#Видео
#таҳорат
🎙Таҳоратда ювиладиган аъзоларни ўрнини алмаштириб қўйса..?
Ёрқин домла Жумабоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси.
#Видео
#чумоли
🎙Чумолини ўлдирса бўладими?
Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
#Видео
#китоб
🎙Диний китоблар яроқсиз ҳолга келиб қолса, нима қилиш керак?
Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
#Видео
🎙Ўлимлигини олиб қўйиш мумкинми?
Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
#Видео
#ақиқа #гўшт
🎙Ақиқанининг гўштини қандай тақсимлаган афзал?
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
#Видео
#эр #хотин #намоз
🎙Эр намоз ўқимаса хотиннинг намози қабул бўлмайдими?
Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
#Видео
#намоз
🎙Намозни тез ўқиш мумкинми?
Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
ҲАДИСДА “ОЙДА УЧ КУН РЎЗА ТУТ” ДЕЙИЛГАН ЭКАН. ШУ УЧ КУН ОЙНИНГ ҚАЙСИ КУНЛАРИ?
#ҳадис #рўза
❓1223-CАВОЛ: Ҳадисларда ҳар ойда уч кун рўза тутилса, йил бўйи тутган ҳисобланади дейилган. Саволим шуки, шу савобни олиш учун ойнинг қайси кунлари рўза тутиш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, киши ҳар ойда уч кун рўза тутиб юрса йил бўйи рўза тутгандек бўлиши ҳадисларда айтилган:
أَنَّ عَبْدَ اللهِ بْنَ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أُخْبِرَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنِّي أَقُولُ وَاللهِ لَأَصُومَنَّ النَّهَارَ، وَلَأَقُومَنَّ اللَّيْلَ، مَا عِشْتُ. فَقُلْتُ لَهُ: قَدْ قُلْتُهُ بِأَبِي أَنْتَ وَأُمِّي. قَالَ: «فَإِنَّكَ لَا تَسْتَطِيعُ ذَلِكَ، فَصُمْ وَأَفْطِرْ، وَقُمْ وَنَمْ، وَصُمْ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ، فَإِنَّ الْحَسَنَةَ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، وَذَلِكَ مِثْلُ صِيَامِ الدَّهْرِ». قُلْتُ: إِنِّي أُطِيقُ أَفْضَلَ مِنْ ذَلِكَ. قَالَ: «فَصُمْ يَوْمًا وَأَفْطِرْ يَوْمَيْنِ». قُلْتُ: إِنِّي أُطِيقُ أَفْضَلَ مِنْ ذَلِكَ. قَالَ: «فَصُمْ يَوْمًا وَأَفْطِرْ يَوْمًا، فَذَلِكَ صِيَامُ دَاوُدَ عَلَيْهِ السَلام وَهْوَ أَفْضَلُ الصِّيَام». فَقُلْتُ: إِنِّي أُطِيقُ أَفْضَلَ مِنْ ذَلِكَ. فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَا أَفْضَلَ مِنْ ذَلِك
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга менинг “Аллоҳга қасамки, ҳаёт эканман, кундузи рўза тутаман, тунни ибодат билан ўтказаман”, деяётганим хабари етказилди. Мен у зот алайҳиссаломга дедим: “Ота-онам сизга фидо бўлсин, ҳақиқатдан ҳам шундай дедим”. У зот: “Сиз буни қила олмайсиз. Шу боис, рўза ҳам тутинг ва оғзи очиқ ҳолатда ҳам юринг. Бедор ҳам бўлинг, ухланг ҳам. Ойда уч кун рўза тутинг. Зеро, яхшилик эвазига унинг ўн баробари бордир. Мана шу йил-ўн икки ой рўза тутган кабидир”, дедилар. Мен: “Бундан ортиғига ҳам тоқатим етади”, дедим. У зот: “Унда бир кун рўза тутинг, икки кун оғзи очиқ юринг”, дедилар. Мен: “Бундан ортиғига ҳам тоқатим етади”, дедим. У зот: “Унда бир кун рўза тутинг, бир кун оғзи очиқ юринг. Бу Довуд алайҳиссаломнинг рўзасидир ва бу энг афзал рўзадир”, дедилар. Мен: “Бундан ортиғига ҳам тоқатим етади”, дедим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бундан афзали йўқ”, дедилар” (Имом Бухорий ривоятлари).
Ҳадисларда келган уч кун рўза тутиш ойнинг қайси кунларига тўғри келиши борасида бир қанча ҳадислар келган. Жумладан,
وعن معاذة العدوية أنها سألت عائشة زوج النبي صلى الله عليه وسلم : أكان رسول الله صلى الله عليه وسلم يصوم من كل شهر ثلاثة أيام ؟ قالت : نعم . فقلت لها : من أي أيام الشهر كان يصوم قالت : لم يكن يبالي من أي أيام الشهر يصوم . رواه مسلم
Муоза розияллоҳу анҳо айтадилар: “Оиша розияллоҳу анҳога: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар ойдан уч кун рўза тутармидилар?”, дедим. У зот: “Ҳа”, дедилар. Мен: “Ойнинг қайси кунлари рўза тутар эдилар?”, дедим. У зот: “Қайси кун бўлишига эътибор бермасдан рўза тутар эдилар”, дедилар (Имом Муслим ривоятлари).
وعن أبي ذر رضي الله عنه قال : قال لي رسول الله صلى الله عليه وسلم إذا صمتَ شيئا من الشهر فصم ثلاث عشرة ، وأربع عشرة ، وخمس عشرة رواه الترمذي والنسائي
Имом Термизий ва Насоий раҳматуллоҳи алайҳлар Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом у кишига “Агар бирор ойда рўза тутсангиз, ойнинг ўн учинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи кунлари рўза тутинг”, деганлар.
Шундай экан киши ҳар ойда уч кун рўза тутмоқчи бўлса ихтиёр ўзида бўлиб, ойнинг қайси кунлари тутса ҳам ҳадисда айтилинганидек йил давомида рўза тутгандек бўлади.
Шунингдек, Абу Зар розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда баён қилинганидек қамарий ойнинг ўн учинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи кунлари рўза тутса, янада афзал ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Видео
#қазо #нафл #намоз
🎙Қазоси бор одам нафл ўқиса жоизми?
Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
#Видео
#қабристон #аёл #зиёрат
🎙Аёллар қабристонга бориши жоизми?
Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
#xushxabar
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Исломий фиқҳ академиясига аъзо бўлишлари
(2024 йил 20 апрель, Саудия Арабистони Риёз шаҳри, Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академиясининг 23-давра йиғилиши)
🌐 @diniysavollar
#Видео
🎙Кўчадан топиб олинган нарсани нима қилинади?
Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
ЗАМЗАМ СУВИДА ТАҲОРАТ ВА ҒУСЛ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
#замзам #сув #таҳорат #ғусл
❓1220-CАВОЛ: Замзам сувида таҳорат олиш ёки ғусл қилиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Замзам суви билан бетаҳорат кишининг таҳорат олиши, истинжо қилиши, нопок кишининг ғусл қилиши, нопок кийимни поклаши макруҳ экани айтилган. Аммо таҳорати бор инсон табаррук мақсадида замзам билан таҳорат олиши ёки пок кишининг ғусл қилиши макруҳ эмас. Бу ҳақда “Ғунятун носик” китобида шундай дейилган:
ویجوز الاغتسال والتوضي بماء زمزم علی وجه التبرک، ولایستعمل إلا علی شيء طاهر، فلاینبغی أن یغتسل به جنب أو محدث ولا في مکان نجس"
“Замзам суви билан табаррук мақсадида таҳорат ва ғусл қилиш жоиздир. Шунингдек фақат пок нарсага ишлатилади. Жунуб киши замзам суви билан ғусл қилиши, бетаҳорат киши таҳорат олиши ва уни нажосат бор жойда ишлатиш мумкин эмас”.
