАЛАДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ЭЪЛОН!

Шу кунларда Ҳазрати имом мажмуасида олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари сабабли Фатво марказининг "қўнғироқлар маркази" (кол-марказ)да айрим узилишлар кузатилмоқда. Ҳозирда мутахассислар томонидан техник носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Юзага келган ноқулайликлар учун мурожаатчиларимиздан узр сўраймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази


YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

МЎМИЁ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром

❓1764-САВОЛ: Мўмиё ҳалолми? Уни истеъмол қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, мўмиё ҳалол ва уни истеъмол қилиш жоиз. Мўмиё тоғ жинсидан сизиб чиқадиган қуюқ модда бўлиб, табобатда қадимдан ишлатиб келинган.
Шаръий жиҳатдан эса, у тоғ жинсидан сизиб чиқадиган табиий модда ва зарарсиз эканлиги эътиборидан истеъмоли ҳалол ҳисобланади. Зеро, динимизда:
“Нарсалар аслида мубоҳ (ҳалол)дир”, деган қоида бор.
Бундан маълум бўладики, барча нарсалар инсон учун яратилган бўлиб, улардан фойдаланиш ҳалол. Қатъий далил собит бўлмагунича ҳеч бир нарса ҳаром бўлмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ китобида ҳалол қилган нарса ҳалол, ҳаром қилган нарса ҳаром, сукут қилган нарса афв (этилган) дир. Аллоҳдан офиятни сўранглар, чунки Аллоҳ эсдан чиқаргувчи эмас”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти). Яъни Аллоҳ таоло баъзи нарсалар борасида ҳалол ёки ҳаром, деган ҳукмни баён қилмаган. Шунинг учун ҳам улар мубоҳлик ҳукмида қолаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 17 Июль Пайшанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ЁМОН ТУШ КЎРГАНДА НИМА ҚИЛИНАДИ?
#туш #турли_масалалар

❓1763-САВОЛ: Мен туш кўрдим ва уйғониб Ибни Сириннинг "Тушлар таъбири" китобини кўрсам ёмонроқ чиқди ва сиқилиб қолдим. Туш таъбири масалаларига мусулмон инсон қандай қараши керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало шуни айтишимиз керакки, Ибн Сирийн роҳимаҳуллоҳга нисбат берилган “Тушлар таъбири” китоби у зотга тегишли эмас. Шунинг учун бу китобни у зотга нисбат бериб бўлмайди. Динимизга кўра тушлар уч хил бўлади:
– Аллоҳ таоло томонидан бўлган, таҳорат билан ётилганда, тонгга яқин кўриладиган, солиҳ тушлар.
– Шайтондан бўлган, аниқ эсда қолмайдиган, кайфиятни туширадиган, алаҳсирашга ўхшаш ёмон тушлар.
– Касбига ёки қизиққан нарсасига тааллуқли тушлар.
Динимизда туш кўрганда нима қилиш кераклиги борасида аниқ тавсиялар келган. Агар рост тушлар шариатга мос келса, амал қилиш мумкин, агар зид келса, қатъий амал қилинмайди. Ёмон туш кўрган киши тушини бировга айтмаслиги ва тушнинг ёмонлигидан Аллоҳ таолодан паноҳ сўраши керак. Бу ҳақида Абдуллоҳ ибн Қатода розияллоҳу анҳу отасидан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рост туш Аллоҳдан, ёмон туш шайтондан. Бирортангиз қўрқинчли туш кўрса, чап томонига туфлаб қўйсин ва тушнинг ёмонлигидан (Аллоҳдан) паноҳ сўрасин. Шунда ёмон туш зарар қилмайди”, деганлар (Имом Бухорий ривояти). Яъни ёмон туш кўрган киши чап томонга енгилгина туфлаб: “Эй, Роббим! Кўрган тушимни ёмонлигидан паноҳ сўрайман”, деб қўяди.
Баъзи уламолар имкон бўлса ўрнидан туриб, таҳорат олиб, икки ракат нафл намоз ўқигани ҳамда бироз садақа қилиб қўйгани яна ҳам яхши, дейишган.
Шунингдек, туш инсон тақдирини белгиламайди. Тушга ортиқча баҳо бериб, уни ҳаёт мезонига айлантириш тўғри эмас. Биз динимиз кўрсатмаларига оғишмай амал қилсак, ҳам моддий, ҳам руҳий тарафдан соғлом, иродамиз мустаҳкам бўлади. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#муфтий_минбари

📹 ИШОНМАГАНИНГИЗДА БОРМАС ЭДИНГИЗ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАРНИ АЙТИШ ТАРТИБИ
#намоз #зикр

❓1761-САВОЛ: Намоздан кейин имом «Оятал курсий»ни бошидан ўқиганда жамоат қолганини ичида давом эттирадими ёки бошидан бошлайдими?
Зикрларни айтишдачи?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоздан кейин оятал курсий ва тасбеҳларни айтиш мустаҳаб амал саналиб, уларни имом ҳам, жамоат ҳам ўқишлари мандуб, яъни гўзал ва савобли иш ҳисобланади. Шунинг учун имом бошлаб берганидан кейин жамоатдагилар ҳам оятал курсийни бошидан ўқийдилар. Шунингдек, тасбеҳларни 33 тадан айтадилар. Имом уларни овоз чиқариб бошлаб беришининг сабаби жамоатга айтиладиган зикрни эслатиш учундир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом фарз намозлардан кейин «Оятал курсий»ни ўқишнинг фазилати ҳақида шундай дейдилар: “Ким ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсийни ўқиса, кейинги намозгача Аллоҳ таолонинг зиммасида бўлади” (Имом Табароний ривоятлари). Бошқа бир ҳадиси шарифда шундай дейилади:
“Ким ҳар бир фарз намознинг ортидан Оятал курсийни ўқиса, уни жаннатга киришдан фақатгина ўлим тўсиб туради” (Имом Насоий ривоятлари).
Намоздан кейин тасбеҳларни айтиш борасида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта Аллоҳга тасбеҳ айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга ҳамд айтса, ўттиз уч марта Аллоҳу акбар», деса ҳаммаси тўқсон тўққиз бўлади. Юзинчисида «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр»ни айтса, унинг гуноҳлари денгиз кўпикларича бўлса ҳам мағфират қилинади», дейилган. (Имом Муслим ривояти).
Шунга кўра имом домла «Субҳаналлоҳ», «Алҳамдулиллаҳ», «Аллоҳу акбар» дейиши ўзи учун ҳисобга ўтади. Жамоатдаги намозхонлар 33 тадан ўзлари айтишлари керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#муфтий_минбари

📹 АЛЛОҲГА БОҒЛАНГАН БАНДА ЁЛҒИЗ ҚОЛМАЙДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​СОТИШ МАҚСАДИДА ЯЙЛОВДА БОҚИЛАДИГАН ҲАЙВОНЛАРНИНГ ЗАКОТИ
#закот

❓1759-САВОЛ: Яйловда сотиш мақсадида қўй боқса, тижорат моли ҳисобида бўладими ёки яйлов чорваси ҳукмида закот чиқариладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизга кўра, қўй, эчки ва қорамол каби ҳайвонлар йилнинг аксари, яъни олти ойдан кўпроқ вақт яйловда боқилса, улардан чорва ҳайвонларининг закоти берилади. Лекин бунинг учун улар насл олиш ва кўпайтириш мақсадида боқилиши шарт. Агар ҳайвонлар сотиш мақсадида харид қилиниб, шу мақсадда боқилаётган бўлса, у ҳолда улар тижорат моли саналади. Шунга кўра улардан тижорат молларининг закоти, яъни қийматининг 1/40 (қирқдан бири)ни бериш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…
Подписаться на канал