#сийрат
#муфтий_минбари
📹 ҚИЁМАТ ТАШВИШИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
Намозда қайси ракатда эканини унутган киши...
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
#сийрат
#муфтий_минбари
📹 “РАСУЛУЛЛОҲНИ СЕВАМАН” ДЕЙМИЗКУ, ЛЕКИН АМАЛДА…
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
#сийрат
#муфтий_минбари
📹 САҲИФА ВОҚЕАСИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
#сийрат
#муфтий_минбари
📹 РАСУЛУЛЛОҲДА ГЎЗАЛ ЎРНАК БОР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
АЁЛЛАР УМРАДАН КЕЛСА, БИРИНЧИ БЎЛИБ ОТАСИНИНГ УЙИДА НАМОЗ ЎҚИЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Баъзи жойларда Умра сафаридан келган аёллар биринчи ота-онасининг уйига бориб 2 ракат нафл намоз ўқиши керак, деган тушунча пайдо бўлиб қолган. Уйига қайтгач зиёратчиларнинг 40 кун чилла сақлаши ҳам урф бўлмоқда. Динимизда шундай кўрсатма борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимизда сафардан келган аёл тўғри ота-онасиникига борсин, кейин 40 кун чилла сақласин, деган кўрсатма йўқ.
Муборак сафардан келган киши шукрона сифатида икки ракат нафл намоз ўқиши савобли амал. Лекин бу намознинг ҳеч ким билан кўришмасдан ўқисин деган шарти йўқ. Мободо бу намоз ўқилмай қолса ҳам гуноҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 28 сентябрь Шанба (Тошкент вақти билан)
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
ТАЪЗИЯ БЎЛГАН ХОНАДОНДА ТУХУМ ЕЙИЛМАЙДИМИ
#жаноза
❓1394-CАВОЛ: Баъзи жойларда таъзия бўлган хонадон аҳли йили ўтгунча товуқ гўшти ва тухум истеъмол қилишмайди. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимизда бундай кўрсатма йўқ. Бу айрим одамлар ўйлаб топган хурофот амалдир. Ҳалол маҳсулотларни инсон истаган вақтда ейиши мумкин:
﴿ قُلْ مَنْ حَرَّمَ زِينَةَ اللَّهِ الَّتِي أَخْرَجَ لِعِبَادِهِ وَالطَّيِّبَاتِ مِنَ الرِّزْقِ قُلْ هِيَ لِلَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا خَالِصَةً يَوْمَ الْقِيَامَةِ كَذَٰلِكَ نُفَصِّلُ الْآيَاتِ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ﴾
“Сен: “Аллоҳ Ўз бандаларига чиқарган зийнатларни ва покиза ризқларни ким ҳаром қилди?!” деб айт. “Улар ҳаёти дунёда иймон келтирганларга, қиёмат кунида эса фақат ўзларига хосдир”, деб айт. Биладиган қавмлар учун оятларни мана шундай муфассал баён қиламиз” (Аъроф сураси, 32-оят).
Ушбу оятлар кийим киймай тавоф қилишни, ҳаж мавсумида яхши таом истеъмол этмасликни ўзларига одат қилиб олиб, бу Аллоҳнинг амри, деб юрган араб мушрикларининг қилмишлари нотўғри эканини билдириш учун тушган.
Демак, инсон ким бўлишидан қатъий назар шариатда ҳалол бўлган нарсани ҳаром қилишга ҳаққи йўқ. Таъзияли хонадонда ундай нарса еб бўлмайди, бундай нарса еб бўлмайди, дейишдан эҳтиёт бўлиш лозим. Акс ҳолда юқоридаги оят ҳукми остига тушиб қолиши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Видео
#тавба
🎙Тавбанинг шартлари
Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
ШУ ОВҚАТ МЕНГА ҲАРОМ БЎЛСИН, ДЕЙИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром #қасам
❓1392-CАВОЛ: Бир куни меҳмон мезбон билан жанжаллашиб, уй эгасига: “Сенинг уйингдан овқат есам, ҳаром бўлсин, деб чиқиб кетди. Буни қандай ечими бор?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бундай ҳолатда ҳаром бўлиш ҳақидаги гап қасам бўлади. Шу гапни айтгандан кейин ўша мезбоннинг овқатидан еб қўйса, егани ҳаром бўлиб қолмайди. Чунки ҳалол нарсани ҳаром қилиш банданинг иши эмас. Лекин егани учун қасам каффоратини тўлайди. Бу масалани фақиҳларимиз батафсил баён қилишган. Жумладан, “Мухтасар фи фиқҳил ҳанафий” китобида бундай дейилган:
لو حرم علي نفسه شيئا بأن قال طعام بيت فلان علي حرام أو قال هذا الطعام علي حرام ثم أكل من ذلك تجب عليه كفارة اليمين ولا تحرم عليه الطعام
“Бир киши ўзига бирор нарсани ҳаром қилса, масалан, “Фалончининг уйидаги таоми менга ҳаром бўлсин” ёки “Бу таом менга ҳаром бўлсин”, деса ва ундан кейин шу таомдан еса, зиммасига қасам каффорати лозим бўлади. Таом унга ҳаром бўлиб қолмайди”.
Қасамнинг каффорати ҳақида савол-жавобни ўқинг.
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 26 сентябрь Пайшанба (Тошкент вақти билан)
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
ТОВУС БОҚИШ
#ҳалол_ҳаром
❓1391-CАВОЛ: Уйда Товус боқиш мумкинми? Гўшти ҳалолми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳа, товус боқиш жоиз ва унинг гўшти ҳалол, чунки у йиртқич қуш эмас. “Фатовои Оламгирия” китобида унинг гўштини ейиш ҳақида шундай дейилган:
وَلَا بَأْسَ بِأَكْلِ الطَّاوُوسِ
“Товус гўштини ейишнинг зарари йўқ”.
Боқишда қушларни оч ва қаровсиз қолдирмасдан тўғри парвариш қилиш лозим. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#сийрат
#муфтий_минбари
📹 БУЮК ШАФОАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
🎙93-дарс. Никоҳи жоиз бўлмаган аёллар
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
📹 Youtube орқали кўриш#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 2 октябрь Чоршанба (Тошкент вақти билан)
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
ЗАКОТНИ МУДДАТИДАН ҚАНЧА ОЛДИН БЕРИШ МУМКИН
#закот
❓1396-CАВОЛ: Закотни олдин бериб қўйиш мумкин, дейилади. Мен ҳозир закотга қодир эмасман. Лекин озроқ пулим бор. Шуни келажакда бой бўлиб қолсам, шундаги закотимдан деб берсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Сиз айтган ҳолатда берилган пул закотдан ўтмайди. Закотни олдиндан бериш деган гап нисобга етган маблағи бор, лекин бир йил тўлмаган шахсга айтилган. Закот нисобига эга шахс бир неча йиллар учун закотини бериб қўйиши мумкин. Аммо қўлидаги маблағи нисобга етмаган одамларнинг олдиндан закотдан деб камбағалларга пул бериши закотдан ўтмайди, балки нафл садақа бўлиб ўтади. “Раддул муҳтор” китобида бу ҳақда бундай дейилган:
"ولو عجل ذو نصاب زكاته لسنين أو لنصب صح؛ لوجود السبب قوله: ولو عجل ذو نصاب قيد بكونه ذا نصاب؛ لأنه لو ملك أقل منه فعجل خمسة عن مائتين، ثم تم الحول على مائتين لايجوز".
“Нисоб эгаси закотини бир неча йиллар ёки бир неча нисоб учун олдиндан берса, закот беришга сабаб(нисобга етган мол) топилгани учун бу иш жоиздир. Иборада нисоб эгаси деб қайдлаб айтилганининг сабаби шуки, агар инсон нисобдан кам миқдордаги маблағга эга бўлиб, икки юз дирҳам учун деб беш дирҳам закот берса, шундан кейин икки юз дирҳамга эга бўлиб, бир йил тўлса, жоиз бўлмайди (яъни берган пули закотдан ўтмайди)”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 1 октябрь Сешанба (Тошкент вақти билан)
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 30 сентябрь Душанба (Тошкент вақти билан)
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 29 сентябрь Якшанба (Тошкент вақти билан)
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#сийрат
#муфтий_минбари
📹 СИЗНИ СОҒИНДИМ Ё РАСУЛУЛЛОҲ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
ЭҲРОМДА ЖАРОҲАТНИ МАТО БИЛАН БОҒЛАШ
#Ҳаж_умра
❓1395-CАВОЛ: Эҳромдалик вақтимда оёғимга жароҳат етиб, қонади. Қонни тўхтатиш учун мато билан боғлаб олдим. Бунинг зарари йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Эҳромдаги киши бирор аъзосидаги жароҳатини боғлаб олишининг зарари йўқ. Ундай қилиш билан бирор жарима вожиб бўлмайди. Чунки бу ҳолат тикилган кийим кийишга кирмайди, аммо узрсиз боғлаб олиш макруҳ саналади. “Бадоеъус саноеъ” китобида бу ҳақда бундай дейилган:
ولو عصب شيئا من جسده لعلة أو غير علة لا شيء عليه؛... ويكره أن يفعل ذلك بغير عذر
“Эҳромдаги киши танасидаги бирор аъзосини бирор узр билан ёки узрсиз ҳолда боғлаб олса, унга ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди. Лекин узрсиз бундай иш қилиши макруҳ саналади”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#сийрат
#муфтий_минбари
📹 РАСУЛУЛЛОҲНИНГ ҲАЗИЛЛАРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 27 сентябрь Жума (Тошкент вақти билан)
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
ОПА-СИНГИЛЛАРГА ЗАКОТ БЕРИШ
#закот
❓1393-CАВОЛ: Ўғлимнинг қўлида пули бор, закот чиқариши керак. Синглиси олий таълимда шартномада ўқийди. Синглисининг шартнома пулини тўлаб берса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳа, закотни синглисига берса бўлади. Фақат ўзига айтмасдан тўлаб қўймасин. Чунки закот билан бировнинг қарзини тўлашда қарздорнинг буйруғи ёки хабари бўлиши шарт. Пулни синглисига берсин, у бориб шартнома пулини тўласин ёки сенинг шартнома пулингни закотимдан тўлайман, деб уни хабардор қилсин. Унинг розилигини олгандан кейин тўлаб қўйсин.
Шуни таъкидлаш керакки, сингил закот олишга лойиқ бўлиши шарт. Масалан, унда закот нисоби (85 гр)га етган тилла тақинчоғи бўлиши мумкин. Бу ҳолатда закот олиши мумкин эмас. Бу ҳақда манбаларда шундай дейилган:
ويجوز دفع الزكاة إلى من سوى الوالدين والمولودين من الأقارب ومن الإخوة والأخوات وغيرهم
“Закотни ака-ука, опа-сингил каби қариндошларга бериш жоиз. Булар ичида ота-она ва фарзандлар мустасно”. (“Бадоиус саноиъ” китоби).
وَلَوْ قَضَى دَيْنَ الْفَقِيرِ بِزَكَاةِ مَالِهِ إنْ كَانَ بِأَمْرِهِ يَجُوزُ ، وَإِنْ كَانَ بِغَيْرِ أَمْرِهِ لَا يَجُوزُ وَسَقَطَ الدَّيْنُ
“Закот берувчи шахс закотидан фақирнинг қарзини тўлади. Агар бу ишни фақирнинг буйруғи билан қилган бўлса, закоти ўтади. Фақирнинг буйруғисиз тўлаган бўлса, фақирнинг қарзи узилса-да, закотга ўтмайди”. (“Фатовои Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#сийрат
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ИСМЛАРИ
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Видео
#мазҳаб #аҳли_сунна_вал_жамоа #фиқҳ
Мазҳабларга эргашиш зарурми?
🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
YouTube | Instagram | Facebook |UmmalifeМУСҲАФДАГИ ТАҚСИМОТЛАР ҲАҚИДА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қуръондаги “пора” билан “жуз”нинг маъноси бир хилми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Қуръони каримни ўқиш ва ёд олиш қулай бўлиши учун кейинги давр уламолари томонидан турли бўлакларга ажратиб чиқилган. “Пора” дегани форсча сўз бўлиб, “бўлак”, “қисм” деган маънони англатади. Араб тилида бу сўз “жуз” дейилади. Яъни пора билан жуз бир хил маънони ифода қилади. Бир жуз – ўн варақдан иборат бўлади. Қуръони карим 30 пора (жуз)дан иборат. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 25 сентябрь Чоршанба (Тошкент вақти билан)
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
НАЗР ҚИЛИНГАН ГЎШТДАН ЕЙИШ
#назр #қурбонлик
❓1390-CАВОЛ: Мен қўй сўйиб гўштини садақа қилишни назр қилган эдим. Битта қўй сўйиб, аёлимнинг акаси муҳтож бўлгани учун унга бердим. Аёлим уларнинг уйига борганда ўша гўштдан ебди. Бу гуноҳ эмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Назр қилувчи киши қилган назридан ўзи, аёли, фарзандлари ва ота-онаси ейишлари мумкин эмас. Назр қилинган нарса фақирларнинг ҳақи ҳисобланиб, уни бойлар ва юқорида саналган шахслар ейиши мумкин эмас. Аёлингизнинг акаси ҳам фақир бўлса, яъни закот оладиган тоифадан бўлса, унга бериб тўғри қилгансиз. Назр қилган гўштни унга топширганингиздан кейин гўшт унинг мулкига айланади. Мулкига ўтгандан кейин уни ейиши мумкин бўлмаган инсонларга берса, улар ейишлари мумкин. Бунга “Сунани Абу Довуд”да келган қуйидаги ҳадис далолат қилади:
عَنْ أَنَسٍ: أَنَّ النَّبِىَّ –صلى الله عليه وسلم- أُتِىَ بِلَحْمٍ قَالَ: «مَا هَذَا؟ » ، قَالُوا: شَىْءٌ تُصُدِّقَ بِهِ عَلَى بَرِيرَةَ فَقَالَ: "هُوَ لَهَا صَدَقَةٌ وَلَنَا هَدِيَّةٌ رواه أبو داود
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Гўшт олиб келинганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нима бу?” дедилар. (Уйдагилар): “Барира (Оиша розияллоҳу анҳо озод қилган чўри)га садақа қилинган нарса”, – дейишди. Шунда У зот алайҳиссалом: “Бу унга садақа, биз учун ҳадя”, – дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
“Базлул мажҳуд” китобида мазкур ҳадис остида қуйидаги масала баён қилинган:
والحاصل: أن الصدقة إذا دخلت في ملك الفقير، وبلغت محلها، انتهت كونها صدقة، فلما أعطاها الفقير للغني والهاشمي لا يكون في حقه صدقة، بل تكون هدية
“Хулоса шуки, садақа фақирнинг қўлига етиб бориб, унинг мулкига кирди. Шу ҳолатда фақир олган садақасини бой ёки ҳошимий (Али, Ақийл, Жаъфар, Аббос ва Ҳориснинг авлодлари)га берса, уларга садақа бўлиб эмас, ҳадя бўлиб ўтади". Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar