diniysavollar | Unsorted

Telegram-канал diniysavollar - FATVO.UZ | Расмий канал

160927

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт. Колл марказ рақами: 781503344 Lotincha 👉 @fatvouzlotin https://taplink.cc/diniysavollar

Subscribe to a channel

FATVO.UZ | Расмий канал

ФАРЗ НАМОЗИНИ ЎҚИБ ОЛГАН ОДАМ ШУ НАМОЗ УЧУН ИМОМЛИК ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#намоз

❓2163-САВОЛ: Бир киши хуфтон намозини ёлғиз ўқиб қўйган экан. Адашиб шу намозни жамоатга имом бўлиб ўқиб берибди. Кейин аввал ўзи ўқигани эсига тушиб қолибди. Энди жамоатнинг намози нима бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мазкур ҳолатда имомнинг намози дуруст бўлган. Чунки унинг кейинги намози нафл бўлиб қолаверади. Аммо жамоатнинг намози ҳисобга ўтмайди, чунки улар фарз ниятида бўлиб, нафл ўқувчига иқтидо қилишган. Фиқҳий қоидаларга кўра фарз намозини ўқувчи шахс нафл ўқувчига иқтидо қилиши мумкин эмас. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Имом унга иқтидо қилиниши учунгина имом қилинган, шундай экан, унга хилоф қилмангиз”, деганлар. Яъни намознинг ўзи ҳам, ундаги амаллар ҳам бир хил бўлиши, бир-биридан фарқ қилмаслиги лозим.
Саволда айтилган ҳолатда ана шу жамоатда намоз ўқиганлар хуфтонни қайта ўқиб оладилар. Агар вақт чиқиб кетган бўлса, қазосини ўқиб қўядилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

“СЕН БЎЛМАСАНГ, ОЛАМНИ ЯРАТМАГАН БЎЛАРДИМ” ДЕГАН ҲАДИС БОРМИ? БОР ЁКИ ЙЎҚЛИГИ ҲАҚИДА АНИҚ МАЪЛУМОТ БЕРСАНГИЗ
#ҳадис

❓2162-САВОЛ: “Сен бўлмасанг, оламни яратмаган бўлардим” деган мазмундаги ҳадис борми? Бор ёки йўқлиги ҳақида аниқ маълумот берсангиз. Чунки умрага борганимизда бир илмли одам шу ҳақда айтганда, ўша ердаги  айрим ўзбек йигитлар бундай ҳадис йўқ, буни айтиш катта гуноҳ дейишди.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу савол тафсилот талаб қилгани боис бу борада атрофлича жавоб беришга қарор қилдик.
Айрим китобларда қуйидаги ривоят келтирилади:
“Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга:
لَوْ لَاكَ لَوْ لَاكَ مَا خَلَقْتُ الأَفْلَاكَ
“Агар сен бўлмаганингда, агар сен бўлмаганингда, осмонларни яратмаган бўлардим”, деб айтган”.
Уламолар мазкур ибора тўқима ҳадислар туркумига киради, шунинг учун уни ҳадис сифатида ривоят қилиш мумкин эмас, деганлар. Лекин ушбу ривоятда назарда тутилган маъно саҳиҳдир. Чунки бу маънони қувватловчи бир қанча ҳадислар ривоят қилинган:
Имом Ҳоким “Мустадрак”да ва Байҳақий “Далоилун нубувва”да Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Одам алайҳиссалом хатога йўл қўйган вақтларида: “Эй Роббим! Муҳаммаднинг ҳаққи-ҳурматидан Сендан мени мағфират қилишингни сўрайман”, дедилар. Аллоҳ таоло: “Эй Одам, Муҳаммадни ҳали яратмаган бўлсам, уни қандай танидинг?” – деб сўради. Одам алайҳиссалом: “Роббим, Сен мени яратганингда бошимни кўтардим ва Аршнинг устунларида “Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур расулуллоҳ” деб ёзилганини кўрдим. Шундан билдимки, Сен Ўз исмингга фақатгина махлуқотларинг ичида Сенга энг маҳбуб бўлган зотнинг исмини шерик қиласан”, дедилар. Аллоҳ таоло айтди: “Тўғри айтдинг, ё Одам. Албатта, у Мен учун махлуқотларнинг энг маҳбубидир. Унинг ҳаққини ўртага қўйиб Мендан сўра, сени мағфират қилдим. Агар Муҳаммад бўлмаганида, сени яратмас эдим”. Имом Ҳоким бу ҳадисни “исноди саҳиҳ” деган.
Имом Дайламий “Фирдавс”да Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қиладилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Жаброил ҳузуримга келиб айтди: “Аллоҳ таоло: “Эй Муҳаммад, агар сен бўлмаганингда Жаннатни яратмас эдим, агар сен бўлмаганингда Дўзахни яратмас эдим”, деди”.
Ибн Асокир “Тарихи Димашқ”да Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ушбу лафз билан ривоят қилган: “Дунёни ва ундагиларни уларга Менинг ҳузуримдаги ҳурматинг ва мақомингни билдириш учун яратдим. Агар сен бўлмаганингда, ё Муҳаммад, дунёни яратмас эдим”.
Имом Ҳоким “Мустадрак”да ва Абу Шайх “Тобақотул асбаҳониййин”да Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан мавқуф (саҳобанинг сўзи) ҳолда ривоят қилади: “Аллоҳ таоло Исо алайҳиссаломга шундай ваҳий қилди: “Эй Исо, Муҳаммадга иймон келтир ва умматингдан ким унга етишса, унга иймон келтиришни буюр. Агар Муҳаммад бўлмаганида, Одамни яратмас эдим. Агар Муҳаммад бўлмаганида, Жаннат ва Дўзахни яратмас эдим. Мен Аршни сув устида яратганимда у тебранди, шунда унинг устига “Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур расулуллоҳ” деб ёздим ва у тинчланди”. Имом Ҳоким бу ҳадисни “исноди саҳиҳ” деган.
Бу ривоятларнинг баъзиларининг санадида заифлик бўлса-да, уларнинг маъноси тўғри ва саҳиҳдир.
“Агар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлмаганида, Аллоҳ махлуқотларни яратмас эди” деган сўзнинг маъноси шундаки, Аллоҳ таоло Ўз Китобида: “Жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим” (Зарият сураси, 56-оят) деб марҳамат қилган. Демак, яратилишдан кўзланган ҳикмат ибодатни рўёбга чиқаришдир. Ибодат эса фақат обидлар (ибодат қилувчилар) орқали амалга ошади. Обидларнинг энг афзали ва мукаммали эса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдир. У зот ибодат ва тавҳиднинг олий тимсолидирлар.
Қолган барча осмонлар ва ердаги нарсалар эса инсонга хизмат қилиш учун яратилган. Аллоҳ таоло айтади: “У Сизларга осмонлардаги ва ердаги барча нарсаларни Ўз томонидан бўйсундириб қўйди” (Жосия сураси, 13-оят). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса инсониятнинг сарваридир.

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)

2026/1448 | 10 июль жума

📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

УМРАГА ЭҲРОМ БОҒЛАГАН КИШИ ЖИМО ҚИЛИБ ҚЎЙИШИ
#умра

❓2161-САВОЛ: Умрада эҳромга киргандан кейин ҳали тавоф қилмай туриб, эр-хотин яқинлик қилган бўлсалар, қандай жарима тўлашлари керак бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Умра учун эҳромга киргач, тавофни бажармасдан туриб, жинсий яқинлик содир бўлса, зиёратчининг ушбу умраси фосид бўлади, яъни бузилади. Лекин уни худди бузилмаган умрадек давом эттириб, тугатиб қўяди. Ундан кейин шу бузилган умранинг қазосини бажаради ва битта жонлиқ сўяди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#xabar #anons #jonli_efir
ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР

🎞 2026 йил 9 июль, Пайшанба куни
соат 18:00 дан бошлаб

🌙 Онлайн диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги 45-сони Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси Абдуғофур домла Ниёзқулов иштирокида жонли эфирга узатилади.

🗣 Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўранг!”, деб буюрган (“Наҳл” сураси, 43-оят).

📿 Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Билимсизликнинг давоси саволдир”, – дея баён қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

Саволларингизни fatvo.uz сайти орқали йўлланг!


Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг:

😎 Youtube: Fatvouzb
😎 Facebook: Diniysavollar
📱 Instagram: Fatvouz
📱 Telegram: Diniysavollar

#fatvo_markazi_javob_beradi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)

2026/1448 | 9 июль пайшанба

📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ЭР-ХОТИНЛИК АЛОҚАСИ СОДИР БЎЛГАНДА МАНИЙ ЧИҚМАСА ҲАМ ҒУСЛ ҚИЛИШ КЕРАКАМИ?

❓2158-САВОЛ: Эр-хотин қўшилса-ю, лекин эр ҳам, аёл ҳам бўшанмаса, таҳорат олиш керакми ёки ғусл қилишми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бундай ҳолатда ғусл қилиш шарт ҳисобланади. Эр-хотин ўртасида жинсий алоқа бўлса, гарчи маний келмаса ҳам ғусл вожиб бўлади.
Фуқаҳолар мазкур ҳукмни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Агар икки жинсий аъзо бир-бирига йўлиқиб, хатна қилинган жой ғойиб бўлса, маний чиқса ҳам, чиқмаса ҳам ғусл вожиб бўлади”, деган сўзларидан олишган. Ҳадисни имом Ибн Можа раҳимаҳуллоҳ ривоят қилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)

2026/1448 | 8 июль чоршанба

📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ПАТИНИ ОСОН ЮЛИШ УЧУН ҚАЙНОҚ СУВГА БОТИРИЛГАН ТОВУҚ

❓2157-САВОЛ: Товуқни уй шароитида сўйилганда қайноқ сув қуйиб кейин пати юлинади. Шундай тозаланган товуқни истеъмол қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бошқа ҳайвонлардан фарқли ўлароқ товуқда сўйилгандан кейин устидан қайноқ сув қуйиш ёки сувга солиб қўйиш ҳолати мавжуд. Сўйгандан кейин патини осон юлиш учун устидан қайноқ сув қуйиш сабабли товуқ гўшти истеъмолга яроқсиз бўлиб қолмайди, еса бўлади. Чунки мазкур ҳолатда ташвиш қилинадиган асосий омил қайноқ сув сабабли товуқнинг ичидаги нажосатлар гўштнинг ичигача сизиб ўтиб, гўштни нажосат қилиб қўйишидир. Одатда бундай ҳолат товуқни қайноқ сувга узоқ муддатга солиб қўйишда кузатилади. Чунки бу вақт давомида ичидаги нажосатлар гўштига ҳам ўтиб кетади. Устидан қайноқ сув қуйганда эса терининг ташқи қисмига таъсир қилади, аммо ичига ўтиб, нажосатни гўштга сизиб ўтишигача олиб бормайди.
Бироқ қайноқ сув қуйиб, патини юлгандан кейин ичини тозалаб, нажосат ва еб бўлмайдиган аъзоларни олиб ташлаш, ундан кейин гўштни яхшилаб ювиб ташлаш лозим бўлади. Чунки сув қуйиш ва тозалаш асносида ундаги нажосат гўштнинг юза қисмига ёпишади ва ювиш орқали покланади.
Агар патини юлишда устига сув қуйиш ўрнига қайнаган сувга солиб қўйилган бўлса, бу ҳолатда икки жиҳатга аҳамият бериш лозим:
1. Сув қайнаш даражасига етмаслиги керак. Соҳа мутахассислари сувни 100˚С иссиқликда қайнайди дейишган. Шунинг учун, сув ўша даражага етмаслиги керак.
2. Товуқ қайноқ сувда ичидаги нажосат тарқайдиган даражада кўп қолмаслиги. Яъни, нажосат гўштнинг ичигача сизиб кирадиган вақтгача қайноқ сувда турмаса, гўшт ҳаром бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#ХУШХАБАР

📚Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигида ёзилган “ФАТВОЛАР ТЎПЛАМИ” китобининг 3-ЖУЗИ нашр этилди.

