diniysavollar | Неотсортированное

Telegram-канал diniysavollar - FATVO.UZ | Расмий канал

160927

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт. Колл марказ рақами: 781503344 Lotincha 👉 @fatvouzlotin https://taplink.cc/diniysavollar

Подписаться на канал

FATVO.UZ | Расмий канал

​​ЁШ БОЛА САФАРДА ҲАМРОҲЛИК ҚИЛИШИ
#сафар

❓1745-САВОЛ: Турмушга чиқмаганман. Отам ҳам, амаки ва тоғаларим ҳам йўқ. Чет элга сафарга борсам, 15 ёшли укам менга маҳрам бўла оладими? Шариатда сафарда маҳрам бўлиш учун ёш чегараси белгиланганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, белгиланган. Аёлга сафар асносида ҳамроҳлик қилувчи киши балоғатга етган, ақлли ва маҳрам эркак қариндоши бўлиши лозим. Ўғил бола 15 ёшга тўлган бўлса, аломатлар билинмаса ҳам балоғатга етган, деб ҳукм қилинади ва у маҳрам аёл қариндошига сафарда ҳамроҳ бўла олади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 6 Июль Якшанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#муфтий_минбари

📹 ЖИНЛАРДАН САҚЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

УЙДАН ИЛОН ЧИҚИШИ НИМАНИ АНГЛАТАДИ?
#шумланиш

❓1743-САВОЛ: Уйда илон пайдо бўлиши ёмонлик аломатими? Шундай деб эшитиб қолдим. Шунга аниқлик киритиб берсангизлар.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу ёмонлик аломати эмас. Уйларнинг қурилиш ҳолати ва жойлашув ерига қараб уларга ит, мушук, чаён, калтакесак ва бошқа турли жониворлар кириб-чиқиб туради. Илоннинг ҳам кўплаб турлари ана шу ҳайвонлар қатори инсонлар яшайдиган уйларга кириши ва баъзан маскан тутиб яшаш ҳолатлари учраб туради.
Илоннинг уйга кириши бирор ёмонлик аломати бўлмаса ҳам динимизда унинг ўзига яраша тафсилотлари бор. Чунки илон ҳақида турли маънодаги ҳадислар келган. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисда илон ва чаённи ҳатто намозда турганда ҳам ўлдиришга буюрган бўлсалар яна бир бошқа ҳадисда уйларни маскан тутувчи (илон каби)лар борлиги ва улардан бирортасини кўрилса, уни уч марта огоҳлантириш зарурлиги, сўнг кетса, кетди, акс ҳолда, ўлдириш кераклигини таъкидлаганлар. Чунки айрим ҳадисларда келтирилишича, улар жинлар бўлиши мумкин ва уларни ўлдириб қўйиш оқибатида жинлар томонидан зарар кўриб қолиниш ҳам мумкин. Ана шундай жин бўлиш эҳтимоли бўлган илонлар ҳадисларда оқ рангда бўлиши зикр қилинган.
Демак, уйга кириб қолган илонлар ҳеч қандай ёмонлик аломати ёки хосиятсизлик эмас. Балки улар оддий илон ёки жин бўлиши мумкин экан. Оддий зараркунанда илон бўлса, уни ўлдириб юборилади. Уйларда яшовчи оқ илон бўлса, уларни уч марта чиқиб кетиш ҳақида огоҳлантирилади. Чунки ҳадисда: “Албатта, бу уйларнинг яшовчилари бордир. Улардан бирортасини кўрсангиз, уни уч марта огоҳлантиринг. Кетса, кетди, бўлмаса, ўлдиринг, чунки у кофир (жин)дир”, деб марҳамат қилинган (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#муфтий_минбари

📹 УММАТГА ИБРАТ САҲОБА
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Ашуро

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🗓 9 Муҳаррам - 4 июль - жума
⏱️ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:11
⏱️ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:03

🗓 10 Муҳаррам - 5 июль - шанба
⏱️ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:12
⏱️ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:02

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​НАМОЗНИ ҚАЙТА ЎҚИШ КЕРАКМИ?
#намоз

❓1740-САВОЛ: Бир биродаримнинг қалби нотинч бўлмоқда. Шу биродарим номидан ушбу саволни йўлламоқдаман. Бомдод намози вақтида имомликка у кишидан бошқа тажвиди яхши киши бўлмагани сабабли, жамоатга намоз ўқиб берган. Намоздан сўнг бавосир касаллиги эсига тушиб, таҳоратхонага бориб қараса, кийимида қонни кўриб қолибди. У қон намоздан олдин чиққанми ёки кейин, буни аниқ билолмаяпти. Энди ўқилган намозимиз тўғрими ёки йўқми, жамоатга: “Намозингизни қайта қазо қилиб ўқиб қўйинг”, деб айтайми-йўқми, билмай турибман, деб кўнгли нотинч бўлмоқда. Бунинг ҳукми қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Киши кийимида нажосат кўриб қолиб, унинг қачон текканини била олмаса, кўрган вақтидан бошлаб теккан ҳисобланади. Аммо бу ҳукм ташқаридан теккан ёки ташқаридан тегиши эҳтимоли бор бўлган нажосатларга тегишли. Агар қон ёки йиринг ўзининг баданидан чиққани аниқ бўлса, бунда кийим нажосат бўлиш билан бирга таҳорат ҳам кетган бўлади. Кўрган пайтда қон ёки йиринг қотган ҳолатда бўлса, у аввалроқ чиққан ҳисобланади. Агар ҳўл ҳолатда бўлса, ҳозир чиққан ҳисобланади. Демак, биродарингиз қонни кўрган вақтда, у ҳўл ҳолатда бўлса, намозни қайта ўқиш шарт эмас. Агар қон қуриб қолган бўлса, биродарингиз намозни қайта ўқиши лозим. Жамоатга келсак, қаралади, агар уларга айтилса, фитнага сабаб бўлса, уларга бу ҳақида айтилмайди. Балки имом ўзи қайтиб ўқийди ва истиғфор айтади. Жамоатнинг намози дуруст бўлган ҳисобланади. Лекин жамоатга бу ҳақида айтса, фитна ва ихтилоф чиқмайдиган бўлса, у ҳолда уларга ҳам бу ҳақда айтиб қўйиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 3 Июль Пайшанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​ҚИБЛАНИ АДАШТИРИБ ЎҚИЛГАН НАМОЗ
#намоз

❓1738-САВОЛ: Мен бегона жойда меҳмонхонага жойлашдим. Шошилиб, эътиборсизлик билан намозни қиблага тескари тарафга қараб ўқиб қўйибман. Ўқиб бўлганимдан кейин тушундим, шу намозимни ҳукми қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда, сиз намозингизни қайтадан ўқишингиз лозим бўлади. Чунки қибла қайси тарафдалигини билмаган одам, шу ерлик қиблани биладиган (мусулмон, ақли расо, ошкор гуноҳлардан тийилган) кишидан сўраб, намоз ўқиши лозим. Агар шу ҳолатда қиблани биладиган киши топилмаса, кечаси одамларнинг эшигини тақиллатиб юрмайди. Балки бор имкониятини ишга солиб, қиблани топишга ҳаракат қилади. Қалби билан бир томонни қибла, деб қасд қилиб намозини ўқийди. Гарчи қиблани тўғри тополмаган бўлса ҳам, унинг намози дуруст бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 2 Июль Чоршанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​УЗРЛИ АЁЛГА ДАМ СОЛИШ МУМКИНМИ?
#Қуръон

❓1736-САВОЛ: Узрли аёлга Қуръони карим оятларини ўқиб, дам солиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бу иш мумкин. Зеро, дам солувчи кимса пок бўлса кифоя. Беморнинг ҳайз ёки нифосли бўлишининг зарари йўқ. Чунки мазкур ҳолатдаги аёлларга Қуръони каримни ўқиш тақиқланган, эшитиш эмас. Шу боис ҳайз кўрган аёлга покиза одам Қуръон оятларини ўқиб дам солиши мумкин. Ҳадиси шарифларда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо узрли ҳолатларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бағриларига ёнбошлаб, Қуръон тиловат қилганликлари ривоят қилинган.
Шунингдек, узрли аёлнинг ўзи ҳадиси шарифларда келган дуо ва зикрларни ўқиб, ўзига дам солиши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#СОТУВДА

ДОЛЗАРБ МАВЗУДАГИ КИТОБ

📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан нашр қилинган “ТАҲОРАТГА ОИД ФАТВОЛАР” номли янги китоби сотувда мавжуд.

🔹Китобда ҳанафий уламолари томонидан фиқҳ ва фатво асарларида келтириб ўтилган таҳорат, ғусл, таяммум, маҳсига масҳ тортиш, буюмларни поклашга доир энг муҳим масалалар содда ва равон услубда ёритилган. Шунингдек, мавзуга тегишли замонавий масалаларнинг ечимлари ҳам китобдан ўрин олган.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли айласин!

📖Китобнинг ҳажми: 168 бет
📂Муқоваси: Юмшоқ
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉Нархи: 25 000 сўм
Мурожаат учун:
📱
+998917806633
📨
@fatvo_reception
📍
41.3375421,69.2391455,18.25z/data=!4m6!3m5!1s0x38ae8d29acdd4ad5:0x7545537a64ccc72c!8m2!3d41.3384637!4d69.2374683!16s%2Fg%2F11sbmx3l35?entry=ttu">Манзилимиз

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​ЭМИЗИКЛИ БОЛАНИНГ ИДИШИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром

❓1735-САВОЛ: Эмизикли боланинг идишини алоҳида қилиш керак, эмизикли бола фойдаланган идишдан бошқалар таом еса ёки ичса, ана шу боланинг онасига фарзанд бўлиб қолади, деб жуда кўп эшитганман. Бу гап қанчалик асосли? Чунки кўпинча уни ишлатишга мажбур бўламан ва ювиб ишлатаман.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳақиқатда халқимиз орасида бундай гап тарқаб қолган ва кўплаб аёллар бунга қатъий амал ҳам қиладилар. Лекин эмизикли боланинг овқат еган идишидан бошқа боланинг ёки катта одамларнинг бирор нарса ейиши ё ичиши билан ўша аёлга эмизикли фарзанд бўлиб қолмайди. Фақатгина эмизикли она боласининг идишига ўзининг сутидан қуйиб берган ва икки (ёки икки ярим) ёшга етмаган бегона бола шу сутдан ичиб қўйган бўлса, ана шундагина эмизикли фарзандига айланиб қолади. Чунки, бегона боланинг бир аёлга эмизикли фарзанди бўлиб қолиши учун ўша боланинг икки ёшга етмаган бўлиши шарт қилинади. Бу имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳимоларнинг гаплари бўлиб, Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳга кўра эса, икки ярим ёшга етмаган бўлиши шарт қилинади.
Шундай экан, "эмизикли бола овқат еган идишни алоҳида қилиб қўйиш керак, уни бошқалар учун ишлатиб бўлмайди", деган гап аёлнинг сути бор бўлган идишга тегишли. Чунки у сутни катталар ичиши ёки сутли идишни ювмасдан ишлатиши жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#муфтий_минбари

📹 ҲИЖРИЙ САНАНИНГ БОШЛАНИШИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 29 Июнь Якшанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#муфтий_минбари

📹 1-"АСР СУРАСИ" - НАЖОТ ЙЎЛИГА ЧОРЛОВ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​ЕТКАЗИБ БЕРИШ КЕЧИККАНИ САБАБЛИ ҚЎШИМЧА ТАОМ БЕРИШ
#ҳалол_ҳаром

❓1744-САВОЛ: Баъзи емакхонлар таом етказиб беришни кечиктиргани учун буюртмадан ташқари қўшимча таом тақдим этар экан. Шу иш жоизми? Агар рекламада қўшимча бепул таом бериш эмас, балки етказиб берилган таомнинг пулини олмаслик айтилган бўлса, ҳукм қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. 1. Таомга буюртма бериш битими шариатдаги истисноъ, яъни буюртма асосида маълум маҳсулотни тайёрлаб бериш шартномасига тўғри келади. Агар саволдаги шарт фақат рекламада акс этиб, буюртма жараёнида алоҳида бундай шарт қўйилмаса, сотувчи тарафидан берилган бу ваъда жоиз ҳисобланади ва унга вафо қилиши керак бўлади.
Агар буюртма беришда етказиб бериш кечикиши сабабли қўшимча таом бериш шарти қўйилса, бу шартноманинг бир қисмига айланади. Битимдаги бундай шарт молиявий жарима саналади. Маҳсулот тайёрлаб бериш (истисноъ) битимида сотувчига нисбатан молиявий жарима қўллашга рухсат этилади.
Демак, қўшимча бепул таом бериш ваъда кўринишида бўлса ҳам, шартномада акс этган бўлса ҳам жоиз экан.
2. Етказиб бериш кечикса, буюртма қилинган таомнинг пулини олмаслик фақат рекламада акс этиб, буюртма жараёнида бундай шарт қўйилмаса, бу ҳам сотувчи тарафидан берилган ваъда бўлади ва жоиз ҳисобланади. Аммо буюртма бериш жараёнида юқоридаги шарт қўйилса, бу шартноманинг бир қисмига айланади. Шартномада эса буюртма суммасидан воз кечиш шартини қўйиш дуруст эмас.
Демак, буюртма қилинган таомнинг пулини олмаслик ваъда кўринишида бўлса жоиз, битимда шарт қилинса, жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 5 Июль Шанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

БУНДАЙ КИТОБДАН ҚАНДАЙ ХАЛОС БЎЛИШИМ МУМКИН?

❓1742-САВОЛ: Уйимни йиғиштираётиб бир китоб топиб олдим, у китобни уйимдагилардан ҳеч ким ўқимаганига аминман. У китоб ғайридинларнинг ўзбек тилига ўгирилган китоби экан. Мен ва оиламдагилар у китобни ўқимаган ва ўқишларини ҳам хоҳламайман. Менга у китоб керак эмас. У китобни уйимда туришини хоҳламайман. Китобни нима қилсам бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламоларимиз бошқа динга оид китобларни сақлаш ва ўқиш масаласи мусулмон кишининг ҳолатига боғлиқдир, дейдилар. Оддий, диний билимга чуқур эга бўлмаган инсон учун бундай китобларни ўқиш жоиз эмас. Чунки у ҳақ ва ботилни ажрата олмаслиги, ёки улардан таъсирланиб, ақидасига хатар туғилиши мумкин. Шунга кўра, саволда сўралган ҳолатда ғайридинларнинг китобларини қадимги китоблар сақланадиган музей ёки кутубхоналарга топшириш ёки қоғоз майдаловчи ускунаси (дробилка) ёрдамида ундан халос бўлишингиз мумкин.
Агар диншунослик соҳасида мутахассис бўлган, Исломий илмларда чуқур билимга эга ва эътиқоди мустаҳкам мусулмон киши бўлса, у ҳолда ушбу китобни ўрганиши ва уйида сақлаши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 4 Июль Жума

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​ҚУРЪОНИ КАРИМНИНГ ҲАР БИР БЕТИНИ 10 МАРТАДАН ЎҚИСА, 10 МАРТА ХАТМ ҚИЛГАН БЎЛАДИМИ?
#Қуръон

❓1741-САВОЛ: Қуръон карим хатмини ният қилиб, ҳар бир бетни 10 мартадан ўқиётган эдим, охирида 10 та хатм бўлади, деб билардим. Лекин Фотиҳа сурасидан Нас сурасигача бир марта тўлиқ ўқилгандан кейин хатм бўлади, деб эшитдим, шу ростми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тўғри, хатм учун Қуръонни бошидан охиригача ўқилади, лекин ҳар бетни 10 мартадан ўқиганда ҳам 10 та хатм ҳосил бўлади, деб умид қилинади. Чунки хатми Қуръон бўлиши учун, суралар орасидаги тартиб умуман бузилмасин, деган шарт йўқ. Масалан, Рамазон ойидаги хатмларда Қуръон тиловати асносида баъзи оятлар тушиб қолса, кейинчалик ўша оятлар ўқиб, хатмни тўлдириб қўйилади. Бу ерда ҳам тартиб бузилади, лекин хатм деб ҳисобланади. Бунинг устига Қуръони каримни тиловат қилган киши унинг ҳар бир ҳарфи учун ажр олади. Бир марта ўқиш билан 10 марта ўқишнинг албатта, фарқи бор. Бу ерда ажр зиёда бўлади ва аслида хатмдан мақсад ҳам ажр олишдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#муфтий_минбари

📹 МУҲТОЖНИ СИЙЛАГАН БОЙНИ АЛЛОҲ ЯХШИ КЎРАДИ
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​БИР МАРТА ИШ ТОПИБ БЕРГАНИ УЧУН ДОИМИЙ ҲАҚ ОЛИШ
#ҳалол_ҳаром

❓1739-САВОЛ: Биз хорижда қурилиш соҳасида ишлаймиз. Бизга иш топиб берадиган одам бор. У бизнинг иш ҳаққимиздан ҳар ой доимий равишда 1% олади. Шу иш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. У киши иш топиб бергани учун фақатгина бир марта аввалдан келишилган хизмат ҳаққи олиши жоиз. Лекин усталарнинг ҳар ойлигидан маълум бир фоиз хизмат ҳаққи олиши жоиз эмас. Бу ҳолатда даллолнинг хизмат ҳаққи аввалдан аниқ бўлиши лозим.
Масалан, иш топиб берувчи киши хизмат ҳаққи сифатида маълум бир суммани айтиб, ишчи шу суммани ҳар ойлигидан бўлиб тўлашга келишилса, дуруст. Лекин бир марта иш топиб бериб, неча йил ишласа, шунча йил ҳар ойлигидан маълум фоиз олиб туриши жоиз эмас. Чунки у бир марталик хизмат учун бир неча йиллар ҳақ олмоқда ва бу ҳақнинг қанчалиги ҳам номаълум. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#муфтий_минбари

📹 МУҲАРРАМ АЛЛОҲНИНГ ОЙИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҲАДИСДАГИ КЕНГЛИКДАН МУРОД НИМА?
#ҳадис

❓1737-САВОЛ: Ҳадисда “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дейилганини ўқидим. Ҳадисдаги ушбу кенгликдан мурод нима?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳақиқатда, ҳадиси шарифларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки Ашуро кунида аҳли аёлига кенглик қилса, Аллоҳ унга йил давомида кенглик қилади", деб марҳамат қилганлар (Имом Табароний ривояти). Уламолар мазкур ҳадислардаги кенгликни еб ичиш, кийим-кечак ва бошқа нарсаларда кенглик қилишни ирода қилинган деганлар. Яъни одамлар шу куни оила аъзоларига худди байрамлардаги каби, балки ундан ҳам яхшироқ мўл-кўлчилик қилиб берсалар, Аллоҳ таоло уларга йил давомида кенгчилик қилади, деб тушуниш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#муфтий_минбари

📹 МЕҲРОБ ОМОНАТИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 1 Июль Сешанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

НАМОЗДАГИ ҚИЁМ ҲОЛАТИ
#намоз

❓1734-САВОЛ: Отам кексайиб қолганлари учун намозда қиёмда турганларида бироз эгилиб турадилар. Бундай ўқиши туфайли намози бузилиб қолмайдими? Менга худди қиём топилмаётгандек туюлмоқда.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, қиёмда бироз эгилишнинг намозга таъсири йўқ. Айниқса, отангиздаги ҳолат узрли бўлгани учун мутлақо таъсир қилмайди. Уламолар намоздаги қиёмни баён қилганларида, “қиёмнинг энг қуйи даражаси қўлини узатганда тиззасига етмаслиги бўлиб, энг мукаммал шакли найза каби тик туришдир”, деганлар. Мана шу икки ҳолат орасида турган инсон қиёмни бажарган ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 30 Июнь Душанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

БИРОВНИНГ ТЕЛЕФОНИГА НАЗАР СОЛИШ
#ҳалол_ҳаром

❓1733-САВОЛ: Бировнинг телефони ва ундаги маълумотларни рухсатсиз кўриш мумкинми? Чунки баъзан автобус, метро каби оммавий транспорт воситаларида айрим шахсларнинг шундай ишлар қилаётганига гувоҳ бўлиб қоламиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бировнинг телефонидан унинг рухсатисиз фойдаланиш ёки ундаги маълумотларни ўқиш шаръан тўғри эмас. Бу бировнинг уйига рухсатсиз мўралаш, хатига рухсатсиз қараш кабидир. Зеро, бу ишлар Қуръон ва ҳадисларда ман этилган.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким биродарининг мактубига унинг изнисиз назар солса, худди дўзах оташига назар солгандек бўлади”, деганлар. (Абу Довуд ривояти).
Аммо агар мураббий (ота, устоз ва ҳоказо) қўл остида тарбияланаётган шахснинг тўғри йўлдан оғишидан шубҳа қилса, у ҳолда тарбия мақсадида ўз қўл остидаги шахснинг телефонини текширишига рухсат берилади. Балки улар вақти-вақти билан болалар ва уларга тегишли нарсаларни назорат қилиб туришлари керак, токи улар тўғри йўлдан оғмасинлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…
Подписаться на канал