(ويجوز الاغتسال والتوضؤ بماء زمزم على وجه التبرك) أي لا بأس بما ذكر، الا انه ينبغي أن يستعمله على قصد التبرك بالمسح أو الغسل أو التجديد في الوضوء (ولا يستعمل إلا على شيء طاهر) فلا ينبغي ان یغسل به ثوب نجس ولا أن يغتسل به جنب ولا محدث ولا في مكان نجس (ويكره الإستنجاء به) و كذا إزالة النجاسة الحقیقیة من ثوبه أو بدنه، حتى ذكر بعض العلماء تحريم ذالك، ويقال: إنه استنجى به بعض الناس فحدث به الباسور
“Табаррук мақсадида замзам суви билан ғусл ва таҳорат олиш мумкин. Яъни фақат суртиш, ғусл қилиш ёки таҳорат устига таҳорат қилиш каби табаррук мақсадида ишлатиш лозим. Шунингдек фақат пок нарсага ишлатилади. У билан нажас кийимни ювиш, жунуб ғусл қилиши, бетаҳорат киши таҳорат қилиш каби ишларни қилмаслик керак. У билан истинжо қилиш макруҳдир. Шунингдек замзам билан бадан ёки кийимдаги нажосатни кетказиш макруҳдир. Айрим уламолар буни ҳаром деган. Айтилишича, бир одам замзам билан истинжо қилиб, бавосир(геморрой) касалига учраган”. (“Иршодус сорий ила маносики мулла Али қори” китоби).
Бир неча ҳадиси шарифларда замзам сувининг фазилатлари: очга таом, ташнага сув, беморга шифо бўлиши ҳақида айтилган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
🗣Хушхабар: Муфтий ҳазратлари Исломий фиқҳ академияси аъзолигига қабул қилиндилар
✅ Шу йил 20 апрель куни Саудия Арабистони пойтахтида Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академиясининг 23-давра йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу Кенгаш аъзолигига қабул қилинганлари эълон қилинди.
Исломий фиқҳ академияси Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини ушбу нуфузли академия аъзолигига қабул қилиш ҳақида қарор қабул қилди.
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
🎙88-дарс. Ҳаждаги жиноятлар ва уларнинг жазолари (2-қисм)
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
📹 Youtube орқали кўриш#Видео
#оила #намоз #жамоат
🎙Оилада эр ва хотин қандай шаклда жамоат намозини ташкил этадилар?
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
САЛАМ САВДОСИДА БУҒДОЙГА ПУЛ БЕРИБ, ЎРНИГА СОМОН ОЛСА БЎЛАДИМИ?
#салам #савдо #буғдой
❓1226-CАВОЛ: Биз қишлоқда яшаймиз. Буғдой олишга олдиндан пул бериб қўямиз. Бу бизга буғдой пишган вақтдагидан арзонга тушади. Аммо баъзан буғдой эккан одамнинг буғдойи яхши бўлмай, ўрнига сомон ёки ер бераман дейди. Шундай ҳолатларда буғдой ўрнига сомон ёки ер олса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз айтган келишув салам савдоси дейилади. Бунинг бир қанча шартлари бор. (Салам савдоси ҳақида қуйида ўқинг: /channel/diniysavollar/398).
Сиз сўраган саволга келсак, бундай келишув жоиз эмас. Агар буғдой эккан деҳқон келишилган буғдойни бера олмаса, бозордан келишилган сифатдаги буғдойни олиб беради. Айнан ўзи эккан буғдой бўлиши шарт эмас. Шунинг учун ҳам фиқҳий китобларимизда салам савдосидаги маҳсулот икки томон келишаётган ва топширилаётган вақтда мавжуд бўлиши шарт дейилган. Агар деҳқон бозордан ҳам топиб бера олмаса, буюртмачи буғдой топилишини кутади ёки берган пулини қайтиб олади. Бошқа маҳсулот ёки келишилган маҳсулотнинг ўша кундаги қийматини олмайди. Масалан, буюртмачи деҳқонга бир тонна буғдойга килосига 1000 сўмдан келишиб, бир миллион пул берди. Муддат келган вақтда иккинчи томон келишилган буғдойни топиб бера олмади. Унинг ўрнига ер ёки сомон бера олмайди. Ёки шу кунга келиб, буғдойнинг нархи 1200 сўм бўлган бўлса, бир миллион икки юз минг пул олмайди. Бу хато ҳисобланади.