Китоб юртдошларимиз томонидан энг кўп сўралган саволларга ёзилган жавоблар асосида тузилган. Жавоблар содда услубда, ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар фиқҳий манбаларга асосланган ҳолда тайёрланган.

Ушбу китобдан ақида, таҳорат, намоз, закот, рўза, ҳаж-умра, қурбонлик, савдо-сотиқ, ижара, никоҳ, қасам, назр, эмизиш, талоқ, мерос, таъқиқ ва рухсатлар, тиб, Ислом тарихи, Қуръон, зикр, фазилатли амаллар каби мавзулардаги қизиқарли саволларга батафсил жавоб топишингиз мумкин.

📖Китобнинг ҳажми: 584 бет
📗Муқоваси: Қаттиқ, зарҳал
📇Нашриёт: Shamsiddinxon Boboxonov NMIU
🪙Нархи: 90 000 сўм

Улгурчи олувчилар мурожаат қилишлари учун:
📱+998917806633
📨 @fatvo_reception
📍 41.3375421,69.2391455,18.25z/data=!4m6!3m5!1s0x38ae8d29acdd4ad5:0x7545537a64ccc72c!8m2!3d41.3384637!4d69.2374683!16s%2Fg%2F11sbmx3l35?entry=ttu">Манзилимиз

😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)

2026/1448 | 7 июль сешанба

📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҚЎШНИ АЁЛЛАРНИ ЖАНОЗА ЎҚИЛИШИДАН АВВАЛ МУСИБАТХОНАГА ЧИҚИБ ЎТИРИШЛАРИ ТЎҒРИМИ? ЖАНОЗАДАН КЕЙИН ТАЪЗИЯ БИЛДИРИШ МУМКИНМИ?
#жаноза

2155-САВОЛ: Қўшнимизникида эркак киши вафот этди. Қўшни аёллар жаноза ўқилмасдан олдин таъзия бўлган хонадонга чиқишлари тўғрими? Чунки таъзия бўлган хонадонда дарвоза олдида эркаклар тизилиб ўтиришади. Аёлларни уларнинг олдидан ўтиши жуда ноқулай. Аёллар жанозадан кейин таъзия билдиришлари мумкинми?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусибат етган хонадон эгаларига таъзия билдириш мустаҳаб амал саналади.
Амр ибн Ҳазм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Қайси бир мўмин мусибат етган биродарига таъзия билдирса, Аллоҳ унга қиёмат куни улуғлик либосини кийгазади (Ибн Можа ривояти).
Ҳар бир нарсанинг ўзига хос тартиби бўлгани каби таъзия билдиришнинг ҳам шариат белгилаб берган тартиби бор.
Хусусан, аёллар қўшни хонадонда мусибат бўлиб қолганда таъзия билдиришлари, уларнинг дардларига шерик бўлиб, сабрга чақиришлари, маййитнинг ҳақига истиғфор айтишлари яхши амал ҳисобланади. Чунки мусибат вақтида ҳар бир юпатувчи гап далда беради, мусибатни аритишда ёрдам беради. Лекин бу ҳолатда аёллар эркаклар тўпланган жойда улар билан аралашиб кетмаслиги керак. Яна бир эътиборли жиҳат шуки, аёл ўзи иддада бўлса, таъзия билдириш учун, гарчи қўшнисиникига бўлса ҳам чиқмаслиги зарур.
Бизда одатда маййитга жаноза ўқилгандан кейин барча эркаклар маййитни дафн қилиш учун қабристонга кетадилар ва хонадон улардан фориғ бўлади. Шу пайтда қўшни аёллар чиқиб, мусибатзада аёлларга ҳамдард бўлиб, таъзия билдирсалар, шариат талабини бажарган ҳамда таъзия билдиришни том маънода амалга оширган бўладилар.
Демак, аёлларнинг бир-бирларига таъзия билдиришлари шариатда қўллаб-қувватланади. Фақат бунда номаҳрам эркаклар билан аралашиб кетмаслик, жанозага эргашиб қабристонга бормаслик ва агар иддада бўлса, уйдан чиқмаслик талаб этилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#муфтий_минбари

📹 Қабрдаги ҳамроҳ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#намоз

📹 Мусофирликда фақат фарз намозларни ўқисам бўладими?
🎙 Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#намоз

Аёллар учун намозни қайси вақтда ўқиш афзал?
🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
раисининг биринчи ўринбосари


Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

Кўплаб олимлар, жумладан, Мулла Али Қори ва бошқа имомлар бу иборанинг мазмуни тўғрилигини таъкидлаганлар. Ҳатто Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ ҳам бу ибора Қуръон ва Суннатга мувофиқ тўғри маънода тафсир қилинса, қабул қилинишини айтиб, шундай деган:
“Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазилатлари Меърож кечасида, қаламларнинг шитирлаши эшитиладиган мақомга кўтарилганларида ва фаришталарнинг мақомларидан юқорилаганларида намоён бўлди. Муҳаммад алайҳиссалом Одам фарзандларининг саййиди, махлуқотларнинг энг афзали ва Аллоҳга энг мукаррамидир. Шу боисдан, баъзи олимлар: “Аллоҳ у зот сабабли оламни яратди” ёки “Агар у зот бўлмаганида Аллоҳ на Аршни, на Курсийни, на осмон-у ерни ва на қуёш-у ойни яратарди”, дейишган. ... Бу гапни тўғри маънода тафсир қилиш мумкин. Агар инсон махлуқотларнинг хотимаси (якуни), ундаги жамики хусусиятларни жамловчиси ва энг афзали бўлса, Муҳаммад алайҳиссалом эса ушбу инсониятнинг кўзи, бу тегирмоннинг ўқидир. Шундай экан, гўёки у зот махлуқотлардан кўзланган олий ғоядир. Шу сабабли “Ҳамма нарса у зот учун яратилди, агар у зот бўлмаганида яратилмас эди” дейилиши инкор қилинмайди. Агар бу сўз Қуръон ва Суннат далолат қилган тўғри маъно билан тафсир қилинса, қабул қилинади”.
Шу сабабли бирор масалада биргина китобнинг ёки биргина олимнинг гапи билан хулоса қилиш катта хато ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#муфтий_минбари

📹 Ота-онага ҳурмат фарзандлик бахтидир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

🗣 ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР 45-СОНИ 09.07.2026

😎 Youtube орқали томоша қилиш

📱 Facebook орқали томоша қилиш

📱 Instagram орқали томоша қилиш

#fatvo_markazi_javob_beradi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
УЛАШИНГ🗣

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

МУСОФИР АЗОН ВА ТАКБИР АЙТМАСДАН НАМОЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?

❓2160-САВОЛ: Сафарда кетаётган одам азон ва такбирни айтмасдан намоз ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу масалада мусофирнинг айни пайтда қаерда турганига эътибор берилади. Агар мусофир киши бирор шаҳар ёки қишлоқ ҳудудида намоз ўқимоқчи бўлса, азон ва такбирни айтмаса ҳам бўлади. Чунки ўша аҳоли яшаш жойидаги масжидларда айтилган умумий азон ва иқомат ушбу мусофир учун ҳам кифоя қилади. Агар мусофир аҳоли яшамайдиган, азон овози етиб бормайдиган жойлар, масалан чўл, дашт, тоғ йўллари ёки кимсасиз далаларда кетаётган бўлса, унинг азон ва такбирни иккаласини ҳам айтмасдан намоз ўқиши макруҳ саналади. Лекин такбирнинг ўзини айтиб ўқиса, макруҳ бўлмайди. Иккисини ҳам айтиб намоз ўқиш афзалроқ ҳисобланади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Мулайканинг икки ўғлига: “Қачон сафар қилсангиз, азон ва иқомат айтинглар”, деганлар” (Имом Абу Довуд ривоят қилган). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#муфтий_минбари

📹 Уларга уф деманг!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ФАРЗАНДЛАРИ ОЛДИДАГИ ОТАЛИК БУРЧИНИ БАЖАРМАГАН ОТАНИНГ РОЗИЛИГИНИ ОЛИШ ШАРТМИ?

❓2159-САВОЛ: Менинг отам оталик бурчини бажармаган, моддий ва маънавий таъминламаганлар, ҳозир камдан кам кўришиб турамиз, лекин улар бефарқлар. Бу дунёда уларни розилигини олишим керакми? Нотўғри савол берган бўлсам узр

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Шариатимизда отанинг ҳам, фарзанднинг ҳам ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари бор. Аммо отанинг масъулиятсиз ёки золим бўлиши фарзанд зиммасидан унга яхшилик қилиш, ҳурмат кўрсатиш ва силаи раҳм қилиш мажбуриятини асло соқит қилмайди. Қолаверса, ҳадисларда Аллоҳнинг розилиги отанинг розилигига боғлиқ экани айтилган.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Роббнинг розилиги отанинг розилигида ва Роббнинг ғазаби отанинг ғазабидадир”, дедилар” (Имом Термизий ривояти).
Шу сабабли, отангизнинг ўтмишдаги хатолари ва ҳозирги бепарволигига қарамай, бу дунёда унинг розилигини олишга ҳаракат қилишингиз, учрашганда очиқ юз ва ҳурмат билан кутиб олиб, ҳол-аҳвол сўрашингиз ва ундан алоқани бутунлай узиб юбормаслигингиз лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#муфтий_минбари

📹 Рад этилмайдиган уч дуо
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#қурбонлик

📹 Қурбонлик гўштини тўйга ишлатса бўладими?
🎙 Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

“ОТА ЖАННАТНИНГ ЎРТА ЭШИГИДИР” ҲАДИСИ ШАРҲИ
#ҳадис

❓2156-САВОЛ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ота жаннатнинг ўрта эшигидир. Хоҳла, бу эшикни сақла, хоҳла зое қил”, деган эканлар. Шуни изоҳлаб берсангиз. Ўрта эшик деганда нима тушунилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳа, ҳақиқатан ҳам шундай ҳадис бор, уни имом Термизий раҳимаҳуллоҳ Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.
Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ота жаннат эшикларининг ўртасидир. Хоҳласанг, ўша эшикни муҳофаза қил ёки зое қил”, деганларини эшитганман”.
Муҳаддис уламолар мазкур ҳадисни шарҳлаб, мазмунини тушунтириб берганлар. “Ўрта” деб таржима қилинган сўз ҳадисда “авсат” деб келган. Авсат сўзининг бир эмас, бир неча маънолари бор. Ўрта деган маънодан ташқари энг яхши, энг тўғри, мўътадил деган маъноларда ҳам келади.
Аллома Қози Байзовий раҳимаҳуллоҳ айтади:
“Яъни (жаннат) эшикларининг энг яхшиси ва энг олийсидир. Бунинг маъноси шуки: Жаннатга киришга ва унинг олий даражаларига эришишга восита бўладиган энг гўзал нарса ота-онага итоат қилиш ҳамда уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва кўнгилларини риоя қилишдир”.
Бошқа уламолар бундай дейишган:
“Албатта, жаннатнинг бир неча эшиклари бор ва уларнинг ичида кириш учун энг гўзали ўртадагисидир. Ўша ўрта эшикдан киришга сабаб бўладиган амал эса ота-онанинг ҳақларини адо этишдир”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#муфтий_минбари

📹 Силаи раҳм аёлнинг ҳам ҳаққидир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#эркак #кумуш

📹 Эркаклар кумуш тақинчоқ тақиши мумкинми?
🎙 Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ОЛДИ-СОТДИЛАРДА УЧРАЁТГАН ШУ АМАЛИЁТ ШАРЪАН ЖОИЗ ҲИСОБЛАНАДИМИ?
#савдо

2154-САВОЛ: Ўртоғим сигир олиб боқмоқчи, аммо пули йўқ. Менга сигир олиб берсанг, сендан насияга қимматроққа сотиб оламан, деяпти. Сигирни у боққани учун пулни унинг ўзига бериб, сигир сотиб олиб, фойдасини қўшиб берасан десам бўладими? Чунки мен бозорга боришга имконим йўқ.

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бундай қилиб бўлмайди. Бу иш қарз устидан фойда кўриш, яъни рибо ҳисобланади. Буни тўғрилашни йўли шуки, ўзингиз ёки бирор вакилингиз бозорга бориб, ўртоғингиз танлаган сигирларни сотиб олсин, кейин фойдангизни қўйиб, унга сотинг. Шунда маҳсулот сотиб, фойда олган бўласиз ва бу ҳалол ҳисобланади. Бунинг ҳам имкони бўлмаса, ўртоғингизни ўзини сиз учун сигир сотиб олишга вакил қиласиз. У бозорга бориб, сигирларни сизнинг вакилингиз сифатида сиз учун сотиб олади. Олиб келиб сизга топширади. Шундан кейин сиз унга сигирларни сотасиз. Фойда олишингиз учун мазкур босқичларни амалга оширишингиз зарур ҳисобланади. Акс ҳолда қарз бериб, фойда олган бўлиб қоласиз. Бу эса рибо ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)

2026/1448 | 6 июль душанба

📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ЭҲРОМ ЛИБОСИНИ ПИСТОН ВА ТУГМАЛАР БИЛАН МАҲКАМЛАБ ЎРАШНИНГ ҲУКМИ
#Ҳаж_умра

2153-САВОЛ: Бир видеода эҳромнинг пастки кийимини пистон ёрдамида бир бирига боғлайдиган турини кўрдим. Ҳақиқатда кийишга, юриш туришга жуда қулай экан. Шундай эҳром либоси мумкинми ё мумкин эмасми? Шу масалага жавоб берсангиз.

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромда эркаклар баданини икки бўлак мато билан ёпишади. Тананинг устини ташланадиган матони ридо, пастки қисмини ўрайдиганини изор дейилади. Изорни маҳкам тутиб туриш мақсадида камар (ҳамён) тақишни уламолар макруҳ дейишган. Аммо унга ҳужжат, пул, телефон каби зарур нарсаларни солиб юриш мақсадида боғласа, жоиз деганлар.
Уламоларнинг мазкур сўзларига кўра сиз айтган ҳолатнинг макруҳ экани келиб чиқади. Чунки эҳромни сабабсиз бирор нарса ёрдамида боғлаб олинмайди. Ҳамён ҳам зарур ашёлар солиб юриш сабабли тақилгани учун макруҳ бўлмайди. Агар мақсад фақат изорни тутиб туришнинг ўзи бўлиб қолса, макруҳлик ҳукмига қайтади.
Шунга қарамай, бу ишлар жарима тўлашга сабаб бўлмайди. Аммо бундан буларни бемалол қилиш мумкинлиги келиб чиқмайди, чунки била туриб макруҳ ишга қўл уриш ибодатнинг савобига путур етказади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)

2026/1448 | 5 июль якшанба

📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar

Читать полностью…
Subscribe to a channel