diniysavollar | Неотсортированное

Telegram-канал diniysavollar - FATVO.UZ | Расмий канал

90921

Fatvo.uz веб-саҳифанинг телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз! Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️ 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Подписаться на канал

FATVO.UZ | Расмий канал

​​КЕСАРЧА КЕСИШ УСУЛИ БИЛАН ТУҚҚАН АЁЛГА ОИД МАСАЛА
#аёлларга_оид_масала

❓1405-CАВОЛ: Кесарча усули билан туққан аёлдан қон келмаса, қандай йўл тутади. Яъни намоз, рўзаларини нима қилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Кесарча кесиш усули билан туққан аёлдан қон келмаса, аёл нифосли ҳисобланмайди. Бу ҳолатда таҳорат олиб, ибодатларини бажаришни бошлайди.
Агар бундай усул билан туққанда қон келса, унинг нифосли аёл бўлиши учун кўрган қони боладан кейин келиши ҳамда бачадондан келиши шарт. Агар бола туғилишидан олдин келса ёки бачадондан эмас, масалан, киндикдан, кесарча кесилган жойдан келса, бу қон нифос қони ҳисобланмайди. Бу ҳолатда ўша аёл таҳорат олиб, намозини ўқийди. Бундай ҳолатга фақиҳларимиз қуйидагича жавоб беришган:
وَلَوْ وَلَدَتْ مِنْ قِبَلِ سُرَّتِهَا بِأَنْ كَانَ بِبَطْنِهَا جُرْحٌ فَانْشَقَّتْ وَخَرَجَ الْوَلَدُ مِنْهَا تَكُونُ صَاحِبَةُ جُرْحٍ سَائِلٍ لَا نُفَسَاءَ إلَّا إذَا خَرَجَ مِنْ الْفَرْجِ دَمٌ عَقِيبَ خُرُوجِ الْوَلَدِ مِنْ السُّرَّةِ فَإِنَّهُ حِينَئِذٍ يَكُونُ نِفَاسًا
“Ҳомиладор аёл қорнида жароҳати борлиги туфайли киндигини ёриб, болани олиш орқали туғса, бу аёл нифосли эмас, жароҳат олган шахсга айланади. Аммо бола киндикдан чиққандан кейин фарждан қон келса, бу ҳолатда аёл нифослига айланади” (“Фатовои Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#муфтий_минбари

📹 ТОИФДАГИ АЯНЧЛИ ВОҚЕА😢
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

Аллоҳдан қўрқиш мисоллари

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси


YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 7 октябрь Душанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​ЖУНУБ КИШИ КИЙГАН КИЙИМ
#ғусл

❓1403-CАВОЛ: Жунуб кишининг кийиб юрган кийими ҳам нопок бўладими? Жунуб ҳолатда терлашининг таъсири бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Жунублик жисмоний эмас, маънавий, ҳукмий нопоклик ҳисобланади. Шунинг учун бундай шахсга теккан нарсалар поклигича тураверади. Агар баданининг ўзида маний каби бирор нажосат бўлиб, нам ҳолатда кийимига теккан бўлса, шунда кийим ҳам нажосат бўлади. Аммо жунуб ҳолатда кийгани ёки терлагани, тери кийимга теккани учун нопок бўлиб қолмайди. Чунки инсон зотидан чиққан тер пок ҳисобланади. Бу ҳақда “Ал-Мавсуа ал-фиқҳийя” китобида бундай дейилган:
ذهب الفقهاء إلى طهارة عرق الإنسان مطلقاً ، لا فرق في ذلك بين المسلم والكافر ، الصّاحي والسّكران ، والطّاهر والحائض والجنب
“Фақиҳлар ҳар қандай инсоннинг тери пок эканини айтишган. Бунда мусулмон, кофир, соғ, маст, пок, ҳайзли ва жунуб шахснинг ўртасида фарқи йўқ”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

📹 УМР САФАРИГА ТАЙЁРМИСИЗ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

Ҳикмат нима?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси


YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 5 октябрь Шанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

❓Қарз олиб умрага бориш мумкинми?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

НАМОЗХОН ОЛДИДАН ҲАЙВОН ЎТИШИ
#намоз

❓1400-CАВОЛ: Далада намоз ўқилаёганда намозхон олдидан бирор ҳайвон ўтса, унинг намози бузиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Намозхон олдидан бирор инсон ёки ҳайвоннинг ўтиши билан унинг намози бузилмайди. Лекин ўтувчи инсон била туриб, намоз ўқиб турган инсоннинг сажда қиладиган жойидан ўтса, гуноҳкор бўлади. “Бадоиус саноиъ” китобида бундай дейилган:
وَمُرُورُ الْمَرْأَةِ وَالْحِمَارِ وَالْكَلْبِ بَيْنَ يَدَيْ الْمُصَلِّي لَا يَقْطَعُ الصَّلَاةَ عِنْدَ عَامَّةِ الْعُلَمَاءِ
“Намоз ўқиётган шахснинг олдидан аёл, эшшак ва итнинг ўтиши барча уламонинг наздида унинг намозини бузмайди”. Китобда аёл кишини алоҳида тилга олиниши айрим одамлар аёл киши эркак кишининг олдидан ўтиши билан унинг намозини бузиб қўяди, деган гапга раддия учундир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#истиғфор

🎙Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам неча марта истиғфор айтганлар?

Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


🗣 😎 OBUNA BO'LING

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1446_йил

Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Рабиус соний ойининг 1-куни  2024 йил 4 октябрь жума кунига тўғри келмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши:
"Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#сийрат
#муфтий_минбари

📹 МЎМИНЛАРГА ҲАРОМ БЎЛГАН УЧ АМАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#бидъат

🎙Бидъатнинг таърифи ва ҳукми

Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​ЗАРУРАТ БЎЛГАНДА АЗОННИ ТАКРОР АЙТИШ МУМКИНМИ?
#азон

❓1404-CАВОЛ: Мен хонага кириб азон айтгандим. Микрофонни электрга уламасдан азон айтиб қўйибман. Хонада айтганим учун азонни ҳеч ким эшитмабди. Электрни улаб, қайта азон айтдим. Бунинг зарари йўқми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Умуман олганда зарурат туғилса, қайта азон айтишнинг зарари йўқ. Чунки азондан мақсад намоз вақти кирганини билдириш ва одамларни жамоатга чақиришдир. Мазкур мақсад ҳосил бўлмаган бўлса, қайта айтиш мумкин. Қолаверса, азонни икки марта айтиш шариатда бор. Бунга жума намозига икки марта азон айтиш мисол бўлади. Бу ҳақда Аллома Ибн Нужайм бундай деганлар:
لأن تكراره مشروع كما في أذان الجمعة؛ لأنه لإعلام الغائبين بخلاف تكرار الإقامة إذ هو غير مشروع
“Азонни такрор айтиш мумкин. Зеро, уни такрор айиш шариатда жорий бўлган. Бунга мисол жуманинг азонидир. Чунки азон жамоатда бўлмаганларга (намоз вақти кирганини) билдиришдир. Аммо иқомат қайта айтилмайди. Уни такрор айтиш шариатда жорий бўлмаган” (“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 8 октябрь Сешанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#муфтий_минбари

📹 БАРЧАНИ ЙИҒЛАТГАН ҚИССА😢
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

Бомдоднинг учинчи ракати...

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​УШРНИ ОЛДИНДАН БЕРИБ ҚЎЙИШ
#закот #ушр

❓1402-CАВОЛ: Мен шоли экиш билан шуғулланаман. Ҳосилни йиғиб олгандан кейин ушрини бераман. Деҳқончилик ушрини олдинроқ берсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Экинларнинг ушрини экишдан олдин бериш мумкин эмас. Аммо эккандан кейин униб чиқиб, ўса бошлаганда берилса, жоиз. Меваларнинг ушрини эса дарахт мева туггандан кейин бериш мумкин. Ундан олдин мумкин эмас. Бу ҳақда “Фатовои Оламгирия”да маълумот берилган:
فَلَوْ عَجَّلَ عُشْرَ أَرْضِهِ قَبْلَ الزَّرْعِ لَا يَجُوزُ ، وَلَوْ عَجَّلَ بَعْدَ الزِّرَاعَةِ بَعْدَ النَّبَاتِ فَإِنَّهُ يَجُوزُ وَلَوْ عَجَّلَ بَعْدَ الزِّرَاعَةِ قَبْلَ النَّبَاتِ فَالْأَظْهَرُ أَنَّهُ لَا يَجُوزُ ، وَلَوْ عَجَّلَ عُشْرَ الثِّمَارِ إنْ كَانَ بَعْدَ طُلُوعِهَا يَجُوزُ ، وَإِنْ كَانَ قَبْلَ طُلُوعِهَا لَا يَجُوزُ فِي ظَاهِرِ الرِّوَايَةِ هَكَذَا فِي شَرْحِ الطَّحَاوِيِّ .
“Киши еридаги ушрини экин экишдан аввал берса, жоиз эмас. Экинни экиб, униб чиққандан кейин берса, жоиз. Лекин эккандан кейин, униб чиқишдан олдин берса, жоиз эмас. Меванинг ушрида дарахт мева туккандан кейин берса, жоиз. “Зоҳирур-ривоя”га кўра ундан олдин бериш жоиз эмас. “Шарҳи Таҳовий”да шундай”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 6 октябрь Якшанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

📹 КИМ БИРОВГА ЗУЛМ ҚИЛСА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

🌙 ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР ФАТВО ҲАЙЪАТИНИНГ ИЛК ЙИҒИЛИШИ САМАРАЛИ ЎТДИ

📍 Шу кунларда Қозоғистонда бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг V йиғилиши доирасида мазкур тузилма ҳузуридаги Фатво ҳайъатининг “Туркий дунё: фатво беришнинг методологияси ва ўзига хос хусусиятлари” мавзусида I-халқаро давра суҳбати ўтказилди.


💬Таъкидлаш жоизки, 2023 йил 25 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг IV йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг таклифиги биноан мазкур Фатво ҳайъати тузилган эди.

🗣Ўтган куни ўтказилган ушбу ҳайъатнинг илк йиғилиши қизғин баҳс-мунозаларга бой бўлиб, уламолар ва мутахассислар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, уларнинг ўзаро тажриба алмашишини ташкил этиш, фатво бериш тартибларига риоя этиш, замонавий масалалар, долзарб муаммоларни ҳал этишда жамоавий фатволар ишлаб чиқиш каби бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъати йўриқномаси ва Ислом дини шаръий далилларга зид бўлмаган урф-одатларни эътиборга олиши тўғрисидаги ҳужжатлар кўриб чиқилди.

🟢Давра суҳбатида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази фаолияти ҳақида маълумот берилиб, ушбу марказ тўғрисида видеолавҳа намойиш этилди. Шу билан бирга, марказ томонидан нашр этилган “Фатволар тўплами” китоби тақдимот қилинди.


💬Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон вакиллари Ўзбекистондаги мазкур йўналишдаги ишларга юқори баҳо берди, хусусан, “Фатволар тўплами” китобини туркий тилларга таржима қилиш таклифи билдирилди.

🤝Мулоқот якунида Ўзбекистон томонининг таклифига биноан ушбу ҳайъат туркий давлатларда оила, никоҳ ва ажрим борасидаги муаммоли масалаларни ўрганиб, жамоавий фатво ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

МАЙЙИТ ЧИҚҚАН ХОНАДОНДАГИ КЕЛИН ОТА УЙИГА КЕТИШИ
#жаноза

❓1401-CАВОЛ: Водий томонларда таъзия бўлган хонадондаги келин ўз уйига бориб, 7-8 кун туриб келиши шарт қилинган. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу нарса халқимиз орасида тарқаб қолган хурофотлардан саналади. Динимизда бундай таълимот йўқ. Кўп жойларда жаноза, таъзияга алоқадор ишларда жуда ҳам кўп шундай асоссиз нарсалар тарқаб қолган ва энг ёмони бу ишларни динимиз кўрсатмаси деб қилинади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам нотўғри тушунчаларни, динда йўқ нарсани динда бор дейишни ёки уларни қилишни қаттиқ қоралаганлар:
عن عائشة رضي الله عنها أنها قالت : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : من أحدث في أمرنا هذا ما ليس منه فهو رد رواه البخاري ومسلم , وفي رواية لمسلم : من عمل عملا ليس عليه أمرنا فهو رد.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани янгитдан пайдо қилса, у рад қилингандир”, - дедилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

📹 Ўз холимизга ташлаб қўйишлик бу дўстни иши эмас
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 4 октябрь Жума (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҚУРЪОН ҚИРОАТИДАН КЕЙИН СОФФАТ СУРАСИНИНГ ОХИРИНИ ЎҚИШ
#Қуръон

❓1399-CАВОЛ: Бизда Қуръон ўқилгандан кейин “Субҳана роббика роббил иззати” оятини ўқилади. Бунинг асоси борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу оятлар Соффат сурасининг охирги уч ояти бўлиб, Қуръон қироатидан кейин ўқиш бизда жорий бўлган гўзал одатдир. Уламоларимиз уни қуйидаги ҳадиси шарифга кўра жорий қилганлар.
عن الشعبي قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم من سره أن يكتال بالمكيال الأوفى من الأجر يوم القيامة ، فليقل آخر مجلسه حين يريد أن يقوم سبحان ربك رب العزة عما يصفون . وسلام على المرسلين . والحمد لله رب العالمين
“Шаъбийдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Амали тўлиқ ўлчов ила ўлчаниши кимни хурсанд қилса, мажлиснинг охирида туришдан аввал: “Субҳана Роббика Роббил ъиззати ъамма йасифун. Ва саламун ъалал мурсалийн валҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн”ни ўқисин”, - деганлар (Ибн Абу Ҳотим ривояти).
Қуръон қироати ҳам алоҳида мажлис, яъни мустақил амал ҳисобланади. Қори Қуръон тиловат қилгач, ушбу оятлар билан якунлаш мазкур ҳадисга мувофиқдир. Аммо ушбу оятни қироатдан кейин ўқиш фарз, вожиб ёки суннат амал эмас. Яъни кимдир ўқимаса, гуноҳкор бўлмайди.
Бундан ташқари илмий-маърифий ёки бошқа турдаги суҳбатлар якунида ҳам мазкур оятларни ўқиш маҳбуб амал саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

БАЧАДОНИ ОЛИБ ТАШЛАНГАН АЁЛ КЎРАДИГАН ҚОН
#аёлларга_оид_масала

❓1398-CАВОЛ: Аёлларга хос касаллик туфайли аёлимнинг бачадони олиб ташланган. Баъзи вақтларда, ҳатто одат кунларида ҳам қон кўрмоқда. Бу ҳолатда нима қилиши керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бачадони тўлиқ олиб ташланган аёл кўрадиган қон ҳайз ҳисобланмайди. Қон келган вақтда таҳорат олиб, намозини ўқийверади. Агар шифокорлар бачадон тўлиқ олинмаган деган ва қон камида уч кун келса, ҳайз бўлади. Агар уч кундан кам бўлса ёки шифокорлар бачадон тўлиқ олинган деган хулоса берган бўлса, кўрилган қон ҳайз бўлмайди. Чунки ҳайз бачадондан келадиган қон ҳисобланади. Шариатда ҳайз қони қуйидагича таърифланган:
الحيض هو دَمٌ يَنفُضُه رَحِمُ بالغةٍ لا دَاء بها ولا إِياسَ
“Ҳайз – бемор бўлмаган, туғиш ёшидан ўтмаган ва балоғатга етган аёлнинг бачадони чиқарадиган қондир” (“Мухтасарул виқоя” китоби). Мазкур таърифга кўра балоғатга етмаган, туғиш ёшидан ўтиб кетган, бачадони бўлмаган аёллар кўрадиган қон ҳайз ҳисобланмайди. Шунингдек, ҳомиладор аёл кўрадиган ва беморлик сабаб келадиган қонлар ҳам ҳайз эмас.
Қон кўришдан қолиш фиқҳий манбаларимизда эллик, эллик беш, олтмиш ёш деб берилган бўлиб, аксар манбаларда эллик беш ёшга фатво берилгани айтилган. Жумладан, “Фатовои оламгирия” китобида “Қондан қолиш эллик беш ёш, деб белгиланган. Мана шу гап ихтиёр қилинган ва шунга фатво берилган”, дейилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 3 октябрь Пайшанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

НАМОЗИМНИ ҚАСР ҚИЛАМАНМИ?
#намоз

❓1397-CАВОЛ: Мен Фарғоналикман. Тошкентда ўқийман. Йил охирида таътил берилганда уйимга бориб келаман. Уйда турган вақтимда намозларимни қаср қилиб ўқишим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Сиз доимий яшаётган жойингизга, яъни Фарғонага ҳатто бир кунга борсангиз ҳам намозларингизни тўлиқ ўқийсиз. Чунки Фарғона сиз учун аслий ватан, Тошкент ва бошқа жойлар ватани иқома (вақтинчалик яшайдиган жой) ҳисобланади. Мусофирлик масаласи вақтинча туриладиган жойга тегишли. Масалан, сиз Тошкентга 15 кундан кам муддатга келсангиз, қаср ўқийсиз. 15 кун ва ундан кўп муддатга борсангиз, йўлда қаср, етиб келгач, тўлиқ ўқийсиз. Бу масала барча фиқҳий манбаларда айтилган. Жумладан, “Фатҳу бобил-иноя” китобида бундай дейилади:
لا يُبطل الوطنَ الأصليّ السفُر. بل بمجرد دخول المسافر إلى وطنه الأصليّ يصير مقيماً، ولا يفتقر إلى نيّة الإقامة
“Аслий ватанни бошқа жойга сафарга чиқиш йўққа чиқара олмайди. Балки сафарга чиққан мусофир аслий ватанига киришининг ўзи билан муқимга айланади. Муқимликни ният қилиш шарт эмас”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…
Подписаться на канал