Бу каби саволларга фиқҳий китобларимизда жавоблар берилган. Жумладан, Бурҳониддин Марғиноний раҳимаҳуллоҳ шундай деган:
وَلَوْ انْقَطَعَ بَعْدَ الْمَحِلِّ فَرَبُّ السَّلَمِ بِالْخِيَارِ ، إنْ شَاءَ فَسَخَ السَّلَمَ ، وَإِنْ شَاءَ انْتَظَرَ وُجُودَهُ
“Маҳсулотни топшириш муддати келган вақтда маҳсулот топилмай қолса, маблағ эгаси, ихтиёрли бўлади. Хоҳласа, салам битимини бекор қилади(яъни берган маблағини қайтиб олади). Хоҳласа, маҳсулот топилишини кутиб туради”. (“Ҳидоя” китоби).
Демак, буғдой учун пул берган томон унинг ўрнига ер ёки сомон олиши мумкин эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
МУҚИМНИНГ МУСОФИРГА ИҚТИДО ҚИЛИШИ
#муқим #мусофир #иқтидо #намоз
❓1225-CАВОЛ: Муқим кишилар тўрт ракатли намозда мусофирга иқтидо қилишса ва мусофир имом иккинчи ракатда намозни тугатмай, тўрт ракат ўқиса, унинг бу иши иқтидо қилган муқимларнинг намозига таъсири йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай ҳолатда мусофир имом намозни тўрт ракат ўқиса, унга эргашган муқимларнинг намози бузилади. Чунки мусофир имомнинг кейинги икки ракати нафл, иқтидо қилувчи муқимларнинг кейинги икки ракати фарз ҳисобланади. Фарз намоз ўқиётган киши нафл ўқиётган кишига иқтидо қилиши мумкин эмас.
Шунинг учун ҳам тўрт ракатли намозда муқимларга мусофир киши имом бўлса, намозни иккинчи ракатда тугатиши вожибдир. Чунки мусофирнинг тўрт ракатли фарзлари икки ракатга айланади.
Фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:
لَوْ أَتَمَّ الْمُقِيمُونَ صَلَاتَهُمْ مَعَهُ فَسَدَتْ صَلَاتُهُمْ ؛ لِأَنَّ هَذَا اقْتِدَاءُ الْمُفْتَرِضِ بِالْمُتَنَفِّلِ ، وَلَا يَصِحُّ
“Агар муқимлар мусофир имом билан намозларини тўлиқ ўқисалар, намозлари бузилади. Чунки бунда фарз намоз ўқиётган киши нафл ўқиётган кишига иқтидо қилаётган бўлади ва бу иқтидо дуруст бўлмайди” (“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ИСЛОМ ОЛАМИ УЮШМАСИ ОЛИЙ КЕНГАШИГА АЪЗО БЎЛДИЛАР
✅ Бугун, 23 апрель куни Саудия Арабистони пойтахтида энг нуфузли ташкилот ҳисобланган Ислом олами уюшмаси Олий Кенгашнинг 46-йиғилиши бўлиб ўтди.
🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ислом олами уюшмаси Олий Кенгаши аъзолигига қабул қилинганлари тўғрисида ушбу йиғилишда қарор қилинди. Ушбу аъзолик Муфтий ҳазратлари фаолиятлари давомидаги тўртинчи йирик ташкилотга аъзо бўлишларидир. Булар – Халқаро мусулмон уламолари кенгаши (Қатар), Мусулмон донишмандлар кенгаши (БАА), Исломий фиқҳ академияси (Саудия Арабистони) ва Ислом олами уюшмаси Олий Кенгаши (Саудия Арабистони) кабилардир.
🟢 Анжуманда бутун жаҳонда тинчлик-осойишталикни қарор топтириш, хусусан, Фаластин ва Ғазо минтақасидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш, ислом уммати бирлигига эришиш, айрим мусулмон мамлакатларидаги нохуш ҳолатларни ислоҳ қилиш, Роҳинжа мусулмонларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, диний рамзларнинг таҳқирланиши, айниқса, Қуръони каримни ёқиш каби ҳолатларга мутлақо йўл қўймаслик ва исломофобия хатти-ҳаракатларининг олдини олиш каби ўта муҳим масалалар муҳокама қилинди...
#Видео
#ғусл #таҳорат
🎙Ғусл таҳорат ўрнига ўтадими?
Ёрқин домла Жумабоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси.
БИРОВНИНГ ЎРНИГА ИМЗО ЧЕКИШНИНГ ҲУКМИ
#раҳбар #имзо
❓1224-CАВОЛ: Имзо чекувчи ўзи рухсат берса ўрнига имзосини қўйиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар бу ҳолат бирор корхона ёки компанияда бўладиган бўлса, ўша жойнинг низомида бу ишга, яъни имзо чекувчининг розилиги билан ўрнига бошқаси имзо чекишга рухсат этилган бўлса ёки бу ишга раҳбарнинг ишончномаси мавжуд бўлса, бу иш жоиз. Акс ҳолда бундай қилиш жоиз эмас. Чунки мусулмонлар ўзаро тузилган шартномаларга амал қилишлари керак. Бу борада Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
المسلمون على شروطهم (رواه أبو داود عن أبي هريرة رضي الله عنه)
“Мусулмонлар ўз шартларига кўра бўладилар” (Имом Абу Довуд ривоятлари).
Агар бу иш савдо ишларида бўлса, имзо қўйувчининг вакили сифатида амалга ошириши мумкин бўлади. Лекин бу ўринда имзо чекувчи алдов ва хиёнатдан сақланишлиги зарур бўлади. Зеро Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
مَنْ غَشَّ فَلَيْسَ مِنِّي
“Ким алдаса, мендан эмас”, деганлар (Имом Муслим ривоятлари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Видео
🎙Қуръонни хатм қилиш...
Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
#Видео
#Она #умра
🎙Онамни умрага юборайми ёки акамга ёрдам берайми?
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
ЭМИЗИКЛИ ГЎДАК СУТНИ ҚУСИБ ЮБОРИШИ КИЙИМНИ НОПОК ҚИЛАДИМИ?
#сут #кийим
❓1222-CАВОЛ: Эмадиган гўдак баъзида ичган сутини қусиб юборади. Мана шу қусуқ кийимни нопок қиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиҳқий китобларимизда инсоннинг оғиз тўла қусиши таҳоратни синдириши ва ушбу нарса қаерга текса ўша жойни нажосат қилиши айтилган. Ёш боланинг қусиши ҳам шундай ҳукмда бўлади. Агар гўдак оғиз тўла қусган бўлса, у теккан нарса нопок бўлади. Агар гўдак оғиз тўла қусмаса, у теккан жой нажосат бўлмайди. Бу ҳақда “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилган:
وهو نجس مغلظ ولو من صبي ساعة ارتضاعه هو الصحيح لمخالطة النجاسة ، ذكره الحلبي
“Қусуқ оғир нажосат ҳисобланади. Гўдак эмган заҳоти қусиб юборса ҳам нажосат бўлади. Чунки унинг сути нажосатга аралашган бўлади. Тўғри фатво шудир. Имом Ҳалабий ҳам бу масални китобларида келтирганлар”.
Бу мавзуда “Фатҳул қодир” китоби соҳиби ҳам бундай деганлар:
صَبِيٌّ ارْتَضَعَ ثُمَّ قَاءَ فَأَصَابَ ثِيَابَ الْأُمِّ ، إنْ كَانَ مِلْءَ الْفَمِ فَنَجِسٌ ، فَإِذَا زَادَ عَلَى قَدْرِ الدِّرْهَمِ مُنِعَ
“Гўдак эмгандан кейин қусди ва қусуқ онанинг кийимига тегди. Агар оғиз тўла қусган бўлса, қусуқ нажосат ҳисобланади. Агар ушбу қусуқ она кийимига дирҳам миқдори (ўртача танга миқдори)дан кўп тегса, бу кийим билан намоз ўқиш ман қилинади”.
لو قاء الرضيع لبنا فحكمه حكم القيء إن كان ملء الفم فنجس وإن لم يكن ملء الفم فليس بنجس
“Эмизикли гўдак сут қусса, ҳукми бошқа қусуқлар билан бир хил: Оғиз тўла бўлса, нажосат, оғиз тўла бўлмаса, нажосат саналмайди”. (“Мухтасар фил фиқҳий ҳанафий” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Видео
#она #эҳтиром
🎙Онага эҳтиром
Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
ҲИЖОМА ҚИЛИНГАН ЖОЙНИ ЮВМАСДАН НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИНМИ?
#ҳижома #намоз
❓1221-CАВОЛ: Ҳижома қилдирганда қон чиқиб, баданга тегади. Шу ҳолатда ўша қонларни артиб ташлаб, намоз ўқиш мумкинми ёки ювиш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ҳолатда учта тоза нам мато ёки учта нам салфетка билан артиб тозаланса, шу билан бадан покланган ҳисобланади. Мана шу иш ювиш билан поклаш ўрнига ўтади. Бу борада фиқҳий манбаларимизда баён қилинган. Жумладан, “Фатово Оламгирия” китобида шундай дейилган:
إذَا مَسَحَ مَوْضِعَ الْمُحْجِمَةِ بِثَلَاثِ خِرْقَاتٍ رِطَابٍ نِظَافٍ أَجْزَأَهُ عَنْ الْغُسْلُ؛ لِأَنَّهُ يَعْمَلُ عَمَلَ الْغَسْلِ. كَذَا فِي مُحِيطِ السَّرَخْسِيِّ.
“Агар ҳижома қилинган жойни учта нам, пок мато билан артиб тозаланса, ювилгандай пок бўлади. Чунки нам мато билан артиш ювишнинг ўрнини боса олади. “Муҳити Сарахсийда шундай”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Видео
#нафл #намоз
🎙Вафот этганлар учун нафл намоз ўқилганда қандай ният қилинади?
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
#Видео
#дин
🎙Динимизда ит боқиш мумкинми?
Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
#Аудио
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
🎙88-дарс. Ҳаждаги жиноятлар ва уларнинг жазолари (2-қисм)
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
📹 Youtube орқали кўришНАМОЗДА ЖИМ ТУРИБ ҚОЛИШ
#намоз #жамоат #имом
❓1219-CАВОЛ: Шерикларим билан жамоат бўлиб, бомдод намозини ўқиётган эдик. Имом бўлган киши зам сурани ўқиётиб, суранинг давоми эсига келмай қолди ва бир оз жим туриб қолди. Кейин эсига келиб, давомини ўқиди. Бу ҳолатда намозимиз бузилмадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай ҳолатда имом суранинг давомини ўқигунча қанча вақт ўтганига қаралади. Агар уч тасбиҳ миқдорича жим туриб қолган бўлса, саждаи саҳв вожиб бўлади. Яъни уч марта “Субҳаналлоҳ” дейиш муддатича. Ундан кам муддат бўлса, саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда шундай дейилади:
وَالْحَاصِلُ أَنَّهُ اُخْتُلِفَ فِي التَّفَكُّرِ الْمُوجِبِ لِلسَّهْوِ ، فَقِيلَ مَا لَزِمَ مِنْهُ تَأْخِيرُ الْوَاجِبِ أَوْ الرُّكْنِ عَنْ مَحَلِّهِ بِأَنْ قَطَعَ الِاشْتِغَالَ بِالرُّكْنِ أَوْ الْوَاجِبِ قَدْرَ أَدَاءِ رُكْنٍ وَهُوَ الْأَصَحُّ
Хулоса гап шуки, саждаи саҳвни вожиб қилувчи ўйланиб қолишнинг муддати борасида ихтилоф бор. Бирор рукн (фарз) ёки вожиб амални бир рукн адо бўлиш миқдорича ўз вақтидан кечиктириб юборилса, саждаи саҳв вожиб бўлади. Фуқаҳоларимиз энг тўғриси деб айтган гап мана шудир (“Раддул муҳтор” китоби).
Аллома Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ “Баҳрур роиқ” китобида саждаи саҳвни вожиб қиладиган сукутнинг миқдори бир рукн адо бўлиш муддатичадир деб қуйидаги жумлани келтирганлар:
وَذَلِكَ مِقْدَارُ ثَلَاثِ تَسْبِيحَاتٍ
“Ва (қисқа рукн) уч тасбиҳ айтиш миқдоричадир”.
Аслида намоз ўқиётган киши зам сурасини ўқиётганда давоми эсига келмаса, қанча миқдорда ўқиганига қараш керак. Агар бир узун оят ёки қисқа уч оят миқдорича ўқиган бўлса, руку қилса бўлаверади. Акс ҳолда, давомидан бошқа оят ёки сурани ўқийди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar